Қўлингизга қайноқ нарса тегиб кетса, тортиб оласиз. Бу – тана реакцияси. Реакция – Аллоҳ таоло жорий қилган Қоида. Рисолатга назар ташлайдиган бўлсак, ҳамма жойида воқеликка нисбатан яшин тезликдаги РЕАКЦИЯНИ кўрамиз. Шундан хулоса чиқадики, Ислом бу – тириклик! Яъни, фавқулодда тез қилинадиган тўғри реакция.
Реакцияси ўлган тана – фалаж тана. Уммат ҳозир ўша – фалаж тана – танасининг бир қисмини куйдирсангиз ҳам, реакция қилолмайдиган тана.
Воқеликни эҳтиром қила олмаган “уламолар” уммат танасини тиз чўктирди. Ва бориб-бориб фалаж қилди. Аввалги забардаст уламоларнинг муваффвқияти шу эди – ҳазрати Воқеликни эҳтиром этиш – Воқеликка реакция қилиш ва оммага бу ишда ёрдам бериш.
Кейин Воқеликни эмас, ўткан уламоларга “эргашувчилар” келди. Улар аввалгиларнинг тўғри тасарруфига эргашишни эмас, аввалгиларнинг ЎЗ ВОҚЕЛИКЛАРИГА қилган муносабатларига эргашишни эргашиш деб билишди. Ва шу аснода уммат фалаж ҳолга келди.
©️
✈️@VorisMeda
48. САБР
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً قَالَ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أوْصِنِي، قَالَ: «لاَ تَغْضَبْ» فَرَدَّدَ مِرَارًا قَالَ، «لاَ تَغْضَبْ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга васият қилинг», деганида, у зот: «Ғазаб қилма», - дедилар. У киши (бу саволни) бир неча марта қайтарганида ҳам, у зот: «Ғазаб қилма», - деб айтдилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар:
"Одамларни бойлиги учун ҳурмат қилиб, камбағаллиги учун ерга урган кимса малъундир".
©️
✈️@VorisMedia
🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃
Читать полностью…#УНУТМАНГ
«Саодатнинг аломати – банданинг ҳасанотлари ортида ва гуноҳлари кўз ўнгида бўлишидир. Ва бахтсизликнинг аломати эса – банда ҳасанотларини кўз ўнгида кўриб, ёмонликларини унутиб қўйишидир».
@VorisMedia
Ашуро куни Исломда қадри улуғ кун ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратдан олдин ҳам, ҳижратдан кейин ҳам бу куннинг рўзасини тутар эдилар. Бу рўза Аллоҳнинг Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан қутқаришидан иборат неъматига шукрона ўлароқ тутилар эди. Мазкур воқеа бу куннинг фазилатли бўлиши ва бошқа кунлардан ажралиб туришининг асосий сабабидир.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Касалликларнинг энг улкан муолажаларидан
«Касалликларнинг энг улкан муолажаларидан – яхши амал қилиш, эҳсон, зикр, дуо, тазарру, Аллоҳга муножот қилиш, сўраш ва тавба.
Ушбу ишлар касалликни даф этиш ва шифони ҳосил бўлишида ўз таъсирига эгадир. У табиий дориларнинг энг улуғларидан. Лекин унинг таъсири нафснинг тайёргарлиги ва унинг қабул қилишига кўра, унинг фойдасига қай даражада ишониши, эътиқод қилишига кўра бўлади».
@VorisMedia
"فكيف يوفق لحسن الخاتمة من أغفل الله سبحانه قلبه عن ذكره ، واتبع هواه وكان أمره فرطا ، فَبَعِيدٌ مَن قَلبُه بعيد من الله تعالى ، غافل عنه ، مُتَعَبَّدٌ لهواه ، مُسَيَّرٌ لشهواته ، ولسانه يابس من ذكره ، وجوارحه معطلة من طاعته مشتغلة بمعصية الله ، أن يوفق لحسن الخاتمة".
«Аллоҳ таоло Ўзини зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган кимса чиройли хотимага қандай муваффақ бўлсин; ҳавосига эргашган, ишлари зое бўлган, зикрдан қалби узоқ кимса, Аллоҳ таолодан ҳам узоқдир, ундайлар ҳавосига ибодат қилади, шаҳватларига осон берилади, тили зикрдан маҳрум, тўрт мучаси тоатдан бўшаган, балки Аллоҳга осийлик қилиш билан банд - ахир чиройли хотимага етишарми-ди?!»
@VorisMedia
Ибн Қойюм роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Қалб – шундай нарсаки, ҳар сафар унда бепарволик кўпайса, уни шунча кўп мағор босади.
Қачонки у (қалб) Аллоҳни зикр қилса, у мағор эриб кетади, унинг эриши худдики қўрғошин оловда эришига ўхшайди».
«Ал-вабил», 146.
✈️@VorisMedia
Зайд ибн Аслам раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳдан қўрқадиган кишини одамлар уни олдин ёқтирмаган бўлсалар-да, яхши кўриб қолишади, деб айтиларди».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Аллоҳнинг неъматларига шукр қилиш икки турли бўлади:
1. Емак-ичмак, либос ва бадан озуқаси учун шукр қилиш.
2. Тавҳид, иймон ва қалб озуқаси учун шукр қилиш».
@VorisMedia
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жаннатга кирадиган аёллар.
🎤#Akramjon_domla
✈️@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Тавҳид – Аллоҳнинг энг буюк қўрғонидир. Ким унга кирса, омонликда бўлувчи кишилардандир».
@VorisMedia
«Қалб соғлом эканининг аломатларидан – киши намозга киришган вақтда ундан ғами ва дунё ташвиши кетади, ҳамда у намозда роҳатини, неъматини, қалб сурури ва кўз қувончини топади».
@VorisMedia
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)
©️islomnuri
@VorisMedia
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:
«Пайғамбарлардан қайси бир пайғамбар қийналмасин-ки, магар тасбеҳ билан истиғоса қилган-ёрдам сўраган».
@VorisMedia
47. САБР
وَعَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ كَظَمَ غَيْظًا، وَهُوَ قَادِرٌ عَلَى أَنْ يُنْفِذَهُ، دَعَاهُ اللهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَلَى رُؤُوسِ الْخَلاَئِقِ يَوْمَ الْقِيامَةِ حَتَّى يُخَيِّرَهُ مِنَ الْحُورِ الْعِينِ مَا شَاءَ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки бажаришга қодир бўла туриб, ғазабини ютса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқни бошига чақириб, шаҳло кўзли ҳурлардан хоҳлаганини олишга ихтиёр беради», - дедилар.
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Тирмизий ҳасан ҳадис, дедилар.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
#Ошуро_куни_рўзаси
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам #ошуро_куни рўзасида яҳудий ва насронийларга ўхшаб қолмаслик учун #ошуро кунига қўшиб, ундан бир кун аввал ёки бир кун кейин рўза тутишга буюрганлар.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам #ошуро_куни рўза тутдилар ва бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар. Шунда саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, бу кунни яҳудий ва насронийлар улуғлашади”, дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Бироқ келаси йил келмасдан аввал Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар” (Муслим, 1134; Аҳмад, 1/235).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ошуро куни рўза тутинглар. Аммо яҳудийларга хилоф ўлароқ, у кунга қўшиб ундан бир кун аввал ёки бир кун кейин ҳам рўза тутинглар” (Аҳмад, 1/241; Ибн Хузайма, 2095).
Уламолар бу борада келган ҳадисларга биноан #ошуро куни рўза тутиш суннати муаккада дейишган. Ким ихлос билан #ошуро рўзасини тутса, ҳадисларда ваъда қилинганидек бир йиллик кичик гуноҳлари кечирилиб, ажру савобга эришади. Албатта, ҳар бир мусулмон бундай имкониятни қўлдан бой бермаслиги ва фурсатни ғанимат билиб, солиҳ амалларда пешқадам бўлиши лозимдир.
@VorisMedia
Гуноҳ қилдингизми?
Дарҳол тавба қилинг, Аллоҳ тавба қилгувчиларни яхши кўради.
🎤#Akramjon_domla
🚀@VorisMedia
46. САБР
وَعَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ صُرَدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ جَالِسًا مَعَ النَّبِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَرَجُلاَنِ يَسْتَبَّانِ وَأَحَدُهُمَا قَدِ احْمَرَّ وَجْهُهُ وَانْتَفَخَتْ أَوْدَاجُهُ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنِّي لأَعْلَمُ كَلِمَةً لَوْ قَالَهَا لَذَهَبَ عنْهُ مَا يَجِدُ، لَوْ قَالَ: أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ ذَهَبَ عَنْهُ مَا يَجِدُ. فَقَالُوا لَهُ: إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَعَوَّذْ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдим, икки киши сўкишиб кетди. Бирининг юзи қизариб, бўйин томирлари шишиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен бир калимани биламан. Агар уни айтса, ундан мана бу топган нарсаси (ғазаби) кетади. Агар «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм», яъни «Лаънати шайтондан Аллоҳнинг номи ила паноҳ тилайман», деса, ундан бу етган нарсалар кетади», - дедилар. Саҳобалар у кишига: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънати шайтондан Аллоҳ номи ила паноҳ тилагин, деб айтдилар», дейишди».
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Солиҳ амални ўзини кўз-кўз қилиш ва ўзига бино қўйишчалик бузувчироқ нарса йўқ».
@VorisMedia
45. САБР
وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«وَالصُّرَعَةُ» بِضَمِّ الصَّادِ وَفَتْحِ الرَّاءِ، وَأَصْلُهُ عِنْدَ الْعَرَبِ مَنْ يَصْرَعُ النَّاسَ كثيرًا.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларни куч билан енгадиган киши кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини боса оладиган киши ҳақиқий кучлидир», - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
@VorisMedia
«Тўрт нарса ризқни жалб қилади:
1) Тунлари намоз ўқиш;
2) Саҳарларда кўп истиғфор айтиш;
3) Садақа қилиб туриш;
4) Тонги ва оқшомги зикрларни қилиш».
@VorisMedia