vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар ҳақ ҳамиша ғолиб бўлаверса, даъватчиларнинг сафлари мунофиқларга тўлиб кетарди. Агар ботил доимо ғалаба қозонаверса, даъватчилар ўз йўлларига шак келтириб қолишарди. Лекин гоҳи ундай, гоҳи бундай бўлади. Ботил ғалаба қилган замон даъватчилар элакдан ўтади, Ҳақ ғолиб бўлган пайтда эса қатъий ишонч келади".

(Мадорижус соликин)


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Намозда одамлар беш хил мартабада бўладилар:
1. Муаақаб – у таҳоратда, намознинг вақтларида, худудлари ва арконларида нуқсонга йўл қўядиган киши.
2. Муҳаасаб – у нафсини васваса билан курашини зое қилувчи ва турли васваса ва ҳаёлотлар билан юрувчи кишидир.
3. Мукаффиру анҳу – у намозни ҳад-ҳудудлари ва арконларини муҳофаза қилувчи ва турли васваса, афкорларни даф этиш учун нафси билан курашувчи кишидир.
4. Мусааб – у хуқуқи, арконлари ва ҳудудларини комил тарзда адо этган ва намознинг ҳудудлари ва арконларининг риоясига қалби билан берилган кишидир.
5. Муқаррабу мин роббиҳи – у Роббиси азза ва жаллага кўз қувончи билан, У зот кўриб тургани ва кузатиб турганини ҳис этгани ҳолда Унинг муҳаббати ва азамати билан қалби тўлган ҳолда машғул бўлган, бунинг натижасида турли васавасалар бартараф бўлиб, у Роббиси ўртасидаги (ибодат, муножот, боғланишдаги) тўсиқлар кўтарилган кишидир».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Ғам-қайғу, ҳузн Қуръони каримда ундан қайтарилган ҳолда зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади: «Бўшашманглар! Хафа бўлманглар!..», (Оли Имрон: 139). Ёки уни нафий қилган ҳолда зикр этган: «Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар», (Бақара: 62).
Чунки ғам-қайғу қалбни заиф қилади, азм-қарорни сусайтиради ва иродага зарар беради. Шайтонга мўминни қайғуга солишдан кўра суюклироқ иш йўқдир. Шу сабаб ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: «Аллоҳим мен Сендан ғам-қайғудан паноҳ сўрайман», дея дуо қилиб, паноҳ тилаганлар».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ


«Дунё ва Охиратнинг ёмонликлари; фақатгина Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динни билмаслик ёки ундан чиқишликдир. Бу нарса кундек равшан бўлган далилдир.
Банда учун нажот ҳам, саодат ҳам фақатгина Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диннинг маърифатида илм билан ижтиҳод қилиб ва амал билан қоим бўлса бўлади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

"الحلم لقاح العلم، فَإِذا اجتمعَا حصلت سيادة الدُّنيَا وَالآخِرَة، وَحصل الانتِفَاع بِعلم العَالم، وَإِن انفَرد أَحدهمَا عَن صَاحبه؛ فَاتَ النَّفع وَالانتِفَاع".



«Ҳалимлик илмнинг йўлдошидир. Агар иккаласи жамланса дунё ва охират бошқаруви ҳосил бўлади ва олимнинг илмидан фойдаланилади, агар бир кишида иккисидан бири яккаланиб қолса: фойда ҳам, фойда бериш ҳам тўхтайди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асални оч қоринга сув билан истеъмол қилар эдилар. Бу соғликнинг сақлашнинг ўзига хос ажойиб сири бўлиб, уни фозил, зийрак кишигина англайди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃

Читать полностью…

Voris Media

Мадина

Бугунги ҳолат.


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳалолликда барака бор.

🎤#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

54. РОСТГӮЙЛИК

فَالأَوَّلُ: عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الصَّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الجَنَّةِ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَصْدُقُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللهِ صِدِّيقًا، وَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الفُجُورِ وَإِنَّ الفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللهِ كَذَّابًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.



Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Яхшилик эса жаннатга етаклайди. Албатта киши рост сўзлайверади, ҳаттоки Аллоҳ ҳузурида сиддиқ, ўта ростгўй деб ёзилади. Ёлғончилик гуноҳга етаклайди. Гуноҳ эса дўзахга етаклайди. Албатта киши ёлғон сўзлайверади, ҳаттоки Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончи, каззоб, деб ёзилади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

"العلم والعمل توأمان أمهما علو الهمة، والجهل والبطالة توأمان وأمهما إيثار الكسل".





«Илм ва амал бир онадан туғилган икки авлод, уларнинг онаси – олий ҳиммат. Жаҳолат ва бекорчилик ҳам бир онадан туғилган икки авлод, уларнинг онаси – дангасаликдир».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Қўшнингизга яхшилик қилинг.

(Қўшничилик ҳақлари) дарслигимизнинг навбатдагиси.


🎤#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

53. САБР

وَعَنْ أَبي إِبْرَاهِيمَ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي بَعْضِ أَيَّامِهِ الَّتِي لَقِيَ فِيهَا الْعَدُوَّ، انْتَظَرَ حَتَّى إِذَا مَالَتِ الشَّمْسُ قَامَ فِيهِمْ فَقَالَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ لاَ تَتَمَنَّوا لِقَاءَ الْعَدُوِّ، وَاسْأَلُوا اللهَ العَافِيَةَ، فَإِذَا لَقِيتُمُوهُمْ فَاصْبِرُوا، وَاعْلَمُوا أَنَّ الْجَنَّةَ تَحْتَ ظِلاَلِ السُّيُوفِ» ثُمَّ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ مُنْزِلَ الْكِتَابِ وَمُجْرِيَ السَّحَابِ، وَهَازِمَ الأَحْزَابِ، اهْزِمْهُمْ وَانْصُرْنَا عَلَيْهِمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ وَبِاللهِ التَّوْفيقُ.



Абу Иброҳим Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманга йўлиқадиган кунларининг бирида кутиб турдилар. Қуёш мойил бўлганида ўринларидан туриб:

«Эй инсонлар! Душманга йўлиқишни орзу қилманглар. Аллоҳ таолодан офиятни сўранглар. Агар уларга дуч келадиган бўлиб қолсанглар, сабр қилинглар. Билингларки, жаннат қиличлар сояси остидадир», дедилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича дуо қилдилар:

🤲 «Эй Қуръон нозил қилувчи, эй булутларни юргизувчи, эй гуруҳларни мағлуб этувчи Аллоҳим! Уларни мағлуб қил. Ва уларнинг зарарига ҳамда бизнинг фойдамизга нусрат бер».

Муттафақун алайҳ. Аллоҳ тавфиқ берсин.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари, осмонлар-у ернинг аҳли, ҳаттоки, уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловат айтадилар», дедилар.
(Абу Умома Ал-Баҳилий розияллоҳу анҳудан, Термизий ривояти «Саҳиҳ», 2685).





«Инсонларга яхшиликни таълим бериш, уларнинг нажоти ва саодатига сабаб бўлар экан. Аллоҳ таоло ўша (таълим берувчи) инсонни ҳам ўзининг амалини жинси билан мукофотлаб қўяди, яъни Аллоҳ таоло Ўзининг саловатини ва фаришталарининг саловатини, ҳамда ер аҳлининг саловатини ўша инсонга нажот топиши, саодатга эришиши ва зафар қозониши учун сабаб қилиб қўяди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Бойкот жуда жиддий масала эмас, деяпсизлар. Модомики, қонхўр золимларга қаршилигингиз ва мазлумларга бера оладиган ёрдамингиз бойкотдан бошқа нарса эмас экан, демак у енгил масала ҳам эмас.
Нега масалага фақат фиқҳий нуқтайи назардан қараяпсиз?!

©️

✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



«Хотиржам ўтирганда, сафарда, шаҳарда, уйда, йўлда давомий зикрда бўлиш банда учун Қиёмат кунида унинг фойдасига гувоҳлик бўлувчи ўринларни кўпайишига олиб келади. Албатта бир парча ер, ҳовли, тоғ ва ер Қиёмат кунида Аллоҳни зикр қилувчи зокир ҳаққига гувоҳлик беради».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳалол ризқни харомга айлантирманг.

#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Аёл киши бегоналарга сўзлаганда овозини қўполроқ қилиши ва ўзини тутмоғи, тақво қилмоғи лозим. Овозини майин қилмаслиги ва шикаста овозда сўзламаслиги лозим. Албатта бу шубҳа, гумон ва нафснинг мойил бўлишидан узоқ қилувчи ишдир».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Баъзи солиҳ салафлар дейишди:

«Агар Иблис ва унинг аскарлари жамланиб келишса, уч нарсага хурсанд бўлганчалик ҳеч нарсага хурсанд бўлишмас эди:
– Мўмин бошқа бир мўминни қатл қилишидан;
– Бирон кимсанинг куфрда, иймонсиз вафот этишидан;
– Киши қалбида камбағал бўлиб қолиш, фақирликдан қўрқув бўлишидан».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

55. РОСТГӮЙЛИК

الثَّاني : عَنْ أبي مُحَمَّدٍ الْحَسنِ بْنِ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، قَالَ حَفِظْتُ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «دَعْ ما يَرِيبُكَ إِلَى مَا لاَ يَريبُكَ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ، وَالْكَذِبَ رِيْبَةٌ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ.

قَوْلُهُ: «يرِيبُكَ» هُوَ بفتحِ الياء وضَمِّها، وَمَعْناهُ: اتْرُكْ ما تَشُكُّ في حِلِّه، واعْدِلْ إِلى مَا لا تَشُكُّ فيه.



Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги айтган нарсаларини ёдлаб олдим:

«Шубҳали нарсани шубҳасиз нарсага қолдир. Албатта ростгўйлик хотиржамликдир. Ёлғон эса шубҳалидир».

Имом Термизий ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)



©️islomnuri

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Харом луқма.

Айнан шу сифат, одамларда камайиб боряпди.


🎤#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

• Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин.
• Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан.
• Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади.
• Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади.
• Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор.
• Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади?
• Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади.


✍️ Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



«Одамлар орасида рўй берадиган адоват, ёмонлик ва ҳасаднинг келиб чиқиш асоси ўз нафсига эргашишдандир. Ким нафсига қарши чиқса қалби, вужуди ва аъзоларига ором беради. Шундай экан, хотиржамлик ва ҳузур-ҳаловат топинг».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳалол касб ва ҳалол ризқ.


🎤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Аллоҳ зикрини кўпайтириш нифоқдан омонликдир. Албатта мунофиқлар Аллоҳни кам ёдга олувчилар, Уни кам зикр қилувчилардир. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида: «Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар», деган. (Нисо: 142).





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Абу Мусо Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламни товуқ еяётганини кўрдим».
Бошқа ривоятда: «Товуқнинг гўштини еяётганларини», дейилган.
(Бухорий «Саҳиҳ», 5517. Термизий «Саҳиҳ», 1827).



Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ товуқ гўштини фойдаларини зикр қилиб айтади: «Ошқозон учун енгил, тез ҳазм бўлади, яхши сингийди, димоғни яхши тутади, манийни кўпайтиради, овозни соф қилади, тана рангини чиройли қилади, ақлни кучайтиради ва янги қон ишлаб чиқаради».

«Ат-тиббун набавия», 289.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Аллоҳга қасам, мўъмин эмас…


🎤#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Қўшнингизга озор берманг.


🎤#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Қўшничилик ҳаққи.

🎤#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал