vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Ғазабланма
📥 8.81 мб
🕰 16:57 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#ЭНГ_ТЎҒРИ_ТАРБИЯ

Фарзанднинг гўзал тарбия топишида ақидасининг соғлом бўлиши энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Фарзанднинг ақидасига эътиборсиз бўлган ҳолда ундан яхши натижалар кутиш худди уруғ қадамасдан ҳосил кутиш кабидир. Ақида динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлгандагина соғлом ақида дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон болаларга ёшлигиданоқ соғлом ақиданинг таълимини берар эдилар:

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида эдим, у зот менга: “Эй бола, мен сенга бир нечта сўзларни таълим бераман; Аллоҳни муҳофаза қил, (яъни, Аллоҳнинг барча буйруқларини бажар,) шунда Аллоҳ сени муҳофаза қилади. Аллоҳни ёдда тут, (яъни, Аллоҳнинг ҳаққига риоя қил,) шунда Уни қаршингда топасан. (яъни, сен билан бирга бўлади, сенга ёрдам беради, сени ҳимоя қилади) Агар сўрасанг, фақат Аллоҳдан сўра! Агар ёрдам талаб қилсанг, фақат Аллоҳдан талаб қил! Билгинки, албатта бутун уммат сенга бирор манфаат бермоқ учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзганидан бошқа манфаатни бера олмайди. Агар уммат сенга бирор зарар беришга жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзганидан бошқа зарарни бера олмайди. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар эса қуриган. (яъни, тақдир ёзилиб бўлган)”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

* Эътибор беринг, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш боланинг ақидаси тўғри бўлишига қанчалик аҳамият қаратяптилар. Ибодатни ёлғиз Аллоҳга қилишга, фақат Аллоҳгагина боғланишга ҳамда Аллоҳдан ўзга бирор кимсадан қўрқмасликка тарғиб қилмоқдалар. Шунингдек, тақдирга иймон келтиришни ҳам таълим беряптилар. Ҳақиқий тўғри тарбия мана шудир. Ҳар бир мусулмон бошқа ишлари каби фарзанд тарбиясида ҳам ўзининг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан намуна олиши лозимдир.

“Ҳикматлар чашмаси”дан
Қудратуллоҳ Сидиқметов

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Масжидга пиёда юриб боришнинг самаралари:

1. Жаннатга тушиш билан ютуққа эришилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

2. Гуноҳларга каффорот бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ хатоларни ўчириб, даражаларни кўтаришига сабаб бўладиган нарсага сизларни далолат қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қийинчиликларга қарамасдан, таҳоратни тўлиқ мукаммал қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни кутиш. Ана ўша риботдир», дедилар». Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Исломда чегарани душман ҳужумидан ҳимоя қилиш «рибот» дейилади. Чегарачи нафсини жиловлаб, чегарада сабр-матонат билан собит туради. Шунинг учун ҳадисда зикр қилинган амаллар ҳам риботга тенглаштирилмоқда.

3. Яхшиликларни қўлга киритишга сабабчи бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким уйидан масжидга чиқса, икки фаришта ҳар бир босган қадами учун ўнта яхшиликни ёзишади. Масжидда намозни кутиб ўтирган одам намоз ўқувчилар кабидир. То уйига қайтиб келгунча намоз ичида деб ёзилади", деб айтдилар. Имом Аҳмад ривояти.

4. Масжидга пиёда юриб борганларга башорат. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжидларга зулматларда юриб борувчиларга қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Манба: Arabic.uz

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/1TNJomVmsLI

Читать полностью…

Voris Media

и ва салламнинг “Карм мўминнинг қалбидир” деб айтганлари” боби, 6183-ҳадис шарҳи.]

Уйга меҳмон келганида кишининг яхши сифатлари, хусусан, унинг саховати яққол кўринади. Меҳмоннинг ҳурматини жойига қўйиш одамлар ўртасидаги муҳаббат ва яқинликни кучайтиради, келувчининг хижолатчилигини йўқотади. Шу сабабли бу амал Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг кўп таъкидлаган суннатлардан эди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жибрил алайҳиссалом билан илк бор учрашиб, қаттиқ қўрқувга тушган ҳолда уйга кириб келганларида Хадича розияллоҳу у кишини бошқалардан ажратиб турувчи бешта фазилатларини зикр қилиб, тасалли берганди:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: فَقَالَتْ خَدِيجَةُ: كَلاَّ وَاللهِ، مَا يُخْزِيكَ اللهُ أَبَدًا، إِنَّكَ لَتَصِلُ الرَّحِمَ، وَتَحْمِلُ الْكَلَّ، وَتَكْسِبُ الْمَعْدُومَ، وَتَقْرِي الضَّيْفَ، وَتُعِين عَلَى نَوَائِبِ الْحَقِّ

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “… Шунда Хадича: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни ҳеч қачон хор қилиб қўймайди! Чунки сиз қариндош-уруғчилик алоқаларини боғлайсиз, ўзи ишини битира олмайдиган кишига кўмаклашасиз, йўқсилга (камбағалга) ёрдам берасиз, меҳмоннинг ҳаққини (озиқ-овқат ва ётар жойини бериб) адо қиласиз, фалокатга учраганларга кўмак берасиз”, деди”. Бухорий (3), Муслим (160/293).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айнан шундай эдилар – ўзлари меҳмоннинг ҳаққини адо қилиш баробарида бу иш Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишининг белгиси эканлигини айтдилар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндош-уруғчилик алоқаларини боғласин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гапни гапирсин ёки жим бўлсин”, дедилар”. Бухорий (6138), Муслим (47/78).

Меҳмоннинг ҳурматини жойига қўйиш уни чиройли кутиб олиш, очиқ юз билан муомала қилиш, егулик ва ичимлик бериш, яхши ўринга ўтирғизиш, агар ҳожат бўлса, тунаб қолиши учун жой қилиб бериш кабиларни ўз ичига олади. Суннатга кўра, меҳмоннинг иззати бир кундан уч кунгача. Агар меҳмон бундан кўпроқ қолишни истаса, буни энди мезбон ҳал қилади: агар меҳмонини иззат қилишда давом этса, эҳсон бўлади; агар бундан бош тортса ҳам гуноҳкор бўлмайди.

عَنْ أَبِي شُرَيْحٍ الْعَدَوِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعَتْ أُذُنَايَ، وَأَبْصَرَتْ عَيْنَايَ، حِينَ تَكَلَّمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيُكْرِمْ جَارَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ جَائِزَتَهُ. قَالَ: وَمَا جَائِزَتُهُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: يَوْمٌ وَلَيْلَةٌ، وَالضِّيَافَةُ ثَلاَثَةُ أَيَّامٍ، فَمَا كَانَ وَرَاءَ ذَلِكَ فَهُوَ صَدَقَةٌ عَلَيْهِ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ

Абу Шурайҳ Ал-Адавий розияллоҳу анҳу айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини икки қулоғим билан эшитиб, икки кўзим билан кўрдим: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини мукофоти билан ҳурматини жойига қўйсин”. “Унинг мукофоти нима, эй Росулуллоҳ?” – деб сўрашди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир кеча-кундуз. Меҳмон қилиш эса уч кун. Бундан ортиғи унга эҳсон бўлади. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гапни гапирсин ёки жим турсин”, дедилар”. Бухорий (6019), Муслим (48/81).

“Хаттобий айтади: “Бунинг маъноси: агар кишининг уйига меҳмон келса, унга бирон нарса туҳфа қилади, бир кеча-кундуз давомида ўзида бор нарса билан сийлайди. Кейинги икки кунда эса уйда тайёрлаган таоми билан меҳмон қилади. Шу зайлда уч кун ўтса, ҳаққини

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Жаннатдаги уч манзил
📥 6.27 мб
🕰 17:16 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Кечга борганда ушбу зикрни айтишни унутманг!


 حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ

«Аллоҳ менга кифоя Қилувчидир. Ундан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим ва У буюк Аршнинг Парвардигоридир».
(Етти марта айтилади).

Ушбу дуони тонг ва тунда етти марта айтадиган кишининг дунё ва Охиратга тегишли бўлган барча муҳим ишларига Аллоҳ Ўзи кифоя қилади.

Ибн Сунний ривояти

"Ҳиснул муслим" китобидан.


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Осиё бинти Музохим
📥 12.4 мб
🕰 27:02 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

ҒАФЛАТ УЙҚУСИДАН УЙҒОНИНГ!

Қашшоқ балиқчининг тўрига катта балиқ илинибди. Унинг ичидан эса қиммат баҳо жавоҳир чиқибди. Хурсанд бўлган балиқчи тошни сотиш учун ҳалол, инсофли заргарга олиб борибди. У тошга узоқ тикилиб:
- Афсус, мени барча тўплаган зарларим тош қийматига камлик қилади, - дебди. У мамлакатнинг одил подшоҳига боришни, бу тошни нархини фақат у бера олишини маслаҳат берибди. Подшоҳ ҳам у тошга узоқ тикилиб туриб:
- Сенга 4 соат муҳлат. Тош эвазига зебу-зийнат, олтин-кумушга лиқ тўла хазина омборимдан шу муддат ичида ҳоҳлаганингча ол, - деб буюрибди. Балиқчи омбордаги хазиналар, уюм-уюм олтин ва кумушларни кўриб ақлдан озай дебди. Хали вақтим кўп, бир қоп олтин олсам бутун авлодимга етади, деб олтинлар устида ёнбошлаб, хаёл сура бошлабди.
- Кулбамни қаср, эшагимни от қиламан, катта ер сотиб оламан, - деб орзу-ҳавас ила ғафлат уйқусига кетибди.
Бир маҳал хазинабон:
- Биродар, тур ўрнингдан!!!
Муддатинг тугади, - деб уйғотибди.
- Тўхтанг, бир ҳовучгина олтин олай, - дебди.
- Йўқ, сени муддатинг тугади! - деб, подшоҳнинг хазинасида чиқариб юборибди. Қашшоқ балиқчи ҳеч нарсасиз, яна ўша хароба кулбасига қуруқ қўл билан қайтибди...

Хулоса шулки, бизнинг ҳам жавоҳир иймонимиз эвазига, Одил Подшоҳимиз Аллоҳ ўз хазинасига (дунёга) муддат билан киргизди. Биз эса хали ҳамон ухлаяпмиз. Эртаю кеч Хазинабон (Азроил а.с) уйғотмоқда.
Имкон борида Қуръон, намоз, рўза, яхшилик, поклик, самимийлик зебу зарларидан ўз қопларимизга (қалбимизга) тўлдириб олайлик.
Акс ҳолда кулбамиз (охират)га ҳеч нарсасиз хор ва зор ҳолатда қуруқ қўл билан қайтишимиз бор!!!
Ҳофиз Аллоҳ барча уммати Муҳаммадияни Ўзи сақласин!

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш

96. Мақтовни камайтириш.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни хайрли ишлари учун мақташ билан бирга бунда ҳаддан ошишни хуш кўрмас, маддоҳликдан қайтарар эдилар. Чунки бир кишини кўп мақтайверилса, у ўзидан ғурурланиб, бошқаларни менсимайдиган, уларнинг фикри билан ҳисоблашмайдиган бўлиб қолади. Айни пайтда, ўрни бўлса ҳам, бўлмаса ҳам бир шахсни мақтайвериш иккиюзламачилик ва ялтоқланишга киради.

Суннат бизга одамларни фақат керакли жойдагина мақташ, шунда ҳам уни кўпайтириб юбормаслик, мақтовда ёлғон ва муболаға ишлатмаслик, кишини унда йўқ сифатлар билан атаб, хушомад қилмасликни буюрган:

عَنْ أَبِي مَعْمَرٍ، قَالَ: قَامَ رَجُلٌ يُثْنِي عَلَى أَمِيرٍ مِنَ الْأُمَرَاءِ، فَجَعَلَ الْمِقْدَادُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يَحْثِي عَلَيْهِ التُّرَابَ، وَقَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَنْ نَحْثِيَ فِي وُجُوهِ الْمَدَّاحِينَ التُّرَابَ

Тобеинлардан Абу Маъмар Абдуллоҳ ибн Сахбара Ал-Аздий айтади: “Бир киши ўрнидан туриб амирлардан бирини мақтади. Шунда Миқдод ибн Амр розиялллоҳу анҳу унга тупроқ сочиб, “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маддоҳларнинг юзига тупроқ сочишимизни буюрган”, деди”. Муслим (3002/7399), Термизий (2393), Ибн Можжа (3742).

عَنْ أَبِي بَكْرَةَ : أَنَّ رَجُلًا ذُكِرَ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَثْنَى عَلَيْهِ رَجُلٌ خَيْرًا ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : وَيْحَكَ ، قَطَعْتَ عُنُقَ صَاحِبِكَ - يَقُولُهُ مِرَارًا - إِنْ كَانَ أَحَدُكُمْ مَادِحًا لاَ مَحَالَةَ فَلْيَقُلْ : أَحْسِبُ كَذَا وَكَذَا ، إِنْ كَانَ يُرَى أَنَّهُ كَذَلِكَ ، وَحَسِيبُهُ اللهُ ، وَلاَ يُزَكِّي عَلَى اللهِ أَحَدًا

Абу Бакра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида бир киши зикр қилинганди, бошқаси уни мақтади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳолингга вой бўлсин! Биродарингнинг бўйнини синдирдинг”, – дея бир неча марта такрорлаб, – “Агар сизлардан бирингиз мақташдан бошқа йўл топа олмаса ва у (мақталаётган киши) шундай бўлиб кўринса, “Уни шунақа деб ўйлайман. Ҳисоби эса Аллоҳгадир (асли қандайлигини Аллоҳ билувчироқдир)”, десин. Ҳеч кимни Аллоҳнинг олдида (қатъий) оқламасин”, дедилар”. Бухорий (6061), Муслим (3000/7396).

“Имом Ғаззолий “Иҳёу улумид-дин”да “Маддоҳнинг мадҳидан келадиган бало – мақталаётган шахс фосиқ ва золим бўлса ҳам уни риёкорлик ва ёлғон билан мақтайверишидир”, деган”.

Байҳақий “Шуабул-иймон”да (4876) нақл қилади: “Баъзи салафлар: “Агар бир кишини ўзининг олдида мақташса,

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا لَا يَعْلَمُونَ وَلَا تُؤَاخِذْنِي بِمَا يَقُولُونَ وَاجْعَلْنِي خَيْرًا مِمَّا يَظُنُّونَ

“Аллоҳумма-ғфирлий маа лаа яъламуун. Ва лаа туахизний бимаа яқулуун. Важъалний хойрон миммаа язуннуун” (“Эй Аллоҳ, улар билмаган гуноҳларимни мағфират қил. Улар айтаётган гаплар (мақтовлар) сабабли мени азоблама. Мени улар ўйлаётганидан-да яхшироқ қил”), деб айтсин”, дейишган”. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. “Фатҳул-Борий”, Одоб китоби, “Мақтовнинг ёмонлангани” боби, 6061-ҳадис шарҳи.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلًا يُثْنِي عَلَى رَجُلٍ وَيُطْرِيهِ فِي مَدْحِهِ، فَقَالَ: أَهْلَكْتُمْ -أَوْ قَطَعْتُمْ- ظَهَرَ الرَّجُلِ

Абу Мусо Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир киши бошқасини мадҳ қилиб, мақтовини ошириб юбораётганини эшитдилар-да: “У одамни ўлдирдинглар – ёки – белини синдирдинглар”, дедилар”. Бухорий (2663), Муслим (3001/7398).

Ҳадисда “ўлдириш”, “белини синдириш” деганда бир шахсни кўп мақташ унинг кеккайиб кетиб, бошқаларни оёқ учида кўрсатадиган золимга айланишига сабаб бўлиши назарда тутилган. Агар мақтовдан ўзга чора қолмаса, унда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек “Мен бу одамни шундай деб биламан. Аслини эса Аллоҳ билгувчироқ”, дейишимиз суннатга мувофиқ бўлади.

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤“Марям бинти Имрон“(1-қисм)
📥 16.0 мб
🕰 24:34 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Солиҳлардан бири айтади: Инсоннинг учта ҳамроҳи бор:

1- Ўлгунича бўлган ҳамроҳи. У - мол-мулки;
2- Қабри эшигигача бўлган ҳамроҳи. У - фарзандлари;
3- Тириклигида ҳам, ўлгандан сўнг ҳам бирга бўладиган ҳамроҳи. У - солиҳ амали.

Саҳиҳ Ҳадисда:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб шундай дeганлар: «Инсон вафот этса, унинг амали узилади, аммо уч нарсада (тўхтамай eтиб туради): Садақаи жория, қолдирган манфаатли илм ва ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд».

(Имом Муслим ривояти).

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

адо қилибди. Бундан ортиғи мезбоннинг меҳмонга садақаси-эҳсони бўлади”. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. “Фатҳул-Борий”, Одоб китоби, “Меҳмоннинг ҳурматини жойига қўйиш ва унга ўзи хизмат қилиш” боби, 6135-ҳадис шарҳи.

عَنْ أَبِي شُرَيْحٍ الْكَعْبِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ، جَائِزَتُهُ يَوْمُهُ وَلَيْلَتُهُ، الضِّيَافَةُ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ وَمَا بَعْدَ ذَلِكَ فَهُوَ صَدَقَةٌ، وَلَا يَحِلُّ لَهُ أَنْ يَثْوِيَ -أَيْ يُقِيمَ- عِنْدَهُ حَتَّى يُحْرِجَهُ

Абу Шурайҳ Ал-Каъбий Ал-Адавий розияллоҳу анҳуинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин. Унинг мукофоти бир кеча-кундуз, меҳмон қилиш уч кун. Бундан кейин эҳсон бўлади. (Мезбон) танг ҳолатга тушгунигача уйида туравериш унга (меҳмонга) ҳалол бўлмайди”, дедилар”. Бухорий (6135), Абу Довуд (3748).

Ҳадисда зикр қилинганидек меҳмоннинг ҳаққини адо қилиш суннат. Ўз навбатида меҳмон ҳам мезбонга ортиқча ноқулайлик туғдирмаслиги, уни қийин аҳволга солмаслиги лозим. Шунда ушбу суннат ҳаётга тўғри татбиқ этилган бўлади.

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш

95. Меҳмоннинг ҳурматини жойига қўйиш.

Карам-саховат мўминнинг энг улуғ сифатларидан. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “мўмин” ва “карам” маънодош сўзлар эканлигини айтдилар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تُسَمُّوا الْعِنَبَ الْكَرْمَ، فَإِنَّ الْكَرْمَ الرَّجُلُ الْمُسْلِمُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Узумни карм деб атаманглар. Чунки карм (карам-саховат) муслим кишидир”, дедилар”. Бухорий (6183), Муслим (2247/5762). Ҳадис Имом Муслимга тегишли.

[Имом Бухорий ушбу ҳадисни қуйидаги лафз билан ривоят қилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم:َ وَيَقُولُونَ الْكَرْمُ إِنَّمَا الْكَرْمُ قَلْبُ الْمُؤْمِنِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “(Узумни) карм деб айтадилар. Ваҳоланки, карм (карам-саховат) мўминнинг қалбидир”, дедилар. (6183)

Ҳадиснинг маъносини тушуниш учун Ҳофиз Ибн Ҳажарга мурожаат қиламиз:

“Хаттобий айтади: “Узумни “карм” демасликдан мақсад хамрнинг ҳаромлигини таъкидлашдир. Чунки узумни “карм” деб номланса, жоҳилият араблари айтадиган гапга мувофиқ келиб қолади: улар ароқхўрни карм – карамли (сахий) киши деб ўйлашарди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса буни инкор қилиб, “Карм (карам) – бу мўмин кишининг қалбидир. Унда иймон нури, Ислом ҳидояти бор”, деб уқтирдилар.

Абу Бакр Муҳаммад ибн Қосим ибн Анборий: “Араблар узумни карм деб номларди. Чунки ундан олинадиган ароқ кишини маст қилиб, карам-саховат ва одамлар наздидаги мақталган ишларга ундар эди. Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаром ичимлик тайёрланадиган узумни аслида яхши маънога эга бўлган карам сўзидан олинган “карм” билан аташдан қайтариб, бу сўз уни ичишдан четланадиган мўмингагина муносиб деб баҳоладилар. Аслида, ким ҳаромдан сақланса, уни “карм” – карамли, олийжаноб деб аташ тўғри бўлади”, деган”.

Азҳарий айтади: “Узумнинг карм деб номланиши уни узиш осонлиги, ҳосилини йиғаётганда қўлга тикан ёки бошқа нарсалардан жароҳат етмаслиги, кейин худди хурмо дарахти каби биргина поясидан кўп миқдорда ҳосил олиш билан изоҳланган. Ҳар қандай нарса кўп бўлса, у карамли – сахий дейилади”. Карм сўзининг бундай шарҳланиши унинг ўзаги жиҳатидан тўғри. Лекин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сўзни ишлатишдан қайтарганларининг сабаби биринчи гапга (юқорида Хаттобий келтирган шарҳга) мувофиқ келади.

Имом Нававий айтади: “Ҳадисда узумни карм деб номлашдан қайтарилганининг сабаби унинг ёқимсиз маънони англатиши мумкинлигидир. Қуртубий Мозирийдан шундай нақл қилган: “Мусулмонларга хамр – маст қилувчи ичимлик ичиш ҳаром қилинганида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳаром нарса олинувчи моддани (узумни) “карм” сўзи билан номлашдан қайтардилар. Чунки бу сўз “карам” сўзи билан ўзакдош бўлиб, у зикр қилинганида араблардаги айни шу – саховат ҳисси қўзғалиши мумкин эди. Шуни қайд қилиш керакки, ҳадисда узумни карм деб номлаш ман этилди, ҳолбуки, у ҳаром эмас. Хамр узум деб номланмайди. Лекин баъзида узум ундан хамр қилингани учун шу ном билан аталиши мумкин”.

(Яъни, узум аслида ейиш ҳалол бўлган мева. Лекин уни араблар одатда ароқ ичувчиларга нисбатан ишлатиб келган карам – сахийлик сифатига далолат қилувчи “карм” сўзи билан номлаш ҳолатни бузиб кўрсатади. Гўёки, “Фақат ароқхўрлар карамли-сахий бўлади”, деган нотўғри тасаввур уйғонади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу каби хато фикр ва қарашларни ислоҳ қилишга катта эътибор берар, одамларни жоҳилият пайтида ўрганиб қолган ножўя ишлардан қайтарар эдилар.)

Шайх Абу Муҳаммад ибн Абу Жамра айтади: “Карам (саховат) сўзи карм сўзидан олинган. Энг яхши ерлар “карам-саховатли ер” деб аталади. Шундай бўлгач, бу сўзни фақат мўминнинг қалбига нисбатан ишлатиш мумкин. Чунки мўмин тирик жонзотларнинг энг афзали, унинг энг яхши аъзоси эса қалби. Қалб солиҳ (яроқли) бўлса, бутун жасад солиҳ бўлади. У иймон дарахти униб-ўсувчи жойдир”. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. “Фатҳул-Борий”, Одоб китоби, “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжид ҳафизаҳуллоҳ дейди:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлиди-туғилган кунларини байрам қилиш хусусида бир муҳим мавзуга эътиборингизни қаратмоқчиман. Тўғри, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг туғулган кунларини байрам қилмадилар. Ва на тўртала хулафои рошидийнлар ҳам (ва на тобеинлар ва табаа тобеинлар ҳам). Шу билан биргаликда тарихчи уламолар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари 12 робиул аввалда эканига иттифоқ ҳам қилмаганлар. Аммо-лекин жумҳур тарихчилар қандай ҳам Ҳофиз Ибн Ҳажар ва Ибн касир роҳимаҳуллоҳлар айтганидекРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этган кунлари 12 робиул аввалда эканига иттифоқ қилганлар. Энди, агар биров тўй қилмоқчи бўлса-ю, лекин ўлим бўлиб қолса, тўйни кечиктиради-а?! Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кунлари аниқ бўлишига қарамай, ўша кунда байрам қиладиларми?!"

Voris Media канали таржимаси

Читать полностью…

Voris Media

БОЛА ВА ЧУМЧУҚ

Абу Умайр кимлигини биласизларми?

У улуғ саҳоба Анас ибн Моликнинг укаси, ҳали ёши учга ҳам тўлмаган бола.

Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом дўсти Анасни кўргани уйига келдилар. Қарасалар, бир кичкина бола ерда ўтирарди. Унинг қучоғида бир кичкина касал чумчуқ бор эди. Чумчуғига ачиниб, боланинг кўзидан ёш қуйиларди.

Пайғамбар алайҳиссалом унинг ёнига келдилар ва уни қучоқлаб:

- Чумчуқчага нима бўлди, эй Умайрнинг отаси, - дедилар.

Бола жилмайди.

Нима учун жилмайганини биласизларми?

Чунки Пайғамбар алайҳиссалом унга худди катталардек мурожаат қилиб, "эй Умайрнинг отаси", дегандилар. Бундан ташқари Пайғамбар алайҳиссаломдан бошқа ҳеч ким ҳали ундан чумчуғи ҳақида сўрамаган эди.

Бир неча кундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом яна уларникига бориб, эшик қоқдилар. Эшикни Анас ибн Молик очди. Пайғамбар алайҳиссалом ичкарига кирар эканлар, тўппа-тўғри Абу Умайрнинг олдига бориб, меҳрибонлик билан:

- Чумчуқча нима бўлди, эй Умайрнинг отаси, - дедилар.

Абу Умайр (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ўзини Пайғамбар алайҳиссаломнинг қучоғига отиб, йиғлаб юборди ва деди:

- Чумчуқча ўлиб қолди. Ўлиб қолди...

"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси
2017-11-19

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар куни, кечки вақтларда, инсоният тарихидаги "саййида аёллар"нинг ҳаёти ҳақидаги дарсликларни кузатиб боринг.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Жаннатга далолат
✂️ Қисқа дарслар
📥 588 КБ
🕰 00:57 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг машҳур сўзларидан:

- Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин.

- Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан.

- Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади.

- Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади.

- Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор.

- Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади?

- Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади.


—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Аллоҳнинг зикри билангина қалблар ором олади
✂️ Қисқа дарслар
📥 1.95 МБ
🕰 02:36 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…
Подписаться на канал