vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни, кечки вақтларда, инсоният тарихидаги "саййида аёллар"нинг ҳаёти ҳақидаги дарсликларни кузатиб боринг.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

асулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишдир.

© Ислом Нури

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Уч нарса умматдан кўтарилди
📥 9.85 мб
🕰 21:49 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤Фотима бинти Муҳаммад
📥 19.0 мб
🕰 27:34 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Забардаст ва замондош алломалардан бўлган Шайх Сафар Ҳаволий шундай дейдилар:
" Мавлуди шариф бидъатини қандай ва қаердан пайдо бўлганлигини тагига етиш мақсадида кўп изландим. Шу нарсага аниқ амин бўлдимки, бу байрамни биринчи бўлиб нишонлаганлар (9-асрлардан бошлаб ҳукм сура бошлаган) Фотимийлар давлатига қарашли Убайдийлар экан! У давлат асосчисининг насл-насаби эса яҳудларга бориб тақалиши тарихий китобларда қатъий собитдир.
Пайғамбаримизнинг аниқ туғилган кунлари маълум эмас, лекин бунинг муқобилида У зотнинг вафот топган кунлари аниқ ва равшан. У рабиул аввал ойининг ўн иккинчи кунидир! У ярамас нобакорлар вафот топган ўша аниқ кунларини ўзларига байрам қилиб олишиб, бу ёғдаги содда мусулмонларни лақиллатиб келишган.
Яҳудларни одатига кўра, улар ўзларининг энг катта душмани ўлган кунни шоду хуррамлик билан нишонланадиган байрам қилиб олишади. Мана шу жирканч одатдан келиб чиқиб, улар мавлуд деган нарсани ўйлаб топишиб, у кунни ўтказиб юборса бўлмайдиган байрам ва хурсандчилик кунига айлантиришган. Чунки у кун Набий (саллолоҳу алайҳи васаллам) вафот бўлган кунга тўғри келарди-да!"..

Кўзимизни очайлик жон мусулмонлар!

Абу Умар таржимаси

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Истиғфор - ризқларни олиб келади.
Истиғфор - ғам-қайғуларни кетказади.
Истиғфор - гуноҳларни ўчиради.
Истиғфор - ёмғирни жалб қилади.
Истиғфор - азобни ман қилади.

Кўчирилди.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Исломий тарбия ўқитувчиси ўқувчидан:
— Исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Ясин — деб жавоб берди ўқувчи.
— Унда бизга Ясин сурасини ўқиб бер эй Ясин.
Уқўвчи сурани ёддан билишини айтиб,ўқиб берди.
Сунгра устоз бошқа бир ўқувчидан:
— Сени исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Юсуф, лекин дўстларим мени Кавсар деб чақиришади— деб жавоб берди ўқувчи.

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
Ҳар куни, кечки вақтларда, инсоният тарихидаги "саййида аёллар"нинг ҳаёти ҳақидаги дарсликларни кузатиб боринг.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/np5IgoMaWtM

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤Хафса бинти Умар
📥 5.48 мб
🕰 10:28 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®
Хотиржамлик калити

"Биласизми, уч кундан бери нима ҳақида ўйлаяпман? – Хотиржамлик... Умуман олганда, ҳозир ҳеч ким хотиржам эмас, "зато" тинч бўлгани билан... Ҳамма ўзини қўярга жой топа олмаяпти – уйи тўла пули бўлса ҳам, емоғи гўшт бўлса ҳам, киймоғи бренд бўлса ҳам, умуман, хотиржам эмас, ҳаловати йўқ... Нега шундай?"

Аллоҳ нима деганди?

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الْأَمْوَالِ وَالْأَنْفُسِ وَالثَّمَرَاتِ

"Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз". ("Бақара" сураси, 155-оят).

Хавфу хатар айнан хотиржамликнинг тескарисидир. Киши тинчликда яшаши мумкин, лекин қалбида хавф бўлади, ўзини хотиржам ҳис қила олмайди, еган-ичгани ичига тушмайди. Шунинг учун Аллоҳ Таъоло мусибатлар рўйхатининг бошида хавфу хатарни (бошқача айтганда хотиржамлик йўқлигини) зикр қилди.

Бу мусибатнинг чораси нима? Оятнинг давомини ўқиймиз:

وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ

"Сабр қилувчиларга башорат беринг..."

Улар эса мусибатларни шундай енгади:

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

"Бирор мусибат келганда: "Албатта, биз Аллоҳникимиз (Унинг бандаларимиз) ва албатта, биз У зотга қайтгувчилармиз" дейдилар". ("Бақара" сураси, 156-оят).

Демак, қалби нотинч, хотиржамлик нималигини билмаган одам бунга сабр қилиши, Аллоҳга юкиниши ва Ундангина ёрдам сўраши лозим:

وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ ۚ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى الْخَاشِعِينَ

"Сабр ва намоз ўқиш билан (Аллоҳдан) мадад сўранглар. Албатта у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Фақатгина ўзларининг Роббиларига рўбарў бўлишлари ва шубҳасиз, унга қайтажакларини биладиган нафси синиқ кишиларга (оғир эмасдир)". ("Бақара" сураси, 45-оят).

Демак, мусибатларга сабр қилишнинг ўзи кифоя қилмайди, балки уларга қарши Аллоҳдан ёрдам сўраш учун намоз ўқиш ҳам лозим. Афсуски, бугун баъзилар Робби фарз қилган ибодатни бажариш ўрнига кимдандир, нимадандир қўрқиб, ҳадиксираб, уни тарк этган. Балки, шунинг учун ҳам уларнинг қалбини битмас-туганмас хавф-хатар, хотиржам бўлолмаслик ҳисси қамраб олгандир...

Бу умматнинг пайғамбари айни вазиятда қандай йўл тутарди?

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу айтадилар:

أَنَّ الرَّسُولَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا حَزَبَهُ أَمْرٌ فَزَعَ إِلَى الصَّلَاةِ

"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бирон иш ташвишга солса намоз ўқишга шошилар эдилар". Абу Довуд (1319). Ибн Ҳажар Асқалоний: "Санади ҳасан", деган.

Ечим шу: хотиржам бўлишни истасангиз, намоз ўқинг! Бунда шайтоннинг қутқуси ҳам, одам кўринишидаги шайтонларнинг уйдирма гаплари ҳам сизни саодат манбасидан тўсиб қўймасин.

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/pK8F9CZ-XTA

Читать полностью…

Voris Media

Кундалик дарслар туркумидан:

Бидъатлардан огоҳлантириш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишнинг вожиблиги

Аллоҳ таоло айтади:
«Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади» (Оли Имрон: 31).
«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича - бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»(Нисо: 65).

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ فِيهِ فَهُوَ رَدٌّ» (متفق عليه). وفي رواية: «مَنْ عَمِلَ عَمَلاً لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ» (رواه مسلم).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бизнинг бу ишимизда (яъни динимизда) ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилинади» (Муттафақун алайҳ).
Бир ривоятда: «Ким бизникидек бўлмаган бир ишни қилса, у рад қилинади» (Имом Муслим ривояти).

عَن الْعِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَةَ قال صَلَّى بِنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ يَوْمٍ ثُمَّ أَقْبَلَ عَلَيْنَا فَوَعَظَنَا مَوْعِظَةً بَلِيغَةً ذَرَفَتْ مِنْهَا الْعُيُونُ وَوَجِلَتْ مِنْهَا الْقُلُوبُ فَقَالَ قَائِلٌ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَأَنَّ هَذِهِ مَوْعِظَةُ مُوَدِّعٍ فَمَاذَا تَعْهَدُ إِلَيْنَا فَقَالَ: «أُوصِيكُمْ بِتَقْوَى اللَّهِ وَالسَّمْعِ وَالطَّاعَةِ وَإِنْ عَبْدًا حَبَشِيًّا فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُمْ بَعْدِي فَسَيَرَى اخْتِلافًا كَثِيرًا فَعَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الْمَهْدِيِّينَ الرَّاشِدِينَ تَمَسَّكُوا بِهَا وَعَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ وَإِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ فَإِنَّ كُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلالَةٌ» (رواه أبو داود والترمذي).

Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан сўнг бизларга юзланиб, ғоят таъсирли мавъиза қилдилар, бундан кўзлар ёшланиб, дилларга (Аллоҳдан) қўрқув тушди. Шунда бировимиз: «Ё Расулуллоҳ, бу сўзларингиз гўё видолашувчининг насиҳатига ўхшайди, бизларни нимага тавсия қиласиз?», деб сўради. «Сизларни Аллоҳдан тақво қилишга ва ҳабаш қул (амир қилинган) бўлса-да қулоқ солишга ва итоат қилишга васият қиламан. Чунки, мендан кейин яшаганларингиз тез орада кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимни ҳамда ҳидоят ва тўғри йўл устидаги халифаларнинг суннатларини лозим тутинглар, уларни маҳкам ушланглар ва тишларингиз билан (яъни, қаттиқ) ёпишинглар. (Динда) янги пайдо қилинган ишлардан сақланинглар. Зеро, ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَطَبَ يَقُولُ: إِنَّ خَيْرَ الْحَدِيثِ كِتَابُ اللَّهِ وَخَيْرُ الْهُدَى هُدَى مُحَمَّدٍ وَشَرُّ الأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلالَةٌ (رواه مسلم).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилсалар: «Дарҳақиқат, сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилингани, ҳар бир бидъат залолатдир», дердилар (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Ислом дини икки қоида асосига: Ягона Аллоҳга ибодат қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш асосига барпо бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш бўлмаган ва у зот изн бермаган ҳар қандай ибодат рад қилинажак бидъатдир. Барча яхшилик фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашишдадир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Динда бидъат пайдо қилиш, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам машруъ қилиб бермаган нарса билан Аллоҳга ибодат қилиш ҳаром;
2. Бундай амал гуноҳи кабира ва эгасига қайтариладиган амал бўлади;
3. Бидъатларнинг барча туридан сақланиш лозим, улар залолат ва ёмонликдир;
4. Аллоҳнинг муҳаббати ва мағфиратига эришиш йўли – Р

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Майкл Харт "Юз буюк шахс" номли китобнинг муаллифидир. У ушбу китобни 28 йил мобайнида ёзиб тугатган. Тарихдаги энг буюк ва номи абадий қоладиган шахс бу Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам, деб Лондондаги маърузаларидан бирида нутқ сўзлаш учун омма олдига чиққанида, у ердаги омма унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир чақир қилишган. У сўзида давом этиб, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам) 611 мелодий сана Макка номли кичкина бир қишлоқдан чиққан. Одамларга: "Мен Аллоҳ томонидан юборилган элчиман", деб айтган. У билан бирга тўртта ўртоғи, хотини ва икки ёш бола иймонга келган. Ҳозирда 1400 йил ўтгач мусулмонлар сони миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш эса ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши ҳеч мумкин эмас. Чунки ёлғон 1400 йил яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчи миллиард кишидан зиёда бўлиб ошиб бориши ҳам мумкин эмас. Шунча узоқ вақт ўтишига қарамасдан бугунги кунда ҳам мусулмонлар пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёрдирлар. Бирорта христиан шундай қила оладими? Деб айтганида залда яна жимлик ҳукмрон бўлди.

Манба: Arabic.uz

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
Ҳар куни, кечки вақтларда, инсоният тарихидаги "саййида аёллар"нинг ҳаёти ҳақидаги дарсликларни кузатиб боринг.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

МОМОЛАРИМИЗ ЭРКАКЛАРНИ МАНА ШУНДАЙ ТАРБИЯ ҚИЛИШГАН

Абу Язид Бистомий ҳазратлари болалик чоғлари оталаридан етим қоладилар. Оналари фозила обида аёллардан эди. Балоғат ёшига етганида хурсандлигидан оналарининг олдига келиб: Онажон! Мен эркак бўлдим, дейди.
Оналари: Нима, Расулуллоҳни кўрдингми, дейди.
У: Киши Расулуллоҳни кўрмагунича эркак бўлолмайдими, деди.
Оналари: Ҳа, деди.
У: У зотни қандай қилиб кўраман, деди.
Оналари: У зотга кўп саловот айтишинг билан, деди.
Онасининг сўзини тинглаб, ибодатида ва Расулуллоҳга саловот айтишга анча тиришди ва ниҳоят Набий алайҳис саломни тушида кўрди. Яна аввалгидек хурсанд ҳолида онасига хабар бергани келиб: Онажон! Ана энди эркак бўлдим. Набий алайҳис саломни кўрдим, деди.
Оналари: Уйғоқлигингда кўрдингми ё тушдами, деди.
У: Тушимда, онажон! деди.
Оналари: То уйғоқлигингда кўрмагунингача ҳечам эркак бўла олмайсан, деди.
У: Ахир, қандоқ қилиб, онажон?! деди.
Онаси: Ахир ҳар намознинг аттаҳиётида "Ассаламу алайка айюҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу"ни ўқимайсанми. Қандай қилиб йўқ кишига салом берасан, деди.
Шунда у намозини хушуъ билан пухта адо этадиган бўлди ва "Ассаламу алайка айюҳан набий"га етганида кўзларидан ёшлари шашқатор бўлиб оқадиган даражага етти ва ниҳоят Набий алайҳис салом унга алик олаётганларини кўрадиган бўлди. Шунда онаси келиб: Ана энди эркак бўлдинг. Сенга энди хавфсирамасаям бўлади, деди.

Мана азизлар! Момоларимиз фарзандларини шу йўсинда тарбия қилиб дунё улар олдида тиз чўкадиган ЭРКАКларни етиштириб беришган.
Аллоҳим! Ўзимизни ҳам фарзандларимизни ҳам аждодларимиз йўлидан юриб Сенинг розилигинга эришишимизга Ўзинг кўмак бер! Омин.
©

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Имом Бухорий даврида яшаб ўтган, у зот вафотидан саккиз йил ўтиб вафот этган имом Абу Зуръа номли муҳаддис ўтган. Хуросоннинг Рай шаҳридан бўлгани учун Розий деб аталади.
У зотнинг муҳаддислик иқтидорига имом Аҳмад ва имом Бухорий каби ҳамасрлари тан берган эдилар.
У кишининг вафоти ажиб бир тариқада якун топган эдики, муҳтарам дўстларни шу воқеа билан таништиришни истадим.

Имом Муҳаммад ибн Муслим ибн Вора ҳикоя қилади:
"Мен Абу Ҳотим Розий (бу зот ва ҳикоя қилувчи ҳам замоналарининг йирик муҳаддисларидан эди) билан бирга Абу Зуръа ҳузурига кирдим. У киши ўлим арафасида ётар эди. У зотнинг ҳайбати босиб, "ла илаҳа иллаллоҳ" ни талқин қилишга истиҳола қилдик (талқин қилиш - ўлим тўшагида ётганга "ла илаҳа иллаллоҳ денг, дейиш). Кўз уриштиришиб, "Кимнинг охирги гапи "Ла илаҳа иллаллоҳ бўлса, жаннатга киради" ҳадисини санади билан айтишга келишдик-да, мен ҳадис санадини айта бошладим:
Абу Осим менга айтиб берди, у кишига Абдулҳамид ибн Жаъфар айтиб берган...деб қолганини унутгандек тўхтадим.
Абу Ҳотим ҳам ўзининг санадини айта бошлади:
Менга Бундор ибн Башшор айтиб берди, у айтди: менга Абу Осим айтиб берди, у айтди: менга Абдулҳамид ибн Жаъфар айтиб берди..
Абу Ҳотим ҳам қолганини унутгандек тўхтади...
Шунда қулоқ солиб ётган Абу Зуръа бошлаб кетди:
Менга ҳам Бундор ибн Башшор айтиб берди, у айтди: менга Абу Осим айтиб берди, у айтди: менга Абдулҳамид ибн Жаъфар айтиб берди: у Солиҳ ибн Абу Ғарибдан, у эса Касир ибн Муррадан, у эса Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Кимнинг охирги гапи "Ла илаҳа иллаллоҳ" бўлса, жаннатга киради"...
Ҳадис ривояти охирига етиши билан Абу Зуръа ҳам жон таслим қилди..."

Абу Мусо Мадиний, "Латоиф" китоби, 347- саҳифа.

Ла илаҳа иллаллоҳ...

Нақадар чиройли хотима... Нақадар чиройли одоб...

Аллоҳ таоло хотимамизни хайрли қилсин... Илоҳо, биз ношудлар ҳам бу ёлғон дунё сўнгида "ла илаҳа иллаллоҳ"" калимасини айтган ҳолда дунёни тарк этайлик.

Сайфуллоҳ Носир


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Мусулмоннинг беш хаққи
📥 9.02 мб
🕰 17:15 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤“Марям бинти Имрон“(2-қисм)
📥 19.5 мб
🕰 29:29 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

♡Зайтун ёғининг хусусиятлари♡

Ўзида синаб, тажриба ўтказган бир аёл шундай деб гап бошлади:
- Мен оёқларимдаги варикоз томирларга зайтун мойини суриб енгил укалашдан бошладим. Секин аста фойдасини сеза бошлаганимдан сўнг тизза ва бўйин қисмларимга ҳам суртиб уқаладим. Ишонинг мен ўзимни жуда ҳам яхши ҳис эта бошладим. Бу ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг менга кўрсатган марҳамати.
Зайтун мойига бўлган қизиқишим мана шу ердан бошланди.

Шундан сўнг мен юзим ва сочларимга турли хил кимёвий моддаларга тўла бўлган қимматли кремлар эвазига табиий зайтун мойини ишлата бошладим.

Ҳар сафар зайтун мойини ишлатар эканман Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ёдимга тушаверади. "ЗАЙТУН мойидан тановул қилинглар ҳамда (бадан ва соч-сақолни)мойланглар".

Зайтун ёғига эҳтимомим кун сайин ортиб борар экан аввал бир ош қошиқдан бошладим. Сўнгра икки ҳозир эса (кичик ҳажмдаги) пиёлада ҳар кун эрта тонг билан ичиб олишга одатланганман.

Унинг таъсирини ва фойдасини ҳақиқатда бутун танамда сезаяпман.
Йиллар давомида мени қийнаб келаётган варикоз томирларидан халос бўла бошладим. Ўзгаришлар билинар даражада десам адашмаган бўламан.
Тиззамда ҳам илгаригидан кўра анча сезиларли даражада ўзгаришлар бор, оғриқлар кун сайин озайиб бораяпти.
Юзимдаги доғлар изи ҳам секин аста кета бошлади. Сочларим ҳам тўкилмай қалинлашган ва анчайин жило қўшилиб илдизлари бақувватлашган.

Биласизларми яна нима, сочимдаги оқ толаларим ҳам ўз ўзидан сезиларли даражада камайиб бораяпти.
Қуръони каримда ва муқаддас ҳадисларда номи зикр этилган муборак дарахтнинг меваси мени ҳайратга солишда давом этмоқда азизлар!

Афсуски кўпчилигимиз уйимизда турган шундай неъматнинг хусусият-у фойдаларини билмай туриб, кимларнингдир бизларни мазаҳ қилиб келаётган кулгили рекламаларига ишонаяпмиз. Ва атайин бориб, уларнинг сунъий маҳсулотларини излашга тушаётганимиз учун холимизга ачиниб кетаяпман.
Бундай турли хил маҳсулотларнинг эса сон саноғи йўқ.
Бири ёғли бири қуруқ юз териси учун, бири қўллар, буниси эса оёқлар учун. Бу уйқудан аввал, буниси уйқудан тургач суртилади. Мана буниси ювинишдан аввал, буниси эса ювиниб бўлгандан сўнг ишлатилади. Буниси маскалар..... ва...ва...ва... ҳоказолар!

Аллоҳ таолонинг қовлин эслайлик (Токи у камолга етиб қирқ ёшга кирганида)(Аҳқоф 15)
Ўтган даврлардаги қирқ ёши ва яқин замон (аждодлар даври) гача бўлган бу ёш ҳали ёшлик олтин даври ва энг кучга тўлган, ғайратли даврлар ҳисобланган. Ҳозирга келиб эса бу (қирқ) ёш тамом ила аксини намоён этмоқда.'
Минг афсуски турли хил оғир касалликлар, сочларга ўралай бошлаган оқ толалар, қаричиликнинг яна кўп-кўп аломатлари ва унинг азоб-у уқубатлари афсуски шу ёшдан бошланиб келаяпти.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчамизни саломат этиб, офиятлар билан ризқлантирсин. Амийн!

Азизлар, хулосаси эса ўзингизга ҳавола!
🍀Зайтун мойидан танавул қилинглар ҳамда (бадан ва соч-сақолни) мойланглар, зеро у муборак дарахтдандур🍀

✨Ҳикматлар чашмасидан✨
Ҳаёт бизни чегара билмас йўл узра етаклар. Лекин Аллоҳга бўлган муҳаббат ва Унга нисбатан қилинган тақвогина қутқарув чамбараги (ёки нажот кемаси) бўлгай.

Умму Мустафо таржимаси

———————
Телеграм каналимизга қўшилинг:
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD54WB790n5xpzz0hA

Читать полностью…

Voris Media

• Ким Қуръондан бир харф ўқиса, унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот ўн баробаричадир.

• Ким бир етимни ўз қармоғига олса, жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамроҳ бўлади.

• Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса, унга 1000 ҳасанот ёзилади, ёки 1000 ёмонлик ўчирилади.

• Ким "каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа, дажжол фитнасидан омонда бўлади.

• Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса, Аллоҳ унга ўн саловот айтади.

• Ким фарз намозидан сўнг "оятал-курси"ни ўқиса, уни жаннатга киришидан фақатгина ўлим тўсиб туради.

• Ким қариндош-уруғликни боғласа, унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.

• Ким биродарига ғайбан дуо қилса, бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин деб қайтаради.

Абдулҳодий Юсуф

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…
Подписаться на канал