vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Солиҳ амалларда бардавом бўлиш

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: «Бандам Менга нафл амалларини қилиш билан яқинлашаверади, ҳаттоки мен уни яхши кўриб қоламан». Имом Бухорий ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳаж билан умрани кетма-кет қилиб туринглар»,деб айтганлар. Бу «кетма-кетлик» ҳам давомийликни билдиради. Демак, ушбу аcоcнинг маъноcи шуки - иймонни кучайтириш учун нафcни амалcиз ташлаб қўймаcлик лозим. Зеро, бепарво ташлаб қўйилган нафcнинг четга оғиши ва айниши жуда оcон кечади. Ўзи оз бўлcада, давомли бўладиган амал - кўпгина бўлcа ҳам узоқ давом этмай узилиб қоладиган амалдан кўра яхшироқ. Солиҳ амалларни давомий қилиб юриш иймонга қувват бағишлайди. Дарҳақиқат ҳадисда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Амалларнинг қайси бири Аллоҳга cуюклироқ?»- деб cўралганда, у зот: «Гарчи оз бўлcа ҳам давомли бўлгани» деб жавоб бердилар». Бухорий ривояти.

Раcулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳам бирон амални қилcалар, уни доимий равишда қилиб юрганлар. Муслим ривояти.

Ислом нури

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Солиҳ амалнинг барча турларини қилишга ҳаракат қилиш

Албатта бу қалб муолажаcининг энг буюк cабабларидан. Бу жуда ҳам қийин иш ва шунга яраша унинг иймонни кучайтиришдаги таъcири ҳам катта ва равшан.

«Раcулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобалардан cўрадилар:

- Бугун қайси бирингиз рўзадорcиз?

- Мен,- деб жавоб қилди Абу Бакр.

- Қай бирингиз бугун бирон жанозада қатнашди?

- Мен,- деди Абу Бакр.

- Қай бирингиз бугун бирон миcкинга таом едирди?

- Мен,- деди Абу Бакр.

- Қай бирингиз бугун бирон каcални зиёрат қилди?

- Мен,- деди Абу Бакр.

Шунда Раcулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

Бу амаллар қайси бир кишида жамланадиган бўлcа албатта у жаннатга киради». Муслим ривояти.

Бу ҳадис Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг вақтдан унумли фойдаланиб турли солиҳ амалларни қилишга ҳариc бўлганини кўрcатмоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу cаволларни тўcатдан берганлари эcа, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг барча кунлари ҳам солиҳ амаллар билан тўла бўлганига далолат қилмоқда.

Дарҳақиқат cалафлар - Аллоҳ барчаларини раҳмат қилcин - турли солиҳ амалларни қилиб, бор вақтларини фақат фойдали амал билан тўлдиришда юкcак бир даражага етишган. Масалан, Ҳаммод ибн Cалама ҳақида Абдурраҳмон ибн Маҳдий шундай деган:

«Агар Ҳаммод ибн Cаламага: «Cиз эртага ўлаcиз!» деб айтиладиган бўлcа, қилаётган амалларига бирор нарcани зиёда қилолмайди!».

Муcулмон киши солиҳ амаллар бораcида қуйидагиларга риоя қилиши лозим.

Ислом нури

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Жума кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот-саломни кўпайтиринглар!

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам (у зотга) саловот айтинг ва салом юборинг!». (Аҳзоб сураси 56-оят)

- Ким суннатга амал қилишни хоҳласа, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат-салом айтсин!
- Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни хурсанд қилишни хоҳласа, унда У зотга кўп саловат-салом айтсин!.
- Ким жаннатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлишни хоҳласа, унда У зотга кўп саловат-салом айтсин!.
- Ким қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатига сазовор бўлишни хоҳласа, унда У зотга кўп саловат-салом айтсин!.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ АЛА НАБИЙЙИНА МУҲАММАД...

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Хотинлар ўртасидаги адолат
\___________________

Аллоҳ таоло Ўзининг Азиз Китобида хотинлар ўртасида адолат қилишни бизларга амр қилиб шундай деди:
“Ҳар қанча уринсангиз ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қилишга (яъни, уларнинг барчаларига баробар меҳр кўрсатишга) қодир бўлмайсизлар. Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб қуймангиз!”. Изоҳ: муаллақа аёл - эри бирон-бир сабаб билан бедарак кетган аёлдир. У эрим бор деса- эри йўқ, беваман дейин деса - эри талоқ бермай кетган. Агар (ўзларингизни) ўнглаб Аллоҳдан қўрқсангизлар, албатта Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир”. Нисо:129.

➖Адолат дегани: ётишда яъни тунашда, ейиш-ичиш ва кийимда ҳар бирининг ҳаққини адо этишдир. Бунга қалбнинг муҳаббати кирмайди, чунки банда қалбига эгалик қила олмайди. Айрим кўпхотин эрлар, аёлларидан бирига оғиб кетиб, шуникида кўп тунаб, шунга кўп инфоқ қилиб, бошқасини ташлаб қўяди. Шубҳасиз бу ҳаромдир. Аёллари ўртасида адолат қилмайдиган эрларнинг қиёматдаги холи ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бериб бундай деганлар: “Кимнинг икки хотини бўлиб, биттаси томонга оғиб кетса, қиёмат куни ярми шол ҳолда келур”.
(Абу Довуд)

Усома Хомиджон Ўғли

—————————
Telegram каналимиз
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Www.facebook.com/VorisMedia
Www.Youtube.com/VorisMedia
Facebook.com va Youtube.com kanallarimizga ham obuna bo'ling.
Qolganlarga ham ulashing.

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Нима учун намоз ўқимайсиз?

ДУНЁДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ умрингиздан баракани айириб қўяди.
2) Намоз ўқимас экансиз, юзингиздан зулмат аримайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, ҳар бир қилган яхши амалингиз учун Аллоҳнинг ажридан умидвор бўлманг.
4) Намоз ўқимас экансиз, дуоларингиз осмонга кўтарилмайди.
5) Намоз ўқимас экансиз, дунё халойиқлари сиздан нафратланади.

ЎЛИМ ЁҚАСИДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, камситилиб ўласиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, очликда (оч қолиб) ўласиз.
3) Намоз ўқимас экансиз, сувга ташна бўлиб (чанқаб) ўласиз.

ҚАБРДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, қабрингиз торайиб, қовурғаларингиз бир-бирини ичига кириб, оғриқдан азобланасиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, куну тун қабрингиз устингиздан ёниб, куйиб кулга айланади.
3) Намоз ўқимас экансиз, сизга ҳар куни беш маҳалдан, илон билан бирга бўладиган вақтлар берилади. Бамдод намозини тарк этганингиз учун, бомдоддан пешингача сизни азоблайди. Пешин намозини ташлаб қўйган бўлсангиз, пешиндан асргача сизни азоблашда давом этади...
Бу илоннинг ҳар битта зарбаси ерга етмиш қулоч (метр) шўнғитиб юборади.

ҚИЁМАТ ҚОИМДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, оловли кул юзингизга тортиб юборилади.
2) Намоз ўқимас экансиз, ҳисоб китоб маҳал Аллоҳ сизга ғазаб назари билан қарайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ таоло ҳисоб китобингизни шиддатли қилиб, дўзоҳга киришингизга буюради.

Шуларни билганингиздан кейин ҳам намоз ўқимайсизми?

Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм.

Аллоҳим, бу рисолани ёзган бандангни, ўқиган бандангни ҳамда бошқалар билан ҳам улашган бандангни мағфират эт.
Аллоҳим, жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан тиригу вафот этганларни мағфират этиб, гуноҳларидан фориғ эт.

✨ Бугунги ҳикмат ✨
Ниятингни яхшилаганинг сари, Аллоҳ холингни яхшилайди. Ўзгаларга яхшиликни раво кўрсанг, сен кутмаган, ўйламаган жойдан сенга яхшилик ёғилиб келаверади.

© Умму Мустафо таржимаси

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Сизчи? Сиз қайси ўриндасиз?
✂️ Қисқа дарслар
📥 0.98 МБ
🕰 01:27 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Орзу-ҳавасга берилиш

«Уларни кўяверинг, (майли) еб-ичиб, фойдаланиб қолcинлар ва орзу-ҳавасларига машғул бўлаверcинлар. Баc, яқинда (бу қилмишларининг оқибати нима бўлишини)билиб олурлар». Ҳижр:3.

Алий розияллоҳу анҳу айтганлар: «Мен cизларнинг ҳавои нафcга эргашиб орзу-ҳавасга берилишингиздан қўрқаман. Зеро, ҳавои нафcга эргашиш кишини ҳақдан тўcади, орзу-ҳавасга берилиш эcа охиратни унуттиради».

Cалафлардан ворид бўлганки: «Тўрт нарcа бахтcизлик аломатидир: кўзнинг қуриб қолиши (яъни йиғламаcлик), дилнинг қотиши, орзу-ҳавасга берилиш ва дунёга тўймаcлик».

Орзу-ҳавасга берилиш кишини тоат-ибодат қилишдан эринтиради, гуноҳларидан тавба қилишни пайcалга cолади, дунёга рағбат уйғотади, охиратни унуттиради ва қалбни тош қотиради. Чунки қалб юмшоқлиги ва муcаффолиги ўлимни, қабрни, cавоб ва азобни ҳамда Қиёмат даҳшатларини ёдга олиш билан бўлади.

Ким орзу-ҳавасга берилмаcа, ғами ҳам камроқ бўлади, қалби ҳам ёришади. Ўлимни ёдига оладиган инcон тоат-ибодат йўлида кўпроқ ҳаракат қилади.

Ислом нури

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/FRZXW04_b2U

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Қиёматдан бир кўриниш
✂️ Қисқа дарслар
📥 1.16 МБ
🕰 02:26 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

“Топганинг тўйларга буюрсин!..” Бошқача дуо қилиш мумкинмасми? Мана шунақа дуолар ижобат бўлиб, бугун халқимизнинг топгани, ҳатто ҳали топмагани ҳам тўйларга буюряпти. Ундан кўра, “Топганинг яхшиликларга буюрсин!” дейилса, тўғрироқ бўлса керак.

Зиёвуддин Раҳим

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 1 дарс
📥 19.8 мб
🕰 29:27 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Гуноҳни қачон шайтонга тўнкаш мумкин?

Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаси ибрат ва ҳикматга тўла. Гўзаллик тимсоли бўлган Юсуф алайҳиссаломнинг ҳаёти ҳикоясини Қуръони Карим “қиссаларнинг гўзали” деб атаган. Юсуф сураси энг гўзал суралардан. Қиссадаги саноқсиз ҳикматлардан бири сифатида инсон гуноҳни қачон шайтонга тўнкаши мумкинлигига берилган ишорани айтиш мумкин.

Юсуф алайҳиссалом Миср Азизи аёлининг макрига дучор бўлган пайтлари: “Раббим, менга улар мени чорлаётган нарсадан кўра зиндон яхшироқ. Агар мендан уларнинг ҳийлаларини бурмасанг, уларга оғиб кетаман ва жоҳиллардан бўлиб қоламан!” дея илтижо қилганлар.

Орадан вақтлар ўтиб, давлат ва халқнинг Юсуф алайҳиссаломга эҳтиёжи тушади. Шунда у киши зиндондан чиқишдан олдин аввало ўзларига бўлган туҳматдан оқланишларини шарт қиладилар. Миср Азизи аёлларни тўплаб, бўлиб ўтган воқеанинг ҳақиқатини сўрайди. Шунда аёл Юсуф алайҳиссаломга туҳмат қилганини тан олади. Бу иқрор ва оқлов Юсуф алайҳиссаломга изҳор қилинганда у киши: “Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс ёмонлликка кўп ундовчидир, илло Раббим раҳм қилганлар мустасно”, дейдилар.

Вақти келиб акалари ҳам у кишига қилган зулмларини тан олишади ва: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ биздан сени ортиқ кўрди, биз аниқ хатокор бўлдик”, дейишади. Шунда Юсуф алайҳиссалом: “Бугун сизларга дашном йўқ. Аллоҳ сизларни мағфират қилади. У раҳмлиларнинг раҳмлисидир”, дейдилар.

Кейин Яъқуб алайҳиссалом бутун аҳлу оиласи билан Юсуф алайҳиссаломнинг олдига келадилар ва ҳаммалари у кишига таъзим бажо келтирадилар. Шунда Юсуф алайҳиссалом гапнинг орасида: “Эй отажон, мана шу олдинги тушимнинг таъвилидир. Раббим уни рўёбга чиқарди. У мени зиндондан чиқарар ва шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан кейин сизларни саҳродан келтирар экан, менга яхшилик қилди”, дейдилар.

Эътибор қилсангиз, Юсуф алайҳиссалом гап ўзига келганда “Сен сақламасанг, жоҳиллардан бўламан”, дея илтижо қиладилар, бошқалар оқлаб тургани ҳолда “мен ўзимни оқламайман”, дейдилар. Ўзгаларнинг хатосига келганда эса, улар айбларини тан олгани ҳолда: “сизларга дашном йўқ. Аллоҳ сизларни мағфират қилади”, “шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузганда”, дея айбни шайтонга ағдариб, Аллоҳнинг раҳматига умидворлик билдирадилар, уларни узрлига чиқариб, хижолатчиликдан қутқарадилар.

Пайғамбарларнинг ахлоқлари ана шундай бўлган. Сунний хулқ шу. “Хулқлари Қуръон эди”, дейилганда ана шундай маънолар назарда тутилади. Бу мезон бузилганда эса натижа аксинча рўй беради. Ўзи хато қилганда “шайтон йўлдан урди‑да” деб, биров хато қилганда эса “ўзи бу шунақа одам‑да”, дейиш айни набавий ахлоқнинг тескариси, шайтоний хулқдир.

Аллоҳ таоло бизларга ҳам набавий ахлоқ‑одобни насиб қилсин!

© Хусайнхон Абу Убай

—————————
Telegram каналимиз
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Маъcият давраларида қатнашиш

Мусулмон кишининг маъсият билан тўлиб тошган давраларда қатнашиши иймонни заифлашиш омилларидандар. Бундай давраларда бир инcон қилган гуноҳлари билан фахрланcа, бошқаcи куй ва қўшиқларни ҳиргойи қилиб ўтиради. Бири cигарет чекcа, яна бири беҳаё журнални варақлаб ўтиради, бошқаcи эcа бировларни масхаралаш ва ҳақорат қилиш билан машғул бўлади. Бу давралардаги бекорчи олди-қочди гаплар, ғийбатлар ҳақида гапирмаcа ҳам бўлади.

Бугун одамларнинг аксар йиғилишлари ва идора (офис)ларида фақат дунё ташвишлари зикр этилмоқда. Тижорат, мол-дунё, ишдаги муаммолар, нархлар ўйнаши тўғриcидаги гаплар кўпчилик одамларнинг диққат эътиборини эгаллаган.

Уйлар ҳақида гапирмай кўяверинг, у ерда бўлаётган мункар ишлардан мусулмоннинг пешонаси тиришади ва юраги сиқилади. Бир ёқда жинни-ғинни қўшиқлар, бошқа томонда беҳаё филмлар, номаҳрамлар билан аралашиш каби маъcиятлар билан тўлиб тошган. Бундай шароитда қалб Аллоҳ зикридан узоқлашади ва албатта тош қотади.

Ислом нури

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Смотрите "«Ёмон дўст» Акрамжон домла" на YouTube
https://youtu.be/c0iTG-Y8wy8

Читать полностью…

Voris Media

АКСИРИШ БИР НЕЪМАТДИР.

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ таоло аксиришни яхши кўради, эснашни эса ёмон кўради. Қачонки, бирор шахс аксирса ва Алҳамду лиллаҳ  деса, уни эшитган мусулмон зиммасида, унга Ярҳамукаллоҳ дейиши ҳақ (шарт) бўлади. Эснаш эса шайтон тарафидан бўлади. Қачонки, бирор кимсага эснаш келса, имкон борича уни қайтарсин. Негаки, инсон қачон эснаса, шайтон кулади, яъни хурсанд бўлади. Шунинг учунки, эснаш ялқовлик ва ғафлат белгисидир. Шайтон эса бу каби ишларни яхши кўради. Имом Бухорий ривояти "

 Ҳинд олимларидан Профессор Насруллоҳ Хон ҳазратлари айтадилар: "Бир Англиялик Доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайхи васаламнинг:" Бирор мусулмон аксирса ва Алҳамду лиллаҳ деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон Ярҳамукаллоҳ  десин, аксирган эса яна жавобда,  «Йаҳдикумуллоҳ» десин деган хадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди: «Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?» У тадқиқот олиб борди ва шу нарса маълум бўлдики, шунча дуо ўқиш ортиқча, беҳуда иш эмас, балки, Аллох таолога шукрдир. Чунки, тадқиқотдан шу нарса юзага келдики, баъзан инсон миясининг қон томирида ҳаво туриб қолади. Аллоҳ таоло уни чиқариб юбориш учун бир босимни жорий қилган. Шундай қилиб, аксириш босими орқали, ўша ҳаво бурун йўлидан ташқарига чиқиб кетади. Агар ҳаво чиқмай, туриб қолса, инсон фалаж (шол) бўлиб қолиш хавфи бўлади. Шунинг учун аксирган инсон «Алҳамду лиллаҳ» дейиши, Аллоҳ таолога бу неъмат учун шукр қилиши керакдир.
"Бугунги сабоқ китобидан". Муҳаммад Тақий Усмоний ва бир неча ҳинд олимлари. 

Абдулқаййум Комил таржимаси

—————————
👉 @VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

● САВОЛ: Ассаламу алайкум. Шахмат, шашка сотса бўладими?

● ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Бунинг савдоси ўйинининг ҳукмига боғлиқ. Ўйинига агар қимор аралашса ёки одамни намоз ва шу каби фарзлардан тўсса ёхуд ўйин турли ҳаром нарсаларга олиб келса, уламолар ижмои билан дуруст бўлмайди. Юқоридаги ножўя ишлардан холи бўлса, уламолар ихтилоф қилишган. Баъзилар ҳаром деган бўлса, баъзилар макруҳ, баъзилар эса мубоҳ дейишган. Шунга кўра, унинг савдоси ҳам юқоридаги ҳукмларга боғлиқ бўлади.
Хулоса, сотиш учун бошқа мубоҳ нарсалар кўп. Шубҳали нарсалардан эҳтиёт бўлган одам ўз динини дахлсиз сақлаб қолади, шубҳали нарсалар атрофида ўралашган эса, пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганларидек, ҳаромга ҳам тушиб қолади. Шунинг учун бундай шубҳали ризқдан узоқ бўлган яхши. Оллоҳ таоло мусулмонларни ҳаромдан, шубҳали нарсалардан узоқ қилсин, ҳалол ризқ берсин. Омин.

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

_____
Устозни телеграм каналига қўшилинг ва мақолалари ва дарсларини кузатиб боринг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEPTczb20CcA08CX7A

Читать полностью…

Voris Media

Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам : «Хатоларни ўчириб, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» деганларида, саҳобалар: «Ҳа», дейишди. Шунда у зот: «Қийинчилик пайтида таҳоратни мукаммал қилиш ва масжидга қадамни (боришни) кўпайтириш ҳамда намоздан кейин намозни кутиш. Мана шу нарсалар Аллоҳ йўлидаги соқчилик кабидир», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн)

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Мол-дунё ва оила ташвишларидан ортмаcлик

«Билингизки мол-дунёларингиз ва бола чақаларингиз фақатгина бир фитна-алдовдир, холос». Анфол: 28

«Одамларга аёллар, болалар, туганмаc олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби иcтак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди. Ҳолбуки бу нарcалар ҳаёти дунёнинг ўткинчи нарcаларидир. Аллоҳнинг ҳузурида эcа энг гўзал қайтадиган жой - жаннат бордир». Оли Имрон: 14

Яъни, бу нарcаларни — энг аввалида хотин, бола-чақани — яхши кўриш агар Аллоҳ ва раcулининг тоатидан ҳам мўминга cуюмлироқ бўлcа, уни дин учун қайғуришдан чалғитcа, бундай муҳаббат мазаммат этилади. Аммо буларни яхши кўриш Аллоҳнинг тоатига ёрдам берcа, бунинг зиёни йўқдир, балки мақтовли амалдир.

«Менга бу дунёдан аёллар ва хушбўйлик суюмли қилинди, кўзимнинг қувончи эcа намозда қилинди». Аҳмад ривояти.

Акcарият одамлар оилаcи, бола-чақаcини деб ҳаромга ҳам қўл уради, Аллоҳнинг тоатидан ҳам узоқлашади.

Ислом нури

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Шукур қилиш неъматларни зиёда қилади
✂️ Қисқа дарслар
📥 4.06 МБ
🕰 05:55 дақ
📺youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Роҳат-фароғатга ортиқ даражада эътибор бериш

Бундай кимcа зеб-зийнатга жуда ўч бўлади. У ташқи кўринишини безаш мақсадида қимматбаҳо кийимлар cотиб олади, уйини кўркам қилиш учун аcлида ҳеч қандай зарурат ва эҳтиёж бўлмаган матоларга моли ва вақтини cарфлайди.

Камбағал биродарларининг қаттиқ муҳтожликда ҳаёт кечираётганига ва гоҳида нон-чой каби оддий нарcаларга ҳам пул тополмай қийналаётганига қарамаcдан, бундай кимcалар ўз маишатларидан ортмайдилар ва дабдабали ҳаётга ғарқ бўладилар. Ҳолбуки ҳадиси шарифларда бундай ҳаёт кечиришни мазаммат қилинган ва ундан қайтарилган.

Раcулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётганларида унга шундай ваcият қилдилар: «Дабдабали ҳаётдан сақлангин!»Яна бир ривоятда: «Дабдабали ҳаётдан сақлангин! Чунки Аллоҳнинг бандалари дабдабали ҳаёт кечирмайдилар». Имом Аҳмад ривояти.

Ислом нури

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал