Она:
- Ихлос сурасини ўн марта ўқисанг, жаннатда сенга қаср қурилади.
Бола ўқий бошлади.
Она такрорлади.
Бола:
- Сиз ўқиманг! Сиз мен билан яшайсиз!
Ҳамма аёлларни нафси ёмонликда айблайди
Аммо кимнинг нафси нимага мойиллигини гап-сўзлар ошкор қилиб қўяди.
Аёллардан жаннатни таърифлашини сўрасанг, гўзал манзара ва оиласи билан у ерда бахтиёр яшашлари ҳақида таърифлар келтирадилар. Уларга оиласи ва яқинларисиз жаннат ҳам татимайдигандек гўё.
Эркаклар эса жаннат таърифини хурлар билан бошлаб хурлар билан тугатади. Оиласи эсига ҳам келмайди.
Овора бўлманг, нафс балоси кимда кучли эканлигини тиллар, нигоҳлар сотиб қўяверади.
Ҳа, эркаклар ҳаёлларида ҳам, хатто жаннатда ҳам оиласига аёлларчалик фидокор бўла олмайди...
Бодом ёғининг фойдалари
✅ Таркибида Э витаминининг бисёр экани сабаб ушбу кремдан ажинларга қарши қўлланадиган крем ўрнида фойдаланса бўлади. У тери аҳволи.
✅ Қовоқ учун крем сифатида
Шишлар келтириб чиқармагани ва енгил бўлгани сабаб бодом ёғини ҳатто териси энг нозик кишилар ҳам қовоқ ва кўз атрофидаги ажинларни йўқ қилиш учун фойдаланиш мумкин.
Йигит дўсти билан гаплаша туриб, дебди:
- Нега футболга қизиқмасанг ҳам, нуқул футбол кўришга бораверасан?
Дўсти бўлса:
- Ишга борсам, бошлиғим бақиради. Уйга борсам, хотиним... Футболга борсам, мен бақираман! - деямиш...
😜😜😂
#Хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин 🌸
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
❓Тагликларнинг зарари ҳақида нималарни биласиз?
🔻 Кўпчилик тагликларни "памперс" деб атайди. Аслида "Памперс" ҳам тагликлардан бири, машҳурроғи бўлган савдо маркасидир.
☘️ 90 фоиз эмизикли гўдакларда тагликларга бўлган реакция ижобий, 10 фоизида кутилмаган тери реакциялари: дерматитлар, тошма, қичишиш, вужудга келади.
🌼 Агар хона иссиқ бўлса, боланинг думбачаси қизиб кетиб, тошмалар тошади.
🍀 Тагликлар болани тувакка ўтиришга одатлантириш муддатини чўзади. Тагликда гўдак пешоб чиқаришни назорат қила олмайди. Агар оналар 1.5 ёшгача ундан воз кечсалар, 7-8 ойликдан кейин болани доимий тувакка ўтказсалар, бу борада қийинчилик туғилмайди.
🌿 Йўғон таглик тақувчи болаларда юришдаги ўзгаришлар, чалкашиб йиқилишлар кузатилади. Улар юриб кетишда таглик тақмаган болалардан 1-2 ойга кечикадилар.
✅ Агар тагликлардан тўғри фойдаланилса, фарзандингиз соғлом ривожланади.
Нотаниш номердан қиз болага смс келди.
— Севганингиз борми?
— Ҳа, бор. Ким бу?
— Бу мен дадангман, уйда гаплашамиз сен билин.
5 минутдан сўнг бошқа номердан смс:
— Севганиз борми?
— Йўқ ким бу?
— Бу мен севганинг. Демак мендан ор қилар экансан-да.
— Йўқ, дадам синаб кўраётганди. Шунга йўқ дедим.
— Бу яна мен, даданг, уйга борай кўрасан.
Қизлар, хушёр булинг...
😂😂😂
#Хайрли_тонг
Тонгда уйғонишни ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.
Эрта тонгда Роббинг сени уйғотдими, демак, сени Ўзи рози бўладиган амаллардан кўпроқ қилиб олиб, нафақат бу дунёда, охиратда ҳам чексиз неъматлари ила икром қилишни хоҳлаган. Бундан унумли фойдаланиб қолиш ўзимизга боғлиқ. Фурсатни қўлдан бой бермайлик.
Эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин!
ДЎСТЛИК ҚИЁМАТГАЧА
Ўткинчи дунёга синч қўйибди ким,
Бойликнинг қисмати -маломатгача,
Ўткинчи ҳисларга берилма дўстим,
Дўстлигимиз бўлсин қиёматгача.
Сенинг ғамларингга тутай жонимни,
Қурбон қилай сенга ҳар бир онимни,
Номардга ташналар этма қонимни,
Дўстлигимиз бўлсин қиёматгача.
Кечиккан чоғларим,бир оз кутиб тур,
Ранжитсам,ранжима кўнгил ютиб тур,
Йиқилсам ҳаётда, қўлим тутиб тур,
Дўстлигимиз бўлсин қиёматгача
Дўстинг кўп дунёда бой бўлиб юрсанг,
Йиғласанг йиғлайди,кулади кулсанг,
Ҳақ сўзни айтгувчи фақат сен,билсанг,
Дўстлигимиз бўлсин қиёматгача.
Бу дунё дейдилар аслида бир кам,
Гоҳ шодон куласан,гоҳ ютасан ғам,
Дўст бўлмас гоҳида яқинларинг ҳам,
Дўстлигимиз бўлсин қиёматгача.
Дўсти бор киши ҳеч бўлмайди ҳароб,
Чин дўст битта бўлар,бошқаси сароб,
Оҳиратда фақат дўст берар
савоб,
Дўстлигимиз бўлсин қиёматгача.
✍Хуршид Карим
🌸🍃
💐🍃🌿🌸🍃🌾🌼
🍃🌺🍂
🌿🍂
🌸
🌹
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ!!!
Менга умр бердинг саломат қилиб,
Олган нафасимни ниҳоя қилиб.
Ўзингга шукрлар айтаман Аллоҳ,
Бугунги кунимга Алҳамдулиллаҳ!
Ҳар нарса ниятга боғлиқ. Шундай экан, ҳар тонг "бугун албатта яхши бўлади" деб бошланса ИншаАллоҳ шундай бўлади
Бугунги кун ҳаммамизга ҳайрли бўлсин.! Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизга меҳр-саҳоват, дилимизга ёруғлик, кўзимизга порлоқ нур, тан-у жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувонч-у шодлик, хонадонимизга бахт ато қилсин
АЗИЗЛАРИМ ЯНГИ ТОНГ,
ЯНГИ КУН МУБОРАК БЎЛСИН!!!
🌹
🌿
🌾🍂
🍃🌺🍂
💐🌾🍀🌼🌷🍃🌼
Ака...
6 ёшли АҚШлик Бриджер Уокер ўз танаси билан синглисини тажовузкор итдан пана қилган ва жиддий жароҳатлар олган.
Маълум қилинишича, ака-сингил сайр қилаётган вақтда уларга ит ташланган. Бриджер эса ўз вақтида синглисини тўсиб қолган.
Энг ҳайратланарлиси, 6 ёшли болакай хатто юзини ит ғажиб ташлаган бўлсада синглисининг қўлидан тутиб уни хавфсиз жойга етказиш учун югурган.
"Агар ҳозир кимдир ўлиши керак бўлса, ўша мен бўлишим керак деб ўйладим", - деди кейинчалик митти қаҳрамон.
Болакайни зудлик билан шифохонага етказишди жарроҳлик амалиёти узоқ давом этди. Чунки унинг юзини ит ғажиб ташлаган эди. Бриджернинг юзига 90 та чок тушди. Лекин у қилган ишидан ҳеч ҳам афсусда эмас.
Бу воқеадан хабар топган Бутунжаҳон бокс иттифоқи 6 ёшли болани фахрий чемпион деб тан олди. "Бриджер Уокерни WBC фахрий чемпиони деб тан олиш биз учун катта шараф. Унинг бу иши инсондаги энг яхши фазилатлар ифодасидир. Бриджер, сен қаҳрамонсан!", - дейилади ташкилот расмий Твиттер саҳифасида.
Ичингизни нима билан тўлдираётганингизга эътиборли бўлинг!
☝️Агар ичингизда қўрқув мавжуд бўлса, ҳаёт сизни қўрқитади.
☝️Агар ичингизда агрессия мавжуд бўлса, ҳаёт сизга "ташланади".
☝️Агар ичингизда курашиш хоҳиши мавжуд бўлса, ҳаёт сизга рақиблар беради.
☝️Агар ичингизда айбдорлик ҳисси мавжуд бўлса, ҳаёт сизни "жазолайверади".
☝️Агар ичингизда хафалик ҳисси мавжуд бўлса, ҳаёт сизга янада кўпроқ хафа бўлишингиз учун сабаблар тортиқ этади.
