Айб-хато ишларни сенга танитган киши биродаринг, гуноҳлардан огоҳлантиргани эса дўстингдир.
Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ.
Шундай экан дўстни хам Аллоҳдан сўраб ол!
©️
▪@VorisMedia
Ислоҳ ва мусибат эгизакдир. Албатта, ҳар бир ислоҳ билан бир мусибат бордир.
وَأۡمُرۡ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَٱنۡهَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَآ أَصَابَكَۖ
«Яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил!» (Луқмон: 14).
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Дунёдаги энг катта фойда ва охиратда энг манфаатлиси – ҳар бир вақтда энг авло бўлган нарса билан ўзингизни машғул қилишингиздир».
@VorisMedia
#Макка
#Ҳаж_2024. Мавсум бошланди.
Аллоҳ, бу йилги ҳожиларнинг ибодатларини қабул қил ва ҳажи мабрурлар сафида қил. Янги туғилган гўдаклардек гуноҳлардан покла ва жаҳаннамдан озод қил.
Бизларга ҳам яна, қайтиб-қайтиб ҳаж амалини бажаришликни насиб эт!
▪@VorisMedia
Ихлоснинг энг олий даражаси гуноҳни яширишга ҳаракат қилинганидек, ибодатни яширишга интилишдир.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Бандага (таъсир қиладиган) гуноҳларнинг [салбий] асоратидан; ишлари ўзига қийинлашади, қайси ишга бурилмасин уни фақат берк ҳолатда топади, ё унга қийин ҳолатда бўлади».
@VorisMedia
Муҳаммад ибн Ажлон раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Шайтон учун ҳалим олимдан кўра қийинроқ нарса йўқ. Гапирса, илм билан гапиради. Сукут сақласа, ҳалимлик билан сукут сақлайди. Иблис: «Дарҳақиқат, унинг сукути мен учун унинг сўзлашидан қийинроқдир», дейди.
("Ҳилятул авлиё", 8/26)
@VorisMedia
Аллоҳ инсонни амалидан кўра кўпроқ нияти сабабли яхшилик билан ризқлантиради.
إِن يَعۡلَمِ ٱللهُ فِي قُلُوبِكُمۡ خَيۡرًا يُؤۡتِكُمۡ خَيۡرًا مِّمَّآ أُخِذَ مِنكُمۡ
«Агар Аллоҳ дилларингизда яхшилик (яъни, иймон, ихлос) борлигини билса, сизларга ўзингиздан олинган нарсадан (яъни, тўлаган товонингиздан) яхшироқ нарса берур» (Анфол: 70).
@VorisMedia
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар Аллоҳдан қўрқсанг, У сенга одамлар томонидан етадиган озор-азиятларга кифоя қилади. Агар одамлардан қўрқсанг, улар сендан Аллоҳ томонидан бўлган бирон нарсани (азобни) қайтара олмаслар».
@VorisMedia
40. САБР
وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ يَتَمَنَيَنَّ أَحَدُكُمُ الْمَوْتَ لِضُرٍّ أَصَابَهُ، فَإِنْ كَانَ لاَ بُدَّ فَاعِلاً فَلْيَقُلْ: اللَّهُمَّ أَحْيِنِي مَا كَانَتِ الْحَيَاةُ خَيْرًا لِي وَتَوَفَّنِي إِذَا كَانَتِ الْوَفَاةُ خَيْرًا لِي» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингизга зарар етганида, ўлимни орзу қилмасин. Агар орзу қилиш чорасиз бўлиб қолса, «Аллоҳим, ҳаёт мен учун хайрли бўлса, тирик қўй. Агар ўлим хайрли бўлса, жонимни ол», деб айтсин», - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
Бир ривоятда: «Агар бир тоғ бошқа тоғга зулм қилса, Аллоҳ бу золим тоғни қулатади», дейилган.Аллоҳ золимни, гарчи у тоғ бўлса ҳам, завол топтиради. Энди одамлар ва давлатлар зулм қилса-чи? Уларнинг оқибати нима бўлади деб ўйлайсиз?!
@VorisMedia
قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
الصادق ينتظر الفرج، ولا ييأس من روح الله، و يلقي نفسه بباب الله طريحا، ذليلا، مسكيناً، مستكيناً.
مدارج السالكين، ١٢٦/٣.
«Содиқ киши машаққатдан чиқишга, кушойишга интизор туради, Аллоҳнинг ёрдамидан ноумид бўлмайди. Балки ўзини залил, мискин ва муҳтож ҳолда Аллоҳнинг эшигига отади».
«Мадорижус соликийн», 3/126.
@VorisMedia
39. САБР
وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يُرِدِ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُصِبْ مِنْهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
وَضَبَطُوا «يُصِبْ»: بِفَتْحِ الصَّادِ وَكَسْرِهَا.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни бирор мусибатга мубтало қилади», - дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
«وقد تواترَ عن السَّلَفِ أنَّ حُبَّ الدُّنيا رأسُ الخطايا وأصلُها».
«Дунёга муҳаббат қўйиш — хатоларнинг боши ва асоси экани ҳақида салафлардан мутавотир ривоятлар нақл қилинган».
@VorisMedia
Жобир разияллоҳу анҳу айтади: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Шайтоннинг таҳти денгиз устидадир. У ўз аскарларини юборади ва улар одамларни васвасага солишади. Иблиснинг наздида уларнинг энг улуғи фитнаси энг катта бўлганидир».
(Муслим ривояти)
@VorisMedia
38. САБР
وَعَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلْتُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يُوعَكُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّكَ تُوعَكُ وَعْكًا شَدِيدًا قَالَ: «أَجَلْ إِنِّي أُوعَكُ كَمَا يُوعَكُ رَجُلاَنِ مِنْكُمْ» قُلْتُ: ذَلِكَ أَنَّ لَكَ أَجْرَيْنِ؟ قَالَ: «أَجَلْ ذَلِكَ كَذَلِكَ مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُصِيبُهُ أَذًى، شَوْكَةٌ فَمَا فَوْقَهَا إلاَّ كَفَّرَ اللهُ بِهَا سَيِّئَاتِهِ، وَحُطَّتْ عَنْهُ ذُنُوبُهُ كَمَا تَحُطُّ الشَّجَرَةُ وَرَقَهَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَ«الْوَعْكُ»: مَغْثُ الحُمَّى، وَقِيلَ: الْحُمَّى.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирсам, у зот иситмалаб ётган эканлар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, сиз қаттиқ иситмалаяпсиз-а?» десам, У Зот: «Ҳа, мен сизлардан икки киши иситмалагани каби иситма бўламан», дедилар. «Унда сизга икки ажр бўладими?» десам, У Зот:
«Ҳа шундай, шу сингари бирор мусулмонга азият етса, тиконми ёки ундан каттароғими, у билан Аллоҳ ёмонликларини ўчириб, гуноҳларини худди дарахт баргини тўкканидек унинг гуноҳлари тўкилади», -дедилар».
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
«(Аллоҳ таоло) ёмғир қатраларини (ерга) дона-дона туширади, бир томчиси бошқасига қўшилиб кетмайди, кейингиси аввалгисидан ва аввалгиси ҳам кейингисидан ўтолмайди. Бирор бир томчи бошқа томчига тегиб аралашиб ҳам кетмайди. Борди-ю, бирданига тушганида одамларга зарар бўларди, экин ва ҳосилларни ҳалок қиларди.
Демакки, (Аллоҳ таолонинг) ёмғир қатраларидаги низоми жуда ҳам пухта экан, бизнинг ишларимиздаги бошқаруви нақадар мукаммалдир!».
@VorisMedia
4 йил аввал шу вақтларда пандемия сабабли Умра амалини қилишга келган умрачилар учун Масжид ал Ҳаромнинг эшиклари беркилиб, Каъба атрофида тавоф қилишлик учун чекловлар киритилган эди.
Мана, орадан 4 йил ҳам ўтди. Аллоҳга ҳамдлар айтамиз, хозир бу мусибат ва балолардан қутилиб, Иккала Ҳарами шарифда ҳам бемалол ибодат қилишлик учун имкоятлари аввалгидек кенг.
Аллоҳ, Ўзингнинг байтингга бориб ибодат қилишлик баҳтидан бизларни маҳрум қилма.
▪@VorisMedia
37. САБР
وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا يُصِيبُ الْمُسْلِمَ مِنْ نَصَبٍ وَلاَ وَصَبٍ وَلاَ هَمٍّ وَلاَ حَزَنٍ وَلاَ أَذًى وَلاَ غَمٍّ، حَتَّى الشَّوْكَةُ يُشَاكُهَا إِلاَّ كَفَّرَ اللَّهُ بِهَا مِنْ خَطَايَاهُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. و«الْوَصَبُ»: الْمَرَضُ.
Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор мусулмон кишига заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам етиб, ҳатто бир тикан санчилса ҳам, Аллоҳ унинг хатоларини ўша сабабли ўчиради», - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
Умматнинг қийин кунларида яҳудий ва насоролар билан энг тез тил топишадиган одамлар мунофиқлардир.
فَتَرَى ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَٰرِعُونَ فِيهِمۡ يَقُولُونَ نَخۡشَىٰٓ أَن تُصِيبَنَا دَآئِرَةٌ
«Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз» (Моида: 52).
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
36. САБР
وَعَنْ أَبي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَحْكِي نَبِيًّا مِنَ الأَنْبِيَاءِ، صَلَوَاتُ اللهِ وَسَلاَمُهُ عَلَيْهِمْ، ضَرَبُهُ قَوْمُهُ فَأَدْمَـوْهُ وَهُوَ يَمْسَحُ الدَّمَ عَنْ وَجْهِهِ وَهُوَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِقَوْمِي فَإِنَّهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб тургандекман, у зот қуйидагича ҳикоя қилаётгандилар: «Пайғамбарлардан бирларини (уларга Аллоҳнинг дуо ва саломлари бўлсин) қавми уриб, қонга белаб қўйишди. У пайғамбар юзларидан қонни артиб, «Аллоҳим, қавмимни мағфират қилгин, чунки улар билмайдилар», деб айтардилар».
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Ҳар бир фитнанинг келиб чиқиши фикрни шариатдан, ҳавои нафсни эса ақлдан устун қўйиш оқибатида бўлади. Биринчиси, шубҳа фитнасини келтириб чиқаради. Иккинчиси эса шаҳват фитнасини келтириб чиқаради».
@VorisMedia
Одамларнинг энг кибрлиси Аллоҳнинг муҳаббатидан энг узоқ бўлганидир.
إِنَّ ٱللهَ لَا يُحِبُّ مَن كَانَ مُخۡتَالٗا فَخُورًا
«Албатта, Аллоҳ мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди» (Луқмон: 18).
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia