vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

https://youtu.be/eKnmGdbvYu8

Читать полностью…

Voris Media

#ҚУРЪОН

Яқин ўтмишда туркларнинг совчилик борасида ажойиб урф-одатлари бор эди. Унга кўра совчиликка борилганда қиз уч нарсадан имтихон қилинар эди:

Биринчиси: Қуръондан.

Иккинчиси: Пазандачилик,уй юмушларидан.

Учинчиси: Гилам устига ип тортилиб уни устидан юрғизишган.( Бу орқали қизнинг соғломлигини текширишган)

Биринчи имтихондан ўтолмаса дарров қайтиб кета қолишган. Биринчисидан ўтса-ю иккинчисидан ўтолмаса, қолганини ўзимиз ўргатиб олармиз дейишган. Учинчисидан ўта олмаса, кўпинча Аллоҳни иродаси, чўлоқроқ, ёки ғилайроқ бўлса айб бунда эмас деб барибир олиб кетаверишган.

Бироз туғма нуқсони, дунёвий илмсизлиги туфайли биронта қиз эрсиз қолиб кетмаган. Чунки уларнинг асосий мезони Қуръон эди.

Telegram: t.me/vorismedia

Читать полностью…

Voris Media

038. Таҳорат аҳкомлари (2)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз уйқусидан турса, қўлини уч марта ювмагунича сув идишга тиқмасин, чунки у туни билан қўли қаерда бўлганини билмайди», дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биронтангиз оқмайдиган сувга бавл қилиб, сўнгра унда ғусл қилмасин», дедилар. Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда эса: Биронтангиз жунуб ҳолатда оқмай турган сувда ғусл қилмасин», дедилар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар пашша биронтангизнинг идишига тушса пашшани тўлиқ ботириб, сўнгра олиб ташласин, чунки унинг бир қанотида касаллик иккинчисида эса даво бор».

Шарҳ:

Аввалги пайтларда сув оғзи катта идишларда турган ва улардан қўл билан сув олиб таҳорат қилинган. Шунинг учун кишининг қўлида нажосат асари бўлиш эҳтимоли бўлгани учун уни уч марта ювгандан кейин идишга солишга буюрилган. Ҳозирда ҳам шунга ўхшаш холатларда ҳадисга кўра амал қилинади. Аммо обдаста ва сув жўмракларидан таҳорат олинаётганда қўлни уч марта ювиб кейин таҳорат олиш шарт эмас.
Юқорида зикр қилинган ҳадислар сувни покиза сақлаш ва уни истеъмол қилиш одобларини ўргатади. Мусулмон киши сувни покиза сақлаш учун бу йўл-йўриқларга риоя қилмоғи керак.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳар қандай ҳолатда, хусусан тунги уйқудан тургандан кейин қўлни уч марта ювмагунча бирон идишга тиқиб бўлмайди.

2. Сувга сийишдан ва оқмай турган сувда жанобатдан ғусл қилишдан қайтарилганмиз.

3. Пашша тушиб қолган таом ёки ичимлик нажас бўлмайди, балки пашша тушган нарса суюқ бўлса уни тўлиқ ботириб олиб ташланади, кейин истеъмол қилинаверади, қуюқ нарсадан ҳеч нарса қилмай, тўғри олиб ташланади.
___________

Читать полностью…

Voris Media

#САВОЛ-ЖАВОБ

Имом Абу Зуръа ва Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳлар ўрталарида бўлиб ўтган масала ҳақида савол

САВОЛ: Ассалому алайкум, менда имом Абу Зуръа ва Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳлар ўрталарида бўлиб ўтган масала ҳақида сўрамоқчи эдим. Агар чалкаштирмаётган бўлсам, Абу Зуръа Имом Бухорийга бўлган халқнинг муносабатидан инсон сифатида қалбларида ҳасадга ўхшаш нарса бўлиб, у кишини уша даврдаги Қурон-...

Давоми: http://vorismedia.com/imom-abu-zura-va-imom-buxoriy-rahimahullohlar-urtalarida-bulib-utgan-masala-haqida-savol/

Читать полностью…

Voris Media

036. Дуо қабул бўлишидан тўсадиган нарсалар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда, модомики гуноҳ бўладиган нарсалар ёки қариндошлик алоқаларини узиш билан дуо қилмас ва дуоси қабул бўлишига шошилмас экан унинг дуоси ижобат бўлаверади», дедилар.

Имом Термизий Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ер юзидаги қайси мусулмон Аллоҳга дуо қилса, модомики гуноҳ бўладиган нарсалар ёки қариндошлик алоқаларини узиш билан дуо қилмас экан, Аллоҳ унинг сўраганини беради ёки ундан (унга етиши мумкин бўлган) ёмонликдан дуоси миқдорича қайтаради», дедилар.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта Аллоҳ тоййиб-покдир фақат пок нарсанигина қабул қилади. Аллоҳ таоло мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюрди, Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг 51- оятида шундай деди: «Эй Пайғамбарлар, ҳалол пок таомлардан енглар ва амали солиҳ қилинглар». Бақара сурасининг 172- оятида эса: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз – покиза нарсалардан енглар». - оятини ўқиб ундан кейин бир кишини зикр қилдилар: Бу киши узоқ сафар қилади, соч соқоли тўзиган, уст боши чангга беланган, қўлини осмонга чўзиб: Эй Роббим, Эй Роббим деб дуо қилади, ҳолбуки, емоғи ҳаром, ичмоғи ҳаром, кийим боши ҳаром, ҳаром билан боқилган, унинг дуоси қандай ижобат бўлсин!», дедилар.

Имом Термизий Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Ё сизлар яхши ишларга буюрасизлар ва ёмон ишлардан қайтарасизлар, ёки Аллоҳ таоло сизларнинг устингизга бир қаттиқ азоб тушуради-ки ундан кейин дуо қилсангизлар дуойингиз ижобат бўлмайди».

