Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226
Дунёдаги азиз мехмоним,
Сиз якиним,сиз мехрибоним.
Кўзи чарос, ширинзабоним,
Ғийбатлардан сал узоқлашинг.
Аллох суймас: иғвогарларни
Ўз сўзига даъвогарларни.
Ўзларича афсунгарларни,
Бу иллатдек тез узоқлашинг.
Кундан кунга ёмон ошмоқда,
Қалблар гунохларга тошмоқда,
Шундоғам бу умр шошмоқда,
Гунохларидан узоқлашинг.
Бу беш кунлик дунё хурмати,
Иймони бут қалблар хурмати,
Мухаммаднинг азиз уммати,
Бўхтонлардан тез узоқлашинг.
КУН ҲИКМАТЛАРИ...
❕ Сўзлашаётганда мулойим бўлинг, овозингизни баланд кўтарманг... Зеро гулларни ундирадирган ёмғирдир момоқалдироқ эмас..!
❕ Қарама -- қаршиликларга қарамай яхшиликда бардавом бўлган киши қандай ҳам олийжаноб инсон..!
❕ Қанча инсонлар бор ёнма - ён яшайди аммо ораларида осмонларча масофа бор. Яна қанча инсонлар бор бир - биридан йироқда амма масофа уларга таьсир этмаган.
Масофалар ҳеч кимни узоқлаштирмайди, якинлаштирмайди хам... Балки қалблар буни бажарадилар ..!
Мушкианбар нима эканини ҳамма билса керак аммо унинг қандай пайдо бўлиши ҳаммага ҳам маълум эмас.
Урғочи оху қуралайни туққач қорнининг пастки қисмида бир шиш пайдо бўлди. У вақт ўтиши билан каттариб расмдаги тусга киради ва охуга оғриқ бера бошлайди. Шу пайт она оху ундан қутилмоқ учун дарахтга ишқаланади. Ишқаланиш натижасида пишиб етилган "шиш" узилиб ерга тушади. Уни топиб, очилса ичидан ёғга ўхшаш аммо ниҳоятда ҳушбўй хидли модда чиқади. Анашуни мушкианбар дейилар эеан. Валлоҳу алам.
Хиёнатни раво кўрма
Орзуларинг осмонига,
Муҳаббатинг ошёнига,
Севдим деган инсонингга,
Хиёнатни раво кўрма.
Йўлларига ташлама тош,
Алам тўлиб,тўкмасин ёш,
Десанг-ки у умр йўлдош,
Хиёнат раво кўрма.
Ширин жондан тўйдирма хеч,
Садоқат-ла яшагин тинч,
Қолмай десанг баҳтингга кеч,
Хиёнатни раво кўрма.
Олиб берма,осмондан ой,
Бўлмасин ҳам хеч қачон бой,
Очсин десанг мудом чирой,
Хиёнатни раво кўрма.
Дўст бўлмагил хиёнатга,
Қалбингни бер садоқатга,
Севарсанг соф мухаббатга,
Хиёнатни раво кўрма.
Сайёра Сабрия
Руҳшунослар ошкор этади! Одатда...
🌶... таомга аччиқ қўшиб ейдиганлар ҳаётига рангбаранглик қўшишни истайди.
🥜... ёнғоқ ва шунга ўхшаш қаттиқ меваларни чақиб, истеъмол қилишни хуш кўрувчилар доим ғолиб бўлишга интилади.
🥘... овқатнинг сергўшт бўлишини хоҳловчилар, жаҳлдор ва асабий бўлади.
🥗... мева ҳамда сабзавотларни афзал билганлар эса оғир-босиқлиги билан ажралиб туради.
🍱... ўта рашкчилар ёғли таомларни кўп истеъмол қилади.
🍢... кабоб ва дудланган гўшт ишқибозларининг тасаввури кенг бўлиб, романтикага мойил.
🥓... денгиз маҳсулотларини кўп истеъмол қиладиганлар орзулар осмонида учиб юради.
🍶... сут маҳсулотларини хуш кўрувчилар маъсулиятли ва ғамхўр бўлади.
❓Сув тинчлантирувчи хусусиятга эгами?
📌Инсонда томоқ ва ҳалқум жуда яқин жойлашган ва уларнинг фаолияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир.
🗣Хусусан, бир неча марта ютиниш нафас олиш марказининг фаолиятини пасайтиради, нафас олишни тўхтатиб қўяди.
💧Бу ҳолат сувнинг тинчлантирувчи таъсири билан асосланади. Шу сабабга кўра, асабийлашган одам сув ичса, унинг ҳолати бироз бўлса-да барқарорлашади. Шунингдек, ҳиқичоқ юзага келганда сув уни бостиради.
