vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Жобир ибн Ҳайён бундан бир минг уч юз йил олдин ёзган экан: "Ҳар зарранинг қалбида бир қувват бор. Агар уни очиш имкони бўлса, Бағдодни ёндиради".

Ҳа, атом энергияси ҳақида ўйлаган илк одамзот Жобир эди.

Бу билан мен нима демоқчиман:

а) Ҳозирги тараққиёт ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. Унинг таъмал тоши юзлаб йиллар, балки минглаб йиллар олдин қўйилган.

б) Ўша замонлар қўйилган асослар қадим цивилизациялардан бошлаб ислом ҳазораси орқали етиб бизгача етиб келган ва бугунги тараққиётга туртки ва манба бўлган. Айнан ҳозирги инсон ва ғарб кишисининг саъй-ҳаракати билангина ҳозирги тараққиёт юзага келди, дейишлик зулм ва уларга маҳлиё бўлиш эса жаҳолатдир.

в) Ислом ва илм ҳеч қачон қарама-қарши бўлмаган. Динни инсоф билан ўрганган киши унда илмга тарғибни ва илмлилар улуғланганини кўради. "Ўрта асрлар зулмати" ибораси ўша замонларда насроний европасида диннинг илм ва аҳлига зулми туфайли пайдо бўлган. Ислом эса у даврларда ўз нури билан мусулмон шарқини мунаввар этган, илм ва олимларни ардоқлаган. Шу сабаб ўрта асрлар жаҳолати ҳақида гапирганда фақат насроний жаҳолатни назарда тутиш керак. Ислом бундай иддаолардан мутлақо пок дин.

Биз мусулмонларнинг ҳозирги қолоқлигимиз эса, айнан исломдан узоқлашганимиз натижаси. Бизнинг бугунимиз мунаввар-нурли эмас. Балки айнан зулмат ичрамиз. Чунки ҳозир қалбларимизда, хонадонларимизда ва диёрларимизда ислом қуёши ботган онлар. Агар исломга қайтсак, таҳликали ўрта асрларга эмас, нурли келажагимизга қадам қўйган бўламиз.

Мубашшир Аҳмад

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 7 дарс
📥 17.0 мб
🕰 30:26 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ (661-728 ҳ./1263-1328 м.)

(қисқа маълумот)

Бу зотнинг тўлиқ исми Аҳмад Тақийюддин Абул Аббос ибн Абдулҳалимдир. Ибн Таймия Ал-Ҳарроний лақаби билан танилган. Айтилишича катта онасининг исми Таймийя бўлган. У жуда сўзамол воиз бўлган экан. Ибн Таймийя ана ўшанга нисбат берилган экан.

Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ 661 ҳижрий санада Ҳарронда таваллуд топди.667 санада бу шаҳарга мўғуллар ҳужум қилгач унинг оиласи Димашққа кўчиб ўтди. Бу ерда у ёшлигидан илм талабида бўлди. Ҳадис, қироат, хаттотлик, ҳисобни ўрганди. Қуръонни ёд олди. Фиқҳга юз бурди. Сибвайҳнинг китобини ўқиб наҳвнинг устаси бўлди. Кейин тафсирга киришиб ўз замонасининг моҳирларидан бўлди. Усули фиқҳни мукаммал эгаллади. Бу пайтда ўн ёшдан озроқ ўтган эди. У илмдан тўймас, баҳсдан чарчамас эди.

Йигирмага тўлар-тўлмас етук уламолар сафидан жой олди. Илмнинг барча турини пухта ўрганди. У зотнинг зеҳни ўткир, истинботи гўзал, ҳужжати кучли эди. У иффатли, кийиниш ва ейишда мўътадил, онасига хизматкор, парҳезкор, обид, доимо Аллоҳнинг зикрида бардавом, Аллоҳнинг ҳудудларида тўхтайдиган, халққа манфаат етказиб уларга эҳсон қиладиган, улардан келадиган азиятга сабрли эди.

Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ учта сиёсий воқеага ҳамаср бўлди: биринчиси, мусулмонлар диёрига мўғуллар ҳужуми; иккинчиси, eвропаликлар ҳужуми; учинчиси ўзаро фитналар, хусусан мамлуклар ўртасидаги ва мамлуклар ва мусулмон мўғуллар ўртасидаги фитналар даври.

У зот яшаган даврда унинг атрофида турли миллатлар яшар, мўғулларнинг ўзига хос урф-одатлари, асир тушган европаликларнинг ўзига хос одатлари бор эди. Айниқса турклар жамият тили бўлмиш араб тилига салбий таъсир қилишди. Уруш туфайли асирга тушган бошқа миллат вакилларининг шариатга тўғри келмайдиган ишлари, бидъатлари аралашиб кетди.

Унинг даврида илмий ишлар камайиб, зеҳнлар қотиб, ижтиҳод эшиги беркилиб қолди. Уламоларнинг бор-йўқ амали ҳеч қандай баҳссиз турли сўзларни жамлашдан иборат бўлиб, ҳеч қандай ихтиро, ҳеч қандай янгиланиш йўқ эди.

Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ ана шундай бир қийин шароитда кўзга кўринди. У зот жумҳурга хилоф қилган бир неча масалалар туфайли бир неча бор ҳибс қилинди.

Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ 728 ҳижрий санада ўзи маҳбус бўлиб турган Дамашқ қалъасида вафот этди. Шу ерда ювилиб жаноза намози ўқилди. Қалъа ва йўлларда одам сиғмай қолди. Кейин Дамашқ жомеъсига олиб боришди. Одам кўплигидан миршаблар уни муҳофаза қилиб туришди. Пешин намозидан сўнг яна қайта жаноза намози ўқилди.

Асарлари:

Ҳофиз Баззор роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Унинг таълифот ва таснифотлари шунчалик кўпки, уларни санаб бўлмайди".

Ибн Ражаб Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Унинг асарлари зикрдан машҳур ва маъруфдир. Улар сон-саноқсиздир. Ҳеч ким уларни аниқ санай олмайди".

Ибн Таймийянинг шогирди Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"У ўз асрининг нодир кишиси, машҳур асарлар соҳиби, ўта закий инсон эди. Агар бирон-бир ихтилофли масалани зикр қилиб далил келтирса ва таржиҳини айтса ундан ажабланар эдинг. Бунга у ҳақдор эди. Зеро унда ижтиҳод шартлари жамланган эди. Гўё китоб ва суннат кўз ўнгида ёки оғзида тургандай эди. Бундан ташқари ўта шижоатли бўлиб унинг шижоати зарбул масал бўлган эди. Ҳақни айтиш ва мункардан қайтаришдан қўрқмас, уни маломатчининг маломати тўхтата олмас эди. У ҳеч қачон дин билан ўйнашмаган эди".

Асримиз алломаси Абул Ҳасан Надавий роҳимаҳуллоҳ ўзларнинг "Рижолул фикри вад-даъваҳ" номли беш жузли китобларининг бир жузини Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳга бағишлаганлар. У ерда Имом Шоҳ Валийюллоҳ Деҳлавийнинг мақтовларини келтирганлар ва у зот Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳни ёмонламасликка тарғиб қилганини айтганлар.

Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг машҳур шогирдлари:
1. Ибн Муфлиҳ Ал-Мақдисий.
2. Имом Ибн Касир.
3. Имом Ибн Қаййим Ал-Жавзийя.
4. Имом Заҳабий.
5. Шайх Ибн Рошиқ Ал-Мағрибий.
6. Ҳофиз Умар ибн Али Ал-Баззор.
7. Имом Ибн Абдулҳодий.

Аллоҳ Шайхулислом Аҳмад ибн Таймийяни Ўз раҳматига олсин!

© Абдулқодир Полвонов

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

● САВОЛ: Ассалому алайкум. Давлат ишида ишлаганлигим сабаб пешин намози қазо бўлиб қолябди базида аср ҳам ишхоналарда қатъий ман қилинади намоз ўқиш... Шу намозни вақтида ўқимаганим учун қасддан тарк қилди деган хукм бериладими манга?

● ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом.
Намоз мусулмон одамнинг энг муҳим сармояси, энг биринчи ўринда туриши лозим бўлган амалидир. Иш, бола-чақа ундан кейинги ўринда турмоғи лозим. Мабодо, ишда очиқ намоз ўқишга йўл қўйишмаса, бекитиқча ўқиб олиш фарз бўлади (фақат фарзини ўқиб олади). Бордию, бунинг ҳам иложи бўлмаса, бошқа ердан иш топиш иложи бўлса, ишини ташлаб бошқа ерга ўтиши фарз бўлиб қолади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, пешинни аср вақтига қўшиб ўқиб олиш фарз бўлади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, имо-ишора билан билдирмай ўқиб олиш имкони бўлса, ўқиб олади. Хуллас, намозни тарк этишга мутлақо рухсат йўқ.
Мусулмонларни намоздан тўсадиган одамларнинг эса (тавбасиз кетсалар), нариги дунёси куйиши аниқ, лекин бу дунёсида ҳам турли бало-мусибатларга учраши мумкин. Оллоҳ таоло бироз муҳлат бериб, азобини кечиктириб турганига намоздан, шариат устунларидан тўсувчилар кўп ҳам мағрурланмасинлар. Оллоҳ муҳлат бергани билан зинҳор иҳмолга йўл қўймайди- кўз юммайди. Бир кун келиб уларнинг ҳиқилдоғидан ушлаганда эса кеч бўлган бўлади. Шунинг учун дунёнинг озгина матосини деб мусулмонларга тазйиқ қилаётганлар, зулм қилаётганлар тезроқ кўзларини очсинлар, Оллоҳга қайтсинлар. Бу - ўзлари учун фойда, бошқаларга эмас.

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

_____
Устозни телеграм каналига қўшилинг ва мақолалари ва дарсларини кузатиб боринг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEPTczb20CcA08CX7A

Читать полностью…

Voris Media

● САВОЛ: Ассалому алайкум. Давлат ишида ишлаганлигим сабаб пешин намози қазо бўлиб қолябди базида аср ҳам ишхоналарда қатъий ман қилинади намоз ўқиш... Шу намозни вақтида ўқимаганим учун қасддан тарк қилди деган хукм бериладими манга?

● ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом.
Намоз мусулмон одамнинг энг муҳим сармояси, энг биринчи ўринда туриши лозим бўлган амалидир. Иш, бола-чақа ундан кейинги ўринда турмоғи лозим. Мабодо, ишда очиқ намоз ўқишга йўл қўйишмаса, бекитиқча ўқиб олиш фарз бўлади (фақат фарзини ўқиб олади). Бордию, бунинг ҳам иложи бўлмаса, бошқа ердан иш топиш иложи бўлса, ишини ташлаб бошқа ерга ўтиши фарз бўлиб қолади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, пешинни аср вақтига қўшиб ўқиб олиш фарз бўлади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, имо-ишора билан билдирмай ўқиб олиш имкони бўлса, ўқиб олади. Хуллас, намозни тарк этишга мутлақо рухсат йўқ.
Мусулмонларни намоздан тўсадиган одамларнинг эса (тавбасиз кетсалар), нариги дунёси куйиши аниқ, лекин бу дунёсида ҳам турли бало-мусибатларга учраши мумкин. Оллоҳ таоло бироз муҳлат бериб, азобини кечиктириб турганига намоздан, шариат устунларидан тўсувчилар кўп ҳам мағрурланмасинлар. Оллоҳ муҳлат бергани билан зинҳор иҳмолга йўл қўймайди- кўз юммайди. Бир кун келиб уларнинг ҳиқилдоғидан ушлаганда эса кеч бўлган бўлади. Шунинг учун дунёнинг озгина матосини деб мусулмонларга тазйиқ қилаётганлар, зулм қилаётганлар тезроқ кўзларини очсинлар, Оллоҳга қайтсинлар. Бу - ўзлари учун фойда, бошқаларга эмас.

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 6 дарс
📥 23.1 мб
🕰 37:19 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Инсон танаси тетик бўлиши учун таом ейди, ичимлик ичади. Ибодат ҳам шундай. Ибодат қилсак, руҳимиз тетик бўлади, қалбимиз озуқа олади. Ибодатни бировга кўрсатиш учун бажарилмайди. Шу билан “Менинг мартабам сеникидан юқори” деб юбориш бўлмайди. Ҳеч қайсимиз билмаймиз: ибодатларимиз қабул бўляптими-йўқми? Аллоҳ билади. Аллоҳ қалби пок, нияти холис бандасининг ибодатини қабул қилади. Хўжакўрсинга бажарилган амал рад этилади.

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/JBiWtuPq52g

Читать полностью…

Voris Media

ВАҚТ

Инсон пулини йўқотса: Инна лиллаҳи..., дейди, хафа бўлади, ҳатто пулини излаш учун ўша кунини ҳам сарфлайди!

Аммо, вақтини зое қилса; парво ҳам қилмайди. Кейин қабрга киргач, кўзига фақат йўқотган вақти кўринади, умр бекор кетгани кўринади, ҳатто: Раббим қайтар дунёга дейди... бир дона солиҳ амал қилиб олай, деб қолади.

«Сизларга эслатма оладиган киши эслатма оладиганча умр бермадикми?!». (Фотир: 37).

Абу Солиҳ

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Аллоҳ мени яхши кўрадими?!

Бу савол ҳаловатимни олиб қўйди. Аллоҳ Tаъолонинг бандаларига бўлган муҳаббати сабаблари ва сифатларини Қуръони Карим баён қилгани ёдимга тушиб қолди. Шунинг учун ҳолатимни чамалаб кўриб, саволимга жавоб топиш мақсадида хотирамдаги оятларни айлантириб кўрдим:

فَإِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ

"Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради". ("Оли Имрон" сураси, 76-оят).

— Тақводорларни яхши кўришини топдим. Лекин ўзимни улардан санашга журъат қилолмадим...

وَاللَّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ

"Аллоҳ сабрлиларни севади". ("Оли Имрон" сураси, 146-оят).

— Сабрлиларни севишини топдим. Сабрим камлиги ёдимга тушди...

إِنَّ اللَّـهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

"Албатта, Аллоҳ эҳсон (яхшилик) қилувчиларни хуш кўради". ("Бақара" сураси, 195-оят).

— Яхшилик қилувчиларни севишини топдим. Бу хислатдан қанчалар узоқлигимни ўзим биламан...

Шу ерга келганда изланишдан тўхтадим. Ўзимда Аллоҳ севадиган нарсани топа олмасликдан қўрқдим...

Амалларимни кўздан кечирдим. Уларнинг кўпини заиф, нуқсонли ва гуноҳларга қоришган ҳолда кўрдим. Шунда

إِنَّ اللَّـهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ

"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" ("Бақара", 222) ояти каримаси ёдимга тушиб қолди.

Бу оят мен ва менга ўхшаганлар учун эканини тушуниб, фикримни қуйидагича охирига етказиб қўйдим:

Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан. Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан. Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан!

Шояд мени Ўзи севганлари қаторига қўшса...

Шайх Али Тантовий (1327-1420 ҳ. / 1909-1999 м.) роҳимаҳуллоҳ.

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Афзаллик фақатгина ТАҚВО билан!

Икки доктор ва бир полиция ходимига бир фаррош имомлик қилмоқда.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Америкада бир шижоатли йигит бир қизни шернинг ҳужумидан қутқариб қолди. Оммавий ахборот воситалари воқеани ёрита бошлади: «Америкалик қаҳрамон йигит бир қизни ваҳший шернинг ҳужумидан қутқариб қолди». Йигит: «Мен америкалик эмасман», деди. Ахборот агентликлари ёза бошлади: «Шижоатли ажнабий бир йигит бир қизни шердан қутқариб қолди». Йигит: «Мен мусулмонман», деб қолди. Хабар тарқатилди: «Бир террорист бир қиз билан ўйнаётган бегуноҳ шерни ўлдирди!»

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

НАМОЗСИЗ УЙ

Расулуллоҳ алайҳис-салом ҳадиси шарифларида "Ҳар бирингиз (атрофингиздагиларга) чўпон каби масъулсиз. Ва ҳар бирингиз қўл остингизгиздагилардан сўраласиз" дедилар...

Қуйидаги воқеъавий ҳикояда фарзандларини ибодатсиз қилиб тарбия берган ота-она ҳақида ривоят қилинади...

Бир киши уй ишлари учун уста чақирибди. Пешин вақти бўлганда ишчини намозга таклиф қилибди, у "Мен намоз ўқимайман" деб жавоб берибди. "Нега ўқимайсиз?" дебди уй эгаси. "Бизда ҳеч ким ўқимайди, ака-укалар ҳам" дебди. "Оилада нечтасизлар?" дебди у киши. "Учта акам бор, улар ҳам ўқишмайди" дебди. Хонадон соҳиби "Нега? Ота-оналарчи? Таълим беришмаганми?" деб сўрабди. "Улар ҳам ўқишмасди,(вафот этишган демоқчи бўлиб) раҳматли бўлиб кетишган" дебди уста...
"Ҳа, сиздай фарзандларни тарбия қилиб, РАҲМАТЛИ бўлиб кетиш осонмикин!?..." дебди уй соҳиби...

Аллоҳ, Аллоҳ...

Салим АЙЮБИЙ

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/BW3SZpglK7Y

Читать полностью…

Voris Media

Абу Исҳоқ Иброҳим Музориб ибн Иброҳим ибн Тавқ айтади: "Ҳусайн ибн Фазлдан "Аллоҳнинг Китобида "Ишларнинг яхшиси ўртачасидир", деган маънодаги оят борми?" – деб сўрадим. У: "Ҳа, (шу маънони) тўртта жойда кўрдим", деди:

ٌ لَا فَارِضٌ وَلَا بِكْرٌ عَوَانٌ بَيْنَ ذَٰلِكَ

"(Мусо қавмига уларга сўйиш буюрилган сигирнинг сифатини айтди:) У қари ҳам, ёш ҳам бўлмаган, икковининг ўртасидадир". ("Бақара" сураси, 68-оят).

وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَٰلِكَ قَوَامًا

"Улар (мўминлар) инфоқ-эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар. Бу иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар". ("Фурқон" сураси, 67-оят).

وَلَا تَجْهَرْ بِصَلَاتِكَ وَلَا تُخَافِتْ بِهَا وَابْتَغِ بَيْنَ ذَٰلِكَ سَبِيلًا

"Намозингизни жуда баланд овоз билан ҳам, жуда паст қилиб ҳам ўқиманг. (Аксинча) бунинг орасида бир (ўртача) йўл тутинг". ("Исро" сураси, 110-оят).

وَلَا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَىٰ عُنُقِكَ وَلَا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ

"Қўлингизни бўйнингизга боғлаб олманг. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборманг". ("Исро" сураси, 29-оят).

"Ал-амсалул комина фил Қуръанил Карим", 26-27-бетлар.

Охирги оятга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ шундай шарҳ берганлар: "Бахил одам кутилмаганда ҳамёнимга қўл солиб, бировга пул бериб юбормай, деб қўлини бўйнига боғлаб олган кишига ўхшатилмоқда. Ҳар бир нарсани меъёрида қилиш тавсия этилади. Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ёки, аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушириб қўйилмайди. Балки, ўртача, меъёрида адо этилади".

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

ИСЛОМ БЕШ УСТУНГА ҚУРИЛГАН

Ушбу машҳур ҳадиси шарифни барча мусулмонлар ёд билишади. Аммо унинг моҳиятиничи?
Кимки Ислом дини иймон, намоз, рўза, закот ва ҳажнинг ўзидан иборат деса, Исломнинг ҳақиқий маъносидан ер осмондан узоқ бўлганча масофада узоқ бўлибди.

Тасаввур қилинг, бир жойда тиклаб қўйилган устунларни ўзини кўрдик, бу билан иморат тўлиқ битибди дея оламизми?! Йўқ албатта. Бу устунлар иморатнинг асоси ҳисобланса-да, уни тўлалигича акс эттира олмайди.
Бинокор иморатни ҳар томонлама мукаммал бекаму-кўст қилиши зиммасидаги мажбурияти бўлгани каби, мусулмон шахс ҳаётининг барча жабҳасини динга муносиб тарзда татбиқ этишга буюрилгандир. У нафақат намоз ўқиганида ё рўза тутганида ёинки бошқа бирон амал қилганида, қабул бўлиши учун диндаги унинг шартларига амал қилишга буюрилмаган. Балки, ҳаётининг ҳар лаҳзасида динга мутобиқ ҳолида яшашга буюрилгандир. Зотан, Аллоҳ инсонни ибодат учунгина яратгандир.

Мусулмон шахс нафақат масжидда ё Рамазонда ёки ҳажда мусулмон. У ҳар доим, ҳар вақт ва ҳар ерда мусулмондир!

©

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ИСТИХОРА НАМОЗИ ВА ИСТИХОРА ОДОБЛАРИ

👇
http://telegra.ph/ISTIHORA-NAMOZI-VA-ISTIHORA-ODOBLARI-11-08

Читать полностью…

Voris Media

Қуръони Каримни ёд олишнинг энг осон йўли:

Азиз биродарим! Сизга Қуръонни ёд олишнинг энг қулай йўлини тақдим қиламан.

Биринчидан: кўп вақт талаб қилмайди.
Иккинчидан: икки ярим йилда Қуръонни тўлиқ ёд олишингизга кафолат берилади иншаоллоҳ! Фақатгина бу услубга тўла ихлос билан ҳаракат қилсангиз кифоя!.

-Мадина Мунаввара Қуръонининг бир саҳифаси 15 сатрдан иборат,
-Шунда, бир жузъ 20 саҳифани ташкил қилади.

Жадвал қуйидагича:

―Бомдод намозидан энг ками 10,15 дақиқа аввал биринчи саҳифадан 3 сатрни ёд оласиз, сўнг ёд олган ўша 3 сатрни уйингизда бомдод намозини икки ракат суннатига зам сура қилиб ўқийсиз, сўнг масжидга чиқиб, яна ўша 3 сатрни икки ракат тахийятул-масжид намозига зам сура қиласиз, сўнгра яна худди шундай уни зухо - чошгоҳ намозига ҳам ўқийсиз.
―Сўнг, ёд олган ўша 3 сатрни бомдод билан пешин намози орасида энг ками беш марта такрор қиласиз!
―Энди, пешин бўлишидан 10,15 дақиқа аввал, янги 3 сатрни ёд ола бошлайсиз, сўнг бу янги 3 сатрни пешиннинг аввалги 4, ҳамда охирги 2 ракат суннатларига зам сура қиласиз, сўнгра пешин билан аср орасида энг ками 5 марта такрор қиласиз!
―Худди шу йўналишда қолган ҳар намозда шу ҳолатда давом этасиз токи, ҳуфтон намозида бир саҳифани тамомлаган бўласиз.
―Сўнг, ёд олган бу саҳифангизни тўлалигича ухлашдан олдин икки ракат ва витрга қўшиб ўқийсиз!

Ялқовлик қилмай ва қолдирмай ҳар кунлик жадвални давом эттирар экансиз - 20 кунда бир жузъни Аллоҳнинг изни ила тамомлайсиз. Сўнг, бир ойдан қолган 10 кун ичида ёдлаган шу жузъни Аллоҳ қодир қилганча такрор қиласиз!

―Сўнг, ҳар бир янги ойда янги бир жузъни бошлаб ёд олаверасиз. Ва энг асосийси такрорни ҳеч ҳам қолдирманг! Тунда таҳажжудларда ва бўш вақтларингизда қодир бўлганингизча ўқинг!

Энг аввало Аллоҳга яхши дуо ила бошланг!

Аллоҳ ҳаммамизни ўз каломини ёд олиб ва унга амал қилишни насиб қилсин!.

Абдулҳодий Юсуф

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Бугун никоҳ қийин қилиб юборилган!!!

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Ҳазрати Жобир розияллоҳу анҳу бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ташриф бурдилар ва: Эй, Аллоҳнинг Расули! Мен бир аёлга никоҳландим дедилар. (Имом Бухорий ривояти)
Бу саҳобий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда яқин саҳобалардан эдилар ва ҳар доим Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашиб турар эдилар. Лекин никоҳда иштирок этишга таклиф қилмадилар. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак даврларида шундай умумий одат бор эдики, никоҳ учун бирор хос эътибор қилинмас эди. Никоҳ бўляпти дегани, бу бир тўфон кўтариляпти дегани эмас эди. Бир неча ойлардан бери унга тайёргарлик бўляпти…..ва бутун оилада унинг тўс-тўполони, у сиз никоҳ бўлиши мумкин эмас.

Шариъат никоҳни қанчалик осон қилган эди. Биз уни кераксиз ва нотўғри расм-русумлар орқали шунчалик қийин қилиб олдик. Бунинг оқибатига назар солинг, қизлар турмушга чиқа олмай уйда ўтириб қолганлар. Бунга сабаб сеп тайёрлашлик учун пул йўқлигидир. Бу дабдабали тўй тантанасини қилишлик учун пул йўқлигидир. Энди, бу ишларга пул тўплашлик учун ҳалол-харом бир бўлиб кетяпти. Бу барча расм-русумларни биз ўзга дин вакилларидан олиб олганмиз. (Love story тўйдан олдинги севги тарихи ва уни хаммага тўйхонада намойиш этишлик, келиннинг дугоналарига гул отиши, куёвнинг ахмоқона банан отиши, ота қизини етаклаб келиб, тўйхонада куёвга топшириши, келиннинг куёв ва қайнотаси билан вальс тушиши, ярим яланғоч келинлик либослари........ва хакозо).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилган суннат йўлини тарк қилдик. Бунинг оқибати шуки, ҳалол (никоҳ орқали оила қуриш) йўллари ёпилиб қолган. Ҳалол йўл орқали хоҳишларини қондиришлик учун жуда кўп мол давлатга эга бўлишлик зарурдир. Миллионлаб пули бўлса, ўшанда тўй қила олади, бўлмаса, йўқ. Иккинчи тарафдан атрофдаги беҳаёлик сабабли нафсоний ва шаҳвоний хислар жунбушга келган. Уни ҳалол йўл ила қондиришлик имкони бўлмагач, ҳаром йўлга қадам ташланмоқда....шунинг учун бу кераксиз расм-русумлар жамиятимизни халокат қирғоғига етказиб қўйган.

(Ислаҳий хутбаат китобидан.
2-жилд, 102-бет.
Абдулқаййум Комил таржимаси)

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 5 дарс
📥 18.6 мб
🕰 30:24 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

84. Йўлдан одамларга азият берадиган нарсани олиб ташлаш.

Жамият аъзолари ўз ҳаётларини яхшилаш учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишлари нақадар ажойиб. Айниқса, аксарият “Бу менинг вазифамга кирмайди”, деган асос билан баъзи нарсаларни қилишдан ўзини олиб қочганида бу ҳолатнинг афзаллиги янада яққол кўринади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни ижтимоий бирдамликка ундаб, бунинг учун Аллоҳ томонидан бериладиган улуғ ажр ҳақида хушхабар берардилар. Бунда киши шу савобли амални биродарига юкламай, ўз зиммасига олиши, ҳар бир мусулмон бошқаларни кутиб ўтирмай, Аллоҳдан савоб умидида жамиятга фойдали ишларни бажариши мақсад қилинган эди.

Кўпчилик фойдаси кўзланган шундай муҳим ишлардан бири – одамларга азият берувчи нарсани йўлдан олиб ташлаш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу амал эҳсон-садақа бўлишини таъкидлаганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ كُلُّ سُلاَمَى مِنَ النَّاسِ عَلَيْهِ صَدَقَةٌ، كُلَّ يَوْمٍ تَطْلُعُ فِيهِ الشَّمْسُ، يَعْدِلُ بَيْنَ الاِثْنَيْنِ صَدَقَةٌ، وَيُعِينُ الرَّجُلَ عَلَى دَابَّتِهِ فَيَحْمِلُ عَلَيْهَا، أَوْ يَرْفَعُ عَلَيْهَا مَتَاعَهُ صَدَقَةٌ، وَالكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ خُطْوَةٍ يَخْطُوهَا إِلَى الصَّلاَةِ صَدَقَةٌ، وَيُمِيطُ الأَذَى عَنِ الطَّرِيقِ صَدَقَةٌ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамларнинг (танасидаги) ҳар бир бўғими учун (кундалик) садақа бор (қилиш лозим). Қуёш чиқадиган ҳар бир кунда икки кишининг ўртасида адолат қилса (орасини ислоҳ қилиб, яраштириб қўйса), (шу) садақадир. Бир кишига уловига юкини ортиб олиш ёки матосини кўтариб юборишга ёрдам берса, (шу) садақадир. (Одамларга айтиладиган) яхши сўз садақадир. Намозга босиб борадиган ҳар бир қадами садақадир. Йўлдан (ўтадиганларга) азият берадиган нарсани олиб ташлаш садақадир”, дедилар”. Бухорий (2989), Муслим (1009/2224).

Йўлдан одамларга зарар берадиган бирон нарсани олиб ташлаш умумий иш – ундан айнан ким фойда кўришини билмаймиз. Шунга қарамай, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни бир томондан аниқ бир кишига ёрдам бериладиган – икки кишининг орасини келиштириб қўйиш, юкини кўтаришиб юбориш каби амаллар ёнида, бошқа томондан масжидда намоз ўқиш учун қадам ташлаб юриб бориш сингари асли ибодат бўлган амаллар билан бир қаторда зикр қилдилар. Бундай солиштириш йўлдаги зарарли нарсани олиб ташлаш ҳақиқатдан Аллоҳга яқинлаштиришини зеҳнимизга муҳрлайди. Яна бир ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тасаввуримизга бундан-да яқинроқ бўлган мисолни келтирдилар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَمَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ وَجَدَ غُصْنَ شَوْكٍ عَلَى الطَّرِيقِ فَأَخَّرَهُ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир киши йўлда кетаётиб, тиканли шохни кўриб қолди-да, уни четга олиб ташлади. Аллоҳ шу сабабли ундан рози бўлиб, мағфират қилди”, дедилар”. Бухорий (652), Муслим (1914/4833).

Йўлдаги бир тиканни четга олиб ташлаш Аллоҳ бандани мағфират этишига сабаб бўлди. Ваҳоланки, бу суннатни бажариш жуда осон: одамлар ўтадиган йўлнинг ўртасидаги тошни четга суриб қўйиш; маҳалла аҳли билан биргаликда кўчани тозалаш; йўл бўйида қазилган, йўловчи ва машиналарга зарар бераётган чуқурларни кўмиш; кўчадаги қоғоз ёки чиқиндиларни олиб, махсус ахлат қутига ташлаш каби кишидан кўп вақт ва куч талаб қилмайдиган ишларни қилиш кифоя. Агар буларни қила олмайдиган бўлсак, ҳеч бўлмаса, бошқаларга зарар берадиган нарсаларни йўлга ташламаслигимиз, болаларимизни ҳам шунга ўргатишимиз лозим.

Мусанниф Адҳам

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Роҳинжа болалари аҳволнинг танг бўлишига қарамай, таълимни тарк этмай, Қуръондан дарс қилмоқдалар.

👇👇👇
http://telegra.ph/Ro%D2%B3inzha-bolalari-a%D2%B3volning-tang-b%D1%9Elishiga-%D2%9Baramaj-talimni-tark-ehtmaj-%D2%9Aurondan-dars-%D2%9Bilmo%D2%9Bdalar-11-07

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 4 дарс
📥 14.2 мб
🕰 35:18 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…
Подписаться на канал