Агар кунимиз тинчликда, офиятда бошланса, уни
«ОДДИЙ КУН» деб ҳисоблаймиз.
Биз уни ҳаётимизга қўшилган яна бир неъмат, хафа қилувчи, йиғлатувчи, мусибат, машаққат, айрилиқлардан холи «АЖОЙИБ БИР КУН» деб қарамаймиз.
Аҳамият берганмисиз, биз ўзимиз яшаётган бу «БАХТ»ни ҳатто сезмаймиз ҳам.
Яхшиликда бошланган кун ОДДИЙ КУН эмас. Балки, ҳаётимиз кунларига қўшилган яна бир гўзал «НЕЪМАТ»дир.
Ҳаёт неъматини бергани учун Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин!
#ЎЗИНГИЗНИ_АСРАНГ_ЎЗИНГИЗ
Дунёнинг ҳеч битмайди иши ,
Тугамайди чоп- чоп , ташвиши,
Келмасидан ҳаётнинг қиши ,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
То кексайиб қолгунича ёш,
Чайнамоққа малол бўлмай ош ,
Қолиб кетмай ёстиқларда бош,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Турмуш- муштдир, рўзғор эса ғор,
Тўлди десанг бир ками тайёр,
Келмайсиз- ку дунёга такрор,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Қараб қолманг нокас қўлига,
Йўлни солмай пушмон чўлига ,
Ғарқ бўлмасдан армон кўлига.
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Қай кимсалар ботиб гуноҳга,
Юрагингиз тўлдирса оҳга,
Ҳаволани қўйиб Аллоҳга,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Ота- она энг азиз инсон,
Соғ бўлсангиз диллари шодон,
Мушкулларин қилганча осон,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Муносибга сиз ҳам арзингиз,
Адо айланг суннат, фарзингиз,
Жуфтингиздан кўпдир қарзингиз,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Фарзандингиз камолин тилаб ,
Хуш ниятни дуога ўраб,
Яратгандан бахтларин сўраб,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Ҳаққингиз бор дилдан кулишга,
Тонгдек отиб, ойдек тўлишга ,
Арзийсиз-да бахтли бўлишга,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...
Арзийсиз-да бахтли бўлишга,
Ўзингизни асранг ўзингиз...
Муаллиф : Хазонрезги
Яхшиямки вақт, масофалар ва қийинчиликлар бор... Айнан шулар аниқлаб олишга ёрдам беради... Ким севади, ким қадрлайди... ким учундир аслида ҳеч ким эканлигимизни...
🌿 Ёнимизда бўлмасаларда, қалбимизда бўлган қадрлиларимиз омон бўлсинлар...!
«НИМА ГАП СИЗ ТОМОНЛАРДА»
Салом Ота! салом Она!
Қўнғироқ қиляпман яна,
Яхши юрибтими хамма?
Нима гап биз томонларда?
Опаларим сингилларим!
Яхшими жон жигарларим?
Соғиниб бир хол сўрадим,
Нима гап сиз томонларда?
Қўни-қўшни қариндошлар,
Эй дўстларим елкадошлар,
Мехрибон-у бағри тошлар,
Нима гап сиз томонларда?
Боқишлари жайрон кўзлар,
Ой хам хасад қилган юзлар,
Мен гап отган ўша қизлар,
Нима гап сиз томонларда?
Юрибди бу дея четда,
Ёзмайсиз хеч интернетда,
Гудок ташланг хеч йўқ битта,
Нима гап сиз томонларда?
Хаётимни изга солдим,
Шукир ишим бошлаб олдим,
Мен ўз йўлим топиб олдим,
Нима гап сиз томонларда?
Топаман деб четда қадр,
Яшаяпман қилиб сабр,
Она юртим тинчми ахир?
Нима гап сиз томонларда?
Фарғонамга тегмасин кўз!
Кўришамиз хали эй дўст!
Олтиариқда нима гап сўз?
Нима гап биз томонларда?
Юрибман мен соғ-саломат,
Дуо қилиб туринг фақат,
Бари зўр биз томонларда!
Нима гап сиз томонларда?👌
☀️ Хайрли тонг узоқдаги дилга яқинларим!
Бугунги кунингиз кечагидан
узгача...
Янгилик...
Яхшилик...
Қувончлик...
Бахтлик...
Кутилмаган жойдан яхши
хабарларга бой бўлсин...!
Озгина романтик
бўлинг!
Бўлмаса бу хаёт ташвишлари ва
қувончлари сизни эгиб
қўйиши мумкин !!!
Тортиқ бўлсин сизга дуо, саломлар,
Дуодаги гўзал, ширин каломлар.
Уйингиз доимо нурларга тўлсин,
Янги тонг, янги кун ҳайрли бўлсин!
