ДУО қилиб қўйгин дўстим!
Бу дунёда бугун борман, эртам
гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим
ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ
томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!
Йиғлаяпман! Йиғлашимга
бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди
мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!
Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф
қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай
бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким
бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!
Назар солгин шам оловнинг
ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик
қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг
қийноғига!
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!
Қабрим кутар! Дунё қувиб
жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган
Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!
СУҲБАТЛАРИНГИЗНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
❗️УНДА ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ!
Келишувда
❌ «Бўлди, ОК! Есть қиламан» —деманг!
✔️ «Инша Аллоҳ!» — деб айтинг! 😊
🔹🔹🔹🔹🔹
Ажабланганда
❌ «Вааауув даҳшат! Қоил! Буни қарая» —деманг
✔️ «Субҳаналлоҳ!» — деб айтинг!😊
🔹🔹🔹🔹🔹
Мақтаганда
❌ «Супер! Гап йўқ! Аъло, дахшат»—деманг
✔️ «Маша Аллоҳ! » — деб айтинг!😊
🔹🔹🔹🔹🔹
Аҳволини баёнида
❌ «Чўткиман! яхши, бўлади» —деманг
✔️ «Алҳамдулиллаҳ!» — деб айтинг! 😊
🔹🔹🔹🔹🔹
Раҳмат айтганда
❌ «Спасибочки, раҳмат»— деманг
✔️ «Раҳмат, Жазакаллоҳу хойр»-(Аллоҳ сизни мукофотласин)— деб айтинг!😊
🔹🔹🔹🔹🔹
Хайрлашганда
❌ «ҲА, давай, пока! Bye bye!»- деманг!
✔️ Хайрлашишда ҳам «Ассаламу алайкум» ёки «Аллоҳга омонат» — деб айтинг! 😊
🔹🔹🔹🔹🔹
Саломлашганда
❌ «Салом, қалесан?, зурмисан, привет, ҳелло» — деманг!
✔️ « Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ» -(Сизга соғлик омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин)— деб айтинг!😊
🔹🔹🔹🔹🔹
Ёмон хабар эшитганда
❌ «Воҳ ўлмасам, шу етмай турувди, ёки сўкиш калималарини» айтманг!
✔️ «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи роожиъуун». (Биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтамиз, яъни ўзи берди, ўзи олди) деб айтинг.
✅ Тавсия қилинган сўзларни айтганингизда, ҳам суҳбатлашаётган, ҳам зикр қилиб кўп савоблар олаётган бўласиз. 😊
РАШК...
Бир аёлни дард енгиб,
вақт- соати етибди...
Эрин чорлаб қошига,
шундай сўзлар айтибди:
-Вафот этсам, бефойда,
Фарёд солиб, минг бўзланг,
Қачон уйланишингиз,
мен билайин, рост сўзланг !
Эр деди: майли, айтай,
Дилимда иззат,қадринг..
Шарт бўлса мен уйланай,
Қачон, қуриса қабринг...
Ўлим ҳақ...йиллар ўтди, ваъдалар унутилмас...
Эркак ҳали сўққабош,
қабр ҳамон қуримас..
Ярим тунда эр бир кун,
қабр
томон йўл олди..
Бир шарпанинг у ерда,
Юрганин кўриб қолди...
Яқинлашиб , қараса
Қайнакаси турарди..
Кўлда челак - қабрга
тинмайиин сув қуярди...
Бу не ҳол, дея эркак,
саволга тутар уни.
-Васият қилган синглим,
Сув қуйишни ҳар куни...
Севги кучи шунчалик,
Эгадир, куч-қудратга,
Аёл рашки сўнмабди,
Кетса ҳам охиратга...
Эй фозила аёл!
- Қайсар бўлма
- Эрингни бошқалар билан солиштирма
- Доимо зийнат билан безаниб ол
- Асосий эътиборинг эрингга бўлсин
- Тортишишни йиғиштир
- Эрингни гўзал тарзда кутиб ол
- Эрингнинг оиласини ҳурмат қил. Шунда улар сен билан бирга бўлишади. Йўқса, улар сенинг қаршингга чиқишади ва кунлар ўтиб эрингни қўлдан берасан.
Ишларнинг оқибати ҳақида чуқур ўйла. Эрингни ва унинг оила аъзоларини эҳтиром қил. Натижада, шубҳасиз, фойда кўрасан.
ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАР КЕСАРЧА КЕСИШГА КЎРСАТМА БЎЛАДИ?
✅ Туғруқ табиий жараён бўлиб, она организми ҳомиладорлик вақтида бунга тайёрланиб боради. Аммо айрим ҳолатлар сабабли туғруқ она ёки бола ҳаётига хавф солиши мумкин. Ушбу ҳолатларда кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти қўлланилади. Кесарча кесиш амалиёти 2 хил бўлиб, режали ва шошилинч бўлади. Режали кесарча кесиш шифокор томонидан тавсия этилиб, белгиланади.
🔻Шошилинч кесарча кесиш учун кўрсатмалар (расмда):
• Ҳомила сувининг эрта кетиши,
• Йўлдошнинг барвақт кўчиши,
• Ҳомила боши билан эмас тананинг бошқа қисмлари билан келиши.
🔹Режали кесарча кесиш учун кўрсатмалар:
• Она чаноқ қисмининг тор ва кичиклиги,
• Ҳомила ҳажмининг катталиги,
• Йўлдошнинг нотўғри жойлашиши,
• Онадаги буйрак ва юрак касалликлари,
• Бачадон миомаси,
• Кўриш ўткирлиги билан боғлиқ муаммолар.
❗️ Ушбу жарроҳлик амалиётидан сўнг қайта ҳомиладорликни режалаштириш 2-3 йилдан кейин амалга оширилади.
Банкни тунаган ўғри пулларни санаб кўриб:⠀
— Бор-йўғи эллик миллион экан..., - деди ғазабли оҳангда.⠀
Шу пайт радиодан: "Шаҳримизда жойлашган банклардан бирида қўпорувчилик содир этилди. Номаълум шахс томонидан, бир миллиард миқдордаги пул ўғрилаб кетилди" - деган хабар тарқалди. Ўғрининг баттар жаҳли чиқиб, ўзига-ўзи минғирлаб дебди:⠀
— Ҳаётимни хавф остига қўйиб, атига эллик миллион ўғирлай олдим холос! Банк бошқарувчиси эса, ўтирган жойида тўққиз юз эллик миллион ишлаб олди-я...!!!!
😂😁😭
Идишларни рангини иштаҳага таъсири
Оқ рангли идиш — бу рангга биз ўрганиб қолганмиз, шунинг учун бу рангли идишларда таом жозибали кўринади.
Сариқ рангли идиш — бу ранг тетиклантирувчи таъсир кўрсатиб, ошқозон ширасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ҳамда иштаҳани очади.
Қизил рангли идиш — бу ранг асаб тизимига таъсир қилади, шунинг учун биз иштаҳани назорат қила олмаймиз ва кўп еб қўямиз. Одатда фастфудларда шу рангдан кўпроқ фойдаланишади, бу ҳам маркетинг!
Кўк ва совуқ рангли идишлар — олимлар бу рангни иштаҳани бўғувчи таъсирга эга эканлигини аниқлашган. Озмоқчи бўлганларга шу рангли идишлардан фойдаланишни тавсия қиламан.
НИМА ҚОЛДИ
Меҳр ёниб кул бўлди,
Оқибат бир пул бўлди,
Ғийбат гуллаб гул бўлди,
Ҳақлик толди рўёда,
Нима қолди дунёда.
Эзгулик лойга ботса,
Дўст дўстига тош отса,
Аёл боласин сотса,
Фисқу,фасод зиёда,
Нима қолди дунёда.
Кўнгилда қотиб гардлар,
Уюлса тоғдек дардлар,
Отда нокас,номардлар,
Мардлар бўзлар пиёда,
Нима қолди дунёда.
Дўст қадри бир тийин бўлса,
Ўртада лаъин бўлса,
Муҳаббат ўйин бўлса,
Севги сарсон саҳрода,
Нима қолди дунёда.
Қани қайда диёнат,
Гуллар гулдек ҳиёнат,
Яқинми ё қиёмат,
Қабиҳликлар ҳар ёна,
Нима қолди дунёда.
Ҳақ сўз сабоқ бўлмаса,
Виждон - томоқ бўлмаса,
Пора гуноҳ бўлмаса,
Қадр учар ҳавода,
Нима қолди дунёда.
Ғарқдир ҳаё соҳили,
Инсон -ҳаёт жоҳили,
Ўғил ота қотили,
Гуноҳлар шода-шода,
Нима қолди дунёда.
Қай ён кетар қадамлар,
Қайтинг яхши одамлар,
Айтинг яхши одамлар,
Ҳикмат йўқми зиёда,
Нима қолди дунёда.
Хуршид Карим
🌸🍃
Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Яна бир тонгни,жума тонггини осуда ва хотиржамликда қарши олдик
Алҳамдулиллаҳ.!
Бу Дунёнинг ишлари Аллохнинг измидадир... Барчанинг, шунингдек сизнинг хам ризқингиз тақсимланган, тақдирингиз белгиланган... Шундай экан, Ўзи берган хушвақт дамларида шукрда, махзунликда эса сабрда бўлинг..!
Аллоҳ юртимиз ахлини тинч - омонликда ва ризқимизни барокатда барқарор қилсин ва барчамизни яхшиликлари ила қувонтирсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг..!
Жума айёмингиз муборак!🕋
📝25000$ ДОЛЛАРЛИК СИР...
Эр-хотин бирга 60 йил умр кечиришди. Улар орасида бир-биридан беркитадиган ҳеч қандай сир йўқ эди. Фақатгина кампирда битта сир бор эканлигини ҳисобга олмаганда... Кампирни ўз жавонининг юқорисида - чоли ҳеч қачон эътибор қаратмаган бир пойафзал қутиси турар эди. Эндиликда кампир ўзини жуда ҳам қариб қолганини ўйлаб, ерга секингина чўккалаб ўтириб, чолига ўзининг сирини айтишликка қарор қилди, ҳамда жавон устида турган қутичани олиб келишини сўради...
Чол қутини келтириб, ичини очди. Қути ичида чиройли қилиб тикилган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул - 25000$ долларни кўрди
- Бу нима? – ҳайрон бўлиб сўради чол
- Шу десангиз, бизнинг тўйимиз бўлишидан илгари суюкли бувим, менга, бахтли яшаш сири нимада эканлигини айтдилар. Улар менга:
- “Агар сен умр йўлдошингдан хафа бўлиб ранжисанг, ҳеч қачон баҳслашмагин-да, ҳар сафар бир дона қўғирчоқ тикгин” – деган эдилар.
Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида фақат иккитагина қўғирчоқ бор эди-да!
Сўнг кампиридан яна сўради:
- Унда айтчи, бу қандай пуллар? Ахир булар, хўжалигимизга ишлатган пуллардан тежаб, сақлаб қўйганларинг эмасдир?
- Мен бу пулларни қўғирчоқларни сотиб, йиғганман..
⛹♀ Уйқудан уйғонишингиз билан яхши нарсаларни ўйланг. Енгил жисмоний тарбия машқларини бажаринг. Чунки жисмоний фаоллик организмда қон айланашини яхшилаб, яхши кайфият гормонини оширади.
😊Табассум қилинг! Руҳшунослар фикрича эрталаб кўзга қаршисига туриб, ўзига-ўзи табассум улашиш терапияси инсон умрини 5 йилга узайтиради. Маъқул келдими, унда ишга киришинг!
🤗Ҳеч бўлмаганда 5 та яхшилик қилинг. Шунчасини қаердан оламан дейсизми?! Биринчиси, яқинларингиз билан яхши муомала бўлса, қолганлари соғлиғингиз, ишингиз ва фарзандларингиз учун аталиши мумкин. Эҳ-ҳей, истасангиз бир кунда ўндан ошиқ яхшилик қилоласиз.
🤓Ишларингизни режалаштиринг. Ҳаётда тартибли бўлолсангиз, қолган барча масалаларда муаммо бўлмайди.
🤔Иккиланишларни унутинг! Осон бўлмаслиги рост. Аммо кунни шу зайлда қарши олишдан нима наф? Яхшиси, «қандай бўларкин» деган саволни, «албатта, уддалайман» каби сўзга алиштиринг. Қани талаффуз қилиб кўринг-чи. Хўш, қалай?
🙂Бирор нимани ўйласангиз ёки ният қилсангиз, ҳамиша қаддингизни баланд тутинг.
Ўқитувчи сўраяпти:⠀
— Ҳўш Асад, дўстинг сендан 5000 сўм пул олиб, 4000 сўмини сарфлади. Сенга неча пул қайтаради?⠀
— Бир сўм ҳам қайтармайди, устоз!⠀
— Ўтир жойингга, баҳоинг "икки"! Математикани умуман билмайсан!⠀
— Йўқ устоз, сиз мени дўстларимни мутлақо билмас экансиз...
😂😭😜
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹
🌹 Аллоҳ таолонинг саломи
🌹 Пайғамбар ﷺнинг дуоси
🌹 Қуръоннинг нури
🌹 Байрамона кайфият кун давомида сиз билан бўлсин!
🌺 Қалбингиз иймонга
🌺 Уйингиз қувончга
🌺 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!
АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАСИ
- Илтимос менга мўъжиза деган дорингиздан бир дона бериб юборинг, - кичкинагина қизчанинг бу сўзлари дори сотувчи аёлни таажжубга солди.
- Қанақа дорини айтяпсан? - сўради у.
- Укам оғир ётибди. Онам эса уни фақат Аллоҳнинг мўъжизаси қутқара олади деяптилар. Дадамда эса, бу дорини сотиб олиш учун пул йўқ. Ўзимни озгина йиққаним бор эди. Илтимос, бир дона бўлса хам ана шу дорингиздан беринг!
