#МАСЖИДЛАР
Масжид ул-ҳарам
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид. Унда қон тўкиш ва шу каби гуноҳ ишлар ҳаром қилингани боис шундай ном билан аталган. Масжиднинг умумий саҳни 400.800 минг кв. метр бўлиб, бир миллион бир юз йигирма минг намозхонни сиғдира олади. Каъба эшиги 280 кг соф ол...
Давоми: http://vorismedia.com/masjid-ul-haram/
#СУННАТЛАРНИ_ТИРИЛТИРИШ
34. Кўпчилик бўлиб овқатланиш
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни жамланишга ва бўлиниб, ажралиб юрмасликка ундар, мусулмонлар ўртасида ўзаро бирдамликни юзага чиқариш учун турли хил воситалардан фойдаланар эдилар. Шундай воситалардан бири кўпчилик бўлиб, жамоат билан овқатланишдир.
عَنْ وَحْشِيِّ بْنِ حَرْبٍ رَض...
Давоми: http://vorismedia.com/34-kupchilik-bulib-ovqatlanish/
#Кундалик_дарслар
026. Салом бериш
Аллоҳ таоло Нур сурасининг 27- оятида шундай дейди: «Эй мўъминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз».
61- оятида эса «Қачон уйларга кирсангизлар бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар, (яъни “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳ денг)».
Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Амр разиллоҳу анҳума шундай дейди: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан
- Ислом амалларининг қайсиниси яхши? деди.
- «Мискинларга таом беришингиз ва таниган ва танимаган одамга салом беришингиз», дедилар.
Муттафақун алайҳ бўлган бошқа бир ҳадисда Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу шундай деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни етти нарсага буюрдилар: беморни зиёрат қилиш, жанозаларга эргашиш, - агар биров аксирса ва “алхамдулилллаҳ” деса унга – “ярҳамукаллоҳ” дейиш, заифларга ёрдам бериш, мазлумларга кўмаклашиш, саломни ошкор қилиш ва қасамни оқлаш (яъни агар қасам ичса қасамини бажариш)», дедилар.
Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар, бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча мўъмин бўлмайсизлар. Агар уни қилсангиз бир-бирингизни яхши кўриб қоладиган амалга сизларни йўллаб қўяйми?! Орангизда саломни фош яъни, ошкор қилинглар».
Шарҳ:
Саломлашиш Ислом умматининг шиорларидан бири. Аллоҳ таоло саломлашишни мусулмонлар орасидаги кўришиш ва мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги хақларнинг биттаси қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саломни одамлар орасида баланд овоз билан ошкор қилиш жаннатга олиб бориши ва мусулмонлар орасидаги муҳаббатга сабаб бўлишидан хабар бердилар. Бугунги кунда саломни ошкор қилишни қўйинг, салом беришнинг ўзи йўқолиб кетмоқда, берилса ҳам фақат танишларга берилади, бу ҳам суннатга хилоф бўлиб, қиёматнинг аломатларидан бири. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам таниган ва танимаганларга баробар салом беришга буюрганлар. Сахобалар одамларга салом бериб, ажр олиш учун атай бозорларга чиқишар эди.
Аллоҳ таоло ҳаммамизни бир-биримизга саломни ошкор қиладиган муҳаббатли мўминлардан қилсин.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Саломнинг фазли улуғдир, саломнинг асли Аллоҳнинг ҳузуридан бўлган муборак олқишдир.
2. Салом мўъминларни жаннатга киришларига сабаб бўладиган муҳаббатга сабаб бўлади.
3. Салом таниган ва танимаган ҳамма мусулмонларга берилади.
__________
#ИБРАТЛИҲИКОЯЛАР
Одатларга одатланиш
Бир камбағал деҳқон тўплаган пулларига эшак сотиб олади. Уни боғлаб қўяй деса арқон топа олмайди. Қўшнисини эшини таққилатади. Қўшни чиқиб:
-Менда ҳам арқон йўқ эди. Бироқ бир маслаҳат бераман, деди.
-Майли, айтинг.
-Эшагингизни бўйнидан қўлингизни ўтказиб боғлагандек қилиб кўрсатинг. Шунда у ҳеч...
Давоми: http://vorismedia.com/odatlarga-odatlanish/
Покиза ҳаёт – иймон ва яхши амалнинг мевасидир.
Яна Аллоҳ айтади: айтди:
«Бас,бу биноларини Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқмиёки биноларига емирилаётган жар ёқасини асос қилиб олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами?! Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас» (Тавба: 109).
Кимнинг никоҳи ҳаром пойдеворига барпо этилган бўлса, тавба қилиш ва кечирим сўрашга шошилсин. Иймон, тақво ва солиҳ амалларга асосланган солиҳ ҳаёт кечирсин.
Валлоҳуаълам.
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
#Кундалик_дарслар
025. Аллоҳга таваккул қилиш
Аллоҳ таоло Талоқ сурасинг 3- оятида шундай дейди: «Ким Аллоҳга тавваккул қилса, бас (Аллоҳ) Ўзи унга етарлидир».
Тоғобун сурасинг 13- оятида эса «Бас мўъминлар ёлғиз Аллоҳга таваккул қилсинлар – суянсинлар». дейди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга ўтган умматлар кўрсатилди. Бир пайғамбарни кўрдим у билан бир неча киши бор эди. Бир пайғамбарни кўрдим у билан битта ва иккита киши бор эди. Бир пайғамбарни кўрдим у билан бирон киши йўқ эди. Тўсатдан менга катта жамоъат кўрсатилди, улар менинг умматим бўлса керак деб ўйладим, менга бу Мусо алайҳис саломнинг қавми дейилди. Қараб тургандим жуда катта жамоа кўринди, менга мана шу сизнинг умматингиз улар ичидан етмиш минги борки улар жаннатга ҳисобсиз ва азобсиз кирадилар дейилди.» дедилар. Кейин ўринларидан туриб уйларига кириб кетдилар. Саҳобалар – жаннатга беҳисоб кирадиганлар ҳақида– баҳсга кириб кетишди. Баъзилар: Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамсуҳбат бўлганлар (саҳобалар) бўлса керак деса, бошқалари: Улар Ислом келганидан кейин туғилиб, бирон ширк амалини қилмаганлар бўлса керак дейишди, шу зайлда бир қанча нарсани зикр қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларидан уларнинг ҳузурига қайтиб чиқдилар, улар ўзаро ўрталарида бўлган баҳсдан расулуллоҳни хабардор қилишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Улар ўзларига дам солишни бошқалардан талаб қилмайдиганлар, куйдириб даволанмайдиганлар, шумланмайдиган ва Роббиларига таваккул қиладиганлар».
Шарҳ
Таваккул қалб ибодатларининг энг улуғидир. Таваккулнинг маъноси: қалб Аллоҳнинг ўзигагина суяниши ва шаръий сабабларни қилгандан кейин ишларнинг ҳаммасини Аллоҳнинг ўзига топшириш. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак: Таваккул сабабларни тайёрлагандан кейин сабаблардан назарни узиш. Аллоҳ таоло Ўзига таваккул қилувчиларни кўп ўринларда мақтаган ва уларга улуғ мукофотларни ваъда қилган.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Таваккул манзилати улуғ, чунки таваккул улуғ ибодатлардан.
2. Таваккулни амалий бажариш, жаннатга ҳисоб китобсиз киришга сабаб бўлади.
3. Таваккул сабабларни қилиш билан бирга қилинади.
__
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia ⬇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Абу Бакр Хуббозий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
"Бир хатарли касалга чалиниб қолдим. Шунда қўшним Солиҳ мени кўриб: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Беморларингизни садақа билан даволанг", деган сўзларига амал қилиб кўрсангиз бўларди", деди.
Ёз фасли эди. Кўп тарвузлар сотиб олдим. Камбағаллар ва ёш болалардан иборат жамоат йиғилиб, (тарвузларни) ейишди ва қўлларини кўтариб, Аллоҳдан менга шифо сўраб ҳаққимга дуолар қилишди. Аллоҳга қасамки, эрталаб Аллоҳ таолонинг инояти билан бутунлай соғайган ҳолда тонг оттирдим".
("Сияру аъламин нубала", 18/44)
© Абу Довуд Юсуф
@VorisMedia
#Суннатларни_тирилтириш
32. Оёқ кийимни ўнг томондан бошлаб кийиш
http://vorismedia.com/32-oyoq-kiyimni-ung-tomondan-boshlab-kiyish/
Ҳар қандай ишни ўнг томондан бошлаш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлардан эди. У киши жуда камдан-кам, чекланган ҳолатлардагина бирон ишни чап қўл (томон) билан қилардилар.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعْجِبُهُ التَّيَمُّنُ، فِي تَنَعُّلِهِ، وَتَرَجُّلِهِ، وَطُهُورِهِ، وَفِي شَأْنِهِ كُلِّه.
Оиша розияллоҳу аннҳонинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ кийим кийишда, соч тарашда, таҳоратда ва барча ишларида ўнг томондан бошлаш ёқарди”. Бухорий (168).
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا ذَكَرَتْ: “أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُحِبُّ التَّيَامُنَ مَا اسْتَطَاعَ فِي طُهُورِهِ وَتَنَعُّلِهِ وَتَرَجُّلِهِ”
Яна мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратда, оёқ кийим кийишда ва соч тарашда имкони борича ўнг томондан бошлашни ёқтирардилар”. Насоий (5240). Саҳиҳ ҳадис.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари шундай – оёқ кийимни ўнг томондан бошлаб кийиш эди. Лекин ечганда чап томонни аввал ечардилар:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “إِذَا انْتَعَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَبْدَأْ بِاليَمِينِ، وَإِذَا نَزَعَ فَلْيَبْدَأْ بِالشِّمَالِ، لِيَكُنِ اليُمْنَى أَوَّلَهُمَا تُنْعَلُ وَآخِرَهُمَا تُنْزَعُ”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биронтангиз оёқ кийим кийса, ўнг томондан, ечганида эса чап томондан бошласин. Ўнг (оёғи) биринчи кийиладиган ва охирги ечиладиган (томон) бўлсин”, дедилар”. Бухорий (5856).
Ҳар қандай ишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш суннат бўлади.
Доктор Роғиб ас-Сиржоний қаламига мансуб «Унутилган ёхуд эътиборсиз ташлаб қўйилган сунатларни қайта жорий қилиш» китобидан
Мусанниф Адҳам таржимаси
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Ота-онанинг розилиги Аллоҳнинг розилигига далолат қиладими?
Ота-онанинг ҳаққи жуда улуғ бўлиб, уларга яхшилик қилишнинг мақоми тавҳид билан ёнма-ён, уларга шукр қилиш эса Аллоҳга шукр қилиш билан боғлиқдир. Бинобарин, уларга яхшилик қилиш Аллоҳга энг суюкли бўлган улуғ амаллардандир.
Аллоҳ таоло айтади:
وَقَضَىٰ رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا ۚ إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُل لَّهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
"Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут — хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)", (Исро: 23,24).
وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَىٰ وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ
"Биз инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, қорнидаги ҳомила каттарган сари онанинг ҳоли қуриб, заифлаша борур) уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур). (Биз инсонга буюрдикки), «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан», (Луқмон: 14).
Бу ҳақда жуда кўп ҳадислар келган бўлиб, қуйидаги ҳадис шулар жумласидандир.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
- Қайси амал Аллоҳга суюклироқ? - деб сўрадим.
- Вақтида ўқилган намоз, - дедилар.
- Кейин қайси? - дедим.
- Ота-онага яхшилик қилиш, - дедилар.
- Кейин қайси? - дедим.
- Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш, - дедилар".
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан равоят қилинган яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Парвардигорнинг розилиги отанинг розилигида, Парвардигорнинг ғазаби отанинг ғазабида", дедилар".
(Термизий ривояти, Албоний ҳасан деган)
"Парвардигорнинг розилиги отанинг розилигида" бўлгани каби, онанинг ҳукми ҳам шундай, балки унданда авлороқдир. Имом Табароний ривоят қилган лафзда: "Парвардигорнинг розилиги ота-онанинг розилигида, Парвардигорнинг ғазаби ота-онанинг ғазабида", дейилган.
Модомики, ота-онангиз сиздан рози бўлишар экан, умид қиламизки, бу ҳолат Аллоҳ сиздан рози бўлишига сабаб бўлади.
"Ислом, савол ва жавоб" сайти.
© Абу Довуд Юсуф
@VorisMedia
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг тушлари
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ дейди:
“Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Форис ривоят қилади:
“Мен Абу Абдуллоҳ Бухорийнинг шундай деяётганларини эшитдим:
“Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Мен у зотнинг олдиларида эканман. Қўлимда эса бир елпиғич бор эди. У билан у зотни елпиб турар эдим. Сўнгра бу тушимнинг таъбирини баъзи таъбирчилардан сўраган эдим, улар менга: “Сен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёлғонни даф қилар экансан”, деб айтишди. Шу нарса мени “Жамиус Саҳиҳни” ёзишга ундади.
(Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадюс сарий” китобидан).
Абдулборий Холтўрахон таржимаси
http://vorismedia.com/imom-buxoriy-rohimahullohning-tushlari/
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатига эргашиш
Қуръонда фарз қилинган. Суннатга бўйин эгмаганларни Қуръон огоҳлантиради:
1. Аллоҳ таоло айтади:
قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ ۖ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْكَافِرِينَ
Айтинг: «Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат қилинглар!» Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ кофирларни севмас.
“Оли-Имрон” сураси, 32- оят;
2. Аллоҳ таоло айтади:
يَوْمَئِذٍ يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَعَصَوُا الرَّسُولَ لَوْ تُسَوَّىٰ بِهِمُ الْأَرْضُ وَلَا يَكْتُمُونَ اللَّهَ حَدِيثًا
«У Кунда кофир бўлган ва Пайғамбарга итоатсизлик қилган кимсалар ер билан қоришиб-яксон бўлиб кетишни орзу қилиб қоладилар ва (лекин) Аллоҳдан бирон гапни яшира олмайдилар».
“Нисо” сураси, 42- оят.;
3. Аллоҳ таоло айтади:
يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا
«Юзлари оловда айлантириладиган – куйдириладиган Кунда, улар: “кошки эди, бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда“, – дерлар».
“Аҳзоб” сураси, 66- оят;
4. Аллоҳ таоло айтади:
فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَنْ تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
«(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна–кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан эҳтиёт бўлсинлар».
“Нур” сураси, 63- оятидан;
5. Аллоҳ таоло айтади:
وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَىٰ وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّىٰ وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ ۖ وَسَاءَتْ مَصِيرًا
«Ким ўзи учун Ҳақ Йўл аниқ бўлганидан кейин Пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!»
“Нисо” сураси, 115- оят.
Абдулборий Холтўрахон тайёрлади
http://vorismedia.com/rasululloh-sollallohu-alayhi-vasallam-sunnatiga-ergashish/
САВОЛ: Ассаламу алайкум, устоз. Ўтган йилларда ўқилмаган қазо намозлари бор одамга (адашмасам соҳиби тартиб дейиларди) оид саволлар билан мурожаат қилмоқчиман:
1. Қазо намозлари бўла туриб, таъкидланган ва фазилатли нафл намозларини (таҳажжуд, таҳийятул масжид, тасбиҳ ва ҳоказо) ўқиши афзалми ёки аввал ўша қазо намозларини тугатиб олганими (ўқилмаган намозларнинг адади 10 йиллик бўлса)?
2. Бир кунда бўш вақтда имкон қадар ҳеч бўлмаганда 1 кунлик қазо намозларини ўқийди. Лекин баъзида кун давомида бомдод ва пешин (аср) қазосини ўқийди-ю, қолганларини ўқиб олишга вақти ёки кучи етмай қолади. Шундай ҳолатда, ана ўша қолган (аср, шом, хуфтон ва витр) қазоларни келган жойидан эртаси куни давом эттирса бўладими ёки бир кунни ичида бир кунлик намозларини тўлиқ битириб олиши керакми?
ЖАВОБ: ⬇
http://vorismedia.com/qazo-namozlari-bula-turib-takidlangan-nafl-namozlarini-uqisa-buladimi/
● САВОЛ: Ассалому алайкум. Сизга бир саволим бор эди. Мен бугун бир киши билан баҳслашиб қолдим. Шариат бўйича эр иккинчи ҳотин олиш учун, биринчи ҳотинининг розилигини олиши керак тўғрими? Илтимос шу ҳақида маълумот беринг.
ЖАВОБ:⬇
http://vorismedia.com/er-ikkinchi-hotin-olish-uchun-birinchi-hotinining-roziligini-olishi-kerakmi/
Хаётнинг кўриниши худди баланд - паст тоғларда автомобилда кетаётган сайёхга ўхшайди.
Сайёх, тепаликка чиқса хурсанд бўлиб, пастликка тушса хафа бўлиб яшайди.
Яни ёмонлик келса хафа бўлиб, яхшилик келса қувониб.
Эътиқоди тўғри мўъмин эса, гўё самолетда кетаётган сайёхга ўхшайди.
Тоғнинг баланд пастлиги ўзгарса хам, самолет бир текис хотиржам учади.
*
Мўъмин кишига хурсандлик келса:
- Алхамдуллилах дейди.
Лекин ёдда тутадики, дунё хурсандчилиги вақтинча. Эртага ўлим фариштаси билан учрашади.
Бирон мусийбат етса:
- Алхамдуллилах дейди, биладики, бу синов ва вақтинчалик.
Эртага ўлим фариштаси билан учрашади.
*
Мўъминнинг хотиржамлиги ажиб
*
Мўъмин бўлар бўлмасга хиссиётга берилавермайди
Бензин нархи ошса
Бирон жойда текин овқат тарқатилса
Бирон тош муаллақ хавода турган расмини кўриб қолса
ва хоказо
*
Вақтинчалик дунё
*
Биздан аввалгилар кўпроқ нарсага эришиб кетишди
Кўпроқ солих амаллар қилишди. Имкон қадар дунё лаззатларига чалгишмади.
Аллох тарихга асрлар давомида мухрлаб қўйди
*
Фейсбук хаётмас!
Хар куни хеч бўлмаса бир соат аудио дарслик эшитиб турайлик реал хаётда.
Иймонимиз озуқлансин - дегим келади ўзимга
© Миразиз Бобой
______
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia⬇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
#КИТОБЛАР
Истиғфорнинг 40 хосияти ва Салавотлар (электрон китоб)
Истиғфорни канда қилмаган киши турли балолардан, машаққатлардан омон бўлади, солиҳ фарзандлар, ҳалол мол-дунё, фаровон турмуш неъмати билан ризқлантирилади. Истиғфор ҳақида узоқ тўхталиш мумкин. Ушбу рисолада шу маънода истиғфор айтиш сабаблари, фазилатлари ва ҳукмлари баён этилган.
Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим
Ҳажми: 1 mb
Кўчириб олиш: PDF
Кўчириб олиш: http://vorismedia.com/istigforning-40-xosiyati-va-salavotlar-elektron-kitob/
027. Салом қандай берилади?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло Одам алайҳис саломни яратгач унга бор - ана у ўтирган бир жамоа фаришталарга - салом бер ва сенга нима жавоб беришларини эшит, ана шу сенинг ва зурриётларинг саломи деди. — Одам алайҳис салом фаришталарга бориб: "Ассаламу алайкум" деди. Фаришталар: "Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳ" дейишди, улар “ва роҳматуллоҳ” ни зиёда қилишди», дедилар.
Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисда Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу шундай дейди: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: "Ассаламу алайкум" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам алик олдилар, сўнгра у ўтирди. Расулуллоҳ: ўнта -яъни ўнта хасанот ёзилди- дедилар. Кейин бошқа одам келиб: "Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳам алик қайтариб "йигирмата" дедилар. Яна бошқа бир одам келиб: "Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ" деди, алик олганларидан кейин ўтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "ўттизта"», дедилар.
Шарҳ:
Саломнинг ўзига хос лафзлари бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари бу лафзларни бизларга ўргатган. Биринчи салом Одам алайҳис салом билан фатишталар орасида бўлиб, Аллоҳ таоло ўша саломни Одам болаларига ато қилган. Бу лафз мусулмон киши салом берганида энг афзал суратида: "Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" дейишидир. Агар қисқа қилиб: “Ассаламу алайкум” ёки “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ” деса ҳам бўлади, лекин юқоридаги ҳадисда зикр қилинган ажрни тўлиқ олмайди. Саломга алик олиш ҳам ҳудди шу суратда бўлади, лекин аликни саломдан зиёдароқ қилиш ҳам суннатдир, масалан биров “Ассаламу алайкум” деса, “ва алайкумус-салам ва роҳматуллоҳ” деса яхши бўлади ёки “ва баракатуҳ” ни ҳам қўшиб қўйса янада гўзал бўлади. Аллоҳ таоло ҳаммамизни сунннатга мувофиқ салом беришга ва йўқолиб бораётган суннат амалларини тирилтиришга муваффақ қилсин.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Суннатга мувофиқ салом бериш “Ассаламу алайкум” дейиш. Маъноси жуда кенг бўлиб, қисқа таржимаси “Сиз мен томонимдан тинчлик, омонликдасиз” дегани. Аммо бугунги кунда кўпчиликнинг “Ассому алейкум” деб бераётган саломининг маъноси “Сизга ўлим сўрайман” дегани.
2. Агар саломига “ва роҳматуллоҳ” ни қўшса ажри зиёда бўлади, “ва баракатуҳ” ни ҳам қўшса ажри тўлиқ бўлади.
3. Саломга алик олиш фарз, аликни қайтармаса гуноҳкор бўлади.
4. Алик олган киши унга қандай салом берилса шундай қилиб, қисқартмасдан жавобини қайтариши вожиб, зиёдаси билан қайтариш суннат, аммо саломга “хуш келибсиз”, “келинг”, “яхши келдингизми?” ва шунга ўхшаш калималар билан жавоб қайтариш жоиз эмас.
___________
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia⬇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
#ИБРАТЛИҲИКОЯЛАР
Салланинг рангги
Баъзи одамлар ўзларининг табиатларини умуман ўзгартириб бўлмайди деб ўйлайдилар. Қолганлар ҳам уларни борича қабул қилишларини хоҳлашади. Худди инсон бўйининг узунлигини ёки рангини ўзгартира олмаганидек, баъзилар ҳам ўз табиатларини ҳеч қачон ўзгармайди деб ҳисоблайдилар.
Лекин баъзи...
Давоми: http://vorismedia.com/sallaning-ranggi/
Намозга чақириш
Абдуллоҳ қизиққон одам эди. Муомала бобида ҳам бироз камчиликларга йўл қўярди. Кунларнинг бирида пешин намозини адо қилиш учун масжид томон йўл олди. Абдуллоҳ динни ниҳоятда улуғлар ва намозга бўлган қизиқиши уни доим масжидга етакларди. Масжидга такбирдан аввал етиб олай деб, бироз шошилиб юрард...
Давоми: http://vorismedia.com/namozga-chaqirish/
ЁШЛАРГА НАСИҲАТ!!!
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, эркак ва аёл орасида бўлган аввалги севгига асосланган никоҳларининг аксари омадсиз бўлиб чиққан. Ҳаром алоқаларга асосланмаган, одамлар «одатийникоҳ» деб номлайдиган никоҳлар эса омадли бўлгани маълум бўлди.
Ушбу соҳани ўрганиб чиққан француз жамиятшуноси қуйидаги хулосага келган: «Жуфтлар турмушдан аввал бир-бирларини яхши кўрмаган бўлган ҳолатдаги никоҳлар муваффақиятлироқ бўлиб чиққан».
Профессор Исмоил Абдулборий томонидан ўтказилган, 1500 оилада олиб борилган бошқа бир тадқиқотишларида шундай хулосага келинди: севгига асосланган 75% дан кўпроқ никоҳлар талоқ билан якунланган. «Одатий никоҳ»ларда эса талоқ 5% дан камроқ кузатилган.
Биз ушбу хулосанинг энг муҳим сабабларини келтиришимиз мумкин:
1.Эҳтирослар камчиликларни баҳолаш ва уларни енгишга тўсқинлик қилади. Худди айтишганидек «Севги кўрдир». Бир ёки икки тарафнинг, наригиси кўна олмайдиган камчиликлари бўлиши мумкин. Аммо бу камчиликлар фақатгина никоҳдан кейин кўринабошлайди.
2.Севишганлар ҳаётни севгидаги чексиз саёҳат деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳамулар фақатгина севги ҳақида гапирадилар ва орзу қиладилар. Улар ҳеч қачон ҳаётий муаммолар ва уларни қандай енгиб ўтиш кераклиги ҳақида гапирмайдилар. Ушбу тасаввурлар никоҳдан кейин, муаммо ва масъулиятларга йўлиққанларида барбод бўлади.
3.Севишганлар на баҳс ва на мунозара қиладилар. Улар нариги тарафни қондириш учун фидокорлик ва муросага борадилар. Бунга бир бирларининг кўнглини олишни исташларини далил қиладилар. Никоҳдан кейин эса бунинг акси содир бўлади ва уларнинг баҳслари муаммоларга олиб боради. Чунки ҳар бирлари нариги тараф ёнбосишига ўрганиб қолишган.
4.Севишганларнинг бир бирлари ҳақидаги тасаввурлари тўғри бўлмайди. Чунки иккитараф ҳам, наригига ёқиш учун ўзини мулойим ва меҳрибон қилиб тутади. Ушбу манзарани «севги» деб ном олган алоқа мобайнида ҳар икки тараф нариги тарафга ўзини кўрсатишга ҳаракат қилган манзарадир. Аммо ҳеч ким буни бутун умри мобайнида давом эта олмайди. Ҳақиқий манзара никоҳ қурилганидан сўнг зоҳир бўла бошлайди ва муаммоларга олиб боради.
5.Севги даври одатда никоҳдан кейин ҳосил бўладиган воқеликка тўғри келмайдиган орзу ва муболағаларга асосланган бўлади. Севиб қолган аёл у (эркак) у учун ойнинг бир парчасини олиб келмоқчи эканини, агар у (аёл) дунёдаги энг бахтли инсон бўлмаса у (эркак) ҳеч қачон бахтли бўлмаслиги ва ҳоказолар ҳақида ҳаёл қилишим умкин.
Бунга жавобан у (аёл) у билан биргина хонада ва қуруқ ерда ҳам яшашга тайёр бўлади.Унда бошқа ҳеч қандай эҳтиёж ва талаби йўқ. Чунки у (аёл) у билан бирга ва шуунга кифоядир. Улардан бири айтганидек: «Бизга кичик бир бурчак ҳам кифоядир»ва «Менга бир бурда пишлоқ ва зайтун кифоя!» Буларнинг барчаси муболаға ва эҳтирослардир.Икки тараф ҳам буларни никоҳдан кейин унутишади. Кейин хотин эрининг хасислигива унинг таъминнотга лаёқатсиз эканидан шикоят қила бошлайди. Кейин эр кўп сонли талаблар ва улкан ҳаражатлардан шикоят қила бошлайди.
Юқорида зикр қилиб ўтилган сабаблар ҳақиқийдир ва ҳақиқий ҳаётда бўлиб ўтган. Бироқ ушбу никоҳларнинг пуч бўлишининг асосий сабабларини эътибордан қолдирмаслигимиз керак. Улар Аллоҳга осий бўлишликка асослангандир. Ислом ҳеч қачон бу каби алоқаларни оқламайди, ҳатто бундан мақсад никоҳ бўлса ҳам. Шунинг учун ҳам улар адолатли илоҳий жазодан қочиб қутула олмайдилар. Аллоҳ таоло айтади:
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур» (Тоҳа: 124).
Танг ва оғир ҳаёт – Аллоҳга осийлик ва Унинг ваҳийсидан юз ўгиришнинг натижасидир.
Яна Аллоҳ айтади:
«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди,албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини)очиб қўйган бўлур эдик»(Аъроф: 96).
Аллоҳ нинг баракоти – иймон ва тақво учун мукофотдир. Агар иймон ёки тақво бўлмаса, ёки озгина бўлса, баракот озаяди ёки умуман тўхтаб қолади.
Яна Аллоҳ айтади:
«Эркак миё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқажр-савоблар билан мукофотлаймиз» (Наҳл: 97).
http://vorismedia.com/sahobalarning-sunnatga-bulgan-etiborlari/
Саҳобаларнинг Суннатга бўлган эътиборлари
Саҳобалар (Аллоҳ улардан рўзи бўлсин), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ниҳоятда улуғлар эдилар ва у зотдан Суннатини шариат ўлароқ қабул қилгандилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни бирон амал устида кўрмас эдилар, магар улар ҳам ўша амалга шошилар ва у зотга қадамма-қадам эргашардилар. У зот бирон нарсага буюрмасин ёки қайтармасин, улар дарҳол бўйинсунардилар.
Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳи Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қуйидаги Ҳадисни ривоят қилиб келтиради:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилладан бўлган бир узук тақдилар ва унинг тошини (кўзини) кафти томонга қилиб олдилар. Унинг нақшини «Муҳаммад Росулуллоҳ» деб, чиздирдилар. одамлар ҳам (у зотга эргашиб), худди ўшнақа узук тақдилар. У зот уларни ҳам таққанларини кўриб, узигини ташлаб юбордилар ва: «Мен қайтиб буни тақмайман», — дедилар. Сўнг кумушдан бўлган узук тақиб олдилар, одамлар ҳам кумуш узуклар тақишди».
Бухорий, (5866).
«Маканатус сунна» китобидан
Абдулборий Холтўрахонтаржимаси
ИБОДАТХОНАНИНГ ҚУРИЛИШИГА САБАБЧИ БЎЛГАН ВОҚЕА...
👇
http://vorismedia.com/ibodatxonaning-qurilishiga-sababchi-bulgan-voqea/
Доим ҳамд айтиб юрадиган кишининг яхшиликлари узулмайди
:قال ابن القيم رحمه الله
من أدام الحمد تتابعت عليه الخيرات
. ومن أدام الأستغفار فتحت له المغاليق .
الداء والدواء 188
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дейди:
“Доим ҳамд айтиб юрадиган кишининг яхшиликлари узулмайди. Доим истиғфор айтиб юрган кишига барча ёпиқ нарсалар очилади (яъни, ҳар қандай муаммолар бартараф қилинади)”.
“Ад-Даъ вад-даваъ”, 188.
Абдулборий Холтўрахон таржимаси
http://vorismedia.com/doim-hamd-aytib-yuradigan-kishining-yaxshiliklari-uzulmaydi/
#Кундалик_дарслар
024. Тақдирга иймон келтириш
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди: «Биз Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва салламнинг ҳузурида ўтирган эдик, тўсатдан кийимлари оппоқ, сочи тим қора, афтидан мусофирга ўхшамайдиган ва бизга номаълум бўлган бир киши кириб келди. Юриб келиб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва салламнинг олдиларига чўккалаб ўтирди. Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига жипслаштирди ва икки кафтини сонлари устига кўйди. Ва деди: Эй Муҳаммад, менга ислом ҳақида хабар беринг. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва саллам дедилар: Аллоҳдан ўзга хақ худо йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканлигига гувоҳлик бермоғинг. Намозни тўла барпо қилмоғинг. Закотни адо этмоғинг. Рамазон ойи рўзасини тутмоғинг. Йўлга қодир бўлсанг Байтуллоҳга ҳаж-зиёрат қилмоғинг. Тўғри айтдингиз деди. Унинг сўзидан ажабландик, аввал сўради кейин эса тўғри айтдингиз деб тасдиқлаб қўйди. (Номаълум киши) деди: Менга иймон хақида хабар беринг. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар: Аллоҳга, унинг фаришталарига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг ҳамда тақдирнинг яхшию ёмонига иймон келтирмоғинг. Тўғри айтдингиз деди. Менга эҳсон ҳақида хабар беринг деди. Аллоҳга уни кўриб турганингдек, агар сен уни кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб турганидек ибодат қилмоғинг дедилар. Менга Қиёмат хабарини беринг деди. Қиёмат ҳақида сўралаётган киши сўровчидан билувчироқ эмас дедилар. (Яъни: буни мен ҳам, сен ҳам билмаймиз). Ундай бўлса унинг аломатларидан хабар беринг деди: Чўри ўз хожасини туғмоқлиги, яланг оёқ, камбағал қўйчувонларнинг (бир-биридан баланд, гўзал) уйларни қуришда баслашаётганларини кўрмоғинг, дедилар.
Умар айтади: (номаълум киши) кетди, биз эса бироз тин олиб ўтирдик. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва саллам: эй Умар, бу сўроқлаб келган ким биласизми, деб, сўрадилар? Аллоҳ ва Росули билувчироқ дедим. Бу Жаброил сизларга динингиз ишларини ўргатиш учун келди, дедилар».
Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдирини осмонлар ва ерни яратишдан эллик минг йил аввал ёзиб қўйди, ўшанда Аллоҳнинг Арши сув устида эди», дедилар.
Шарҳ
Иймон устунларидан бири тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришдир. Инсон ўзига етаётган зарар ёки фойда Аллоҳ тақдир қилгани учун етаётгани ва етмай қолган яхшилик ёки ёмонлик Аллоҳ азалда ёзиб қўйгани учун етмаганига тўлиқ иймон келтирмагунича комил мўъмин бўла олмайди. Чунки Аллоҳ таоло ҳамма бўладиган ишларни азалдан билган ва лавҳул маҳфузга ёзган, вақти келганда унинг бўлишини ирода қилган.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Тақдир хақ, бўлаётган хамма ишлар Аллоҳнинг қазо ва қадари билан бўлади.
2. Тақдирга иймон келтириш ва таслим бўлиш вожибдир, чунки қадар иймон устунларининг биридир.
___
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Ҳадисни ёзишдан қайтарилганмиди?
Ҳадисни ёзишдан қайтарилмаган балки уни ёзишга тарғиб қилинган эди. Тўғри ёзишдан қайтарилгани ҳақида баъзи ҳадислар бор. Лекин у ҳадисларни бу илмнинг султони имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ “заиф” деб айтганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳаётларининг охирги вақтларида ёзишга рухсат берганлар.
Ҳадис уламолари шундай деганлар: “Ёзишдан қайтаришдаги мақсад – Ҳадис Қуръон билан чалкашиб кетмаслиги учун. Қуръон билан бирга ёзишдан қайтарганлар”.
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ бу ҳақида жуда ҳам кўп ҳужжатлар келтирганлар.
Давоми...👇
http://vorismedia.com/hadisni-yozishdan-qaytarilganmidi/
#Кундалик_дарслар
023. Шумланиш
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Касал юқиши йўқ, шумланиш ҳам йўқ, лекин некбинлик (яхши фол) ва ширин сўз мени ажаблантиради», дедилар.
Имом Абу Довуд Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шумланиш ширкдир», дедилар.
Шарҳ
Бирор ишни қилишга киришган пайтида қарға ёки бойўғлини кўриш, қора мушук йўлини кесиб ўтиши ва шунга ўхшаш нарсалар сабабли мақсадидан қайтишига шумланиш дейилади. Исмлар, рақамлар ва шунга ўхшаш нарсалар ёмонлик келтиради деб эътиқод қилиш ҳам шумаланиш ҳисобланади. Шумланиш ширкдир, чунки махлуқлардан шумлаган одамнинг Аллоҳга бўлган таваккули сусаяди ва ўша махлуқларда ҳам бир нав фойда ёки зарар келтира олиш хусусияти бор деб эътиқод қилади. Аммо яхши фолда қалб Аллоҳдан ўзгага боғланмайди, балки келажакда бўладиган яхшиликдан умид қилади ва Аллоҳга бўлган гумони гўзал бўлади. Масалан бирон оғир касал бўлиб ётган одам бировнинг "саломат" деганини эшитиб қоладида, бундан унинг қўнглига ҳушнудлик кириб, "ажаб эмас соғайиб, саломат бўлиб кетсам" деган нарса кўнглидан ўтади ва Аллоҳнинг қазосига яхши гумон қилиб, шифо беришини умид қилиб қолади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Шумланиш жоиз эмас.
2. Шумланиш бирон амал ёки ниятни тарк қилишга сабаб бўлса ширк бўлади, чунки бундай одам Аллоҳдан бошқаси фойда ёки зарарни жалб қилишга қодир деб эътиқод қилиб қолади.
3. Аллоҳ таолодан яхшиликни кутиб, ишларни яхшиликка таъвил қилиш суннатдир.
___
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
#ВИДЕО👆
ГУНОҲ БИЛАН ЁМОНЛИКНИНГ НИМА ФАРҚИ БОР?
Муқим Маҳмуд таржимаси
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
#Кунлик_дарслар
022. Аллоҳдан бошқасига қасам ичиш ҳаром
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ сизларни ота-боболаринг номи билан қасам ичишингиздан қайтаради, ким қасам ичса Аллоҳ номигагина ичсин ёки жим бўлсин», дедилар.
Имом Абу Довуд Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким омонатга қасам ичса биздан эмас», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир кишини: “Каъбага қасам” деганини эшитди. – Унга қараб деди: Аллоҳдан бошқасига қасам ичма, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким Аллоҳдан бошқасига қасам ичса кофир ёки мушрик бўлибди», деганларини эшитганман.
Шарҳ
Ким махлуқларнинг биронтасининг номига қасам ичса уни улуғлаган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан бошқасига қасам ичишдан қайтардилар ва бу амални ширкдан ҳисобладилар. Қасам фақат Аллоҳнинг исм ва сифатларигагина ичилади. Ундан бошқасига қасам ичиш ҳаром. Ҳар бир мусулмон киши бундай амалдан четланиши ва бошқаларда кўрса инкор қилиши вожибдир.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳдан бошқасига қасам ичиш ҳаромдир, чунки бу амал кичина ширк бўлиб гуноҳи кабиралардан ҳисобланади.
2. Каъба, Пайғамбар, нон, йўл, пир, дастурхон ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларга қасам ичиш ҳаромдир.
3. Қасам фақатгина Аллоҳнинг исм ва сифатларигагина ичилади.
___
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia ⬇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA