#УНУТМАНГ
«Банда ийяка наъбуду – Сенгагина ибодат қиламан, сўзига фақатгина икки асос билан ҳақиқатига етишади:
1. Расул ﷺга эргашиш.
2. Маъбудга ихлос қилиш».
@VorisMedia
Ҳар ишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашинг.
🔺#Akramjon_domla
▪@VorisMedia
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар Аллоҳ сиз яхши кўрган нарсани бардавом этишини истасангиз, сиз У яхши кўрган нарсада бардавом бўлинг».
("Ал-бидоя ван ниҳоя", 12/392)
@VorisMedia
27. САБР
وَعَنْ أبي يَحْيَى صُهَيْبِ بْنِ سِنَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عَجَبًا لأَمْرِ الْمُؤْمِنِ إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ لَهُ خَيْرٌ، وَلَيْسَ ذَلِكَ لأِحَدٍ إِلاَّ للْمُؤْمِنِ: إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ، وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Яҳё Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мўминнинг иши ажабланарли, ҳайратомуздир. Ҳамма иши унга яхшилик келтираверади. Бу мўминларга хос бўлиб, улардан бошқаларда ундай эмас. Агар унга хурсанд қилувчи нарса етса, шукр қилади. Бу у учун яхшидир. Агар зарар берувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши бўлади”, - дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
"جمع فيك عقل الملك، وشهوة البهيمة، وهوى الشيطان، وأنت للغالب عليك من الثلاثة: إن غلبت شهوتك وهواك زدت على مرتبة ملك، وإن غلبك هواك وشهوتك نقصت عن مرتبة كلب".
«Сизда фариштанинг ақли, ҳайвоннинг шаҳвати ва шайтоннинг ҳавои-нафси жамланган. Сиз шу учтанинг бирига ғолибсиз : агар шаҳватингиз ва нафсингиз устидан ғолиб келсангиз, фариштанинг мартабасига кўтарилибсиз. Агар ҳавои-нафсингиз ва шаҳватингиз сизни мағлуб қилса, у ҳолда сиз итнинг даражасига қадар тубанлашибсиз».
@VorisMedia
شرع للمتوضئ أن يقول عقيب وضوئه:
"أشهد أن لا إله إلا الله وأشهد أن محمداً عبده ورسوله اللهم اجعلني من التوابين واجعلني من المتطهرين".
فطهارة القلب بالتوبة، وطهارة البدن بالماء. فلما اجتمع له الطهران صلح للدخول على الله تعالى، والوقوف بين يديه ومناجاته".
«Таҳорат қилувчига таҳорати кетидан: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу, Аллоҳумма ижъалний минат-таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн» - деб айтиш шаръий кўрсатма бўлган.
Қалбнинг поклиги тавба биландир. Баданнинг поклиги сув биландир. Қачонки мана шу икки покланиш бандада жам бўлса; Аллоҳнинг ҳузурида туриб Унга муножаат қилишга яроқли бўлади».
@VorisMedia
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Илм кўтарилиши, жаҳолат пайдо бўлиши, ароқ ичилиши, зино кўпайиши, эркаклар камайиши, аёллар кўпайиши, ҳатто бир эркакка элликта аёл тўғри келиши Қиёмат аломатларидандир».
(Бухорий ривояти)
@VorisMedia
«Жума ибодат куни бўлиб, унинг кунлар орасидаги мавқеи Рамазоннинг ойлар орасидаги мавқеига, ундаги дуо ижобат бўладиган соат эса Рамазондаги Қадр кечасига ўхшайди. Шундай экан, кимнинг жумаси тўғри ва яроқли бўлса, хафтасининг қолган қисми яроқли бўлади. Кимнинг Рамазони тўғри ва яроқли бўлса, йилининг қолган қисми яроқли бўлади. Кимнинг ҳажи тўғри ва яроқли бўлса, умрининг қолган қисми яроқли бўлади. Зотан, жума — ҳафта тарозиси. Рамазон — йил тарозиси. Ҳаж эса умр тарозидир».
@VorisMedia
🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃
Читать полностью…Ҳофиз ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтади:
Рамазон рўзасидан кейин нафл рўза тутишга одатланиш Рамазон рўзаси қабул бўлганининг аломатидир. Зеро , Аллоҳ таоло банданинг бирон амалини қабул қилса, ўша амалидан кейин уни яна солиҳ амал қилишга муваффақ қилиб қўяди.
(Латоифул маоъриф, 221-бет)
@VorisMedia
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтди:
قال عمر بن الخطاب رضي الله عنه:
إن لهذه القلوب إقبالا وإدبارا،فإذا أقبلت فخذوها بالنوافل، وإن أدبرت فألزموها الفرائض.
«Бу қалблар учун бир олдига ва бир орқага юриш бор, албатта. Агар олдига юрса нафлларни ушланглар, агар орқага юрса фарзларни лозим тутинглар».
* * *
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ буни изоҳлаб айтади:
قال ابن القيم رحمه الله:
وفي هذه الفترات والغيوم والحجب، التي تعرض للسالكين: من الحكم ما لا يعلم تفصيله إلا الله. وبها يتبين الصادق من الكاذب
مدارج السالكين (١٢١/٣).
«Бу (Аллоҳ йўлида) юрадиган кишиларга рўбаро бўладиган булутлар ва пардалар; бу ҳикматнинг тафсилотини Аллоҳдан бошқаси билмайди, лекин шу билан сохтакордан ростгўй ажралиб қолади».
«Мадорижус соликийн», 3/121.
@VorisMedia
29. САБР
وَعَنْ أَبِي زَيْدٍ أُسَامَةَ بْنِ زَيدٍ بنِ حَارثَةَ مَوْلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَحِبَّهِ وابْنِ حِبِّهِ رَضِـيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: أَرْسَلَتْ بِنْتُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: إنَّ ابْنِي قَدِ احْتُضِرَ فَاشْهَدْنَا، فأَرسَلَ يُقْرِئُ السَّلاَمَ وَيَقُولُ: «إنَّ للَّهِ مَا أَخَذَ، وَلَهُ مَا أعْطَى، وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بأجَلٍ مُسَمَّى، فَلْتَصْبِرْ وَلْتَحْتَسِبْ» فَأَرْسَلَتْ إِلَيْهِ تُقْسِمُ عَلَيْهِ لَيَأْتِيَنَّهَا. فَقَامَ وَمَعَهُ سَعْدُ بْنُ عُبادَةَ، وَمُعَاذُ ابْنُ جَبَلٍ، وَأُبَيُّ بْن كَعْبٍ، وَزَيْدُ بْنِ ثَابِتٍ، وَرِجَالٌ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ، فَرُفِعَ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الصَّبيُّ، فَأَقْعَدَهُ فِي حِجْرِهِ ونَفْسُهُ تَقَعْقَعُ، فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ، فَقَالَ سَعْدٌ: يَا رسُولَ اللهِ مَا هَذَا؟ فَقَالَ: «هَذِهِ رَحْمَةٌ جَعَلَهَا اللَّهُ تَعَلَى فِي قُلُوبِ عِبَادِهِ» وَفِي رِوَايَةٍ: «فِي قُلُوبِ مَنْ شَاءَ مِنْ عِبَادِهِ وَإِنَّمَا يَرْحَمُ اللَّهُ مِنْ عِبَادِهِ الرُّحَمَاءَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَمَعْنَى «تَقَعْقَعُ»: تَتَحَرَّكُ وَتَضْطَرِبُ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли Абу Зайд Усама ибн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У севимли кишилари ҳамда севимли кишиларининг ўғли эди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари оталари ҳузурларига (бир одамни) юбориб: «Ўғлим ўлим тўшагида ётибди. Бизнинг олдимизга келинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига салом йўллаб,
“Албатта олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Ҳар бир нарсанинг Унинг ҳузурида белгиланган вақти бордир. Қизим сабр қилсин ва савобини умид қилиб турсин”, дедилар. Қизлари яна одам жўнатиб, у зот келишларини онт ичиб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охири ўринларидан турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва яна бир қанча кишилар бор эди. Ҳалиги гўдак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатилди. У зот гўдакни қучоқларига олдилар. Гўдак эса ўлим талвасасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд: “Эй Аллоҳнинг расули, бу нима? (Яъни, йиғлашдан қайтарар эдингиз-ку)” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу, Аллоҳ бандалари қалбларида пайдо қилган раҳматидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: “Бандаларидан хоҳлаган кишисининг қалбида буни пайдо қилади. Албатта, Аллоҳ раҳмли бандаларига раҳм қилади”, - деб айтилган.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Албатта мўминга етадиган мусибатлар унга даво кабидир. Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини мусибат ва балолар дорилари ила даволаб турмаса, улар туғёнга кетадилар, ҳаддан ошадилар ва ботилга шўнғиб кетадилар».
@VorisMedia
28. САБР
وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا ثَقُلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَعَلَ يَتَغَشَّاهُ الكَرْبُ فَقَالَتْ فَاطِمَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: وَاكَرْبَ أَبَتَاهُ، فَقَالَ: «ليْسَ عَلَى أَبِيكَ كَرْبٌ بَعْدَ اليَوْمِ» فَلَمَّا مَاتَ قَالَتْ: يَا أَبَتَاهُ أَجَابَ رَبًّا دَعَاهُ، يَا أَبَتَاهُ جَنَّةُ الفِرْدَوْسِ مَأْوَاهُ، يَا أَبَتَاهُ إِلَى جِبْريلَ نْنعَاهُ ، فلَمَّا دُفنَ قَالَتْ فَاطِمَةُ رَضِيَ اللهُ عَنهَا: أَطَابَتْ أَنْفُسُكُمْ أَنْ تَحْثُوا عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ التُّرابَ؟ رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (ўлим талвасасидаги оғриқлари) кучайганида, Фотима розияллоҳу анҳо: «Вой, отамни азият чулғаяпти», дедилар. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кундан кейин отангга ғам, азият йўқдир”, - дедилар. Қачонки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида, Фотима розияллоҳу анҳо: “Эй отажон! Парвардигор чақириғига лаббай, дедингиз. Эй отажон! Фирдавс жаннати борар жойингиздир. Эй отажон! Жаброил алайҳиссаломга сизнинг ўлимингиз хабарини берурмиз”, дедилар. У зот дафн қилинганларидан кейин Фотима розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам устиларидан тупроқ сочиб ҳам нафсларингиз хушнуд бўлаверди-я”, - дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
Аллоҳ таолонинг инсонга берган энг катта неъмати уни ҳақни танишга муваффақ қилишидир. Аллоҳ таоло пайғамбарига неъматини эслатиб: «У Зот сизга билмаган нарсаларингизни таълим бермадими?» (Зуҳо: 8) деди, сўнг: «Парвардигорингизнинг сизга ато этган мўл-кўл неъмати ҳақида сўзланг» (Зуҳо: 11) деди.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Илм амалнинг имоми ва йўлбошчисидир, амал эса унга тобеъ ва эргашувчидир. Илмнинг ортида турмаган ва унга эргашмаган ҳар қандай амал ўз эгасига фойда келтириш у ёқда турсин, аксинча унга зарар келтиради. Салафлардан бирлари айтганидек: Ким Аллоҳга илмсиз ибодат қилса, ислоҳидан кўра ифсоди (бузиши) кўпроқ бўлади».
@VorisMedia
Эй, йигитлар жамоаси. Уйланишга қодир бўлсангиз, уйланинг.
🔺#Akramjon_domla
▪@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Фойда ва зарар етказишга қодир бўлган зотгина ҳақиқий маъбуддир. Маъбуд фойда ва зарар етказишга эга (қодир) бўлиши зарурдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўзидан бошқага ибодат қилувчиларнинг фойда ва зарар етказишга эга бўлмаган нарсаларга сиғинишини инкор қилди».
@VorisMedia
26. САБР
وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ سَعْدِ بْنِ مَالِكِ بْنِ سِنَانٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ نَاسًا مِنَ الأَنْصَارِ سَأَلُوا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فأَعْطَاهُمْ، ثُمَّ سَأَلُوهُ فَأَعْطَاهُمْ، حَتَّى نَفِدَ مَا عِنْدَهُ، فَقَالَ لَهُمْ حِينَ أَنَفَقَ كُلَّ شَيْءٍ بِيَدِهِ: «مَا يَكُنْ عِنْدِي مِنْ خَيْرٍ فَلَنْ أَدَّخِرَهُ عَنْكُمْ، وَمَنْ يَسْتَعْفِفْ يُعِفَّهُ اللهُ وَمَنْ يَسْتَغْنِ يُغْنِهِ اللَّهُ، وَمَنْ يَتَصَبَّرْ يُصَبِّرْهُ اللَّهُ. وَمَا أُعْطِيَ أَحَدٌ عَطَاءً خَيْرًا وَأَوْسَعَ مِنَ الصَّبْرِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Ансорийлардан бўлган кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (нарсалар) сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга (сўраган нарсаларини) бердилар. Кейин яна сўрашди. Уларга бердилар. Ҳатто ҳузурларидаги бор нарса тугади. Уларга барча нарсани қўллари билан инфоқ қила туриб:
«Ҳузуримда бирор яхши нарса бўлса, мен сизлардан дариғ тутмайман. Кимки (тамаъдан йироқ бўлиб) ўзини иффатли тутса, Аллоҳ уни иффатли қилади. Кимки ўзини ҳожатсиз қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди. Кимки бардошли бўлса, Аллоҳ уни ҳақиқий сабрли қилиб қўяди. Бирор кишига сабрдан кўра улуғ ва яхши нарса берилмайди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Зуҳд – Охиратда фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилиш.
Вараъ – Охиратда зараридан қўрқиладиган нарсаларни тарк қилишдир».
Яна: «Қалб шаҳватларга боғланса унда зуҳд ҳам, вараъ ҳам тўғри бўлмайди», деди.
@VorisMedia
Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш жума кунидаги энг афзал амаллардандир. Зеро, жума — кунларнинг энг яхшиси, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам эса пайғамбарларнинг энг яхшисидирлар.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)
©️islomnuri
@VorisMedia
Аллоҳ таоло инсоннинг иймони ва тақвосига яраша уни солиҳ амалларга муваффақ қилади. Амали оз бўлса ҳам, баракасини зиёда қилади.
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ يَهۡدِيهِمۡ رَبُّهُم بِإِيمَٰنِهِمۡۖ
«Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларни эса иймон-эътиқодлари сабабли Парвардигорлари ҳидоят қилур» (Юнус, 9).
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Аллоҳни таниш
Аллоҳдан қўрқиш У Зотни таниш миқдорича бўлади. Зотан , ким Аллоҳни чинакам таниса, У Зотдан чинакам қўрқади :
إِنَّمَا يَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَٰٓؤُاْۗ
Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларигина қўрқур. (Фотир сураси 28-оят)
@VorisMedia
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Саҳобаларимни ҳақорат қилган кимсага Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлсин», дедилар.
(Табароний ривояти )
@VorisMedia