МАККА СОҒИНЧИ
🌴
Бахтли Аёлдирман
Дилда йук армон,
Уйим тинч,
Жойим тинч
Турмуш фаровон
Лекин МАККА соғинчи
Ортмокда хар он
Кунглим Каьба томон
Тортиб кетяпди
Мен яна МАККАга
Боргим келяпди.
Кўпгина Дугонам
Билан жам бўлиб
Каддимизни эгиб
Бошни хам килиб
Расуллиллох мехридан
Кўзни нам килиб
Равзада бир кеча
Ётгим келяпди
Яна МАДИНАга
Кайтгим келяпди
Йулнинг Азобига
Чидайман майли,
Иссик хавосига
Чидайман, майли
Тоғу Сахросига
Чидайман майли
Шу йулдан бир бора
Ўтгим келяпди
Мен яна МАККАга
Боргим келяпди
Каьбани бир бора
Мехрла кучиб
Хатииймда қаддимни
Саждага эгиб
Тавофларни килиб
Номозлар ўқиб
Зам-зам сувларидан
Ичгим келяпди
Мен яна, МАККАга
Боргим келяпди
Ўзинг рахимдилсан
Ўзинг мехрибон
Яратган Аллохим
Яна бер имкон
Байтингни бир курай
Қолмасин армон
Уни кучиб Сенга шукур
Айтгим келяпди
Мени яна МАККАга
Боргим келяпди.!!!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди
Алҳамдулиллаҳ!
Бошланаётган янги кунимиз бизларни орзу - ниятларимиз ижобати томон йўлласин...
Бир донишманддан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
«Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир»
Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик билан қарши олайлик...
Фараз қилинг, уч кишини зиндонга ташлашди. Уларга зиндондан қутилиш учун иккита имконият берилди ва ҳар бирини қўлига қурол беришди. Уларда фақат икки имконият бор учинчи инсон эса зиндонда қолиб кетади.
Хўш, сизнингча ким зиндонда қолиб кетади?
Албатта, улар ичидаги энг яхшиси, кўнгли бўши, қалби тозаси. Чунки у бошқаларга озор беришни, қалбини оғритишни хоҳламайди, гарчи ўзи қийналсада.
Мендан ҳаётда нега яхши инсонлар қийналади деб сўраманг! Энди сабабини биласиз! Ҳа, яхшилар ҳамиша ёмонларга ютказиб қўяди. Виждонинг, кўнглинг, қалбинг тозами, демак сен кўпроқ қийналасан. Сени кўпроқ ҳафа қилишади. Сендан кўпроқ фойдаланишади. Сенга кўпроқ озор беришади. Бу ҳаётнинг оддий қонунларидан бири!...
Оқил Тўрақул
РОББИМ БИЛАН САВДО
Асмаъий анор солинган идишни бошида кўтариб кетаётган жорияни кўриб қолдилар. Унинг ортидан бир киши эргашиб бир дона анор олди. Жория буни сезмади. Асмаъий унинг ортидан кузатиб бордилар. У анорни бир мискинга берди.
- “Ажабо, анорни ўғирлаганингизда мен очсиз” - деб ўйладим. Лекин, сиз уни ўмариб садақа қиляпсиз?” - дедилар. Киши деди:
- “Йўғ - е-е-е, нималар деяпсиз, сиз? Мен Роббим билан савдо қиляпман”. Асмаъий, ҳайрон бўлиб:
- “Қандай қилиб сиз Роббингиз билан савдо қиляпсиз?” - дедилар. Киши:
- “Мен уни ўғирлаганимда менга биттагина гуноҳ ёзилди. Энди мен уни садақа қилиб юбордим. Роббим менга ўнта савоб ёзди. Биттаси гуноҳимга кетди. Тўққизтаси менда қолди. Ана шунақа. Мен шундай қилиб Роббим билан савдолашаман” - деди.
Асмаъий:
- “Сиз уни ўғирлаганингизда сизга битта гуноҳ ёзилди. Уни садақа қилдингиз, Аллоҳ ҳеч қачон бу садақангизни қабул қилмайди. Чунки “Аллоҳ - Покдир. Ва фақат пок нарсаларни қабул қилади” дедилар.✨
(Имом Муслим ривояти)
#Аффирмация
Мен ўзим учун мукофотлар билан тўла ҳаётни яратаман.
Ҳаёт мен учун оддий ва осон. Ўзгариш ҳар доим менга осон.
Мен берадиган нарсаларим ўзимга албатта қайтиб келади. Мен фақат яхшилик қилсам, меҳрибонлик менга қайтади.
Менинг ҳаётим мени севадиганлар билан тўла ва мен ўз севгимни осонгина ифода этаман.
Мен бошқаларнинг қўрқувлари ва чекловларига ташқаридан қарайман ва ҳар бир инсонни чиройли қабул қиламан.
#ибрат
Дўстларинг бўлсин
Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.
Уларга дил тўла ҳимматинг,
Меҳр тўла кўзларинг бўлсин.
Қайдасан, деб, бузиб хилватинг,
Босиб келар дўстларинг бўлсин.
Севин, улар тегса жонингга,
Ишдан қўйса кул, яйра, кулдир.
Келмай қўйса биров ёнингга
Дунё охир бўлгани шулдир.
©️ Эркин Воҳидов
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹💐🌷🌹Аллохим тонгимизни ғамлардан холи кил🤲🌹Илм билан бизни бехожат эт 🤲🌹Хилм билан безат!!!🌹🤲 Такво билан Мукаррам🌹🤲Офият билан гузал кил!!!🌹🤲Бизни нима учун яратган булсанг уша билан машгул кил🌹🤲Биз учун яратиб куйганларинг билан овора килиб куйма🌹🤲Биз сендан сурарканмиз бизни махрум килма🌹🤲Модомики сенга товба килар эканмиз азобинга гирифтор этма🌹🤲хайрли тонг🌹🤲Кунингиз аьло кайфиятда омад барака халол ризк соглик саломатликда утсин азиз кадри баланд кадирдонларим🌹🌷💐🤲
Читать полностью…Уйланганимдан...
(Ибратли ҳикоя)
Уйланганимдан уч йил ўтиб фарзанд кўрдим. Дарҳол бола тарбиясига оид китоб-рисолалар сотиб олдим, рафиқам билан ўтириб ота-онамиз бизга берган ўгит ва пандларини эслайдиган бўлдик. Бола улғаяркан, унга кундалик одоблар, ахлоқ қоидаларини ўргата бошладик. “Таомни ўнг қўлингда е…”, “Ётиб овқат ема…”, “Ўзингдан каттага салом бер…”, “Ҳожатдан сўнг албатта қўл ювилиши керак…”
Кунларнинг бирида бозордан нон сотиб олиб, уйга пиёдалаб кета бошладик. Ўша куни тушлик қилмагандим, қорним таталаб кетяпти. Уйга боришгача сабрим чидамай елимхалтада турган нонга қўл чўздим: бир бурдаси билан қоринни алдаб кетай… Қўлим нонга тегар-тегмас орқадан огоҳлантириш келди:
– Ада, нон емоқчимисиз? Қўлларингизни ювмагансиз-ку!
Дарров ҳушёр тортдим. Ҳозир нонни ушатиб олишим боламга овқат ейишдан олдин қўл ювиш кераклиги ҳақида берган тарбиямни ювиб кетишини ўйладим.
– Ҳа-я, рост айтасан, ўғлим. Қўлларим ювилмагани ёдимдан кўтарилибди. Эслатганинг учун раҳмат. Нонни уйда, қўлларни ювиб еймиз…
Аёлим билан шу ҳақда эслашиб кулишдик. Шунда онаси бир гапни айтиб қолди: “Сизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатингиз ўғлингиз кузатуви остида. У сизга тақлид қилади. Илтимос, эҳтиёт бўлинг…”
Бунақа пайт бир нақл ёдга тушаверади: “Болаларингизни тарбия қилманг. Улар барибир сизга ўхшашади. Сиз ўзингизни тарбия қилинг”.
🥀
....РИЗК бу – Худо ёзганини бандаси ўчиролмайди.
Худо берганини бандаси тортиб ололмайди.!
....Телбаларга таъзим қилинг.!
Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта телба айтади.!
....Умрбод ортингдан эргашиб юрадиган ёқимли душман ~НАФС.!
....Қуёш совуқ қутбларни жиндай кўпроқ иситгани билан ҳарорати пасайиб қолмайди
Чироқ тор кўчанинг қоронғу бурчакларини жиндай кўпроқ ёритгани билан нури камайиб қолмайди.
Одам кўнгли ўксик бир бандага жиндай меҳр бергани билан ҳаққи кетмайди.
Биз ~ «донишмандлар» гоҳо шундай оддий ҳақиқатларни ҳам тушуниб етмаймиз.!
.Қайси эшикни қоқсанг,эгасидан олдин ити чиқиб келади. Қизиқ,наҳотки ит Одамни Одамдан қўриқласа?!
.Ҳамма нарсага ҳайратлана~ҳайратлана бир хулосага келдим:
.яхши яшайман, деган одам ҳеч нимага ҳайрон қолмаслиги керак экан!
.Инсон маймундан келиб чиқмаган. Аксинча маймун инсондан келиб чиққан. Оёғи ердан узилмаганлар инсон бўлиб қолган.Оёғи ердан узилганлар одамийликдан чиқиб, маймунга айланаверган!
Учта ёш қиз вокзалда юриб кетаётган поезд ортидан "ҳай-ҳай"лаб югуриб боришаётган экан. Бир пайт иккитаси поездга етиб, чиқиб олибди. Поезд жўнаб кетибди. Учинчи қиз эса қўлидаги юклари билан уларнинг ортидан хандон отиб кула бошлабди. Вокзал навбатчиси:
— Нега куляпсиз?, - деса, қиз:
— Анави поездга чиқиб кетган дугоналарим аслида мени кузатгани чиқишган эди, - дебди.😜😜😜
БИР ҚИЗ ТАНЛА.
Шундай бир қиз танла укам,
Қад-қомати расо бўлсин,
Чиройи ош пиширмайди,
Ақли ўткир,доно бўлсин.
Қилиб оиланг ҳурматини,
Аямасдан ҳизматини,
Кўтсатиб бир ҳимматини,
Қилганлари вафо бўлсин.
Юзлари гулгун,гулойим,
Ҳушмуомала,ҳур,мулойим,
Дарду ғамларингга доим,
Ширин сўзи даво бўлсин.
Эплаб қозон,ўчоғини,
Ювиб коса,товоғини,
Солмасин қош,қовоғини,
Кўнгли очиқ,ҳаво бўлсин.
Мафтун бўлмай суратига,
Назар ташла сийратига,
Учма молу давлатига,
Кибрсиз ҳуш наво бўлсин.
Очиқ сочиқ киймас зинҳор,
Қошларида ўсмаси бор,
Опалари номусу ор,
Сингиллари ҳаё бўлсин.
Сўзлари ҳам дона,дона,
Сенга ҳамдаму ҳамҳона,
Бир кун келиб бўлса она,
Меҳри улуғ,дарё бўлсин.
Мол,давлатинг борида бор,
Қуллуқ қилувчилар бисёр,
Ғариблашсанг билинар ёр
Жони сенга фидо бўлсин.
Гулбоғингда мисоли гул,
Ҳуш атридан тўлсин кўнгил,
Тонгларингда сайраб булбул,
Бошингдаги ҳумо бўлсин.
Шундай бир қиз танла укам,
Қош кўзлари қаро бўлсин,
Сочи калта бўлса майли
Ақли узун, доно бўлсин.
ХУРШИД КАРИМ
Ассалому алайкум, Фариштали, қалби пок қадрли инсонлар!
Ҳайрли тонг! Ҳаёт деб аталмиш олий неъматни яна бир қайтарилмас тонгини соғлик ва саломатликда қабул қилиб олдингизми? Яратганнинг ўзи ушбу кунда сизларга омад, қалбингизга хотиржамлик, ҳалоли покдан даромад, орзу-истакларингизни ижобат қилсин. Яқинларингиз меҳрида бўлинг, оилавий барқарорлик, тўкин-сочинлик, файзу -барака тилаб қоламан.... Ўзингизни эҳтиёт қилинглар...Аллохга омонатсизлар.... Хушкайфият сизларни кун буйи тарк этмасин.....
кунингиз ҳайрли бўлсин...
Кеча светофорни қизил чироғи ёнганда 1 ва 2-қаторда машиналар тўхтади. 3-қатор бўш эди. Бир аёл болалар аравачасини итариб йўлдан ўта бошлади. Бир пайт қарасак 3-қатордан катта тезликда Тойота русумли авто келаяпти. Унинг тўхташ нияти йўқлигини англаш қийин эмасди. Аёл уни кўрмасди ва ичида чақалоғи бор аравачани итариб ўтишда давом этарди. Воқеалар шу даражада тез тус олдики хамма карахт холатга тушиб қолди. Кимдир бақирди, лекин аёл эшитмасди. Бирдан...
Кутилмаган холат бўлди. 2-қатор бошида турган Нексия хайдовчиси вазиятга тез бахо бериб ўз машинасини юргизиб кескин буриб 3-қаторни тўсиб қўйди. Учиб келаётган Тойота тормозини чийиллаши қулоқни ларзага солди. Аёл довдираб қолиб аравачани бадани билан беркитиб қучоқлаб олди. Унинг чинқириғи тормоз овозидан хам кучли чиқди. Хамма шокда! Тойота Нексия олдида тўхташга улгурди. 5-10 сантиметр қолди холос. Югуриб келган одамлар аёлни тинчлантиришди. Тойота эгасига бақириб сўка бошлашди. Нексия хайдовчиси эса совуққонлик билан воқеа жойидан юриб кетди. Орқасидан бошқа хайдовчилар бош бармоғини кўтариб қойил деган ишора қилиб қолдилар. Унинг бу кичик довюраклиги аравача ичидаги гўдак ва унинг онаси хотирасида ўчмас Жасорат бўлиб мухрланиб қолиши аниқ. Яхшилар кўпаяверсин. Хақиқий мард инсонлар!
