#кулги
Аёл феъли ҳақида қисқача:
— унга етишиш ҳам муаммо;
— етишгандан кейин қутилиш ҳам...
😳😳😜
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔
🌹ЖУМА МУБОРАК!🌹
▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔
🌹Отаётган Гўзал тонг муборак!
🌹Орзулар ушалувчи кун муборак!
🌹Қалбларни тозаловчи шу он муборак!
🌹Энг қадрли айём Жума Муборак!
🌹Пешинга бош эгиб, аҳли мусулмон,
🌹Жойномоз устида ният қилишсин.
🌹Ўзига сўрашсин ризқу рўз, иймон
🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Кундалик ҳаёт қувончлари ва ташвишларида сангвиник, ҳаётдаги муҳим воқеаларда - меланхолик, бизнинг манфаатларимизга чуқур таъсир қиладиган таассуротларга нисбатан - холерик ва ниҳоят, бир марта қабул қилинадиган қарорларни амалга оширишда - флегматик бўлишингиз керак.
Вильгельм Вундт
Менга ташвиш етса ўртанасан сен,
Дард чексанг қақшайди оғриқдан жоним.
Тақдир йўлимизни тенг қилмади тенг
Ғашланаман шуни ўйлаган оним.
Айтиб юборасан исмимни бот-бот,
Тушимда елкангга қўяман бошим.
Уйғониб кетаман, сенингсиз ҳаёт,
Ҳеч кимга сездирмай артаман ёшим.
Номим эсланмаган дуоларинг кам,
Ишонасан, мени асрашини Ҳақ.
Энг гўзал сўзларни қилганингча жам,
Келмас йўлларимга боқасан илҳақ.
Мен қисмат олдида ожиз бир нўноқ,
-"Бахтинг бекам бўлсин ", тиланаман жим.
Азизим, азизим унутма бироқ,
Юрагимдан ўрин ололмас ҳеч ким.
Дилобар Ўролова
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Тонг муборак булсин, Азизлар!
Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Яхшиликлар ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!
#ибрат
Ҳар қанча чиройли, келишган бўлсанг ҳам, бундан кеккайиб, мағрурланма. Чунки чирой вақтинчаликдир...
АРЗОН МУҲАББАТ
Ўлда қолди гул дилим,
Жўлда қолди гул дилим,
Кўзи қувнаб бойликка,
Учди менинг севгилим.
Армон бўлди муҳаббат,
Арзон бўлди муҳаббат,
Бевафонинг дастидан,
Ҳазон бўлди муҳаббат.
Дунё бунча тор экан,
Ишқ аламга ёр экан,
Мен ёримни гул десам,
Тиконлари бор экан.
Ночор экан муҳаббат,
Бекор экан муҳаббат,
Алдамчилар қўлида,
Абгор экан муҳаббат.
Ҳайрон этди гулпари,
Вайрон этди гулпари,
Тўйи куни ёлғондан,
Йиғлаб кетди гулпари.
Данғиллама уйларда
Бахтга етди гулпари.
Хуршид Карим
🔆Ҳамма нарсани борича қабул қилишни бошлаганингиз заҳоти, сизга қийиндек кўринган нарсалар осон ва оддийлигига гувоҳ бўласиз.
🪐Аслида, ҳаёт мана шу оддийлик устига қурилади. Биз инсонлар, ўз тақдиримизни ўзимиз қийинлаштириб юборамиз…
АЛЛОҲ ПАНОҲИДА
Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.
🖋Хуршид Карим
#ибрат
Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.
Ота-бола дўконга кириб, сумкасига сут, 6 дона олма ва ичимлик жойлайди. Буни видео кузатувда кўриб турган дўкон эгаси уларни касса олдида тўхтатади.
Хижолат бўлган ота фақат “Мени кечиринг” дея олди. Полиция келиб суриштириб кўрса, ўғриликни содир этган 34 ёшлик корейс фуқароси, 6 ойдан буён бетоблиги сабаб ишсиз бўлиб чиқади. 12 ёшли ўғлидан ташқари уйида хотини ва 7 ёшли ўғли ҳам бор экан.
Хуллас, дўкон эгаси унинг устидан полицияга шикоят қилишдан воз кечади. Полиция эса уларни яқинроқ ресторанга олиб бориб овқатлантиради. Шу пайт дўкондаги воқеага гувоҳ бўлиб турган бир киши уларнинг столига устига 200,000 Корея вони (170 АҚШ доллари) солинган конверт қўйиб, индамай чиқиб кетади.
Полиция уни бу қилмиши учун қамаб юбориш ҳам мумкин эди. Лекин, “Полиция ўғрилик қилишга мажбур бўлган отага доимий иш топиб берди“, деб янгиликларда чиқди.
14 декабрда эса, ўғрилик содир бўлган дўконга нотаниш аёл бир коробка олма олиб келади ва янгиликларда чиққан оилага ёрдам сифатида жўнатиб беринг, деб илтимос қилади. Кейинчалик шундай илтимос билан бошқа одамлар хам дўконга кела бошлайди...
Айтмоқчи бўлганимиз, Корея полицияси жазоловчи орган эмас. Улар қийинчиликка тушиб қолган фуқароларга ёрдам беришни асосий вазифаси деб билади.
Хуллас ўрнак олса арзийдиган воқеа бўлибди.
Улуғбек Юсупов
Одамлар тўрт хил бўлади:
☝️Биладиган ва билишини биладиган одам.
Бу одам олимдир, ундан савол сўрайверинглар.
☝️Биладиган, лекин билишини билмайдиган одам. Бу киши унутиб қўйган, унга эслатиб қўйинглар.
☝️Билмайдиган ва билмаслигини биладиган одам. Бу одам жоҳилдир, унга ўргатинглар.
☝️Билмайдиган, лекин билмаслигини билмайдиган одам. Бу киши ахмоқдир, уни инкор қилинглар.
❓Арчанинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?
🌲 Арча - ҳавони тозалабгина қолмай, инсон учун кўпгина фойдалари ҳам бор. Унинг барглари, шохлари, ғуддаси, куртакларидан тиббиётда малҳамлар, дамламалар ва дорилар тайёрланади.
✅ Арча шохларидан ванна қабул қилганда кайфият кўтарилади, чарчоқ ва бош оғриғи камаяди, терини йирингли касалликлари ва яраларини битишига ёрдам беради.
✅ Арча барглари таркибидаги фаол моддалар бактерияларга қарши курашиш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва авитаминозда ёрдам беради.
✅ Эфир мойлари эса ингаляцияда қўлланилганда шамоллаш, юқори нафас йўллари яллиғланиш касалликлари, сил, юқори қон босими ва ангинада жуда фойдали.
Ҳарбий хизматга йўлланма бериш олдидан тиббий кўрикдан ўтаётган чақирилувчига психолог савол беряпти:
— Жангга бордингиз, олдингиздан иккита душман чиқса, нима қиласиз?
— Автоматим билан отаман.
— Олдингиздан ўнта душман чиқса-чи?
— Граната ташайман тагига, тамом.
— Танк билан танкчилар чиқди?
— Бомба ташайман, мина қўяман.
— Хўш, олдингиздан ўнта душман танкчилар яна самолёт ҳам чиқди?
— Э тўхтанг, онасини эмсин, жангга битта ўзимни жўнатмасаларингиз керак...
😳😂😜
БАРДОШ
Чақирув бўлди, тез ёрдам улови ўқдай учди: "Каттабоғ кўчаси, 10-уй, 60-хонадон...".
Тўртинчи қаватдаги хонадонга шошилинч чиққан шифокор аёл тўшакда чўзилиб ҳушсиз ётган беморнинг тепасига келиб сесканиб кетди. Карахт аҳволда қалтираб-салтираган уй бекасига далда берди:
— Мана ҳозир укол қиламиз, ўтиб кетади. Сиз қўрқманг, тутқаноғи тутибди-да, кеча бекор ичирибсиз.
— Оз... Озгина, — дудуқланди бека.
— Икки соатдан кейин уйғониб, ўзига келади. Ловия ва мош солиб кесган ош қилиб беринг. Сиз, шаҳарликлар угра дейсизлар. Сузма аралаштиринг..... Сўнгра кийик ўт дамламасига асал қўшиб ичиринг. Тетиклашгач, ҳаммомга бораман дейди, рухсат бераверинг.
Бека таажжубланди:
— Сиз буни қаердан биласиз?
Шифокор аламли жилмайди:
— Итининг феъли ҳам, касали ҳам эгасига маълум-ку. Ҳа, дарвоқе, — аёл қия очиқ эшикка суянган кўйи иҳранди: — хизмат сафари тугагач, Сизникида қолаверсин, айтиб қўйинг.
Шифокор эшикни қарсиллатиб ёпди. Беканинг кўз олди қоронғилашди.
....Тез ёрдам улови катта йўлда ўқдай учиб борарди. Шифокор аёл бу дунёнинг аламларини ич-ичига ютиб, ўзини баъзўр тутиб турарди... ва ниҳоят унинг елкалари силкиниб, кўзларидан дувиллаб ёш оқа бошлади.
Қўчқор НОРҚОБИЛ
"Дунё ўзини келинчак каби кўрсатиб, жилва этган, хушбўй кампирдир..."
"Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман."
"Асалари этган юмушни, йўқ шак,
На арслон удда айлар, на эшшак!"
"Инсон кўп гапирганда кам фикрлайди, кўп фикрлаганда эса кам гапиради."
Мавлоно Жалолиддин Румий
🟢Зайтун мойи нима учун жудаям фойдали 30 га яқин касалликларга даво ҳисобланади?
⏺1 ой давомида ҳар куни кечга оёғингизга зайтун ёғини суртинг,
⏺Оёғингизга суртилган зайтун мойи устидан пайпоқ кийиб, эрталабгача оёғингизни шу ҳолатда қолдиринг,
⏺Сиз ушбу усул ёрдамида танагиздаги оёқлар шамоллаши орқали келиб чиқадиган 30 га яқин касалликларби даволайсиз, жумладан:
⏺Қон таркибидаги холестерин миқдорини камайтириш,
⏺Тиз оғриғидан сизни халос қилади,
⏺Бел оғриғидан ҳимоя қилади,
⏺Гўзаллик тимсоли сифатида сизни мафтункор қилиб кўрсатади
Бир куни қарға осмонда тескари бўлиб олиб, учиб кетаётса, ерда тулки кўриб қолиб:
— Қарға, нимага тескари бўлиб учяпсан? — деса, қарға:
— Ахир, бизда демократия-ку, хоҳлаганимдек учаман, — дебди.
Тулкининг унга ҳаваси келиб, у ҳам тескари юра бошлабди. Буни кўрган бошқа ҳайвонлар “Тулки эсдан оғиб қолибди” деб ўйлаб ура кетишибди. Шунда қарға:
— Эй нодон тулки, демократия фақат осмонда бўлади, пастда эса фақат ура-ур... — деямуш!
😂😂😂
#Хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин 🌸
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Ҳавво Одамнинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?”
Донишманд жавоб берди: “Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади.
Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади.
Балки, қалбига яқин бўлсин, маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди”.