БУЛАРНИ МЕНГА ҲАЁТ ЎРГАТДИ
🔹 Кенглик ва хотиржамликни ўргандим. Ўлимдан бошқа ҳеч нарса кўрингани каби муҳим эмас.
🔹 Кайфиятим бўлмаса, хомуш ва тушкун бўлсам бунинг учун ҳеч кимнинг айби йўқлигини ўйлаб, табассум қилиш кераклигини ўргандим.
🔹 Жасурликни, ҳатто журъат тополмасам жасоратлидек ҳаракат қилишни ўргандим. Булар орасидаги фарқни ҳеч кимсага сездирмаслик ўз қўлимда.
🔹 Норозилигим фақат ўн беш дақиқа давом этишини, ундан кейин албатта нималарнидир билишим керак бўлишини ўргандим.
🔹 Ҳеч ким сир сақлаёлмаслигини ўргандим. Чунки ниманидир эшитган инсон албатта бу ҳақида кимгадир айтишни истайди.
🔹 Жавобини билмаганим ва амин бўлмаганим масалаларда “Билмайман” дейишнинг ниҳоятда фойдали эканини ўргандим.
🔹 Оғзим ёпиқлигида хатоларим кўпаймаслигини ўргандим!
🔹 Муваффақият лифт эмаслигини, уни қўлга киритиш учун кўтарилишни ўргандим.
Дўстим, сен ўй-хаёллардан иборатсан.
Бундан қолгани эса эт ва суякдир.
Агар ўй-хаёлингда Гул бўлса, бир кун келиб албатта Гулзор бўласан.
Агар Тиконни ўй-хаёл қилсанг, бир кун келиб албатта Тиконзор бўласан ...
Жалолиддин Румий
Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
Жума айёмингиз бўлсин муборак!
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин қадрдон! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Кимгадир кераксиз, бахтлисиз демак.
Истасангиз шу бахт, сизни этмас тарк.
Кимгадир бахт бермок балки мушкулдир.
Балки сиз бахтдирсиз кимлар учундир.!
ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ.
📝Мени энг қўрқадиган нарсам бирор киши мени устимдан Аллоҳга шикоят қилишидир.
Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики, инсон билиб туриб ўзгаларга зулм қилиб қўяди. Тили билан озор беради, қўли билан азият етказади ёки бировни мулкига, ҳаққига зиён етказиб кимларгадир зулм қилади. Шунда мазлум чорасиз қолиб, нима қилишни билмай, "Худога солдим" деса, Худо шу мазлумни ўрнига қасос олар экан. Худонинг энг оғир жазоларидан бири: Аллоҳ ўзидан, динидан, ибодатидан бандасини узоқлаштириб, гуноҳ ишларга кўмиб ташлаши экан. Бу гуноҳлардан қутилиш йўлини очмас экан. Гўёки бу гуноҳлар унга қопқондек бўлиб, уни тўғри дўзаҳ ўтига ўлоқтирар экан. Аллоҳ барчамизни ўзгаларга зулм қилишдан сақласин. Истиғфор айтиб, тавба қилиб ўтишимизни насиб этсин...
🍀 Эътибор берганмисиз, кунлар бир хил ўтмайди. Бир кун жуда қувонасиз, кайфиятингиз чоғ юради. Бир кун бесабаб маҳзун тортасиз, тушкунликка чўмасиз.
Бугун бахтлимисиз, Аллоҳга шукрона айтинг-ки, Аллоҳ уни зиёда этсин...
Бугун маҳзунмисиз, Аллоҳга нисбатан гўзал гумон, гўзал ишонч, гўзал дуо қилингки, бу маҳзунликни сиздан тезроқ олсин.
Лекин асло унутманг. Ҳеч нарса абадий эмас. Дардлар ҳам, инсонлар ҳам, ҳаёт ҳам. Ҳали яхши кунлар келади, ўз вақтида, ўз фурсатида, бир лаҳза ҳам кечикмай келади ва бари унут бўлади...😊
Ўпкадан балғамни бутунлай тозалаш учун суппер усул
✍Таркиби:
➖янги суюқ асал 50 гр;
➖пиёз 0,5 кг;
➖тозаланган сув - 1 литр;
➖шакар 0,5 кг.
♻️Тайёрлаш: Пиёзни тозаланг ва майдаланг, кейин сувни қуйинг ва унга шакар ва пиёз қўшинг. Аралашмани тахминан уч соат давомида паст оловда қайнатиб олинг, сўнгра бир оз совутиб, асал қўшинг. Овқатдан сўнг кунига беш-олти ош қошиқдан ичинг.
#Кайфият
😂Ялқовнинг 7 "қоида"си:
1. Ётоғингни ўзингни севганингдек сев!
2. Кимдир дам олаётганини
кўрсанг, албатта, ёрдамга ошиқ!
3. Иш - муқаддас нарса, унга тега кўрма!
4. Қайсидир ишни эртага қолдириш мумкин бўлса, уни асло бугун бажарма!
5. Ишлаганлар соғлом бўлади, дейишади, демак, беморларга иш қолдириш керак, улар соғайишлари зарур!
6. Тўсатдан ишлагинг келиб қолса, шошилма, чуқур нафас ол - ўтиб кетади!
7. Унутма, иш барибир тугамайди!
😂😜😳
Йиғлайсизми?..
(Илтимосларига кўра)
Ўйлайсизми, етдим дея ёр қадрига,
Саволлардан юрагингиз тиғлайсизми?
Дош беролмай муҳаббатнинг сир шартига,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Суратимга боқиб дилни ўртаб армон,
Тушингизда бўлсам хаста жонга дармон.
Тун-у кунлар, номимни ёд этиб ҳар он,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Хаёлларда суҳбат қуриб овунасиз,
Озор берган эдим дея оғринасиз.
Соғинасиз, ҳали ёмон соғинасиз,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Шаббодалар силар бўлса юзларимни,
Тун қароси йўқлар бўлса кўзларимни.
Излайсизми, ёр мен кетган изларимни,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Уч кун ўтмай шунда қадрим билиб-билиб,
Кўксингизни армон тиғи тилиб-тилиб.
Афсус билан, алам билан минг дод қилиб,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
✍ Дилобар Уролова
🌞 Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?
Бу дунё имтихон, синов дунёсидир.
Сабр, шукр, Аллоҳга таваккал қила олган инсонгина чинакам бахт ва мўъжизага эришади.
Сабрли бўлинг азизим, шукрона ила оламга боқинг,
Аллохга суянинг ва ўзигагина таваккал қилинг.
Ҳаётингиз бахт ва мўъжизаларга тула бўлсин!
Олим ва йигит
Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
- Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
- Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман.
Йигит:
- Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар.
Олим:
- Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нимадир?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?
Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
- Нима учун мендан ғазабланаяпсиз?
- Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
- Сизни тушунмадим.
- Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
- Албатта оғриқни ҳис қилдим.
- Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
- Албатта.
- У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
- Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
- Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
- Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Қачондир мен сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида ўйлаганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
- Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
- Теридан.
Олим:
- Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
- У ҳам теридан яратилган.
Олим:
- Юзингга тарсаки туширганимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
Оғриқни.
Шунда олим деди:
- Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади.
#Ибрат
Coca-cola ҳақида фактлар
1. Коланинг фаол қўшимчаси - фосфат кислотаси, рН 2.8 га тенг. 4 давомида тирноғингизни эритиб юбориши мумкин.
2. Кола концентратни ташиш учун коррозияга қарши қопламали махсус юк машинаси зарур.
3. АҚШнинг бир нечта штатида йўл полицияси машинасида 2 галлон кола бўлади, автоҳалокат содир бўлганида шосседаги қонни ювиш учун.
4. Қовирилган гўштни 2 кун кола ичида сақласангиз ундан асар ҳам қолмайди.
5. Ҳожатхонани тозалаш учун, колани қуйиб 1 соат кутинг.
Бир куни шифохонада бемор ухлаб ётса, врач уни уйғотиб:
— Уйғонинг! Уйқу дори ичадиган вақтингиз бўлди, - деган экан.
😳😳😜
#Жума_муборак
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём, ҳажжул Масокин, Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Сизни дилингизни ранжитган одамга гина сақламанг, қасд ҳам олманг. Ҳаётни ўзига, қўйиб беринг ва тамоша қилинг дунёни
чиройли қайтишини.....!!!
Айрим келинларга.....
К,айнона уйини суймаган аёл
Эрини тинчига к,уймаган аёл.
Дунёда аёллик лаззатин тотиб
Ок,ибат таъмини туймаган аёл.
Угилни онага к,арши к,айраган
Ёлгонни ростдайин гузал сайраган
Бечора онани айбдор к,илиб
Куздаги ёшидан пинхон яйраган.
Эртанги кунингиз уйламайсиз хеч
Макрни хийлани хисоби йук,дир.
Озгина фикрланг, токи булмай кеч
К,илмишлар ортига к,айтгувчи ук,дир.
Сизда хам ширинтой углонлар бордир
К,албингиз фарзандни мехрига зордир.
Онани углидан жудо к,илманг сиз
Бу к,илмишни жавоби, охири хордир.
Биламан баъзида нохак,лик булар
Дилингиз аламга, дардларга тулар
Озгина сабрни хамрох к,илсангиз
Кун келиб бахтингиз албатта кулар.
Опамисиз, ё синглим, ёки дугона
Сизларга утинчим шудир ягона.
К,айнонани к,адрланг ахир у Аёл
Бегингизни дунёга келтирган Она.
Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди.
Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди.
Қилаётган ишингнинг (бу дунё ва охиратда) асари қолсин!
ХАЙРЛИ ТОНГ НИЯТИ ПОКЛАР!