- Қизалоқ, айтяпман-ку бундай дори йўқ, сотилмайди.
- Илтимос, пулини тўлайман, етмаса эртага келтириб бераман. Бир дона бўлсаҳхам "Аллоҳнинг мўъжизаси"дан бера қолинг!
Шу пайт эшикдан яхши кийинган, кўзойнакли харидор кириб келди. У қизчани сўнгги сўзларини эшитишга улгирган эди.
- Қизалоғим, қандай мўъжизани айтаяпсан? - дея сўради у.
- Билмадим. Менга шундай деб аталган дори жудаям керак. Укам операция столида, аммо отам керакли пулни топиб бера олмаяптилар. Уларнинг айтишича, "Аллоҳнинг мўъжизаси"гина укажонимни асраб қолар экан. Нархи қиммат бўлса ҳам уни сотиб олардим, - деди қизалоқ кўзларидаги ёшни артиб.
- Хўш, ёнингда қанча пулинг бор? - деб сўради ҳалиги киши.
- Ўн ярим рупия!
- Мени укангнинг ёнига олиб бора оласанми? Унга қандай мўъжиза кераклигини билмоқчи эдим.
Бу киши Эрондаги машҳур доктор Ашрафий эди. У болани кўрди-да, операцияга тайёргарлик кўриш учун буйруқ берди.
Операция ҳам муваффақият билан якунланди. Бола кўзини очиб мулойим жилмайди. Она эса юм-юм йиғлаб шундай деди:
- Раҳмат доктор. Сиз туфайли бола тирик қолди.
- Кечирасиз, - шифокор сўзида давом этди. Бу менинг ишим эмас. Мен уни қутқарганим йўқ. Бу жажжи қизалоқнинг илтожиси асосида қабул бўлган Аллоҳнинг инояти, унинг мўъжизаси.
- Пулини қандай тўлаймиз? Нархи қанча бўлади?
Жаррох жилмайди.
- Хеч қанча. Ҳавотир олманг пули тўланган. Бу менинг ҳаётимдаги энг қиммат операция.
Онанинг кўз ёшлари ила отилиб чиққан сўзлари шу бўлди:
- Рахмат, сизга! Бу яхшилигингизни бир умр унутмайман.
Бу пайтда она операциянинг нархи атиги ўн ярим рупияга баҳоланганидан беҳабар эди. Аллоҳ эса ўз мўъжизасини яна бир карра исботлаш учун шифокорни восита қилганди.
Ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор... Бу яхши сўз ва меҳрдир.
Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг...
СОҒИНАМАН
Соғинчдан сарғайди бугун кўзларим,
Эслагим келади эслаган сарим,
Қувончга эшиги ёпиқ дунёда,
Сизни соғинаман соғинганларим.
Умид- юлдуз мисол, порлайди чақин,
Умр - бир дарёдир,сувлари оқин,
Жисмимдан олиссиз,кўнглимга яқин,
Сизни соғинаман соғинганларим.
Ҳисларим хазондек,баргларида сиз,
Чанг босган хотирам гардларида сиз,
Қайсар юрагимнинг зарбларида сиз,
Сизни соғинаман соғинганларим.
Гоҳ орзу тўнини келади ечгим,
Баъзида ёшларим келади ичгим,
Мени тушунмайди сизчалик ҳеч ким,
Сизни соғинаман соғинганларим.
Қалбингиз мен учун,хилват гўшасиз,
Меҳрингиз тутасиз қўша,қўша сиз,
Биламан сиз ҳамон ўша,ўшасиз,
Сизни соғинаман соғинганларим.
Табассумингиз бор сўлғин юзимда,
Сўзингиз акс берар айтган сўзимда,
Аксингиз қолади ўлсам кўзимда,
Сизни соғинаман соғинганларим.
Хуршид Карим
🌸🍃
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муродбахш чоршанба
тонгингиз муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
#ибрат
Ғалаба қозонганидан кейин ўзининг биринчи нутқини сўзлаш учун саҳнага чиқиб, Бразилия Президенти Лула да Силва қўлида пойабзал кўтариб, оломонни ҳайратда қолдирди. У ўз нутқида шундай деди: "Бугун мен бу пойабзални шаҳар ҳокими томонидан совға сифатида қабул қилдим. Мен биламанки, у мен пойабзал тозаловчи бола бўлиб ишлаганимни, камбағал бўлганимни ва унинг ёки отасининг пойабзалини тозалаб қўйганлигимни эслашни хоҳламоқда. Давлат раҳбари сифатида пойабзал тозаловчи бўлганим катта шарафдир ва бу ўз халқини пулини ўғирлайдиган ўғри бўлишдан кўра яхшироқдир".