Шарҳ:

Дуо қабул бўлмаслигига сабаб бўладиган баъзи амаллар борки мусулмон киши дуоси қабул бўлиши учун бундай амаллардан четланиши керак. Лекин сўралган нарсанинг амалга ошмай қолиши дуонинг ижобат бўлмаганига далолат қилмайди. Балки ҳикмат ва илм эгаси бўлган Аллоҳ бандаларига нима фойдалироқ эканини билади, эҳтимол дуосини у учун Қиёмат кунига сақлаб қўяр, эҳтимол ундан дуоси миқдорича ёмонликни қайтарар. Демак, мусулмон киши дуо қилсаю муроди ҳосил бўлмаса, дуойим ижобат бўлмабдида, деб ноумид бўлмаслиги керак экан.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳаромдан еб ичиш дуо ижобат бўлишини тўсади.

2. Дуо ижобат бўлишига шошилиш дуо ижобат бўлишидан тўсади.

3. Гуноҳ билан ёки қариндош уруғлик ришталарини узишга қилинган дуо ижобат бўлмайди.

4. Яхшиликка буюрмаслик ва ёмонликдан қайтармаслик дуо ижобат бўлмаслигига сабаб бўлади.

________
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#САВОЛ_ЖАВОБ

Ассалому алайкум, менда имом Абу Зуръа ва Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳлар ўрталарида бўлиб ўтган масала ҳақида сўрамоқчи эдим. Агар чалкаштирмаётган бўлсам, Абу Зуръа Имом Бухорийга бўлган халқнинг муносабатидан инсон сифатида қалбларида ҳасадга ўхшаш нарса бўлиб, у кишини уша даврдаги Қурон-Махлуқ дейдиганларнинг фитнасига алоқадор дея гап айтганларини, ҳамда натижада Имом Бухорий рҳнинг у шаҳардан кетишларига сабаб бўлганини ўқиган эдим.
Қанча қарасам ҳам, шу воқеанинг охирини топа олмадим. Сиз ҳадис илми билан шуғулланадиган киши сифатида бизга илтимос айтиб берсангиз, Абу Зуръа бу ишларидан пушаймон бўлганмилар? Имом Муслим р.а. ҳам шу воқеа сабаб Абу Зуръадан эшитган ҳамма ҳадисларини ўчириб ташлаганлари ростми? Имом Бухорий у киши ҳақида қандай фикр билан дунёдан ўтганлар? Жазакаллоҳу хойр!
===========
Ва алайкум ассалом. Имом Абу Зуръа имом Бухорийдан қарийб ўн ёш кичик, лекин кўп устозлардан бирдек дарс олган киши эдилар. Икковлари бир-бири билан тенгдошдек гап, балки тенгқур.
Сиз ишора этган киши эса бошқа киши, у киши имом Аҳмадлардан сал кичикроқ, имом Бухорийдан анча катта киши бўладилар. Исмлари имом Муҳаммад ибн Яҳё аз Зуҳлий ("л" билан ўқилади, Зуҳрий деб нотўғри ўқиб юборилмасин). Бу имом ҳам забардаст муҳаддис, катта имом, Хуросоннинг энг катта олимларидан эдилар. Баъзилар бу имом билан имом Бухорий ораларида ўтган нарсага ҳасад аралашган дейишса ҳам, кўпчилик имом Зуҳлий бу ишни диёнат юзасидан қилганлигини айтишади. Имом Бухорийнинг машҳур "афъолул ибади махлуқа" (бандалар феъллари махлуқ (яралган)дир) деган сўзларини чақимчилар "Бухорий лафзий бил қуръани махлуқ" (қуръондаги лафзим махлуқдир) деди" деб имом Зуҳлийга етказишади. Лафз сўзи араб тилида банда сўзлаётган лафзга, тил ҳаракатига ҳам, шунингдек, малфуз маъносида - талаффуз этилаётган Қуръон маъносида ҳам тушунилиши мумкин. Шунинг учун Имом Зуҳлий "ким бундай гапни айтса бидъатчи бўлади" деб эълон қилиб, унинг ўтиришидан узоқлашишга буюрадилар. Имом Зуҳлийнинг таъсири Хуросон ва атрофига, ҳатто Бухорогача жуда катта эди. Шунинг учун имом Бухорий туҳматчилар гапи сабабли Нишопурни (имом Зуҳлий турган шаҳарни) ташлаб кетадилар, Бухорога келиб жойлашадилар. У ерда ҳам озор берувчилар тинчишмайди. Ўша гапнинг таъсири ҳамда бошқа яна баъзи гаплар сабабли Бухородан ҳам қувиладилар. Ҳақиқат шу, имом Бухорий бу эҳтимолли янги гапни айтмаган, имом Зуҳлийга эса гап умуман бошқача қилиб етказилган эди.
Ўша имтиҳон сабабли имом Бухорий уч-тўрт йил ичида вафот этадилар. Орадан кўп ўтмай, икки йилга яқин муддат ўтиб, имом Зуҳлий ҳам ўтиб кетадилар. Юқорида айтганимдек, иш ҳақиқати кўпчилик назарида шу тарзда бўлган эди. Ҳасад аралашди, деган гапни баъзи уламолар, айрим тарихчилар айтишган бўлса-да, бунга далолат қилувчи аниқ далил етиб келмаган, билишимча.
Хусусан, имом Зуҳлийдек киши ҳақида бу икки имом орасида бўлиб ўтган юқоридаги воқеанинг ўзигина сабабли "ораларида ҳасад бўлган эди" дейишдан кўра, ақли қосиримча, иш юқоридагидек бўлган эди, дейишимиз ҳақиқатга яқинроқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Имом Муслимнинг ўз Саҳиҳларида имом Зуҳлийдан ривоят қилмаганликлари тўғри. Устозлари имом Бухорийнинг юқоридаги фитнага учраганликлари имом Муслимга қаттиқ таъсир қилганиданми ё бошқа сабабданми, "Саҳиҳ"да имом Зуҳлийдан ривоят қилмаганлар.
Дарвоқе, "Саҳиҳ" да у киши имом Бухорийдан ҳам ривоят қилмаганлар. Бунинг сабаби эса икковлари олган жуда кўп устозлар муштарак устозлар бўлганидан, имом Муслим ўша санади олий (ровийлари кам) бўлган ҳадисларни қўйишни маъқул кўрган бўлишлари мумкин.
Имом Бухорий у киши (Зуҳлий) ҳақларида қандай фикр билан дунёдан ўтганлари нақл этилмаган.
Оллоҳ таоло бу икки улуғ имомни ғариқи раҳмат қилган бўлсин, бошқа имомларимиз, пешволаримизни ҳам фазлу марҳаматига чулғасин. Омин.

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ
/channel/sayfulloh_nosir

Читать полностью…

Voris Media

#СУННАТЛАРНИТИРИЛТИРИШ

36. Кам гапириш

Гўзал хулқ деганда ҳар ким ўзининг тасаввуридаги нарсани тушунади. Лекин бу борадаги энг афзал меъёр Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламинг сўзларига мувофиқ келганидир. Зеро, у киши фақат ҳақни айтардилар.
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ق...

Давоми: http://vorismedia.com/36-kam-gapirish/

Читать полностью…

Voris Media

#Намоз

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг ҳадиси:

"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"Аллоҳ бандаларига беш (вақт) намозни фарз қилди. Ким шу намозларнинг биронтасини зоеъ қилмай, ҳаққида бепарволик қилмасдан адо этса, Аллоҳнинг ҳузурида унинг учун аҳд бўлади — (Аллоҳ) уни жаннатга киргизади. Ким бу намозларни ўқимаса, унинг учун Аллоҳнинг ҳузурида аҳд йўқ — хоҳласа азоблайди, хоҳласа жаннатга киргизади", дедилар".

Аҳмад (22184), Абу Довуд (1420), Насоий (461). Саҳиҳ ҳадис.

t.me/vorismedia

Читать полностью…

Voris Media

#СУННАТЛАРНИТИРИЛТИРИШ

Салафлар йўли

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини у зотдан қандай олган бўлсалар, ўша ҳолида тобеинларга топширдилар ва тобеинларга дедилар:
«Бу (Суннат) – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизларга топширган омонати эди. Энди эса биз уни сизларга омонат қилиб топши...

Давоми: http://vorismedia.com/salaflar-yuli/

Читать полностью…

Voris Media

#НАМОЗ'НИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

1. Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).
2. Кишига салом бериш.
3. Саломга алик олиш.
4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.
5. 'Уҳ", "уф", "оҳ" каби товушлар чиқариш.
6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).
7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).
8. Акса урганга жавоб қайтариш (яъни "Ярҳамукаллоҳ", дейиш).
9. Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.
10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).
11. Намозни жамоат билан ўқиётганда ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.
12. Қироатни Мусҳафга қараб қилиш.
13. "Амали касир" қилиш (яъни кўрган одам "Намоз ўқимаяпти" деб ўйлайдиган даражадаги амалларни қилиш).
14. Нажосат устига сажда қилиш.
15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш.
16. Саждадаги ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.
17. Қироатни маъно ўзгарадиган даражада бузиш.
18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.
19. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.
20. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.
21. Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.
22. Намоз асносида ҳушидан кетиши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Мўминнинг меърожи" китобидан.

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

032. Дуонинг фазли ва манзилати

Аллоҳ таоло Ғофир сурасининг 60-оятида шундай деди: «Роббингиз: “Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман” деди».

Бақара сурасининг 186- оятида эса: «Бандаларим Сиздан (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен хақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан», деди.

Имом Абу Довуд ва Термизий Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо айни ибодатдир», дедилар.

Имом Ҳоким Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ибодатларнинг афзали дуодир», дедилар.
Шайх Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деди.

Имом Термизий Салмон ал-Форисий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қазо-қадарни дуогина қайтаради, умрни эса фақат яхшилик узайтиради», дедилар.
Шайх Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деди.

Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга дуо қилиб сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади», дедилар.
Шайх Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деди.

Шарҳ:

Дуо Аллоҳ таолога қўл кўтариб, ҳокисор бўлиб, банда ўзининг ожиз ва фақирлигини изҳор қиладиган буюк ибодатдир. Банда дуо билан Роббисига боғланиб, ибодатнинг руҳи ва моҳиятини изҳор қилади, Роббисининг фазлу-карами ва раҳматини умид қилади. Дуодан холи бўлган бирон ибодат йўқ, шунинг учун ҳам дуо ибодатларнинг афзали бўлди. Аллоҳ таоло Ўзига ҳокисорлик билан, ўзининг эхтиётижини изҳор қилиб, ялиниб-ёлвориб дуо қилган бандани яхши кўради ва унинг дуосини ижобат қилади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Дуонинг манзилати улуғдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуони ибодат», дедилар.

2. Дуо ибодатларнинг афзали, чунки унда Аллоҳнинг зикри, қўрқув ва умид, Унгагина суяниш ва Унга бўлган эхтиёжни изҳор қилиш бор.

3. Дуо ибодатдир, дуони Аллоҳдан бошқасига қилиш ҳаром, ким Аллоҳдан бошқага дуо қилса ширк амалини қилибди.

4. Аллоҳ таоло дуони қазо-қадарнинг ўзгаришига сабаб қилди, дуо ҳам қазо-қадардан.

5. Аллоҳ таолонинг марҳамати шунчалик кенгки, ўзидан дуо қилиб сўраган бандасини яхши кўради, сўрамаган бандасига ғазаб қилади.
____________

Читать полностью…

Voris Media

Кувайтлик тадбиркор Қирғизистонда етимлар учун мурувват уйини қуриб берди. Етим болалар университетларини тугатиб бўлгунича таълим ва бошқа сарф-ҳаражатларини ҳам таъминлаб турди.
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

030. Салом бериш одобларидан (2)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Отлиқ пиёдага, пиёда юрган ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар.

Имом Бухорий ривоятида: «Кичик каттага салом беради», дедилар.

Имом Абу Довуд ва Термизий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлардан Аллоҳнинг раҳматига яқинроғи саломни биринчи бошлаган кишидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайа розияллоҳу анҳу – намозни ёмон ўқиган одам қиссасида - шундай дейди: Бир киши масжидга кириб намоз ўқиди, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб салом берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саломига алик қайтариб: «қайт, намозингни бошқа ўқи, сен намоз ўқимадинг» деди. У киши қайтиб яна намоз ўқиди, кейин келиб пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом берди. Мана шу холат уч марта такрорланди.

Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар биронтангиз биродарига йўлиқса унга салом берсин — икковлари кетаётганида— ўрталарини дарахт, девор ёки харсангтош ажратса, сўнгра яна бирлашишса биродарига салом берсин».

Имом Абу Довуд ва Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз мажлис устидан чиқиб қолса салом берсин. Агар мажлисда ўтиргиси келса ўтирсин, мажлисдан турса яна салом берсин. Биринчи салом иккинчи саломдан хақлироқ эмас- яъни иккала саломнинг ҳукми баробардир-», дедилар.

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга таълим берган саломнинг суннат ва одобларидан баъзилари ушбулардир: Бирор нарсани миниб олган одам пиёда одамга, пиёда одам ўтирганга, тавозуъ бобидан ва биродарининг кўнглини хушлаш учун салом беради. Озчилик кўпчиликка ва ёшлар катталарга хурматлаб салом беради. Агар икки мусулмон учрашиб қолса Аллоҳнинг раҳматига яқинроғи биринчи салом берганидир, чунки у яхшиликка интилувчироқ эди. Мусулмон киши биродари билан сўрашган бўлсаю, яна бироздан кейин учрашиб қолса қайта салом бериши мустаҳабдир, бунга юқоридаги учинчи ва тўртинчи ҳадислар далолат қилмоқда. Шунингдек бирон мажлисга келганда ва мажлисдан турганда салом бериш ҳам суннат.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Маркабдаги одам пиёдага, пиёда одам ўтирганга, озчилик кўпчиликка ва ёшлар катталарга салом беради.

2. Саломни аввал берган Аллоҳнинг раҳматига кейинги бергандан яқинроқ экани.

3. Икки мусулмон ўртасини бирор нарса ажратса, сўнгра яна бирлашишса биродарига салом беришнинг мустаҳаблиги.
___________

Читать полностью…

Voris Media

#СУННАТЛАРНИТИРИЛТИРИШ

33. Ухлашдан олдин Аллоҳга ҳамд айтиш

Аллоҳнинг неъматлари сон-саноқсиз. Лекин ҳамма ҳам бу неъматларга шукр қилавермайди. Чунки кўпчилик ўзи топган, қўлга киритган нарсасига эмас, йўқотганига қараб фикрлайди. Аллоҳ Таъоло айтади:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو فَضْلٍ عَلَى النَّاسِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لا يَشْكُرُونَ
“Албатта, Роббингиз од...

Давоми: http://vorismedia.com/33-uxlashdan-oldin-allohga-hamd-aytish/

Читать полностью…

Voris Media

029. Кофирларга биринчи бўлиб салом беришнинг ҳаромлиги

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яҳуд ва насороларга саломни биринчи бўлиб берманглар, агар уларнинг биронтаси билан йўлда рўпара келиб қолсанглар, йўлнинг чеккасидан юришга мажбур қилинглар», дедилар.

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизларга Аҳли китоблар салом берса “ва алайкум” деб қўйинглар», дедилар.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон ва – бутга ибодат қиладиган - мушриклар аралаш бўлган бир мажлис ёнидан ўтдилар ва уларга салом бердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Шарҳ:

Салом мусулмонларнинг олқиши бўлиб, унда салом берилган одамга нисбатан хурматлаш бор. Шунинг учун кофирларга биринчи бўлиб салом берилмайди. Мабодо улар бизга биринчи салом беришса алик оламиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги: «агар уларнинг биронтаси билан йўлда рўпара келиб қолсанглар, йўлнинг чеккасидан юришга мажбур қилинглар» жумласи ҳақида имом Қуртубий шундай дедилар: "Бунинг маъноси: Уларни ҳурмат қилиб тор йўлнинг четига чиқманглар" дегани. Шундай дейилса бу жумла ҳадиснинг аввалидаги жумлага тўғри келади. Ҳадиснинг маъноси "Улар билан кенг йўлда тўғри келиб қолсанглар уларни йўлнинг чеккасига сиқиб чиқаринглар дегани эмас". Чунки бунда улар учун озор бор, биз уларга сабабсиз озор беришдан қайтарилганмиз".

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Кофирларга биринчи салом бериш ҳаром, агар бизга салом беришса “ва алайкум” деб қўямиз.

2.Агар мажлис мусулмон ва кофирлардан иборат бўлса уларнинг ҳаммасига салом берилади.

___________
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#СУННАТЛАРНИТИРИЛТИРИШ

Суннатда ҳар бир яхшиликка далолат қиладиган илм бор

Абдураҳмон ибн Абди Роббил Каъба ривоят қилади:
«Мен масжидга кирдим, қарасам, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Каъба соясида ўтирибдилар. У зот атрофида эса одамлар жамланиб олган эдилар. Секин бориб олдиларига ўтирдим. (У киши яъни, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу) дедилар:
«Б...

Давоми: http://vorismedia.com/sunnatda-har-bir-yaxshilikka-dalolat-qiladigan-ilm-bor/

Читать полностью…

Voris Media

039. Таҳорат аҳкомлари (3)

Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз оёқ кийими билан нажосатни босиб олса, тупроқ уни тозалайди», дедилар. (Яъни тупроққа ишқалаш билан тозаланади.)

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу шундай деди: Бир Аъробий келиб масжиднинг бир чеккасига бавл қилди (сийди). Одамлар уни жеркишганди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қайтарди. У бавл қилиб бўлгач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир челак сув олиб келишга буюрдилар ва сув ўша ерга қуйилди.

Имом Абу Довуд Абус Самҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Гўдак қизнинг бавли теккан нарса ювилади, ўғил боланикига эса сув сепилади», дедилар.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизлардан биронтангизнинг идишига ит тегиб қўйса, етти марта ювишлик билан тоза бўлади, биринчисида тупроқ билан ювилади», дедилар.
Бошқа лафзда эса: Ичидаги нарсани тўкиб юборсин», дедилар.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай дейди: Мендан кўп мазий келар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга куёв бўлганим учун У кишидан сўрашга уялиб, Миқдод ибн Асвадни сўраб беришга буюрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олатингни юв ва таҳорат ол», дедилар. Муттафақун алайҳ.

Шарҳ:

Шариатимиз баъзи нарсаларни уларнинг зарари, жирканчлиги ёки бундан бошқа Аллоҳнинг Ўзи биладиган ҳикматларга кўра нажас эканлигини баён қилди ва ундан покланиш йўл-йўриғини ҳам ўргатди. Юқорида зикр қилинган ҳолатлар кундалик ҳаётда кўп учрайдиган аҳкомлар. Намоздан аввал покланиш унинг шартларидан биридир, Мусулмон киши ибодати ноқис бўлмаслиги учун бу аҳкомларни ўрганмоғи вожиб.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Инсоннинг сийдиги ва ахлати нажас.

2. Аслида нажосотларни кеткизадиган нарса сувдир, лекин оёқ кийимларни тупроққа ишқалаш билан кифояланади.

3. Онасининг сути билангина озиқланадиган ўғил боланинг бавли агар кийимларга тегиб қолса, устига сув сепиш билан, қиз боланики ювиш билан покиза бўлади.

3. Итнинг сўлаги нажас бўлиб, ит теккан нарсани етти марта, биринчисида тупроқ билан ювиш вожиб.

4. Мазий нажас бўлиб, у теккан ўринга сув сепиш билан покланади.

===============
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

037. Таҳорат аҳкомлари (1) (2) (3)

Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳ анҳу шундай дейди: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб:
- Ё Расулаллоҳ, биз денгизда юрамиз, ўзимиз билан озгина чучук сув оламиз. Агар у билан таҳорат олсак сувсиз қоламиз, денгиз суви билан таҳорат олсак бўладими? деди.
- Денгизнинг суви таҳур - яъни пок, ўлимтиги эса ҳалол», дедилар.

Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган бошқа ҳадисда Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу:
- Ё Расулаллоҳ Бузоа қудуғидан — бу қудуққа ҳайз латталари, сасиган нарсалар ва ит гўштлари тушарди — таҳорат олсак бўладими? деди.
- Сув таҳурдир, уни бирор нарса нажас қила олмайди», дедилар.

Шарҳ

Уламолар сувни икки қисмга бўлишган: таҳур ва нажас. Ер юзидаги барча сув таҳурдир, қачонки унга нажас аралашиб унинг рангини, ҳидини ёки таъмини ўзгартирса, улардан биттасини ёки аксарини ўзгартирса сув нажас бўлади. Таҳур сувни ичиш, таҳорат ва ғусл қилишда ишлатса бўлади. Нажас сувни ичиб, у билан таҳорат ва ғусл қилиб бўлмайди. Агар сувга чой, хамир юқи ёки шунга ўхшаш пок нарсалар аралашса сувни таҳурлик сифатидан чиқармайди, бу сув ичишга, таҳоратга ва ғуслга тоза сув каби яроқлидир.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги мана бу "бу қудуққа ҳайз латталари, сасиган нарсалар ва ит гўштлари тушарди" ибораси кишини ўйлантириб қўйиши мумкин. Мазкур ҳадиснинг шарҳида шайх Муҳаммад Шамсул Ҳақ айтади: "Одамлар ҳайз латталари, итларнинг гўштлари ва сасиган нарсаларни саҳрога, уйларининг орқасига ташлашар эди. Ёмғирнинг суви ўша нарсаларни оқизиб келиб қудуққа туширарди, чунки қудуқ сувнинг оқиш йўналиши узра эди. Ҳадиснинг маъноси саҳобалар ўша нарсаларни қудуққа ташлашарди дегани эмас. Чунки бу кофирлар ҳам қилмайдиган иш, уни қандай қилиб саҳобалар ўзларига эп кўрсинлар." (Авнул Маъбуд)

Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий ушбу ҳадисни шарҳлар эканлар шундай дедилар: "Манбаъларга нажосат тегиши билан — агар уни чиқариб ташланса, модомики уларнинг биронта сифати ўзгармас ва тушган нажосат ўта кўп бўлмас экан нажас бўлиб қолмайди. Бузоа қудуғида нажосатлар қолиб кетарди деб қандай ўйлаш мумкин? Ҳолбуки одамзотга бундай нарсалардан четланиш одат бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек зот қандай қилиб бу қудуқдан сув ичадилар?! Балки нажосатлар бу қудуққа атайлаб одамлар томонидан ташланмас эди, ҳудди замонамиздаги қудуқларга нарсалар тушиб кетгандек, уларни дарҳол олиб ташланади. (Туҳфатул Аҳвазий)

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Сув ҳамиша покдир ҳаттоки унга нажосат тушган бўлса ҳам, фақат нажосат унинг таъми, ҳиди ёки рангини ўзгартирсагина у поклигини йўқотади.

2. Денгиз сувида - агарчи шўр бўлса ҳам - таҳорат олса бўлади.
___________

Читать полностью…

Voris Media

#НАМОЗ

Аллоҳ Таъоло қийинчилик вақтларида намоз ўқиш билан Ўзидан ёрдам сўрашни буюрди:

وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ‌ وَالصَّلَاةِ ۚ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَ‌ةٌ إِلَّا عَلَى الْخَاشِعِينَ

"Сабр ва намоз билан ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта (оғир) ишдир". ("Бақара" сураси, 45-оят).

Бу оят тафсирини Ҳузайфа ибн Ал-Ямон розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда кўрамиз: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бирон нарса хафа қилса, намоз ўқишга шошилар эдилар".

Абу Довуд (1319). Ибн Ҳажар Асқалоний "Фатҳул-Борий"да (3/172) "Санади (ривоят қилиниш йўли) ҳасан ҳадис", деган.

t.me/vorismedia

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

035. Дуо ижобат бўладиган вақтлар

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати саждада турганидадир, (саждада турганда) дуони кўпроқ қилинглар», дедилар.

Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Азон ва иқомат орасидаги дуо қайтарилмайди», дедилар.

Имом Абу Довуд Саҳл Ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки ҳолат борки ундаги дуо ҳеч қайтарилмайди – ёки камдан-кам қайтарилади- : Азондан кейинги дуо ва жанг майдонида икки тараф бир бирига киришиб кетганида», дедилар.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Роббимиз Таборака ва Таоло ҳар кеча, кечанинг учинчи қисми қолганда Самоуд-дунёга тушиб: Ким менга дуо қилади дуосини ижобат қиламан, ким мендан сўрайди тилагини бераман, ким мендан мағфират сўрайди уни мағфират қиламан, дейди».

