Ўзингизни севишни ўрганинг.❤️
Ҳеч кимнинг ёнида ўзингизни ерга урманг, тиз чўкманг, қаддингизни букманг. Нима бўлишидан қатъий назар, ҳаётингиздаги энг муҳим нарса бу сизнинг ЎЗИНГИЗ бўлишингиз керак.
Ўзингизни ҳурмат қилишни ўрганинг. Парчаланган шахслар сарасига кириб қолманг. Ички ҳиссиётларингизга ҳаддан ташқари берилиб кетманг. Бардам бўлинг.
Синишингизга йўл қўйиб берсангиз, чегарадан ошсангиз - ўз кўзингиз олдида йиқиласиз.
Оддий аскар Кайфиев бир қадам олдинга. Кеча яна ичибсиз, агарда ичишни ташласангиз сизга сержант унвонини бераман.
Кайфиев жавоб берибди:⠀
— Сержант унвонини нима қиламан, ичсам ўзимни Генералдек ҳис қиламан-ку.
😳😂😂
Бизни соғинганлар омон бўлсинлар.
Бизни унутганни унутмоқ керак.
Майли феълимизни ёмон десинлар.
Бизни кутмаганни кутмоқ не керак?
Бизни унутганни унутдик биз ҳам.
Гарчи хоҳласак-да келмас хушларга.
Хатто кўз гавҳари бўлолмас малҳам.
Етти ухласак-да кирмас тушларга.
Унутмоқ матонат, унутмоқ азоб.
Хотира умидлар жангида талаш.
Фақат бизга бахтдир, бизга изтироб,
Бизни соғинганларни соғиниб яшаш...
Ўзингизни қадрингизга етмасангиз ҳам, қалбингиз қадрига етинг!
Сиз ҳаёт туфайли ҳамма билан муроса қилишга мажбурсиз.
Лекин унутманг, қалбингиз бунга мажбур эмас ва қалб фақат гўзал қалбларни истайди.
Пистадан
сўрабдилар,
қимматлигин
сабабин,
Бир оз
ўйланиб туриб
жавоб берди
у секин,
Сен ҳам
кулиб юр доим,
керагида
хандон от,
Хурматинг
ошар мудом,
хомуш юрмагин
лекин!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🌸🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
🌸🌿🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🌸🌿🌹Ассалому алайкум!
🌸🌿
🌸🌿Бугун сокин осмону фалак,
🌸🌿Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸🌿Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸🌿Қадрдонлар Жума муборак!
🌸🌿
🌸🌿🌹 ЖУМА БУ 👇
🌸🌿🌹 БАРАКАДИР;
🌸🌿🌹 БАЙРАМДИР;
🌸🌿🌹 ПОКЛИКДИР;
🌸🌿🌹 НАМОЗДИР;
🌸🌿🌹 ДУОДИР;
🌸🌿🌹 ЯХШИЛИКЛАРДИР;
🌸🌿🌹 ТАБАССУМДИР
🌸🌿🌹 ХУРСАНДЛИКДИР
🌸🌿🌹 МУСУЛМОНЛАР
🌸🌿🌹 СЕВГАН КУНДИР
🌸🌿🌹 ЖУМА МУБОРАК
🌸🌿🌹 АЗИЗЛИАР
🌸🌿🌹
🌸🌿🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🌸🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Нима учун КАЪБА устидан учиб ўтиш мумкин эмас, Маккада аэропорт йўқ?
Бу маълумот мени хайрон қолдирганди. Айнан мана шу маълумотдан хабар топганлар, кўпчилик Ислом динини қабул қилишди.
КАЪБА- ернинг маркази. У ҳеч қандай эътирозсиз ва деформациясиз ернинг ўртасида туради. У тортиш кучини маркази бўлганлиги сабабли, бутун магнит зарядларини ўз ичига тортиб туради. Бу қуёш чиқишининг биринчи нуқтаси. Тортиш кучи юқори даражада бўлганлиги учун КАЪБА устидан на қуш ва на бир самолёт учиб ўта олади. Атмосфера босими кучли, ваакум остидаги ҳаво ҳарорати, буларнинг ҳаммаси Унинг устидан учиб ўтишга тўсқинлик қилади. Бу фан билан исботлаб, тасдиқланган.
Эътибор берсак, қушлар КАЪБА атрофида учиб ўтади, зинхор устидан учиб ўта олмайди. КАЪБА- ернинг нури. Нур КАЪБАДАН тарқалади, у бўшлиқни ва осмонни кесиб ўтади. Еттинчи осмонда Арш-аъло билан туташади. КАЪБА айнан Арш-аълонинг тагида жойлашган. Бу шундайин улуғ жойки, бежиз - "АЛЛОҲНИНГ ердаги уйи"- деб айтилмайди. Арш-аълонинг сояси бу.
- Аҳмоқ бўлган яхшими ё калми?
- Аҳмоқ бўлган яхши.
- Нега?
- Кал дарров кўзга ташланади-да...
😂😂😂
ҚЎНҒИРОҚ
Севасизми дединг, жавоб кутмадинг,
Жавобим бор эди, ўша он тилда.
Сим қоқсам гўшакни нега олмадинг
Ўзингмасми менга қўнғироқ қилган.
Ёки уялдингми иқроринг сабаб,
Жавобимни тинглаш қўрқинчлими ё?
Соғинчга тўлдириш сенсиз юрагим,
Қўнғироқ қилишдан шуми муддао?
Севасизми дединг, наҳот сезмадинг,
Қаршингда бир муддат донг қотганимни.
Қаерга қўйганим тополмай қолдим
Сезмадинг тилимни йўқотганимни.
Мана қайта тердим ёддан рақаминг,
Гўшакни олмадинг, сени толдирдим.
Нафасимни ростлаб, сигналдан кейин
«Сени севаман» деб хабар қолдирдим.
Алишер
Ассалому алайкум 🌹🌿🌸
🌺🍃🌸ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!🌷🍀🌼
🍃🌹🌙🕊🕋🌿🌷🌱
🌹Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни хар дарвозага 🕊фаришталар туриб олишади. Улар
🌺табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.🕊
🌹Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:
🍃1. Намоз дарвозаси - бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.
🍃2. Ғазот дарвозаси - бундан ғазот қилганлар киради.
🍃3. Райён дарвозаси - бундан рўзадорлар киради.
🍃4. Садақа дарвозаси - бундан садақа берувчилар киради.
🍃5. Айман дарвозаси - бундан хисоб китоб қилинмайдиганлар киради.
🍃6. Афв қилувчилар дарвозаси - бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради.
🍃7. Зикр дарвозаси - бундан Аллохни зикр қилганлар киради.
🍃8. Хаж дарвозаси - Байтуллохни хаж қилувчилар киради.
🌿Аллохим саккиз Жаннат эшикларидан киришни насиб этгин!
Омийн!🤲🏻
🌹Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади.
Унга айтдим:
Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан.
Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди.
Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг.
Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди.
Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми?
- Йўқ- деди, танишим.
- Ўн йилдан кейинчи?
- Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман!
- Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби қабул қиласан.
Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди?
У жим бўлиб қолди...
Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси-да деймиз. Қадрига етмаймиз...
Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми?
Сиз нима деб ўйлайсиз?
Қандай овқатлар қон қуйуқлашиш хавфини камайтиради?
🫚 Куркума. Кунига 7 грамм зиравор истеъмол қилганда тромбоцитлар агрегацияси эҳтимоли 20-25% га камаяди.
🥝Киви. Бир ой ичида иккита киви истеъмол қилганда, тромбоз эҳтимоли 30% га камаяди.
🥜Бодом. Бу ёнғоқлар Е витаминига бой, бу ҳам тромбоцитлар агрегацияси хавфини камайтиради. Э витаминининг кунлик дозасини тўлдириш учун кунига 55 грамм бодом истеъмол қилиш кифоя.
Хақиқий ЭРКАК бу - " ОВОЗИНГНИ ЎЧИР ЭЙ ХОТИН "дейдиган инсон эмас
Балки , хақиқий ЭРКАК бу - " МЕН СЕНИ ТУШУНДИМ СЕНИНГ ФИКРИНГНИ ХАМ ЭШИТДИМ ВА ҚАРОРНИ ЎЗИМ ЧИҚАРАМАН " дейдиган ИНСОНДир
Хайрли тонг🌞🌞🌞
Ассалому алейкум, хайрли тонг
Соатлар хам уриб бонг
Қани туринг, отди тонг.
Қуёш нурин таратар,
Кўриб, кўзлар қувонар.
Ортда қолиб, қаро тун,
Насиб бўлди, яна бир кун.
Кунингиз нурга тўлсин,
Омад сизга ёр бўлсин.
🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞
Тупроқ ойнага деди:
– Сенга жудаям ҳавасим келади. чунки сенга қараган киши ўзини кўради. Менга боққанда эса фақат мени кўради, холос.
Ойна жавоб берди:
– Эй тупроқ, беҳуда ғам чекяпсан. Мен юзимга боққанларнинг бугунинигина кўрсатаман. Сен эса кишиларга эрталаридан хабар берасан.
Жавоб тупроққа ёқди, аммо таскин бўлолмади. Бир оздан кейин яна гап бошлади:
– Балки мени юпатиш учунгина айтаётгандирсан бу гапни? Чунки ҳеч ким ҳеч қачон сендан юз буриб, менга қарамайди-ку!
– Қарайди, – жавоб қилди ойна. – Менга қарашга юзи қолмаганларнинг кўзи доим сен томонга қарайди...✨
🔮Инсонларнинг кўнгилларини оғритманг...
Кўп ўйланг, оз сўзланг....
🔮Нодон ва хиёнатчиларга сирингизни айтманг, улар билан кенгашманг....
🔮Ташқи қиёфангиз ва кўнглингизни пок тутинг...
🔮Ўз билганларизга таянманг, яқинларингизни маслаҳатларига ҳам қулоқ тутиб иш қилинг...
🔮Қариндош - уруғларингизни зиёрат қилиб, холларидан ҳабар олиб туринг...
🔮Бировдан қарздор бўлсангиз, ваъда қилган кунингизда қарзни беришга ҳаракат қилинг...
🔮Қўлингиздан келган хизматни ҳеч кимдан аяманг. Инсонларга холис хизмат қилинг...
🔮Ҳар куни бошингизни ёстиққа қўйган вақтингизда, кун бўйи қилган ишларингизни бирма - бир кўздан кечиринг...
🔮Яхши иш қилган бўлсангиз севининг, маъносиз ишларингиз бўлса, қайғуринг, тавба қилинг...
🔮Кунлар қилган ишларингизни кўрсатгувчи дафтардир, бу дафтарга ёмон ишлар ёзилмаслигига ҳаракат қилинг...
Шу дафтарингизга ёзилган яхши амалларингиз Сизга боқий хаётингизда асқотади деган умиддамиз.....
📍Антибиотиклар организмни заифлаштиради
✍️ Шифокор Билолиддин Иброҳимов:
🌍 Буюк Британия тиббиёт олимлари антибиотикларни шунчаки одамга дам бериш билан алмаштиришни таклиф қилишади.
🔥 Инсон организми дам олиш жараёнида мустақил равишда касалликни енга олади ва иммун тизимимиз кучаяди, демоқда улар.
🧰 Антибиотиклар хар қанча фойдали бўлмасин, бизни касалликка мойил ва заиф қилади, деб ёзади олимлар.
Хорижлик жиноятчига суд жараёнида таржимондан фойдаланаётган экан:⠀
Прокурор:⠀
— Айт! Пулларни қаерга беркитдинг?⠀
Таржимон таржима қиляпти:⠀
— Пулларни қаерга беркитганингни сўрашяпти.⠀
Жиноятчи:⠀
— Айтмайман!⠀
Таржимон:⠀
— Айтмас экан.⠀
Прокурор:⠀
— Агар айтмасанг, сени ўлимга ҳукм қиламиз.⠀
Таржимон таржима қиляпти:⠀
— Айтсангчи! Бўлмаса ўласан!⠀
Жиноятчи:⠀
— Пулларни фалон жойга беркитганман.⠀
Таржимон яна таржима қиляпти:⠀
— Ўлдираверинглар! Айтмайман деяпти.
😳😳😂
Биз атрофимиздаги инсонларга ўхшаб бораверамиз
Бир дўстим бор, доим ҳаётдан нолийди. Замонни қоралайди. Одамлардан фақат негатив томонларни қидиради. Яхшиликларини тан ололмайди. Шу дўстим билан кўпроқ бирга бўлсам ўзимда ҳам ношукурлик кўпайиб бораётганини билдим ва алоқаларни камайтирдим. Ва ўзимда анча енгиллик сездим.
Ёнингиздаги инсоннинг аурасига кирар экансиз ўз-ўзидан унга мослашасиз.
Атрофингиздаги инсонларни тўғри танланг. Барибир ташқи муҳит сизга таъсир этмай қолмайди.
Ш.Наврўзова
Кун келади... Очилмайди деган гулларингиз очилади... Ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўтади... Битмайди деган дардларингиз битади...
Қазои–қадар яхши ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, бир кун келиб албатта раҳмат бўлади...
Ҳаётнинг шундай бир сири бор: «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир..!»