Эртак каби сирли бу ҳаёт,
Ҳар синовга ногоҳ йўллайди.
Яқинларинг бўлар гоҳо ёт,
Гоҳ бегона сени қўллайди.
Ҳаёт гўзал яшамоқ тотли
Маржон каби тизилгай йиллар,
Бир бирига улашса шодлик,
Ака ука,опа сингиллар.
ЖАВОБЛАР
А - Сиз перфексионист, мустақил иш тутувчи, аналитик (таҳлилчи) ва юқори мақсадларни кўзловчи шахссиз;
Б - Сиз мослашувчан, воқеаларни осон қабул қиладиган ва хотиржам инсонсиз;
C - Сиз креатив фикрловчи, таваккал қилувчи ва муаммоларни практик ҳал қилувчи инсонсиз.
Фарзандингизга асло сақич олиб берманг!
✅ Ҳозирги замонавий сақичлар ўзида жуда кўп миқдорда шакар ёки шакар ўрнини босувчи кимёвий моддалар сақлайди. Улардан бири ксилитол сийдик пуфаги саратонига сабаб бўлиши мумкин.
✅ Сақич турли хил бўёқлар билан бўялади. Бу эса болада аллергия ёки диареяга сабаб бўлади!
✅ Сақични оч қоринга чайнаш ошқозонда яра пайдо бўлишига имкон яратади!
✅ Кўп сақич чайнаш болада хотира пасайишига сабаб бўлиши мумкин.
✅ Сақич таъмини яхшилаш учун қўшиладиган глутамат моддаси асаб ҳужайраларини нобуд қилиши мумкин
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
Зикр...
ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.
🌿Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.
☘️Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.
🌱Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.
🍃Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.
🍀Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.
ОТА-ОНАНГ ЎТГАНДАН СЎНГ
Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Кўзинг бежо, дўст излайсан,
Дўст қидириб ҳўп музлайсан,
Тополмай ҳўнг-ҳўнг йиғлайсан.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Кўкка боқсанг кўк йиғлайди,
Юлдузлар пўк-пўк йиғлайди,
Ой йиғлайди, сой йиғлайди.,
Ота-онанг ўткандан сўнг.
Саратонда соянг қани,?
Тоғингдаги қоянг қани,?
Фақат армон қийнар сани.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Суратларда қолиб кетар,
Бор дардини олиб кетар,
Ўткандан сўнг бўзлаб қолма.,
Тирик бўлса бошда кўтар..
Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
🌞Ассалому алейкум сўзимнинг боши,
Салом дея бош кўтарар осмон қуёши.
Яна бир файзли кундан бергувчи дарак,
Барчангизга ҳайрли шу тонг муборак!
Кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин!
📝Ҳар ишда бир хайр бор...
Совуқ қиш тонгида кичик қишлоқнинг балиқчилари бир неча қайиқларда денгизга йўл олишди. Ўша куни тушдан кейин бўрон кўтарилиб, балиқчилар уйларига қайтишолмади. Кеч тушди. Хавотирда қолган қишлоқ ахли ухламасдан уларнинг йўлига кўз тутар, омон қайтишларини сўраб дуо қилишарди.
Саҳарга яқин мусибат устига мусибат бўлиб, бир уйдан ёнғин чиқди. Эркаклар йўқ, аёллар, болаларнинг қўлидан нима ҳам келарди?.. Ўтни ўчиришолмади, бутун бошли уй ёниб битди.
Хавотирга тўла тун ўтди. Тонгда денгиз томондан қайиқлар кўринди. Соғ-саломат қайтган қайиқлар ва овчиларни қишлоқ аҳли қувонч билан кутиб олди. Улар орасидаги биргина аёл қанчалик севинмасин, кўнглидаги ғашлик юзида акс этиб турарди. Бу уйи ёниб кетган балиқчининг хотини эди, ҳол-аҳвол сўрагач, бўлган воқеани айтди:
– Боримиздан айрилдик. Уйимиз ёниб кетди...
Эри хотинини ҳайрон қолдириб бундай жавоб берди:
– Ҳар ишда бир хайр бор. Уйимиздан кўтарилган ёнғиннинг ёруғида йўлни аниқладик ва ҳаммамиз омон келдик...
Бир куни ресторанда қуён ва бўри суҳбатлашиб ўтиришган экан. Бўри қуёнга қараб:
— Қуёнжон, сенга маза, доим пулинг бор. Менда эса ҳеч вақо йўқ, шунча пулни қаердан оласан? ⠀
— Менга пулни маъшуқам беради.⠀
— Меники эса бир тийин ҳам бермайди, — дебди бўри.⠀
— Эҳ, бўривой, сен жуда қўполсан, тирноқларинг ўткир. Сен мулойимлик билан хотининг қўлининг орқасини силасанг, албатта, пул беради.⠀
Бўри шошиб уйга борса, хотини ухлаб ётган экан, секин бориб кафт орқасини силаса,⠀
— Ҳа, қуёнжон, пулинг тугадими, — деямиш...
😳😂😂
Олисдаги жондан яқиним,
Оқибатдан юз буриб кетманг.
Тун қалбимда чироқ яқиним,
Йўқлаб туринг, йўқ бўлиб кетманг.
Ҳаёт синар гоҳ бағрим тилиб,
Аввал яқин, сўнг йироқ қилиб.
Ҳеч бўлмаса қўнғироқ қилиб,
Йўқлаб туринг, йўқ бўлиб кетманг.
Фурсат доим келавермайди,
Ғам-ташвишлар битавермайди.
Қалб ҳар кимни кутавермайди,
Йўқлаб туринг, йўқ бўлиб кетманг.
🍃
Ассаламу алайкум!
Алҳамдулиллаҳ яна бир тонгни қарши олдик!
Кўзларимиз кўрмоқда! Қулоқларимиз эшитмоқда!
Қўл-оёқларимиз ҳаракатланмоқда! Юрагимиз урмоқда!
Атрофимизда биз севган ва бизни севадиган инсонларимиз бор!
Алҳамдулиллаҳ!
Беҳисоб неъматлар ичра бошланган янги кунингиз хайрли бўлсин!
Бир биримизни йўқлаб,оқибат қилиб турайлик қадирдон...
Бу дунё ғанимат..
Кўзлар ғанимат...
Инсон инсонга ғанимат...
🌻🌺💐АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌺🌷
🍀🌺 Кечиримли Қалб хотиржам яшайди.
🍀🌺 Қадарга рози нафс ҳақиқий бахтга эришади.
🍀🌺 Доим «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди.
🍀🌺 Ҳар «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфи очилади.
Олиб берсам киймайсизми...?
Эр-хотин бозор айланишарди. Эр хотинини синаш учун атай бир кўйлакни ушлаб, шундай деди:
- Онаси, балки сизга шу кўйлакни олиб берарман?
- Ахволини?! Ҳамма ёғи очиқ бўлмай ўлсин.
- Нима, олиб берсам киймайсизми?!
- Олдирмайман ҳам бу савилни.
- Нега? Сиз ҳам бошқа аёллар каби замонавий бўлишни истамайсизми?
- Замонавийлик - очиқ-сочиқ кийиниш дегани эмас. Мен бошимдаги рўмолимдаям гўзалман. Бозордаги бор кийимларни шу битта рўмолимга алмашмайман!
Эр жилмайиб аёли томон қаради.
- Мен ҳам сизни бутун дунё гўзалларига алмашмайман, онаси!
Турмушдаги энг ахамиятли сузлар:
1.Сиз хаксиз!
2.Булиши мумкин.
3.Сизни Аллох учун яхши кураман.
4.Сизни яхши тушунаман.
5.Кулингиз дард курмасин.
6.Сиз ягонамсиз.
7.Мени кечиринг.
8.Сизнинг урнингиз бошка.
9.Хаммаси яхши булади.
10.Сиз мен учун Аллохдан мукофотсиз.
11.Бу муаммо эмас..
12.Рахмат.
13.Сиздан хафа эмасман.
14.Хаккингизга дуодаман.
15.Менга бир оз вакт беринг.
16.Сиз ундай килмайсиз.
17.Омон булинг.
18.Ажойиб булибди.
19.Хаккингизга рози булинг.
20.Аллох сиздан рози булсин.
Аспириннинг яна сиз билмаган фойдали хусусиятлари
🔹Қора доғлар. 2 таблеткани 100 мл сувда эритиб, қўлтиқ остига суртинг. 1 соат кутиб туринг ва сув билан ювинг. Ҳар куни қилинг.⠀⠀
🔹Кийимдаги тер доғлари. 2 таблеткани 100 мл сувда эритиб, тунда кийимдаги доғларга суртинг ва тонгда ювинг.⠀
🔹Гулларингиз чиройли бўлади. 1 таблеткани сувда эритиб вазагадаги сувга қўшинг.
#хайрли_тонг
Биз эртага эрталаб бу ҳаётда бормизми йўқмизми бунга кафолат бера олмаймиз...
Лекин, кечқурун эрталаб уйғониш учун соат қўнғироғини керакли вақтга қўямиз...
Бу — "умид" дейилади!
Ассалому алайкум Қадрдон. Эрта тонгдан Аллоҳимдан, умид билан ниманики сўраган бўлсангиз барчаси ижобат бўлсин..!
📝ФАРОСАТ...
У кўзгунинг олдида юзидаги ўзгаришларга синчиклаб тикилаётган аёлига яқинлашди-да, бир гапни айтмоқчи бўлди. Хаёлидан тилига сирғалиб чиқишга тайёр сўзлар қуйидагича эди:
"Болани олдирақол, хотин! Шундоғам 4та боламиз бор. Етар..."
Шу пайтда аёли унга кулимсираб қаради ва эрининг дилидан ўтаётган афкорни англагандек сўз қотди:
- Дадаси, мен бу боламизни бошқача суйсам керак. Ахир, сиз ҳам ойижонимнинг бешинчи фарзанди бўлгансиз-ку. У, - деб кўрсатаркан қорнини, - сиздек ақлли, фаросатли ва бахтли бўлишини истайман...
Йигит беҳол бўлиб ўтириб қолди. 38 йил олдин ўзи ҳақида ҳам шундай қарорга келишганда нима бўларди, деган савол уни ўтирғизиб қўйганди...
Х.Хамидов
#Психологик_тест
Сизнингча суратдаги қайси ранг энг ёрқин?
А – кўк
Б – сариқ
C – ҳаворанг
Ранглардан бирини танланг ва шахсиятингиз ҳақида маълумотга эга бўлинг!
#Кайфият
- Жанжал нимадан бошланди, брат?
- Хотиним уйдаги кийимларини қийналаётган ва оч қолганларга бервораман, деди. Мен сени размерингда қийналган ва оч қолганлар бўлмайди, дедим. Бошланди 😅😂😂
ҲАЁТНИНГ 10 ОЛТИН ҚОИДАСИ
1. Қўнғироқ қилишга ваъда бердингизми, албатта, бажаринг!
2. Кечикяпсизми? Бу ҳақида огоҳлантиришни унутманг.
3. Ўзгаларнинг орзусини кулгу қилиш ярамайди!
4. Сизга хоинлик қилган одамлар даврасига асло қайтманг!
5. Доимо ота-онангиз дуосини олишга ошиқинг.
6. Ширинсўз бўлинг! Ишонинг, бу атрофдагилардан кўра, cизга кўпроқ фойда олиб келади.
7. Ўз хатоларингизни тан олишни ўрганинг.
8. Шикоят қилиш одатини тарк этинг.
9. Ҳаттоки энг жиддий келишмовчилик юзага келганда ҳам қаршингиздаги инсоннинг нозик томонига зарба берманг.
10. Фақат рост гапиринг! Агар рост гапиришнинг иложи бўлмаса, ёлғон гапирманг!
#IBRAT_UCHUN
Ёшлик эликсири
✏️Сизга керак бўлади:
100 мл янги лимон шарбати. 200 г асал, 50 мл сифатли зайтун мойи.
✅ Барча компонентларни эҳтиёткорлик билан аралаштириб, эликсирни эрталаб оч қоринга 1 соат давомида ичинг. Узоқ вақт давомида хоҳлаганингизча ичишингиз мумкин.
✅Натижа:
➖Кўз олдида ёшроқ кўринасиз (ранги яхшиланади, кўзлар порлайди, тери силлиқлашади).
➖Ошқозон-ичак трактининг фаолияти яхшиланади.
➖Қон томирлари ва жигар кераксиз моддалардан тозаланади.
➖Иммунитет мустаҳкамланади;
➖Цистит ва пиелонефрит нима эканлигини унутасиз.
Гуноҳларингизни истиғфор ила ёқиб юборинг!
"Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ!"Тавба ўт эрур,
гуноҳ-чи-ўтин,
Ўтинга ўт тушса,
қоларми бутун?