womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

Агар аёл киши эримдан кўра ўғлимни кўпроқ яхши кўраман деса асло ишонма.
Ўғлини қўшни аёлга ташаб кета олади, эрини эса йўқ)

😜😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Кўпаймоқда сочларимда оқ,
Тўрт кундайин ўтибди қирқ йил.
Тўкилганда устимга тупроқ,
Роббим,мени яхшилардан қил.

Ўйин билан ўтди болалик,
Балоғатни айладим чил-чил.
Қиёматда турганимда тик,
Роббим,мени яхшилардан қил.

Мозоримни нур билан тўлдир,
Зулматларни кўтармайди дил.
Яхшиларнинг сафида ўлдир,
Роббим,мени яхшилардан қил.

Ажал бир кун жонимни овлар,
Шаҳодатдан бўлмайин ғофил.
Яхши дейди мени бировлар,
Роббим,мени яхшилардан қил.

Қаерларга термулди кўзим?
Нималарни сўзлаб қўйди тил?
Ёмонлигим биламан ўзим,
Роббим,мени яхшилардан қил.

Тавба этгум ҳар бир гуноҳга,
Номим жаннат пештоқига ил.
Қўшни қилгин Расулуллоҳга,
Роббим,мени яхшилардан қил.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

✨АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!✨

☀️ ХАЙРЛИ КУН!

Биласизми?! Энг яхши, энг чиройли ризқ мол - мулк эмас.

Балки...
✨ Хотиржам, қаноатли қалб,
✨ Равшан ақл, соғлом фикр,
✨ Тан сиҳҳатлик,
✨ Онанинг дуоси,
✨ Отанинг меҳри,
✨ Ака - уканинг борлиги,
✨ Фарзанднинг кулгуси,
✨ Дўстнинг эътибори,
✨ Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг борлиги сиз учун энг афзал ризқдир.

Аллоҳ бу неъматларни сиздан узоқ қилмасин! Қайси биридир узилган бўлса, ўрнини ундан яхшиси билан тўлдирсин!!!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​📝БИР МУСУЛМОН ЙИГИТНИНГ ҲИКОЯСИ

«Асримиз телефон, телевизор, монитор ва экранлар асри бўлгани учун ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳол бўлиб қолди. Одатда кинофильм ҳамда рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли "гўзаллик индустрияси" ишлаб тургани туфайли эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчов-талаблари анчайин юқорилаб кетди.

Уйланиш масаласида мен ҳам кўп нарсага рози бўлишим жуда қийин кечди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида экранлардаги гўзалликнинг ярми ҳам топилмасди. Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб ният қилгандим. Бироқ уйланишим мумкин бўлган қизнинг кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак эди. Дини ва хулқи ҳақида энг яхши гаплар айтилган қизлардан бирортасининг кўриниши билан қалбимда «жиз» этавермасди.

Узоқ танловлардан сўнг, ниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим. Тунларнинг бирида ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, ёнимда аёлим йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим ва соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?

Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, аёлим бир четда таҳажжуд намозини ўқиётган эди. Овоз чиқармай кузата бошладим. У ўзигина эшитадиган паст овозда Қуръон оятларини ўқиганча қоим турар экан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди. Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламнинг "Диндорини танлагин" деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим илк марта ҳақиқий гўзалликнинг гувоҳи бўлди.

Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам ҳадисларини айта туриб, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни ҳаётга татбиқ этиб кўриш керак эканлигини юз чандон англайман. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсангизгина, унинг замиридаги ҳикматларни англай оласиз».

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Она ноласи.
Машхурбек Йўлдошев.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Япония боғчаларида...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Машҳур авиакомпания янги учувчиларни ишга олиш мақсадида номзодларни суҳбатга чақирибди.
Суҳбатга биринчи бўлиб немис кирибди:
— Нечи йилдан буён учасиз?
— Уч йил.
— Қанча маош олишни хоҳлардингиз?
— Уч миллион. Бир миллион ўзимга, бир миллион хотинимга ва бир миллион суғуртага. 
Суҳбатга иккинчи бўлиб инглиз кирибди.
— Нечи йиллик тажрибангиз бор?
— Олти йиллик.
— Маошингиз қанча бўлишини хоҳлайсиз?
— Олти миллион. Икки миллион ўзимга, икки миллион хотинимга ва икки миллион суғуртага.
Учинчи бўлиб суҳбатга рус кирибди:
— Нечи йилдан бери парвоз этасиз?
— Эй, мен умуман баландликдан қўрқаман. Лекин тўққиз миллион олишни истайман. Уч миллион менга ва уч миллион сизга...!
Авиакомпания директори ақлдан озай дебди. Ҳайратланиб яна сўрабди:
— Унақада ким учади?
— Немис-да! Ахир у уч миллионга рози-ку

😳😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Болани алдаш яхшимас. 😢

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллохим ҳадя этган яна бир гўзал тонг муборак бўлсин!

Азизларим, сизларни ҳеч вақт қалб гўзаллиги тарк этмасин...
Ўзингизни ўзингизга керакли инсoнлар учун асраб авайланг...

Дунё қалбингизнинг гўзаллиги даражасича гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизни гўзал қилинг....

Дунёга, ҳаётга яхши ният ва тоза нигоҳ билан боқинг. Чунки, ният ва нигоҳларнинг илдизи қалбдадир, қалб эса Аллоҳнинг назари тушадиган жойдир...

Ушбу сўзларни ўқиётган ҳар бир гўзал қалб эгасига бахт, омад ёр бўлсин!

Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди.

Шу махал аёлнинг қариндошлари аёлдан хол ахвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда хам соғиниб, кўргим келган эди. Субханаллох, сизларни менга Аллохни Ўзи етказди дебди.
Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан хурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб уни махкам бағрига босибди...
Дунё - инсонларга берилган неъматдир ва бу неъмат матоларининг энг яхшиси солиха аёлдир.
Расулуллох (с.а.в.)

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўз хиссиётларингизни муҳокама қилмасликка харакат қилинг.
Сиздаги ҳар бир хиссиёт (негатив ёки позитив) бор бўлишга тўла ҳақли. Агар ўз ҳиссиётларингизни танқид қилишни бошласангиз, хиссиётни тўлалигича хис қилишни унутасиз, бу эса позитив эмоцияларни ҳис этишга халақит беради.

Эсда тутинг!

Ҳаётингиздаги ҳар бир эмоция ўзида муҳим ахборотни тутиб туради. Бирон эмоцияни хис қила олмасангиз, организм учун зарур маълумотдан қуруқ қолдингиз дегани.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Жyда xавотирланяпман эрим ишдан бунчалик кеч қайтмаcди. Ёки бирорта xуштор орттирдимикин?
— Нега ёмон ҳаёлга бораcиз, балки машина боcиб кетгандир?

😳😜😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#нашида
Жума муборак!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

💐🤲🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲🤲🤲

💐🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

💐🤲 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

💐🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

💐🤲 ЖУМА Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

💐🤲 ЖУМА кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ТАВБА ҚИЛ...

🎙Раъно Ярашева

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бир куни бир яҳудий мусулмонларни диндан чиқариш учун бир мамлакатга бормоқчи бўлади. Мамлакатга кириб боришида бир чўпонга дуч келади ва "Кел, аввал ишни оддий чўпонларидан бошлай" деб, салом-аликдан кейин унга гап бошлаб қолади:
- Сен мусулмонсан-а?
- Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман.
- Мана, Қуръон китобларингизда такрор-такрор келадиган оятлар бор. Шуларни чиқариб ташласак, бошқаларнинг ўқишига ва тушунишига анча осон бўларди-да, - деб фитна бошлаб қўяди.
- Айтганларинг, балки, тўғридир. Кел, унақада сенинг ҳам битта қўлингни, битта оёғингни, жамики жуфт аъзоларингни кесиб ташлаймиз. Жасадинг ҳам анча енгил бўлар эди. Шунча юкни кўтариб юрасанми!? - деб жавоб қилган экан. Шунда яҳудий "Битта чўпонга бас келолмадим, бошқаларига йўл бўлсин..." деб ортига қайтиб кетган экан.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Кузнинг гўзал тонгги муборак булсин ! 🍂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​РЕАЛ БЎЛГАН ВОҚЕА

Мен қамалиб чиққанман. Тўрт йил саккиз ой қилган жиноятим учун жазо ўтадим. Қамоқ ҳаёти ўзгача. Лекин шундай файзсиз даргоҳда ҳам оташин қалбларни кўрдим. Биз ўша йигит билан қалин дўст бўлиб қолгандик. У узоқ муддатга қамалганди. Билишимча машинада бир «каттакон»ни туртиб юборган. У уйланганига бир йил ҳам тўлмай туриб қамалганди. Иккимиз деярли бир вақтда қамоқхонага келганмиз. У қамалганида хотини оғироёқ экан. Ота бўлганини эшитганида у билан битта камерада эдик. Ўта самимий, оқкўнгил йигит эди у. Уни хотинининг
суратига қараб ҳаёл суриб ўтирганини кўп марта кўрардим. Ҳа, у рафиқасини жудаям севарди...
16 июнь. Унинг учун алоҳида муҳим сана эди бу. Хотинининг туғилган куни. Хотини 4 йил давомида ҳар сафар шу кунда уни кўришга келарди. Бошқа кунлар у рафиқасига қамоқхонага келишга рухсат бермасди. Эҳтимол сиқилишини истамагандир. Унинг ўзи ҳам шу сананинг келишини бир йил кутиб яшарди. Тўрт девор орасида кутиш қандай азоб эканлигини фақат бошдан ўтказганлар билади. Лекин у сира дардини билдирмасди. 16 июнни кутаётганини билардим холос. Сўнгги йил хотини келганида у жуда хафа ҳолатда кириб келди. Икки кун умуман туз тотмади. Кейин билишимча хотини қандли диабетнинг оғир турига чалинибди. Докторлар шол бўлиб қолиши мумкин дейишибди. Нега уларнинг бошига бунақа оғир кунлар ёзилганини ўшанда ҳам тушунмасдим, ҳозир ҳам бу ҳақда ўйлаб ўйимга етолмайман. Қани эди уларни бахтли кўриш насиб этганида. Кўз ўнгимда у тобора сўлиб борарди. Кейинги ойлар ичида хотинидан келган ҳар бир хат уни бир йилга қаритарди гўё. Унинг кўзларида умидсизлик учқун лаган эди ўша кезларда.
Кетишим маълум бўлгач у билан қучоқлашиб хайрлашдим. Укамдек бўлиб қолган йигитга бардам бўлишини, ҳаммаси яхши бўлишини тушунтирдим. Чиқиб унинг оиласидан хабар олдим. Унинг саломини оиласига етказдим. Уларга Аллоҳдан бардош тиладим. Кейин ўз шаҳримга кетдим. Орадан 3 - 4 ой ўтди. Тонгги газеталарнинг бирини ўқирканман қамоқхона ҳақидаги бир мақолага кўзим тушди. Унда қамоқхонадан касалхонада оғир ётган хотинини кўриш учун қочмоқчи бўлган бир махбуснинг отиб ташланганиги ҳақида ёзилганди. Юрагим жизиллаб, газета санасига қарадим:

16- июнь...😢

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🔬 ГЕНЕТИКА

👨‍🎓Ўғил фарзанд ақлли ва доно бўлса онага ўхшаган бўладими ёки отасигами?

Генетик тадқиқотлар бўйича ўғил фарзанддаги интеллект яни ақлли ва доно бўлиши фақат онасидан ўтади. Тўғрироқ қилиб айтганда онасининг дадасидан ўтади.

Агар ота дахо бўлса қизига ярми 50 % ўтади. Қизининг ўғлига эса 100% ўтади.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🧠 Олимлар инсон хотирасини яхшилайдиган 10 та маҳсулотни маълум қилдилар:

📃Булар:

🔸 Ёнғоқ;
🔸 Тухум;
🔸 Олма;
🔸 Шоколад ( какао )
🔸 Балиқ
🔸 Кўк чой
🔸 Исмалоқ
🔸 Қулупнай
🔸 Қора смородина
🔸 Авакадо

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#мулохаза

Максад бу́лса, йу́л хам топилади!

✍ Бахтли бўлмоқчи бўлсангиз ўзингизни одамларга боғламанг. Мақсадга боғланг. Фақат мақсад сизни олдинга бошлайди.

Эйнштейн.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📝Ноқобил фарзанд!
(Опа номидан укасига,илтимосга биноан)

Ўғил бўлиб ҳеч Онангни ўйлайсанми?
Фарзандисан-соғинганин билмайсанми?
Кутар бўлса йўлларингга кўзин тикиб,
Хеч йўқ ойда аҳволини сўрмайсанми?

Ўғил укам бўлди дея суюнгандим,
Андуҳ ютсанг опанг бўлиб куюнгандим,
Ота-Онам таянчи бор-армон йўқ деб,
Жигаргинам фақат сенга суянгандим.

Нечун бир бор англолмайсан Онам холин,
Ўзга юртда унутдингми?Онанг борин.
Севиб қолиб тош юракли паризодни,
Қулоғинг берк,тингламайсан Онам зорин.

Тақдирингни ўйлайман-у дилим вайрон,
Гап ўргатсам,ойимчангни тили бийрон.
Онанг қолиб,хотинчангни деяр бўлсанг,
Ука сени ким деб атай ақлим хайрон.

Эркакман деб юрибсанда кўкрак кериб,
Топганингни икки қўллаб ёрга бериб.
Таннозойни ўз онангдан қўйиб устун,
Қул бўлдингми ишвасига ёғдай эриб.

Онам сени туғмаганку азоб учун,
Суянчиқ бўл хеч бўлмаса савоб учун,
Йиллар ўтди яшар дийдор илинжида,
Кеч бўлмасдан бир келиб кўр тавоб учун.

Онам йиғлар:-дийдорини кўрсам қани?
Хар лахзада сўраб қўяр соғми тани.
Гар ноқобил бўлар бўлса дилбандлари,
Тилка-пора бўлар қалби хар онани.

Фақат ўзинг ўйлайверма юриб сармас,
Йўқми сенда келажак чун орзу-хавас.
Оқибатли бўл жигарим қалбинг тинглаб.
Ота-Онам ёнида бўл сўнгги нафас.

Хаёт кутмас укажоним ортингга боқ,
Қуш бўлгин-у Ватан томон қанотинг қоқ.
Ота-Она бу дунёда меҳмонимиз,
Кеч бўлмасдан қайтиб,меҳринг гулханин ёқ!!!

Ғаниматдир хар онимиз,эхх укажон,
Майли мендан кўнглинг қолсин,бўлсам ёмон.
Айтсам тилим,гар айтмасам дилим куйди,
Магар қайтсанг юрагингда қолмас армон!!

Сайёра Сабрия.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун қадрдоним.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Жигарлар😘
Видеоклип.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Сувни, тўғри ичишни, билиш керак!

✓ уйқудан турганингиздан сўнг, 2 стакан сув ичсангиз — ички органларингизнинг активлиги ошади;

✓ овқатдан 30 дақиқа олдин, 1 стакан сув ичсангиз— овқат яхши хазм бўлади(мезим, креон, панкреатин шарт эмас)

✓ ванна қабул қилишдан олдин, 1 стакан сув ичсангиз— қон босимини туширишга ёрдам беради;

✓ ухлашдан олдин, 1 стакан сув ичсангиз — инсульт ва юрак касалликларига чалинмайсиз..

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Юзни гўзаллаштирадиган табассум,
Қалбни гўзаллаштирадиган дуо,
Дунёни гўзаллаштирадиган нарса эса яхшиликдир...

Сиз шунга нима дейсиз?

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга,
Кибр тулпорига минмаганларга,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!

Фақат халол луқма егувчиларга
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга
Расулим Муҳаммад (Алайҳиссалом) дегувчиларга
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!

Етим-у беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар,
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!

Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса, сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!

Дард кирмасин кўнгил ҳудудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга,
Иблис ҳасад қилсин сужудингизга,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!

Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар,
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қанчалик яхши бўлманг, кимнингдир хикоясида, салбий ролда бўлаверасиз!! 😢

Читать полностью…
Подписаться на канал