Буларнинг ҳаммасидан мақсад: сизнинг аслида кимлигингиз ва қалбингизда нима борлигини кўрсатишдир. Ҳаёт сизни қалбан қандай бўлсангиз, шундай кўради. Ҳаётга ва атрофдаги одамларга ўзимизни қанақа кўрсатишга ҳаракат қилаётганимизни эмас, аслида қандайлигимизни кўради.
❗️Олма пўстлоғи фойдали
✅ Сийдик-тош касаллиги ва унинг олдини олиш учун олма пўстидан тайёрланган чой ичиш фойдали ҳисобланади. Олма пўстлоғини қуритилган ва янги ҳолида ҳам дамлаш мумкин. Муҳими бу муолажани доимий тарзда қўллаб туриш лозим.
🍎 Энг қулайи — олма пўстини қуритиб, кукун ҳолига келгунча туйиш керак. Кейин 1-2 чойқошиқ кукундан чойнакка солинади ва устидан қайноқ сув қуйилади. 20 дақиқа тиндирилади. Сўнгра исталган вақтда чой ўрнида ичилади.
🌀 Бу дамлама буйрак фаолиятини яхшилайди. Сийдик тизими касалликларини бартараф қилишга ёрдам беради.
#ибрат
Швейцарияда эркаклар учун туриб сийиш (бавл қилиш) мумкин эмас экан, бу — эркакларни умри узайиши билан боғлиқ экан.
Швецияда КАМТАРЛИК энг олий қадрият экан. Швецияликлар дунёдаги энг ўрта мўтадил миллат вакиллари ҳисобланаркан.
Норвегияда энг катта “гуноҳ” — исрофгарчилик ҳисоблангани учун у дунёнинн энг қиммат мамлакатлари қаторида биринчи ўринда туради. Одамлар барча нарсани қадрига етишлари учун барча нарса қиммат.
Норвегия, Швейцария ва Швеция дунёнинг энг бахтли мамлакатлари орасида энг пешқадамлари саналади.
Агар биз ҳам ўз қадриятларимизга амал қилсак, шу давлатларнинг ҳеч биридан кам бўлмасак керак деб ўйлайман.
Шундай сўзлар бўладики, инсонни тафаккурга чорлайди:
"Хазиллашдим" остида аччиқ ҳақиқат ётади...
"Билмайман" остида талайгина билимлар бор...
"Менга барибир" ортида айнан кераклиси мавжуд...
"Яхшиман" ортида етарлича оғриқлар ётади...
Сиз шунчаки англашни билинг...
#Ибратли
Тўрт хислат гўзал, лекин, тўрт кишида унданда гўзалроқ...
1. Ҳаё эркакларда гўзал, лекин, аёлларда гўзалроқ;
2. Адолат ҳар бир инсонда гўзал, лекин, қози, ҳоким ва раҳбарларда гўзалроқ;
3. Саховат бойларда гўзал, лекин, фақирларда гўзалроқ;
4. Тавба қарияларда гўзал,
лекин, йигит-қизларда гўзалроқ.
ҚИЗ УЗАТГАН ОТАЛАР
Ёр ёр айтса янгалар,
Юрак бағри тирналар,
Йиғлайдилар жимгина,
Қиз узатган оталар.
Йиғлама деб қизига,
Ёшлар олар кўзига,
Жаннатлар зор изига,
Қиз узатган оталар.
Ҳур парилар йўлида,
Гул ундирар қўлида,
Армони бор дилида,
Қиз узатган оталар.
Юрагига дард тўлар,
Ғубор тўлар, гард тўлар,
Номард бўлмас мард бўлар,
Қиз узатган оталар.
Тоғларга тенг бардоши,
Дилда меҳр қуёши,
Қалбига оқар ёши,
Қиз узатган оталар.
Қизига бахт тиларлар,
Тиллодан тахт тиларлар,
Жаннатни нақд қилар
Қиз узатган оталар.
Хуршид Карим
🌸🍃
– Ўшанда жуда чиройли кетдинг... – деди эркак. – Йигирма йилки кетишингни унутолмайман.
– Раҳмат, – деди аёл.
– На жанжал, на зуғум, на бир оғир сўз....
Фақат эсимда,
кетаётганингда елканг бетўхтов силкинди...
Йиғлаган эдингми?
– Йиғлаган эдим.
Ёшим тўхтагани йўқ
ҳали-ҳануз ҳам...
Сукунат.
Эркак бош эгди.
Қанча уринмасин кўтаролмади бошини.
Елкаси эса силкингани-силкинган...