Бир куни бекатда 3 та ўзбек ва 1 та рус турган экан.⠀
— Автобус келиб тўхтабди. Шунда биринчи ўзбек:⠀
— Ё пирим деб, - автобусга чиқибди. Иккинчиси чиқаётиб:⠀
— Ё Али дебди. Учинчи ўзбек эса:⠀
— Ё Муҳаммад, - деб чиқиб кетса, бояги қараб турган рус ичида "Бу ерда ҳамма исмини айтаркан, - деб:⠀
— Ё Андрей, - деб автобусга чиқиб кетибди.
😂😂😂
✨Хайрли тун азиз диндошлар
🌙Тунингиз осуда ва сокин ўтсин.
🌙Аллох барчамизни паноҳида асрасин
💫Эртанги кунга соғ- саломат туришлик насиб айласин
#долзарб #тарқатинг
📲🚽 Хожатхонага телефон билан кириш, касалликларни асосий келиб чиқиш сабаби эканлигини билармидингиз?
#Меҳр_дориси
Ҳар доим уйқудан уйғонгач шу дорини олволинг.
Бу ҳаммага зарур.
Боғчага боришни истамаган фарзандга, чой ичишни истамаётган қайнонага,
ишлашдан чарчаган турмуш ўртоғингизга шу доридан беринг!
Қарабсизки юзда табассум янги кун яхши кайфиятда бошланади!
💐💐💐Дуо қилинг💐💐💐
Гуллар ерни турсинлар ўраб,
Чирой очиб ўссин гуркирраб,
Парвардигор эгамдан сўраб,
Дуо қилинг жон онажонлар.
Забт этилсин янги довонлар,
Тунда алла айтсин жувонлар,
Бисёр бўлсин,энг яхши онлар,
Дуо қилинг жон онажонлар.
Наврўз бўлсин элда ҳар куни,
Йигит-қизлар топсин бахтини,
Покиза дил истайди шуни,
Дуо қилинг жон онажонлар.
Одамийлик банд этсин дилни,
Инсон кўрсин ҳар куни гулни,
Тўйлар қилиб ўтказсин йилни,
Дуо қилинг жон онажонлар.
Болажонлар элнинг жон-дили,
Она-ватан деб чиқсин тили,
Доноларнинг бўлсин асили,
Дуо қилинг жон онажонлар.
Сиз азизсиз,азизсиз ҳар он,
Сиздай азиз жон Ўзбекистон,
Кўрганимиз бўлсин гулистон,
Дуо қилинг жон онажонлар.
Мени унутганинг асли ғирт ёлғон,
Кўнгил китобингни биламанку ёд.
Менинг ҳаёлимга ошиқсан ҳамон,
Ҳамон борлигимдан яшаяпсан шод!
Мени алдамоққа уринма,
Қўйгин,
Қўйгин, қўлларингни титрашин қара.
Майли, ўзга ёрни минг бора суйгин,
Мени севганингдек севмай бир бора!
Сендан умид йўқ де, илинж йўқ деб айт,
Муштоқ эмасман де бир он кўрарга!
Нега безовтасан мени эслар пайт,
Нега мажолинг йўқ тикка қарарга!
Ўзинг ёлғонинга ишондингми ё,
Сенсиз ҳам бахтлиман дегинчи бир бор.
Айтсанг, жон узилиб кетади гўё,
Айтсанг, бу дунёда борлигим бекор!
Малика Тавфиқ
😇Ассалому алейкум
Қалбан яқин инсонларим!
😍Омонат дунёда омонмисиз?
🌹Опамсиз, синглим, дугонамсиз ўзингизни эхтиёт қилинг.
#ибрат
• Сенга Роббингдан ўзга мехрибонроқ Зот йўқ.
• Сенинг ташвишларингни Роббингдан Ўзга ҳал қиладиган Зот йўқ.
• Сенга келган зарарни Роббингдан Ўзга даф қиладиган Зот йўқ.
• Шундай экан:
• ҳар қандай вазиятда Роббингдан ёрдам талаб қил!
• ҳар қандай ҳолатда Роббинга илтижо эт!
• ҳар қандай ҳолатда ҳам Роббинга суян!
• Шунда ўйлаганингдан ҳам ортиғига эришасан.
🗯Бахт нима ўзи!?
Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт
🗯Тақдирчи у нима?
Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб
🗯Ота она уларчи?
Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг
🗯Опа сингил ака ука ким?
Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан
🗯Дунёчи!?
Дунё табассум
🗯Ҳаётчи!?
Бахт борлиқ - омад, яҳшилик ва муваффақият
Сизда буларнинг деярли барчаси бор! Демак, Сиз Бахтлисиз!
📍Кумуш буюмлар ва тақинчоқларнинг организимга фойдаси борми?
✍️ Шифокор Хусниддин Баҳриддинов:
🔖 Кумушнинг фойдалари бизга қадимдан маълум бўлиб келган. Ушбу металлдан ясалган идишлардаги сув бактерия ва микроблардан тозаланади ва ёқимли, юмшоқ таъмга эга бўлади
🔖 Кумуш фойдали хусусиятига кўра, организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлайди. Шунингдек:
✔️ Бош оғриқлари
✔️ Зўриқиш
✔️ Депрессия
✔️ Сурункали шамоллаш
✔️ Асаб қўзғалишларида
✔️ Кўп диққатни талаб қилувчи меҳнат фаолияти билан шуғуллансангиз албатта кумушдан ишланган тақинчоқ таққан маъқул.
⚠️ Кумуш тақинчоқ таққанингиздан сўнг енгил бош оғриғи безовта қилса, тушунарсиз ланжлик ва тақинчоқ тақилган соҳада ноаниқ оғриқ кузатилса, билингки, бу металл организмингизга тўғри келмаган.
❗️Бу металда инсонни феълига кўра ажратиш хусусияти бор. Агар феълингиз оғир, тажанг бўлсангиз, у сизни хушламайди. Шунингдек, гипертония касаллигига чалинганларга ҳам кумушдан ишланган тақинчоқлар тавсия этилади
#Ҳаётий_воқеа
- Дадаси уртогим билан Туркияга бориб тижорат килсам , нима дейсиз...
- Ишинг борку, укитувчисан. Тинчгина болаларни ёнида юрганинг яхши.
- Йук боришим керак, качонгача ойликка караб кун санаб яшаймиз.
Буёги болалар катта булиб колишди.
- Билмадим, хотин.
Аёл уртогига ишониб процентга пул олиб тижорат максадида Туркияга йул олди.
Биринчи , иккинчи сафар иши яхши булиб кули озрок пул куравергач, Эр хам ишдан бушаб уйда аёли йуклигида ош овкат тайерлаб утирадиган булди.
Одамни пул бузади дейишган....
Аёл энди умуман эрини писанд килмайдиган, куни факат кучада утадиган булиб колди.
Эр эса келаётган пуллардан хурсанд, узича
" Хотинига ишонади ".
Бир куни навбатдаги мол олиб келиш учун Туркияга кетган хотини телефон килиб :
- Шу ерда битта магазинни ижарага олдим. Шу ерда ишлайман.
Ану процентга пул берадиган кушнидан беш минг олиб жунатинг.
Ишим ухшаса икки ойда узамиз деди.
Эр жим, майлида купрок пул топса нима фарки бор...
Бориб пул олиб жунатиб юборди.
Орадан бир ой утди , аёлидан дарак йук, икки ой утди яна жимлик....
Хавотир ола бошлаган Эр секин аёлини уртогиникига бориб аёлини икки ойдан бери бедарак эканини айтибди.
Уртоги эса , " Билмадим охирги марта бирга борганмиз, кейин ман уйга кайтдим. У туркияда иш килмокчиман деб колганди ",- дебди.
Эр яна бир ой кутди, хабар булмагандан кейин милицияга хабар берди.
Бир куни эса, уйига тел килиб хотинини жасадини олиб кетишини сурашди.
Аёлни кимдир алдаб йулдан урган ва ишончига киргач уни бир хилват жойга олиб бориб , пулларини олиб узини улдириб кетган.....
Эр эса етим болалар, буйнида фоизга олинган милллонлаб карз билан колиб кетибди....
Хулоса сиздан... !!!!!
Яратувчи уч хил усул билан жавоб беради.
"Ҳа" деганда, сен хоҳлаганингни беради.
"Йўқ" деганда, яхшироғини беради.
"Сабр қил" деганда энг яхшисини беради.
Жалолиддин Румий
Демакки барибир беради. Бизга лойиғини, бизга муносибини.....
❗️ Зайтун мойи нима учун жудаям фойдали 30 га яқин касалликларга даво ҳисобланади?
• 1 ой давомида ҳар куни кечга оёғингизга зайтун ёғини суртинг,
• Оёғингизга суртилган зайтун мойи устидан пайпоқ кийиб, эрталабгача оёғингизни шу ҳолатда қолдиринг,
• Сиз ушбу усул ёрдамида танагиздаги оёқлар шамоллаши орқали келиб чиқадиган 30 га яқин касалликларни даволайсиз, жумладан:
• Қон таркибидаги холестерин миқдорини камайтириш,
• Тиз оғриғидан сизни халос қилади,
• Бел оғриғидан ҳимоя қилади,
• Гўзаллик тимсоли сифатида сизни мафтункор қилиб кўрсатади.
— Ўртоқ капитан, бир ҳафтага рухсат берсангиз, хотиним фарзандлик бўлиши керак эди.
— Майли, рухсат.
Бир ҳафтадан сўнг.
— Хўш, оддий аскар, ўғилми, қизми?
— Билмадим, ўртоқ капитан, 9 ойдан кейин маълум бўлади...
😂😂😂
#Хайрли_тонг
Бугун яна бир "ажойиб кунларнинг бирида"- деб бошланиши мумкин бўлган воқеалар турибди. Ҳаётингизнинг бир саҳифаси. Бу саҳифага кимларни киритиш ихтиёрингизда. Уни энг яқинларингиз билан бойитинг. Энг чиройли суҳбатлар қуринг. Бугунингиз ҳаётингизнинг муҳим саҳифасига айлансин...
❤️❤️❤️
ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА
Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.
Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.
Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.
Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар:
-Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди.
Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.
Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!
Бахтли одам ҳеч қачон «Бахтлиман!» деб бақирмайди, жимгина бахтидан сармаст бўлади...
Хақда бўлган одам ҳам «хақман» деб айюханнос солмайди, виқор билан хақ йўлида вазмин кетиб бораверади...
Асл нарсалар рекламага муҳтож эмас, кимнинг бахтли экани сиймосидан, кимнинг Хақда экани амалида кўринаверади...
Бахт сокинликни яхши кўради, ҳақиқат эса жим тургани билан нохақликка айланиб қолмайди...
🍑 Шафтоли истеъмол қилиш - чиройли фарзандлар кўриш гарови!
😃 Ҳомиладор аёллар чиройли бола туғишни хоҳласа, шафтоли истеъмол қилишлари керак экан. Шафтоли истеъмол қилиш организмдан токсинларни олиб ташлайди. Озиш учун ҳам шафтоли истеъмол қилган маъқул.
😁 Агар ҳар куни нонушта пайтида шафтоли истеъмол қилсангиз, сочларингиз 2 баравар тез ўсади.
Улар соч тўкилишининг олдини оладиган энг фойдали мевалар турига киради.