vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Ҳозирда кенг тарқалган, "ўз-ўзини ривожлантириш" ва "бой бўлиб кетиш"ни ўргатадиган китоблар ҳақида

Ҳар душанба ёки ҳар 1 январдан янги ҳаёт бошлаш жонга тегди. Self-help (ўз-ўзини ривожлантириш) соҳасида 150-200 дан ортиқ китоб, сон-саноқсиз блогпост ва мақолалар ўқиганимдан сўнг кишининг ўз устида ишлаши бемаъниликдан бошқа нарса эмаслигига охири амин бўлдим.

Саккизоёққа ўхшаб пайпаслагичларимизни ҳар томонга узатавермасдан, ҳаётдан тобора кўпроқ нарсаларни талаб қилавермасдан, аксинча, ҳаётимизни соддалаштиришимиз, уни иккинчи даражали нарсалардан тозалашимиз керакми, дейман. Қўшиш эмас, айиришни ўрганиш керак экан. Ҳаётда бир неча таянч ибодатлардан бошқа барчаси сафсата ва ёлғон.

"Қизларни қандай ўраш" ҳақидаги китобларни ўқиш ўрнига (муносиб турмуш ўртоқ топиш каби яхши ниятда) муносиб мўмин бўлишга ҳаракат қилиш зарур. Чунки мўминда содиқлик каби аёлларга ёқадиган хислатлар бўлади.

"Вақтни тўғри тақсимлаш" ҳақида китоблар ўқиш ўрнига, ҳаётни ибодат атрофида қуриш керак. Шунда режалаштирган ишларингиз ўз-ўзидан, ортиқча қийинчиликсиз амалга ошади.

"Қандай қилиб, у ёки бу салбий одат ва хислатлардан қутулиш, мотивация (бирон ишга руҳланиш), ишчанлик, содиқлик каби ижобий одат ва фазилатларга эга бўлиш мумкин?" – деган китобларни ўқиш ўрнига, том маънода мусулмондек яшашга ҳаракат қилиш лозим.

Бизда машҳур Дейл Карнеги (Dale Carnegie), Ог Мандино (Og Mandino) каби муаллифларнинг китоблари ҳақиқий мусулмонга керак эмас. Тошкентга келиб, содда одамларнинг пулини шилиб кетган Радислав Гандапас каби ҳар хил маркетинг "гуру"ларининг руҳлантирувчи семинарлари ҳам ортиқча.

"Мууту қобла ан тамувту – Ўлимингиздан олдинг ўлингиз" ҳақиқати ёдда турса, инсон ўзи учун бесамар, кераксиз, муҳим бўлмаган, ортиқча хатти-ҳаракатлардан ва албатта харажатлардан қутулар экан. "Кўнгил тусагани"нинг ўрнига "Аллоҳнинг истаганини" қўйса, киши ноўрин амбициялардан, орзу-ҳавасдан (ва демак, фрустрация – ҳафсала пир бўлишидан) холи бўлар экан. Таваккал қилишни ўрганса, пешанасида бўлмаганининг кетидан бесамар югуришдан озод бўлади. Ва ҳоказо, ва ҳоказо.

Айтмоқчи бўлганим, ўз-устида ишлашни жиҳод билан алмаштириш керак. (Жиҳод – тирик бомба бўлиш эмас. Бу иборага асл маъносини қайтариш вақти келди.)

Бу гаплар "атиисларга" ҳам тааллуқли. Фақат атеист, агностик ва бошқа безорилар ўз ҳаётини Аллоҳга эмас, ўзидан каттароқ бирор ғояга бўйсундириши, шу ғояга бутун жони билан хизмат қилиши керак.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳаётни муносиб яшаб ўтказиш учун кўп нарса керак эмас. Мусулмон мусулмонча эътиқод қилиб, яшаб, ўтириб турса ва бир қанча таянч кўникмаларга амал қилса (тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, ўзига берилган томорқани иложи борича профессионал тарзда парваришлаши каби), шунинг ўзи кифоя.

"How to speak", "How to memorize things" каби ўта хос мавзулардаги китоблардан ташқари, self-help (ўз-ўзини ривожлантириш) жанридаги китобларнинг 99%и кераксиз чиқитдир.

© Сардор Салим

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

من القصيدة النونية

يا سلعة الرحمن لست رخيصة بل أنت غالية على الكسلان

يا سلعة الرحمن ليس ينالها
في الألف إلا واحد لا اثنان


Эй Раҳмон жаннати, эмассан арзон,
Қимматсан, етолмас дангаса инсон.
Эй Раҳмон жаннати, етишгай сенга
Мингтадан атига бир дона чаққон
.


Жалолиддин ибн Иброҳим таржимаси

Voris Media

Читать полностью…

Voris Media

Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Ажойиб маълумотлардан бири:

Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?!

Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин у ўсиб чиқмайди. Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди. Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач қуйидаги нарсани кашф қилдилар. Кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб нуқсонлардан покдир.
«Парвардигоримиз барча нарсага ўз ҳилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир». (Тоҳа сураси, 50 оят)

arabic.uz

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Қуръони каримдан энг кўп ўқийдиганимиз Фотиҳа сураси бўлади. Шу сурани намозда ва ундан ташқарида ўқиётганимизда, у бизга ажиб маъноларни шивирлайди.
Бошладик:
"Оламлар Парвардигорига ҳамд бўлсин!".
Бу ибора дунёдаги энг катта ҳақиқатлардан. "Ал" қўшимчаси билан бошланадиган ҳамд, араб тилида ана шу қўшимча туфайли ҳамма жинсни қамраб олишни англатади. Яъни, ҳамд ва мақтов жинси тўлалигича Аллоҳга тегишли. Бошқа биров ёки нарса ҳамд айтилишига лойиқ эмас. Чунки мақталишга арзигулик ишлар ёки нарсаларнинг ҳаммаси бир восита ва васила холос. Уларни пайдо қилувчи, юргизувчи, ҳаракатлантирувчи ёлғиз Ўзидир. Масалан, фалончи сизга ёрдам, яъни мақтовга сазовор иш қилди. Лекин унинг ёрдами кўриниши бўлган мулк, қувват ёки ҳаракат ўша фалончиники эмас, ҳаммаси Аллоҳники. У ўзи эса сабаблар оламидаги бизга кўринаётган жиҳат холос. Шунинг учун исломий одобга кўра унга миннатдорчилик билдирамиз. Лекин ҳақиқий мақтов ва ҳамдни ўша мулк, қувват ё ҳаракатларни юзага келтирувчи ва айнан сиз томонга йўналтирувчи Аллоҳга айтамиз. Чунки У бу ёрдамни сизга эмас бошқага йўналтириши, ёки сизга ёрдам берганнинг ўзини ёрдамга муҳтож қилиб қўйиши, ёхуд ёрдам воситасидан ёрдам бўлиш хусусиятини олиб қўйиши мумкин эди.
Энди бу ҳамдни кимга нисбатан айтилаётганини тасаввур қилиш, инсонда буюк Қувват ва Қодирлик қаршисида янада ожизлик ҳиссини пайдо қилади. Ибодатига, бандалик қилишига мазмун ва руҳият олиб киради. Сиз бугун қувватли бўлиб, эртага кучдан кетадиган, ёки ҳозир мавжуд бўлиб, йиллар сурони емирадиган бир мавжудот қаршисида эмас, оламларни тарбия ва риоятида тутадиган, бирор ҳодиса унинг қудратидан ташқарида бўлмайдиган буюк Зот қаршисида турибсиз, Унга ибодат бошладингиз, ҳамма ҳамдни Унга йўналтирдингиз.
Дунёда бундан ортиқ ҳақиқат, бундан ортиқ эътироф, бундан ортиқ ибодат, бундан ортиқ лаззат, бундан ортиқ ҳаловат бўлиши мумкинми?
"Оламлар Парвардигорига ҳамд бўлсин!".
Бу ибора қалбимизга жуда улуғ ва буюк эътирофни шивирлайди. Уни эшитишга ҳаракат қилинг!

Мубашшир Аҳмад

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 11 дарс
📥 18.3 мб
🕰 29:37 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Www.Youtube.com/VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Эр_хотинларга_насиҳат (1)

• Ишларни орангизда маслаҳат ила юритинг! Воқеликка рози бўлиб яшанг! Бир-бирингизга ҳузур-роҳат бахш этинг, чунки ҳаёт жуда қисқадир.

• Эй куёвтўра! Идеал, намунали аёл излама! Тақсимлаб берилганига рози бўл! Фақатгина ҲУР-ИЙНларда топиладаган шартлар қўйма!

• Эй келинпошша! Фақатгина фаришталарда ва пайғамбарларда топиладиган шартлар қўйманг! Одам зоти қусурли, хатокор бўлади, қисматингизга рози бўлинг!

• Айбларни билмасликка олинг, хатолардан кўз юминг! Бу - дунёдир, ЖАННАТ эмас. Одамлар ҳам Фаришта эмасдир.

Шайх Д. Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Индонезиядаги ҳалқнинг намойишига полиция қаршилик қилаётган вақтда, орага намоз вақти кириб қолди. Натижада жудаям қизиқ манзара пайдо бўлди. Тўсиқнинг у тарафида полиция, бу тарафида эса ҳалқ.

Читать полностью…

Voris Media

Илоҳо, гуноҳин тан олиб банданг,
Келди дуо билан қилибон аттанг.
Гар кечсанг аслан Сен бунга лойиқсан,
Гар қувсанг биз умид қиламиз кимдан.

Жалолиддин Абу Абдулборий таржимаси

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Аллоҳнинг зикри билангина қалблар ором олади
✂️ Қисқа дарслар
📥 1.95 МБ
🕰 02:36 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Дунёда энг мазлум миллатлар мусулмон миллатлар бўлиб қолди.

Урушу қирғинбарот ҳам, заифлигу ночорлик ҳам, очлигу қолоқлик ҳам улар устида. Мафкуравий хуружлару, аёвсиз ҳужумлар ҳаммаси мусулмонларга қаратилган. Бу ҳолатларнинг ўзига яраша субъектив сабаблари бор албатта. Аммо муҳим бир объектив сабаб ҳам борки, у мусулмонларнинг ҳақ ва мустақил дин, рисолат ва фикр эгаси эканларидир. Ҳамма замон ва маконга қобил шариат соҳиби бўлганларидир. Бу хусусиятлар золим ва тажовузкор душманлар кўзига чўп ва юрагига ханжар бўлиб қадалмоқда. Уйқусини қочириб, юзлаб институт ва муассасаларининг изланишларига нишон бўлмоқда.
Гапимга битта мисолни далил ўлароқ келтираман. Нега мусулмон миллатларга зулм ва жавр кўргизаётган ғарб, лотин америкаси ёки жанубий-шарқий осиё миллатларига у даражада эътибор қаратмайди. Чунки улардаги миллий-диний хусусиятлар ғарбнинг тажовузкорона-бузуқи мафкурасига қарши турмайди ва тура олмайди. Ғарбнинг (қимор, фаҳш, ахлоқсизлик каби) бузуқиликларини бемалол қабул қилаверади.
Аммо мусулмонлар бундай селнинг олдини тўса билади, ўзининг мустақил инсоний рисолат ва қадриятлари билан бу бузуқ мафкурани кураш майдонига чақира олади ва беллашувда енгишга қодир. Ҳатто ўзининг ҳозирги иқтисодий-ижтимоий қолоқ ва ночор ҳолатида ҳам.
Мусулмонлар устига селдек ёғдирилаётган балоларнинг сирри мана шу ерда..
Бизга Аллоҳ Ўзи тавфиқ берсин!

Мубашшир Аҳмад

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 12 дарс
📥 21.8 мб
🕰 34:29 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/nK7D-Qx-WXw

Читать полностью…

Voris Media

#Эр_хотинларга_насиҳат (2)

Сеҳрли усул:

• Агар эр ғазаб қилса - аёл сукут сақласин!
Агар аёл ғазаб қилса - эр сукут сақласин!
Борди-ю акси бўлса, ғазаб ғазабга қўшилиб, тоқат қилиб бўлмайдиган оловга айланиб кетади.

• Ўзаро суҳбатлашиш, бир-бирини тушиниш ва тортишув, булар лаънатлаш, сўкиш-ҳақоратлаш, уриш ва талоқнинг ўрнини босувчи тўғри усулдир.

• Бир-биринглар билан учрашган пайтда табассум қилишга, салом беришга, гўзал ва юмшоқ сўз, иштиёқ ва мулойимликка ҳарис бўлинглар! Шунда, ҳаётинглар гўзал бўлади.

• Бирон хонадон муаммолар, кўнгилсизликлар ва ташвишлардан холи бўлади деб ўйлайсизми? Ҳатто нубувват - пайғамбаримизнинг хонадони ҳам бундан холи бўлмаган, бошқа хонадонлар қандай холи бўлсин?!.

Шайх Д. Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Қабр азоби ҳақида.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.

1. Аллоҳ таъоло қилинган гуноҳга жазони ёки азобни ҳисоб-китобни қилмай туриб ҳам бераверади. Кейин охиратда мана шу азоб қайта берилмайди. Бунга Қуръондан далиллар:
- Аллоҳ таъоло мушрик ва кофирларга дунё ҳаётида ҳам азоб борлиги ҳақида Раъд сураси, 34-оятда:
لهم عذاب في الحياة الدنيا ولعذاب الآخرة أشق
"Уларга дунё ҳаётида азоб бордир ва, албатта, охират азоби оғирроқдир" дейди.
Нима, дунё ҳаётида ўзи билан ҳисоблашмай, қилганига яраша азоб берган одил Зот Аллоҳ қабрда азоблаши мумкин эмасми?!
Анкабут сураси, 40-оятида:
وَمِنْهُمْ مَنْ أَخَذَتْهُ الصَّيْحَةُ وَمِنْهُمْ مَنْ خَسَفْنَا بِهِ الْأَرْضَ وَمِنْهُمْ مَنْ أَغْرَقْنَا وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيَظْلِمَهُمْ وَلَكِنْ كَانُوا أَنْفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ
"Ва улардан баъзиларини қичқириқ тутди, ва баъзиларини ерга юттирдик, ва баъзиларини чўктириб юбордик. Аллоҳ уларга зулм қилмади, балки улар ўз нафсларига зулм қилдилар" дейди.
Нима, Аллоҳ қиёмат келмасдан туриб шунчалик азоб берганига ишонган анавилар, энди қабрдаги азобга келганда ишонмай қолишдими?!
Нуҳ, Од, Лут қомвларига келган азобларни ҳам инкор қилишсин унда! Уларнинг фикрича Аллоҳнинг ҳисоблашмай туриб бировни азоблашга ҳаққи йўқ-ку, а?! Аллоҳ ҳали ўзларига шундай жазони беради, шу кетишларида!

2. Баъзи ақлини еганларга, Қуръондан янаям водиҳроқ далил.
Аллоҳ таъоло Фиръавн оиласининг азоби қиёматгача ҳам давом этишини айтиб, Ғофир сураси, 46-оятда шундай дейди:
النَّارُ يُعْرَضُونَ عَلَيْهَا غُدُوًّا وَعَشِيًّا وَيَوْمَ تَقُومُ السَّاعَةُ أَدْخِلُوا ءَالَ فِرْعَوْنَ أَشَدَّ الْعَذَابِ
"Улар эрта-ю кеч оловга гирифтор бўладилар ва қиёмат куни келганида Фиръавн оиласини янада шиддатли азобга киритинглар (дейилади)!"
Хўш, тириклигида бирор оловли азобни кўрмаган Оли Фиръавн қиёматгача бу эрта-ю кеч бўладиган азобларни қаерда тортадилар?! Қабр азобига ишонмасангиз, буни ҳам инкор қиларсиз? Шунда сизнинг асл башарангиз янада очиқроқ намоён бўлади.

3. Ҳисоб куни битта дейишлик билан бошқаларнинг кўзини шамғалат қилибсиз. Қабрдаги азоблар фақат бир-нечта саволга жавобнинг орқасидан келади. Қиёматдаги ҳисоб-китобда эса бундан кўра шиддатли бўлади. Аллоҳ таъоло юқоридаги оятда буни тасдилаб турибди. Сиз эса буни рад қилиб ўзингизга бошқа дин ясадингиз!

4. Сизнинг уйқудаги ҳолатингизга ақлингиз етмайди-ю, Аллоҳ маййитга азоб беролмаслигини қаёқдан била қолдингиз!?
Биродарлар, бу фирқа адашувнинг КАТТАсидадир. Уларга парво қилманглар!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган саҳиҳ ҳадислар ҳам қабр азобини тасдиқлайди. Булар Имом Бухорийнинг бирор ҳадисини инкор қиладида, бошқа ҳадисига келганда Бухорийнинг Саҳиҳи олдида, думини ликиллатган итдек ялтоқланади!

