vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

🇸🇦 Кўзлар бир оз гўзаллик кўрсин. 🧕


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



«Қачон дуо қилмоқчи бўлсангизу вақтингиз кам ва эҳтиёжларингиз қалбингизни сиқаётган бўлса, ҳар бир дуоингизда Аллоҳ сизни афв қилишини сўранг. Агар Аллоҳ сизни афв қиладиган бўлса, ҳар бир ҳожатингизни сўрамасангиз ҳам бериб қўяди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

فالقلب الصحيح الحي إذا عرضت عليه القبائح نفر منها بطبعه وأبغضها ولم يلتفت.





«Тирик соғлом қалбга қабоҳатлар кўринса, у ўз табиатидан келиб чиқиб улардан нафрат қилади, уларга ғазаб қилади ва қиё ҳам боқмайди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Яқинларингизга яхшиликларни раво кўринг.


🎤#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

الروح الجميلة ترى الشهادة في أبسط الأشياء



«Гўзал қалб, бахтни енг оддий нарсаларда ҳам топади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃

Читать полностью…

Voris Media

«Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда солиҳ амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (Унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)», (Каҳф: 110).




«Солиҳ амал риёдан холи, суннатга мувофиқ бўлган амалдир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай дуо қилардилар: «Эй Аллоҳ, амалларимнинг ҳаммасини солиҳ қилгин, уларни Ўзингнинг юзинг учун холис қилгин ва уларда биров учун (риё, тамаъ каби) бирон (иллатни) қилмагин!».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳаё, иймондандир.

🎤#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Аллоҳнинг ҲАЁ сифати.


🎤#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

50. САБР

وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَدِمَ عُيَيْنَةُ بْنُ حِصْنٍ فَنَزَلَ عَلَى ابْنِ أَخيِهِ الْحُرِّ بْنِ قَيْسٍ، وَكَانَ مِنَ النَّفَرِ الَّذِينَ يُدْنِيهِمْ عُمَرُ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، وَكَانَ الْقُرَّاءُ أَصْحَابَ مَجْلِسِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ وَمُشَاوَرَتِهِ كُهُولاً كَانُوا أَوْ شُبَّانًا، فَقَالَ عُيَيْنَةُ لابْنِ أَخيِهِ: يَا ابْنَ أَخِي لَكَ وَجْهٌ عِنْدَ هَذَا الأمِيرِ فَاسْتَأْذِنْ لِي عَلَيْهِ، فَاسْتَأْذَنَ فَأَذِنَ لَهُ عُمَرُ. فَلَمَّا دَخَلَ قَالَ: هِيْ يَا ابْنَ الْخَطَّابِ، فَوَاللَّهِ مَا تُعْطِينَا الْجَزْلَ وَلاَ تَحْكُمُ فِينَا بالْعَدْلِ، فَغَضِبَ عُمَرُ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ حَتَّى هَمَّ أَنْ يُوقِعَ بِهِ. فَقَالَ لَهُ الْحُرُّ: يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ إِنَّ اللَّه تَعَالَى قَالَ لِنَبِيِّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ} [سورة الأعراف: 198] وَإنَّ هَذَا مِنَ الْجَاهِلِينَ، وَاللَّهِ مَا جَاوَزَهَا عُمَرُ حِينَ تَلاَهَا، وَكَانَ وَقَّافًا عِنْدَ كِتَابِ اللَّهِ تَعَالَى. رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Уйайна ибн Ҳисн жияни Ҳурр ибн Қайсникига меҳмон бўлиб тушди. Жияни Ҳурр ибн Қайс Умар розияллоҳу анҳунинг яқин аъёнларидан бири эди. Умар розияллоҳу анҳунинг ҳамсуҳбат ва маслаҳатчилари хоҳ ўрта ёш, хоҳ йигит бўлишсин, қорилардан эди. Уйайна жиянига: «Эй акамнинг ўғли, бу амирнинг ҳузурида сенинг ҳурматинг бор. Менга унинг олдига киришга изн олиб бер», деганида, у изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу унинг киришига рухсат бердилар. Уйайна ибн Ҳисн у зот ҳузурларига кириб: «Эй Ибн Хаттоб менга қара, Аллоҳга қасамки, бизга кўп нарса бермайсан. Одиллик билан ҳукм қилмайсан», деганида, Умар розияллоҳу анҳу ғазабланиб, ҳатто уни урмоқчи бўлдилар. Шунда Ҳурр: «Эй мўминлар амири, албатта Аллоҳ таоло пайғамбарига:

📖 «АВФНИ ОЛИНГ, ЯХШИЛИККА БУЮРИНГ ВА ЖОҲИЛЛАРДАН ЮЗ ЎГИРИНГ», деган. Бу киши ўша жоҳиллардандир», деди. Аллоҳга қасамки, Ҳурр бу оятни ўқиганида, Умар бундан ўтиб кетмадилар. Чунки Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг китобида келган нарсада тўхтардилар (яъни, унга амал қилардилар).

Имом Бухорий ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)



©️islomnuri

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳаё, бутун пайғамбарларнинг сифати бўлган.

🎤#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«النفوس مجبولة على عدم الانتفاع بكلام من لا يعمل بعلمه ولا ينتفع به».





«Нафс шундай яратилган-ки, гапириб лекин ўзи ўша илмига амал қилмайдиган кишидан наф кўрмайди ва фойдаланмайди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Кўзлар бир оз гўзаллик кўрсин.

Бу дунёнинг ғамлари, ташвишлари ва фитналари одамни еб битирди.

Аллоҳ, ҳолимизга раҳм қил. Бу дунёдан ҳам, оҳиратда ҳам бизларни ноумид қилиб қўйма.

Олий мақсадимиз(жаннатга ва жамолинг)га етказ. Бу дунёда иймонимизни саломат қилган ҳолда оҳиримизни ҳайрли қил.


✈️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Аллоҳдан ҳаё қилинг.


Akramjon
domla


✈️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

52. САБР

وَعَنْ أَبِي يَحْيَى أُسَيْدِ بْنِ حُضَيْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً مِنَ الأَنْصَارِ قَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ أَلاَ تَسْتَعْمِلُني كَمَا اسْتَعْمَلْتَ فُلاَنًا وَفُلاَنًا فَقَالَ: «إِنَّكُمْ سَتَلْقَوْنَ بَعْدِي أَثَرَةً فَاصْبِرُوا حَتَّى تَلْقَوْنِي عَلَى الْحَوْضِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

«وأُسَيْدٌ» بِضَمِّ الْهمْزةِ. «وحُضَيْرٌ» بِحاءٍ مُهْمَلَةٍ مضمُومَةٍ وضادٍ مُعْجَمَةٍ مفْتُوحةٍ، واللهُ أَعْلَمُ.



Абу Яҳё Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳудан анҳу ривоят қилинади:

Ансорийлардан бўлган бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули, фалон кишини бошлиқ қилганингиз каби мени ҳам бошлиқ қилиб тайинланг», деди. Шунда у зот: «Сизлар мендан кейин худбинликларга йўлиқасизлар. Ҳавз (кавсар)да менга дуч келгунингизча сабр қилинглар», - дедилар.

Муттафақун алайҳ.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Эмизикли гўдакнинг йиғлаши фойдаларидан.




«Ота-оналарга гўдакни йиғлаши ва чинқириш машаққат, безовталик туғдирмасин. Чунки бундан бола улкан фойдалар олади. Бу йиғлаш унинг аъзо, бўғимларини қисқартиради, ошқозон, ичаклариини кенгайтиради, кўкрак қафасини очади, миясини иситади, мижозини ҳимоялайди, табиий ҳароратини кўтаради ва табиатини ортиқча нарсалардан ҳимоя қилишга ундайди, ҳамда миядаги ортиқча хилтлар ва бошқа нарсаларни суриб чиқарилишига олиб келади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг қонун қоидалари кўпайиб кетди, менга бир амални ўргатингки, уни қилсам, жаннатга кирайин», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланиб турсин», дедилар.

Термизий «Саҳиҳ», 3375.



«Албатта, (ҳаёти давомида Аллоҳнинг) зикрига қаттиқ берилган киши жаннатга кулган ҳолда киради».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

51. САБР

وعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّهَا سَتَكُونُ بَعْدِي أَثَرَةٌ وَأُمُورٌ تُنْكِرُونَهَا، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: تُؤَدُّونَ الْحَقَّ الَّذِي عَلَيْكُمْ وَتَسْأَلُونَ اللَّهَ الَّذِي لَكُمْ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. «والأَثَرَةُ»: الإنْفِرَادُ بِالشَّيْءِ عَمَّنْ لَهُ فِيْهِ حَقٌّ.



Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мендан кейин худбин ва инкор қилинадиган ношаръий ишларни кўрасизлар!» деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, (ана шу кун келса), бизни нима қилишга буюрасиз?» дейишди. У зот: «Устингизда бўлган ҳақларни адо этинглар. Ва ўз ҳақларингизни Аллоҳдан сўранглар», - дедилар.

Муттафақун алайҳ.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)



©️islomnuri

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



«Банда бағритошлик ва Аллоҳдан узоқлашишдан кўра каттароқ уқубатга мубтало қилинмайди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.


1. Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса🇸🇦
2. Ва одамларни Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсангиз.
🇸🇦
3. Бас, Роббингизни поклаб ёд этинг ва Унга истиғфор айтинг. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул этувчидир.
🇸🇦


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



«Ўнта зое бўладиган, беҳуда нарса борки, улардан манфаат йўқдир:
1. Амал қилинмайдиган илм.
2. Ихлос бўлмаган ва (суннатга) иқтидо қилинмаган амал.
3. Ундан инфоқ қилинмайдиган мол-дунё. Унинг жамловчиси дунёда (бахиллик қилиб) баҳраманд бўлмайди ва охирати учун ҳам ўзидан олдинга (садақотлар кўринишида) тақдим этмайди.
4. Аллоҳнинг муҳаббатидан холи бўлган, Унга интилиб шавқ қилмайдиган ва У билан сирдош бўлмайдиган қалб.
5. Унинг тоати ва хизматидан ажралган жисм.
6. Маҳбубнинг ризосига боғланмаган ва унинг амрларига мувофиқ юрмайдиган муҳаббат.
7. Беҳуда кетаётгани идрок қилинмаган, яхшилик ва қурбатни ғанимат билинмаган вақт.
8. Бекорчи, фойдаси бўлмаган нарсаларга машғул бўлган фикр.
9. Унга хизмат қилиш сени Аллоҳга яқинлаштирмайдиган ва дунёингга салоҳият бўлиб қайтмайдиган инсонни хизматини қилиш.
10. Тутқичи Аллоҳнинг қўлида бўлган бир бандадан қўрқишинг ва умид қилишинг. У Унинг қабзасида асир бўлса ва ҳатто ўзигада зарар ёки фойда, ўлим ёки ҳаёт бера олмаса. Буларнинг бари фойдасиз ва зое нарсалардир».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Кимки макр қилиб яшаса, фақирликда ўлади.


«Кимки макр қилиб яшаса, фақирликда ўлим топади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандалари устига жорий этган кавний суннатидан биридир бу: Ким ботил, ноҳақ билан макр қилса, унга ўша йўл ила макр қилинади. Ким ҳийла қилса, унга ўшандай ҳийла қилинади. Ким бошқага фирибгарлик қилиб, алдаса, унга фирибгарлик, алдов қилинади. Бирон маккорни кўрмайсанки, ўзидан ҳам маккороғига йўлиқади, макр қилинади, бирон хиёнатчини кўрмайсанки, унга хиёнат қилинади ва бирон ҳийлагарни кўрмайсанки, албатта унга ҳийлагар йўлиқади».




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Фаришталарнинг ҳам ҲАЁ қилиш сифати бор.


🎤#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃

Читать полностью…

Voris Media

• Намоздаги нифоқ аломатидан олтитаси:

فهذه ست صفات في الصلاة من علامات النفاق: الكسل عند القيام إليها ومراءاة الناس في فعلها وتأخيرها ونقرها وقلة ذكر الله فيها والتخلف عن جماعتها.




1. Намозга эрикчанлик билан туриш.
2. Намозда риё қилиб одамларга кўрсатиш.
3. Намозда одамлар учун ўқиб эшиттириб билдириш.
4. Намозда кам зикр қилиш; тездам қисқа ўқиб тугатиб қўйиш.
5. Жамоатдан кеч қолиш.
6. Намоз вақтини кечиктириш.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

49. САБР

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا يَزَالُ الْبَلاَءُ بِالْمُؤْمِنِ وَالْمُؤمِنَةِ فِي نَفْسِهِ وَوَلَدِهِ وَمَالِهِ حَتَّى يَلْقَى اللَّهَ تَعَالَى وَمَا عَلَيْهِ خَطِيئَةٌ».

رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин киши ва мўмина аёлга нафси, фарзанди ва молига мусибат етиб туради. Ҳаттоки, уларнинг гуноҳлари қолмасдан Аллоҳ таолога йўлиқишади», - дедилар.

Имом Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтди:

إن الذين لا تزال ألسنتهم ‌رطبة من ذكر الله يدخلون الجنة وهم يضحكون.

«Аллоҳнинг зикри ила тиллари мудом нам бўлган одамлар жаннатга кулган ҳолда кирадилар».
(Ибн Аби Шайба, 29459. Аҳмад «Зуҳд», 726 саҳиҳ).





مُدْمِنَ الذِّكْر يدخل الجنة وهو يضحك.

«Зикрга берилган одам жаннатга кулган ҳолда киради».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Аллоҳдан тақвони тарк қилиш ва инсонларга азият етказиш, қаттиқўллик қилиш (кишини) неъматлардан маҳрум қилади».





@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал