🌙 Ёстиққа бош қўйганда инсон,
Роҳат олар унда жисму-жон.
Оромингиз рохатли ўтсин,
Хайрли тун азиз қадрдон!
Ҳикмат аҳлининг бири бўлмиш мўътабар донишмандга мурожаат қилиб, дунё ҳаётини тавсифлашни сўрашганида у зот мазкур жавобни берган эканлар:
— Дунё ҳаёти — сен ичида бўлган ОНдан иборатдир. Чунки ўтган ўтмиш бўлиб қолади. Ортиқ ҳеч нарсалик бўлолмайсан. Келажагинг эса қандай бўлишини билмайсан. Вақт шундай нарсаки, тун кундузнинг ўлимидан хабар беради. Туннинг бошланиши у куннинг завол топганини билдирувчи бир ишоратдир. Тинимсиз келиб кетган ҳодисалар инсонларни ўзгартиради, эскитади, қаритади. Вақтнинг вазифаси жамоаларни сочиб ташламоқ, сараламоқ ва неъматларни йўқотмоқдан иборатдир. Амал узун, умр қисқа, ҳар нарса эса ёлғиз Аллоҳга қайтади.
Тоҳир Малик
Аслида жуфтингизни сиз яратасиз
Ишонинг уни ўзгартириб бўлмайди деб адашманг. Албатта унга бўлган муносабатингиз орқали уни яратасиз, қайтадан кашф этасиз. Ахир унинг сиз билан яшаш тажрибаси йўқ эдику. Сиз билан бошлаган ҳаёти оппоқ қоғоз каби эди. У қалам бўлди сиз эса сиёҳ. Жуфтингиздан ўзингиз кўришни истаган инсонни яратиб олманг. Яратганнинг бир мўъжизасини йўққа чиқарманг. Шунчаки у билан чиройли муносабатлар йўлини топинг...
Ухлаётганда бирдан сесканиб кетиш😩
Баъзида биз уйқуга кетаётиб тўсатдан уйғониб кетишимиз ва шу вақтнинг ўзида қўл-оёқларимиз ўз-ўзидан силтаниши мумкин. Бу гарчанд ноқулайлик туғдирсада, аслида меъёрий ҳолатдир.🌿
Гап шундаки, биз уйқуга кетаётганимизда нафас олиш енгиллашади, пулс секинлашади, мушаклар бўшашади ва тана гўёки биз бутунлай...ухлаб қолишимиздан қўрқади ва шу йўл билан бир "сесканиб", мия меъёрда нафас олишни давом эттириши учун уйғотади. Бу доим назорат десак ҳам бўлади🤓
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижада, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.
Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.
Қирқдан сўнг умр пастлик, тезлаб бораверади.
Олов ёқсанг бир паслик, музлаб бораверади.
Ҳақиқатни ёғ каби, нонга суртиб ейди-да,
Кейин, айтинг дунёда, ростлик борми дейди-да,
Сен-чи гунг ва соқовдек, жим турасан олдида,
Оғзи қийшиқ бой ўғли, сўзлаб бораверади.
Дўстлик учун мингта йўл, душманликка бир сабаб,
Шомда дўстман деганлар, кўрсанг душман эрталаб,
Қайсидир ёт қалбингни, ташлайди-ю бурдалаб,
Сўнг яқинлар ярангни, тузлаб бораверади.
Ўнта қўрқоқ ботирни, қўрқитолмас қамалда,
Гап гапирсанг исбот қил, сўзларингни амалда,
Битта бургут овидан, улуш тегар маҳалда,
Юзта товуқ қаддини, ғозлаб бораверади.
У - олдидан кибрли, лаъинларни қувар Зот,
Тавба қилсанг қалбингни, гуноҳлардан ювар Зот,
Ҳар бир чокни чокига, мослаб қўйган чевар Зот,
Ҳаммани ўз хулқига, созлаб бораверади.
Қўй, наслингдан сўзлама, асли ўзинг кимсан, айт?
Лағвларда булбулсан, ҳақ келганда жимсан, айт?
Юзинг Каъбатуллоҳда, нега қалбинг Римсан, айт?
Сени кўрсам юрагим, бўзлаб бораверади.
Сизни ёмонга чиқармоқчи бўлган кимса дунёдаги энг яхши инсон бўлсангиз ҳам сабаб топади...
Ва аксинча, бир инсон сизни кечиришни, севишни истаса дунёдаги энг ёмон инсон бўлсангиз ҳам бир сабаб топади....
Фарқи сизнинг яхши ёки ёмонлигингизда эмас, қаршингиздаги инсон учун қадр-қийматингиз қай даражада эканлигида...
🪴Инсон соглиги учун фойдали хона гуллари
🌱Ўсимликлар ҳавони тозалаб, уйларга ўзгача тус беради. Бундан ташқари, баъзи хона гуллари борки, ҳавони зарарли микроблардан тозаб, даволаши ва депрессиядан ҳам халос этиши мумкин.
🌷БУ ГУЛЛАР:
•Хлорофитум;
•Алоэ вера, кактус;
•Хамедорея;
•Хона ялпизи;
•Фикус, каланхоэ;
•Бегония;
•Лимонсимон эвкалипт;
•Герань, англаонема.
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён, бостириб кириб:
— Ҳой, шер, сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир ҳисоб-китоб қиламиз, — деса
Шер тулкига:
— Бор чиқиб ҳал қил, — дебди.
Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кейин қуён қайтиб кирибди:
— Шуми зўринг? Яна борми, — дебди.
Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди:
— Яна зўринг борми, - деса
Шер бўрига қараб:
— Бор ўзинг ҳал қилиб юбор, — дебди.
Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрга турармиш. Шер нима бўлди, деса, бўри зўрға бошини кўтариб:
— Аҳмоқ, айиқни ҳам айтмабсан-ку, — дебди.
😂😂😂
АЁЛЛАР УЧУН ИБРАТЛИ РИВОЯТ!
Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом раҳматлидан эшитгандим.
Бу воқеа аёлларга дарс берадиган мадрасада бўлиб ўтган. Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
- Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин!- дея уларни билимини синамоқчи бўлди.
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга :
- Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз!- дейди.
Шунда ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди.
- Отам, онам, турмуш ўртогим, болаларим, ака-укаларим, опа-сингилларим, тоғам, аммам, холам, қўни-қўшнилар...,- хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
- Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин!- дейди устоз.
Шунда ўша аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
- Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!- дейди.
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишини исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар....
Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
- Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир!- дея буйруқ беради.
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўрток(эр)ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
- Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин!- дея буйруқ беради.
Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
- Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим!- дея гапини такрорлайди.
Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш уртоғи (эр) исми қолади. Кейин устоз унга:
- Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларни исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандингни исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлгиз турмуш ўртоғингни (эрни) танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
- Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу мени турмуш ўртогим (эрим) қолади, - дея жавоб берди.
Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.
Ўша муслима синглимизнинг жавоби барча аёлларимизга дарс бўлсин. Чунки ҳозирги кунда кўпчилик аёлларимиз оддий бир кийим-кечак деб, тилла тақинчоқ деб жанжал чиқаришиб ўз эридан воз кечишиб ажралиб кетишяпти. Бугун қизлари нимани хоҳласа олиб беришаётган ота-оналарни бўлажак куёвлари қизларини инжиқликларини кўтарадими? Оиласида ўз оиласини қилдирадиган қиз ўзининг янги оиласида қийинчиликка учрамайдими?
Азиз опажонлар, сингилжонлар, эрингизни рози қилинг. Ўз эрини рози қилмаган аёл жаннат юзини кўрмайди. Агар бу сўзларим кўнглингизга теккан бўлса мени кечиринг. Мен барча муслима опа ва сингилларимизни жаннатда бўлишларини хоҳлардим...✨
#Психологик_факт
✔️Инсон ўзи ёқтирган мусиқаларни баланд овозда тингласа хотиржамлик ва кўтаринки кайфиятда бўлар экан.
✔️Инсон мияси умрининг сўнгига қадар 150 трлн маълумотларни хотирасида сақлаб қолар экан.
✔️Олимлар, «тез туш» вақтида инсон янги билимларни ўрганиши мумкинлигини аниқладилар ва бу туш пайтида бош мияси жуда активлашар экан.
✔️Кофе инсон организмини қандли диабет ва Альцгеймер касаллигидан химоя қилади.
🍒 Гилос шарбатининг фойдалари
📍 Гилос шарбати муҳим доривор хусусиятларга эга. Жумладан, қондаги гемоглобин миқдорини кўпайтиради, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди, бош мия ички қон босимини нормаллаштиради. Шарбат ҳолида гилос таркибидаги витаминлар осон ҳазм бўлади ва тез сўрилади.
❗️Доривор мақсадларда нафақат гилос меваси, балки унинг шохчалари, барги ва пўстлоғи ҳам ишлатилади.
#Табассум
Японлар битта сўкинганда 1 дақиқа олдинга ўтиб қоладиган соат ихтиро қилишибди. Текшириш учун соатни япон барига илиб кўришибди. Эртасига қарашса 2 дақиқа олдинлабди. Кейин рус барига илиб кетишибди. Эртасига қарашса, 20 дақиқа олдинга ўтиб қолибди.
Охири хокимиятдаги мажлислар залига илишибди. Эртасига қарашса, соат йўқ эмиш.⠀
— Соат қани? - дейишса, вахтёр:⠀
— Э, у соатмиди? Биз мажлис пайтида нимага вентилятор айланиб турибди деб олиб ташлабмиз...- дермиш. 😂😂😂
Бу қуш ўз уйини душманлари учун ёлғон тарзда лойиҳалаштириб қуради. У уйни иккита хонага айлантиради. Биринчисини очиқ, иккинчисини эса эшиги яширин чўнтак қилиб қўяди ва бу унинг ҳақиқий уйидир.
Ҳеч ўйлаб кўрдингизми, қушга бундай ақлли лойиҳани ким ўргатган? СУБҲАНАЛЛОҲ!
#СубҳанАллоҳ Қўлингиз тегса хафа бўладиган гул - мимоза.
Аллоҳ таъолонинг қудрати илоҳийсига тан бермай иложимиз йўқ.
Бир одам йўлда кетаётиб, жуда-ям исиб кетибди.
Дўконлардан бирига кирса, муздеккина экан. Бироз дам олиб турмоқчи бўлса, сотувчи келиб сўрабди:
— Келинг, нима оласиз?
Ҳалиги одам:
— Дам оламан, борми? – дермиш. 😂😳😳
#Севги ҳавода ❣❣❣
Ундан мириқиб нафас олишга шошилинг🥰
Янги_Кун🤩
Севги_Куни😍
Бугун хаммага :👩❤️👩Ота-онамизга,👨👩👦👦Якинларимизга 👩👩👦👦ишхонадагиларга,👩👩👧качондан бери гаплашмайдиган кушнимизга 🥰🥰🥰🥰севги улашамиз❤️❤️❤️❤️❤️
Бугунги янги бошланган кунингиз хайрли ва сермазмун ўтсин. 😍😍
Уҳуд тоғи
Уҳуд тоғига назар солиш кўнггилни ёритади.
Қалбни ўзига ром этиб, сурур бахш этади.
Уни узоқдан кўрсангиз ҳам севиб қоласиз.
Агар унга яқинлашиб, устига чиқсангиз, муҳаббатингиз янада ортади.
Бу, ажойиб ҳис-туйғу! Ажойиб чин муҳаббат!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рост сўзлаганлар: «Уҳуд бизни яхши кўради, биз ҳам Уҳудни яхши кўрамиз».
Ҳолвапаз уста бир куни болаларининг олов ёқиш учун тўплаган ўтинлари орасидан тўғри ва текис бўлганларини ажратиб олаётганига кўзи тушади.
— Нимага уларни ажратиб оляпсизлар?- дея сўрайди болаларидан.
— Тўғри ва текисларини ажратяпмиз, болта, ўроқ, кетмонга даста бўлади,- деди болалари.
Ҳолвапаз ерга чўккалаб, кўзида ёш билан самога тикилади:
Ўтинларининг ҳам тўғриси оловда ёнишдан қутулиб қолар экан. Инсон қачон дўзах оловидан қўрқиб ўзини тўғрилайди?!...