vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

قَالَ عُمَر رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَمَا إِنَّ نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَدْ قَالَ : إِنَّ اللهَ يَرْفَعُ بِهَذَا الْكِتَابِ أَقْوَامًا وَيَضَعُ بِهِ آخَرِيْنَ.- رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وَابْنُ مَاجَه


Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

Огоҳ бўлинг! Батаҳқиқ, Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Албатта, Аллоҳ бу китоб билан (унга амал қилган, ҳаққини адо қилган) бир қавмни улуғлайди ва (Қуръон ҳаққини адо қилмаган) бошқа бир қавмни ерга уради (хор қилади)».
(Имом Муслим ва ибн Можа ривоят қилган).

Читать полностью…

Voris Media

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/3uxu_59gokI

Читать полностью…

Voris Media

Ёшлари 80 ёшлик бир кекса оқсоқолнинг мазаси бўлмай қолди. Тўсатдан бавл тутилиш рўй берди. Фарзандлари зудлик билан шифохонага олиб бордилар. Табиб ўз вазифасини бажарди, кекса отахон кутилмаганда келган бу касалликдан халос бўлди. Қўрқиб талвасага тушиб қолган фарзандлар табибга мақтовлар айтиб, миннатдорчилик билдира кетди. Отасини кўргани ичкарига кирдилар. Қарасалар ота кўздан оққан ёшга беланиб ётибди! Фарзандлар, табиб билан гаплашганини айтиб, отасига ортиқ хавф йўқ эканини тушунтира кетдилар. Касалдан қутилганлигини айтишиб, тинчлантиришга урундилар.
Фарзандлар: "Муаммо ҳал этилди деяпмизку отажон, нега йиғлайсиз?!"
Бироз тинчланиб олган ота:
«Табиб менга бир бора ёрдам берди, шу билан уни қадр-қиймати, фазилати билинди. Кўп ташаккурлар айтмоқдамиз. Аллоҳ таоло Мени 80 йилдирки ўз карами ила ҳеч қандай "операция" га муҳтож қилмади. Аммо у Зотни фазилатини ҳис этмаяпмиз! Шунга йиғламоқдаман» деб жавоб берди.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни кузатиб боринг

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ризқингиз мўл - кўл, баракали бўлишини истайсизми???
🏆САДАҚА ҚИЛИНГ!!!

Аллоҳ Таоло деди: «Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади ва садақаларни зиёда қилади». (Бақара:276).

Нафсингизни поклашни хоҳлайсизми?
🏆САДАҚА ҚИЛИНГ!!!

Аллоҳ Таоло деди:
«Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил». (Тавба:103).

Яхшилик ва тақвога эришмокчимисиз?
🏆САДАҚА ҚИЛИНГ!!!

Аллоҳ Таоло деди:
«Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир». (Оли Имрон: 92).

Соғ-саломат бўлишни истайсизми?
🏆САДАҚА ҚИЛИНГ!!!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Беморларингизни садақа билан даволанг». Абу Довуд ривояти.

Аллоҳнинг раҳматини хоҳлайсизми?
🏆САДАҚА ҚИЛИНГ!!!

Пайғамбар алайҳиссилом: «Мармаҳаматлиларга Аллоҳ раҳм қилади. Ердагиларга марҳаматли бўлинг. Самодаги (Зот) сизга марҳамат қилади» дедилар. Тирмизий, Абу Довуд ривояти.

Хатоларингиз ўчирилиб, гуноҳларингиз кечирилишини хоҳлайсизми?
🏆САДАҚА ҚИЛИНГ!!!

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўза қалқондир. Садақа эса сув оловни ўчирганидек гуноҳларни ўчиради», дедилар. Тирмизий ривояти.

Қабрда бўлган ҳолингизда ажру - савоблар сизга етишини истайсизми?
🏆САДАҚА ҚИЛИНГ!!!

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одам боласи вафот этса, учтадан бошқа (барча) амали тўхтайди: садақаи жория (давомли садақа), фойдаланиладиган илм, унинг хаққига дуо киладиган солиҳ фарзанд», дедилар. Муслим ривояти.

Аллоҳнинг ғазабидан омонда бўлишни хоҳлайсизми?
🏆САДАҚА ҚИЛИНГ!!!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яширин садақа Робнинг ғазабини ўчиради», дедилар. Тобароний ривояти.

Аллоҳ азза ва жаллнинг муҳаббатига етишмоқчимисиз?
🏆САДАҚА ҚИЛИНГ!!!

Росулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ учун энг маҳбуб амаллар ҳақида сўралганликларида, «Муъмининг қалбига шодлик киргизишинг ёки ундан бир мусибатни аритишинг ёки қарзини узишинг, ё очлигини кетказишинг Аллоҳ учун энг суюкли амаллардандир. Бир биродаримнинг юмуши билан юришим мен учун бир ой мана шу масжидимда эътикоф ўтиришимдан севимлироқдир.
Кимки муслим биродарини юмуши бажарилгунича у билан юрса, оёқлар тойиладиган кунда унинг оёқларини Аллоҳ собит қилади», деб марҳамат қилдилар. Тобароний ривояти.

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#Ўлчов
Яқин ўтмишда туркларнинг совчилик борасида ажойиб урф-одатлари бор эди. Унга кўра совчиликка борилганда қиз уч нарсадан имтихон қилинар эди.
Биринчиси: Қурьондан.
Иккинчиси: Пазандачилик,уй юмушларидан.
Учинчиси: Гилам устига ип тортилиб уни устидан юрғизишган.( Бу орқали қизнинг соғломлигини текширишган)
Биринчи имтихондан ўтолмаса дарров қайтиб кета қолишган. Биринчисидан ўтса-ю иккинчисидан ўтолмаса, қолганини ўзимиз ўргатиб олармиз дейишган. Учинчисидан ўта олмаса, кўпинча Аллоҳни иродаси, чўлоқроқ, ёки ғилайроқ бўлса айб бунда эмас деб барибир олиб кетаверишган. Бироз туғма нуқсони, дунёвий илмсизлиги туфайли биронта қиз эрсиз қолиб кетмаган. Чунки уларнинг асосий мезони қурьон эди.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Имом Маҳдий хакида:

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир халифа ўлганда ихтилоф бўлади. Аҳли Мадинадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Бас, унинг олдига аҳли Маккадан одамлар келиб, ўзи истамаса ҳам, уни чиқариб, Рукн ва Мақом орасида унга байъат қиладилар. Унга қарши Шомдан аскар юборилади. Уларни Макка ва Мадина орасидаги сайҳонликда ер ютади. Қачон одамлар ўшани кўрганларида унинг олдига Шомнинг Абдоллари – авлиёлари ва аҳли Ироқнинг яхшилари келадилар ва унга байъат қиладилар. Сўнгра қурайшдан тоғалари Бани Калбдан бўлган бир киши чиқади. Бас, у(Маҳдий) аларга қарши аскар юборади ва уларга ғолиб келади. Ана ўша Калбнинг аскаридир. Калбнинг ўлжасига ҳозир бўлмаган ноумиддир. Кейин у (Маҳдий) молни тақсим қилади ва одамлар орасида Набийлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилади. Ислом ер юзида қарор топади. У етти йил қолади. Сўнг вафот этади ва мусулмонлар унинг жанозасини ўқийдилар», – дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Абу Саидан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набийимиздан кейин бирор нарса бўлишидан қўрқиб Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадик. Бас, у Зот: «Албатта, менинг умматимда Маҳдий бордир. У чиқиб беш ёки етти ёки тўққиз яшайди», – дедилар. «У нима?» – дедик. «Йиллар. Унга бир одам келиб «Эй Маҳдий! Менга бер! Менга бер!» – дейди. У унинг кийимига кўтаришга кучи етганичани ҳовучлаб солиб беради», – дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Имом Маҳдий ҳақларида мусулмон уламолар орасида қадимдан у кишининг охири замонда чиқишлари борасида кўпгина баҳслар ўтган. Бу баҳслар натижаси турлича бўлиб чиққан.
Шийъа мазҳабидагилар имом Маҳдийни – Маҳдий мунтазар-интизор бўлиб турилган Маҳдий дейишади.
Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидаги уламолар бу масалада ўзаро алоҳида баҳс юритганлар. Баъзи уламолар, бу борада келган барча ҳадислар заифдир, деганлар. Булар озчилик бўлиб, уларнинг кўзга кўрингани Ибн Халдундир.
Кўпчилик уламолар, Маҳдий ҳақидаги ҳадиси шарифлар катта саҳобалардан улуғ муҳаддислар томонидан ривоят қилинган, дейдилар. Бу ҳақдаги ҳадиси шарифларни Имом Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Тобароний, Абу Яъло, Баззоз, имом Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Ҳоким ва бошқалар ривоят қилган. 
Ана ўша ҳадиси шарифлардан бир қисмини юқорида ўрганиб чиқдик. Уларнинг баъзиларида имом Маҳдийнинг номлари очиқ-ойдин тилга олинган бўлса, бошқаларида ишора қилинган. Уларни солиштириб чиқадиган бўлсак, бир неча умумий хулосалар чиқаришимиз мумкин:
Охири замон бўлганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтларидан, Ҳазрати Али ва Фотима розияллоҳу анҳумоларнинг ўғиллари имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг наслидан имом Маҳдий чиқадилар.
Имом Маҳдийнинг чиқишлари қуйидагича бўлади: Бир халифа ўлганда мусулмонлар ўртасида ихтилоф бўлади. Аҳли Мадинадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Бас, унинг олдига аҳли Маккадан одамлар келиб, ўзи истамаса ҳам, уни чиқариб Рукн ва Мақом орасида унга байъат қиладилар. Ана ўша киши Имом Маҳдий бўладилар.
Имом Маҳдийга қарши Шомдан аскар юборилади. Шомдан юборилган аскарларни Макка ва Мадина орасидаги сайҳонликда ер ютади.
Қачон одамлар ўшаларни ер ютганини кўрганларида Имом Маҳдий нинг олдига Шомнинг Абдоллари – авлиёлари ва аҳли Ироқнинг яхшилари келадилар ва унга байъат қиладилар. 
Сўнгра қурайшдан тоғалари Бани Калбдан бўлган бир киши чиқади. Бас, Имом Маҳдий уларга қарши аскар юборади ва уларга ғолиб келади. Кейин Имом Маҳдий молни тақсим қилади. 
Сўнгра Имом Маҳдий одамлар орасида Набийлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилади. Ислом ер юзида қарор топади. Имом Маҳдий зулм ва жабрга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради.
Имом Маҳдий молни сочади, уни санамайди. У кишининг даврларида молу мулк кўпайиб кетганидан ва ўзлари сахий бўлганларидан шундоқ бўлади.
Имом Маҳдий халифа бўлган ҳолда етти йил қоладилар. Сўнг у киши вафот этадилар ва мусулмонлар у Зотнинг жанозасини ўқийди.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни кузатиб боринг

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

​​Мўғул қўмондонларидан бири Хўлакўнинг қизи Боғдод кўчаларида айланиб юрган эди. Бир одам атрофини ўраб олган кишиларни кўриб қолди ва У ҳақида суриштирди. У одам мусулмон уламоларидан бири эди. Кегин, уни ўз ҳузурига олиб келишларига буюрди. Аёл олдига олиб келинганидан сўнг, Мўғул аёл савол бера бошлади:
- Сизлар Аллоҳга ишонувчи эмасмидингиз?
- Олим: Ҳа, шундай!
- Аёл: Аллоҳ истаган кимсасини ўз ёрдами ила қўллайди дея иддаъо қилмасмидингиз?
- Олим: Ҳа, шундай!
- Аёл: Аллоҳ бизни силарнинг устингиздан ғолиб қилиб қўймадими?
- Олим: Шундай!
- Аёл: Бу «Биз Аллоҳга сизлардан кўра суюклироқмиз» дегани эмасми?
- Олим: Йўқ!
- Аёл: Нега энди?
- Олим: чорваси бор чўпонни билмайсизми?
- Аёл: Ҳа, Биламан!
- Олим: Унинг чорваси орасида баъзи итлар ҳам бўлишини билмайсизми?
- Аёл: Ҳа, биламан!
- Олим: Агар, қўйлар Чўпон подасидан чиқиб, йироқлаб кетса, чўпон нима қилади?
- Аёл: Подага қайтариш учун итларни юборади!
- Олим: Қўйларни қувиш қанча вақт давом этади?
- Аёл: Модомики подадан йироқ экан, давом этаверади!
- Олим: Эй, Мўғул аҳли! Сизлар ердаги Аллоҳ таоло юборган итларсизлар. Токи Биз Аллоҳ азза ва жалланинг минҳожига қайтмас эканмиз ва Унга итоаът қилмас эканмиз, сизлар ортимиздан қувиб келаверасизлар.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Фаластинлик шифокорнинг Исроил ҳарбийлари томонидан дўппосланиши ижтимоий тармоқларни жунбишга келтирди.
Ижтимоий тармоқнинг кўплаб фойдаланувчилари истило этилган Ғарбий қирғоқдаги Рамаллоҳ шаҳрида фаластинлик ярадорларга ёрдам бермоқчи бўлган шифокорларни дўппослаган Исроил ҳарбийлари хатти-ҳаракатидан даҳшатга тушди.
РИА Новости эълон қилган кадрларда полициячилар қўлга олинган ярадорнинг олдига шифокорларни йўлатмаётгани акс этган. Жабрланганнинг олдига ёриб ўтиш ва унга тиббий ёрдам кўрсатишга уриниш шифокорларнинг ўзлари учун аянчли оқибатга олиб келди – ҳуқуқ посбонлари уларни тепкилашди ва қурол билан таҳдид қилишди. Бу пайтда бошқа полициячилар ярадорни ерга маҳкам босиб турдилар.
Сўнгги кунларда Қуддус ва Ғарбий қирғоқдаги бошқа шаҳарларда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилишига қарши оммавий норозилик тадбирлари ўтказилмоқда. АҚШнинг ушбу қарорига жаҳоннинг аксар давлатлари, жумладан, Европа иттифоқи ва Россия қарши чиқдилар. Улар Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб биладилар.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман🌺

Имом аш-Шофеъий имом Аҳмад ибн Ҳанбални зиёрат қилибдилар. Имом Аҳмаднинг солиҳа қизлари бор экан. Улар қизларига имом Шофеъийни кўп мақтаганлари боис, қиз уларни жуда ҳам кўргиси келибди. Шунинг учун имом Аҳмад имом Шофеъийни меҳмон қилиб, уйларига таклиф этибдилар. Кечки таомни еб бўлишгач, намозга турибдилар. Сунгра имом Шофеъий орқалари билан ётиб ухлабдилар.
Имом Аҳмаднинг қизлари эса имом Шофеъийни фажргача кузатиб чиқибди.
Тонг отгач, қизлари отаси имом Аҳмадга дебди:
- Отажон, шу киши ростан ҳам сиз менга айтиб берган имом аш Шофеъий бўладиларми?
- Ҳа, қизим. Ҳудди ўзлари.
- Уларни жуда ҳам кўп мақтаганизни эшитганман. Аммо бу тун уларни на намоз ўқиганларини кўрдим ва на зикрлар билан машғул бўлдилар ва на Қуръон ўқидилар. Мен уларни ғариб бир уч нарса қилганларини пайқадим.
- Нима экан бу, қизим?
- *Биз улар учун келтирган таомимиздан жуда ҳам кўп едилар.
*Хонага кирганларида эса, тунги қиёмни ўтказиб юбордилар.
*Бомдод намозини эса биз билан таҳорат олмасдан ўқидилар.

...Кун ёришгач эса икки имом суҳбатлашгани ўтиришибди. Шунда имом Аҳмад меҳмонлари бўлмиш имом Шофеъийга қизлари пайқаган уч нарса ҳақида сўзлаб берибдилар. Имом Шофеъий (роҳимаҳуллоҳ) шундай деб жавоб берибдилар:
- *Эй Муҳаммаднинг отаси, кўп еганимнинг боиси, таомингиз ҳалол эканлигида. Ва сиз саховатли инсонсиз. Саховатли одамнинг таоми даводир. Бахилнинг таоми эса дарддир. Таомингиздан даво олай деб, тўйгунимча едим.
*Тунда қиём бўлмаганимнинг сабаби эса, ухлаш учун бошимни қўйишим билан ҳудди олдимда бир китоб ва суннат пайдо булгандек эди. Ва Аллоҳ таоло менга фиқҳ илмидан 72 масъалани очганини кўрдим. Мусулмонларнинг манфаатини кўзлаб, уларни тартиблаб чиқдим. Тундаги қиём билан менинг орамдаги холат, мана шу масалаларни мулоҳаза қилиб чиқиш бўлди.
*Таҳорат олмасдан сизлар билан бомдод намозимни ўқиганим, Аллоҳга қасамки, туни билан кўзларим мижжа қоқмагани боис, таҳоратни ҳам янгиламабман. Чунки туни билан уйғоқ эдим. Шу боис сизлар билан ҳуфтонги таҳоратим билан бомдод намозини ўқидим.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қизларига дедилар:
- Шофеъий ётган холларида мана шундай тунни ўтказиб чиқибдилар.
Мен қоим бўлиб ўтказган тунимдан бу энг афзали эди.

✨Кун ҳадиси✨
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, мен тақсимловчиман, холос, Аллоҳ беради. Тўртовлари ривоят қилишган.

Умму Мустафо таржимаси
t.me/ummu_mustafo

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

عنْ أَيُّوبَ بْنِ مُوْسَى قَالَ : سَمِعْتُ مُحَمَّدَ بْنَ كَعْبٍ الْقُرَظِيَّ قَالَ : سَمِعْتُ عَبْدَ اللهِ بْنَ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا؛لَا أَقُولُ: الم حَرْفٌ وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ وَلَامٌ حَرْفٌ وَمِيمٌ حَرْفٌ. رَوَاهُ التِّرْمَذِيُّ

Айюб ибн Муса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтди: мен Муҳаммад ибн Каъб ал-Қурозийдан эшитдим, у айтган: мен Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан эшитгандим, у айтар эди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки агар Аллоҳнинг китобидан бир дона ҳарф ўқиса, бас, унга бир яхшилик ёзилади. Ва бир яхшилик эвазига ўн баробар унинг мислича мукофот бордир! Мен: «алиф лом мим» бир ҳарфдир, демайман. Балки, «алиф» бир ҳарфдир, «лом» бир ҳарфдир, «мим» бир ҳарфдир!»
(Термизий ривоят қилган)

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Тавба» сураси ҳақида:

Мадийнада нозил бўлган.
129 оятдан иборат.
Ушбу сураи каримада тавба ҳақидаги оятлар ҳам борлиги учун у шу ном билан аталади. Бу суранинг иккинчи машҳур номи «Бароат»дир. Чунки, сураи карима «бароат» сўзи билан бошланади.
«Тавбa» сурасининг ажралиб турадиган яна бир ҳусусияти - аввалида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»нинг ёзилмаганидир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буни айтмаганлар. Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир оятини қаерга ва қай тарзда ёзишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтиб, тушунтириб борар эдилар. «Тавба» сурасининг аввалига «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни нима учун айтмаганлар, деган саволга уламолар ҳар хил жавоб берганлар. Масалан, «Кашшоф» тафсирида келтиришича, Ибн Уйана: «Аллоҳнинг исми салом (тинчлик) ва омонликдир, уруш ва улоқтириб ташлаш ҳақида гап борганда ёзилмайди», - деган эканлар. Яъни, бу сурада кофирларга қарши уруш қилиш ҳақида сўз кетади, уруш эса, уларга нисбатан шафқатсиз бўлиш демакдир. Бинобарин, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» бу ерга тўғри келмайди, деганидир.
«Тавба» сураси нозил бўлиш вақти жиҳатидан охирги суралардан ҳисобланади
.
«Тафсири Ҳилол» китобидан.

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш

18. Асал билан даволаниш.

Касал бўлганда даволаниш суннатдир.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ-: قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ "لِكُلِّ دَاءٍ دَوَاءٌ، فَإِذَا أُصِيبَ دَوَاءُ الدَّاءِ بَرَأَ بِإِذْنِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ".

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумонинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир касалликнинг давоси бор. Агар касалликнинг давоси тўғри келса (касалнинг тузалиши учун мос тушса), Аллоҳ азза ва жалланинг изни билан шифо топади”, дедилар”. Муслим (2204/5634).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида даволанишнинг турли хил йўлларига диққат қаратилган бўлиб, асалари асалига ҳам катта эътибор берилган. Хусусан, қоринда бўладиган касалликлар учун асал истеъмол қилиш тавсия этилган:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رضي الله عَنْهُ: أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: أَخِي يَشْتَكِي بَطْنَهُ. فَقَالَ: "اسْقِهِ عَسَلاً". ثُمَّ أَتَى الثَّانِيَةَ، فَقَالَ: "اسْقِهِ عَسَلاً". ثُمَّ أَتَاهُ الثَّالِثَةَ فَقَالَ: "اسْقِهِ عَسَلاً". ثُمَّ أَتَاهُ فَقَالَ: قَدْ فَعَلْتُ. فَقَالَ: "صَدَقَ اللهُ، وَكَذَبَ بَطْنُ أَخِيكَ، اسْقِهِ عَسَلاً". فَسَقَاهُ فَبَرَأَ.

Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, “Укамнинг қорни оғрияпти”, деди. “Унга асал ичир”, дедилар. У яна (шу шикоят билан) келганида: “Унга асал ичир”, дедилар. Учинчи марта келганида ҳам: “Унга асал ичир”, дедилар. Кейин яна келди-да: “Мен буни қилиб кўрдим (лекин тузалмаяпти)”, деганди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ (Қуъонда асал шифо деб) рост айтди. Укангнинг қорни эса (асалдан тузалмай) ёлғон айтяпти. Унга асал ичир”, дедилар. Яна асал ичирганди, (укаси) тузалди”. Бухорий (5684), Муслим (2217/5663).

Ушбу ҳадисдан маълум бўляптики, қорни оғриётган киши бошида асални унинг шифо эканлигига ишонмай истеъмол қилган. Шунинг учун касалига таъсир қилмади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асал ҳақидаги қатъий таъкидларини эшитганидан кейин эса натижага ишониб даволанган – асал ичган эди, Аллоҳнинг изни билан тузалди. Бу ерда шунга эътибор бериш керакки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айни масалани Аллоҳ азза ва жаллага бўлган ҳақиқий иймонга боғладилар: “Аллоҳ рост айтди”. Демак, асалнинг даво бўлиши шубҳасиз! Бу қуйидаги оятга ишора эди:

يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ

“Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик (асал) чиқур”. (“Наҳл” сураси, 69-оят).

Асал ичиш Аллоҳнинг изни билан касалга шифо бўлади. Лекин бу касал одамни табибга (дўхтирга) бориш ва бошқа даво усулларини қўллаб кўришдан манъ қилмайди. Аксинча, касалга қарши барча чораларни кўришга буюрилганмиз. Айни пайтда, асал билан даволаниш суннатига эргашсак, Аллоҳнинг изни билан улкан ажрга эга бўламиз.

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Умар ибн Хаттоб р.а
🗃 3 дарс
📥 20.9 мб
🕰 26:59 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Имон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.
3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.
4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.
5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.
6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.
7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.
8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.
9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.
10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.
11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.
12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.
13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.
14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.
15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.
16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.
17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.
18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.
20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.
21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.
22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.
23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.
25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.
26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.
27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.
28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Кўпчилик унутган ёки эътиборсиз қолдирган ҳақиқат...

Аллоҳ Таъоло айтади:

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ

"Сиз ҳаргиз: "Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил", деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган кунгача кечиктириб қолдирмоқда, холос". ("Иброҳим" сураси, 42-оят).

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ بَعَثَ مُعَاذًا إِلَى الْيَمَنِ فَقَالَ : اتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ فَإِنَّهَا لَيْسَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабални Яманга (волий қилиб) жўнатар эканлар, (закот йиғаётганда одамларнинг энг яхши молини олмасликни, бу зулм бўлиб қолишини тайинлаб) "Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Чунки у (дуо) билан Аллоҳнинг ўртасида тўсиқ йўқ (мазлум ким бўлишидан қатъи назар унинг дуоси, шубҳасиз, ижобат бўлади)", дедилар". Бухорий (1496), Муслим (19/30).

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Анфол» сураси ҳақида:

Мадийнада нозил бўлган.
75 оятдан иборат.
«Анфол» сўзи «нафл»нинг жами бўлиб, «зиёда» маъносини англатади. Қуръон истилоҳида эса, кофирлар билан бўлган урушда қўлга киритилган ўлжаларга нисбатан ишлатилади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

​​Мана бу Қуръон аҳлининг хотимаси.

Шом юртидаги ўн хил қироатга эга бўлган шайхларидан бири Шайх Абдурраззоқ Ҳалабий. Мана шу ҳолатда вафот этганлар.

Кичик суратда эса Шом қориларидар бўлмиш Шайх Муҳйиддиннинг вафотларидан бир соат ўтгандан кейинги ҳоллари.
Улар Қуръон аҳли, Аллоҳнинг аҳли ва хосларидир.
Аллоҳ, бизни ҳам Қуръон аҳлидан қилгин!

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Умар ибн Хаттоб р.а
🗃 2 дарс
📥 15.8 мб
🕰 20:41 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

АЪРОФ СУРАСИ ҲАҚИДА:

Маккада нозил бўлган,
206 оятдан иборат.
Ушбу сурага ўзининг ояти карималаридан бирида келган «Аъроф» сўзи ном қилиб олинган. «Аъроф» калимаси араб тилида баландлик, юқори жой маъноларини англатади. Араблар ҳўрозининг тожини ҳам «араф» дейдилар. Суранинг номи эса, жаннат билан дўзах орасидаги баландлик жойдан - девордан олиниб, «Аъроф» деб қўйилган. Қиёматда баъзи одамлар «Аъроф» деб номланган ўша баланд деворда туриб, у ердан жаннат ва дўзах аҳлларини таниб, улар билан суҳбатлашадилар.
Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби «Аъроф» сурасининг бош мавзуи ақийда масаласидир.

«Тафсири Ҳилол» китобидан.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш:

17. Таҳоратдан кейин ташаҳҳуд айтиш.

Ўзи айтишга осон, атиги бир нечта сўз – лекин сизга Жаннатнинг истаган эшигидан киришга имкон беради. Бу гўзал ва енгил набавий суннатга амал қилиш ўн дақиқадан кўп вақтингизни олмайди. Шунчаки, комил таҳорат олиб, ортидан қалбингиздаги тавҳидни (Аллоҳни якка деб билишингизни) эълон қилиб қўйсангиз, кифоя.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رضي الله عنه، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قَالَ: "مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَّأُ فَيُبْلِغُ -أَوْ فَيُسْبِغُ- الْوَضُوءَ ثُمَّ يَقُولُ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ إِلَّا فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةُ يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ".

Уқба ибн Омир Ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан биронтангиз таҳорат олиб, уни комил – тўлиқ – қилиб, кейин

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ

“Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан ‘абдуллоҳи ва ва росулуҳу” (“Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман”), деб айтар экан, унга Жаннатнинг саккизта эшиги очилади. У(эшик)ларнинг истаганидан (Жаннатга) киради”, дедилар”. Муслим (234/441), Абу Довуд (169).

Таҳоратни комил қилиш унинг барча фарз ва суннатларини бажариш, сувни аъзоларга тўлиқ етказиш билан бўлади. Агар савобингизни янада кўпайтирмоқчи бўлсангиз, таҳоратдан кейин қуйидаги ҳадисга ҳам амал қилинг:

عَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رضي الله عنه، أنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: "مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الوُضُوءَ ثُمَّ قال: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ، وَاجْعَلْنِي مِنَ المُتَطَهِّرِينَ. فُتِحَتْ لَهُ ثَمَانِيَةُ أَبْوَابِ الجَنَّةِ يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ".

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким таҳорат олиб, уни комил қилса, кейин

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ، وَاجْعَلْنِي مِنَ المُتَطَهِّرِينَ

“Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ‘абдуҳу ва росулуҳу. Аллоҳумма-жъалний минат-таввабийна ва-жъалний минал мутатоҳҳирийн” (“Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлиги, Унинг яккалиги, шериги йўқлигига гувоҳлик бераман. Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман. Эй Аллоҳ, мени тавба қилувчилардан ва (гуноҳу ифлосликлардан) покланувчилардан қилгин”), деса, унга Жаннатнинг саккизта эшиги очилади – уларнинг истаганидан (Жаннатга) киради”, деб айтдилар”. Термизий (55). Албоний саҳиҳ деган. Имом Термизийнинг ўзи “Ҳадис санадида чалкашлик бор”, деб айтган.

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш

16. Сувни (суюқликни) нафас олиб ичиш.

Кўп одамлар сув идишини бир марта оғзига тутгани бўйича токи тўлиқ қониб ичмагунича уни пастга туширмайди. Шу сабабли баъзида ҳақиқий эҳтиёжидан кўп ҳам ичиб қўяди. Бу эса ошқозоннинг сув билан тез тўлиши натижасида айрим касалликларни келтириб чиқаради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу борадаги суннатлари айни ишнинг тескарисини қилишдир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сувни (суюқликни) бир кўтаришда эмас, уч қисмга бўлиб ичар эдилар. Яъни, идишни кўтариб, ундаги сувдан ҳўплаб, тўла қониб ичмасдан идишни оғзиларидан узоқлаштирар, кейин яна ичар, кейин идишни оғзиларидан узоқлаштириб, учинчи мартада қонгунча ичар эдилар. Ҳар сув ҳўплаганларидан кейин идишни оғзиларидан узоқроқда тутиб, нафас чиқарардилар.

عَنْ أَنَسٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَنَفَّسُ فِي الشَّرَابِ ثَلَاثًا وَيَقُولُ إِنَّهُ أَرْوَى وَأَبْرَأُ وَأَمْرَأُ قَالَ أَنَسٌ فَأَنَا أَتَنَفَّسُ فِي الشَّرَابِ ثَلَاثًا

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сув ичишда уч марта нафас олар (учга бўлиб ичар) ва “Мана шу (чанқоқни) қондирадиган, (кишини) соғлом тутадиган, ёқимли иш”, дер эдилар”.
Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен ҳам сув ичганда уч марта нафас оламан”. Муслим (2028/5181), Абу Довуд (3727), Термизий (1884).

(Чанқоқни) қондирадиган – тўйдирадиган; (кишини) соғлом тутадиган – турли хил касалликлардан сақлайдиган; ёқимли – чиройли ва тез ҳазм бўлувчи, деган маънодадир.

Сув (суюқлик) шу тарзда ичилса, бадан ўзига етарли миқдордаги суюқликни қабул қилиб, ошқозон ортиқча сув билан тўлиб қолмайди. Бундан ташқари, энг аввало Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашиш ажрини оламиз.

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Бундан уч йил олдин божхона кўригидан ўтяпганимда назоратчи мени бошқалардан кўпроқ текшириб қолди. Тез-тез менга, компутерга қарайверишининг ўзи мени шубҳага туширди. Бир пайт бошқа ходим келиб "биз билан юрасиз" деб, қўлимга кишан(наручник) солиб қўйди...
"Яна нима бўлди, яна қамаламанми?" деб хавотирга тушдим...
Идорасига олиб кирганда ичкарида ўттиз беш ёшлар атрфодаги аёлни бир киши сўроқ қиляпганакан. Мени ўша хонанинг темир эшикли жойига олиб кириб қулфлаб қўйди. Бўляпган савол-жавобдан таҳминимча аёл нима учундир юртдан ташқарига чиқиши мумкинмаслигини, аёл унга бепарво бўлиб четга чиқиб келмоқчилигини, иши жиддийлигини англамаганини тушундим. "Ака, ҳўп энди тушундим, мени қўйворинг, ёзманг, қайтиб кетаман" дерди. Ходим шунда аёлга "опа, ўзингиз зўрға юрган аёлакансиз, телефонга Қуръон, мавъиза ёзиб нима кераги бориди. Биз ҳам мусулмонмиз, тушунамиз, тўғри ёмон гап йўқ, лекин буйруқ бор, энди нариги ишингиз бунинг олдида ҳеч нарса эмас, энди бу эскичаларингиз билан нима бўлишингизни биласизми? деб қоғозини тўлдиришни бошлади. "Тўхтанг, ака, илтимос, мен ўзим ёзмаганман, телеграмдаги группадан келган, атайи қилмаганман-ку" деб ялиниб. "Мен ҳам нима қилай, яна қайтариб айтаман, биз ҳам мусулмонмиз, ёмонлик йўқлигини кўриб турибмиз, лекин нима қилайлик, ишимиз шу, хизматчилик.
Айб ўзингизда, шундоқ боссангиз ўчиб кетарди. Энди жавоб беришингизга тўғри келади" деди ишини давом эттириб. Шу пайт қалбимга "Қиёматда шундан сўралмай, индамай туравермай, Аллоҳ учун гапириб қўяй" деб, Роббимдан қўрқув-у, ўзимнинг вазиятим қалтис бўлса ҳам ходимга нисбатан қаердандир шижоат пайдо бўлди. Панжара ортидан турганимча
"Сизга бир оғиз гапим бориди" дедим. Мен томонга қараб "гапиринг" деди. "Мусулмонман дедингиз-а?" дедим. "Ҳа, мусулмонман" деди. "Ўзингиз кўриб турибман, ичида ёмон нарсаси йўқ, Қуръон холос дедингиз" дедим. "Ҳа" деди. "Яна, шундоқ босганингизда ўчиб кетарди, муаммо бўлмасиди, дедингиз" дедим. "Ҳа" деди. "Сиз ҳам айтганингиздек мусулмон экансиз, ўшани шундоқ босиб ўзингиз ўчириб қўя қолсангизчи!?" дедим. Зобит жим бўлиб қолди. Бирор дақиқа менга қараб турди. Кейин қўлига телефонни олди-да, бир четдан ҳаммасини ўчириб юборди, ҳатто, қоғозларини ҳам йиртиб ташлади. Буни кўриб аёл ҳўнграб йиғлаб юборди...

Орадан беш дақиқалар ўтди. Эшик очилиб, мени олиб келган ҳарбий кириб келди, мен турган панжарали қафас эшигини очиб "Сиз чиқаверинг, адашмовчилик бўлган экан" деди. Мен чиқиб кетдим. Бунга уч йил бўлди. У пайтда нега адашилди, нега кирдим тушунмагандим. Кеча буни ҳамроҳимга айтсам, "Сиз буни ёзинг, энг ибратли воқеъалардан экан, сиз тушунмаганмидингиз, аёлни чиқиб кетиши учун у ерга сизни Аллоҳ юборган" деди.
Ҳа, ўйлаб қарасам, бир аёлнинг қамоқдан чиқиши учун, мени Аллоҳ қамоққа юбориб, яна қайтариб чиқарганди...

Салим АЙЮБИЙ
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…
Подписаться на канал