vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

ЯХШИ СЎЗЛАР ИЛА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРИШ ҲАҚИДА.



Зубайр ибн Баккор бир эмас, бир нечта кишидан эшитиб шундай ҳикоя қиладилар:
«Машҳур саҳобий Талҳа ибн Убайдуллоҳнинг ўғиллари Исо ибн Талҳа Шом диёри сафаридан қайтиб келгач (оёғи гангрена сабабли кесиб ташланган ҳамда бир ўғлидан айрилган) Урва ибн Зубайрнинг зиёратига кирдилар. Бироз суҳбатдан сўнг Урва ўғилларидан бирига: "Амакингга оёғимни очиб кўрсатинглар", дедилар. Кесилган оёғларини кўргач, Исо Урвага қарата: "Эй, Абу Абдуллоҳ, сиқилманг, Аллоҳга қасамки, биз сизни кураш тушиш ёки югуриш мусобақаларида қатнашиш учун тайёрламаганмиз. Шукрлар бўлсинким, биз муҳтож бўлган, сиздан бизга керак бўлган нарсани Аллоҳ таоло мукаммал сақлаб қўйибди. У ҳам бўлса сиздаги чиройли машварат, ақл-фаросат ва илмдир". Бу сўзлардан сўнг Урва раҳимаҳуллоҳнинг диллари ёришиб, Исога қарата:
-Сиз каби хали ҳеч ким бунчалик ҳамдардлик билдириб, кўнглимни кўтарган эмас эди, дедилар».

"Сияр аъламун нубало", 4/434

Икки кишидан сен яширма дардинг:
Бири табиб эрур, бири - ҳамдардинг.

(Фаридиддин Аттор)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ислом илдиз ва шохлари бўлган дарахт кабидир. Асослар ва қадриятлар поймол қилинаётган замонда ихтилофли масалалар билан машғул бўлган кишининг мисоли душман дарахт илдизига болта ураётган пайтда шохларини сақлаб қолиш билан овора бўлган кишига ўхшайди.

Шайх Абдулазиз Торифий





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

‎قال الإمام ابن رجب رحمه الله :
‎"ليس الخائف من بكى وعصر عينيه ؛ وإنما الخائف من ترك ما اشتهى من الحرام إذا قدر عليه"

‎📕 [رسائل ابن رجب 163/1]



Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Кўзларида ёш қолмагунича йиғлаган киши қўрқувчи эмас, балки кўнгли тусаб турган ҳаром ишни қилишга қодир бўлатуриб тарк қилган киши ҳақиқий қўрқувчидир".

(Ибн Ражаб, "Росаил", 1/163)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

64. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ



الْخَامِسُ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَغَارُ، وَغَيْرَةُ اللهِ تَعَالَى، أَنْ يَأْتِيَ الْمَرْءُ مَا حَرَّمَ اللهُ عَلَيْهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

و«الْغَيْرةُ» بفتح الغين: وَأَصلهَا الأَنَفَةُ.



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ рашк қиладир. Аллоҳ таолонинг рашки кишининг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидан келади», - дедилар».

Муттафақун алайҳ.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

‏🔸 إذا أتتك نعمة فاحمدالله.
‏🔸 وإذا أبطأ عنك رزق فاستغفرالله.
‏🔸 وإذا أصابتك شدة فأكثر من قول: لاإله إلاأنت سبحانك إني كنت من الظالمين.

(بهجةالمجالس3/127)



Агарда сизга бир неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айтинг!
Агар сизга ризқ келиши кечикса, Аллоҳга истиғфор айтинг!
Агар бошингизга қийинчилик тушса, ушбу дуони кўп такрорланг!


{ لَّا إِلَٰهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ}


«Лаа илааҳа илла анта субҳаанака инни кунту минадзолимиин».¹

("Баҳжатул мажалис 3/127)

¹ Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.
"Анбиё" 87- оят.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Мутакаббирларни Аллоҳ хор қилади.

🔺#Akramjon_domla

✈️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

“Одамлар яратилганларидан бери мудом сафардадирлар. Улар учун жаннат ёки дўзахдан ўзга бу сафарларида (тўхташ) нуқтаси йўқ. Оқил, сафар машаққат ва хатарларни босиб ўтишга асосланганини билади. Одатда сафарда неъмат, лаззат ва роҳатни талаб қилиш маҳолдир. Балки бу сафар интиҳо топгандан кейин бўлгай”





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Буйруқни бажармаслик, қайтариқни қилишдан ёмонроқлиги ҳақида
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийдан:

Аллоҳ ҳузурида буйруқни бажармаслик, қайтариқни қилиб қўйишдан ёмонроқ. Одам алайҳиссалом дарахтдан ейишдан қайтарилганди, бироқ у еб қўйди. Аллоҳ уни тавбага йўллади ва тавбасини қабул қилди. Иблис Одамга сажда қилишга буюрилди, бироқ, саждага бош қўймади, Аллоҳ уни тавбага муваффақ қилмади.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Аллоҳ кунингизни барокатли қилсин.

✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

"ذِكرُ الله والإقبالُ عليه والإنابةُ إليه والفزعُ إلى الصلاة كم قد شُفِيَ بهم مِن عليلٍ وكم قد عُوفِيَ بهم مِن مريض".





«Аллоҳни зикр қилиш, У Зотга юзланиш, тавба билан Аллоҳга қайтиш ва мадад истаб намозга шошилиш (каби ибодатлар) борки, булар сабабли қанча-қанча хасталар тузалиб, қанча-қанча беморлар шифо топган».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Банда агар тонг орттирса ҳам, кеч киритса ҳам, ташвиши фақат Биргина Аллоҳ бўлса, Аллоҳ унинг барча эҳтиёжларини Ўзи кўтаради ва уни ташвишга солган нарсани ҳам. Ва унинг қалбини Ўз муҳаббатига, тилини зикрига, баданини тоатига бўшатиб қўяди.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ


«Аллоҳ амалларни икки турга бўлди ва учинчиси йўқ. Ёки Аллоҳ ва унинг Расулидан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келган нарсага эргашиш, ёки ҳавои нафсига эргашиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб келмаган ҳар қандай нарса ҳавои нафсдир»




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Саъйид ибн Жубаир раҳимаҳуллоҳ (жумъа куни) агар аср ўқиб бўлсалар, то қуёш ботгунига қадар биронтаси билан гаплашмасди (яъни дуо ва зикр қиларди). Аксар салафларнинг қавли шудир ва аксар ҳадислар ҳам бунга далил бўлади.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Эрталабдан касал зиёрат қилганларга фаришталар истиғфор айтади.


🔺#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

وَلَوْ لَمْ يَكُنْ فِي كِتَابِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ بَيَانُ حُكْمِ مَا تَنَازَعُوا فِيهِ وَلَمْ يَكُنْ كَافِيًا لَمْ يَأْمُرْ بِالرَّدِّ إلَيْهِ .


«Агарда Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ҳар қандай ихтилофнинг изоҳи бўлмаганида, Аллоҳ ихтилоф қилинганда Қуръон ва суннатга мурожаат этишни амр қилмаган бўларди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

" وقد جعل الله سبحانه لكل مطلوب مفتاحا يفتح به فجعل مفتاح الصلاة الطهور كما قال مفتاح الصلاة الطهارة ومفتاح الحج الإحرام ومفتاح البر الصدق ومفتاح الجنة التوحيد ومفتاح العلم حسن السؤال حسن الإصغاء".



«Аллоҳ субҳанаҳу: Ҳар бир талаб қилинган иш учун, уларни очадиган калитлар қилиб қўйган. Намознинг калити таҳорат, ҳажники эҳром. Яхшиликлар калити ростгўйлик, жаннат калити тавҳид. Илмнинг калити чиройли савол бериш ва яхши тинглай билишдир».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

• Банданинг қабрдаги ҳолати, қалбнинг дилдаги ҳолати каби бўлади; бахтлими, азобдами, маҳбусми, эркинми!!
Агарда, қабрдаги ҳолатингизни билмоқчи бўлсангиз, дилда ётган қалбингизга қаранг:

- Қалб: -иймон- сурури, хотиржамлик, поклик билан тўла бўлса, бу демак -Аллоҳ изни ила- сизнинг қабрдаги ҳолатингиздир.
Шунинг учун, тоат-ибодат аҳлидан бўлган, гўзал хулқли, одамларни кўп кечирувчи бандани ҳаётда хотиржам юрганини кўрасиз.

- Бундай иймон: ташвишни кетказади, ғам-қайғуни йўқ қилади. Ва у: муваҳҳидлар кўз қувончи, обидларнинг ширин ҳаётидир.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



«Қанча, қанча савоблар сиз томон шошади ва сизнинг эшигингиз тагида тўхтайди. Лекин уларни эшигингиз тагидаги «эртага қиламан», «балки» ва «агарда», деб номланган дарвозабонлар ҳайдаб юборади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

‎بماذا تتصدق إذا لم يكن معك مال؟

قال رجل لأبي الدرداء: علمني كلمة ينفعني الله بها؟
‌‏فقال له : هَب عرضك لله
‌‏فمن سبك أو شتمك فدعه لله
‌‏الحلية٢۱٩/۱

‌‏


Агар ҳеч нарсангиз бўлмаса, нимани садақа қиласиз?



Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳуга: "Менга шундай бир сўз ўргатингки, у сабабли Аллоҳ мени фойдалантирсин", деди. Шунда у зот: "Шаънингни Аллоҳга ҳадя қил! Бас, ким сени сўкса ёки ҳақорат қилса, уни Аллоҳга топшир", дедилар.

("Ҳилятул авлия", 1/219)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Салафлар ушбу уч сўз билан бир-бирларига нома йўллардилар. Агар банда уни қалб лавҳасига ўйиб ёзиб, нафаслари ададича уни ўқиса, албатта, бу ушбу сўзларга лойиқ бўладиган айрим ҳақлари бўлар эди.
1) Ким ичи (қалби)ни ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг ташқи кўринишини ислоҳ қилади.
2) Ким ўзи билан Аллоҳнинг ўртасидаги нарсани ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан одамлар ўртасидаги нарсани ислоҳ қилади.
3) Ким охирати учун амал қилса, Аллоҳ унинг дунёвий ҳожатларига кифоя қилади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

‎قــال عمرو بن العاص -  رضي الله عنه
‎"لو يعلم أحدكم حقيقة جهنّم لصرخ منها حتى ينقطع صوته ولصلّّى حتى ينكسر صلبه"

‎[زوائد الزهد لابن المبارك (1007)]📚


Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу: "Агар бирортангиз дўзах ҳақиқатини билганида, овозидан айрилгунича қичқирган ва бели сингунича намоз ўқиган бўларди", дедилар.

(Ибн Муборак, "Завоидуз зуҳд", 1007)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ


Қуръон ва ҳадис ҳамроҳ бўлмаган ҳар бир йўл У, жаҳаннам, ва қувилган шайтон йўлидандир.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

"ما من مرض من أمراض القلوب والأبدان إلا وفي القرآن سبيل الدلالة على دوائه وسببه".





«Қалб ва бадан касалликларидан қай бири бўлмасин, Қуръонда унинг давоси ва келиб чиқиш сабабига далолат қилувчи ишоралар бор».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

63. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ



الرَّابِعُ : عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «إِنَّكُمْ لَتَعْمَلُونَ أَعْمَالاً هِيَ أَدقُّ فِي أَعْيُنِكُمْ مِنَ الشَّعَرِ، كُنَّا نَعْدُّهَا عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنَ الْمُوِبِقَاتِ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ. وَقَالَ: «الْمُوبِقَاتُ» الْمُهْلِكَاتُ.



Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бу киши: «Сизлар баъзи амалларни қиласизлар. У сизларнинг наздингизда соч толасидан ҳам нозикроқдир. Биз эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида буларни ҳалокатга элтувчи амаллардан, деб санардик», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Қуш - Ҳудҳуд Сулаймон алайҳиссаломдан бир неча соат ғоибда қолди, сўнг бу қилмишига дакки еди. Энди айтчи эй Раббисидан узилиб қолган кимса! У Зотнинг ғазабидан омонмисан?!!





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Робиъ ибн Анас раҳимаҳуллоҳ айтади:

Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг аломати У Зотни кўп зикр қилишдир. Сиз агар бирон нарсани севсангиз уни зикр қилишни кўпайтирасиз, албатта.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

62. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ



الثَّالثُ: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: «كُنْتُ خَلْفَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا فَقَالَ: «يَا غُلاَمُ إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ: «احْفَظِ اللهَ يَحْفَظْكَ احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ، إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللهَ، وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ، وَاعْلَمْ: أَنَّ الأُمَّةَ لَوِ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ، لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلاَّ بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللهُ لَكَ، وإِنِ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ، لَمْ يَضُرُّوكَ إِلاَّ بَشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللهُ عَلَيْكَ، رُفِعَتِ الأقْلاَمُ، وَجَفَّتِ الصُّحُفُ».

رواهُ التِّرمذيُّ وقَالَ: حديثٌ حسنٌ صَحيحٌ.

وفي رواية غيرِ التِّرْمِذيِّ: «احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ أَمَامَكَ، تَعَرَّفْ إِلَى اللهِ فِي الرَّخَاءِ يَعْرِفْكَ فِي الشِّدَّةِ، وَاعْلَمْ أَنَّ مَا أَخْطَأَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُصِيبَكَ، وَمَا أَصَابَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُخْطِئَكَ وَاعْلَمْ أَنَّ النَّصْرَ مَعَ الصَّبْرِ، وَأَنَّ الْفَرَجَ مَعَ الْكَرْب، وأَنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا».



Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида (мингашиб) кетаётган эдим. У зот:

«Эй бола, сенга бир калималарни ўргатайми? Аллоҳга риоя қил, сени сақлайди. Аллоҳга риоя қил, Уни рўпарангдан топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин. Агар ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тилагин. Билгинки, агар уммат бирор нарсада сенга ёрдам беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина ёрдам бера олишади, холос. Агар уммат бирор нарсада сенга зарар беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина зарар бера олишади, холос. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуриб бўлган», деб айтдилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, у ҳасан ва саҳиҳдир, дедилар.

Термизий бошқасида қилинган ривоятда қуйидагича келтирилган:

«Аллоҳга риоя қил, Уни олдингда топасан. Аллоҳни кенгчиликда танигин, сени қийинчиликда танийди. Сен то ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини, ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини билгин. Билгинки, албатта нусрат сабр билан бирга бўлади. Кушойиш азиятлар билан бирга бўлади. Ва енгиллик қийинчилик билан бирга бўлади».

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Агар сизга Аллоҳ қиёмул лайл эшигини очган экан, ухлаб ётганларга эшилиб қараманг. Агар сизга Аллоҳ рўза эшигини очган бўлса, (нафл) рўзасиз оғзи очиқ юрганларга эшилиб қараманг. Агар сизга Аллоҳ жиҳод эшигини очган бўлса, ўтириб олганларга эшилиб қараманг.
Эҳтимол ухлаб ётган, рўза тутмай юрган, (фарзи кифоя бўлган жиҳодга бормай) ўтириб олган - сиздан кўра Аллоҳга яқинроқдир.

- Кечаси (нафл) намозга туролмай ухлаб қолиб, эрталаб туриб аттанг қилишингиз, кечаси намозга туриб ужубланиб юришингиздан яхшироқдир. Чунки, ужуб қилганнинг амали юқорига кўтарилмайди.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

61. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ


الثَّانِي: عَنْ أَبِي ذَرٍّ جُنْدُبِ بْنِ جُنَادةَ وَأَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ مُعاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «اتَّقِ اللهَ حَيْثُمَا كُنْتَ وَأَتْبِعِ السَّيِّئَةَ الْحَسَنَةَ تَمْحُهَا، وَخَالِقِ النَّاسَ بِخُلُقٍ حَسَنٍ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حديثٌ حسنٌ.


Абу Зарр Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси жойда бўлмагин, Аллоҳдан қўрқ. Ёмонликка яхшиликни эргаштиргин. Уни ўчириб юборади. Одамларга чиройли хулқ билан муомала қил», деб айтдилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан ҳадис, деб айтдилар.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал