vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса, уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса, уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Кунлик_дарслар

003. Илмнинг фазли

Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 9-оятида шундай дейди: «Айтинг биладиган зотлар билан билмайдиган зотлар баробар бўладими?»

Мужодала сурасининг 11- оятида эса «Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирган ва илм ато этган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур» дейди.

Тоҳа сурасининг 114- оятида эса «Роббим илмимни зиёда қил-деб айтинг» дейди.

Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қилган, муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло кимга яхшиликни хоҳласа уни динда фақиҳ-олим қилиб қўяди", дедилар.
Имом Абу Довуд (3641) ва Термизий (2682)

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ким илм талаб қилиб, йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннатга борадиган йўлини енгил қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмнинг қилаётган амалидан рози бўлиб, қанотларини қўйиб туришади. Олим кишига ҳамма нарса, ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтиб туради. Олим кишининг обид — яъни илми йўғу, лекин доимий ибодатдаги — одамдан фазли, Ойнинг бошқа юлдузлардан ортиқлигига ўхшайди. Албатта олимлар пайғамбарларнинг меросхўридир, пайғамбарлар дийнор, дирҳамларни мерос қилиб ташлаб кетмаган, балки илмни колдирганлар, кимики уни олган бўлса насибасини тўлиқ олибди".
Имом Муслим (1631)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар инсон боласи ўлса унинг учта амалидан бошқа ҳамма амали тўхтайди. Улар: садақаи жория, фойдаланиб турилган илм ва унга дуо қиладиган солих фарзанд. - дедилар.

Шарҳ:

Ислом дини илм-маърифат, тараққиёт ва инсонларни илм билан зулумотдан нурга олиб чиқувчи диндир. Чунки бу дин чексиз илмли бўлган Аллоҳ таоло томонидан ваҳий қилингандир. Шунга кўра динимизда шаръий илмнинг манзилати жуда улуғдир. Аллоҳ таоло бандаларини шаръий илмларни ўрганишга буюрганидек дунёвий илмларни ҳам таълим олишга тарғиб қилди ва шаръий илм эгасини бошқалардан афзалроқ қилди. Илм талаб қилиш ибодатларнинг энг афзалларидан бўлиб, жаннатга кириш сабабларининг энг катталаридан ҳисобланади. Чунки инсон илм билан Аллоҳни, Унинг буйруқларини, қайтарган нарсаларини ва диннинг асосларини ўрганиб боради. Шунинг учун ҳам уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар инсонларга шаръий илмни мерос қилиб ташлаб кетдилар. Ким илм талаб қилиб, илмига амал қилса, у албатта уларга меросхўр бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Динимизда илм ва олимларнинг фазли улуғдир, чунки улар пайғамбарларнинг меросхўларидир.

2.Бирон кишининг динда фақиҳ бўлиши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилганлик аломатидир.

3.Шаръий илмни талаб қилиш ва унга амал қилиш жаннатга киришга сабаб бўлади.

4.Инсоннинг энг яхши мерос қилиб ташлаб кетадиган ҳазинаси фойдали илмдир, чунки унинг савоби ўлимидан кейин ҳам давом этиб туради.
___
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Али ибн Абу Толиб р.а
🗃 1 дарс
📥 18.8 мб
🕰 24:46 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида эдик. У киши: "Сизлардан бирон киши ҳар куни мингта яхшилик қила олмайдими?" – дедилар. Ўтирганлардан бири: "Қандай қилиб мингта яхшилик қилади?" – деб сўради. Росулуллоҳ жавоб бердилар: "Юз марта ("Субҳаналлоҳ" деб) тасбеҳ айтади. Шунда унга мингта яхшилик ёзилади. Ёки мингта хатоси (гуноҳи) ўчирилади".

Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоятлари

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ота-онангизга яхшилик қилиш сиз ва ака-укаларингиз навбат билан бажарадиган вазифа эмас, балки одамларни жаннат эшиклари олдида тўплайдиган амалдир.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Куёв танлаш

👇👇👇
http://vorismedia.com/kuyov-tanlash/

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

002. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашиш

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 65- оятида шундай дейди: "Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўъмин бўла олмайдилар"

"Аллоҳ ва унинг Пайғамбари бир ишни хукм қилган-буюрган вақтида бирон мўъмин ва мўъмина учун (Аллоҳнинг хукмини қўйиб) ўзлари хоҳлаган ишларини ихтиёр қилишлари жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди." Ахзоб: 36

Нур сурасининг 51 ва 63- оятларида эса шундай дейди:
51. "Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўъминларнинг сўзи “эшитдик ва бўйсундик”, демоқдир. Ана ўшаларгина нажот топгучилардир".
63. ...."(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар".

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
— Жаннатга Умматимдан бош тортмаганларидан бошқа ҳаммалари киради дедилар –Саҳобалар ажабланишиб:
— Ё Расулуллоҳ, ким ҳам бош тортарди?! деб сўрашди.
— Ким менга итоат қилса жаннатга киради, ким менга осий бўлса, (жаннатга киришдан) бош тортибди, дедилар.

Шарҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш, эргашиш У кишининг гапларини олиб бошқаларнинг гапларини кўйишлик динимиз барпо бўлган иккинчи устундир. Яъни, “Мухаммад-ур-расулуллоҳ” деб берган шаҳодатимизнинг маъноси ва амаллар қабул бўлишининг иккинчи шартидир.
Динимиз икки устун узра барпо бўлган; Аллоҳ таолонинг ўзигагина ибодат қилиш ва ҳамма амаллларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ қилиш. Дунё ва охират саодати, фитналардан саломат қолиш ва жаннатга киришнинг ягона йўли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишдир. Қаранг, имоми Абу Ҳанифа – Нўъмон ибн Собит – раҳматуллоҳи алайҳ бу бобда нима деганлар: "Агар қайси бир ҳадис саҳиҳ (у кишининг назарида заиф бўлгану кейинчалик унинг саҳиҳлиги аник) бўлса у менинг мазҳабимдир". Яъни Пайғамбар алайҳис саломга тўлиқ эргашиш менинг мазҳабим демоқчилар. Бу ривоятни Ибни Обидийн “Хошияда” нақл қилган. Ал-Фалланий “Ал-Ийқоз” китобида у кишидан нақл қилган ривоятда: "Агар гапим Қуръон ва ҳадисга хилоф бўлса гапимни деворга уриб, Қуръон ва ҳадисни олинглар",- деганлар. Имомдан бундай таълим-тарбияни олган шогирдлари Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ Мадинага сафар қилиб, Мадинада Имом Молик билан учрашиб илмий мунозаралар олиб боради. Мунозаралар мобайнида ўзининг саҳиҳ ҳадисларга хилоф бўлган бир нечта фатволари борлигини билиб дарҳол фатволаридан қайтади. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суннатга бунчалик қаттиқ туриб амал қилиши ҳозиргача илмий китоб ва мажлисларда тасаннолар билан зикр қилинади. Улар ҳақида бундай ривоятлар жуда кўп. Қаранг бизнинг имомларимиз Умматга ўрнак бўлиш учун суннатни қандай маҳкам ушлаганлар. Улар суннатни шундай маҳкам ушлаганларидан кейингина имомлик даражасига етганлар. Аллоҳ таоло ҳаммамизни Қуръон ва Суннатга амал қилишга муваффақ қилсин.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Қилинаётган амал қабул бўлиши учун иккита асосий шарт топилиши керак. Улар: Ихлос ва Суннатга мувофиқ бўлишдир.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишнинг яна бир маъноси У кишининг каломини - ким бўлишидан қатъий назар - ҳар қандай одамнинг гапидан устун қўйиш демакдир.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш жаннатга киришга сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга осий бўлиш, амрига хилоф қилиш дунёда фитнага ва амалларнинг ҳабата бўлишига, охиратда эса жаҳаннамга киришга сабаб бўлади.
___
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/8fBvlLCP5WE

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни кузатиб боринг

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

001. Ихлос ва ният

Аллоҳ таоло Ҳуд сурасининг 15 ва 16- оятларида шундай дейди:
"Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. 16. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч кандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир."

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилган, муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта амаллар ниятга қараб бўлади ва ҳар бир киши нимани ният қилса шуни олади. Ким Аллоҳ ва Расули учун ҳижрат қилса унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учундир. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, дунёдан улушини олади ёки аёл киши учун бўлса, унга уйланади. Ким қандай ният билан ҳижрат қилса, унинг ҳижрати ниятига яраша бўлади.", деганларини эшитдим дейди.

Имом Муслим ва Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Қиёмат куни одамлар ичида энг аввал ҳукм қилинадиган кишиларнинг биринчиси шаҳид бўлган киши бўлади. Уни олиб келинади ва Аллоҳ унга ўз неъматларини эслатади, у уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: "Уларнинг шукронасига нима амал қилдинг?"-деб сўрайди. У банда : "То шаҳид бўлгунимга қадар Сен учун жанг килдим,"- деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ: "Ёлғон айтаяпсан, зеро сен одамлар сени жасур-қўрқмас дейишлари учун урушдинг ва дарҳақиқат, шундай дейилди," - дейди. Сўнг буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб олиб кетилади ва дўзахга ташланади.
Кейин илм ўрганган ва уни ўргатган, ҳамда Қуръон ўқиган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга ҳам ўз неъматларини эслатади. У банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ:
— Буларнинг шукронасига нима амал қилдинг? - деб сўрайди. Банда:
— Илм ўргандим, уни бошқаларга ўргатдим ва Сен учун Қуръон ўқидим, деб жавоб беради.
— Ёлгон гапирдинг, сен илмни “олим” дейилиши учун ўргандинг, Қуръонни эса “қори” дейилиши учун ўқидинг, дарҳақиқат, шундай дейилди,- дейди Аллоҳ. Сўнгра буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб, олиб кетилади ва дўзахга ташланади.
Кейин Аллоҳ унга ризқни кенг қилиб берган, бойликнинг ҳамма туридан инъом қилган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга Ўз неъматларини танитади. У уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ:
— Буларни шукронасига сен нима амал қилдинг? – деб сўрайди.
— Сен хуш кўрган бирон йўлни қолдирмай, ҳаммасида Сен учун сарф қилдим, -дейди.
— Ёлғон сўзладинг, зеро, сен бу ишларни “сахий” дейилиши учун қилдинг, дарҳақиқат шундай дейилди,- дейди Аллоҳ.
Сўнгра буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб, олиб кетилади ва дўзахга ташланади.

Шарҳ:
Дарҳақиқат, ният амалнинг асосидирки, ҳар бир яхши амал унинг устига барпо бўлади. Одам алайхис саломдан тортиб, то қиёматгача келадиган барча одамзод сўз ва амалда ихлос қилишга буюрилган. Ким ихлосни маҳкам ушласа – нажот топади. Ким уни зое қилса ҳалокатга юз тутади. Зеро амалнинг қабул бўлиши ёки бўлмаслиги, унга мукофот ёки жазо берилиши ўша амалда ихлоснинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги эътибори билан бўлади.
Демак, бир амалнинг бошқа амалдан афзаллиги унинг катта ёки кичиклигига қараб эмас, балки шу амал соҳибининг қалбида сақладиган иймон ихлоснинг қай даражада эканига қараб белгиланар экан. Зеро амал суратдир, ихлос эса унинг руҳидир. Шайх Дувайш айтадилар: “Агар амалларда ихлос қилмасанг, ўзингни чарчатиб ўтирма. Ихлос дарахтининг илдизи мустаҳкамдир, риё дарахтининг илдизи эса қўпориб ташлангандир”. Дарҳақиқат агар дарахтнинг илдизи мустаҳкам бўлса, унинг танаси қанчалик кесилиб-қирқилиб ташланмасин, барибир ўсишда, ривожланишда давом этаверади, аммо унинг илдизи қўпориб ташланган бўлса, унинг тезда қуришини кутавер. Аллоҳ таоло ҳаммамизни сўз ва амалда ихлос қилишимизга муваффақ қилсин.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1.Қилинаётган амал қабул бўлиши учун иккита шарт топилиши керак. Улар ихлос ва амалнинг суннатга мувофиқ бўлиши.

2.Ихлос ҳар бир амалда буюк аҳамиятга эга, чунки ихлоссиз амал эгасига бало бўлади.

3. Амалнинг зоҳири чиройли бўлмоги унинг қабул бўлишига кифоя қилмайди, ҳудди амалда ихлос т

Читать полностью…

Voris Media

Иброҳим Ат-Таймий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ўзимни жаннатда юргандек тасаввур қилиб кўрдим: меваларидан еяпман, дарёлари(даги ичимликлар)дан ичяпман, атрофимда ҳурлар...

Кейин дўзахни тасаввур қилдим: заққум дарахти мевасидан еб, йиринг ичяпман, ҳамма ёғимни кишану занжирлар ўраб олган...

Нафсимдан: "Хўш, қайси бирини истайсан?" – деб сўрадим. "Дунёга қайтарилиб, солиҳ амаллар қилишни", деди. Унга айтдим: "Сен орзу қилган нарсанг ичида (дунёда) турибсан-ку. Энди амал қил!"

Ибн Абуд Дунё. "Муҳасабатун-нафс", 26-бет.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни кузатиб боринг

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш:

19. Истиғфор.

Гуноҳларимиз нақадар кўп… Тана аъзолари – тил, кўз, қулоқ билан гуноҳ қиламиз, қалб амаллари – кибр, кеккайиш, ҳасадгўйлик билан гуноҳга ботамиз… Баъзида кетма-кет гуноҳларга қўл урамиз. Бевосита ҳар бир гуноҳга тавба қилиш эса имконсиз ишга айланади. Чунки кўпинча ўзимиз сезмай, гоҳида шу ишнинг гуноҳлигини билмасдан, яна айрим ҳолларда Аллоҳнинг наздида гуноҳи кабира бўлган нарсага ўзимизча кичик бир хатодек баҳо бериб, қилиб юборамиз . Аллоҳ азза ва жалла эса бу ҳақида бизга шундай хабар берган:

وَتَحْسَبُونَهُ هَيِّنًا وَهُوَ عِنْدَ اللهِ عَظِيمٌ

“Сизлар уни (ўзингиз қилаётган гуноҳни) енгил санайсизлар. Ваҳоланки, Аллоҳнинг наздида у катта(гуноҳ)дир”. (“Нур” сураси, 15-оят).

Юқорида айтилган сабабларга кўра доимо истиғфор билан машғул бўлиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидандир. Бунда киши муайян гуноҳга тавба қилаётганини айтиши ҳам шарт эмас. “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ”, деб Аллоҳдан мағфират сўраб юриши кифоя.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар куни етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтар, баъзида буни юзтагача ҳам кўпайтирар эдилар.

عَنْ أَبيِ هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "وَاللهِ إِنِّي لَأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي اليَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مَرَّةً".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб, тавба қиламан”. Бухорий (6307).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إِنِّي لَأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي الْيَوْمِ مِائَةَ مَرَّةٍ".

Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтиб, тавба қиламан”, дедилар”. Ибн Можжа (3815). Шайх Албоний саҳиҳ деган.

Худди шу миқдорда (бир кунда етмиш ёки юз маротаба) истиғфор айтишни доимий одатга айлантирсак, яна бир суннатга амал қилган бўламиз. Ҳолбуки, бу суннатни бажаришга бир кунда икки дақиқадан кўп вақт кетмайди.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни кузатиб боринг

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтaдилар:
Банданинг ибодати заиф бўлса ҳам, яхши хулқи билан охиратдаги (баланд) даражаларга етишади. Банданинг ибодати кучли бўлса ҳам, ёмон хулқи билан жаҳаннамнинг энг тубига тушади.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш

20. Зуҳо намози.

Аллоҳнинг неъматларини санаб, саноғига етиш мутлақо имконсиз иш. Роббимиз Ўз Китобида айтганидек:

وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللهِ لاَ تُحْصُوهَا

“Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар”. (“Наҳл” сураси, 18-оят).

Мўмин банда ҳар куни мана шу турфа неъматлар учун Аллоҳга шукр қилиши лозим. Ҳар куни ҳар бир неъматга шукр қилиш эса баъзида бироз мушкул, баъзида имконсиз бўлгани учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга чиройли бир суннатни ўргатдиларки, шу билан барча неъматларнинг шукрини адо қилиш мумкин бўлади. Бу суннат – зуҳо (чошгоҳ) намозини ўқишдир.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، أَنَّهُ قَالَ: يُصْبِحُ عَلَى كُلِّ سُلَامَى مِنْ أَحَدِكُمْ صَدَقَةٌ، فَكُلُّ تَسْبِيحَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَحْمِيدَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَهْلِيلَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَكْبِيرَةٍ صَدَقَةٌ، وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ صَدَقَةٌ، وَنَهْيٌ عَنِ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ، وَيُجْزِئُ مِنْ ذَلِكَ رَكْعَتَانِ يَرْكَعُهُمَا مِنَ الضُّحَي.

Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Сизлардан бирингиз (баданидаги) ҳар бир бўғими учун ҳар тонгда садақа қилиши лозим. Ҳар бир тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”) садақа; ҳар бир таҳмид (“Алҳамдулиллаҳ”) садақа; ҳар бир таҳлил (“Ла илаҳа илллаллоҳ”) садақа; ҳар бир такбир (“Аллоҳу Акбар”) садақа; яхшиликка буюриш садақа; ёмонликдан қайтариш садақадир. Киши зуҳо вақтида ўқийдиган икки ракъат (нафл) намоз булар(нинг барчаси)га кифоя қилади (бу ишларнинг ўрнини босади)”. Муслим (720/1555), Абу Довуд (1285, 1286).

Мана – бунга амал қилиш қанчалар енгил!

Айни пайтда, бу иш жуда муҳим бўлгани туфайли Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига зуҳо намозини муҳофаза қилиш – доимо ўқиб юришни тавсия қилар эдилар.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ :أَوْصَانِي حَبِيبِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلَاثٍ، لَنْ أَدَعَهُنَّ مَا عِشْتُ، بِصِيَامِ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَصَلَاةِ الضُّحَى، وَبِأَنْ لَا أَنَامَ حَتَّى أُوتِرَ.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: “Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга уч нарсани тавсия қилдилар – токи тирик эканман, буларни тарк қилмайман: ҳар ойдан уч кун рўза тутиш, зуҳо намозини ўқиш, витр намозини ўқимай туриб ухламаслик”. Муслим (722/1559).

Худди шу мазмундаги ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلَاثٍ، بِصِيَامِ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَرَكْعَتَيِ الضُّحَى، وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَرْقُدَ.

“Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга уч нарсани тавсия қилдилар: ҳар ойдан уч кун рўза тутиш, икки ракъат зуҳо намози, ётишдан олдин витрни ўқиш”. Муслим (721/1556).

Демак, бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайта-қайта такрорлаган, саҳобалардан бир нечтасига таъкидлаган тавсиядир.

Зуҳо намозининг вақти – қуёш чиққанидан 10-15 дақиқа ўтганидан сўнг бошланиб, пешин вақти киришига 10-15 дақиқа қолгунича ўқиса бўлади. Уни икки ракъат, тўрт ракъат, олти ракъат, ёки саккиз раъкат миқдорида ўқиш мумкин. Ҳар икки ракъати алоҳида, худди Бомдод намозининг икки ракъат суннати ёки фарзи каби ўқилади.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

عَنْ أَبِيْ سَعِيْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَقُولُ الرَّبُّ عَزَّ وَجَلَّ: مَنْ شَغَلَهُ الْقُرْآنُ وَذِكْرِيْ عَنْ مَسْأَلَتِيْ أَعْطَيْتُهُ أَفْضَلَ مَا أُعْطِي السَّائِلِيْنَ وَفَضْلُ كُلَامِ اللهِ عَلَى سَائِرِ الْكَلَامِ كَفَضْلِ اللهِ عَلَى خَلْقِهِ. - رَوَاهُ التِّرْمَذِيُّ



Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Кимники, Қуръон ва менинг зикрим мендан ҳожатини сўрашдан машғул қилган бўлса, унга соилларга берилгандан кўра афзалроғини бераман». Аллоҳ каломининг бошқа каломларга нисбатан фазли − Аллоҳнинг махлуқотларига нисбатан бўлган фазли кабидир!»
(Термизий ривоят қилган.)

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Бугуннинг_хақиқати

Муоз ибн Жабал розиаллоҳу анҳу айтади:

Қуръон - одамларнинг қалбларида худди кийим каби уриниб кетади, чирип тўкилиб боради. Улар уни ўқиб на маза, на лаззат топадилар. Жун пўстинни бўри қалбларга кийидирадилар. Амаллари эса таъма бўлади, ҳеч қўрқув ораламайди. Агар чала-чулпа амал қилсалар: тўлдириб қўямиз-да, дейишади, агар ёмон иш қилиб қўйишса: кечириламиз, ахир Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаяпмиз-ку, дейишади.

© «Сунан ад-Доримий».

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

БИЛАСИЗМИ:

1. Яланғоч авратга қараш кабира гуноҳлардан ҳисобланади.
2. Яланғоч зинокорларнинг амалларини филм орқали кўриш хорлик ва заифлик келтириб чиқаради.
3. Бундай фаҳш филмларни кўраверган кишида солиҳлик нури ўчиб боради.
4. Яланғоч авратга қарайвериш кўзнинг нурини кесади, зеҳнни ўлдиради. Бундай филмларни доимий кўриб юрган инсонлар муҳим ишларни эсидан чиқарадиган, ақлини тўғри ишлата олмайдиган бўлиб ҳатто оқибатда нима дейишини ҳам англай олмайдиган даражага тушиб қолади.
5. Зино оғир гуноҳлардан бўлиб, уни тамоша қилган инсон Аллоҳнинг раҳмат назаридан маҳрум бўлади.
6. Доимо шу суратларни кўрадиганлар зеҳнида ўша расмлар ўрнашиб қолади ва бу эса ўша инсонларни ҳар доим зинога мойил қилиб туради.
7. Бундай инсонлар ўзининг ҳалол жуфтидан совий бошлайди, натижада оила ришталарига дарз кетади.
8. Фоҳишаларга қараб ўтириш вақт исрофи бўлиб, бундан ҳеч қандай фойдали илм ҳосил бўлмайди.
9. Ҳаромга қараб лаззат истаган кишилар ҳалолдан лаззатланмай қолиш дарди билан уқубатланади. Бу эса Аллоҳнинг ғазабига учраган демакдир.
10. Бундай разил гуноҳлар учун тавба қилиш вожибдир, бўлмаса Аллоҳ таоло бу каби гуноҳларнинг интиқомини жуда оғир шаклда олади. Аллоҳ ўта қувватли интиқом соҳибидир.
11. Сиз бу каби манзарага маҳлиё бўлиб турганингизда сизга энг яқин инсонингизнинг ўлим хабари келиб қолишини хоҳламайсиз, шундай экан ушбу манзара устида ўзингиз ўлиб қолишиндан, энг хунук хотимада ҳаётингиз тугашидан қўрқмайсизми?
12. Бу каби гуноҳ ишларни Аллоҳ учун тарк қилсангиз У Зот унинг эвазига сиз истагандан кўра ҳам ажойиброқ мукофотлар беришини билмайсизми?
13. Роббимиз ўта меҳрибон Зотдир. Агар зинокорларнинг яланғоч авратларига қарашдан тийилмаган бўлсангиз ва У Зот сизни жазоламаётган бўлса, кўзингизни очинг! Зеро сизга тавба муҳлати берилмоқда экан. Интиқом тўсатдан келганида тавбага улгуриш имкони қолмайди.
14. Аллоҳ таоло ҳеч нарсадан бандасининг тавбасидан хурсанд бўлгани каби хурсанд бўлмайди.
15. Агар иффатингизни сақласангиз, номусингизни ўйласангиз тавба қилинг, шунда Аллоҳ таоло сизни бу каби разолатдан Ўзи беҳожат қилиб қўяди.
16. Оз муддатлик ҳаром роҳат кўп йиллик азоб-уқубатга мубтало қилиши мумкин.
17. Зинокорлар дунёнинг ўзида ё ўзлари, ё қизлари, ёки опа сингиллари ва ёҳуд аёллари орқали ҳар бир зино амали учун эваз тўлайдилар.
18. Охиратдаги ҳисоб эса ўта оғир ва жиддийдир!
19. Бугун эришиш осон бўлган бу каби разил амаллардан қутилиш учун Аллоҳнинг муроқабасини ҳис этиш, саҳобалар ҳаётини ўрганиб, солиҳлар сийратидан ўрнак олиш, ўта қадрли умр неъматини телефон ёки билгисайёр қаршисида беҳуда ва гуноҳ учун сарфлашдан ҳаё қилиш, атрофимиздаги ҳақиқий тақво соҳибларига эргашиш лозим!
20. Ҳар куни соатлаб гуноҳ устида ўтиришдан тавба қилинса, унинг ўрнига ушбу қадрли вақтни фойдали ишга сарфланса қандай натижага эришиш мумкин, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?!
• Масалан:
- ҳар куни Қуръони каримдан беш қатор ёд олинса, беш йилда Қуръони каримни тўлиғича ёдлаш мумкин. Кунлик беш қатор ёдлашга узоғи билан олтмиш дақиқа вақт етади.
• Икки дунё саодатига эришиш имкони бор экан, бу фурсатни хорлик ва разолатга сарфлаш нақадар аянчли ва ачинарли?! Шундай эмасми?!
• Аллоҳим! Бизларнинг назарларимизни ҳалолимизда қил!
• Аллоҳим! Каломингга, байтингга, уламоларнинг солиҳ юзларига назар солиш билан кўзларимизни ҳаромдан беҳожат эт!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

Аброр Мухтор Алий

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Усмон ибн Аффон р.а
🗃 2 дарс
📥 13.7 мб
🕰 28:14 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш:

19. Истиғфор.

Гуноҳларимиз нақадар кўп… Тана аъзолари – тил, кўз, қулоқ билан гуноҳ қиламиз, қалб амаллари – кибр, кеккайиш, ҳасадгўйлик билан гуноҳга ботамиз… Баъзида кетма-кет гуноҳларга қўл урамиз. Бевосита ҳар бир гуноҳга тавба қилиш эса имконсиз ишга айланади. Чунки кўпинча ўзимиз сезмай, гоҳида шу ишнинг гуноҳлигини билмасдан, яна айрим ҳолларда Аллоҳнинг наздида гуноҳи кабира бўлган нарсага ўзимизча кичик бир хатодек баҳо бериб, қилиб юборамиз . Аллоҳ азза ва жалла эса бу ҳақида бизга шундай хабар берган:

وَتَحْسَبُونَهُ هَيِّنًا وَهُوَ عِنْدَ اللهِ عَظِيمٌ

“Сизлар уни (ўзингиз қилаётган гуноҳни) енгил санайсизлар. Ваҳоланки, Аллоҳнинг наздида у катта(гуноҳ)дир”. (“Нур” сураси, 15-оят).

Юқорида айтилган сабабларга кўра доимо истиғфор билан машғул бўлиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидандир. Бунда киши муайян гуноҳга тавба қилаётганини айтиши ҳам шарт эмас. “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ”, деб Аллоҳдан мағфират сўраб юриши кифоя.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар куни етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтар, баъзида буни юзтагача ҳам кўпайтирар эдилар.

عَنْ أَبيِ هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "وَاللهِ إِنِّي لَأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي اليَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مَرَّةً".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб, тавба қиламан”. Бухорий (6307).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إِنِّي لَأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي الْيَوْمِ مِائَةَ مَرَّةٍ".

Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтиб, тавба қиламан”, дедилар”. Ибн Можжа (3815). Шайх Албоний саҳиҳ деган.

Худди шу миқдорда (бир кунда етмиш ёки юз маротаба) истиғфор айтишни доимий одатга айлантирсак, яна бир суннатга амал қилган бўламиз. Ҳолбуки, бу суннатни бажаришга бир кунда икки дақиқадан кўп вақт кетмайди.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

опилиб суннатга мувофиқ бўлмаганига ўхшаш. Демак, ҳар бир амалда ихлос ва суннатга мувофиклик топилиши шарт.

4.Ҳар амал олдида ниятни тўғирлаш ва суннатга мувофиқми ёки мувофиқ эмаслигини текшириш вожибдир.
___
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида эдик. У киши: "Сизлардан бирон киши ҳар куни мингта яхшилик қила олмайдими?" – дедилар. Ўтирганлардан бири: "Қандай қилиб мингта яхшилик қилади?" – деб сўради. Росулуллоҳ жавоб бердилар: "Юз марта ("Субҳаналлоҳ" деб) тасбеҳ айтади. Шунда унга мингта яхшилик ёзилади. Ёки мингта хатоси (гуноҳи) ўчирилади".
Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоятлари

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Усмон ибн Аффон р.а
🗃 1 дарс
📥 19.2 мб
🕰 24:33 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман🌺

«Шейх ва мусулмон йигитининг суҳбати.»
Ҳазратдан сўрадим:
- Ҳазрат, аёл киши билан Аллоҳ йўлида ака-сингил бўлиб, тутинсам бўладими?
Ҳазрат дедилар:
- Гўзал савол бердингиз.
Аллоҳим Ўзи фитналардан асрасин, амийн.
Аёл киши билан Аллоҳ йўлида ака-сингил бўлиб тутинмоқчи экансиз, тўрт нарсадан бўлак нарсани сиздан талаб қилмайман.
Мен:
- Аллоҳ учун мени улардан хабардор қилинг.
Ҳазрат:
1⃣ «Уларни бегона эркак билан ҳеч қачон суҳбат қуришларига йўл қўйманг, илло зарурат холатлар бундан мустасно».
<<<Шуни билингки, сиз бегона эркаксиз>>>.
2⃣ «Уларга «иффат»ни, «поклик»ни ва «ҳижоб»ни севдиринг. Ва Аллоҳга қилаётган ибодатларини назорат қилиб туринг» .
<<<Шуни билингки, сизни уларнинг ёниида бўлишингиз ва улар билан суҳбат қуришингизни ўзи гуноҳи азийм>>>.
3⃣ Аҳли аёлингизга қандай муомалада бўлишни яхши кўрсангиз, у (аёллар)га ҳам шундай муомала қилишингиз керак бўлади.
<<<Назаримда, сиз аҳли аёлингизга буни раво кўрадиган даюс эмассиз>>>.
Мен:
- Ҳазрат, бу фақат Аллоҳ йўли учун. Ундан ортиқ хатога йўл қўйиш ниятимиз йўқ.
Ҳазрат:
- Туртинчисини хабар қилгунимча бироз сабр қилинг.
Мен:
- Айтинг, ҳазрат.
Ҳазрат:
4⃣ Уларни нигоҳингиздан ва ўзингиздан ҳимоя қилишингизга тўғри келади. Ва у (аёллар)ни ҳаром севгидан асрашингиз керак. Қалбингизни ва уларнинг қалбини ҳам маҳкам тутиб, назорат қила билишингиз керак. Йўқса, орангизда пайдо бўладиган (севги) туфайли маъсиятларга ботиб кетасиз.
Агарда қалбингизни икки кафтингиз орасига олиб, унга эгалик қила олсангиз, унда ниятингизни амалга ошираверинг.
Мен:
- Йўқ, эгалик қила олмайман.
" Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил. Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин ".
Ҳазрат:
- Ундай бўлса, бу фикрингиздан қайтинг.
Шуни билингки, ҳеч қайси эркак аёл кишига Аллоҳ йўлида ака бўла олмайди. Фақат, уларни ҳурмат қилишингиз, улар ҳақида ёмон ҳаёлга бормаслигингиз ҳамда уларни ўзингиздан асраб, авайлашингиз бундан мустасно.
Аллоҳим, барча амалларимни холис ўзинг учун солиҳ этгин, амийн.

✨Кун ҳикмати✨
"Нафсинг тоат-ибодатга дангасалик қилаётган бўлса, Аллоҳ ҳам тоат-ибодатингни ёқтирмай қолишидан эҳтиёт бўл", деган жумлани ўқиб, тинчим йўқолди.
("Ҳикматлар саодатга етаклар").

🌷Афдолу солату ва саламу ъалайка я Набиййуллоҳ..

Умму Мустафо таржимаси
t.me/ummu_mustafo

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…
Подписаться на канал