Қизим бу йигит бечоранинг етимлиги етмагандай, яна чўлоқ хам экан. Унга тегмай қўяқол...
— Лекин кўзлари чиройли экан-ку. Ахир уни ҳам бахтли бўлишга хаққи бор-ку!
— Шуни айтаман-да... ҳаёт унга шунча кўп азоб бергани етмагандай, сен ҳам унга тегиб олсанг, қандай бўларкин..?
😳😂😜
#танқид
Оталар ароққа чўкишган,
Оналар ғийбатдан бўшамас.
Боболар қарғашиб, сўкишган,
Миллат ҳам миллатга ўхшамас...
Ўғлонлар мардикор четларда,
Қизлар-чи фахшга ботишган!
Бу миллат дунёга қул бўлиб,
Китобни ахлатга отишган...
Девонайи Ҳақгўй
Хайрли тун ширин тушлар кўринг. ✨✨✨✨✨✨✨
Читать полностью…Ассалому алайкум!.
Хайрли кун қалби гўзал, қувончлари осмон қадрдоним! Бугун янги кун саҳифангизни гўзал амаллар билан безанг.
📝Ўлимидан кейин ҳам гуноҳ қилаётган йигит
Менинг туғишгандек қадрдон дўстим бор эди. Ўтган хафта бахтсиз ҳодиса – автоҳалокатда тўсатдан
вафот этди. Аллоҳ гуноҳларини кечирсин, раҳматига олсин! Лекин унинг муаммоси ҳал бўлмай қолиб кетди. Дўстим интернетни яхши биларди. Беҳаё саҳифаларни топиб, беҳаё суратларни йиғишни яхши кўрарди. Ҳатто ўзига веб-манзил очиб, унга ўша суратларни жойлаштирганди. Буни қарангки у бошқа ўзига ўхшаганларга беминнат хизмат ҳам ташкил қилган экан. Унинг веб-манзили
бошқа бир қатор веб манзилларга аъзо экан. Ўша манзиллар янги– янги суратларни унга давомли жўнатишар экан. Дўстимнинг
манзили эса автоматик равишда у суратларни ўз манзили аъзоларига
жўнатади. Қарабсизки сон–саноқсиз беминнат гуноҳлар ошнам ҳузурига йўл олмоқда. Қачон дейсизми? ЎЛИМИДАН КЕЙИН!
Аксига олиб манзилнинг сирли калитини ҳеч ким билмайди. Жаноза бошланишини кутиб
ўтирарканман шуларни ўйлардим. Тобутни кўтариб борарканман ўзимдан сўрардим: - Қабрга нима олиб кетябди? Беҳаё
суратларними? Қабри тепасига ҳам етиб келдик. Баъзилар уни қабрга тушираётганда, тупроқ тортаётганда кўз ёш тўкишди. – Кўз ёшдан нима фойда? Унга нима қилиб бера оласизлар? Тириклигида қайда эдинглар? Уни тўғри йўлга чақирганмисизлар!? –
дея ўйлардим. Насиҳат қилганлардан бири мен. Қачон шу мавзуни очсам: - Қўй ошна, бу шунчаки бир шўхлик. Биласанку - ёшмиз. Ёшлик эса –шўхлик. Бир неча йилда бунинг ҳаммаси унут бўлади. Хозир бошқа мавзуларда гаплашайлик! Вафотидан бир икки кун ўтиб онаси телефон қилиб қолди. – Болам! Дўстингдан хавотирдаман. Ғалати тушлар кўрябман. Бугун
тушимдамиш.. унинг қабрига ёш-ёш йигитчалар кетма–кет келиб унинг қабрига сийишябди. Қўрқиб уйғониб кетдим. Таъбири нима экана билмайсанми болам? – Хавотир олманг онажон, яхшиликдир, мен таъбир билмайман, бирортасидан сўраб берарман. Сиз хотиржам бўлинг! Бечора онани тинчлантираман-у
ичимни ит таталайди. Нима, билмайманми!? Туш таъбири аниқ. Бу ўша машъум манзилдан сурат келган ёшлар гуноҳ қилишябди.
Уларнинг кетма-кет келиши эса бир – бирига жўнатганидан. Унга яна яхшилик қилиш мақсадида веб-манзилни ижарага
берган ташкилотга боғландим. Маълумотларни олишиб, ўша
манзилга яна уч йиллик ижара тўлангани, агар манзилнинг сирли калити бўлмаса ҳеч нарса қилолмасликларини, ижара муддатини тугаши билан манзил ўз–ўзидан бекор бўлишини айтишди.
– Тушунсангларчи ахир, эгаси ўлган. У йўқ!
– Биз бошқа ёрдам бера олмаймиз! Яна уч йил!!
Бунисига нима дейсиз!? Ёмонлик калити бўлмасангчи нима қиласан бошқаларга ҳам тарқатиб! Мана энди нима қилади?! Ҳар куни янги ва янги гуноҳлар.. манзили аъзоларидан, яна ўша аъзолар бошқа танишларига.. улар ҳам ваҳокозо.. узундан узоқ занжирлар. Бу занжирларга илинган гуноҳлар. Мушфиқ Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантиришларига қулоқ солмасликнинг жазоси бу: "Кимки бир ёмонликка чақирса, у одамга ўша ёмонликка эргашган ҳар бир кишининг ёмонлигидан тўла бир улуш бориб туради.
Аввалгиларнинг улушидан кейингиларга берилгани сабабли камайтирилмайди".
Дўстим ўлди. Лекин қиёмат кунида манзилидан тарқалган суратларга тушган хар бир назарга, сабаб бўлган хар бир бузуқликка, хар бир тарқатишга жавоб беради. Эҳҳ, бу занжир қачонгача давом этар экан? Аллоҳ ўзи кечирсин!
Аёл ярим тунда уйғониб кетиб, қараса ёнида эри йўқ. Ҳайрон бўлиб, эрини қидириб ошхонага қараса эри ўйчан, ҳаёл суриб, ҳомуш ўтирибди ва кўзидаги ёшни артаяпти...
Шунда хотин хайратланиб сўрабди:
— Азизим, тинчликми?
— Эсингдами илк бор иккимиз танишиб, учраша бошлаганимизда 16 ёшда эдик?
— Ҳа, албатта эсимда.
— Ўшанда, отанг истирохат боғида қучоқлашиб ўтирганимизда бизни ушлаб олгани эсингдами?
— Ҳа эсимда азизим!
— Кейин мени пешонамга пистолет тираб: "Сенга уйланишим ёки 20 йилга қамоққа кетишим мумкинлиги"ни айтганичи, эсингдами?
— У ҳам эсимда...
Шунда эр яна кўзларидаги ёшни артиб:
— Ўшанда иккинчи вариантни танлаганимда, бугун қамоқдан чиққан бўлардим.., — деямиш...
😳😜😜
Аёл барча дардини доим қалбига кўмиб қўяди. Қачон аёлнинг қалбига жароҳат етказсангиз, барча хатоларингизни эслай бошлайди. Шунинг учун эҳтиёт бўлинг!
Аёл муҳаббатини қозонсангиз ҳамма нарсани қўлга киритибсиз!
Аммо муҳаббатини бой берсангиз ҳаётингизнинг тамомини бой берибсиз.
Шамс Табризий
Агар сиз ҳеч кимга керак бўлмаганингизда, АЛЛОҲ сизни яратмаган бўларди.
АЛЛОҲ сизни яратдими, демак, олам - олам БАХТГА ҳаққингиз бор!
Янги кун эса - янги имкониятлар эшиги демакдир.
Янги кун - хатоларни тўғрилаш имконидир.
Бу кунни қандай ўтказиш ўзингизга боғлиқ.
Кунингиз то оқшомга қадар хайриятларга лиммо-лим бўлсин, азизлар!😘🌺
ИБРАТ...
Ерга бир томчи асал тушди ва битта кичкина чумоли келиб, асалдан бир оз татиб кўрди ва кетди. Бир оз вақт ўтгандан кейин яна такрор асал егани келди. Чунки асалнинг мазаси уни ўзига мафтун қилганди. Бироз асалдан егандан сўнг кетмоқчи бўлди, бироқ асал жудаям лаззатли эди. Нима бўлганда ҳам асални ташлаб кета олмади. Чунки у асални мазасини энди энди татиб кўрмоқда эди, шунинг учун ҳам у асалга муккасидан кетган эди. Асал томчисини ичига ўзини отди ва мазза қилиб уни еди. Ва ҳаттоки ундан чиқиб кетмоқчи бўлганида, ўзида куч топа олмади. Қанча ҳаракат қилмасин, ҳаракати уни қутқариш ўрнига асал томчисига баттар ғарқ қилиб борарди ва чумоли шу аснода типирчилай типирчилай жон берди. Чумоли агар очкўзлик қилмасдан озгина асал билан қаноатланганда эди, ҳалок бўлмаган бўлар эди...
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар....
"Дунё катта бир асал томчисидир. Ким ундан етарли миқдор билан кифояланса қутилади. Энди ким унга очкўзлик билан ташланса, чумоли каби асалга ғарқ бўлиб, ҳалок бўлади".
Турк ошпази Буракнинг хам омадсиз дамлари бор. 😳
Читать полностью…Мен қўрқоқ отадан ботир, илмсиз отадан доно, ёлғончи отадан ҳақгўй фарзанд дунёга келганини кўрдим, лекин бузуқ онадан ҳаёли, илмсиз онадан донишманд, ўғри онадан тўғри фарзанд туғилганини кўрмадим.
Миллатни юксалтиришни хоҳласак, аввало аёлларни ўқимишли қилайлик!
ЖОНИМ ОПАМ
Менинг меҳрибон меҳрлигим,
Танҳогина қадрлигим,
Матонатли сабрлигим,
Жон опам жоним опам!
Юзлари тўлин ойим,
Ўзимнинг гулчиройим,
Ипакдек кўнгли мулойим,
Жон опам жоним опам!
Тонг мисол беғуборим,
Ёлғизим бетакрорим,
Гулу, райҳон баҳорим,
Жон опам жоним опам!
Дилдан яхши кўрганим,
Доим ҳолим сўрганим,
Онам каби яқиним,
Жон опам жоним опам!
Менинг меҳригиёйим,
Қалби эса дарёйим,
Дунё ичра дунёйим,
Жон опам жоним опам!
Қоши қаро қундузим,
Ойу, қуёш юлдузим,
Меҳри уммон денгизим,
Жон опам жоним опам!
Ширин забон дилкашим,
Дардимга чин дардкашим,
Ҳақиқий дўст сирдошим,
Жон опам жоним опам!!!
✍🏻 Нодирабегим Шерматова
#Хайрли_тонг
Тонгнинг ўзи энг зўр мотивация! Чунки тонгда умид бор! Муҳаббат ва меҳрга тўла лаҳзалар бор. Қувонч бор. Бахт бор. Шукрона бор.
Ва...ва Сиз бор! Шу лаҳзаларда ҳис этинг, борлиқ Сизда мужассам азизим.
Хайрли тонг! 😍🥰
Умид қилинг, хайру барака умидда...🤗
НИЯТ
Динимизда жуда кўп нарса ниятга боғлиқ. Доим дуо қилаётганда ниятни тўғри қила билиш керак экан. Аллоҳдан тортинмай бекаму кўст сўрайвериш лозим. У Мехрибон Зот. Истаганимиздан кўпроғини хам беради. Шахсан ўзим хам Роббимдан йиғлаб сўраган нарсамни аслида тоқатим кўтара олмаслигини кейин, Аллоҳ уни рўёбга чиқаргач англадим..
Афгонистонлик Хасан Маъруф етти йил фарзанд кўрмади. Юрагида нуқсони борлиги учун, доим Аллоҳга, эй Роббим наслимни давом этишини кўрмасимдан жонимни олмагин, деб дуо қиларди. Еттинчи йил у ўғил фарзанд кўрди. Туғуруқхонага чақалоқни кўргани шошилди. Ўғлини кўриб қувончи ичига сиғмади бояқишни..
Маъруф оталик бахтини ҳис қилишга улгурди, аммо туғуруқхонадан чиқишга улгурмади..Юрак хуружидан омонатини топширди..
Аёлининг кузларида жиққа ёш билан айтган сўнги сўзлари туғуруқхонани ларзага келтирди:
"Армонингиз қолмади бегим, наслингиз давом этади!".
#Мулоҳаза
БИЛИБ ОЛИНГ АММО УНУТМАНГ
💁♂️ Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
- Қадамни;
- Қаламни;
- Қасамни.
💁♂️ Уч нарсани пок тутинг:
- Танани;
- Кийимни;
- Хаёлни.
💁♂️ Уч нарсани ишга солинг:
- Ақлни;
- Ҳимматни;
- Сабрни.
💁♂️ Уч нарсадан парҳез қилинг:
- Гуноҳдан;
- Афсусдан;
- Фарёддан.
💁♂️ Уч нарсани булғаманг:
- Қалбни;
- Тилни;
- Кўзни.
Соч тўкилишига қарши самарали рецепт...
✅ РЕЦЕПТ;
• 1 дона пиёз шарбати;
• 1 дона тухум сариғи;
• 1 ош қошиқ асал;
• 2 ош қошиқ чакамуғ ёғи
✅ Қўллаш усули;
• Ҳаммасини аралаштиринг.
• Сочингизга суртинг селофан ёки илиқ сочиқ остида тахминан 1 соат қўлланг
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг