womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

Тарих "хатоси"...

Тўққизинчи аср.
Муҳаммад ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди.

Ўнинчи аср.
Aбу Наср Фаробий Aристотелнинг "Метафизика" асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, "Иккинчи устоз" унвонини олди.

Ўн биринчи аср.
Aбу Райҳон Беруний ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади.
Ибн Сино медецина Қомуси - "Тиб қонунлари" ни яратди.

Ўн тўртинчи аср.
Соҳибқирон Aмир Темур евроосиёнинг ярмини тасарруфга олди. Aҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.

Ўн бешинчи аср. Улуғбек 1018 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди.
Aлишер Навоий ўлмас "Хамса" сини ёзди.

Ўн олтинчи аср.
"Бобурнома" оламга тарқалди.

Ўн еттинчи аср.
Шоҳжаҳон дунёдаги етти мўжизанинг бири - "Тожмаҳал" ни бунёд етди.

Йигирманчи аср.
Ўзбек-совет олимлари мисли кўрилмаган "ихтиро" қилдилар: тарих "хато" сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига "саводсиз" бўлганимизни исботлаб бердилар…

Ўткир Ҳошимов - "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​​​СУЯНЧ!

Аёл мехр-муҳаббат манбаидир.
Эркак зоти борки шу чашмадан бахраманд бўлишга интилади...
Айрим эркаклар аёлга унинг бойлиги, келишган қадди қомати ва чиройли кўриниши ёқади, деб ўйлайди ва шунга кўра аёлнинг муҳаббатини қозониш учун пулдор кўринишга, ўктам қоматли бўлишга уринади.

Аслида эса аёл учун энг маъқули суянса бўладиган эркакдир.

Аёл ўзи суяна оладиган эркакнинг барча камчиликларига кўз юма олади, агар суяна олмаса у эркакнинг барча фазилатлари у учун бегона бўлиб кўринади.

Аксар кўнгил совушлар суяна олмасликдан келиб чиқади!

Шундай экан, азиз эркаклар, аввало аёлингизга суянчиқ бўла олинг, ана шунда сиз унда ҳақиқий муҳаббат жилосини кўрасиз.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Мехр кўзда бўлади😳😂😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Етим ўз уйига ўзи сиғмайди,
севиб қолган одам ўзига сиғмайди, қарзи бор одам эса дунёларга сиғмайди!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📝ЖУМА АЙЁМИ.

Шукрона айтамиз ўзингга минг бор
Қалблардан дардларни кетказганинг -чун
Шукурлар айтамиз эй парвардигор
Жумадан жумага етказганинг -чун

Энг азиз кун бугун энг ёруғ кундир
Беҳишт боғларидан бергувчи дарак
Энг азиз кундир бу энг улуғ кундир
Жума айёмингиз бўлсин муборак

Хуршид Карим.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ма ша Аллаҳ!

Намознинг бош мияга фойдали таъсири яна бир бор исботланди...
ㅤㅤㅤ

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌿 Дунё бир капалак умри қадардир, на хафа қилишга арзир, нада хафа бўлишга...

- Мавлоно Румий

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Яхши қиз танишайлик.... 😳😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​НОЛЬ ҚОИДАСИ

Ўзингизни ноль ҳолатига келтирган кунингиз сизга ижобий энергиялар киради. Ноль дунёдаги энг кучли рақам ва ҳолат. Йўқлик, бўшлиқ ва ҳечкимликни англатувчи жуда кучли рақамдир.

Аллох одамни бегуноҳ қилиб яратди. Дастлаб у гуноҳга нисбатан ноль эди. Ана шунда у энг кучли эди. Ҳозир эса...

Масалан, сизда 10-15 та муаммо бор: машинангиз йўқ, соғлиғингиз чатоқ, бахтсиз оила ва ҳоказо. Буларни вароққа ёзиб чиқиб ўчириш мумкинми? Албатта мумкин.
Аммо нимани ўчириб бўлмайди? Йўқ муаммони! Нольни! Вароқдаги йўқликни ўчира олмайсиз.

Демак, ўзингизни тозаланг! Муаммоларингизни вароқдан ўчириб ташланг нафақат вароқдан миянгиздан ҳам! Бутунлай ўчирмас экансиз Нольни кучини кўра олмайсиз. Йўқликни, Нольни кўра олдингизми демак истаган ҳаракатингиз ижобий якунланади.

НОЛЬ ҚОИДАСИ БЎЙИЧА ТОЗАЛАНИШ:

Бир вароқ олиб ўзингиздаги барча негатив ҳислар, ўйлар, муаммоларни ёзиб чиқинг ва ёзувларингиз устидан катта ноль чизиб чиқинг 00000 ва вароқни ёқиб юборинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​🍃🌸Фойдали Маслахат!🌸🍃

Тагига олган кастрюлкани осон тозалаш:
Бунинг учун идишга сув куйиб яримгача 5-6 ош кошик туз солиб 20-30 минут кайнатилади сунгра 2-3 кошик чайный сода солинади шунда бирдан сув купириб кетади бу куркинчли эмас.секин пастлайди яна
20-30 минут кайнатилади.
Сунг газдан олиб бироз куйиб куйилади .
Сунг сувни тукиб ювилганда осон тозаланади .

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​​​​​​​​​​​👉 «ФОТИҲА» сураси:
АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

👉 «ЯСИН» сураси:
Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

👉 «ВОҚЕА» сураси:
Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

👉 «МУЛК» сураси:
Қабр азобидан сақлайди ...

👉 «КАФИРУН» сураси:
Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

👉 «ИХЛОС» сураси:
Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

👉 «ФАЛАҚ» сураси:
Кулфатдан сақлайди ...

👉 «НАС» сураси:
Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

👉 «ЮСУФ» сураси:
Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли тонг.
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бу дунёда хаммаси ўткинчи....

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Борингизга шукр, рахмат Онажон. 😍

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​#qiziqarli_malumotlar

Ҳомиладорлик давридаги хавфли ҳолатлар

✅ Ҳомиладорлик касаллик эмас, табиий жараён ҳисобланади. Ҳомиладорлик даврининг асоратларсиз ўтиши учун организмга ёрдам бериш лозим.

👉 Ушбу даврда она газли ичимликларни чеклаши зарур;
👉 Консерва маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, нотабиий шарбатлар истеъмол қилиш организм учун зарарли ҳисобланади;
👉 Ҳомиладорлик даврида оғир кўтармаслик, эгилган ҳолда узоқ вақт бўлмаслик, иссиқ хона, сауна ва бассейнларга тушмаслик керак. Уларнинг ўрнига ҳомиладор аёллар учун махсус спорт турлари тавсия этилади;
👉 Бу даврда стресс ҳолатларидан узоқ бўлиш тавсия этилади;
👉 Шовқинли жойларда узоқ вақт бўлиш она ва бола асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади, унинг ўрнига тинч машғулотлар билан шуғулланиш мумкин.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

— Мен ўзимни аввал ҳам шу ерда бўлгандек ҳис қиляпман...
— Шурик, нима бало, телепатмисан?!
Йўқ, мобил телефоним автоматик равишда Wi-Fi га уланиб қолди...

😂😳😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Болалар хонасини жихозлаш. 👍

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹

🌸ЖУМА МУБОРАК🌸
▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔

🌺 Гўзал ЖАННАТ бизга бўлмасин армон,

🌸 Тарк этмасин сира қалбларни ИЙМОН,

🌼 Бу кун САВОБларидан насиб айласин

💐 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

"ОРЗУ" ХАҚИДА ХИКОЯ

Ҳаёти сарсон ва саргардонликдан иборат бир инсон бўлиб, бутун умри кучада ўтарди. Чунки унинг бошпанаси йўқ, куча-куйда, харобаларда яшар эди. Лекин унинг биргина орзуси бўлиб, бу орзу унга тинчлик бермасди. Ётганда ҳам турганда ҳам шу орзу ҳақида ўйларди. Бу орзу ҳам бўлса шахсий уйга эга бўлиш эди. У бунга қандай қилиб эришишни билмасди, лекин у билардики бир кун келиб бу амалга ошади. Бунга у ич-ичидан ишонар ва буни олдиндан билиб лаззатланарди. Шундай кунларнинг бирида қаҳрамонимиз ахлатлар орасидан бир газетада берилган эълонга кўзи тушди. Эълонда таминан шундай ёзилган эди: «Уй сотилади нархи 1 доллар». Қаҳрамонимиз кимдир ҳазиллашгандир деб ўйлади ва эълонни эътиборсиз қолдирди. Орадан икки кун ўтиб бошқа бир газетадаги яна уша эълонни кўрди, бу сафар ҳам у бунга аҳамият бермади. Қаҳрамонимиз учинчи бор бу эълонни симёғочда кўрди ва энди унинг тинчи бузилди. Барибир кучада санғиб юрган бўлсам қани эълондаги манзил бўйича борайчи деб ўйлади. Манзилга етганда эса ҳудди орзусидаги каби уйга кўзи тушди. Уй эшигини тақиллатганда уйдан бир аёл чиқди ва уни ичкарига таклиф қилди. 
- Кечирасиз мен эълон бўйича келган эдим.
- Яхши унда уйни томоша қилишингиз мумкин. 
- Лекин мен бир нарсага тушунмадим нега уйни нархи 1 доллар? 
- Сиз уй олмоқчимисиз ёки саволингизга жавоб олиш учун келдингизми? 
- Йўқ мен шунчаки бунга ишонмаябман.
- Унда сиз уйни олинг хужжатларни расмийлаштиргач буни сабабини сизга сизга тушунтириб бераман. 
Қаҳрамонимиз ва уй эгаси бўлмиш аёл барча хужжатларни расмийлаштирди, сўнгра аёл нега шунадай қиммат уйни 1 долларга сотгани сабабини айтди. 
- Мени турмуш ўртоғим яқинда оламдан ўтди, биз у билан мана шу уйда 23 йил бахтли яшадик. Мен уни шунчалар севардимки бирор марта гапини икки қилмасдим. Лекин вафотидан кейин уни иккинчи хотини борлигини билдим. У эса мана шу уйни сотиб пулини иккинчи хотинига беришимни васиятномасида ёзиб қолдирди. Аввал айтганимдай ҳеч қачон эримнинг гапини икки қилмаганман. Шунинг учун уйни бир долларга сотдим... 

Орзуларингиздан ҳеч қачон воз кечманг. Орзу қилишдан тўхтаманг. Зеро, уларга вақти келиб албатта етишасиз!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#РУХИЯТ

🔖Эркак ва аёлнинг физиологик фарқини биласизми?

Эркаклар мантиққа таяниб, аёллар эса кўнглига қулоқ солиб иш тутишининг сабаби бор экан. Болаликда бу фарқ деярли билинмаса, катта бўлганда аниқ намоён бўлар экан. Эркак ва аёлнинг нафақат ўзлари ни тутиши ҳар хил, балки уларнинг фикрлаши ҳам тубдан фарқ қилар экан.

Пенсильвания универсти
тетининг тадқиқотларига кўра, эркак ва аёлнинг фикрлаши ва ҳаракати
нинг тубдан фарқ қилиши уларнинг миясидаги физиологик жиҳатлардан келиб чиқади:

⚪️Эркаклар бир манзил
ни харита ёки аниқ ман
зилга қараб, аёллар эса йўлдаги нарсаларни эслаб излайди;

⚪️Эркаклар буюм ва муаммоларни таҳлил қилади, аёллар уйғунлаштиради;

⚪️Эркаклар жисмонан эгилувчан эмас, аёллар жуда эгилчувчан бўлади;

🔴Аёллар бир нечта вазифани бир вақтнинг ўзида эркакларга нисбатан яхшироқ бажаради;

🔴Аёлларни бош оғриғи кўпроқ безовта қилса, Паркинсон касаллиги кўпроқ эркакларда учрар экан;

🔴Аёлларнинг мияси эркакларникига нисба
тан олдинроқ қарийди;

🔴Аёлларда икки яриммия орасидаги боғлиқлик кучли бўлса, эркакларда яриммиянинг ичидаги боғлиқлик кучли экан. Натижада эркаклар
да маълумотни қабул қилиш билан фаолият кўрсатишда узвий боғлиқлик мавжуд бўлса, аёлларда маълумотни қабул қилишда таҳлил ва ҳиссиётлар узвий боғлиқликда келар экан.

⚪️Эркаклар кўриб эшитаётган фактларга таянса, аёллар ички ҳис
сиётларига таянадилар.

🔴Аёлларнинг исм ва юзларга бўлган хотираси эркакларникига нисба
тан кучлироқ;

⚪️Эркакларнинг фикрлаш ва фаолият тезлиги аёлларникига нисбатан тезроқ.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌿 ОЧЛИКНИНГ ОРГАНИЗМГА ТАЪСИРИ

Оч колиш туфайли юрак дам олиш имкониятига эга булади. Организмга факат очлик кувват беради, овкат хазм килиш тизимини ва юракни мустахкам килади.
Очлик бутун танани мусаффо килади.
Оч колиш барча тукималарни "ювади", кон айланишини яхшилайди, юракни хамда кон-томир тизимини хар кандай тупланиб колган чикиндилардан халос этади.
Организм овкат хазм килишга кетказадиган энергиясини хаммасини бизга беради.
Организм узини-узи тозалайди, согломлашишни бошлайди ва тикланади.
Очлик ортикча холестериндан халос килади.
Ёшарасиз, тери таранглашади, юздаги ажинлар сезиларли даражада йуколади, сочлар тукилиши камаяди, калинлашади. Баъзи одамларда тиш усиши кузатилади. Тирноклар каттиклашади.
Кузлар тозаланиб, куриш кобилияти тикланади. Хотира яхшиланади. Иммунитет ошади.
Тана энергияга, куч-кувватга тулади, кадаминггиз енгиллашиб, кайфиятингиз хам аъло булади. ☘

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Кечаси соат 23.00лар атрофида. Телефон қўнғироғи жиринглабди.⠀
Эр:⠀
— Алло?⠀
Хотин:⠀
— Лаббай?⠀
Эр:⠀
— Бугун кеч қолиб кетдим...⠀
Хотин:⠀
— Ҳечқичи йўқ.⠀
Эр:⠀
— 3-4та оғайниларим билан кафеда ўтиргандик.⠀
Хотин:⠀
— Майли, яхши!⠀
Эр:⠀
— Кечирасиз, бошқа жойга тушдим шекилли?!

😂😳😁

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Сизда хам шундай инсонлар борми?

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Тўртта фарзанди бор эркак ишдан қайтишда бир қути шоколад сотиб олди-да, уйга киргач, болаларига айтди:

— Ким онасининг гапини икки қилмаса, онасининг гапига қулоқ солса, у билан тортишмаса, мана шу шоколад ўшаники бўлади... Энди, айтинглар-чи, шоколад кимники экан?

Болалари баравар жавоб беришди:
— Сизники, дада, сизники!
😳😜😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

БИР ПАЙТЛАР...

Тизза бўйи ёғар эди қор,
Уч-тўрт марта томни курардик.
Гуллар чизиб музларди анҳор,
Терлаб-пишиб чана сурардик.

Жиддий эди табиат — ота,
Тўғри, феъли бироз тор эди.
Улов камёб, кўплар пиёда,
Кўпчиликда виждон бор эди.

Кечикмасдан келарди баҳор,
Ўз вақтида гуллаб бодомлар.
Шафақларга берарди оҳор
Истараси иссиқ одамлар.

О, бор эди руҳимда жило,
Қулоғимда ҳамон кулгиси.
Эслаб қўйсам рангланар дунё,
Исмин айтсам, келар гул иси.

Совидими Тангри бизлардан,
Ахир саноғида бор эдик!
Нечук мадор кетди тиззадан?
Қаримасдан туриб ҳоридик...

Асли мендан кетди оқибат,
Оқибат мен кетдим ўзимдан.
Мана, бугун соҳиби санъат
Гулпардани олди кўзимдан.

Бугун юрак бошин босган қор
Бугун хаёлларим фаромуш.
Бугун табиатим беқарор,
Бугун қалбим, руҳим аро қиш.

Бугун ҳасса билан қўзғаб чўғ,
Ўз қўйнимга қўл соляпман мен.
Давр-павр билан ишим йўқ,
Ёшлигимни қўмсаяпман мен.

Иқбол МИРЗО

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум!

Хайрли кун, бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Яхши кайфият тарк этмасин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​Кимгадир фойдаси тегиб қолар.......

Идоралардан бирида ишлаб юрган вақтимда уч ойлик маошим миқдорида қарз бўлиб қолдим. Маошдан бошқа даромадим йўқ эди.
Мехнат таътили вақти келиб қолган экан, таътилга ариза ёзиб "дам олмайман, пули зарур" деб зўрға имзо қўйдирдим. Ўша пайтларда рахбарлар хохласа таътил бериб хохламаса бермас эди.......

Таътил пули, бир ойлик ёрдам пули ва маошларни олиб хисобласам, қарзимга етар экан холос. Рўзғор хам чарчаган......

Лекин қарздан бир йўла қутулиш мақсадида қарзимни тўлиқ бериб қалбим хотиржам бўлди.  Аммо уйда харажатлар умуман йўқ хисоб......

Эртаси куни ишхонамга бир таниш тадбиркор бола излаб келиб қолди. Бир вақтлар солиқ идораси бу тадбиркорни мулкига қаратиб судни қарорини чиқариб олганида маслахат бериб суд қарорини бекор қилдиришга хисса қўшган эдим. Шу бўйи 2-3 йилча кўрмаган эдим.

Мана шу инсон "Сиз ёрдам берган вақтингизда ишларим орқага кетиб холим танг эди. Вақтида миннатдорчилик билдира олмаган эдим. Мана хозир 5 мингта товуқ боқаяпман. Машина олдим. Ишларим яхши. Сизга эҳтиром кўрсатиб атаганим бор. Олмасангиз хафа бўламан, уйингизга бошланг"деб чин  кўнгилдан кўзида шавқ билан менга юзланди. Машааллоҳ!
Гаплари самимийлигини сезиб уйга бошладим. Битта қопда гуруч, икки флейка тухум, икки литрлик идишда сарёғ, битта ўрдакни тиригича ва 300 доллар пулни мажбур қилиб уйга ташлаб кетди.......

Бу холатдаги қувончни рўзғорида хеч ҳам камчилик кўрмаган одам асло тушунмайди......

Аллоҳ буюк Зот!!!

Аллоҳ ризқ бергувчи Зотдир!!!

Сен менга таваккал қил. Мен сен кутмаган тарафдан ризқ ато этаман деган ваъдаси бор. Алҳамдулиллаҳ!!!

Мен қарзимни узишга яхши ният қилиб Аллоҳнинг инояти билан уддасидан чиқдим. Аллоҳ ризқимизни беришдан тўхтамади. 

Азизлар! Кимнинг қарзи бўлса албатта биринчи ўринда қарзини узишни мақсад қилсин. Аллоҳ асло ризқни тўхтатиб қўймайди.

Бу воқеа ҳам кимгадир ибрат бўлар деган мақсадда баён қилдим.

Саломат бўлинглар!

П/С: Муаллифга раҳмат.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бой бўлишни истасангиз...


Ростгўй одам бойдир,
Ёлғончи эса доим сиқилиб, эзилиб яшайди.

Тақводор одам бойдир,
Фосиқ эса доимий ваҳшатда (ёлғизликда) яшайди.

Яхшилик қилувчи бойдир,
Ёмонлик қилувчи ўз ёмонлигидан қайғуга ботиб, ич-этини еб юради.

Олим одам илми билан бойдир,
Жоҳил эса илмсиз ёки илми оз бўлгани сабабли фақирдир.

Сабрли одам бойдир, сабрининг мукофотини олувчидир,
Умидсиз, бесабр одам маҳзундир.

Қариндошига силаи раҳм қилувчи одам бойдир,
Қариндоши билан алоқани узувчи ҳар қанча моли кўп бўлса ҳам фақирдир.

Ота-онасига яхшилик қилувчи бу яхшилигининг баракаси билан бойдир,
Уларга ёмонлик қилувчи фақирдир, яхшилик қилиш неъматидан маҳрумдир.

Қўли очиқ, саховатли киши бойдир. Чунки Аллоҳ таоло унинг садақалари ўрнини зиёдаси билан тўлдириб беради.
Бахил кимса ҳар қанча пули кўп бўлса ҳам фақирдир.

Аллоҳ таолони зикр қилувчи одам бойдир,
Аллоҳни зикр қилмай, ғафлатда юрган кимса фақирдир.

Читать полностью…
Подписаться на канал