Витаминлар манбалари
📌 Сақлаб қўйинг!
🥕 А — сабзи, цитрус мевалари, сариёғ, пишлоқ, тухум.
🥛 D —сут, тухум, балиқ жигари, ёғли балиқ турлари.
🌻 Е — маккажўхори, кунгабоқар, зайтун мойи; нўхат.
🥗 К — яшил баргли сабзавотлар, исмалоқ, брюссел гуллари, оқ карам ва гулкарам, донлар.
🥩 Β1 — мол гўшти, жўхори, ёнғоқ.
🌾 В2 — буғдой кепаги, соя, брокколи, жигар, туҳум сариғи, пишлоқ.
🥒 РР — яшил сабзавотлар, ёнғоқлар, донлар, хамиртуруш, гўшт, товуқ, жигар, балиқ, сут, пишлоқ.
🍖 В5 — хамиртуруш, дуккаклилар, қўзиқоринлар, гуруч, жигар, гўштлар.
🥚 В6 — яшил баргли сабзавотлар, гўшт, жигар, балиқ, сут, туҳум.
🍌 Β9 — ёнғоқ, яшил баргли сабзавотлар, ловия, банан, апельсин, тухум, гўшт.
🧀 В12 — хамиртуруш, денгиз ўтлари, жигар, икра, тухум, пишлоқ, сут, творог, гўшт, балиқ.
🥚 Н — тухум сариғи, жигар.
🥕 Бета-каротин — сабзи, исмалоқ, кўкатлар, қовун, помидор, карам, брокколи, ўрик.
Бой ва камбағал суҳбат қурипти! ⠀
Бой: ⠀
— Мени 14та машинам, 3та автобусим, 2та кафейим бор. Сендачи, - дебди камбағалга.⠀
Камбағал: ⠀
— Мени ўғлим бор, ўғлимда эса қизинг бор!
😂😭😜
НЕ ЕТСИН
Ғамлар қолиб қувончлар,
Қучганингга не етсин,
Орзулар осмонида,
Учганингга не етсин.
Оилангдир энг азиз жой,
Ўз уйинг- қаср сарой,
Хотиржам бир ҳўплам чой,
Ичганингга не етсин.
Зинодан асра кўзинг,
Бошинг ер ёмон сўзинг,
Муаммоинг бир ўзинг,
Ечганингга не етсин.
Наф йўқ тилло заридан,
Вафо кутма паридан,
Кулиб, кулиб баридан,
Кечганингга не етсин.
Ҳаромдан ҳазар қилиб,
Яша имонли бўлиб,
Луқмангни ҳалол қилиб,
Ютганингга не етсин.
Тутгин бир муҳтож қўлин,
Зиёга тўлдир дилин,
Беғараз Аллоҳ йўлин,
Тутганингга не етсин.
Хуршид Карим
🌸🍃
#Xayrli_tun
😴Тушлар — унутилади☝️
😪Огриклар — кетади🚶
🤕Яралар — битади😷
⏳Умрлар — утади⌛️
👫Такдирлар — синади💔
😍Одамлар — узгаради😡
❤️Туйгулар — йуколади⚰
🎭Никоблар — ечилади👽
👀Карашлар — узгаради👁
🌀Хаеллар — алмашади♻️
😢Нимадир — йуколади🔍
😃Нимадир — топилади🎁
🤔Кимдир — хотирланади💭
🙄Кимдир — унутилади🚷
⏲Вактлар — утади⏱
🌎Хает — давом этади
Хайрли тун азизлар.
✨💫✨💫✨💫✨💫✨💫
....Хафа бўлма!
....Ҳар доим кулиб юр!
....Нимагадир мухтожмисан?
....Уни ён атрофингдаги одамлардан эмас Буюк Аллоҳдан сўра, нега дейсанми, чунки ҳеч ким эшитмаса ҳам Аллоҳ эшитади.
....Ўксинма, сиқилма.
....Дунёдаги ҳеч бир нарса ўксинишинггаям, сиқилишинггаям арзимайди.
....Табассум қил!
....Табассумингдан ўзгалар дили яйрасин.
....Сабр қил!
....Сабр оғириқларни тўхтатувчи аччиқ малҳамга ўхшайди. Ҳам азоб беради, ҳам даволайди.
....Бир дақиқада бир неча бор урадиган юрак, умид билан урмоқда.
....Шунинг ўзи қувончку?!
....Доим табассум қил
❓Ҳомиладорликда қандай овқатланиш керак?
✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова:
🤰 Ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида энг муҳим аъзолар шакллана бошлайди, лекин катталашмайди. Шунинг учун аёл бошланғич даврда етарлича минераллар, витаминлар ва бошқа шу каби моддалар қабул қилиши керак.
🤰Ҳомиладорликнинг иккинчи 3 ойлигида оқсилга бой маҳсулотлар қабул қилиш керак. Чунки бу даврда ҳомила аъзолари жадал ўса бошлайди.
🤰Ҳомиладорликнинг сўнгги 3 ойлигида минералларга бой маҳсулотлар яъни кальций истеъмол қилиш керак. Бу даврда ҳомила суяк ва нерв тизими ривожланиб боради.
Эр-хотин сухбатидан:
— Дадаси гўзал бўлиш жиноят бўлганида, мен бир умрга қамалган бўлардим-а?
— Хммм, қилмаган жиноятинг учун тухматга қолиб қамалган бўлардинг...
😜😜😜
ИШИНГ ТУШСА БИЛАСАН
Баҳор,ёзинг қадрини,
Қишинг тушса биласан,
Ёшлик қадрин кексайиб,
Тишинг тушса биласан,
Кўрганинг аслидекмас,
Ҳулосага шошма дўст.
Кимнинг ким эканлигин,
Ишинг тушса биласан.
Пулингга дўстлар бисёр,
Ёлғизсан қолсанг ночор,
Дўстдек боқар гоҳ ағёр,
Ишинг тушса билсан.
Дунё азалдан бир кам,
Ким гирён, ким шод,ҳуррам,
Инсон эрур гадо ҳам,
Ишинг тушса билсан.
Кўинглинг тўлмасин гардга,
Зор бўлиб бир ҳамдардга,
Мард ниқобли номардга,
Ишинг тушса биласан.
Беайб парвардигор,
Ҳар тўкисда бир ғубор,
Ҳар гулда ҳар ҳил ифор,
Ишинг тушса биласан.
Кимлар ёлғон содда,гўл,
Кимга ёқар қуруқ қўл,
Шайтонга қул зотлар мўл,
Ишинг тушса биласан.
Йиғлатарлар дилҳунни,
Тунарлар бор юпунни,
Мўмин алдар мўминни,
Ишинг тушса биласан.
Ишқ бошқа ҳаёт бошқа,
Кўзинг тўлдирар ёшга,
Шерик кўп тайёр ошга,
Ишинг тушса биласан.
Ким яширар шумлигин,
Англамас бир зумлигин,
Дўстим кимнинг кимлигин,
Ишинг тушса биласан.
✍Хуршид Карим
#сарказм
Францияда ишчи ўз иш берувчисини судга берди ва 50 000 евро жарима унириб олди. Гап шундаки, Фредерик Деснар ишда у жуда зериккан, унга етарли даражада топшириқлар беришмаган, зерикиш сабабли у депрессияга тушган, чунки у ҳеч нарса қилмасдан пул олишни ўзига ор деб билган.
Бизда ҳам шунақа қонун бўлса борми, қанча-қанча ходимлар жарима ундириб олган бўлар эди)))
💡Бахтли бўлиш учун қуйидаги 15 та нарсадан воз кечишингиз шарт бўлади:
1. Мен ҳамиша ҳақман дейиш;
2. Бошқаларни назорат қилиш;
3. Бошқаларни айблаш;
4. Ўзингизни айбдор ҳис қилиш;
5. Чегараланган ақидага маҳкам ёпишиб олиш;
6. Арз дод қилиш;
7. Кераксиз танқид;
8. Бошқаларда яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилиш;
9. Ўзгаришларга қаршилик қилиш;
10. Бировга баҳо бериш;
11. Асоссиз қўрқув;
12. Ўзингизни оқлаш;
13. Ўтмишингиз;
14. Бирор нарсага қарамлик;
15. Бировга ёқиш талабидан.
📌Уйқусизликнинг сабаблари ҳақида
✍️Шифокор Лайло Бахтиёрова:
❇️Уйқуга кетиш вақти, ухлаш чуқурлиги ва уйғониш вақтининг бузилиши. Бу вақтлар ҳамма учун ҳар хил ҳисобланади.
❗️Сабаблари:
🔺Стресслар;
🔻Ухлаш ритмининг бузилиши;
🔺Ухлаш учун шароит бўлмаслиги(шовқин, одатланган жойнинг ўзгариши, физик ва психик дискомфорт);
🔻Иш сменаси ўзгариши ва узоқ давлатларга учиш;
🔺Баъзи дорилар истеъмоли: кортикостероидлар, тиреоидлар, левадопа, амантадин, антидепрессантлар, нейролептиклар ва бошқалар;
🔻Кофеинли, спиртли ичимликлар ва наркотиклар истеъмоли.
♻️Белгилари:
🔸Уйқуга кетиш қийинлиги, уйқу ҳолатини сақлаш қийинлиги ва уйқу сифатининг ёмонлигидан шикоят.
🔸Юқоридаги белгилар ҳафтада уч марта бўлиб, жами бир ойдан ошса уйқусизлик дейилади.
⚜️Уйқусизлик ва унинг асоратларига қайғуриш (туну — кун).
⚜️Ўқишида, қисқа ва узоқ хотираларга таъсир қилади.
Бир ҳакимга: "Нега одам бировларнинг айбини кўрганчалик ўзининг айбларини кўра олмайди?" дейишди. Хаким "Чунки инсон ўзига ошиқдир, ошиқ эса маъшуқининг айбини кўрмайди", деб жавоб берди...
Читать полностью…Хайрли Тонг...
Азизларим!
Сизларга Бахтли ва
Қувончли кун
Тилаймиз!
•••••••••••••🕊🌸🕊•••••••••••••
Янги кун муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли,толеимизни баланд,ризқимизни кенг қилсин.
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларини ёғдирсин.
🌸🍃
Кеча светофорни қизил чироғи ёнганда биринчи ва иккинчи қаторда машиналар тўхтади. Учинчи қатор бўш эди. Бир аёл болалар аравачасини итариб йўлдан ўта бошлади. Бир пайт қарасак учинчи қатордан катта тезликда Тойота русумли авто келаяпти.
Унинг тўхташ нияти йўқлигини англаш қийин эмасди. Аёл уни кўрмасди ва ичида чақалоғи бор аравачани итариб ўтишда давом этарди. Воқеалар шу даражада тез тус олдики хамма карахт холатга тушиб қолди. Кимдир бақирди, лекин аёл эшитмасди. Бирдан...
Кутилмаган холат бўлди. Икинчи қатор бошида турган Нексия хайдовчиси вазиятга тез бахо бериб ўз машинасини юргизиб кескин буриб 3-қаторни тўсиб қўйди. Учиб келаётган Тойота тормозини чийиллаши қулоқни ларзага солди. Аёл довдираб қолиб аравачани бадани билан беркитиб қучоқлаб олди. Унинг чинқириғи тормоз овозидан хам кучли чиқди.
Хамма шокда!
Тойота Нексия олдида тўхташга улгурди. 5-10 сантиметр қолди холос. Югуриб келган одамлар аёлни тинчлантиришди. Тойота эгасига бақириб сўка бошлашди.
Нексия хайдовчиси эса совуққонлик билан воқеа жойидан юриб кетди.
Орқасидан бошқа хайдовчилар бош бармоғини кўтариб қойил деган ишора қилиб қолдилар.
Унинг бу кичик довюраклиги аравача ичидаги гўдак ва унинг онаси хотирасида ўчмас Жасорат бўлиб мухрланиб қолиши аниқ.
Яхшилар кўпаяверсин.
Хақиқий мард инсонлар.
#Ибрат
#Биласизми
1. Югуриш инсон хотирасини мустаҳкамлайди ва бош мия фаолиятини яхшилайди.
2. 30 ёшдан кейин одам организми кичрайишни бошлайди.
3. Бир кунда 4 соатдан кам ёки 10 соатдан кўп ухлаш жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
4. Олча саратон ҳужайраларининг ўсиши ва тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.
5. Ёлғизлик жисмоний оғриқлар келтириб чиқариши мумкин. Ундан халос бўлиш учун дўстлар билан илиқ муносабатда бўлишнинг ўзи кифоя.
6. Биз бурун бўшлиғида кўп миқдорда аллергенлар, микроблар, чанг ва бошқа қўзғовчилардан қутулиш мақсадида акси урамиз.
7. Одам бадани 30 дақиқада 4 литр сувни қайнатишга етадиган иссиқлик ишлаб чиқаради.
8. Одам суяги гранит тоши сингари қаттиқ. Гугурт қутисига тенг ҳажмдаги суяк 9 тонна оғирликни кўтара олади.
9. Йиғлаш стресс, қайғу ва жаҳлни туширишга ёрдам беради.
10. Одам организми танадаги ҳар бир ортиқча 1 килограмм мушак ёки ёғлар учун 10 километр узунликдаги қон томирлар ишлаб чиқаради.
☝️
🥘Инсон организми кечки вақт ейилган овқатдан тўйимли моддаларни ўзлаштиришга мослашмаган. Шу сабабли кечки вақт овқатланиш зарарли ва аёлларда юрак касалликларига олиб келиши мумкин.
🌃Организмимиз нафақат кечки соатлар овқатни ҳазм қилишга мослашмаган, балки биз кечаси камроқ ҳаракат қиламиз ва шу сабабли истеъмол қилинувчи энергия калориялар кўринишида сарфланмайди.
🧬Бу эса моддалар алмашинуви, циркад ритм, кортизол ва инсулин ишлаб чиқилишига салбий таъсир қилади.
👱🏻Колумбия университети олимлари ёши ўртача 33 бўлган 100 дан кўпроқ аёл иштирокида тадқиқот ўтказишган. Синалувчилар мутахассисларга қандай овқатлар ейишга одатланишгани ва қандай вақтда овқатланишлари ҳақида маълум қилишган.
🗒Аниқланишича, соат 18:00 дан кейин овқатланганлар юрак-томир тизими муаммоларига дуч келишган. Уларда юқори қон босими, вазннинг юқорилиги ва қонда шакар айланиши кучсизлангани қайд қилинган.Тадқиқотнинг кўрсатишича, соат 18дан кейин қанчалик кўп овқат ейилса, юрак саломатлиги шунчалик ёмонлашган.
Эр-хотин урушиб қолишибди. Хотин эрига: ⠀
— Бундан кейин уйда ҳамма нарса пулли бўлади. Овқат қилиш 15 минг, чой дамлаш 5 минг ва ҳоказо, - дебди. Бироздан кейин эри хотинига қараб: ⠀
— Хотин, ёнимда бироз ўтиргин, - деса ⠀
Хотини: ⠀
— Ёнингизда ўтириш 10 минг, - дебди. Эри қараса чўнтагида 7 минг сўм қолган экан. Хотини "йўқ" деб келмабди.⠀
Кечқурун эри ухлаётса, хотини сумкасини очаётган экан. Эри уйғониб кетиб хотинига: ⠀
— Нима қиляпсан ярим кечаси? - деса ⠀
Хотини: ⠀
— Сизга 3 минг қарз бериб турмоқчиман, - дермиш.
😂😜😭
Бу суратларга бир қарашда сиз кучук, мушук ва қуённи кўришингиз мумкин. Лекин уларнинг ҳар бирини катталаштириб - яқиндан кўрсангиз, фотографнинг маҳоратига қойил қолмай иложингиз йўқ.
Ҳаётда ҳам шундай. Инсонларнинг турмушига яқиндан назар ташламасдан, уларнинг аслида ким эканлигини англолмайсиз.
Инсонлар тўғрисида хулоса чиқаришга шошилманг!
"Уддалай олмайман!" деган гапни ҳаётий терминингиздан чиқариб ташланг.
Агар кимдир буни уддалаган бўлса, сиз ҳам уддалай оласиз, агар ҳеч ким уддалай олмаган бўлса сиз биринчиси сиз бўласиз.
🌞 Ассалому алайкум қалби қайноқ, кўнгли тонгдай оқ, ва дийдорга муштоқ олисдаги азизларим!.
Сог-омонмисиз? Янги тонг муборак!
Тонг- бу сизнинг табассумингиз
Тонг - бу Орзу-Умид,
ҳурмат эҳтиром.
Тонг - бу ўзимизнинг қадрли ўша пахтагулли чойнак, пиёладаги аччиққина чойимиз.
Тонг - ўзбек тандиридан чиққан иссиққина ширмой нон.
Тонг -ўзаро, чексиз қадр қиймат
Тонг- осойишталик, соглик, хотиржамлик ва тинчликни бахшида этгўвчи куннинг бошидир.
Илоҳим, шундай Тонглар ҳаётимизда отаверсин,
эзгу ишлар рўёби амалга ошаверсин, азизлар.
Бошланаетган янги кунингиз яхшиликларга,омадга,
баракага,пулларга тула булсин...
Хайрли тонг !!!
😣 “Ҳаёт қийин, бахт йўқ”- деганлар видеони албатта кўринг!
☝🏻 Қўл-оёқсиз инсоннинг иқрорини тинглаб, бахт қаердалигини англайсиз
Ҳар сафар шу видеони томоша қилсам кўзимга ёш келади. Болажонлар меҳрибон бўладилар.
Читать полностью…