Шарҳ:

Дуо ижобат бўлиши умид қилинадиган хос вақтлар бор. Мусулмон киши бу вақтларни ғанимат билиб, фурсатни қўлдан кетказмай кўпроқ дуо қилишга ҳаракат қилмоғи керак. Бу вақтлар: мусулмон киши саждада турганида Роббисига энг яқин бўлган вақт. Саждада туриб кўпроқ дуо қилиш мустаҳаб, шунингдек азон билан иқомат орасидаги дуо қайтарилмайди, жанг майдонида уруш авжига чиқиб, қизиганда ҳам дуо қайтарилмайди. Ҳар кеча, туннинг охирги қисмида Аллоҳ таоло Самоуд-дунёга тушиб дуоларни ижобат қилади. Бундан бошқа дуо ижобат бўладиган вақтлар ва ўринлар бор уларни ҳам билиб олишга ҳаракат қилинг.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Дуолар ижобат бўлиши умид қилинадиган хос вақтлар бор.

2.Мусулмон киши бу вақтларни ғанимат билиб кўпроқ дуо қилишга ҳаракат қилмоғи керак.
__________

Читать полностью…

Voris Media

#Қуръон'нинг фазли

يَقُولُ ابْنُ الْقَيِّمِ رَحِمَهُ اللهُ :

الْقُرْآنُ شِفَاءٌ لِلْقُلُوبِ مِنْ دَاءِ الْجَهْلِ وَالشَّكِّ وَالرَّيْبِ ، فَلَمْ يُنْزِلِ اللهُ سُبْحَانَهُ مِنَ السَّمَاءِ شِفَاءً قَطُّ أَعَمَّ وَلَا أَنْفَعَ وَلَا أَعْظَمَ وَلَا أَشْجَعَ فِي إِزَالَةِ الدَّاءِ مِنَ الْقُرْآنِ

Қуръон жаҳолат, шак-шубҳа ва ишончсизлик дардига қарши қалбларга шифодир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло бу касалликларни йўқотиш учун Қуръон каби барча томонни қамраб олувчи, фойдали, улуғ ва кучли шифони ҳеч қачон туширмаган!

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Қаййим Ал-Жавзийя. "Ал-жавобул кофий", 8-бет.

t.me/vorismedia

Читать полностью…

Voris Media

#ИБРАТ

Бир киши ҳашаматли қасрларни орзу қилган ҳолида дўстига қараб туриб: "Мана шу мол-дунёлар тақсим қилинаётган пайтда биз қаерда эдик?", дебди. Шунда дўсти унинг қўлидан тутиб касалхонага олиб бориб: "Ушбу касалликлар тақсимланаётган пайтда биз қаерда эдик?!", дебди.

Шундай экан ҳар доим, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таолога ҳамд айтинг!

Эй Аллоҳ, Ўзингга ҳамдлар бўлсин!

“Ҳикматлар чашмаси”дан
t.me/vorismedia

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

034. Ғоибона дуо қилишнинг фазли

Аллоҳ таоло Хашр сурасининг 10-оятида шундай дейди: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтадилар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан»;

Иброҳим сурасининг 41- оятида Иброҳим алайҳис-салом ҳақида хабар бериб деди: «Парвадигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-оанмни ва барча мўминларни мағфират қил»;

Нуҳ сурасининг 28-оятида Нуҳ алайҳис-салом ҳақида хабар бериб деди: «Паргардигорим, Ўзинг мени, ота-онамни, менинг уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират қилгин»;

Муҳаммад сурасининг 19-оятида пайғамбаримизга хитоб қилиб деди: «Ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар (нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг».

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қайси бир мусулмон ўзининг биродарига ғоибона дуо қилса, бир Фаришта: "ва лака бимисл" Сенга ҳам дуойинг мислича бўлсин деб туради», деганларини эшитдим.
Бошқа ривоятда эса: "Мусулмон кишининг ўз биродарига қилган ғоибона дуоси мустажоб дуодир. Унинг бош томонида муваккал бир фаришта бўлади, биродарининг ҳаққига ҳар дуо қилганида: Амин! "ва лака бимисл" деб туради», дедилар.

Шарҳ:

Ғоибона дуо қилиш дегани мусулмон киши мусулмон биродари ҳаққига орқаваротдан қилган дуосидир. Бу ўтган Пайғамбарлар ва солиҳ кишиларнинг яхши кўриб, қилиб келишган амалидир. Бу амал мусулмонлар жамиятида меҳр-муҳаббатни, қалбда эса ихлосни зиёда қилади. Бундан ташқари ғоибона дуо қилувчининг дуосига Фаришталар Омин, деб туришади. Бошқа ишларида ҳам бўлганидек ҳар бир мусулмонга боғланган, ҳайрли дуо қилганида Амин! "ва лака бимисл" деб турадиган фаришта бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмонларга ғоибона дуо қилишнинг фазли улуғ, бу амални Пайғамбарлар ва солиҳ бандалар қилишган.

2. Ғоибона дуода ихлос ва мўминларга муҳаббат мавжудлиги учун ва фариштанинг “Амин” деб туриши дуо ижобат бўлишига яқин бўлади.
___________
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#БИЛАСИЗМИ?

Қуръони  Каримда зикр қилинган пайғамбарлар
   
1. Одам алайҳиссалом. (Башарият отаси). 1000 йил яшаганлар. Ҳиндистонга ё Макка ёки Байтул Мақдисга дафн қилингалар деган хабарлар бор.
2. Идрис алайҳиссалом. 865 йил умр кўрганлар.
3. Нуҳ алайҳиссалом. 950 йил яшаганлар. Куфадаги масжид ё Масжидул Ҳаромга дафн қилинганлар деган хабарлар бор.
4. Ҳуд (Абир) алайҳиссалом. 464 йил яшаганлар. Шарқий Ҳазра мавтга (Яман) дафн қилинганлар.
5. Солиҳ алайҳиссалом. Уларнинг нечи йил умр кўрганлари ҳақида китобларда зикр қилинмаган. Қабрлари Яман ҳудудида.
6. Лут алайҳиссалом. Нечи йил яшаганлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Совъар қишлоғига дафн қилинганлар дейилади. (Қайси давлат ҳудудига тўғри келиши номаълум).
7. Иброҳим алайҳиссалом. (Пайғамбарларнинг отаси). 200 йил яшаганлар. (Нуҳ алайҳиссалом даврларидаги тўфондан) 1263 йилдан сўнг туғилганлар. Фаластинга дафн қилинганлар. Биринчи аёллари Сора онамизнинг қабрлари ҳам Фаластинда.
8. Исмоил алайҳиссалом. 137 йил яшаганлар. Маккага, оналари Ҳожарнинг ёнига дафн қилинганлар.
9. Исҳоқ алайҳиссалом. 180 йилиб яшаб, Фаластинда, Оталари Халил Иброҳимнинг ёнларига дафн қилинганлар.
10. Яқуб (Исроил) алайҳиссалом. 147 йил яшаб, Мисрга дафн қилинганлар. Васиятларига кўра, кейинчалик қабрларини ўғиллари Юсуф алайҳиссалом Фаластинга Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларига кўчирганлар.
11. Юсуф (Тўғрисўз, Содиқ). 110 йил яшаганлар. Мисрга дафн этилганлар. Кейинчалик ака - улари Фаластинга қабрларини кўчиришган. (Шундай васият қилганлар.)
12. Шуъайб алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Фаластинга дафн
қилинганлар.
13. Айюб алайҳиссалом. 93 йил яшаганлар. Дамашқ яқинидаги Шайх Саъд қишлоғига дафн қилинганлар.
14. Зул Кифл (Башар) алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Мисрда туғилганлар. Сийнода вафот этганлар. Шом ерларига дафн қилинган деган маълумотлар бор.
15. Юнус алайҳиссалом. Умрларининг муддати ва қабрларининг зикри келмаган.
16. Мусо алайҳиссалом. 120 йил яшаганлар. Сийнода вафот этиб, шу ерга дафн қилинганлар.
17. Ҳорун алайҳиссалом. 122 йил умр кўрганлар. Сийнода вафот этиб, ўша ерга кўмилганлар.
18. Иляс алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Бану Исроил Фаластин ерларига киргандан сўнг таваллуд топганлар. Қабрлари Баъалабакка (Ливия) да.
19. АлЯсаъ алайҳиссалом. Умрларининг зикри келмаган. Қавмларининг исёнидан кейинги ҳаётлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
20. Довуд алайҳиссалом. 100 йил яшаб, 40 йил подшоҳлик қилганлар.
21. Сулаймон алайҳиссалом. 52 йил яшаганлар. 12 ёшларида оталаридан подшоҳлик қолади. Тахтга ўтирдилар. 40 йил бошқардилар.
22. Закариё алайҳиссалом.  150 йил яшаганлар. Ўғиллари Яҳё алайҳиссаломни ўлдирганлар томонидан арра билан арраланиб ўлдирилганлар.
23. Яҳё алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Ийсо алайҳиссалом туғилган йили туғилганлар. Бир фожир аёлнинг истаги ила золим подшоҳ томонидан меҳробда ўлдирилганлар. Бошлари Дамашқдаги жомеъга дафн қилинган дейилган.
24. Ийсо алайҳиссалом. Ер юзида 33 йил яшаганлар. Пайғамбар қилиб юборилганларидан уч йил ўтиб, Аллоҳ у кишини кўтарди. Ундан кейин волидалари Марям онамиз 6 йил яшадилар. 53 ёшда вафот этдилар.
25. Муҳаммад Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 570 йили Маккада таваллуд топдилар. 63 ёшда вафот этдилар. Оиша онамизнинг ҳужралари (Масжидун Набавий) га дафн қилинганлар.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

033. Дуо одоблари

Аллоҳ таоло Закариё алайҳис-салом ҳақида Марям сурасининг 3- оятида шундай дейди: «У Парвардигорига хуфёна дуо-илтижо қилди».

Аъроф сурасининг 55- оятида эса: «Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни, риёкорлик ва Аллоҳга бошқасини шерик қилиб дуо қилувчиларни) суймас».

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавомиъул калим – пурмаъно сўзлар билан дуо қилишни яхши кўрар, ундай бўлмаганини ташлар эдилар.

Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингиз ва молларингизни баддуо қилманглар, Аллоҳдан сўраладиган - дуо ижобат бўладиган бир соатга мувофиқ бўлиб қолманглар, натижада Аллоҳ дуойингизни қабул қилиб қўйса», дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз дуо қилса: Эй Аллоҳ агар хоҳласанг мени кечир, хоҳласанг ризқимни кенг қил демасин, балки дуода қатъий қилиб сўрасин, чунки Аллоҳ хоҳлаганини қилади. У зотни биров мажбурлай олмайди», дедилар.

Шарҳ:

Дуо улуғ ибодат бўлгани учун Аллоҳ таоло дуо қилувчини Ўзига, дуони эса ижобатга яқин қиладиган одоблари қўйди. Шунинг учун дуо қилувчи бу одобларга ҳарис бўлиши керак. Дуонинг одоблари мана булар: Дуо қилаётганда ҳокисорлик ва муҳтожликни изҳор қилиш, овозни кўтармаслик, пурмаъно сўзларни танлаш. Мусулмон киши ўзини, бола чақасини ва мол-дунёсини баддуо қилмасин, мабодо у дуо қабул бўладиган вақтга тўғри келиб қолса, дуоси қабул бўлиб қолади-да, бахти қаро бўлади. Шунингдек дуодан беҳожат одамга ўхшаш “Эй Роббим хоҳласанг бер” демайди, балки дуосини қатъий қилиб, қаттиқ туриб сўрайди.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳокисорликка далолат қилгани учун дуода овозни қўтармасликнинг мустаҳаблиги.

2. Пурмаъно сўзлар билан дуо қилишнинг суннатлиги.

3. Одам ўзини, фарзандлари ва молу давлатини баддуо қилмаслиги.

4. Дуони қатъий қилишнинг вожиблиги, "агар хоҳласанг" деб дуо қилишнинг макруҳлиги.

5. Дуо одобларига риоя қилиш дуо қабул бўлишига сабаб бўлади.
___________

Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Кувайтлик тадбиркор Қирғизистонда етимлар учун мурувват уйини қуриб берди. Етим болалар университетларини тугатиб бўлгунича таълим ва бошқа сарф-ҳаражатларини ҳам таъминлаб турди.

Шайх Абдураҳмон Ал-Шая, Қирғизистон етимларининг отасидир. У ўзи топган пулларни хашаматга, тўйларга, автоуловлар, тилло-тақинчоқ, банкетлар ва бошқа шу каби нарсаларга исроф қилмади. Балки етимларнинг кўнглини олишга, уларнинг бошини силаш учун сарф қилди... Субҳаналлоҳ... ((
Аллоҳ таоло уни ўз хифзу ҳимоясида сақлансин...
_____
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

031. Қўл бериб кўришишнинг мустаҳаблиги

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Қатода раҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳуга:
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари ўртасида қўл бериб кўриш бормиди?, деб сўради.
— Ҳа бор эди, деб жавоб берди.

Имом Абу Довуд Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки мусулмон учрашса ва қўл бериб кўришса ажралишларидан аввал гуноҳлари кечирилади», дедилар.
Шайх Албоний бу ҳадисни "ҳасан" деганлар.

Шарҳ:

Мусулмонлар орасидаги меҳр-муҳаббатни оширадиган нарсалардан бири учрашганда қўл бериб кўришиш. Бу амал сахобалар - Аллоҳ улардан рози бўлсин - ўртасида бор эди. Баронинг ҳадисидаги "ажралишларидан аввал гуноҳлари кечирилади" жумласининг маъноси: баданлари билан ажралишларидан ёки қўлларини қўйиб юборишлиридан аввал гуноҳлари кечирилади, деганидир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Қўл бериб кўришиш мустаҳаб.

2. Саҳобалар — Аллоҳ улардан рози бўлсин — қўл бериб кўришар эдилар.
Мусулмонлар учрашганда қўл бериб кўришиш улкан ажрли амалдир.
____________

Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#ИБРАТЛИҲИКОЯЛАР

Аллоҳнинг китоби бошидан охиригача ҳар бир сўзи, ҳар бир ояти мўъжиза!

Кўпчилик қатнашадиган, кўпини талабалар ташкил этадиган йиғинларнинг бирида домла Қуръони каримнинг фасоҳати ва балоғати ҳақида гап очди. Агар Қуръондан бирон бир калиманинг ўрни алмаштирилгудек бўлса, маъно ўзгариб кетиб қолиши ҳақида гапириб, бир қанча мисоллар келтирди. 
Шу пайт бир динси...

Давоми: http://vorismedia.com/allohning-kitobi-boshidan-oxirigacha-har-bir-suzi-har-bir-oyati-mujiza/

Читать полностью…

Voris Media

АГАР ЎЛИМ БЎЛМАГАНИДА...

Машҳур ҳикмат бор, "Ҳакийм Зотнинг ҳар бир иши ҳикматдан холий эмас!". Агарчи ўлим ғамгин қилувчи нарса бўлса-да, аммо унда баъзи ҳикматлар мавжуд:

1. Ўлим орқали қиёматда жазо ва сазо амалга оширилади.
Агар ўлим бўлмаганида солиҳ бандаларнинг риёзати ва амалларининг ажру савоби қандай берилар эди? Ва яна, золимлар ва қотилларнинг қилмишларининг жазосичи?

2. Агар ўлим бўлмаганида (бутун инсониятнинг) ер юзида яшаши қийинчилик туғдирарди. Бугунги кунда беш миллиард (ҳозир эса етти миллиард) аҳоли устида дунё наслни кесиш ҳақида бонг урмоқда. Агар уч юз миллиард аҳоли бўлганида нима бўлар эди?! Ҳадисда келган: Ал-Мийсоқ кунида бутун инсонлар Одам алайҳиссаломнинг пуштидан чиқарилди. Жисмлари чумоли каби кичик эди. Фаришталар инсонлар ададининг кўплигини кўриб, ҳайрон бўлишиб: "Шунча одам қаерга сиғади?" дейишди. Аллоҳ Таъоло: "Ер юзига", деди. Фаришталар "Ер танглик қилади-ку?", дейишганида, Аллоҳ Таъоло: "Уларга ўлимни мусаллат қилиб қўяман. Олдингилари кетаверади, кейингилари келаверади, ер танг бўлмайди", деди. Фаришталар: "Унда уларга ҳаёт аччиқ бўлади. Ҳар вақт ўлим қўрқуви билан яшайдилар", дейишганида, Аллоҳ Таъоло деди: "Мен уларга умид бахшида этиб қўяман".

3. Агар ўлим бўлмаганида ва қариялар доимо тирик яшаб юраверганларида ёшларнинг салоҳият, қобилияти зоҳир бўлмас эди. "Каббароний мавту-л-кубаро", яъни, "Катталарнинг ўлими мени каттага айлантирди", деган машҳур мақол бор.
Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дунёдан риҳлат қилмаганларида Абубакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг жавҳари очилмас эди. Ва дунё Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг адолатини кўрмас эди. Муфассир, муҳаддис ва фуқаҳолар силсиласи давом этмас эди. Диннинг ҳимоясида Уламои киромга жонкуярлик қилиш имкони насиб этмаган бўлар эди.

Шайх Зулфиқор Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ. "Ўлимга тайёргарлик" китобидан.

Абдулвоҳид Иброҳим таржимаси.
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

028. Салом бериш одоблари ҳақида

Уйга кирганда салом бериш

Аллоҳ таоло Нур сурасининг 61- оятида шундай дейди: «Агар уйларга кирсангизлар бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни “Ассаламу алайкум денглар”».

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Анас ибн Молик шундай деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга:
Эй бола, агар уйингга кирсанг аҳлингга салом бер, сенга ва аҳли байтингга барака бўлади», дедилар.
Миқдод ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар тунда уйга кирсалар, ухлаётганни уйғотиб юбормайдиган, уйғоқ одам эшитадиган қилиб берардилар. Имом Муслим ривояти.

Ёш болаларга салом бериш
Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу ёш болалар олдидан ўтди ва уларга салом бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилар эди, деди.

Шарҳ:

Саломнинг мусулмон киши амал қилиши керак бўлган ўзига хос одоблари бор. Шу одоблардан; киши уйига кираётганда салом берса, уйига барака киради ва аҳли байти билан учрашуви муборак суннатга амал қилган ҳолда бўлади. Шунингдек катталар ёш болаларга салом бериши суннат, ёш болаларга салом беришингиз билан қалбингиздаги кибр йўқолиб, ўрнини тавозелик олади ҳамда саломлашиш одобини ёш болаларга ўргатган бўласиз.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Киши уйига салом бериб кириши суннат.

2. Уйда ҳеч ким бўлмаса ҳам салом бериб кирилади.

3. Катталар ёш болаларга салом бериши суннат.
___________

Читать полностью…
Подписаться на канал