© Юсуф Муҳаммад

P.s. Бу фирқа "Ҳизбут таҳрир".

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Www.facebook.com/VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Ҳамма папанинг қўлини ўпса, папа буларнинг қўлини ўпади. Ҳолбуки булар Марям алайҳас саломга "зино қилган" деб туҳмат қилишади. Ватикан ва уларнинг бошида бу папа Марям алайҳас саломни илоҳ тутиб, унга сиғинишади. Шундай бўлсада, покиза Марямни зинода айблаганлар қўлини букилиб ўпишмоқда!

КУФР МИЛЛАТИ БИТТА.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, яҳудийлар аёлларининг ҳайзи бошланганида бирга еб-ичмас ва бир уйда жамланишмас экан. Шунда саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилишди ва Аллоҳ таоло бу ҳақда оят нозил қилди: «Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У (эр-хотин учун) азиятдир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз» (Бақара: 222). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қўшилишдан бошқа барча нарсани қилаверинглар». Яҳудийлар буни эшитганидан кейин шундай дейишди: «Бу одам биз қилаётган ҳар бир ишнинг тескарисини қилмагунича тинчимайди шекилли?!» (Муслим № 302).

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Буюк ватандошимиз, муҳаддисларнинг имоми, мўминларнинг ҳадис бўйича амири Имоми Бухорийдан Хизр алайҳиссалом ва Илёс алайҳиссалом  ҳақида сўраб, «уларнинг икковлари тирикмилар» деб савол берилган экан. Шунда Имоми Бухорий ҳазратлари марҳамат қилиб: «Бу қандоқ бўлиши мумкин, батаҳқиқ Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам «Ла ябқо аъла роъси миати санатин ман ҳувал явма аъла зоҳрил арзи аҳадун» деганлар-ку деган эканлар. Яъни бу билан Имоми Бухорийнинг ўзлари ва Имоми Муслим ривоят қилган бир ҳадисни Хизр алайхиссаломнинг барҳаёт эмасликларига, ва у киши Қиёматгача боқий қолмасликларига далил қилиб келтирган эканлар. Бу ҳадиснинг маъноси шуки: «Янги юз йил кирганда, яъни бир аср бўлганда ер юзида турган кишилардан бирортаси қолмайди», деган эканлар. 
Бу саҳиҳ ҳадис, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳадис, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадис. Демак, юз йилнинг ичида бирор киши қолмайди деган бўлсалар, ўша ҳадис айтилганидан бери неча марта юз йиллар ўтиб кетди, ким қолиши мумкин? Хизр алайҳиссалом қандоқ қилиб қолишлари мумкин?!
Унда Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари нотўғри бўлиб чиқади-ку, агар у киши қоладиган бўлсалар, тирик бўладиган бўлса», деган эканлар Имом Бухорий. 
Бошқа катта уламолар ҳам Хизр алайхиссаломнинг барҳаёт эмасликларига, у кишини Қиёматгача боқий қолишлари мумкин эмаслигига «Анбиё» сурасидан далил келтирадилар: 
«Сендан олдин Биз ҳеч бир башарга абадийликни қилганимиз йўқ. Агар Сен ўладиган бўлсанг, улар абадий қолурларми?» - деган оят. 
Мана шу оятда ҳеч ким абадий қолиши мумкин эмаслиги таъкидланмоқда. Модомики, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этар эканлар, Аллоҳнинг афзал махлуқи, Аллоҳнинг афзал Пайғамбари, барча пайғамбарларнинг сарвари вафот этар эканлар, бошқаларнинг қолиши мумкин эмас. 
Аҳли Сунна ва-жамоатнинг кўзга кўринган уламолари яна бир далилни келтирадилар, бу далил ниҳоятда кучли далил ҳисобланади: Агар Хизр алайхиссалом бардавом ҳаёт бўлсалар, Қиёмат кунигача боқий қолсалар бизнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишлари керак эди, у кишига иймон келтиришлари керак эди, у кишига байъат қилишлари керак эди, у зоти бобаракотдан таълим олишлари керак эди ва бирга ҳаракат қилишлари лозим эди. Бу ишларнинг қилинмаганлигининг ўзи Хизр алайҳиссаломнинг барҳаёт эмасликларига далилдир. 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал