Voris Media:
👉 @VorisMedia
Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
СИЗГА РИЗҚ КЕЛАЁТГАН ЭШИКНИ БЕРКИТМАНГ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг бир ҳикматини шарҳларкан, ушбу ҳадисни келтирадилар:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бирингизга бирор жиҳатдан ризқни(нг келишини) сабаб қилса, ўзи учун ўша нарса ўзгармагунча тарк қилмасин”, дедилар”. (Аҳмад ва Ибн Можа ривояти)
Бундан банда ўзига ризқ топиш учун сабаб бўлиб турган нарса (касб)ни то у фойда бермайдиган бўлиб қолмагунича тарк қилмаслиги англанар экан.
Шайх ҳазратлари айтганидек, мусулмон инсон ўзига ризқ келиб турган эшикни ёпиб, бошқа эшикка ўзини уришга шошилмайди. Бир ҳунардан иккинчисига ўтавермайди. Ўзига ризқ келишига сабаб бўлаётган ишга меҳр қўяди, ихлос қилади ва барака топади.
Уламоларимиз: “Бир нарсага уч марта уриниб, фойда кўрмаган одам бошқа ишга уринса бўлади”, деган эканлар.
Севимли ёзувчимиз Тоҳир Малик ҳам суҳбатларидан бирида бу ҳақда шундай деган эди: “Иқтидор, зеҳннинг ҳам исрофи бор. Кимгадир Аллоҳ таоло математик бўлиш зеҳнини бердими, энди у шу иқтидорини камолга етказсин. Бой бўламан деб бозорга чиқиб кетмасин. Акс ҳолда у мана шу Аллоҳ берган иқтидорни исроф қилган бўлади. Чунки Аллоҳ бу иқтидорни ҳаммага ҳам бермаган”.
Раҳматли Шайхимиз ҳозирги даврнинг кўпгина муаммолари ушбу таълимотларга амал қилмаслик натижасида келиб чиқаётгани, осон йўл билан кўпроқ бойлик орттириш илинжида ўзи яхши биладиган ва таъминлаб турадиган ишини ташлаб, қарз олиб “бизнесмен” бўлишга интилган, иши юришмай, баттар қарзга ботиб, фоиз тўлаб юрувчилар кўпайганини куюнчаклик билан таъкидлаган эдилар.
Озроқ ризқ келтириб турган ўз ишидан нолувчи азиз дўстим, неча йил таълим олиб, малака оширган, ўзингиз яхши билган ҳалол касбингизга меҳр қўйинг, ихлос билан ҳаракат қилинг. Ўзидан астойдил сўранг, баракасини беради, иншааллоҳ!
Давронбек Тожиалиев
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 10 дарс
📥 15.9 мб
🕰 25:23 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud
Пайғамбар алайҳиссалоту вассаламга шундай савол йўлланди: «Одамлар нима (амал) сабабидан жаннатга киради?» (У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аллоҳдан тақво қилиш ва гўзал хулқ сабабидан» – дедилар («Саҳиҳ Ибн Можжа» (3443)).
@VorisMedia
«Уйланган кишининг намози, уйланмаган бўйдоқнинг намозидан етмиш марта афзал» деган сўз ҳадис эмас, унинг ҳеч қандай асли йўқ!
Аллома муҳаддис Мустафо Адавий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Бегона аёлга қараш ҳаромлиги ҳақида
Аллоҳ таоло деди:
قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ
"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар". (Нур: 30)
يَعْلَمُ خَائِنَةَ الْأَعْيُنِ وَمَا تُخْفِي الصُّدُورُ
"(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (яъни қараш ҳаром қилинган нарсага ўғринча кўз ташлашни) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билур". (Ғофир: 19)
وَلَا تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ ۚ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولَٰئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولًا
"(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил — буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)". (Исро: 36)
إِنَّ رَبَّكَ لَبِالْمِرْصَادِ
"Шак-шубҳасиз Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб турувчидир". (Фажр: 14)
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу дедилар: "Набий росулуллоҳ алайҳи васалламдан (номаҳрам аёлга) бехосдан кўз тушиб қолиши ҳақида сўраганимда: "Кўзингни олиб қоч", дедилар.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эркак киши эркак кишининг, аёл киши аёл кишининг авратига қарамайди. Эркак киши эркак киши билан, аёл киши аёл киши билан (иккови ялонғоч бўлгани ҳолда) бир тўшакда ётмайди", дедилар".
(Муслим ривояти)
© Абудавуд Юсуф
@VorisMedia
Ушбу суратни француз мусаввири суратга олган ва шундай деган эди:
"Бу суратдаги мен ҳурмат қиладиган жиҳат савдогарнинг мижоз аёлдан тескари қараб турганидир".
Ислом нақадар гўзал!
Қадриятларимиз нақадар гўзал эди бир пайтлар!
Энди буни бугунги кунимиз ила солиштиринг. Фарқни англайсиз ва тушунасиз деган умиддаман. Ҳаргиз " энди у пайтлар бошқа замон эди " , дея кўрманг. Баъзи ҳукмларни замон ўзгартира олмайди.
Абдулқодир Полвонов
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.
Har kuni kuzatib boring.
@VorisMedia
🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 8 дарс
📥 19.8 мб
🕰 33:52 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud
Voris Media:
👉 @VorisMedia
Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Муфассирлар: Ибн Касир (2) Устозлари, эгаллаган мансаблари ва шогирдлари
Ўтган мақоламизда Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ отасининг вафотидан сўнг ҳижрий 707 йилда акаси Абдулваҳҳоб ҳамроҳлигида Дамашққа кўчиб ўтгани ҳақида айтиб ўтган эдик. Дарҳақиқат, Дамашқ ўша даврда ислом ўлкаларининг илм маркази ҳисобланар, унда оламга донғи кетган бир қанча мадраса ва таълим муассасалари фаолият юритар эди.
Аллома Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ илмга муҳаббати баланд, интилувчан эди. Шу боис замонасидаги талай буюк ва етук уламолар дарсларига қатнашиб, улардан кўплаб илмлар олади. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг устозларини номма-ном зикр қиладиган бўлсак, адоғига етиш қийин. Лекин қуйида Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ таълим олган ва улардан таъсирланган айрим устозларини зикр қиламиз.
Устозлари:
Аллома Бурҳониддин Абдулмўмин ибн Халаф Димётий, зоҳид олим Абу Яҳё Закариё ибн Юсуф Бажалий Шофеий, Абдуллоҳ ибн Зубандий Наҳвий[1], Қосим ибн Асокир, Абу Наср Шерозий, Зоҳирия ҳадис маркази шайхи Исҳоқ ибн Яҳё Омудий, шофеий мазҳаби олими Камолиддин ибн Замлаконий, шайхулислом Ибн Таймия, машҳур “Таҳзибул камол” ва “Атрофул кутубус ситта” китобларининг муаллифи Абул Ҳажжож Юсуф Миззий, аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Заҳабий.
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ мазкур устозлари орасида кўпроқ шайхулислом Ибн Таймиядан таъсирланади. Шайхулислом билан бирга бўлиб, ундан таълим олади. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ қолган устозларига нисбатан шайхулисломни ўзгача эҳтиром қилар, қўлидан келгунча уни ҳимоя этарди. Кўп масалаларда шайхулисломнинг фикрига эргашарди. Шулардан бири бир лафз билан айтилган уч талоқдан бир талоқ тушиш масаласи. Ибн Касир ҳам шу фикрни ёқлагани сабабли кўп таъна тошларига учрайди. Ўзининг барча китобларини, хусусан, тафсир китобини ёзишда шайхулисломнинг илмидан фойдаланади.
Аллома Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳдан таълим олади. Ибн Таймияни қаттиқ яхши кўргани сабабли кўплаб мусибатларга дучор бўлади” [“Дурарул комина”, 1/445].
Шунингдек, устозлари орасида аллома Абул Ҳажжож Миззийнинг дарсларига мунтазам қатнашиб, у ёзган китобларни пухта ўзлаштиради ва унинг суюкли шогирдларидан бирига айланади. Ҳатто, Миззий ўз қизи Зайнабни Ибн Касирга турмушга беради.
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ илмни асосан Ибн Таймия, Абул Ҳажжож Миззий ва Заҳабий сингари муҳаддис ва муҳаққиқ уламолардан олади. Бу ўз навбатида унинг дунё қараши ва илмдаги манҳажи (услуби) муҳаддис ва муҳаққиқ уламолар дунё қараши ва услубида бўлишига таъсир ўтказади. Шу боис Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг ёзган китобларига назар соладиган бўлсак, у бирон масала ҳақида сўз юритса ўша масала борасида келган ҳадисларнинг саҳиҳ-заифлиги, уламолар билдирган фикрлар орасида қайси бири тўғрироқ эканини тадқиқот қилишга киришиб кетишини кўришимиз мумкин.
Эгаллаган мансаблари:
Аллома Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ дин-диёнатли, илмли, тақводор, камтар иносон бўлгани боис подшоҳлар, олиму фузалолар ҳамда авом одамлар диний ва ижтимоий масалаларда фатво сўрайдиган ишончли олимлардан бирига айланади. Ибн Касир ҳаёти давомида бир қанча мадраса ва таълим муассасаларига мудирлик қилиб, турли фанлардан дарс беради. Қуйида улардан энг машҳурларини зикр қиламиз:
1 – Нажийбия мадрасаси. Ушбу Мадраса амир Оққуш Нажийбий томонидан барпо қилинган бўлиб, шофеий мазҳабига оид фиқҳ фанидан таълим берадиган мадраса бўлган[2].
2 – Турбату Умму Солиҳ номидаги Қуръон ва ҳадис маркази. Устози Заҳабий вафотидан сўнг ушбу мадрасада дарс бера бошлайди[3].
3 – Ашрафия мадрасаси. У Дамашқ шаҳридаги ҳадис илмини таълим беришга ихтисослашган энг катта мадрасалардан бири бўлган. Мадрасани подшоҳ Ашраф Мусо ибн Молик Одил қурдирган бўлиб, ҳижрий 630 йилнинг шаъбон ойида ишга тушган. Тақийюддин Субкий вафотидан сўнг Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ушбу мадрасага мудир этиб тайинланади. Аммо бу мансабда узоқ вақт ишламайди[4].
4 – Танказия номидаги Қуръон ва ҳадис маркази. У амир Сайфуддин Танказий томонидан қурилган бўлиб, қурилиш иши 728 йилда бошланган. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ устози имом Заҳабийнинг вафотидан сўнг ушбу марказга мудир этиб тайинланади[5].
Али Тантовий роҳматуллоҳи алайҳ Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида айтади:
- Бу масжиднинг номи “Тавба” бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега “Тавба”? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли хил гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдирган. Бу масжидда етмиш йил Шайх Салим Суютий исмли олим имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонишар, диний ва дунёвий ишларида кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: “жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мукин”, деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек юриши мумкин. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмдида, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақилажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамасдан тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасдан ақли жойига келди: “Толиби илм бўлатуриб, ўғирликка қўл уряпманми-а?. Аллоҳдан паноҳ сўрайман... Ўзин кечир...”. Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақилажонни қозонга ташлаб орқасига қайтди.
Масжидга келиб Шайхнинг илм халқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқлар қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайх ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлни гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: “Уйланганмисан?” деди. Талаба: “Йўқ”, деб жавоб берди. Шайх: “Уйланишни ҳоҳлайсанми?”, деди. Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: “Уйланишни ҳоҳлайсанми?”. Талаба: “Эй ҳожам, менда пул йўқ, нимани эвазига уйланаман?”. Шайх айтди: “Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ, турмушга чиқмоқ ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ ҳавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми?”. Талаба: “Ҳа”, деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: “Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқасанми?”. Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба олдида жуда гўзал ёш қизни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: “Овқатланасизми?” деди. Йигит: “Ҳа”, деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: “Ажаб, кимдир кириб, бақилажонни тишлаб кетибди!”.
Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди.
Йигит иқрорини тинглаган аёл шундай деди:
– Бу омонатдорлик меваси. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз. Эвазига Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато қилди...
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
БИР ПИЁЛА ЧОЙ.
Жиддалик мударрис айтади:
"Ўқитувчилар хонасида эдим. Қадаҳга чой қуйиб энди ичмоқчи бўлганимда бирдан қўнғироқ жаранглади. Мадраса мудири қаттиққўл эди. Мударрислар қўнғироқ жаранглаши билан синфда бўлишларини талаб қилар эди. Чой эса жуда иссиқ эди. Ичишнинг иложи бўлмади. Ўша ерда Филиппинлик бир фаррошни кўриб қолдим. Унга табассум қилиб қўлимдаги чой тўла қадаҳни узатдим.
Эртаси куни фаррош келиб менга тўсатдан ҳайратда қолганини, унга биринчи марта мударрис табассум ила чой узатганини айтди. У гўё бир хато ишнинг устидан чиқиб қолгандай эди. Мен унга бироз истиҳола билан: "Мен сени икром қилмоқчи бўлдим. Биз мусулмонлармиз. Бу бизнинг хулқимиз" , дедим. У шундай деди: " Икки йилдан бери шу ерда ишлайман. Ҳали бирор киши менга кулиб қарамаган ва чой бермаган эди. Мен олий маълумотлиман. Қашшоқлик мени бу ерга келиб ишлашга мажбур қилди".
Мен унга ишонмай уни синаб кўрмоқчи бўлдим. Уни уйимга таклиф қилдим. Қизим юқори синфда ўқир эди. У фаррошга бир неча саволлар берди. Унга инглиз тилидаги қомусни кўрсатиб бир нималарни сўради. У жавоб берди. У тўғри гапирган экан.
У мени ҳар жума куни зиёрат қилиб турди. Кейин исломга кирганини эълон қилди. У ўзининг йигирмага яқин ўртоғини исломга даъват қилиб уларни мусулмон қилди. Сабаб "бир пиёла чой ва табассум".
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши ишдан бирор бир нарсани ҳақир санама. Гарчи у биродарингга очиқ юз ила йўлиқиш бўлса ҳам " , деганлар.
Роғад Сомий.
Абдулқодир Полвонов таржимаси.
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Voris Media:
👉 @VorisMedia
Дўстларга улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
Шуни билгин-ки, иблиснинг одамларга қиладиган биринчи ҳийласи уларни илмдан тўсиш бўлади. Чунки илм нурдир. Иблис инсонларнинг чироғини ўчириб қўйгач, уларни зулмат қаърида ўзи истаганча йўлдан оздиради.
Абул Фараж Абдурраҳмон ибн Ал-Жавзий. "Талбису иблис", 1/389.
@VorisMedia
Чўққига чиқаётганингда ёрдам бермаганлар тушаётганингда ҳам ушлаб қолмайдилар. Тағин қўл узатиб умидвор бўлма!
©Xayrulla Hamidov
@VorisMedia
Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.
Har kuni kuzatib boring.
@VorisMedia
🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 9 дарс
📥 17.4 мб
🕰 27:29 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud
"(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (яъни қараш ҳаром қилинган нарсага ўғринча кўз ташлашни) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билур". (Ғофир: 19)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: "(Кўзлари хиёнат қилувчи) шундай кишики, у эркаклар орасида бўлган пайтида, баногоҳ уларнинг олдидан бир аёл ўтиб қолади. Шунда у аёлга ўғринча кўз ташлайди. Агар унга шериклари қарашса, дарров аёлдан кўзини олиб қочади".
(Абу Музаффар Самъоний, "Тафсирул Қуръан", 5/13)
© Абудавуд Юсуф
@VorisMedia
Савол: Агар бир одам йўлда кетаётганида олдидан қора мушук ўтиб қолса, нима бўлади?
Жавоб: Ҳеч нарса бўлмайди. Олдидан қора мушук ўтган бўлади.
Савол: Қора мушук ўтиб қолганда нима қилинади?
Жавоб: Юришда давом этилади.
Савол: Қора мушук бахтсизлик келтиради, деган гап ростми?
Жавоб: Агар уйингизда қора мушук бўлса, сичқонларга қирон келтириши мумкин, лекин биронта одамга бахт ҳам, бахтсизлик ҳам келтирмайди.
Зиёвуддин Раҳим
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
🌹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари:
🌻Аёли билан сайр қилиш:
―Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар кеч кирса Оиша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эди». (Бухорий ривояти.)
🍁Уй ишларида ёрдам беришлик:
―Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйида нима қилишлари ҳақида сўралганида: «Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эди», дедилар. (Бухорий ривояти.)
🌷Муҳаббатини изҳор қилишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича онамиз ҳақида гапириб, «Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди», дедилар. (Муслим ривояти.)
🌸Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)», дедилар.
(Муслим ривояти.)
💐Аёлини урмаслик:
―Оиша онамиз айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон бирорта аёлини урмаганлар"
(Насоий ривояти.)
🌺Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдардлик қилиш:
―София розияллоҳу анҳо бир куни «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эди, ўша кун София онамизни навбати эди, маркаби юришда секинлаб қолди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келганида, сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз деб йиғлаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, ҳотиржам қилар эди».
(Насоий ривояти.)
🌾Аёлининг оғзига луқма солишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари.)
🌴Аёли билан мусобақа ўйнашлик:
―Оиша онамиздан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Келинг (кимўзиш) мусобақа ўйнаймиз деди, мусобақа ўйнадик ва мен ўзиб кетдим, сўнг Мен семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетдилар ва кулдилар-да, бу ўшани ўрнигадир», дедилар (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб).
(Абу Довуд ривояти.)
Абдулҳодий Юсуф саҳифасидан
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
● САВОЛ: Ассалому алайкум. Устоз бир аёл турмуш ўртоғига атаб Қуръонни ҳатм қилаёткан экан. Саволим тирик одамга ҳам, хатми Қуръонни савобини бахшида қилса бўладими?
● ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ҳа, бизнинг ва ҳанбалий мазҳаб фуқаҳоларида, моликийларда бир важҳда бўлади. Бу нарса саҳобалар, тобеинлар ва катта имомлар даврида одат эмас эди. Шунинг учун афзали - тиловат қилиб, сўнгида кимга савоб бағишлашни истаб турган бўлса, ўша одам ҳақига кўп дуои хайрлар қилишга кифояланишидир. Валлоҳу аълам.
Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
АҲДГА ВАФО ШУНЧАЛИК БЎЛАР!!
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумо оталари билан бирга Мадинага, азиз Пайғамбар соллаллоҳу анҳунинг зиёратларига отланишди. Қурайш кофирлари уларни йўлда тутиб олишди ва то Мадинадан ортга қайтишга, ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан биргаликда жангга чиқмасликка келишмагунча уларни қўйиб юборишмади. Улар Мадинага келганларида Бадр ғазотига тайёргарлик кетаётганди. Шунда ота-бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан биргаликда ғазотга чиқишни хоҳлашди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга бундай дедилар: "Ортга қайтинглар! Биз уларга берган аҳдимизга вафо қиламиз. Уларга қарши мададни эса Аллоҳдан сўраймиз!".
(Имом Муслим "Саҳиҳ"ларида ривоят қилганлар).
Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ!
Бу ривоятни ўқиган кунимдан бери ҳаяжондаман. Аҳдга вафо бўлса шунчалик бўлар!! Ваҳоланки;
1 - Мушриклар билан битимни у зот тузмаганлар. Лекин "аҳдимизга" деб оддий мусулмоннинг ваъдасини зиммаларига олмоқдалар.
2 - Асҳобларининг битимини ўзларига нисбат бериб "вафо қиламиз" демоқдалар. Дўстларимиз-мусулмонларга муносабатда бу таълимотга жуда муҳтожмиз шу кунларда. .
3 - Ахлоқнинг юқори намунасини кўрсатиб бўлгач, эътиқоднинг ёрқин намунаси - Аллоҳга таваккулни очиқ намоён этмоқдалар: "Уларга қарши мададни эса Аллоҳдан сўраймиз!". .
Мутолаа қилаётганим китобда* бундай гўзал ахлоқ намуналарига бот-бот дуч келаверганим учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни жуда соғиняпман! Жудаям..
---
* Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг "Мақолоту Усмоний" китоблари.
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA
5 – Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ Фавқоний жоме масжидида дастлаб хутба қилган имом саналади[6].
Шунингдек, Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ оламга донғи кетган Дамашқдаги Умавий жоме масжидида ҳам тафсирдан дарс берган[7].
Шогирдлари:
Аллома Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ҳаёти давомида бир қанча мадраса ва таълим муассасаларида мудирлик ва устозлик қилгани боис унинг қўлида минглаб шогирдлар етишиб чиқади. Қуйида уларнинг энг машҳурларини зикр қиламиз:
1 – Абул Маҳосин Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан Дамашқий. Ҳусайний лақаби (тахаллуси) билан машҳур бўлган. Ҳижрий 715 йилда туғилиб, 765 йилда вафот этган[8].
2 – Имом Бадриддин Муҳаммад ибн Баҳодир Заркаший. Дамашқда Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ билан учрашиб, ундан таълим олган. У “Бурҳон фи улумул Қуръон” китобининг муаллифи. Ҳижрий 745 йилда туғилиб, 794 йилда вафот этган.
3 – Абу Жаъфар ибн Унқа Яшкурий. Ҳижрий 804 йилда вафот этган.
4 – Саъдуддин Саъд ибн Юсуф ибн Исмоил Нававий Шофеий. Ибн Касирдан ҳадис илмини таълим олган. Ҳижрий 805 йилда вафот этган.
5 – Буюк аллома Зайниддин Абдураҳим ибн Ҳусайн ибн Абдураҳмон Ироқий Курдий Шофеий. Ироқий лақаби (тахаллуси) билан машҳур бўлган. Ҳижрий 725 йилда таваллуд топган. Талай уламолар унинг чуқур илм ва юксак фазилат соҳиби эканини айтишган. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ҳам шулар жумласидан. Ҳижрий 806 йилда вафот этган[9].
6 – Шиҳобиддин Аҳмад ибн Муҳаммад Дамашқий. Саловий Шофеий тахаллуси билан машҳур бўлган. Ҳижрий 813 йилда вафот этган.
7 – Буюк ислом муаррихи аллома Аҳмад ибн Алоуддин ибн Ҳажжий ибн Мусо Дамашқий Шофеий. У Ибн Касир ва Ибн Рофеъдан ҳадис илмини ўрганади. Олти йил Ибн Касир роҳимаҳуллоҳдан ажрамай, ундан кўплаб илм олади. Унинг талай китоблари бор. “Зайл ало тарихи Ибн Касир” (Ибн Касирнинг тарих китобига илова) номли китоби шулар жумласидан. Ҳижрий 818 йилда вафот этган[10].
8 – Қироат илмининг машҳур уламоларидан қори Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али Жазарий Шофеий. Ибн Жазарий номи билан оламга танилган. Ҳижрий 751 йилда таваллуд топиб, 833 йилда вафот этган[11].
Келгуси мақоламизда Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг одоб-ахлоқи, шунингдек, устози Ибн Таймия ва Субкий ўртасида бўлиб ўтган воқеаларга инсоф билан фикр билдиргани ва ҳоказо унинг нақадар юксак одоб-ахлоқ соҳиби бўлганига далолат қиладиган воқеаларни келтирамиз, иншааллоҳ.
[1] Абдуллоҳ ибн Зубандий Наҳвий араб тили ва адабиёти уламоларидан бўлиб, ҳижрий 723 йилда вафот этган. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ наҳв илмини (араб тили граматикасини) шу кишидан таълим олган.
[2] “Бидоя ва ниҳоя”, 13/281 ва 14/173
[3] “Бидоя ва ниҳоя”, 14/225 ва 14/173 ва “Тарихи одоби луғат”, 3/208-209
[4] “Тарихи одоби луғат”, 3/208-209
[5] “Бидоя ва ниҳоя”, 14/133
[6] “Бидоя ва ниҳоя”, 14/263
[7] “Бидоя ва ниҳоя”, 14/321
[8] Суютийнинг “Табақотул ҳуффоз” китоби 533 бет.
[9] Суютийнинг “Табақотул ҳуффоз” китоби 539 бет.
[10] “Ад-дорис фи тарихи мадорис”, 1/36-37
[11] Суютийнинг “Табақотул ҳуффоз”, 543-544 бет
IxlosOrg Sahifasi
@VorisMedia
Суннат ихтиёрий амаллардан иборат. Ким қайси бирини қилишни истаса, қилаверади. Қилган одам савоб олади. Қилмаган гуноҳкор бўлмайди. Суннат – фарз каби қилиш шарт бўлган амал эмас. Аммо кимдир қилмоқчи бўлса, унга савобини кўпайтиришга имкониятдир.
Дин – қийин ва мураккаб эмас, аксинча, енгил ва оддий. Суннат амалларни билишимиз уни янада енгиллаштиради. Чунки суннатни бажариш ихтиёрий, асло мажбурий эмас. Суннатни билмасак, турли хил бидъатлар ва асли йўқ хурофотларга ўралашамиз. Бидъат-хурофотларни тарғиб қилаётганлар эса уларни "бажариш мажбурий" деб уқтиришади.
Демак, ҳар ким истаганини танласин: ихтиёрий суннатлар ёки "бажариш мажбурий" бўлган, таги йўқ бидъат-хурофотлар.
Мусанниф Адҳам
@VorisMedia
Ҳарид қилиш мақсадида дўкон айландим. Бир дўкондан ўзим учун шим танлашни бошладим. Олдимга бир қиз келиб, бу шимлар аёлларники эканлигини билдирди. Ажабо! Эркаклар шимини аёллар кийгани учун уялмаган аёллардан, аёлларни шимини танлаб қўйганим учун дўкондан уялиб чиқиб кетдим. Ваҳоланки, шимни эркакникидан ҳеч қандай фарқи йўқ эди.
------------------------------------------------------
Овқатланиш мақсадида ошхонага кирдим. Катта-катта столлар атрофида аёллар "гап" ўйнаб ўтирарди. Аёллар шу даражада кўп эдики, ораларида ўтирган эркаклар кўзга кўринмас эди. Бу аёлларни эрлари ўлганмикан? Бола-чақасига ким овқат тайёрлайди, деган ҳаёллар билан, аёллар орасида ўтиришдан уялганча ошхонадан чиқиб кетдим. Эркаклар олдида ўтиришдан, кўчада таомланишдан уялиши керак бўлган аёллар эътибор ҳам қилмас эди.
-----------------------------------------------------------
Икки ой Тошкентда иш билан яшадим. Сочимни калталатиш мақсадида бир дўстимни таклифи билан бир "салон"га бордим. Салонга кирсам эркак сартарош (замонавий айтганда стилист) бир аёлни сочини текислаб ўтирарди. У ерда сочимни олдиришдан уялиб чиқиб кетдим. Эркакка сочини, елкаларини ушлатиб ўтирган аёлларни бу нарса ҳаёлига ҳам келмас эди.
---------------------------------------------------------------
Бозорга бордим. Ич кийим олиш мақсадида икки-уч сотувчига юзландим. Сотувчилар аёллар эди. "Размериз неччи?", деётган аёл эмас, мен уялиб нари кетдим. Эрлари қаерда? Мажбурмикан? Деган ҳаёллар билан Ўзбек, мусулмон аёлига раҳмим келганча довдираб юравераман.
Sayyid Islom
@VorisMedia