Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ жума куни ҳақида айтади:
قال الإمام ابن القيم رحمه الله عن يوم الجمعة:
"يوم عبادة، وهو في الأيام كشهر رمضان في الشهور، وساعة الإجابة فيه كليلة القدر في رمضان. ولهذا من صحَّ له يوم جمعته وسلِم سلمت له سائر جمعته. ومن صحَّ له رمضان وسلم سلمت له سائر سَنَتَه، ومن صحَّت له حجته وسلمت له صح له سائر عمره، فيوم الجمعة ميزان الأسبوع، ورمضان ميزان العام، والحج ميزان العمر".
[زاد المعاد ١/ ٣٩٨].
«У ибодат куни бўлиб, унинг мисоли ҳафта кунлари ичида ойлар ичидаги Рамазонга ўхшайди. У кунда дуолар ижобат бўладиган бир вақт бор, бунинг мисоли Рамазондаги Қадр кечаси каби. Шу боис ким учун жума куни хайрли ўтса, қолган ҳафта кунлари ҳам шундай ўтади.
Бунинг мисоли инсон учун Рамазон ойи муваффақиятли ўтса, қолган ойлари ҳам шунингдек ўтиши, ҳаж амали мақбул ўтган бўлса, унинг қолган умри самарали ўтишига ўхшайди.
Жума ҳафта учун, Рамазон йил учун, ҳаж эса бутун бир инсон ҳаёти учун мезон кабидир».
«Задул маъод», 1/398.
@VorisMedia
Эҳром кийиб (бойлаб) зиёратчилар минога кўтарилди. Ҳажнинг суннати 8 -зулҳижжада Мино водийсига чиқиш, кимдир қодир бўлмаса гуноҳкор бўлмайди,Арафа куни эҳром кийиб Арофатга чиқилади.
Лекин афзали 8-зулҳижжада эҳром либосини кийиб, “Лаббайка Аллоҳумма ҳажжан “, деб, ибодатга кирганини эълон қилишдир
Чунки умри қанча эканини инсон билмайди, мободо тарвия куни тўсатдан қадарига кетишлик ёзилган бўлса, у эҳром ҳолатида кетиб, Қиёматда ҳам Лаббайка айтган ҳолда туради.
Шунинг учун тарвия кунида эҳром кийиб ибодатга кирганини эълон қилишлик, хожилар сафида бўлишлик шарафини беради инсонга.
Индинга эса муҳим кун. Хожилар арофатда туриб дунё ва охират яхшилигини сўрайдиган кун.
Гарчи Арофатга оёқларимиз етмаган бўлсада, дуоларимиз Аллоҳга яқиин. Кўкка кўтарилажак кунда қаттиқ дуода бўлишликни яна бир бор эслатма қилдим.
Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
Ла Илаҳа ИЛЛАЛЛОҲУ
Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
ВАЛИЛЛАҲИЛ ҲАМД
(Кўчирилди)
©️
▪@VorisMedia
Бу йилги ҳаж мавсуми, ўтган йилгига нисбатан бир оз тараддудлироқ ўтмоқда. Саудия Арабистони Куч ишлатар тизими, ҳарам атрофи ва ичини шу тарзда ва шу кўринишда ҳимоя қилишга киришибди.
Аллоҳ, ҳожиларни Ўзи ҳифзида ҳимоя қилсин ва ибодаларини мақбул қилсин. Ҳажи мабрурлар сафига қўшиб, гуноҳлардан покласин.
▪@VorisMedia
Ушбу улуғ айём кунларида такбир айтиб, Аллоҳни улуғлаш энг афзал амали солиҳлардандир.
Уйда, кўчада, ишхонада, дўконда ва таҳоратхонадан бошқа ҳамма ерда Аллоҳни ёд этиб, такбир айтиш, боқиёти солиҳотлардандир.
Мадинада айрим катта дўконларга кирсангиз, карнайдан такбир нидоси янграйди.
Жим ўтирмай такбир айтинг!
Йўлда хаел сурмай такбир айтинг!
Беҳуда сўз сўзламасдан такбир айтинг!
Ҳиргойи қилмай такбир айтинг!
Яқинда ҳузурига борадиган Парвардигорингизни улуғлаб такбир айтинг.
Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа илаллоҳ, Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
Ва лиллаҳиҳил ҳамд.
Аллоҳу Акбар кабийро,
Валҳамдулиллаҳи касийро,
Ва субҳаналлоҳи букротав ва асийла...
Ва соллаллоҳу ала набиййина Муҳаммадин ва ала олиҳи ва асҳабихи саллама таслийман касийро...
Уйингизда такбир нидолари янграсин.
Жалол Иброҳим.
@VorisMedia
Бошқа ойда жамланмайдиган турли ибодатлар фақат зулҳижжанинг аввалги ўн кунидагина жамланади, булар:
1. Ҳаж
2. Қурбонлик
3. Ҳайит намози
4. Рўза
5. Садақа
(Фатҳул борий | 2/460)
▪@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Садақа берувчи, берган садақаси камбағалнинг қўлидан аввал Аллоҳнинг Қўлига тушишини билганида, берувчининг лаззати олувчиникидан кўра кўпроқ бўлган бўларди».
@VorisMedia
«Мусулмон киши: «Эй Раббим, мени, ота-онамни ва (барча) муслиму муслималарни мағфират қилгин», деб, мусулмон биродари учун мағфират сўрамоғи лозим.
Баъзи салафлар ушбу дуони давомли суратда ҳар куни айтишни маъқул кўришар эди».
@VorisMedia
#Эълон
Саудия Арабистонининг ой кузатиладиган Тумайр минтақасида Зулҳижжа ойининг ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шунга биноан, эртага 7 июн 2024 й. жума Зулҳижжа ойининг 1-куни, 15 июн 2024 й. шанба Зулҳижжа ойининг тўққизинчиси яъни Арафа куни, 16 июн 2024 й. якшанба эса Қурбон ҳайити кунига тўғри келади.
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни йилнинг энг афзал кунлари ҳисобланади. Бу кунларда бажарилган ибодатлар савоби ҳам бошқа оддий кунлардагидан зиёда бўлади.
Аллоҳ таоло ушбу кунларни муносиб ўтказишга барчамизни муваффақ қилсин.
©️
▪@VorisMedia
Эртага 06.06.2024, ҳижрий тарихда 29 – зулқаъда, 1445 йил пайшанба!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
©️
T.me//vorismedia
41. САБР
وَعَنْ أَبِي عَبْدِ اللَّهِ خَبَّابِ بْن الأَرتِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: شَكَوْنَا إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ مُتَوَسِّدٌ بُرْدَةً لَهُ فِي ظِلِّ الْكَعْبَةِ، فَقُلْنَا: أَلاَ تَسْتَنْصِرُ لَنَا أَلاَ تَدْعُو لَنَا؟ فَقَالَ: قَدْ كَانَ مَنْ قَبْلَكُمْ يُؤْخَذُ الرَّجُلُ فيُحْفَرُ لَهُ فِي الأَرْضِ فِيُجْعَلُ فِيهَا، ثُمَّ يُؤْتَى بِالْمِنْشَارِ فَيُوضَعُ عَلَى رَأْسِهِ فَيُجْعَلُ نِصْفَيْنِ، وَيُمْشَطُ بِأَمْشَاطِ الْحَدِيدِ مَا دُونَ لَحْمِهِ وَعَظْمِهِ، مَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِينِهِ، وَاللَّهِ لَيُتِمَّنَّ اللَّهُ هَذَا الأَمْرَ حَتَّى يَسِيرَ الرَّاكِبُ مِنْ صَنْعَاءَ إِلَى حَضْرَمَوتَ لاَ يَخَافُ إِلاَّ اللهَ وَالذِّئْبَ عَلَى غَنَمِهِ، وَلَكِنَّكُمْ تَسْتَعْجِلُونَ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
وَفِي رِوَايَةٍ: «وَهُوَ مُتَوَسِّدٌ بُرْدَةً وَقَدْ لَقِينَا مِنَ الْمُشْركِينَ شِدَّةً».
Абу Абдуллоҳ Хаббоб ибн Аратт розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдик. У зот Каъба соясида бурдаларини болиш қилиб ётган эдилар. Биз у зотга: «Биз учун нусрат сўрамайсизми? Биз учун дуо қилмайсизми?» дедик. У зот:
«Сизлардан олдинги кишини ушлаб, ерга чуқур қазиб, унга ташлашар, сўнг арра олиб келиб, бошига қўйиб, яримтадан иккига бўлиб ташлашар эди. Темир тароқлар билан гўштининг остидаги суякларигача тарашар эди. Шу ҳам уни ўз динидан тўсмас эди. Аллоҳга қасамки, бу ишни Аллоҳ охирига етказади, ҳатто отлиқ Аллоҳдан ўзгадан ёки суруви учун бўридан қўрқмаган ҳолда Санъодан Ҳазрамавтга борадиган бўлади. Лекин сизлар шошиляпсиз», - дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
Бошқа ривоятда: «У зот бурдаларини болиш қилиб ётган эдилар. Батаҳқиқ биз мушриклардан озор топган эдик», дейилган.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
«Дуо ижобат бўладиган олти вақт:
1-Туннинг охирги учдан бири;
2-Азон пайти;
3-Азон ва иқомат ораси;
4-Фарз намозларидан кейин;
5-Жума куни имом минбарга кўтарилган маҳал;
6-Жума кунининг охирги қисми».
@VorisMedia
«قال بعض السلف : لولا مصائب الدنيا لوردنا القيامة مفاليس».
«Салафлардан бири шундай деган экан: «Агар дунёда синов-мусибатлар бўлмаганида, қиёматга хонавайрон ҳолда борган бўлардик».
@VorisMedia
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)
©️islomnuri
@VorisMedia
Ҳаж фазилати
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу буюк рукнни — ҳаж рукнини буюк имтиёз қилди. Устига Ислом қуриладиган пойдеворлардан бири қилди. Гуноҳларни ювадиган энг катта каффоратлардан қилди. Икки шайх — Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу байтуллоҳни ҳаж қилиши асносида фаҳш сўзларни сўзламаса ва ахлоқсизлик қилмаса, худди онадан туғилган кунида (пок) бўлганидек гуноҳлардан (покланган ҳолда) қайтади», дедилар.
Шунингдек, "Саҳиҳайн" ва бошқа манбаларда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умра икки умра орасидаги гуноҳларга каффоратдир ва мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир», дедилар.
Мабрур ҳаждан мурод: унга гуноҳ-маъсият аралашмаган ҳамда аркону вожиботлари тўла-тўкис адо қилинган ҳаждир.
Бошқа фикрга кўра: кетидан гуноҳ ишлар эргашмайдиган ҳаждир.
Биринчи фикр тўғрироқ ва ҳақиқатга яқинроқдир.
Умрани бир йилда бир неча марта такрорлаш машруълигини айтувчилар ушбу хабарни ҳужжат қилиб, агар умра йилда бир марта қилинадиган ҳажга ўхшатилганда, иккиси бир-бирига тенг бўлар эди, дейишади. Бу имом Моликдан ташқари жумҳурнинг қавлидир.
Шунингдек, имом Муслим роҳимаҳуллоҳ Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ўзидан олдинги (гуноҳлар)ни йўқотиб юборади, ҳаж ўзидан олдинги (гуноҳлар)ни йўқотиб юборади, ҳижрат ўзидан олдинги (гуноҳлар)ни йўқотиб юборади», дедилар.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажни ҳижрат ва Ислом билан бир қаторда зикр қилдилар.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Инсонларни ҳаққа чақиришда латиф сўзларни ишлатинг
تلطف في عبارتك في دعوتك للناس
قال إبراهيم عليه السلام:
{يَأْبَتِ إِنِّي قَدْ جَاءَ نِي مِنَ الْعِلْمِ مَا لَمْ يَأْتِكَ}
Иброҳим алайҳиссалом отасига: «Эй отажон, албатта, сизга келмаган илм менга келди. Бас, менга эргашинг, сизни тўғри йўлга бошлайман», (Марям: 43-оят).
قال ابن القيم رحمه الله:
"فلم يقل له إنك جاهل لا علم عندك بل عدل عن هذه العبارة إلى ألطف عبارة".
بدائع الفوائد، ۱۳۲/۲.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ:
«У (Иброҳим алайҳиссалом) отасига; сиз жоҳилсиз, сизда илм йўқ демади. Балки бу иборанинг ўрнига латифроқ, мулойимроқ бошқа ибора ишлатди», деди.
«Бадоиъул фавоид», 3/133.
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Ҳар бир зоҳирий ёки ботиний солиҳ амалнинг илдизи ростгўйликдир. Шунингдек, ҳар бир зоҳирий ёки ботиний бузуқ амалнинг илдизи ёлғондир».
@VorisMedia
"أكثر أسقام البدن والقلب، إنما تنشأ عن عدم الصبر، فما حُفظتْ القلوب والأبدان والأرواح بمثل الصبر، فهو الفاروق الأكبر، والترياق الأعظم".
«Қалб ва бадан касалликларининг аксарияти сабрсизликдан пайдо бўлади. Қалбни ҳам, баданни ҳам, руҳни ҳам ҳеч нарса сабрдек асрай олмайди. Энг буюк балогардон ва энг шифобахш малҳам сабрдир».
@VorisMedia
42. САБР
وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا كَانَ يَوْمُ حُنَيْنٍ آثَرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَاسًا فِي الْقِسْمَةِ: فأَعْطَى الأَقْرعَ بْنَ حَابِسٍ مِائَةً مِنَ الإِبِلِ وَأَعْطَى عُيَيْنَةَ بْنَ حِصْنٍ مِثْلَ ذَلِكَ، وَأَعْطَى نَاسًا مِنْ أَشْرَافِ الْعَرَبِ وَآثَرَهُمْ يَوْمَئِذٍ فِي الْقِسْمَةِ. فَقَالَ رَجُلٌ: وَاللَّهِ إِنَّ هَذِهِ قِسْمَةٌ مَا عُدِلَ فِيهَا، وَمَا أُرِيدَ فِيْهَا وَجْهُ اللَّهِ، فَقُلْتُ: وَاللهِ لأُخْبِرَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَتَيتُهُ فَأَخْبَرْتُهُ بِمَا قَالَ، فَتَغَيَّرَ وَجْهُهُ حَتَّى كَانَ كَالصِّرْفِ. ثُمَّ قَالَ: «فَمَنْ يَعْدِلُ إِذَا لَمْ يَعْدِلِ اللَّهُ وَرَسُولُهُ؟ ثُمَّ قَالَ: يَرْحَمُ اللَّهُ مُوسَى، قَدْ أُوْذِيَ بِأَكْثَرَ مِنْ هَذَا فَصَبَرَ» فَقُلْتُ: لاَ جَرَمَ لاَ أَرْفَعُ إلَيه بَعْدَهَا حَدِيْثًا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَقَوْلُهُ «كَالصِرْفَ» هُو بِكسْرِ الصادِ الْمُهْملةِ: وَهُوَ صِبْغٌ أَحْمَرُ.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта туя бердилар. Уяйна ибн Ҳиснга ҳам шунча бердилар. Арабларнинг катталарига ҳам бердилар. Ўша куни тақсимда уларни ортиқ кўрдилар. Бир киши: «Аллоҳга қасамки, бу тақсимда адолат қилинмади, унда Аллоҳнинг розилиги ирода этилмади», деди. Шунда мен: «Аллоҳга қасамки, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қиламан», дедим. У зотнинг ҳузурларига келиб, хабарни айтдим. У зотнинг юзлари ўзгариб, қизилга ўхшаб кетди. Сўнгра у зот:
«Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса, ким адолат қилар экан? Сўнгра яна Аллоҳ Мусони раҳматига олсин, унга бундан ҳам кўп азият берилган ва у сабр қилган эди», - дедилар». Мен эса қайтиб бундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гап ташимайман, дедим».
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
🔴 Эслатма!
Зулҳижжани 1-кунидан.
Қурбонлик қилишни ният қилганлар.
Сочи, соқоли, туклари ва тирноғини олишлари мумкин эмас то қурбонликлари сўйилмагунча.
Эслатиб ўтамиз. Бугун Зул қаъда ойининг 29-куни.
▪@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Илмни яхши кўриш саодатнинг, уни ёмон кўриш бахтсизликнинг белгиларидандир. Ким илм ва олимларни яхши кўрса, шубҳасиз у Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўрибди».
@VorisMedia
Аллоҳнинг фарзини, ҳаж амалини бажариш учун Мадина ва Маккага йўлган биродарларимизга Аллоҳдан сафарини беҳатар қилиб, машаққатили йўлда Аллоҳнинг Ўзи улар учун Ёрдамчи бўлиши сўраймиз ва ибодатларини тўла-тўкис адо этиб, гуноҳлардан покаланган ҳолда, жаҳаннамдан озод қилинганлар қаторида бўлишини сўраб дуо қиламиз. 🌟🌟🌟
▪@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Дуо энг фойдали дармондир.
Дуо бало-мусибатнинг душманидирки, уни даф қилади, муолажа қилади, тушишининг олдини олади, аритади ёки тушадиган бўлса ҳам уни енгиллатади.
Дуо мўминнинг силоҳидир».
@VorisMedia
Мисрлик меъмор Муҳаммад Камол Исмоил (роҳимаҳуллоҳ) Қирол Фаҳд томонидан топширилган Икки Муқаддас Масжиднинг лойиҳаларини бошқарган ва ишлаб чиққан. Совуқ мармар, электр гумбазлар ва соябонлар ғоясининг эгаси.
Айтишларича, у бунинг учун пулдан воз кечиб: “Мен, қиёматда Аллоҳга қандай юзланаман?” деган.
Аллоҳ, бу кишидан рози бўлсин ва ажрини зиёда қилсиг.
▪@VorisMedia
🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃
Читать полностью…