ЖАҲЛ ЧИҚСА, ТАНАМИЗДА НИМА СОДИР БЎЛАДИ?
😡 Инсон жаҳл отига минганда:
✔️ Киши танасида гормонлар миқдори кўпаяди. Натижада юзага келадиган метаболизм жараёни қон босмини кўтаради;
✔️ Бош оғриғини юзага келтиради;
✔️ Ошқозонда овқат ҳазм бўлишини қийинлаштиради.
✔️ Ва ҳаттоки, терида экзема пайдо бўлишига олиб келади.
✔️ Шу билан бирга юрак қисиши, нафас бўғилиши сингари хасталикларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
✔️ Натижада тананинг иммун тизими ишдан чиқади, баъзи ҳолларда эса организмда ҳатто саратон хасталигининг дастлабки унсурлари пайдо бўлади.
❗️ Шу сабабли ҳар қандай вазиятда энг аввало асабни сақлаш, жаҳлни тия билиш тавсия этилади.
❓Оч қоринга музқаймоқ истеъмол қилиш мумкинми?
🔻Музқаймоқ сут маҳсулоти бўлгани учун соғлом ҳолатдаги бўш ошқозонга зарарли эмас, қолаверса, очлик вақтида қанд сақловчи маҳсулотларга бўлган истак кучаяди. Аммо томоқ ва бронх шамоллашлари бор беморларга музқаймоқ мутлақо тавсия этилмайди.
✔️Оч қоринга истеъмол қилиш учун энг фойдали маҳсулотлар қуйидагилар:
✔️Янги мевалар. Оч қоринга мевалар истеъмол қилиш уларнинг таркибидаги витамин, минерал ва толалардан максимал фойда олиш имконини беради;
✔️Гречиха, маккажўхори бўтқаси. Гречиха ҳазм қилишни яхшилайдиган ва холестеринни камайтирадиган толалар сақлайди, маккажўхори уни ошқозондаги кислотани камайтиради;
✔️Асал. Ҳазм тизимини уйғотувчи энг яхши маҳсулот, дангаса ичак синдромини даволашда ва ҳазм аъзоларини тозалаш учун жуда ҳам фойдали.👍
Бир гуруҳ туристлар тимсоҳ фермасини кўргани боришибди. Сувни ўртасида қайиқда турганда ферма эгаси "ким сувга сакраб, қирғоққача тирик етиб олса, бир миллион доллар бераман", дебди. Ҳамма жим турганмиш.
Шу пайт бир йигит "шалоп" этиб сувга тушиб, шоша-пиша қирғоққа суза бошлабди. Тимсоҳлар ортидан борибди, аммо омади келиб, йигит соғ-саломат қирғоққа чиқиб олибди.
Фермер мажбур бўлиб, ваъда қилинган бир миллион долларни берибди.
Йигит хотини билан меҳмонхонага қайтгач, хотинига "яхши бўлди-ю, аммо мен сувга ўзим сакрамадим. Кимдир сувга туртиб юборди..", деса, хотини "ўша мен эдим", дермиш 😂😜😳
Ҳаддан ташқари терлашни оддий усуллар билан даволанг
Муаммоли жойларни қуйидаги доривор инфузиялар билан артиб ташлаш мумкин:
✔️ Бир стакан қайноқ сувга бир ош қошиқ ялпиз - ярим соатга қолдиринг ва сузинг;
✔️ 2 литр қайноқ сувга 6 ош қошиқ ромашка гуллари - тахминан бир соат туриб, сузилади ва 2 ош қошиқ сода қўшинг.
КУН ХИКМАТИ
Ҳаёт сурат чизадиган тахтага ўхшайди. Ундаги ранглар сўзлар, шакллар эса амаллардир. Четидаги айланма чизиғи умрдир. Биз эса унинг рассомимиз. Ҳаётинг тамом бўлганда расм ҳам тугаб битади. Қиёмат қойим бўлганда ҳар бир инсон ўз расм тахтасини намойиш қилади. Мўйқалам қўлингда экан, расм тахтангга гўзал суратлар чизиб ол.