📝Садоқат ва шубха !!
Бир оилада эр-хотин турмуш қурганларига анча
бўлишига қарамай фарзанд йўқ эди. Ўзларини ёлғиз
ҳис қилмаслик мақсадида, эрмак учун эр-хотин
маслаҳатлашиб, кучукча сотиб олишди. Унга жуда
меҳр билан, ўз болаларидай қарашди. Тез орада
кичкинагина кучук ўсиб, каттагина чиройли, ақлли, эгалари учун ўтга ҳам, сувга ҳам кирадиган вафодор
итга айланди. Кучукни боқа бошлаганларига етти йил тўлганда
узоқ кутилган фарзанд дунёга келди. Эр-хотиннинг
қувончи чексиз, бор меҳрини, вақтини фарзандига
бағишладилар. Ит эса кераксиздай бўлиб қолди. Эр-
хотин учун итнинг феъли бир оз ўзгариб қолгандай,
ит ўзларини боладан қизғана бошлагандай туюлибди. Бир куни эр-хотин ховлида кузги хазонларни
йиғишлириб, куймалашиб юришган вақтда
фарзандлари ичкарида ухлаб ётар эди. Эр боладан
хабар олмоқчи бўлиб уй томон йўналган пайтда
ичкаридан ит оғзи қон ҳолда чиқиб келиб эгасининг
олдида думини ликиллатиб тўхтади. Боламни ўлдириб қўйди, деган ҳаёлга борган эр қўлидаги
пайшахани итнинг баданига тиқиб ўлдириб қўйди.
Ичкарига кириб қараса, боланинг тўшаги ёнида
қонга беланган ҳолда каттагина илон ўлиб ётибди,
бола эса соппа-соғ эди. «Садоқатидан шубҳаланиб
вафодор итимни ўлдириб қўйдим!», деб эр хўнграб йиғлаб юборди.
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.
Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз.
Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.
Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.
Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.
1 дан 80 гача бўлган рақамлар ичида 4 та рақам йўқ уларни топинг.
Зерикканлар учун махсус😉
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси
Сув ичишдан олдин "Фотиҳа" сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сув ичилади. "Фотиҳа" сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш тизими изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади.
Бир йигит сеҳрли чироқни топиб олибди-да, уни ишқалабди. Шу пайт ичидан жин чиқиб:
— Тила тилагингни..., - дебди.
Йигит ҳам шошилиб қолиб:
— Тинч океани устидан ўтадиган кўприк қуриб бер!, - деб юборибди.
— Эсинг жойидами?! У океан бўлса... Ўзингга фойдалироқ нарсани сўрасанг-чи, - деса, йигит:
— Дунёдаги барча аёлларни жаврамайдиган қилиб қўй!, - дебди.
Жин ҳам ўйланиб туриб:
— Қаерга кўприк қуриш керак эди...?, - дермиш.
😳😜😂
Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Яна бир тонгни,жума тонггини осуда ва хотиржамликда қарши олдик
Алҳамдулиллаҳ.!
Бу Дунёнинг ишлари Аллохнинг измидадир... Барчанинг, шунингдек сизнинг хам ризқингиз тақсимланган, тақдирингиз белгиланган... Шундай экан, Ўзи берган хушвақт дамларида шукрда, махзунликда эса сабрда бўлинг..!
Аллоҳ юртимиз ахлини тинч - омонликда ва ризқимизни барокатда барқарор қилсин ва барчамизни яхшиликлари ила қувонтирсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг..!
Жума айёмингиз муборак!🕋
📖 ШУМ ҚИЗНИНГ ТАҚДИРИ
Қиз ошхонани йиғиштираётган янгасининг жилмайибгина айтган сўзларига қошини чимирди. «Қиз бола эртага бировга келин бўлади. Идиш-товоқларни тоза ювиш, уйга гап ташимаслик, идишларда қолган қолдиқ овқатларни албатта махсус идишга ташлаш керак. Бу майда-чуйда бўлиб кўриниши мумкин. Лекин айнан майда нарсалар бахтли бўлишга ҳалал беради,»-деди янгаси қизни берилиб тинглаётган хаёл қилиб.
Қиз эса бу пайтда кечқурун акаси билан янгасини қандай қилиб уриштириб қўйишни ўйлаётганди. «Ҳали сенми менга ақл ўргатадиган? Кўрсатиб қўяман,» - деб ғижинди ич-ичидан. Ўзи уни келганидан ёқтирмади. Ундан бор-йўғи бир ёш каттаю, ҳамма ишни эплайди.
Қиз янги келинчакнинг хонасига кириб унинг телефонидан йигитига қўнғироқ қилди. Ярим тунда қўнғироқ қилиб, келинчакнинг севгилисиман, дейишини тайинлади.
«Бўлмаса, сиздан воз кечаман, »-деб қўрқитди. Йигит ҳам бойвачча қиздан қуруқ қолгиси келмади. Ахир озмунча қарзи борми бу қиздан?
Тунда эса хонадонда қиёмат қўпгандек бўлди. Эртаси куни кўзи кўкарган келинчак ота уйига йўл олди...
Орадан 30 йил ўтган бўлса-да қариқиз бу воқеани унутолгани йўқ.😔
Ўзингизни ташқи кўринишда ҳам, характерда ҳам тўлиқ қабул қилишни ўрганинг.
🔴Агар керак бўлса, ўзингизни хатти-ҳаракатингизни ўзгартиринг, лекин ўзингизга индивидуал бўлишга имкон беринг.
🔴Ўз ҳаётингиз ва ўзингизни ифода этишингиз учун жавобгарликни ўз зиммангизга олинг.
🔴Ўзингизга ёрдам беринг. Ўзингизни эркалашни, мақташни ва совғалар беришни ўрганинг. Ўзингиз ва атрофингиздагилар ҳақида фақат ижобий фикрларни шакллантиришни ўрганинг.
МашаАллоҳ!
Дунёдаги энг ажойиб ва ғаройиб мусхаф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарлари Мадинага олиб келинди. Унинг ғаройиблиги шундаки у на қалам ва на сиёҳ ёки кўмир ва на шулардан бирига ўхшаш нарсаларнинг бирортаси билан ёзилган эмас.
Тасаввур қилинг: Қуръонни тўлиқлигича ўз қўллари билан Покистоннинг Панжоб шаҳрида яшовчи бир аёл нақш йўли билан тикиб чиққан.
Бу ишни 1987-йил бошлаб 2019-йил тамомлаган.
Қуръоннинг бирон бир ҳарфини таҳоратсиз ёзмасликка ва у ишни кечанинг учдан бирнинг энг охирги қисмидан бошқасида қилмасликка аҳд қилган.
Аллоҳнинг китобини нақш қилиб тикиб чиқиш учун 35 йил давомида худди юқорида айтилганидек меҳнат қилган.
Бу аёл Қуръонни тўлалигича тикиб бўлгач шу йилнинг ҳаж мавсумида Мадина шаҳридаги Қуръон музейига ўша Қуръонни ҳадя қилган.
Қуръон синчковлик билан текширилиб чиқилгач, музейга қўйилди.
Аёлнинг исми: Насим Ахтар.
Қуйидаги расмда ана ўша Қуръон.
Аллоҳ барчамизни Қуръон аҳлидан қилсин! Амин!
Учта кампир гаплашиб ўтиришибди.
Биринчи кампир:
— Ёшим 60 га чиқди, биттаям тишим тушмаган, туф-туф кўз тегмасин, - дебди.
Иккинчи кампир:
— Ёшим 65 га чиқди. Сочларим ҳудди ёшлигимдагидай қалин, қора. Туф-туф кўз тегмасин, - дебди.
Учинчи кампир:
— Мақтанишга бошқа нарса тополмадиларми? Тўғри ёшим силарникидан анча катта. 70 даман, тишларим аллақачон тўкилиб, сочларим ҳам оқариб ётибди. Лекин ҳалиям ман қиз боламан. Туф-туф кўз тегмасин, - дермиш.
😂😂😂
⚡️Хотирани мустахкамловчи ажойиб ичимлик
✅ Ушбу ичимликни ҳар куни ичсангиз - қон томирлари тозаланади, қон босими нормаллашади ва хотира яхшиланади.
Тайёрлаш учун:
🔵 битта лимонни пўсти билан майдаланг,
🔵 1 бош саримсоқни тўғранг
🔵 1 ош қошиқ асал
🔵 1 литр илиқ қайнатилган сув
✅ Ҳамма нарсани банкага солинг ва сочиқ билан ёпинг. 3 кунга қолдиринг, сўнг докада сузиб олинг. Овқатдан кейин 1-2 ош қошиқдан 3 маҳал ичинг. Эликсирни таъбга кўра асалсиз ҳам тайёрланишингиз мумкин.
Қуён катта ўрмонга нозир қилиб тайинланибди. У типратиканни "Тиканларинг жамоат жойида хавфли", деб қамаб қўйибди...
Қамоқхона камерасига кирса, лайлак ўтирганмиш. Типратикан унга ҳасрат қилибди:
— Қара, тиканим учун қамашди. Бу табиатдан шунақа бўлсам, мен нима қилишим керак?
Лайлак:
— Э, бу ҳеч нарса эмас! Мени ҳар йили қишда қайси даромад ҳисобига жанубга дам олгани учиб кетасан деб қамашади... - диямиш.
😳😜😂