🕌 Акрамжон домла
🎤 Умму Салама
📥 20.0 мб
🕰 28:01 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud
🌷АЁЛ ким?🌷
🌸 Биринчи бўлиб, диктатор - фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Саййида Осиё.
🌹 Биринчи бўлиб, Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.
🌺 Биринчи бўлиб, ер юзидаги энг пок сув - Замзам сувини ичишга эришган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.
🌻 Биринчи бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича розияллоҳу анҳо онамиз.
🌷Биринчи бўлиб, Ислом учун жонини фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Сумайя розияллоҳу анҳо.
🌴Биринчи бўлиб, Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича розияллоҳу анҳо онамиз.
🍃Биринчи бўлиб, Сафо ва Марва орасида югурган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.
- Билмаган ҳар кимса билиб олсинки, Аёл - Ислом учун фахрдир.
- Аёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган эркакларга Аллоҳнинг саломлари бўлсин.
- Ўзларининг қадр-қимматини билиб, ибо-ҳаёси, иффати ва ҳижоби ила ўзларини номаҳрамлардан ҳимоя қилган, зийнатларини кўз-кўз қилмаган, Аллоҳ учун турмуш ўртоғи ва фарзандларининг хизматини қилган АЁЛларга ҳам Аллоҳнинг саломлари бўлсин.
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Тобеинлардан Товус ибн Кайсон ҳикоя қилади:
Мен бир кеча Ҳижр (Исмоил)да
эдим. Бир пайт Али ибн Ҳусайн
кириб келди. Ичимда "бу аҳли байтдан бўлган солиҳ киши, шу
кеча дуосига қулоқ тутаман", дедимда ёнига яқинроқ келиб,
муножотини эшитдим. Намозни бошлади, саждага бошини
қўйиб: "(Илоҳо), ҳақир банданг Байтинг бўсағасида, қашшоғинг, фақиринг Бўсағангда, тиланчи гадойинг Бўсағангда (туриб зорланурмен)...", - деди. Дуони ёдлаб олдим ва ҳар қачон
бошга қайғу тушганда шу дуони ўқисам, қайғум арир эди.
Ибн Абуд Дунё "Ал-фаражу баъдаш-шидда".
"Ҳамдард" китобидан 38- бет.
Муаллиф: Жалолиддин ибн Иброҳим
@VorisMedia
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
Фотима бинт Алоуддин
Ҳимояга муҳтож бўлмаган муҳташам Ислом тарихидаги аёллар илмий савияда эркаклардан кам бўлишмаган.
Ҳанафий фиқҳининг машҳур матнларидан бўлган “Туҳфатул Фуқаҳо” китобининг муаллифи Муҳаммад ибн Аҳмад Алоуддин Самарқандийнинг қизлари Фотима замонасининг кўзга кўринган катта олималаридан эди. Оталари таълиф қилган ушбу фиқҳий асарни ёддан биларди. Фотиманинг довриғи оламга тарқаб, ҳатто Рум подшоҳлари унга совчи қўйишган. Илмда тенги топилмаганидан бир қанча совчилар қуруқ қайтишган эди. Ниҳоят "Маликул уламо" номи билан танилган, ҳамюртимиз Абу Бакр Косоний “Туҳфатул Фуқаҳо”ни шарҳ қилдилар ва бу шарҳни “Бадоиъ ас Саноиъ” деб номладилар. Абу Бакр Косоний “Туҳфа”нинг муаллифи Алоуддин Самарқандийнинг шогирди эдилар. Устозлари бу шарҳнинг мукофоти ўлароқ ўз қизлари Фотимани Косонийга никоҳлаб бердилар. Кейинчалик одамлар: “Туҳфа”сини шарҳлаб қизини никоҳлаб олди", дейишадиган бўлди. Маҳр ҳам айнан шу "Бадоиъ"нинг ўзи бўлди!
Ўша даврдаги фатволарга Алоуддин Самарқандий ва қизлари Фотиманинг муҳри босилар эди. Косоний Фотимани никоҳига олгач бу зотнинг муҳри ҳам қўшиладиган бўлди.
Фотима ҳожаси Абу Бакр ибн Масъуд ибн Косоний билан бир қанча шаҳарларга сафар қилди. Бу сафарда Рум шаҳрига ҳам борди. Кейин Шомга келишиб, Ҳалабда ўрнашиб қолишди. Ўша даврда Ҳалабнинг одил подшоҳи Нуруддин Маҳмуд Зангийга қўшни бўлиб, айюбийлар давлатида илм маърифат борасида мусулмонларнинг хизматида бўлишди! Фотима Абу Бакр Косонийни юртларига қайтишга кўндиради. Уларнинг қайтишларини одил султон Нуруддин Зангий билганида Косонийдан Ҳалабда қолишини, бу ерда Ислом ва мусулмонлар учун илмий хизматлар қилишини сўрайди ва бунинг сабабини тушунтиради. Косоний эса ўзининг жуфти ҳалоли, устозининг қизи Фотиманинг раъйини қайтаргиси келмаслигини айтади.
Шунда Султон: "Бунинг ечими осон, аёлингиздан ўзим илтимос қиламан, Ҳалабда қолишга кўндираман”, деб Фотима ҳузурига чопар юборади. Чопар келиб рисолани Фотимага тақдим этади. Фотима рисолани ўқиб, унинг орқасига Косонийга қарата:
"Бегим, фиқҳдан шу қадар узоқлашиб кетдингизми? Аёлингиз ёнига номаҳрамни чопар қилиб юборибсиз-а?!" дея рад жавобини ёзади. Чопар султон олдига қайтиб келади. Нуруддин Зангий Имом Косонийга қарайди, у зот Зангийга қараб кулимсирайди. Шунда Зангий янада юмшоқлик билан Ҳалабда қолишларини илтимос қилиб мактуб ёзади ва бир аёлни чопар қилиб жўнатади. Бу сафар чопар ижобий жавоб билан қайтади.
Бу икки зот шу алфозда юксак эҳтиром ила Ҳалабда қолишиб, шу ерда вафот топишади. Аллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин!
Мана бизнинг оналаримиз қандай бўлишган!?
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
БЎЛГАН ВОҚЕА
Бу йигитнинг исми Фараж Арибий. Ливиянинг Аждабия шаҳридан..
Кампир ҳар ой бир марта дорихонага келар ва керакли дорисини олиб кассирга, кулиб турган, мулойим ва одобли бу йигитга юзланарди.
Кампир ҳар сафар бу йигитни кўрганда қалби севинчга тўлар ва унга доимгидек йигирма динорни узатарди. Сўнг дорини олиб, уйига равона бўларди. Бу ҳолат мана шундай бир неча йиллар давом этди.
Кейинги ой йигит ғаддор жиноятчилар қўлида ҳалок бўлди.
Бир кун кампир яна дорихонага келди. Дорисини олиб касса сари юзланди. Лекин йигит кўринмади. У ҳақда сўрамоқчи бўлиб турганди, кассадаги янги сотувчи: "Нима бу, ҳожи она?" дея овозини кўтарди. Кампир: "Дорининг пули - йигирма динор, болам", деди. Кассир: "Бунинг нархи 200 динор°, она", деди. Кампир таажжубланиб деди: "Қизиқ, уч йилдан ошдики, бу дорини йигирма динордан сотиб оламан. Олдинги кассир қани?".
"Аллоҳ раҳматига олсин, вафот қилди, ҳожи она", дея жавоб қилди йигит ва касса дафтарини варақлашга тушди. Маълум бўлишича, марҳум йигит ҳар ой кампирнинг дориси учун ойлик маошидан 180 динор ажратиб келган.
Воқеадан хабар топган дорихона эгаси у йигит руҳи покига садақаи жория бўлиб турсин учун, кампирнинг дорисини аввалгидек 180 динор арзон, яъни 20 динорга сотишда давом этишга қарор қилди.
Аллоҳ, мен Сендан яхшиликлар қилишни, ёмонликлардан узоқ бўлишни, муҳтожларни яхши кўришни ва Ўзинг севганинг, рози бўлганингга муваффақ айлашингни сўрайман.
Аллоҳ, Фаражни шаҳидлар қаторида қабул қилгин!
Фотин Маҳмуд
---
°1 АҚШ доллари 1,37 Ливия динорига тенг.
Мубашшир Аҳмад саҳифасидан
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
🕌 Акрамжон домла
🎤 Саййидул истиғфар
📥 8.02 мб
🕰 16:53 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
Voris Media:
👉 @VorisMedia
Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
АЗОННИ ЭШИТСАНГИЗ...
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар нидони (яъни, азонни) эшитсангиз худди муаззин айтган сўзларни айтинглар”, дедилар. (Муттафақун алайҳ)
Ушбу ҳадисга биноан аксар фуқаҳолар азонни эшитган ҳар бир киши муаззин айтган сўзларни қайтариб туришини вожиб дейишган.
Муаззин “Ҳайя ъалас-солааҳ” ва “Ҳайя ъалал-фалааҳ”ларни айтганда эса, эшитувчи “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ” дейди. Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилган: Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззинни эшитсалар, худди муаззин айтган сўзларни айтиб, “Ҳайя ъалас солааҳ Ҳайя ъалал фалааҳ”га етганда: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”, дер эдилар”. Имом Аҳмад ривоят қилган.
Баъзи уламолар эса, “Ҳайя ъалал-фалааҳ”дан кейин “Маа шаа’аллоҳу каана ва маа лам яша’ лам якун” дейди, деганлар.
Қудратуллоҳ Сидиқметов
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Hayot...®:
Ҳар куни, кечки вақтларда, инсоният тарихидаги "саййида аёллар"нинг ҳаёти ҳақидаги дарсликларни кузатиб боринг.
@VorisMedia
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш.
2. Кўп ухлаш.
3. Кўп ейиш.
Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам.
2. Хафалик.
3. Очлик.
4. Бедорлик.
Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон.
2. Беҳаёлик.
3. Илмсизлик билан кўп савол бериш.
4. Кўп гуноҳ қилиш.
Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво.
2. Вафодорлик.
3. Саховат.
4. Мурувват.
Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз.
2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш.
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.
Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйку.
2. Камнамозлик.
3. Дангасалик.
4. Хиёнат.
Гунох қилишни қасд этганингизда уч оятни ёдга олинг:
1. "Аллоҳ кўришини билмасмидингиз?". (Иқро сурасидан)
2. "Раббисининг мақомидан қўрққанга икки жаннат бордир". (Раҳмон сурасидан)
3. "Ким Аллоҳдан тақво қилса, унга (муаммосидан) чиқадиган йўл қилур".(Талоқ сурасидан)
Мубашшир Аҳмад саҳифасидан
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
са, бизнинг ҳузуримизда унга узр йўқ! Ҳолбуки, Раббимиз бизни бутунлай бошқача йўл тутишга буюрган-ку. Мана, бир биродаримиз тутумини сал ўзгартириб, Оллоҳ чақирган ухувват сари бир қадам ташлаган эди, бугун ақлимизга сиғмайдиган мукофотга ноил бўлиб турибди.
Оллоҳ-Оллоҳ! Бунчалар яхшисан?! Бизни ҳам яхшилардан қилгил! Омийн!
***
Айтгандай, бир савол қолиб кетяпти, шуни ҳам очиқлаб кетақолай.
Дўстимдан:
– Хўш, унда нега уйланмадингиз? – деб сўрадим.
– Э, – деди у кулиб, – бориб ўша жувон билан кўришдим, гаплашдим, аммо не тонгки, у менга тегишни истамади.
– Ана холос. Унда, бошқа есирлар ҳам кўп-ку, ёки ўшандан бошқасига рози бўлмадими кеннойи? – деб ҳазиллашдим.
– Йўқ, кейин бошқасини таклиф қилишди, фейсбўкда боракан. Мессенжирдан “Ассалому алайкум”, деб хат ёздим. Ундан “ваалайкум” келгунича ўзим касал бўлиб қолдим. Шу билан уйланиш қолиб кетди. Аммо мен хотин олмасам ҳам, хотин мукофотини олиб бўлди-ёв...
Ҳазил-ҳузул билан хайр-хўшлашдик. Йўқотган нарсамни топгандай ичим анча ёришиб қайтдим.
© Абдугафур Искандар
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.
Har kuni kuzatib boring.
@VorisMedia
🕌 Акрамжон домла
🎤 Зайнаб бинти Жахш
📥 13.8 мб
🕰 19:50 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud
- Сўради: саҳарлаб қаёққа кетаяпсан?
- Деди: ишга.
- Сўради: Бомдод намозини ўқидингми?
- Деди: йўқ, мен намоз ўқимайман. Менга ҳидоят сўраб дуо қилинг!
- Хўп, дуо қиламан, аммо сен ишга бормай қўяқол!
- Нима учун?
- Мен сен учун ризқ сўраб ҳам дуо қилиб қўяман.
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Voris Media:
👉 @VorisMedia
Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
ВАҚТИНИНГ БАРАКАСИНИ ЙЎҚОТГАНЛАР УЧУН ТАВСИЯ
Қадимда ўтган уламолардан бири айтади:" Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим ҳатто кунлик вазифам ўн порага етди."
Зиё ал-Мақдисий илм олиш учун сафарга чиқишни истаган вақтда Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий унга йўл кўрсатиб деди:
"Қуръон ўқишни кўпайтир. Қуръонни ташлаб қўйма! Сен истаётган илм, (унга сен) қуръондан ўқиганинг миқдоричасига эришасан. "
Зиё ал-Мақдисий айтади:
"Шунга боқдим ва уни кўп тажриба қилиб кўрдим. Агар қуръонни кўп ўқисам кўп ҳадис эшитиш ва ёзишга муваффақ бўлардим. Агар қуръон ўқимасам ҳеч нарса қилолмас эдим.
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
🕌 Акрамжон домла
🎤 Фарзанднинг ота - онага истиғфори
📥 10.0 мб
🕰 23:41 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.
Har kuni kuzatib boring.
@VorisMedia
🕌 Акрамжон домла
🎤 Жувайрия бинти Харис
📥 12.7 мб
🕰 18:40 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud
Voris Media:
👉 @VorisMedia
Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.
Har kuni kuzatib boring.
@VorisMedia
Voris Media:
👉 @VorisMedia
Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
🕌 Акрамжон домла
🎤 Рамла бинти аби Суфён
📥 16.1 мб
🕰 23:16 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud
Имоми Заҳабийнинг "Кабоир" китобида шундай ёзилган экан:
Ривоят қилишларича, жаҳаннамдаги бир водийда илонлар бўлади. Ҳар бир илоннинг йўғонлиги туянинг бўйнидек бўлиб, улар намозни тарк қилувчиларни чақадилар. Уларнинг заҳари инсон жисмида етмиш йил ўз таъсирини кўрсатади. Сўнг унинг гўштлари шалвираб тушади. Жаҳаннамда «Жуббул ҳузн» (қайғу ўраси) деб номланган яна бир водий бўлиб, у илон ва чаёнлар маконидир. Ҳар чаён хачирдек келади. Унинг етмишта ниши бўлиб, ҳар бир ниши заҳарга тўла. У зинокорни чақиб заҳарлайди. Унинг оғриғи минг йил азоб беради. Сўнг зинокорнинг гўштлари титилиб, фаржидан қон, йиринг оқади. Ривоятларда келганки, ким оилали аёл билан зино қилса, уларнинг ҳар иккисига қабрда бутун ислом умматига бериладиган азобнинг ярми берилади. Қиёматда эса Аллоҳ таоло аёлнинг эри фойдасига ҳукм қилади.
Мазкур ҳолат эр бу ишдан бехабар бўлган тақдирда рўй беради. Агар эрнинг хабари бўлса-ю, сукут сақласа, эътибор бермаса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади. Чунки Аллоҳ таоло жаннат дарвозасига: «Сен даюсга ҳаромсан», деб ёзиб қўйган.
Аҳли оиласининг фаҳш-бузуқлик қилишини билатуриб, сукут сақлайдиган ва рашк-ор қилмайдиган кимса даюс ҳисобланади.
Adham Atajanov саҳифасидан
@VorisMedia
Бир танишим бошидан ўтказган воқеани айтиб берди. Тўғриси, ҳикояси бугунги кун одамининг ақлига сиғиши қийин.
“Жума намозини ишхонамиз ёнидаги мачитда ўқийман. Жуда файзли мачит. Аммо битта камчилиги бор. Сафлар ораси сал торроқ. Фарз ўқилаётганда-ку билинмайди – ҳамма саждага бир пайтда ётиб-туради, аммо суннатларда одам қийналади. Айниқса, менга ўхшаган бўйи баланд ва қорни каттароқларга қийин. Ё оёқ билан ортингиздагининг бошини туртиб оласиз, ё сизникини туртиб юборишади. Шунинг учун иложи борича қисқароқ сажда қилишга интиламан. Баъзилар бафуржа сажда қилиш учун ортга бироз чекинади, бу пайтда ортдагига сажда қилиш машаққатли бўлиб қолади. Натижада, одам ғашинади ҳам. Кейин эса, ғашингани туфайли кўнгилга беҳаловатлик киради.
Аммо мен бу дарднинг чорасини топиб қўйганман. Бир куни сафда сиқилиб турарканман, Оллоҳ кўнглимга бир жилва қилди: “Оллоҳим, мен биродаримга кенглик қиламан, эвазига Сен менинг қабримни кенг қилгин!” деган ўйни хаёлимга солди. Шу заҳоти тангланиб-торайиб турган ичимга ёруғлик ва кенглик кирди. Ортимдаги биродарим бемалол сажда қилиши учун кўпмас, тўрт энликкина олдинга жилдим; олдимдаги кишининг ҳам ортига “калла қўйиб” хаёлини бўлмаслик учун қисқароқ сажда қилдим. Қарангки, бошқа пайтларда сиқилиб қоладиган одам энди асло қийналмасдан ётиб-турдим. Ҳатто намозда кўпинча тополмайдиган ҳаловатни туйдим. Худди Оллоҳ қабримни кенг-ёруғ қилиб қўйгандек маза қилиб намоз ўқидим.
Шу-шу ҳар жума олд-ортимдагиларга кенглик қиладиган, эвазига Оллоҳдан қабримни кенг қилишини ўтинадиган бўлдим.
Бир куни шу ҳолатимни хотинга айтиб бир мақтангим келди. Ҳикоямни эшитаркан, хотиннинг оғзидан суви қочди. Ҳаваслари кебкетди. Кейин: “Қанийди биз ҳам сизга ўхшаб гўрларимизни кенг қилолсак”, деб қолди.
– Нега қилолмас экансан, бемалол қилоласан.
– Қандай қилиб?
– Бир жувон бор экан, турмуши бузилганига ўн йилча бўлибди... Ўшанга кенглик қилоласанми?
Хотин гапнинг қаёққа кетаётганини англолмай бироз ҳайрон тортиб турди. Мен давом этдим.
– Фарзанд бўлмагани учун ажрашган экан. Бугун бир ака келиб: “ўша аёлга уйланмайсизми?” деган эди, мен: “Ҳа, бўпти, уйланаман”, деб юбордим...
Энди хотиннинг рангидан қон қоча бошлади. Мен эса, жадал давом этдим.
– Мана, қара, ҳозир қанчадан-қанча жувонлар эрсиз, оиласиз. Уларнинг айби нима? Ахир улар ҳам оила қилгиси, фарзанд кўргиси келади. Лекин қани уларга шу бахтни берадиган эркак? Агар оилали йигит яна битта аёлга уйланса ва хотини кундошига кенглик қилса, эвазига Оллоҳдан қабри кенг бўлишини сўраса, Оллоҳ, шак-шубҳасиз, унга шу неъматни ато этажак. Шу нарсага ишонган аёлга кундошлик асло мусибат бўлиб кўринмайди. Нафсни кўндиришнинг энг осон йўли Оллоҳ учун қилинган ҳеч бир иш мукофотсиз қолмаслигини унутмаслик... Мана, сенинг олдингда катта бир иш турибди, хоҳласанг, уни ўзингга зулм қилиб ол, хоҳласанг, мукофот қилиб...
Шу гапларни айтарканман, хотиннинг боши эгилиб кетди, ҳатто кўзларига ёш сизди. Мен у ёшларни норозилик аломати деб ўйладим. Бир пас жим қолдик. Кейин қўлим билан иягидан тутиб, бошини кўтардим, овутишга бир нарсалар айтмоқчи бўлдим, лекин у оғзимдан гапимни олди, кўзларимга тикилган кўйи:
– Адажони, мен розиман. Мен ўша аёлга кенглик қилай, Оллоҳим менинг гўримни кенг қилсин. Розиман. Фарзанд кўрсангизлар, кўрарсизлар, кўрмасангизлар, мана, учта ўғил бор, бирортасини берармиз, келин билан хизматингизни қилар, – деди.
Хотинимга олдиндан ярим ҳазил-ярим чин қилиб, “уйланаман”, деб юрардим. Шунинг учун уйланишимга жуда тўполон қилиб юбормаса ҳам, ҳарҳолда бунчалик гўзал тарзда розилик беради, деб ўйламаган эдим...”
Дўстимнинг гапларини эшитиб, ҳайратдан ёқамни ушладим. Агар уни яхши билмаганимда, гапларига ишонмаслигим ҳам мумкин эди. Лекин Оллоҳ бизни ўзаро аҳил бўлишга, ухувват қилишга, кўмаклашишга буюрган ва эвазига кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мукофотлар ваъда қилганини биламиз-ку. Мана, озгина яхшилик илинишнинг мукофоти! Шундан кейин уйимиздаги аёлларнинг, ўғил-қизларнинг итоатсизлиги илдизи ўзимизда эмасмикан, деган хаёл келди. Ростанам, ўзимиз бир гуноҳни қилиб туриб, унга ўнта оқлов топамиз, аммо худди шу гуноҳни бир дўстимиз қил
Hayot...®:
Ҳар куни, кечки вақтларда, инсоният тарихидаги "саййида аёллар"нинг ҳаёти ҳақидаги дарсликларни кузатиб боринг.
@VorisMedia
БОҚИЙ ҚОЛУВЧИ СОЛИҲ АМАЛЛАР!!!
Кўп одамлар (дунёга рағбат қилиб) Аллоҳнинг сўзидаги: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир" (Каҳф сураси, 46 оят)ни далил қилишади. Лекин жуда ҳам озчилик оятни охиригача ўқиб, қуйидаги оятдан улкан маънони тушунишади....
"Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир" (Каҳф сураси, 46 оят).
Ўта ажойиб тушунча! Кўпчилигимиз бу ҳақда билмаймиз.
"Боқий қолгувчи солиҳ амаллар" нима дегани? Унинг савоби қандай?
Боқий қолгувчи солиҳ амаллар: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа илллалоҳу валлоҳу акбар", калималарини айтиб юриш. Буни боқий қолгувчи солиҳ амаллар деб номланишига сабаб, чунки уларнинг савоби абадий қолиб, мукофоти бардавом бўлади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа валлоҳу акбар", деб айтинглар, чунки у қиёмат куни нажот бўлиб олдинга чиқади, шу калималар ҳақиқий боқий қолувчи солиҳ амаллардир", деб айтганлар.
(Имом Ҳоким ривояти)
Манба: arabic.uz
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
🕌 Акрамжон домла
🎤 Аёлларни қабристонга боришлиги
📥 10.1 мб
🕰 22:32 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
Туғиласан, кулоғинга намозсиз азон айтилади. Ўласан сенга азонсиз намоз ўқилади. Бу хаётнинг азон ва намоз орасида қисқа эканидан дарак берувчи бир рисоладир, уйлаб кўр!?
@VorisMedia