vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Саҳобийлар давридаги муслмонларнинг кетма-кет жангларда ғалаба қознаётганини кўрган Румликлар ва Форслар қаттиқ таажжубландилар. Бу кетма-кет ғалабалар сирини кашф этиш учун анча тер тўкдилар. Муслмонларнинг сафларига қўшилиб оладиган жосусларни юбордилар. Ягона мақсад, ғалабалар борасидаги махфий сирни кашф этиш эди. Таажжубланарлиси шундаки, бир қанча турли ҳудудларга юборилган жосуслар, муслмонлар ҳақида бир ҳил сифатлар келтирдилар...!

Улар муслмонлар ҳақида тўплаб келган сифатлар қуйдагича эди:

• У қавмларнинг Аллоҳ билан бўлган алоқалари буткул ўзгача!
• Уларнинг ахлоқлари, бу замона башариятининг ахлоқларидан бошқача!
• Уларнинг ибодатга оид амаллари мавжуд ва Уларнинг одоб-ахлоқлари бу асрдагилар одоб-ахлоқидан улкан фарқ килади!
• Улар кечалари ибодатгўй, кундузи эса лашкар экан!
• Улар, ораларида ҳақни қоим бўлиши учун хатто подшохиининг ўғли зино қилса тошваранг қилиб, ўғирлик қилса қўлини чопар эканлар!
• Уларнинг баъзиларига ўлим, яшашдан суюклироқ экан!
• Уларга тавозеълик, манмансирашдан кўра севимлироқ экан!
• Уларда дунёга очлик ва унга ҳирс қўйиш йўқ экан!
• Ўзлари тупроқда ўтирар эканлар!
• Уларнинг амири, бор йўғи қолган оддий инсонлардан бири экан!
• Мартабаси баланди билан мартабаси пастини ажратиб бўлмас экан!
• Қул билан Саййидини фарқлаб бўлмайди!
• Тинмай оёқ-қўл юзларини кунига 5-6 маҳал ювар эканлар!
• Намозларида ҳушуъ билан турар эканлар!

Мухтор Маъмур таржимаси
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни кузатиб боринг

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш:

13. Мисвок ишлатиш.

Ислом шариатининг энг гўзал сифатларидан бири унинг жамият саломатлиги ва тозалигини муҳофаза қилишидир. Айни мақсадни юзага чиқариш учун кўплаб қоидалар жорий қилинган. Шулардан бири – шариатнинг оғиз тозалиги ва саломатлигига берган эътибори. Ҳақиқатдан, бу инсонни ҳайратга солувчи бир ишдир: Ислом фақатгина намоз, рўза, закот, ҳаж каби ибодатлар билан чекланиб қолмай, ҳар бир шахснинг соғлиғи ва тоза-озода юриши учун ҳам қайғуради. Айни пайтда, мана шу тозалик учун Аллоҳ азза ва жалла кўплаб ажрларни ваъда қилган.

Шу туфайли мисвокдан кўп фойдаланиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан эди:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، أنَّ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "لَوْلَا أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي لأَمَرْتُهُمْ بِالسِّوَاكِ عِنْدَ كُلِّ صَلاةٍ".

وفي رواية للبخاري: "عِنْدَ كُلِّ وُضُوءٍ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат қилиб қўймаганимда (қийналиб қолишларидан қўрқмаганимда), уларни ҳар намозда мисвокка (мисвок ишлатишга) буюрар эдим”, дедилар”. Бухорий (887), Муслим (252/477). Ҳадис лафзи Имом Муслимга тегишли.

Имом Бухорий ривоятида “Ҳар бир таҳорат(қилиш)да”, деб келган. ("Рўза китоби", “Рўзадор ҳўл ва қуруқ мисвокни ишлатиши” бобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан таълиқ йўли билан (санади зикр этилмай) ривоят қилинган.)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мисвокни кўп ишлатишга бўлган рағбатларини шундай изоҳлаганлар:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "السِّوَاكُ مَطْهَرَةٌ لِلْفَمِ، مَرْضَاةٌ لِلرَّبِّ".

Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мисвок оғизни поклайди, Роббни рози қилади”, дедилар”. Имом Бухорий “Рўза китоби”, “Рўзадор ҳўл ва қуруқ мисвокни ишлатиши” бобида таълиқ йўли билан (санадини зикр қилмай), Имом Насоий (5) эса тўлиқ санад билан ривоят қилган.

Мисвок ишлатиш ажойиб суннатлардан биридир. Фикримча, тиш чўткаси мисвокнинг ўрнини боса олмайди. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзда тутилган мақсаднинг ўзини – оғизни поклаш ва Роббни рози қилиш – зикр этиш билан чекланмай, бунга етишиш воситасини ҳам белгилаб бердилар. У эса мисвокдир. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бугун мисвокни ҳар қандай жойда топиш имкони бор, уни ёнимизда олиб юриш ҳам катта машаққат туғдирмайди. Шундай экан, ўзимизни Аллоҳнинг розилигига элтувчи воситаларнинг биридан маҳрум қилмайлик.

Доктор Роғиб ас-Сиржоний қаламига мансуб "Унутилган ёхуд эътиборсиз ташлаб қўйилган сунатларни қайта жорий қилиш" китобидан.

Мусанниф Адҳам таржимаси

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Абу Бакр Сиддиқ р.а
🗃 2 дарс
📥 7.91 мб
🕰 10:44 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/X5bFwmahcHY

Читать полностью…

Voris Media

Эй Аллоҳ!
Мени Қуръонни ёд олиш, Қуръон ахлоқи ва Қуръон ёдлатиш ила ризқлантиргин.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ФОТИҲА СУРАСИ.

Маккада нозил бўлган, 7 оятдан иборат.
Бу суранинг бир неча номи бўлиб, шулардан бири «Фотиҳа», яъни, «очувчи» деганидир. Чунки, Қуръони Карим ушбу сура ила очилади. «Фотиҳа»сураси жуда ҳам фазилатли сура бўлиб, бу ҳақда бир қанча ривоятлар келтирилган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда:
«Убай ибн Каъб Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида «Фотиҳа» сурасини ўқидилар, шунда ҳазрат:
«Менинг жоним тасарруфида бўлган Зот билан қасам ичаманки, Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Фурқон (Қуръонда) ҳам бунга ўхшаш туширилмаган», дедилар.

(«Тафсири Ҳилол» китобидан.)

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

لاَ إِ إِلاَّ اللَّهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الأَرْضِ، وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمُ ).

1 - Улуғ, Ҳалим Аллоҳдан Ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Арш эгаси улуғ Аллоҳдан ўзга ҳеч (ҳақ) илоҳ йўқ. Осмонлар Рабби, ернинг Рабби, аршнинг Рабби бўлган Карим Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. (Бухорий ва Муслим ривояти).

( اللهُمَّ رَحْمَتَكَ أَرْجُو، فَلا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ، وَأَصْلِحْ لِي شَأْنِي كَلَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ).

2 - Эй Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман. Мени бирон лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўйма. Менинг бутун шаънимни-ишларимни ўнгла. Сендан ўзга ҳеч қандай (барҳақ) илоҳ йўқ. (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).

( لاَ إِله إِلاَّ أَنْتَ، سُبْحَانَكَ، إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظالِمِينَ ) .

3 - Сендан ўзга ҳеч бир (барҳақ) маъбуд йўқ. Сен барча айбу нуқсондан пок Зотдирсан. Албатта, мен зулм қилувчилардан бўлдим. (Термизий ва Ҳоким ривояти).

( الله, الله رَبِّي، لاَ أَشْرِكُ بِهِ شَيْئاً ) .

4 - Аллоҳ, Аллоҳ Роббим. Унга ҳеч бир нарсани шерик қилмасман. (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

Ислом нури.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Абу Бакр Сиддиқ р.а
🗃 1 дарс
📥 22.7 мб
🕰 29:41 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Эрдўғон: «Биз Қуддусда элчихоналаримизни очамиз»

Туркия Шарқий Қуддусда ўз элчихонасини очади.

Yenicag.Ru нинг Туркия ОАВларига таяниб маълум қилишича, бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон «Адолат ва тараққиёт» ҳукмрон партиясининг мажлисида сўзлаган нутқида айтган.
Эрдўғон Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб тан олиш қарорига асосан шундай қилмоқчи. 
«Биз Шарқий Қуддусни Фаластин давлатнинг пойтахти деб эълон қилгандик, аммо у ерда ўз элчихонамизни очишга муваффақ бўла олмадик, чунки Қуддус ҳозирда истило остидадир. Аллоҳ шоҳид, биз у ерда ўз элчихонамизни очамиз», – деди Туркия раҳбари.
Шунингдек, у қўшимча қилдики, АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти дея тан олиб, у ерга ўз элчихонасини кўчириш қарорини берганда сионистларнинг «мен шундай қарор қилдим, вассалом» деган мантиқидан келиб чиққан.
«БМТ қарорларига қарамай, бу ишни қилган одам Фаластинни тан олмаслик мумкин деб ҳисоблаган. Жуда яхши, унда биз ҳам сизни тан олмаймиз», – таъкидлади у.
«Бу сионистик ишни амалга оширишга уринманг. Агар шундай қилсангиз, бунинг учун жавоб берасиз», – деди Туркия президенти.
Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар Фаластин давлатини пойтахти Шарқий Қуддус бўлгани ҳолда тан олишларини маълум қилдилар.
ИҲТ жаҳон ҳамжамиятини Шарқий Қуддусни Фаластиннинг истило этилган пойтахти сифатида тан олишга чақирди. «ИҲТ давлатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддус ҳақидаги қаррини қатъий қоралайди ва рад этади», – дейилади ИҲТ декларацияси матнида.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 София бинти Хуяй ибн Ахтоб
📥 14.5 мб
🕰 22:10 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Абу Бакр Сиддиқ р.а
🗃 4 дарс
📥 9.48 мб
🕰 14:56 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

«Оли Имрон» сураси ҳақида:

Мадийнада нозил бўлган.
200 оятдан иборат.
Мадийнада нозил бўлган узун суралардан бири бўлиб, асосан диний ишлардан икки муҳим масалани муолажа қилади:
Биринчиси - Ақийда масаласи бўлиб, Аллоҳнинг ягоналигига ҳужжат ва далиллар келтиради.
Иккинчиси - Шариат қонунлари масаласи, ҳусусан уруш ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш қонунлари ҳақида сўз юритилади.
Ушбу сураи кариманинг «Оли Имрон» деб ном олишининг сабаби - сура ичида Биби Марямнинг оталари Имрон ва у кишининг шарафли оилалари - Оли Имрон қиссаси келганидир.

«Тафсири Ҳилол» китобидан.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман🌺

Бир одам дўстидан сўрабди:
- Қалбингни хотиржамлиги ва беташвишлигингни сири нимада?
Дўсти дебди:
- Аллоҳни таниганимдан бери.

☆Токи таҳорат олиб шукр намозини ўқимагунимча хайрликни билмадим.

☆Токи таҳорат олиб, сабр сўрамагунимча уқубатлардан холи бўлолмадим.

☆Токи таҳорат олиб, яхшиликка истихора қилмагунимча муаммолардан қутила олмадим.

☆Шундай қилиб, менинг ҳаётим шукр, сабр-тоқат ва ибодатлар билан ўзгариб кетди.

◆Қайғу келганда мулойимли бўл.
◆Кўз ёши келганда шукрли бўл.
◆Касаллик келганда нафисли бўл.
◆Чунки қайғу ҳам шодлик сингари Роббиси бандасига юборган ҳадядир.
Банда бироз кечикиб бўлса ҳам сабрининг тафсилотларини батафсил кўтарган холатда Роббисига қайтгай.

✨Кун ҳикмати✨
Ташвишланганингда Аллоҳга яхши гумон қил!
Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил!
Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон!
Ҳар қандай холатда Аллоҳга истиғфор айт!
Зеро У, Кузатувчи ва Ижобат қилгувчи Зотдир!

🌷Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

Умму Мустафо таржимаси


————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trAG

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни кузатиб боринг


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш:

11. Одамларнинг ҳожатини чиқариш.

Киши дўст-биродарларига муҳтож бўлганида уларнинг ўзидан юз ўгирганини кўрса, қаттиқ тушкунликка тушади. Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон машаққатга учраган саҳобаларини кўрсалар, унинг ёнида бўлар эдилар.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَخْبَرَهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يُسْلِمُهُ وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرُبَاتِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир – унга зулм қилмайди, уни (душманлари ёки ҳалокат домига) топширмайди. Ким биродарининг ҳожати(ни чиқариш учун ҳаракат)да бўлар экан, Аллоҳ унинг ҳожатларини ўтаб қўяди. Ким бир мусулмоннинг (дунё ғамларидан) бир ғамини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ғамларидан бир ғамини аритади. Ким бир мусулмонни(нг айбларини) беркитса, Аллоҳ Қиёмат куни уни(нг айбларини) беркитади”, дедилар”. Бухорий (2442), Муслим (2580/6473).

Бу суннатни амалга ошириш учун ҳар куни сабаб топилади. Қариндошлар, дўстлар, қўшнилар, синфдошлар, ҳамкасблар… – буларнинг барчаси қандайдир ёрдамга эҳтиёж сезади. Баъзиларга моддий, баъзиларга жисмоний кўмак керак бўлса, кимдир ўз ишида унга дастак бўладиган кишини қидиради. Яна бошқа бир киши эса маслаҳатга муҳтож.

Сиз биродарингизга ёрдам берар, унинг ҳожатини чиқарар экансиз, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолодан ниманидир сўраган вақтингизда У сизнинг ҳожатингизни ўтаб қўяди – нақадар буюк мукофот! Бу ерда энг аввало сиз фойда кўряпсиз. Бундан ташқари, ўзаро биродарлик ва кўмак туфайли сиз яшаб турган жамият ҳам тараққий этяпти.

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trAG

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ кўрган туш
✂️ Қисқа дарслар
📥 1.49 МБ
🕰 02:23 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни кузатиб боринг

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш:

10. Шукр саждасини қилиш.

Қалбимизга хурсандчилик олиб кирадиган кўплаб хабарларни эшитамиз: имтиҳондан ўтиш, касалнинг тузалиши, иқтисодий қийинчиликларнинг ортда қолиши, фойдали бир ишнинг амалга ошиши каби. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг фазли ва тавфиқи (муваффақ қилиб қўйиши) туфайлидир.
وَمَا بِكُم مِّن نِّعْمَةٍ فَمِنَ اللهِ
"Сизлардаги барча неъматлар ёлғиз Аллоҳдандир". ("Наҳл" сураси, 53-оят).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни хурсанд қилувчи бир ишни эшитганимизда, хушхабар етиб келганида Аллоҳга шукр этиб сажда қилишни ўргатдилар.

عَنْ أَبِي بَكْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ كَانَ إِذَا جَاءَهُ أَمْرُ سُرُورٍ أَوْ بُشِّرَ بِهِ خَرَّ سَاجِدًا شَاكِرًا للهِ

Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир хурсанд қилувчи иш ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр этиб, сажда қилар эдилар". Абу Довуд (2774). Саҳиҳ ҳадис.

Бу ҳақиқатдан ҳам гўзал суннатдир. Чунки айни амал Аллоҳга бўлган шукрнигина юзага чиқариб қолмай, балки, одамларга ҳам ушбу шукр ҳақида эълон қилади, қалбдан манманликни кетқизади, инсон оламлар Робби – Аллоҳ олдида камтар-тавозеъли бўлади.
______________________

Саҳобалар ҳам бу суннатга амал қилишган.

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу Табук ғазотига бормаганлиги учун қилган тавбаси қабул бўлганида сажда қилган эди. Бухорий (4418), Муслим (2769/6910).

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Мусайлама Каззоб ўлдирилгани ҳақидаги хабарни олганида, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу хаворижлар билан бўлган жангдан кейин ўликлар орасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлаган кишини кўрганида сажда қилган эди. Ибн Абу Шайба, "Мусаннаф", 2-жилд, 228-бет (8413, 8416-ҳадислар).

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trAG

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/P5CgbWQwK7E

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни, кечки вақтларда, инсоният тарихидаги "саййида аёллар"нинг ҳаёти ҳақидаги дарсликларни кузатиб боринг.

@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал