Ҳақиқий мустаҳкамлик қалб мустаҳкамлигидир. Қалби мустаҳкам бўлган киши, гарчи ўзи ёлғиз бўлса ҳам, қалблари тарқоқ бўлган заиф гуруҳдан кучлироқдир. Пайғамбарларнинг халқлар устидан ғалаба қозонишлари сон билан эмас, сабот-мустаҳкамлик билан бўлган.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Амалсиз илм уқубатдир. Ҳар қачон инсоннинг илми кўпайиб, амали камаяр экан, у иблисга монанд бўлади. Агар илми кўпайиб, амали ҳам кўпаядиган бўлса, пайғамбарларга монанд бўлади.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу айтади:
«Бир аъробий қўйини еталаб олдимдан ўтиб қолди. Мен: «Уни менга уч дирҳамга сотасанми?» дедим. У: «Аллоҳга қасамки, йўқ (сотмайман)», деди. Кейин барибир уни менга ўша нархга сотди. Буни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтганимда у зот: «У охиратини дунёсига сотибди», дедилар.
(Ибн Ҳиббон ривояти)
Ҳадисда ёлғон қасам билан мол сотишдан, жумладан, муайян бир нархга сотмасликка қасам ичиб, кейин шу нархга сотишдан огоҳлантириш бор.
@VorisMedia
Банда жаннатга амали билан киришидан кўра кўпроқ бало-мусибатлар туфайли кириши мумкин. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бандага бало-мусибатлар кетма-кет келаверганидан у ер юзида бирон гуноҳи бўлмаган ҳолда юрадиган бўлиб қолади», дедилар.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу айтади:
«Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида эдик, у зот: «Сизлардан бирор киши ҳар куни мингта ҳасанотни қўлга киритишга қодир эмасми?», дедилар. Ўтирганлардан бири: «Бизлардан бирор киши қандай қилиб мингта ҳасанотни қўлга киритиши мумкин?!», деди. Шунда у зот: «Юз марта тасбеҳ айтади, шунда унга мингта ҳасанот ёзилади ёки мингта гуноҳи ўчирилади», дедилар.
(Муслим ривояти)
@VorisMedia
Ҳақдан юз ўгирганларнинг кўпчилигини мустаҳкам илм эмас, балки ҳиссиётлар бошқарган. Мусибат келганда илм мустаҳкамланади, ҳиссиётлар йўқолади.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Қанча одамларни мағфират орзуси ғафлатга солди, ҳаттоки дунёдан тавбасиз чиқиб кетдилар, улар: мен Раббимга яхши гумондаман, дер эди! Бу ёлғондир… агар яхши гумонда бўлса эди, амалини ҳам чиройли қилган бўлар эди».
@VorisMedia
33. САБР
وعَنْ عَائشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أنَّهَا سَأَلَتْ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَن الطَّاعُونِ، فَأَخبَرَهَا أَنَّهُ كَانَ عَذَابًا يَبْعَثُهُ اللَّهُ تَعَالَى عَلَى مَنْ يَشَاءُ، فَجَعَلَهُ اللَّهُ تَعَالَى رَحْمَةً للْمُؤْمنِينَ، فَلَيْسَ مِنْ عَبْدٍ يَقَعُ فِي الطَّاعُونِ فَيَمْكُثُ فِي بَلَدِهِ صَابِرًا مُحْتَسِبًا يَعْلَمُ أَنَّهُ لاَ يُصِيبُهُ إِلاَّ مَا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ إِلاَّ كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ الشَّهِيدِ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўлат (вабо) ҳақида сўраганларида, У Зот:
«Бу аввал азоб эди. Аллоҳ уни хоҳлаган кишиларига юборар эди. Энди уни мўминларга раҳмат қилди. Бирор банда ўлат бор ерда бўлиб қолса ва ўша шаҳарда савоб умидида сабр қилиб, Аллоҳ ёзиб-битиб қўйган мусибатдан бошқа нарса етмаслигини билса, унга шаҳиднинг ажри мислича савоб берилади», - дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
Имом Абу Бакр ибн Арабий Моликий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Амри маъруф ва наҳий мункар оламлар фарзи, пайғамбарлар мероси ва бутун махлуқотнинг манфаати бўлиб, у дин фарзларининг энг таъкидлисидир. Агар у тарк қилинса, одамларга жазо-уқубат тезлатилади».
("Ал-қайс фий шарҳи Муватто", 1174-бет)
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Ростгўй шундай бир инсонки, инсонлар қалбидан чиққан у учун бўлган ўлчовга парво қилмайди. Тўғри қалб эгаси бўлгани учун ва у инсонларга қилган яхшиликларидан зарра миқдорда бўлса ҳам хабар беришни яхши кўрмайди. Ёмон амаллари ҳақида хабар беришни эса ёмон кўрмайди, агар ўшани ёмон кўрадиган бўлса, уларнинг олдида обрўси зиёда бўлишни хоҳлаганига далилдир ва бу эса содиқларнинг аломатидан эмас».
@VorisMedia
Ибн Абу Дунё ва бошқалар ривоят қилган саҳиҳ ривоятда айтилишича, Умар ибн Абдулазиз фарзандлари ўртасида адолат қилиш учун тўшагини кўтариб, тунда улар билан бирга ухлар экан.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
31. САБР
وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِامْرَأَةٍ تَبْكِي عِنْدَ قَبْرٍ فَقَالَ: «اتَّقِي اللهَ وَاصْبِرِي» فَقَالَتْ: إِلَيْكَ عَنِّي، فَإِنَّكَ لَمْ تُصَبْ بِمُصِيبَتِي، وَلَمْ تَعْرِفْهُ، فَقِيلَ لَهَا: إِنَّهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَتَتْ بَابَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَلَمْ تَجِدْ عِنْدَهُ بَوَّابِينَ، فَقَالَتْ: لَمْ أَعْرِفْكَ، فَقَالَ: «إِنَّمَا الصَّبْرُ عِنْدَ الصَّدْمَةِ الأُولَى» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «تَبْكِي عَلَى صَبِيٍّ لَهَا».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр олдида йиғлаётган бир аёлни кўриб, «Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил», дедилар. Шунда у аёл: «Нари тур, чунки сенга мендаги мусибат етмагандир ва уни билмайсан ҳам», деди. Шунда у аёлга: «Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар», деб айтилди. У аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарвозаларига келди. Лекин у зот ҳузурларида эшик оғаларини топмади. Аёл: «Сизни танимабман (Эй Расулуллоҳ)», деди. Шунда у зот: «Ҳақиқий сабр аввалги зарба пайтдагисидир», - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Муслимнинг ривоятларида: «У хотин бир гўдак боласига йиғлаётган эди», деб келтирилган.
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Қалбнинг мисоли қушга ўхшайди. У юксалган сари офатлардан узоқ туради. Тубанлашган сари офатлар қуршовида қолади».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Аёллардан кўра эркаклар қизларига ғаюрроқ бўлади, онанинг қизига бўлган ғаюрлиги эркак кишининг қизига бўлган ғаюрлигига асло тенг бўлмайди, қанча оналар ўз қизининг ҳавоий истагига ёрдамчи бўлган ахир».
@VorisMedia
35. САБР
وَعَنْ عَطَاءِ بْنِ أَبِي رَبَاحٍ قَالَ: قَالَ لِي ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَلاَ أُرِيكَ امْرَأَةً مِنْ أَهْلِ الجَنَّةِ؟ فَقُلْتُ: بَلَى، قَالَ: هَذِهِ الْمَرْأَةُ السَّوْدَاءُ أَتَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: إِنِّي أُصْرَعُ، وَإِنِّي أَتَكَشَّفُ، فَادْعُ اللَّهَ تَعَالَى لِي قَالَ: «إِنْ شِئْتِ صَبَرْتِ وَلَكِ الْجنَّةُ، وَإِنْ شِئْتِ دَعَوْتُ اللَّهَ تَعَالَى أَنْ يُعَافِيَكِ» فَقَالَتْ: أَصْبِرُ ، فَقَالَتْ: إِنِّي أَتَكَشَّفُ، فَادْعُ اللَّهَ أَنْ لاَ أَتَكَشَّفَ، فَدَعَا لَهَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Мана бу қора хотин бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва: «Менинг тутқаноқ касалим бор. Ўша касалим келса, баданим очилиб қолади. Аллоҳдан (кетказишини сўраб) менга дуо қилинг», деди. Шунда у зот:
«Агар сабр қилишни хоҳласанг, сенга жаннат бўлади. Бўлмаса, Аллоҳга дуо қиламан, шифо беради», - дедилар. У аёл: «Сабр қиламан, лекин танам очилиб қолмаслиги хусусида Аллоҳга дуо қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига дуо қилдилар», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
34. САБР
وعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ قَالَ: إِذَا ابْتَلَيْتُ عَبْدِي بِحَبِيبَتَيْهِ فَصَبَرَ عَوَّضْتُهُ مِنْهُمَا الْجنَّةَ» يُرِيدُ عَينَيْهِ، رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Агар бирор бандамнинг икки кўзини (кўр қилиш билан) синасам, у банда бунга сабр қилса, Мен эвазига жаннат билан тақдирлайман», деди».
Имом Бухорий ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
«Тоатга сабр бало-мусибатга сабр қилишдан кўра олий мақомдадир. Чунки тоатга сабр ихтиёрий сабр, мусибатга сабр қилиш эса мажбурий сабрдир».
@VorisMedia
«ذهبت اللذات، وأعقبت الحسرات، وانقضت الشهوة وأورثت الشقوة، تمتعوا قليلا، وعذبوا طويلا، رتعوا مرتعًا وخيمًا، فأعقبهم عذابًا أَلِيمًا؛ أسكرتهم خمرة تلك الشهوة، فما استفاقوا منها إلا في ديار المعذبين؛ وأرقدتهم تلك الغفلة، فما استيقظوا إلا وهم في منازل الهالكين؛ فندموا والله أشدَّ الندامة حين لا ينفع الندم. وبكوا على ما أسلفوه بدل الدموع بالدم».
«Лаззатлар кетади ва ортидан ҳасратлар келади. Шаҳват кетиб, бахтсизликни мерос қолдиради. Озгина ҳузурланадилар ва узоқ азобланадилар. Кенглик ва чодирларда ўйнаб куладилар, ортидан аламли азоб келади.
Шаҳват шароби уларни маст қилади ва азобланувчиларни диёрида (жаҳаннамда) ўзига келадилар.
Ғафлат уларни уйқуга келтизади ва ҳалок бўлувчиларнинг манзилларида уйғонадилар. Аллоҳга қасамки надомат фойда бермайдиган вақтда (қиёматда) жуда қаттиқ афсус-надомат чекадилар.
Ортларида қолдирган (камчиликлари) учун кўз ёш ўрнига қон йиғлайдилар».
@VorisMedia
Ойнинг тутилишини эшитгансиз, қалбнинг тутилишини ҳам эшитганмисиз?
سمعتَ بخُسُوفِ القَمر فهل سمعت بخُسوف القلب؟!
متى رأيت القلب قد ترحل عنه حُبّ الله والاستعداد للقائه، وحل فيه حُبُّ المخلوق والرضا بالحياة الدنيا، والطمأنينة بها فاعلم أنه قد خسف به!
«Қачонки қалбда Аллоҳнинг муҳаббати ва У Зотга йўлиқишга тайёргарлик кетганини кўрсанг ҳамда қалбда махлуққа бўлган муҳаббат ва дунё ҳаётига розилик ва у билан хотиржамлик пайдо бўлса, бас билгингки албатта қалб тутилибди».
@VorisMedia
32. САБР
وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَقُولُ اللَّهُ تَعَالَى: مَا لِعَبْدِي الْمُؤْمِنِ عِنْدِي جَزَاءٌ إِذَا قَبَضْتُ صَفِيَّهُ مِنْ أَهْلِ الدُّنْيَا ثُمَّ احْتَسَبَهُ إِلاَّ الجَنَّةَ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аллоҳ таоло: «Мўмин бандаларимдан бирортасининг дунё аҳлидан бўлган севимли кишисини олиб қўйсам, сўнгра савоб умидида сабр қилса, унинг мукофоти фақат жаннатдир», деди».
Имом Бухорий ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
Оталарнинг солиҳлиги фарзандлар учун муҳофаза ва барака омилидир.
وَكَانَ أَبُوهُمَا صَالِحًا فَأَرَادَ رَبُّكَ أَنْ يَبْلُغَا أَشُدَّهُمَا وَيَسْتَخْرِجَا كَنْزَهُمَا رَحْمَةً مِنْ رَبِّكَ
«Уларнинг оталари жуда яхши киши эди. Бас, Парвардигоринг улар вояга етиб, Парвардигорингнинг раҳмат-марҳамати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди», (Каҳф: 82).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтади: «Улар оталарининг солиҳлиги туфайли муҳофаза қилиндилар».
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Кимнинг учта қизи бўлса-ю, уларни топганидан едириб, ичириб, кийинтириб, сабр билан катта қилса, Қиёмат куни улар унга дўзахдан парда бўладилар».
(Аҳмад ва Ибн Можа ривояти)
@VorisMedia