АНЪОМ СУРАСИ ҲАҚИДА:
Маккада нозил бўлган.
165 оятдан иборат.
«Анъом» сўзи чорва моллари маъносини англатади. Сураи карима охирида анъомнинг зикри ва ҳукми келгани учун ҳам шу номни олган. Бу сура энг узун маккий суралардан ҳисобланади. Ривоятларда келишича, 165 ояти кариманинг ҳаммаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккаи Мукаррамада бир кечада, бир йўла нозил бўлган.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@VorisMedia
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман🌺
(Йигитларга кичкинагина маслаҳат)
«ҲАЁ ҚИЛМАНГ»..
👍Дўстингиз билан кетаётганингизда дўстингиз сизга бир қизни кўрсатиб, «Анави қизга қара, жуда чиройли экан», (ёки шунга ўхшаш гап) айтса, сиз унга "Нима деяпсан, мен у қизга қарамайман. Чунки, нима гуноҳ қилсанг, шуни жазосини оласан... деб айтишдан ҲАЁ ҚИЛМАНГ!
👍Бир қиз келиб сиздан бирон нима ҳақида сўраб қолса, сиз нигоҳингизни ерга қаратиб, жавоб беришдан ҲАЁ ҚИЛМАНГ..(у қиз сизни «замондан қолиб кетган, қолоқ одам экан» деб айтмайди. Аксинча, сизга нисбатан ҳурмати ошади, чунки сиз Аллоҳдан қўрқиб, нигоҳингизни яширдингиз.)
👍Агар дўстингиз сизни сигарет чекишга ундаса, сиз унга жавобан:
«Йўқ дўстим, мен чекмайман, чекиш ҳаром» деб айтишдан ҲАЁ ҚИЛМАНГ..
(Ҳаттоки бутун дунё олимлари ҳам бир овоз билан "сигарет чекиш - ҳаром" деб таъкидлаганлар.)
👍Ота-онангизга "хўп бўлади" деб, қўлларидан ўпиб қўйишга ҲАЁ ҚИЛМАНГ..
(Шуни унутмангки, бу билан сиз жаннат калитларидан бирига эга бўласиз.)
👍Дўстларингиз билан кўчада учрашган пайтингизда, азон овозини эшитдингизми? ҲАЁ ҚИЛМАНГ..
Дархол масжидга (намозга) шошилинг!
👍Йўлда кетаётганингизда қизларни кўрган захотингиз, нигоҳларингизни ерга қаратишдан ҲАЁ ҚИЛМАНГ. Балки, тилингизни Аллоҳнинг зикри ила машғул айланг. Чунки, сизни шу маҳал Роббингиз ёдга олаётган бўлади.
✨Кун ҳикмати✨
Киши ваъз-насиҳатни кўп эшитиши билан саботли, матонатли бўлиб қолмайди, балки ўша ваъз-насиҳатга амал қилиш билан матонатли бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда:
" Улар ўзларига қилинган ваъз-насиҳатларга амал қилганларида, ўзларига яхши бўлар, саботлари мустаҳкам бўлар эди", деган. (Нисо сураси, 66-оят).
🌷Афдол солату ва саламу ъалайка я Набиййуллоҳ..
Умму Мустафо таржимаси
t.me/ummu_mustafo
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
ҚУРЪОННИ ҲАЖР ҚИЛМАНГ!
Арабча “ҳажр” сўзи “узоқлашиш”, “тарк этиш”, “юз ўгириш” маъноларини англатади. Бизда бу сўз (яъни, “ҳажр”, “ҳижрон” калимаси) кўпроқ “айрилиқ” маъносида қўлланади.
Қуръони каримда шундай дейилган: “Пайғамбар: “Эй Парвардигорим, ҳақиқатан, менинг
қавмим бу Қуръонни ҳажр қилди”, деди” (Фурқон сураси, 30-оят).
Қурайш қабиласи Қуръонни тарк этди, Аллоҳнинг Каломи эканини тан олмади, уни “сеҳр”, “шеър”, “аввалгилардан қолган афсоналар”, деб туҳмат қилди. Бу ҳам етмаганидек, улар одамларни Қуръон эшитишдан тўсишди. Ўзлари ҳам кўп ҳолларда бунга хоҳиш билдиришмади. Нима қилиб бўлсаям Қуръондан юз ўгириш пайида бўлишди.
Уламолар айтишича, Қуръонни ҳажр қилиш, деганда:
1. Қуръонни инкор этиш;
2. Қуръон ўқимаслик;
3. Қуръон эшитмаслик;
4. Қуръон маъноларини тушунишга ҳаракат қилмаслик;
5. Қуръонда буюрилган амалларни тарк этиш, Қуръон қайтарган гуноҳлардан тийилмаслик;
6. Қуръон билан даволанмаслик тушунилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Қуръон ўқинглар! Унда ғулувга кетманглар, ундан узоқлашманглар, (Қуръон) орқасидан еманглар, (Қуръон) сабабидан кўпайтирманглар”.
Бу ерда Қуръон ўқишни тарк этмаслик, Қуръонни мол-дунё кўпайтириш воситаси қилиб олмаслик таъкидланмоқда.
“Унда ғулувга кетманглар, ундан узоқлашманглар!” жумласи Қуръон ўқиш бобида ҳам ўртача
бўлиш кераклигини билдиради. Бундан чиқди, Қуръон ўқиш учун маълум вақт ажратилади. Туну кун
қироат билан машғул бўлиш ҳам, йиллаб Қуръон ўқиймай юриш ҳам маъқул эмас. Ишларнинг энг яхшиси ўртачасидир. Мўмин банда Қуръон ўқишда меъёрни билади. Лекин, Қуръонни кўп ўқиш билан қироатда ғулувга кетиш орасида фарқ бор. Қуръонни кўп ўқиш имкони бўлди дегунча кўпроқ тиловат билан машғул бўлишдир. Бошқа муҳим ишларни (тирикчиликни, оиласи таъминотини) тарк этиш
ҳисобига Қуръон ўқиган одам ғулувга кетган бўлади. Бу нарса кишининг касб-корига халал беради. Расулуллоҳ ҳар соҳада мўътадил бўлиш лозимлигини таъкидлаганлар.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Сочига оқ оралаган мусулмонни, ғулувга кетмаган, (Каломуллоҳдан) юз ўгирмаган Қуръон ҳомилини, адолатли султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлаш сирасига киради”, дейилган. Ҳар бир мўмин-мусулмон банда Қуръонни ўқиб-ўрганиши талаб этилади. Буни бир-икки марта эмас, кунда-кунора қилинади. Чунки Қуръон банданинг ҳаётий дастуридир. Банда Қуръон ўқиб, нима
яхшию нима ёмонлигини билиб олади. Қуръонни ҳажр қилган кимса улуғ ажр-савобдан қуруқ қолади, қалб хотиржамлигидан, жаннатдаги юқори мартабадан мосуво бўлади.
(«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан)
@VorisMedia
🕌 Акрамжон домла
🎤 Умар ибн Хаттоб р.а
🗃 1 дарс
📥 14.9 мб
🕰 19:27 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
عَن عُثْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:خَيْرُ كُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ - رَوَاهُ أًحْمَد وَأَصْحَابُ الْكُتُبِ السِّتَّةِ
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: у киши Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: ул Зот айтдилар: «Сизларнинг энг яхшингиз − Қуръонни ўрганган ва ўргатганларингиздир!»
(Имом Аҳмад ва олти тўплам эгалари ривоят қилганлар.)
@VorisMedia
МОИДА СУРАСИ
Мадийнада нозил бўлган, 120 оятдан иборат.
Ушбу сураи каримада моида (ясатилган дастурхон) ҳақида оятлар бўлиб, номи шундан келиб чиққан.
Ийсо алайҳиссаломнинг энг яқин сафдошлари (ҳаворийлари) у кишидан осмондан ясатилган бир дастурхон тушириб беришни сўрайдилар. Ундан овқатланишни ва башорат олишни орзу қиладилар. Бу таклиф гарчи ноўринга ўхшаса ҳам, Аллоҳ таоло Пайғамбари Ийсо алайҳиссаломни қўллаб-қувватлаш, у зотнинг Пайғамбарлигини тасдиқлаш учун талаб қилинган моидани туширди. Сурада моидага тегишли оятлар тўрттагина, халос.
Сураи кариманинг иккинчи номи «Уҳууд» (шартномалар)дир. Чунки, унда сўз асосан турли шартнома - аҳдномалар ҳақида кетади.
(«Тафсири Ҳилол» китобидан.)
@VorisMedia
Сиз (сув) ичаётганингизда 50 та ҳасанотга эга бўлишингиз мумкинлиги ҳақида билармидингиз?
«Қандай қилиб» дейсизми?
1⃣ Ўнг қўлингиз билан ичинг. «набавий суннат» (10 та ҳасанот)..
2⃣ Ичишдан аввал басмаладан бошланг.«набавий суннат» (10 та ҳасанот)..
3⃣ Ўтириб ичинг. «набавий суннат» (10 та ҳасанот)..
4⃣ Сувни учга бўлиб ичинг. «набавий суннат» (10 та ҳасанот)
5⃣ Ичиб бўлгач "Алҳамду лиллаҳ" деб айтинг. «набавий суннат» (10 та ҳасанот)..
ЖАМИ 50 та ҲАСАНОТ..
АЛЛОҲ фазлу карами кенг ва билгувчи Зотдир, кимга хоҳласа ўшанга икки ҳисса қилиб бергай.
✨Кун ҳадиси✨
Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) Имом Термизий ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи васаллам бундай дедилар: «Ким Аллоҳ таолонинг китоби (Қуръон)дан битта ҳарф ўқиса, унга ҳасанот ёзилади. Бу ҳасанот бир ҳарфга ўн баробар миқдорда бўлади. Мен «Алиф, лом, мим»ни бир ҳарф демайман. Балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф, «мим» алоҳида бир ҳарфдир».
Умму Мустафо таржимаси
t.me/ummu_mustafo
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Voris Media:
👉 @VorisMedia
Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман🌺
Ажойиб хикоя..
Бир куни доно ва олим шайх ўқувчиси билан дала бўйлаб кетаётса, йўлда эски оёқ кийимига дуч келишибди. Оёқ кийим эса камбағал бир деҳқонники бўлиб, бир чеккадаги дарахтнинг тагида ечиб қолдирган-у, ўзи эса далага ишлашга кириб кетган.
Шу пайт қизиққон ўқувчи шайхга дебди:
- Устоз, келинг шу оёқ кийимни яшириб, деҳқон билан бир ҳазиллашайлик. Келиб оёқ кийимини кияман деса, у йўқ. Қаний, нима қилар экан, томоша қиламиз.. нима дедиз устоз?
Муҳтарам ва доно шайх жавоб берибди:
- Ўғлим, биз бировларнинг ғамига ҳурсанд бўлмаслигимиз даркор. Мана сен ўзига тўқ оиладансан. Сен ўзингга ва муҳтож инсонларга шод-ҳуррамлик етказа олишга қодирсан. Ҳозир бориб мана шу оёқ кийимнинг ичига пул солиб қўйгин-да, деҳқоннинг қай даражада таъсирланишини яшириниб, томоша қил!!
Ўқувчига устозининг таклифи маъқул келибди. Сўнгра тезгина бориб, оёқ кийимининг ичига бир қанча пул солибди-да, ўзи устози билан деҳқоннинг хатти-ҳаракатини кузатиш учун, дарахтлар ортига яшириниб олибди...
Бир неча дақиқалардан сўнг деҳқон ишларини тугатиб, даладан қайтибди. Кейин оёқ кийимини киймоқчи бўлган экан, оёғига нимадур ботибди. Олиб қараса пул. Кейин иккинчи пойига қарабди. У ерда ҳам пул ётган эмиш.
Бечора деҳқон ҳайрон бўлибди. Кўзларига ҳеч ишонгиси келмасмуш."Тушимми бу ёки ўнгимми" деб пулни олди-орқасига қайта-қайта қарармуш. Ён атрофига қараса, ҳеч ким йўқ.
Пулларни чўнтагига солиб, чўккалаб олибди. Ва осмонга йиғи билан қараб, баланд овоз билан Аллоҳга нидо қилибди:
- «Эй Аллоҳим, Ўзингга беҳисоб шукр.
Завжамни бемор ётганини ва фарзандларим бир бурда нонга зор бўлиб, оч-наҳор ўтиришганини билдирганинг учун Ўзингга ҳамдлар бўлсин. Мени ва оиламни ҳалокатдан қутқариб қолдинг».
Шундай дуолар қилиб, узоқ-узоқ осмонга қараб, Аллоҳнинг бебаҳо ҳадяси учун тинмай шукроналар айтибди..
Буларни кузатиб турган ўқувчи таъсирланиб, кўзлари ёшга тўлибди.
Муҳтарам ва олим шайх шундай дебди:
- Биринчи таклифингни амалга оширганингда эди, ҳозир мана шу бахтни хис қила олмас эдинг.
Ўқувчи:
- Устоз, раҳмат сизга. Бу мен учун таълим бўлди. То тирик эканман, бу таълимни мен ҳеч қачон унутмайман. Ҳаётимда бир нарсанинг маъносига ҳеч ҳам тшуниб етмас эдим. Мана энди англаб етдим устоз.
«ОЛГАНДАН КЎРА ТОРТИҚ ҚИЛСАНГ, КЎПРОҚ БАХТ САОДАТГА ЭРИШАР ЭКАНСАН».
Шайх дебди:
- Ўғлим, шуни билиб қўйгинки, хайр-садақанинг бир нечта турлари бор:
🌟 Афв эта билиш қудрати, ХАЙР-САДАҚА..
🌟 Акангга билдирмай қилган дуойинг, ХАЙР-САДАҚА..
🌟 Уни кечиришга уруниб, ёмон гумондан холи бўлишинг, ХАЙР-САДАҚА..
🌟 Акангни йўқлигида унинг шаънини сақлаб қолишинг, ХАЙР-САДАҚА!
✨Кун ҳикмати✨
Ҳаётимиз биз тасодиф деб ўйлаган нарсалар билан тўлиб тошган. Аммо аслида улар ҳаётимиз йўналишини яхшилаш учун Аллоҳ тамонидан мактуб бўлиши мумкин.
(Ҳикмат «Ҳикматлар саодатга етаклар» номли китобдан олинди).
Умму Мустафо таржимаси
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Шайх Зайд масжиди.
Дунёдаги турли динлар вакилларини ўзига жалб қилиб турадиган БААдаги ажойиб масжид ўзининг 10 йиллик тўйини нишонламоқда, дея хабар беради The National.
Абу-Дабидаги шайх Зайд масжиди сайёрамиздаги энг йирик 6 та масжиддан биридир. У БААнинг асосчиси ва биринчи президенти, 2004 йилда вафот этган ва масжид яқинига дафн қилинган шайх Зайд ибн Султон Ан-Нахойян номи билан аталган. Беназир иншоот 2007 йилда фойдаланишга топширилган, 2008 йилдан у ерга ҳар қандай дин вакиллари томоша учун киритиладиган бўлди, масжидга экскурсия бепул.
Масжиднинг узоқдан кўриниб турадиган 12 та гумбази бор. Жума намозларига масжидда 8000 га яқин мусулмон жамланади.
Муқаддас Рамазон ойида эса шайх Зайд масжиди 35 000 дан ортиқ инсонларга ифторлик улашади.
Ҳар куни 5 миллиондан ошиқ инсон масжидни ичкаридан томоша қилиш учун унинг мармар зиналаридан кўтарилади.
@VorisMedia
Voris Media:
👉 @VorisMedia
Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.
Har kuni kuzatib boring.
@VorisMedia
Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.
Har kuni kuzatib boring.
@VorisMedia
Қуръони карим оятлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга инсонларнинг эҳтиёжларига қараб Жаброил алайҳиссалом орқали кетма-кетликда туширилган ва бу иш йигирма уч йил давом этган. Оятлар тушиши Маккада бошланган, Мадинада охирига етган. Шу боис сураларнинг айримлари маккий (Макка суралари), айримлари маданий (Мадина суралари) дейилади.
Қуръони карим суралари сони 114 та.
“Сура” луғатда шараф, мақом, бинонинг тепа қисми ва тепалик маъноларини билдиради. Тафсир илми истилоҳида “сура” деб Қуръони каримнинг бошланиши ва тугаши маълум бўлган бир юз ўн тўрт катта-кичик мустақил қисмига айтилади.
“Оят” луғатда аломат, ишора, ибрат, далил ва мўъжиза каби маъноларни ифодалайди. Тафсир илми истилоҳида сураларнинг тугалланган маънога эга бўлаги “оят”дейилади.
Оятлар ваҳий билан тушганидек, уларнинг жойлашиш тартиби ҳам ваҳий билан билдирилган. Булар Пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий фикрлари ёки ижтиҳод, раъй ва қиёслари маҳсули эмас. Саҳобалардан нақл қилинишича, Жаброил алайҳиссалом бирор оятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб тушганида, ўрнини ҳам кўрсатар ва Пайғамбар алайҳиссалом ваҳий котибларига: “Бу оятларни фалон сурага қўй” ёки “Бу оятни фалон жойга ёз”, деб буюрар эдилар.
Оятлар сонини Басра олимлари 6204 та, Макка олимлари 6219 та, Куфа олимлари 6236 та, Шом уламолари 6225 та кўрсатган.
@VorisMedia
#Суннатларни_тирилтириш:
15. Кунни эрта бошлаш.
Кунни жуда эрта бошлаш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан эди. У киши кунни тонг отишидан ҳам олдин бошлар, аввал тунги таҳажжуд намозини, кейин бомдодни ўқир, ундан сўнгра зикр ва бошқа ибодатларни қилар, дунёвий ишлар билан машғул бўлардилар.
Мана шу Аллоҳ азза ва жалла Ўз бандалари бажаришини истаган дастурдир. У Зот одамлар юмушларини битириб олиши учун тонгдан бошлаб дунёни ёруғ, кечаси эса тин олиб, ухлашлари учун қоронғи қилиб қўйди:
وَجَعَلْنَا اللَّيْلَ لِبَاسًا (10) وَجَعَلْنَا النَّهَارَ مَعَاشًا
“Кечани (ўз қоронғуси билан барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик. Кундузни эса тирикчилик (учун белгиланган вақт) қилдик”. (“Набаъ” сураси, 10-11-оятлар).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни ҳам шу суннатни адо қилишга ундаб, ишлар эрта бошланса баракали бўлишини баён қилдилар:
عَنْ صَخْرٍ الْغَامِدِيِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اللَّهُمَّ بَارِكْ لِأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا قَالَ وَكَانَ إِذَا بَعَثَ سَرِيَّةً أَوْ جَيْشًا بَعَثَهُمْ أَوَّلَ النَّهَارِ
وَكَانَ صَخْرٌ رَجُلًا تَاجِرًا وَكَانَ إِذَا بَعَثَ تِجَارَةً بَعَثَهُمْ أَوَّلَ النَّهَارِ فَأَثْرَى وَكَثُرَ مَالُهُ
Сахр Ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳ, умматимнинг эрта вақтларига (эрта бошлаган ишларига) барака бер”, дедилар”. Сахр айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон жойга аскар ёки қўшин жўнатсалар, куннинг аввалида жўнатар эдилар”.
Сахр тижоратчи киши эди. Бирон жойга тижорат карвони жўнатса, куннинг аввалида жўнатарди: бойиб кетди, моли кўпайди”. Термизий (1212). Албоний саҳиҳ деган.
Бу суннатни ҳаётга татбиқ қилганлардан бири ҳадис ровийси Сахр Ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудир. У киши тижорат билан шуғулланар, карвонни эрта тонгдан сафарга жўнатар эди. Мана шу сабабли Аллоҳ азза ва жалла унинг молига барака берди, бой бўлди, моли кўпайди.
Аллоҳ барчамизга ушбу ажойиб суннатга амал қилишни, Ўзи биз учун хоҳлаган дастур асосида ҳаёт кечиришни насиб этсин.
Доктор Роғиб ас-Сиржоний қаламига мансуб "Унутилган ёхуд эътиборсиз ташлаб қўйилган сунатларни қайта жорий қилиш" китобидан.
Мусанниф Адҳам таржимаси
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
ГУНОҲИ КАБИРАЛАР
Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда бўлсангиз, гуноҳларингизни кечирамиз ва сизни яхши жойга киритамиз. (Нисо сураси 31-оят)
(Бу ояти кариманинг маъноси, катта гуноҳлардан четда бўлсангиз, кичик гуноҳларингизни кечириб, охиратда сизни жаннатга киритамиз, деганидир.)
Абу Ҳурайрадан розияллоху анхудан ривоят қилинади.
Росулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам:
«Беш вақт оралиғидаги, жумадан жумагача, рамазондан рамазонгача бўлган гуноҳлар, агар кабирасидан четланилса, кечирилади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Қайси гунохлар кабира эканини билиб олишимиз жуда мухим. Токи улардан четланайлик ва Раббимиз рахматига мушарраф бўлайлик.
Имом Захабийнинг “Кабоир” номли асарида қуйидаги гунохи кабиралар ҳақида сўз юритилади:
- Катта ширк
- Риё
- Кибр, манманлик, ғурур
- Зўравонлик, ҳаддан ошиш
- Макр ва алдов
- Аллоҳнинг макр-синовидан хотиржам бўлиш
- Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш
- Дунё учун илм ўрганиш ва илмни яшириш
- Аллоҳ азза ва жалла ҳамда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шаънига ёлғон гапириш .
- Тақдирни инкор қилиш
- Хиёнат ва аҳдга вафо қилмаслик
- Тортишув, баҳс-мунозара ва муросасизлик
- Сийдикдан покланмаслик
- Намозни қасддан тарк етиш
- Узрсиз жамоат намозини тарк етиш
- Жума намозини тарк етишга одатланиш
- Эркакларнинг тилла тақишлари ва ипак кийишлари
- Аёлларнинг еркакларга, еркакларнинг аёлларга ўхшашлари
- Кибр ва манманлик билан кийимларини судраб юриш
- Мусибат чоғида ҳаддидан ошиш
- Закот бермаслик
- Берган нарсани миннат қилиш
- Эҳтиёждан ортиқча сувни қизғаниш
- Рамазонда узрсиз рўза тутмаслик
- Қодир бўлатуриб ҳаж қилмаслик
- Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйиш
- Судхўрлик
- Ҳаром ейиш ва ҳаромдан топиш
- Тарози, ўлчов ва шу каби нарсалардан уриб қолиш
- Етим молини ейиш ва унга зулм қилиш
- Қўшнига озор бериш
- Мусулмонларга озор бериш ва ҳақорат қилиш
- Аллоҳнинг дўстлари – авлиёларга озор бериш
- Зарарли васият қилиш
- Омонатга хиёнат қилиш
- Чақимчилик
- Таҳлил қилиш
- Хотиннинг эрига итоатсизлик қилиши
- Даюслик ва қўшмачилик
- Покиза аёлларга туҳмат қилиш
- Лаънат айтиш
- Инсоннинг ўз насабидан тониши
- Ота-онага оқ бўлиш
- Қариндошлар билан алоқани узиш
- Қулнинг қочиши
- Заифлар ва қўл остидагилар – хотин, қул, жониворлар ҳақини поймол қилиш
- Одам ўлдириш
- Ўз жонига қасд қилиш
- Сеҳр
- Фолбин ва мунажжимни тасдиқлаш
- Бошлиқнинг қўл остидагиларни алдаши ва уларга зулм қилиши
- Зулм
- Зино
- Баччавозлик
- Ўғирлик
- Йўлтўсарлик
- Хамр (маст қилувчи ичимлик) ичиш
- Одамларнинг сирларига қулоқ тутиш – жосуслик
- Душман ҳужумидан қочиш
- Ўлжага хиёнат қилиш
- Мусулмонларнинг нозик жиҳатларини очиш
- Ёлғон қасам ичиш
- Ноҳақ ҳукм қилиш
- Порахўрлик
- Ёлғон гувоҳлик бериш
- Ёлғон гапириш
- Қимор ўйнаш
- Саҳобалардан биронтасини ҳақорат қилиш
@VorisMedia
Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.
Har kuni kuzatib boring.
@VorisMedia
🕌 Акрамжон домла
🎤 Абу Бакр Сиддиқ р.а
🗃 5 дарс
📥 14.3 мб
🕰 22:02 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
#Суннатларни_тирилтириш
14. Тавба намози.
Ҳар қандай киши гуноҳга қўл уради. Лекин ҳамма ҳам гуноҳи учун тавба қилмайди.
عَنْ أنسٍ رضي الله عنه، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "كُلُّ ابْنِ آدَمَ خَطَّاءٌ وَخَيْرُ الخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ".
Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир одам боласи хатокордир (гуноҳ қилади). Хатокорларнинг энг яхшиси эса тавба қилувчилардир”, дедилар”. Термизий (2499). Аксар муҳаддислар бу ҳадисни заиф санаган. Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний ҳасан деган.
Тавба қилганларнинг баъзилари баъзиларидан афзал ва амал дафтаридан бу гуноҳни ўчириб ташлашга бошқалардан ҳарисроқ бўлади. Улар гуноҳ-маъсият қилган вақтларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган ишни қилишга шошиладилар – бу тавба намозидир.
عن أبي بَكْرٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "مَا مِنْ رَجُلٍ يُذْنِبُ ذَنْبًا، ثُمَّ يَقُومُ فَيَتَطَهَّرُ، ثُمَّ يُصَلِّي، ثُمَّ يَسْتَغْفِرُ اللهَ، إِلَّا غَفَرَ اللهُ لَه .ثُمَّ قَرَأَ هَذِهِ الآيَةَ: {وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ} [آل عمران: 135]
Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Бирон киши гуноҳга қўл урса, кейин туриб таҳорат олса ва намоз ўқиса, кейин Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳ уни, шубҳасиз, мағфират қилади”. Кейин ушбу оятни ўқидилар:
وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا اللهُ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلَىٰ مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ
“(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-бузуқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган – ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур – билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир (“Оли Имрон” сураси, 135-оят)”. Абу Довуд (1521), Термизий (406). Ҳасан ҳадис.
Аллоҳдан барча гуноҳларимизни мағфират қилишини сўраймиз.
Доктор Роғиб ас-Сиржоний қаламига мансуб "Унутилган ёхуд эътиборсиз ташлаб қўйилган сунатларни қайта жорий қилиш" китобидан.
Мусанниф Адҳам таржимаси
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
“Қуддус Исроил пойтахти эмас”
21 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги иш кунида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддус шаҳрини Исроил пойтахти, деб тан олгани атрофлича кўриб чиқилди.
БМТ Матбуот хизматининг хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг хатти-ҳаракатларини "ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисида"ги Бош Ассамблея резолюциясини 128та мамлакат вакиллари қўллаб овоз беришган бўлса, 9 мамлакат вакиллари қарши овоз берган. Бундан ташқари, 35та давлат вакиллари овоз беришда иштирок этмаган.
Резолюцияга қарши овоз берганлар орасида АҚШ, Исроил, Гватемала, Гондурас, Маршаллов ороллари, Микронезия, Науру, Палау, Того давлатларини кўриш мумкин.
Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблея резолюциясини қўллаб овоз берган.
@VorisMedia
НИСО СУРАСИ.
Мадийнада нозил бўлган, 176 оятдан иборат.
Уламоларнинг таъкидлашларича, «Нисо» сўзининг борлиги ва умуман хотинлар тўғрисида кўп ҳукмлар келгани учун бу сура шу ном билан аталган. Зотан «Нисо» сўзининг маъноси «хотинлар» демакдир.
Бу сура ҳажм жиҳатидан Қуръони Каримда иккинчи ўринда туради.
«Тафсири Ҳилол» китобидан.
@VorisMedia
Voris Media:
👉 @VorisMedia
Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA