#УНУТМАНГ
"Шайтон: "Мен одам фарзандини гуноҳлар билан ҳалок қилдим, улар эса мени Истиғфор билан ҳалок қилдилар", – деди".
@VorisMedia
"والشكر مبني على خمس قواعد:
خضوع الشاكر للمشكور، وحبه له،
واعترافه بنعمته، وثناؤه عليه بها
وأن لا يستعملها فيما يكره. فهذه الخمس: هي أساس الشكر وبناؤه عليها، فمتى عدم منها واحدة: اختل من قواعد الشكر قاعدة، وكل من تكلم في الشكر وحده فكلامه إليها يرجع وعليها يدور".
«Шукр беш қоидага қурилган: Шукр қилувчи шукр адо этилувчи Зотга бўйинсуниб, Унга муҳаббат қилиб, Унинг неъматини эътироф этиши, Унга шу неъмат билан олқиш айтиши, ҳамда уни У ёмон кўрган нарсаларда фойдаланмаслигидир. Ана шу беш қоида шукрнинг асоси ва унинг биносидир. Қачонки ундан бирортаси топилмаса шукр қоидаларидан бирига путур етади. Шукр ҳақида гапириб, унинг чегарасини белгилаб берганларнинг барини сўзи ушбу қоидаларга қайтиб, унинг атрофида айланади».
@VorisMedia
فَالْمَعَاصِي لِلْإِيمَانِ كَالْمَرَضِ وَالْحُم لِلْقُوَّةِ، سَوَاءً بِسَوَاءٍ وَلِذَلِكَ قَالَ السَّلَفُ: الْمَعَاصِي بَرِيدُ الْكُفْرِ كَمَا أَنَّ الْحُمَّى بَرِيدُ الْمَوْتِ
«Гуноҳларнинг иймонга таъсири гўёки касалликнинг ёки иситманинг бадан қувватига таъсири кабидир. Шунинг учун ҳам салафлар: «Касаллик ўлимнинг элчиси бўлгани каби, гуноҳлар ҳам куфрнинг элчисидир!» дер эдилар».
@VorisMedia
«Бандадан икки нарса сўралмагунига қадар унинг оёқлари ҳеч қаерга жилмайди:
Биринчи: Нимага ибодат қилгансизлар?
Иккинчи: Расул алайҳис саломга нима деб жавоб бердингиз?
Биринчи саволга жавоб: «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни тасдиқлаш ва маъносини билиб бажариш ва шунга асосланиб амал қилишдир.
Иккинчи саволга жавоб: «Муҳаммад Расулуллоҳ ﷺни тасдиқлаш ва маъносини билиб итоат қилиб эргашишдир».
@VorisMedia
60. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ
وَأَمَّا الأَحَادِيثُ، فَالأَوَّلُ: عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «بَيْنَمَا نَحْنُ جُلُوسٌ عِنْدَ رَسُولِ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ يَوْمٍ إِذْ طَلَعَ عَلَيْنَا رَجُلٌ شَدِيدُ بَيَاضِ الثِّيابِ، شَدِيدُ سَوَادِ الشَّعَرِ، لاَ يُرَى عَلَيْهِ أَثَرُ السَّفَرِ، وَلاَ يَعْرِفُهُ مِنَّا أَحَدٌ، حَتَّى جَلَسَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَسْنَدَ رُكْبَتَيْهِ إِلَى رُكبَتَيْهِ، وَوَضَعَ كَفَّيْهِ عَلَى فَخِذَيْهِ وَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ أَخْبِرْنِي عَنِ الإِسْلاَمِ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: الإِسْلاَمُ أَنْ تَشْهَدَ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَتُقِيمَ الصَّلاَةَ، وَتُؤْتِيَ الزَّكَاةَ، وَتَصُومَ رَمَضَانَ، وَتَحُجَّ الْبَيْتَ إِنِ اسْتَطَعْتَ إِلَيْهِ سَبِيلاً. قَالَ: صَدَقْتَ. فَعَجِبْنَا لَهُ يَسْأَلُهُ وَيُصَدِّقُهُ، قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنِ الإِيمَانِ. قَالَ: أَنْ تُؤْمِن بِاللهِ وَمَلاَئِكَتِهِ، وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ، وَالْيَومِ الآخِرِ، وَتُؤمِنَ بِالْقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ. قَالَ: صَدَقْتَ. قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنِ الإِحْسَانِ. قَالَ: أَنْ تَعْبُدَ اللهَ كَأَنَّكَ تَرَاهُ. فَإِنْ لَمْ تَكُنْ تَرَاهُ فَإِنَّهُ يَرَاكَ قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنِ السَّاعَةِ. قَالَ: مَا المَسْؤُولُ عَنْهَا بأَعْلَمَ مِنَ السَّائِلِ. قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنْ أَمَارَاتِهَا. قَالَ أَنْ تَلِدَ الأَمَةُ رَبَّتَهَا، وَأَنْ تَرَى الحُفَاةَ الْعُرَاةَ الْعَالَةَ رِعَاءَ الشَّاءِ يَتَطَاوَلُونَ فِي الْبُنْيَانِ. ثُمَّ انْطَلَقَ، فَلَبثْتُ مَلِيًّا، ثُمَّ قَالَ: يَا عُمَرُ، أَتَدْرِي مَنِ السَّائِلُ؟ قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ قَالَ: فَإِنَّهُ جِبْرِيلُ أَتَاكُمْ يُعَلِّمُكُمْ دِينَكُمْ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
ومعْنَى: «تلِدُ الأَمةُ ربَّتَهَا» أَيْ: سيِّدتَهَا، ومعناهُ أَنْ تكْثُرَ السَّرارِي حتَّى تَلد الأمةُ السرِّيةُ بِنتًا لِسيدهَا، وبْنتُ السَّيِّدِ في معنَى السَّيِّدِ، وقِيل غيرُ ذَلِكَ و«الْعالَةُ»: الْفُقراءُ. وقولُهُ «مَلِيًّا» أَيْ زمنًا طويلاً، وكانَ ذلك ثَلاثًا.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдик, шу пайт оппоқ кийимли, қоп-қора сочли бир киши келиб қолди. Унда сафар асорати кўринмасди. Ва уни биздан бирор киши танимасди ҳам. Ҳатто у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтириб, икки тиззасини икки тиззаларига тиради, икки кафтини икки сонлари устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар беринг», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом бу – «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули», деб гувоҳлик бермоғинг, намозни адо этмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг ҳамда йўл юришга қодир бўлсанг, Байтуллоҳни ҳаж қилмоғингдир», дедилар. У киши: «Рост гапирдингиз», деди. Биз эса ундан сўраб яна тасдиқлагани учун ажабландик. Ҳалиги киши: «Менга иймон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ҳамда яхши ва ёмон тақдирга иймон келтирмоқлигингдир», дедилар. У киши яна: «Рост гапирдингиз, менга эҳсон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эҳсон – Аллоҳни гўёки кўриб тургандек ибодат қилмоғинг. Агар уни кўрмасанг, У сени кўради», дедилар. У киши: «Менга Қиёмат ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўралган шахс бу ҳақда сўровчидан зиёда билувчи эмас», дедилар. У киши: «(Ундай бўлса) Қиёмат аломатлари ҳақида хабар қилинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чўри ўз хожасини туғмоғлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг», дедилар.
Сўнгра у қайтиб кетди. Бас, мен бирмунча вақт ғойиб бўлдим. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй Умар, бу савол қилган кишини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва расули билувчироқ», дедим. Шунда у зот: «Бу Жаброил эди. Сизларга динингизни таълим бериш учун келдилар», деб айтдилар».
Имом Муслим ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃
Читать полностью…فالقرآن هو الشفاء التام من جميع الأدواء القلبية والبدنية، وأدواء الدنيا والآخرة، وما كل أحد يؤهل ولا يوفق للاستشفاء به، وإذا أحسن العليل التداوي به، ووضعه على دائه بصدق وإيمان، وقبول تام، واعتقاد جازم، واستيفاء شروطه لم يقاومه الداء أبداً، وكيف تقاوم الأدواء كلام رب الأرض والسماء، الذي لو نزل على الجبال لصدعها، أو على الأرض لقطعها؟!! فما من مرض من أمراض القلوب والأبدان، إلا وفي القرآن سبيل الدلالة على دوائه وسببه، والحمية منه لمن رزقه الله فهما في كتابه، قال تعالى: أَوَلَمْ يَكْفِهِمْ أَنَّا أَنْزَلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ يُتْلَى عَلَيْهِمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَرَحْمَةً وَذِكْرَى لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ {العنكبوت:51} فمن لم يشفه القرآن، فلا شفاه الله، ومن لم يكفه القرآن، فلا كفاه الله.
«Қуръон – қалб ва тананинг барча касалликларига, шунингдек дунёвий ва ухровий ҳаёт касалликларига мукаммал дармондир. Аммо у орқали шифога эришиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Агар бемор у (Қуръон) орқали моҳирона даволанса, уни сидқ, иймон, тўлиқ розилик, ишонч ва унинг барча талабларини бажарган ҳолда касалликка қарши қўлласа, у ҳолда ҳеч қачон касаллик унга бас кела олмайди. Ахир қандай қилиб қандайдир касаллик еру-осмоннинг Раббиси бўлган Аллоҳнинг каломига бас кела олсин?! Агар у (Қуръон) тоғларга юкланганида, уларни парчалаган бўлар эди. Агар у (Қуръон) ерларга юкланганида, уни бўлиб юборган бўлар эди! Қуръонда тана ва қалбнинг барча касалликларининг шифоси, сабаби ва улардан ҳимояланишга кўрсатмалар мавжуд. Бу кўрсатмалар Аллоҳ Ўзининг китобини фаҳмлашни насиб қилганлар учундир… Аллоҳ таоло айтади: «Ахир уларга тиловат қилинаётган шу Китобни Биз сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?!» (Анкабут: 51-оят).
Кимни Қуръон даволамаса, уни Аллоҳ даволамайди. Кимга у кифоя қилмаса, унга Аллоҳ Ўзининг кифоясини бермайди!»
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Агар ҳақ ҳамиша ғолиб бўлаверса, даъватчиларнинг сафлари мунофиқларга тўлиб кетарди. Агар ботил доимо ғалаба қозонаверса, даъватчилар ўз йўлларига шак келтириб қолишарди. Лекин гоҳи ундай, гоҳи бундай бўлади. Ботил ғалаба қилган замон даъватчилар элакдан ўтади, ҳақ ғолиб бўлган пайтда эса қатъий ишонч келади».
@VorisMedia
«Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган неъмат ва фазилатларини бирма-бир санади. Уларнинг энг олийси дея у кишига Китоб ва ҳикматни ато этгани, ҳамда у кишига билмаган нарсаларини таълим берганини айтди».
@VorisMedia
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)
©️islomnuri
@VorisMedia
«Одамлар орасида Аллоҳни саховат, мурувват кўрсатиш ва яхшилик қилиш билан танийдиганлари, улар орасида Уни афв, ҳалимлик ва кечиб юборишлик билан танийдиганлари, улар орасида У Зотни (азоб билан) ушлаш ва интиқом-(ўч) олиш билан танийдиганлари, улар орасида Уни илм ва ҳикмат билан танийдиганлари, улар орасида Уни азизлик ва кибр билан танийдиганлари, улар орасида Уни раҳм, эзгулик ва лутф билан танийдиганлари, улар орасида Уни қаҳр ва мулк билан танийдиганлари ҳамда улар орасида Уни дуони ижобат қилиш, изтиробига мадад бериш ва ҳожатини раво қилиш билан танийдиганлари бор. Буларнинг умумийроқ маърифатга эга бўлганлари: У Зотни каломи воситасида таниганларидир. Батаҳқиқ, у шундай Раббни таниб оладики, Унда мукаммал васф ва олий сифатлар жамланган, ўхшаши бор эканлигидан покланган, нуқсон ва айблардан пок, барча гўзал исм ва комил сифатлар Унга хос, истаганини қилувчи, барча нарсадан юқори, ҳамма нарса билан бирга, барча нарсага қодир, ҳар бир нарсани қоим қилувчи, буюрувчи, қайтарувчи, диний ва кавний калималари ила сўзловчи, барча нарсадан каттароқ, барча нарсадан гўзалроқ, раҳмлиларнинг энг раҳмлиси, қодирларнинг энг қодири, ҳукм қилувчиларнинг энг адолатлисидир. Қуръон бандаларга У Зотни, Унга элтувчи йўлни ҳамда Унга етишгандан кейинги (ушбу йўлда) юрувчиларнинг ҳолини танитиш учун нозил қилинган».
@VorisMedia
(و تبليغ سُنَّتِه إلى الأمة أفضل من تبليغ السِّهام إلى نحور العدو، لأن ذلك التبليغ يفعله كثيرٌ من الناس، و أما تبليغ السنن فلا تقوم به إلا ورثة الأنبياء؛ و خلفاؤهم في أمَمِهم، جعلنا الله تعالى منهم بمنه و كرمه).
«Расулуллоҳ ﷺ нинг суннатларини умматга етказиш, душманларга қарата ўқ отишдан кўра афзалроқдир.
Чунки ўқ отишни кўпгина инсонлар адо эта оладилар, лекин суннатни эса Аллоҳ ﷻ Ўз фазли, карами билан пайғамбарларга ва уларга эргашган имомларга меросхўр қилиб қўйган одамдан бошқаси етказа олмайди».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Сабрнинг таъми аччиқдир, аммо унинг натижаси асалдан ҳам ширинроқдир».
@VorisMedia
Қуръонда зикр қилинган қалб турлари. 📚
Мутмаин қалб - Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб.
(Раъд, 28-оят).
✉️@VorisMedia
«Илм талабидаги энг олий ҳиммат: Китобу Суннат илмини талаб қилишлик, Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айни муродни фаҳмлашлик ва нозил қилинган ҳад-ҳудудларни ўрганишликдир. Талабаларнинг энг тубан ҳимматлари шоз, рўй бермаган ва воқеликда учрамайдиган масалалар кетига тушишга чекланишлик ёки ҳиммати ихтилофни билиш ва одамларнинг сўзини текшириш бўлишидир. Унинг ушбу сўзлар ичида саҳиҳини билишликка ҳиммати йўқ. Буларнинг ўз илми билан фойда кўргани оз бўлади»
@VorisMedia
Золим кимса инсонларга зулм қилиш орқали ҳамма нарсага эришиши мумкин, лекин у мазлумнинг қарғиши сабабли қурган барча нарсасини йўқотади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ золимга муҳлат беради, лекин уни азоб билан тутганида, ундан қочиб қутула олмайди».
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Касални зиёрат қиладиган инсонга бериладиган савоблар.
🔺#Akramjon_domla
✉️@VorisMedia
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)
©️islomnuri
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Банданинг учрашадиган Раббиси бор, борадиган уйи бор бўлиб, банда Раббисининг розилигига У Зотга рўпара келишдан олдин сазовор бўлиши, уйини эса жойлашишдан илгари яхшилаб олиши керак бўлади».
@VorisMedia
Қуръондан зикр қилинган қалб турлари. 📚
Ҳай(тирик)қалб - эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб.
(Қоф,37-оят).
✉️@VorisMedia
59. РОСТГӮЙЛИК
السَّادِسُ: عَنْ أَبِي خَالِدٍ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا، فَإِنْ صَدَقَا وَبَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِي بَيْعِهِمَا، وَإِنْ كَتَمَا وَكَذَبَا مُحِقَتْ بَرَكَةُ بَيْعِهِمَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Холид Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Олди-сотди қилувчига ажралмасларидан олдин ихтиёр бордир. Агар иккилари рост гапириб, айбини ошкора қилишса, олди-сотдиларида барака қилинади. Агар яшириб, ёлғон гапиришса, олди-сотдиларидаги барака ўчирилади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃
Читать полностью…".. فمن عرف الله وعرف نفسه، لم يرَ نفسه إلا بعين النقصان".
«Кимда-ким Аллоҳни таниса сўнг ўзини таниса, ўзига фақат нуқсон кўзи билан қарайдиган бўлиб қолади».
@VorisMedia
«Амаллар кўриниши ва ададига қараб бир-биридан афзал бўлмайди, балки қалбларда бўладиган кечинмаларнинг фарқига қараб афзал бўлади. Икки бир хил кўринишдаги амаллар бор, лекин иккиси орасидаги фарқ худди осмон билан ерчалик бўлиши мумкин. Икки киши бир сафда намозда туради, ҳолбуки намозларининг фарқи осмон билан ер ораси каби бўлади».
@VorisMedia
Даъват ўрнида бўлса, кофирларнинг касалларини ҳам зиёрат қилишингиз мумкин.
🔺#Akramjon_domla
✉️@VorisMedia
«Баъзи салафлар айтишдики: «Аллоҳдан ҳар қандай амр келган бўлмасин, албатта шайтон бунда икки дастак таъсирга эга: Ёки сусайиш ва ноқислик, ёки ҳаддан ошишлик ва ғулув. У бу ҳолатнинг бири орқали устун келишда давом этаверади». Атига озчиликдан ташқари кўпчилик одамлар ушбу икки ҳолатдан биридалар: Ёки ноқисликда, ёки ғулувда. Фақат озчиликкина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари юрган тўғри йўлда мустаҳкам туришади».
@VorisMedia
58. РОСТГӮЙЛИК
الخَامِسُ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «غَزَا نَبِيٌّ مِنَ الأَنْبِيَاءِ صَلَوَاتُ اللهِ وَسَلاَمُهُ عَلَيهِمْ فَقَالَ لِقَوْمِهِ: لاَ يَتْبَعَنِّي رَجُلٌ مَلَكَ بُضْعَ امْرَأَةٍ وَهُوَ يُرِيدُ أَنْ يَبْنِيَ بِهَا وَلَمَّا يَبْنِ بِهَا، وَلاَ أَحَدٌ بَنَى بُيُوتًا لَمْ يَرْفَعْ سُقُوفَهَا، وَلاَ أَحَدٌ اشْتَرَى غَنَمًا أَوْ خَلِفَاتٍ وَهُوَ يَنْتَظِرُ أَوْلاَدَهَا فَغزَا فَدَنَا مِنَ الْقَرْيَةِ صَلاَةَ الْعَصْرِ أَوْ قَريبًا مِنْ ذَلِكَ، فَقَالَ للشَّمْسِ: إِنَّكِ مَأْمُورَةٌ وَأَنَا مَأْمُورٌ، اللهُمَّ احْبِسْهَا عَلَينَا، فَحُبِسَتْ حَتَّى فَتَحَ اللهُ عَلَيْهِ، فَجَمَعَ الْغَنَائِمَ، فَجَاءَتْ يَعْنِي النَّارَ لِتَأْكُلَهَا فَلَمْ تَطْعَمْهَا، فَقَالَ: إِنَّ فِيكُمْ غُلُولاً، فَلْيُبَايِعْنِي مِنْ كُلِّ قَبِيلَةٍ رَجُلٌ، فَلِزَقَتْ يَدُ رَجُلٍ بِيَدِهِ فَقَالَ: فِيكُمُ الْغُلُولُ، فَلْيُبَايِعْنِي قَبِيلَتُكَ، فَلَزِقَتْ يَدُ رَجُلَيْنِ أَوْ ثَلاَثَةٍ بِيَدِهِ فَقَالَ: فِيكُمُ الْغُلُولُ، فَجَاءُوا بِرَأْسٍ مِثْلِ رَأْسِ بَقَرَةٍ مِنَ الذَّهَبِ، فَوَضَعَهَا فَجَاءَتِ النَّارُ فَأَكَلَتْهَا، فَلَمْ تَحِلَّ الْغَنَائِمُ لأَحَدٍ قَبْلَنَا، ثُمَّ أَحَلَّ اللهُ لَنَا الغَنَائِمَ لَمَّا رَأَى ضَعْفَنَا وَعَجْزَنَا فَأَحَلَّهَا لَنَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«الخلفاتُ» بفتح الخاءِ المعجمة وكسرِ اللامِ: جَمْعُ خَلِفَةٍ، وهِي النَّاقَةُ الحاملُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Пайғамбарлардан бирлари (уларга Аллоҳнинг саловот ва саломи бўлсин) ғазотга чиқаётиб қавмларига: «Мен билан бирга, хотин олган-у, лекин ҳали шаръий қовушмаган; уй қурган-у, лекин ҳали томини ёпмаган; ҳомиладор қўй ва туяларининг туғишини кутаётган одамлар бормасин», дедилар. Сўнгра ғазотни бошладилар. Аср намози ёки шунга яқинроқ пайт бўлганида, бир қишлоққа яқинлашиб, қуёшга қарата, «Сен ҳам ўз ишингга буюрилгансан, мен ҳам ўз ишимга буюрилганман. Аллоҳим, бу қуёшни биздан тўхтат», деганларида, қуёш тўхтаб қолди. Ҳаттоки, Аллоҳ таоло у пайғамбарга фатҳ қилиб берди. Ўлжалар (ғаниматлар) тўпланди. Уни олов ейиш учун келди-да, лекин емади. Шунда пайғамбар: «Ораларингизда ўлжага хиёнат қилган бордир. Ҳар бир қабиладан бир киши менга байъат қилсин», дедилар. Байъатда бир кишининг қўли ёпишиб қолди. Пайғамбар: «Хиёнат сизларнинг қабилангизда экан. Менга қабилангиз байъат қилсин», дедилар. Улар байъат қилишганида, икки ёки уч кишининг қўли ёпишиб қолди. Пайғамбар хиёнат сизларда, деганларида, улар сигирнинг бошидек тиллани олиб келишди, пайғамбар уни қўйганида, олов келиб, уни еди. Биздан аввалгилардан бирортасига ўлжалар ҳалол қилинмади. Сўнгра Аллоҳ таоло ўлжаларни бизга ҳалол қилди. Қачонки, биздаги заифлик ва ожизликни кўрганида, биз учун уни ҳалол қилди».
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia