#хайрли_тонг
Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ мисол, барчанинг корига яраш учун келганмиз...
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик. Қалбларидаги махзунликни бир оз бўлсада тарк этишига сабабчи бўлайлик...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
#Ибрат
Диёнат
Бир диёнатли фозил одамнинг уйида сичқонлар кўпайиб кетди. Одамлар унга:
— Нега уйингизда мушук асрамайсиз? Мушук сичқонлар кушандаси эканини биласиз-ку. Агар битта мушук асрасангиз, сичқонлар ҳужумидан қутуласиз,— дедилар.
Диёнатли фозил одам уларга:
— Тўғри айтасизлар, лекин бу маслаҳатингизни виждоним қабул қилмайди. Агар мушук асрасам, ҳамма сичқонлар мушуклари йўқ қўшниларимнинг уйларига тарқаладилар, қўшниларимга кўп азият берадилар. Ўзимга истамаган нарсамни қўшниларимга истайми? Ўз фойдамни кўзлаб, бошқаларга зарар етказайми? Йўқ, бу ишни виждоним асло қабул қилмайди,— деб жавоб берди.
Байт:
Ҳар неки ўзингга бўлмаса писанд,
Тутма раво ўзгага, эй аржуманд.✨
ҚАЙСИ АЁЛЛАРГА У ҚАДАР ОШИҚ БЎЛМАЙДИЛАР?!...
Севиб қолиш жуда қийин бўлган аёллар бор. Ва бундай аёлларнинг умумий хусусиятлари бир нечта.
Қуйидаги уларнинг белгилари билан танишинг:
ЎЗИГА ИШОНЧСИЗЛИК.
Буни эса, камдан-кам ҳолларда яширишга эришиш мумкин. Чунки, бу ҳолат Сиз кийган кўйлагингизда, пошнали туфлингизда қадам босганингизда, хатто сўзлашаётганингизда очиқ ойдин кўринади. Кўпинча, шундай бундай ишончсизлик, эркаклар билан муносабатда ва ётоқда ҳам ўз аксини кўрсатади. Эркаклар буни жуда нозик ҳис қиладилар ва бу ҳолатларга чидашга қийналадилар.
ҚЎПОЛЛИК.
Қўполлик орқали гаплашадиган, ҳамма нарсани фақат уруш ва кураш орқали олиб борадиган аёлларни эркаклар четлаб ўтадилар. Мулойимлик ҳисси бўлмаган ва итоатсиз аёлларни камдан-кам ҳолларда севги туйғуси эгаллайди.
Ажинлар, ёш доғлари, чандиқлар, хусунбузар ва бошқа тошмалар учун самарали рецепт
💡Таркиби:
➖Алое Веранинг катта барги
➖3 капсула Е витамини
➖1 чой қошиқ бодом ёғи.
Барча ингредиентларни блендер билан аралаштиринг, тоза, қуруқ идишга ўтказинг. Совутилган ҳолда сақланг.
❗Малхамни кечқурун ётишдан олдин юз ва тана терисига суртинг ва натижа узоқ кутилмайди
Амал қилинг.
Яхши кўрган кишиларингизнинг қўлидан қаттиқ УШЛАНГ
Уларга уларни яхши кўришингизни БИЛДИРИБ қўйинг
Қилган хатоларини кечиринг.Чунки бир кун келиб ёки Сиз уларни "ТАШЛАБ" кетасиз, ёки улар Сизни тарк этишади
Қалбда эса уларнинг ЁДИ ва соғинчигина қолади
Жароҳатнинг ичи тозаланмай туриб унинг устини ТИКИБ қўйманг Яқинларингиз билан (беҳудага эмас, ҳақни топиш) учун баҳслашинг, уларнинг гапларини қабул қилинг, (гапингиз уларга тушунарсиз бўлса) тушунтириб беринг, (улар ҳақ бўлсалар буни) эътироф қилинг, (керак бўлганда) уларга ЁН беринг
Ҳаёт жуда ҳам қисқадир.
У одамларнинг ўзаро бир-бирларини ЁМОН кўриши, ҳасад қилиши, адоватлашиши, қариндошчилик алоқаларини узишига АРЗИМАЙДИ
Эртага… Биздан ХОТИРАГИНА қолади…
Ўлим ҳеч кимдан РУХСАТ сўраб келмайди
Сизга ёмонлик қилганларга ҳам табассум қилинг, уларнинг қилган ишларини КЕЧИРИБ юборинг
Бугун бутунжаҳон ўпич куни экан. Ота-онангизнинг қўлларидан, ёрингизнинг лабидан, фарзандингизни пешонасидан ўпинг.
P.S.: Бўйдоқлар, ёстиқни ўпиб туринглар...
😂😂😂
Ҳар кун ишла: Тананг устида, онгинг устида, қалбинг устида. Ана шундагина сен кучли бўласан ва бир кун келиб барча орзу, мақсадларингга эришасан!!!
Читать полностью…#ибрат
ЎЗИМ ҲАҚИМДА…
Заҳматларда шаънимни,
Йиллаб йиққан Одамман.
Гапи ростдир ғанимнинг –
Чангдан чиққан Одамман.
Қўймаса ҳам шум армон,
Охир топдим шуҳрат-шон,
Асли юзи заъфарон –
Рангдан чиққан Одамман.
Тортмай ҳеч кимнинг таъби,
Жойим эди жар лаби.
Кераксиз буюм каби –
Зангдан чиққан Одамман.
Кеча эдим ёлғиз, тоқ,
Бугун-чи ҳар ён ўртоқ,
Мен бир қисмати чўлоқ –
Лангдан чиққан Одамман.
Бахт сабримга берди тан,
Омадлар айтди ўлан,
Тинмай йўқчилик билан,
Жангдан чиққан Одамман.
Менинг кечган умрим шу,
Энди кенглик даврим бу,
Ботир бўлсам ҳам тору –
Тангдан чиққан Одамман.
Ботир Эргашев
🍃🌹😊Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?🌞🍃🌹
🌹🍃Аллоҳ сизга
🌹🍃сўнмас иймон,
🌹🍃гўзал ахлоқ,
🌹🍃шукр этгувчи қалб,
🌹🍃зикр этувчи тил,
🌹🍃хайрли умр,
🌹🍃дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин ша Аллах.
🌺☘Хонадонингизга тинчлик,
🌺☘рузгорингизга барака,
🌺☘ишларингизга омад,
🌺☘чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!
🌹🍃🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞🍃🌹
🌿🌿🌿🌿🌺🌿🌿🌿🌿
Ҳаёт ғалати нарса.
Негаки, мен табассум қилаётганда балким;
....кимгадир бу лаҳза қайғулидир.
....кимгадир кулфатдир.
Лекин биз фақат ўзимизнинг бахтли эканлигимиз тўғрисида қайғурамиз...
....Инсон шундай яралган...
Биз озми кўпми даражада худбинмиз...
....Арзимаган нарсаларни деб, якинларимизни дилини оғритамиз...
Умр эса ўтмоқда... Йўқ.! У шиддат~ла учиб ўтмоқда.!
Бир дақиқа тин олайлик ва бизнинг дуоларимизга муштоқ бўлган инсонларни дуо қилайлик, кечиримли бўлайлик ва дилгир якинларимиздан узр сўрайлик...
....Уларнинг юракларига офтоб тафтини сингдириб, табассум қилишларига ҳаракат қилайлик...Қадри осмоним...😘
Бахтли болалар қандай оилада улғаяди
Ҳеч эътибор берганмисиз, ота-онаси асабий бўлган оиланинг фарзандлари ҳам худди улар каби уришқоқ, тирноқ остидан кир қидирадиган бўлиб улғайишади. Эр-хотин тез-тез жанжаллашадиган, аразлашадиган оиланинг фарзандлари эса тортинчоқ, ичимдагини топ дейдиган ва ғамгин бўлиб қолишади. Чунки болалигида у ҳам отаси ёки онасига эркалангиси, елкаларида от бўлиб мингиси келган, лекин уйдаги «совуқ уруш» бу истакни ҳамиша чилпарчин қилаверган. Масалан, у қучоқ очиб, зўр иштиёқ билан отаси томон югурди дейлик. Лекин отаси уни кўзлари тўла ғазаб билан қарши олади. Отанинг бу туриши гўё бир туртки билан портлаб кетадигандек. Бу жонли «бомба» боланинг биргина эркалиги билан ҳаракатга келадию унинг қулоқларини қоматга келтириб, ваҳшат билан портлайди. Бу портлаш кичкинтойнинг шижоати, эркинлиги, хархашаси ва шўхлигини чилпарчин қилиб, ҳар томонга тўзғитиб юборади. Шу кундан бошлаб болакайнинг руҳиятида дарз кетиш, синиқлик пайдо бўлади. Бу ҳолат унинг барча ижобий хислатлари, шу жумладан, истеъдодини ҳам парчалаб юборади.
"Асл оталар" китобидан
❓Болаларда семизликни келтириб чиқарадиган сабабларни биласизми?
✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов:
❗️Болалар ва ўсмирлардаги семизликнинг асосий сабаби бу - болани рационал овқатлантирмаслик, яъни кунлик истеъмол қилинган овқатдан ҳосил бўладиган энергия унинг сарфидан юқорилиги ва оқсил, углевод, ёғга бўлган кунлик эҳтиёжнинг бузилишидир.
🔶 Болаларда семизликка олиб келадиган қўшимча сабаблар:
✅ жисмоний фаолликнинг камлиги;
✅ ирсият;
✅ метаболик касалликлар;
✅ эндокрин патология (гипотироидизм, ортиқча адренал гормонлар);
✅ кун тартибига риоя қилмаслик;
✅ узоқ вақт давомида маълум дори-дармонларни қабул қилиш (гормонал дорилар, антидепрессантлар);
✅ генетик касалликлар.
#ибрат
ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!
Уйингизда малика бўлсин,
Майли, қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир, қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб бир сўради Зуҳро,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
Хато қилса, тушунар айтинг,
Аразласа, жим қараб турманг.
Худо ҳаққи, бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!
#Тилак
#Хайрли_тонг
🍃Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🍃
🔅 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;
🔅 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШНИ;
🔅 Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!
Тани сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!
🔅Яна бир тонг отди!
🔅Нур таралди ҳар томон!
🔅Хайр, баракот ва раҳматлар..
🔅Бизга ёғилсин, ҳар он!
/channel/womanuzzz
💌 КЕКСАЙИБ КОЛГАН
"УЗИМ" ГА МАКТУБ
🍂 Азизам, кариганингда..
1. Хаммага акл ургатаверма. Хаттоки хаммадан донолигингни билсанг хам, хадеб бошкаларни карор кабул килишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати кулокларингга ёкармиди йукми..
2. Сендан ёрдам сурашмаса, ёрдам беришга ошикма. Якинларингни дунёнинг барча бало-казоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил.
3. Нолийверма! Вайсаки кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай кариялар ёкмасдику.
4. Болаларингдан миннатдорлик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар булмайди. Болаларидан доим миннатдорлик кутиб, хаттоки талаб килиб яшайдиган нодон ота-оналар будишади. Мехр тилаб олинмайди, у шунчаки бегараз, беминнат берилади.
5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни утказдим.."
"Сендан ёшим катта, шуничун мен яхширок биламан.."
"Одамларни боласига ухшаб.." каби сузларни асло куллама.
6. Пулларингни хадеб йигаверма, узинг учун сарфла, саёхат кил.
7. Эринг кари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса хам, уни хамиша хурмат кил, авайла.
Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат ва'да килинган.
8. Набирали булганингда янаям мулойимрок, халимрок булгин, юмшок муомала килиб, уларга намунали, севимли бувижон булишга харакат кил.
9. Энди аввалгидай куюк пардоз килмагин, кош-кузингга усма-сурма суртиб, кулларингга хна куйиб юрсанг кифоя, ундан ортиги бачкана куринади.
10. Узингни купам айблама. Такдиринг кандай булишидан, фарзандларинг кандай булишидан кат'ий назар, сен кулингдан келганча яшадинг, аклинг етганча тарбияладинг.
☝️ Хар кандай холатда хам обруингни саклаб кол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени киладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали куп экан.
Ва сен якинларингга кераксан!