vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Гуноҳлар ғалабани кечиктиради. Уҳуд жангида саҳобалар ўзларидан бўлган кичик бир гуруҳнинг Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатсизлик қилгани сабабли мағлуб бўлган эдилар.

حَتَّىٰ إِذَا فَشِلْتُمْ وَتَنَازَعْتُمْ فِي الْأَمْرِ وَعَصَيْتُم مِّن بَعْدِ مَا أَرَاكُم مَّا تُحِبُّونَ

«То сусткашлик қилиб, (Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган ва Аллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни, ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди)» (Оли-Имрон: 152).

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ






@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

25. САБР



وَعَنْ أَبِي مَالِكٍ الْحَارِثِ بْنِ عَاصِمِ الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الطُّهُورُ شَطْرُ الإِيمَانِ، وَالْحَمْدُ للَّهِ تَمْلأُ الْمِيزَانَ وَسُبْحَانَ اللهِ وَالحَمْدُ للَّهِ تَمْلآنِ - أَوْ تَمْلأُ - مَا بَيْنَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ، وَالصَّلاَةُ نُورٌ، وَالصَّدَقَةُ بُرْهَانٌ، وَالصَّبْرُ ضِيَاءٌ، وَالْقُرْآنُ حُجَّةٌ لَكَ أَوْ عَلَيْكَ. كُلُّ النَّاسِ يَغْدُو، فَبِائِعٌ نَفْسَهُ فَمُعْتِقُهَا أَوْ مُوبِقُهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.



Абу Молик Ҳорис ибн Осим ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳ» тарозуни тўлдиради. «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ» ер билан осмон ўртасини тўлдиради. Намоз нурдир. Садақа ҳужжатдир. Сабр зиёдир. Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир. Ҳар кимса тонг оттириб, нафсини савдо қилади. Бу билан уни озод қилади ёки ҳалок қилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

" قال بعض السلف :
*البلاء يصبر عليه المؤمن والكافر ، ولا يصبر على العافية إلا الصِدِّيقون* .
وقال عبدالرحمن بن عوف رضى الله عنه :
( *ابتلينا بالضراء فصبرنا، وابتلينا بالسراء فلم نصبر*)".

[عدة الصابرين لابن القيم ص١١٥ ط الفوائد].

Салафлардан бири шундай дейди: «Мусибатларга мўмин ҳам кофир ҳам сабр қилади, аммо офиятга фақат сиддиқларгина сабр қиладилар».

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу деди:
«Биз қийинчилик билан синалганимизда сабр қилдик, бироқ енгиллик билан синалганимизда сабр қилолмадик».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
"الالتفات المنهي عنه في الصلاة قسمان.
– أحدهما: التفات القلب عن الله عز وجل إلى غير الله تعالى.
– الثاني: التفات البصر، وكلاهما منهي عنه.
ولا يزال الله مقبلاً على عبده ما دام العبد مقبلاً على صلاته، فإذا التفت بقلبه أو بصره أعرض الله تعالى عنه".

الوابل الصيب، (ص: 20).

«Намозда қайтарилган ўгирилиш икки хил:
Биринчиси: Қалбни Аллоҳ азза ва жалладан ўзгага буриш.
Иккинчиси: Кўзни (намоз вақтида ҳар тарафга) буриш.
Иккаласи ҳам қайтарилган. Банда намозида юзланиб турар экан, Аллоҳ таоло ҳам унга юзланиб туради. Энди қалби билан ёки кўзи билан бурилса, Аллоҳ ундан юз ўгиради».

«Ваабилис соййиб», 20.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ






1. Дуо қабул бўлмаслиги.
2. Яхшиликларнинг номайи аъмолдан камайишлиги.
3. Ёмонликларнинг номайи аъмолда кўпайишлиги.
4. Яхшиликларнинг қабул бўлмаслиги.
5. Қиёмат куни ҳақ эгаларининг фарёди.
6. Ҳисоб китобнинг қаттиқ бўлишлиги.
7. Қиёмат куни ҳасрат ва надомат зиёда бўлишлиги.
8. Қиёмат куни ғийбати қилинган кимса ғийбат қилган кимсанинг гўштини ейишлиги.
9. Қиёмат куни ўз гўштини ейишлик.
10. Қиёмат куни баданини тирноқлари ила тирнашлиги.
11. Жаҳаннамда қичима касалига мубтало бўлишлик.
12. Жаннатга энг охири ва дўзахга энг биринчи киришлик.
13. Охиратда маймунга айланишлик.
14. Қабр азоби жуда қаттиқ бўлишлик.
15. Мунофиқнинг сифати пайдо бўлишлик.
16. Охиратда хеч қандай эътибори бўлмаслик.
17. Мусулмонларга зулм қилишлик.
18. Шайтоннинг яхши кўргани бўлишлик.
19. Аллоҳ таъолога осийлик ва хилофлик қилишлик.
20. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилофлик қилишлик.
21. Тутган рўзаси макруҳ рўза бўлишлик.
22. Ғийбат эшитгандан кейин адоват пайдо бўлишлик.
23. Сирлари ошкор бўлишлик.
24. Ғийбат сабабли таҳорати нуқсонли бўлишлик.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🎥


الله أكبر الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر ، ولله الحمد


🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 ☀️ 🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🟥





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🎥 Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Лаа Илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд. 💥


الله أكبر الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر ، ولله الحمد


🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 ☀️ 🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🟥


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🎥 Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Лаа Илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд. 💥


الله أكبر الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر ، ولله الحمد


🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 ☀️ 🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🟥


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🎥 Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Лаа Илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд. 💥


الله أكبر الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر ، ولله الحمد


🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 ☀️ 🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🟥


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Рамазоннинг оҳирги 10 кунларида, кун ёришиши ва қуёш чиқишининг фарқлари.

Аллоҳ, ибодатларимизни қабул қилсин.



🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Расмий_хабар:

Саудия мамлакатининг ой кузатиладиган минтақалари, Тумайр ва Судайрда шаввол ҳилоли(ойи) кўринмади.
Шу сабаб, бугун рамазоннинг 29, эртага эса рамазоннинг 30 деб белгиланиб. Чоршанба 10-апрель Шавол ойининг 1-кун Ийд ал фитр Ҳайити деб эълон қилинди.

Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул қилсин, дуоларимизни ижобат қилсин, келаси йил рамазонга яқинларимиз билан бирга саломат еткизишлигини Аллоҳни ўзидан сўраб дуо қиламиз.



🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Бугун, иккала ҳарами шарифда 2,5 милионга яқин умрачилар иштирокида Рамазоннинг таровиҳини якуни ўқилди.

Аллоҳ, барчаларимиздан бу йилги қилган барча ибодатларимизни қабул қил ва гуноҳлардан покал. Келаси йил, бизларни яна қайта рамазонга саломат етказ.


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Рўза ва Қуръон Қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза: «Эй Раббим, мен уни кундузлари таом ва шаҳватдан тўсдим. Шундай экан, менинг унга нисбатан шафоатимни қабул айла», дейди. Қуръон эса: «Мен уни тунлари уйқудан тўсдим. Шундай экан, менинг унга нисбатан шафоатимни қабул айла», дейди. Сўнг иккисининг шафоати қабул қилинади».

(Аҳмад ривояти.)







@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ФИТР ЗАКОТИ

Аксар уламолар наздида фитр закотини каттаю кичикдан бериш вожибдир. Валий қарамоғдагилардан, ҳатто аёлидан ҳам беради. Ҳомиладан берилиши мустаҳаб.

***
Оиланинг ҳар бир аъзоси, агар ўзининг таъминотига етарли моли бўлса, масалан фарзанд ишласа, фитр закотини ўзи бергани афзал. Улар учун оталари берса ҳам бўлади. Баъзи салафлар ишчилардан чиқаришни мустаҳаб санашган.

***
Фитр садақа чиқариш учун энг афзал вақт бомдод билан ҳайит намози орасидир.

***
Фитр садақасини тезлаштириб ҳайитдан бир ёки кун олдин бериш жоиз. Зеро, саҳобалар шундай қилишган. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо эса уч кун олдин берар эди.

***
Қуёш чиқишидан кейинга кечиктирилган бомдод намози ботил бўлгани каби ҳайит намозидан кейинга кечиктирилган фитр садақаси ҳам ботилдир. Магар унутиш каби узр билан бўлса, ботил бўлмайди.

***
Фитр закоти одатда аҳоли нонушта ёки кечки овқатланишда тановул қиладиган гуруч, ун каби таомлардан чиқарилади. Аҳоли истеъмол қилмайдиган таомлардан фитр закоти чиқарилмайди, гарчи уни бошқа ўлкаларда истеъмол қилинса ҳам.

***
Фитр закоти сифатида бериш мумкин бўлган таомлар замонга қараб ўзгариб боради. Арпа ва хурмода бериш дуруст эмас, гарчи ҳадисда буларинг зикри келган бўлса ҳам. Чунки ҳозирги кунда арпа ейилмайди, хурмо эса мевага айланган, таом деб ҳисобланмайди.

***
Фитр закотини пулда чиқариш Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, саҳобалардан ҳам собит бўлмаган. Бироқ бунга амал бир гуруҳ тобеийнлардан келган бўлиб, узоқ ўлкалардаги муҳтожларга ғамхурлик кўрсатиш каби фойдали ишлар учун пулда бериш жоиз. 

***
Закот берувчи фитр закотини ўзи яшаб турган ерида бергани афзал. Аҳолиси муҳтожроқ бўлган жойлар топилса, ўша ерга жўнатиш ҳам жоиз. Агар таомда жўнатишнинг имкони бўлмаса, фойдаси аниқлиги учун пулда жўнатилади.

***
Ишчи ва хизматчиларга фитр закоти бериш икки ҳолатга кўра бўлади:
1) Агар улар билан тузилган шартномада еб-ичишлари кафолатланган бўлса, уларга фитр закоти бериш жоиз бўлмайди;
2) Агар шартномага кўра, еб-ичиш ўзларининг зиммасида бўлса, бериш жоиз бўлади.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу Қадр кечаси ҳақида: «Унинг аломати шуки, ўша куни эрталаб қуёш оқ ва нурсиз чиқади», деди.

(Муслим ривояти)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Шаъволнинг олти кунлик рўзаси.


🔺#Akramjon_domla


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ:




«Қалбнинг мисоли қушга ўхшайди. У юксалган сари офатлардан узоқ туради. Тубанлашган сари офатлар қуршовида қолади».




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Рамазондан кейин ҳам ибодатларда сустлашманг.


🔺#Akramjon_domla


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Бўлди, рамазон чиқди, ибодатлар тугади деманг!


🔺#Akramjon_domla


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш ҳақида

Рамазондан кейин Шавволда олти кун рўза тутиш бир даҳр рўзага тенг. «Даҳр»дан мурод бир йилдир. Рамазон ўн ойга, Шавволдан олти кун эса икки ойга тенг. Зотан, яхшиликлар ўн баробар кўпайтирилади.







@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳайит байрамларининг ҳиқматлари жуда кўп…


🔺#Akramjon_domla


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🎥 Бугун, ҳайит байрами. 🟥🟥


الله أكبر الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر ، ولله الحمد


🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 ☀️ 🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🟥



🔺#Akramjon_domla


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Бугун, хурсандчилик кун.


🗣#Akramjon_domla


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ийд ал фитр, Ҳайит кунлари такбирларни кўпроқ айтинг.


🌟Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар.
Лаа илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд.
🌟



🗣#Akramjon_domla


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Амаллар хотимасида дуо қилиш мустаҳаб

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌۖ أُجِيبُ دَعۡوَةَ ٱلدَّاعِ إِذَا دَعَانِۖ فَلۡيَسۡتَجِيبُواْ لِي وَلۡيُؤۡمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمۡ يَرۡشُدُونَ

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом) бандаларим сиздан, Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. (Шунда) шояд Тўғри Йўлни топсалар» (Бақара, 186).

Баъзи имомлар бу оятдан солиҳ амаллардан кейин, хусусан рўза хотимасида дуо қилиш мустаҳаблигини олишган. Бу фикрни рўзадонинг ифтор пайтидаги дуосига оид ҳадислар ҳам қувватлайди. Улар гарчи заиф бўлса-да, бир-бири билан бирикади ва бири бирини таъкидлайди. Далиллар амалдан кейинги дуо қабул бўлиши учун унинг махфий бўлиши мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. Зеро, дуонинг асли махфийликдир. Аллоҳ таолонинг: «(Эй мўминлар), сизлар Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз» (Аъроф, 55) ҳамда
«Мен уларга яқинман» (Бақара, 186) оятлари дуонинг махфий бўлиши мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. Дуонинг махфий ёки ошкора бўлиши Аллоҳнинг наздида баробар. Бироқ махфийлик ихлосга яқинроқдир. Қолаверса, Аллоҳ махфий дуони яхши кўради. Чунки Унинг яқинлигига иймон келтирган кишигина У билан ёлғиз гаплаша олади.
Ибодатлардан кейин умумий зикр ва дуолар қилиш мустаҳаб бўлиб, Аллоҳ таоло уни намоз, рўза ва ҳаж каби кўп ибодатларда жорий қилди. Аллоҳ таоло айтганидек:

فَإِذَا قَضَيۡتُم مَّنَٰسِكَكُمۡ فَٱذۡكُرُواْ ٱللهَ

«Маросимларингизни адо қилиб бўлгач, Аллоҳни эсланг!» (Бақара, 200).







@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтади:
«Дарҳақиқат, қалб бамисоли идишдир. Шундай экан, уни Қуръон билан банд қилинглар, бошқа нарса билан банд қилманглар».

(Ибн Абдул Бар ривояти)







@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Сиз, бу ойда қуръонни неча марта ҳатм қилдингиз?


🗣#Akramjon_domla


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ОХИРГИ ИККИ КЕЧА
(29-рамазон ва 30-рамазон кечалари фазилати)
Шу лаҳзаларда устимизга ташриф буюрган кеча - 29-рамазон Қадр кечаси бўлишига умид қилинадиган улуғ кечалардан бири.

Саҳиҳул-Бухорийдаги 2023-ҳадисни Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Қадр кечаси хабарини етказиш учун олдимизга чиқдилар. Шу пайт мусулмонлардан икки киши бир-бирлари билан (бир масала устида) талашиб тортишиб қолишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Сизларга Қадр кечаси хабарини айтмоқчи бўлиб чиққандим, фалончи ва фалончи бир-бири билан тортишиб қолишди (ва мени Қадр кечаси хабаридан чалғитишди), бас у (Қадр кечаси хабари) кўтарилиб кетди (ёдимдан кўтарилиб кетишига бир-бирлари билан тортишганлар сабабчи бўлиб қолишди). Майли, шуниси ҳам балки сизлар учун яхшилик бўлар (Қадр кечасига етиш учун кўпроқ ибодат қилиб, кўпроқ ажру савобларни тўплаб оларсизлар). Бас, уни (Қадр кечасини) тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар».

Яна шу мазмундаги ҳадисни имом Муслим ҳам саҳиҳ тўпламларининг 1167-ҳадисида Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Ҳадис шарҳида келади:
«… Тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар» деганларининг маъноси: шу кеча Қадр кечаси бўлиши мумкин деган умидда йигирма тўққизинчи кеча ва ундан олдинги тоқ кечаларда кўпроқ ибодат қилиб чиқинглар, шояд Қадр кечаси қоим бўлиб чиқиш фазилати насиб бўлса.

Саҳиҳи Ибн Хузаймада яна бир ҳадис ворид бўлган. Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Қадр кечасини рамазоннинг энг охирги кечасидан қидиринглар».

Эртага янги ҳилол кўринмаса, бу йилги рамазон ўттиз кунлик бўлиши, натижада душанбадан сешанбага ўтар кеча рамазоннинг энг охирги кечаси – Қадр кечаси бўлиши мумкин.

Арши азийм Раббиси бўлмиш Буюк Аллоҳ таолодан илтижо қилиб ёлвориб сўраймизки, Ягона Ўзи бизларга ушбу бебаҳо лаҳзаларни ғанимат билишимизга мададкор бўлсин. Бу лаҳзалар жуда ҳам тезлик билан ўтиб кетмоқда. Меҳрибон Раббимиз Қадр кечасида холис Аллоҳ учун, Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда ибодат қилиб чиқишга муваффақ бўлган мўмин бандаларидан қилсин ва Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, ал-яқийн (аниқ ҳақиқат бўлмиш) – ўлим келгунига қадар тоат-ибодатда собитқадам туриб яшайлик, Илоҳо…


🚀@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Макка 🧕

#Мадина 🌟

Бу йилги рамазон.

🌟Иккала ҳарами шарифдан қисқача видео лавҳалар.🌟


Аллоҳ, бизларни рамазон ойида ифторлик билан хурсанд қилганингдек, оҳиратда жаннатинг ва жамолинг билан ҳам хурсанд қил.


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ҚУРЪОН ЎҚИШНИ БИЛМАЙДИГАН КИШИ НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?

Қуръон тиловати — буюк ибодат. Ҳар бир ҳарфига биттадан ўн баробаргача ҳасанот, ажр-мукофот ёзиладиган баракотли солиҳ амал.

Қуръон тиловатини тинглаш — роҳат, ҳаловат, ақл ва руҳга қувват.

Қуръонга амал қилиш, Қуръон аҳкомларини амалга ошириш, Қуръон мадҳ этган хулқлар билан безаниш — айни саодат, саодат, саодат!

Лекин айримлар баъзи сабабларга кўра Қуръон ўқишни билмайди. Қуръонни ёдлаш у кишилар учун жуда қийин.

Хўш, шудай мусулмон нима қилиши керак?

Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда бу саволга жавоб бор.

جاء رجل إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقال إني لا أستطيع أن آخذ من القرآن شيئا فعلمني ما يجزئني منه قال قل سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر ولا حول ولا قوة إلا بًالله العلي العظيم قال يا رسول اللهِ هذا لله عز وجل فما لي قال قل اللهم ارحمني وارزقني وعافني واهدني فلما قام قال هكذا بيده فقال رسول اللهِ صلى الله عليه وسلم أما هذا فقد ملأ يده من الخير

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига бир киши келиб:

— Қуръондан бирон бир нарсани олишга қурбим етмайди. Қуръон ўқий олмайман, Қуръон ёдлолмайман. Шунинг учун менга Қуръон ўқишнинг ўрнига ўтадиган амални ўргатинг, — деди.

— «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм», дегин, — дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи ва саллам.

— Ё Росулуллоҳ, булар Аллоҳ азза ва жалла учун эди, мен учун нима бор? — деди аъробий.

— «Аллоҳуммарҳамний, варзуқний, ва аъ'финий, ваҳдиний», — «Илоҳо, мени раҳм айла, барча яхшиликлардан, моддий ва маънавий озуқалардан ризқлантиргин, офият бер; турли бало-офатлардан, касалликлардан, ёмонликлардан Ўзинг асра, ва менга ҳидоят бер; мени тўғри йўлга йўлла, тўғри йўлдан адаштирма», деб дуо ўқи, — дедилар.

Киши «зўр» деган маънода муштини тугиб, чиқиб кетди.

«Бу киши қўлини яхшиликка тўлдирди», дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Имом Аҳмад «Муснад»да, Абу Довуд «Сунан»да ривоят қилишган.

Росууллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига умуман Қуръон ўқишни билмайдиган бир аъробий келиб: «Мен Қуръон ўқишни билмайман. Менга Қуръон оятларининг ўрнини босадиган бошқа бир енгилроқ амални ўргатинг», деб дангал гапирди.
Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Қуръон тиловатининг ўрнини босадиган бешта муборак калималарни ўргатдилар. «Албоқиётус солиҳот»ларга — Охиратга захира бўладиган, охиратда асқотадиган, ҳеч йўқ бўлиб кетмайдиган мангу солиҳ амалларга иршод этдилар.

Қуръондан кейинги энг буюк калималар, Қуръон тиловатининг ўрнига ўтадиган муборак калималар ушбулардир:

1. СУБҲАНАЛЛОҲ.
2. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ.
3. АЛЛОҲУ АКБАР.
4. ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ.
5. ЛА ҲАВЛА ВАЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЗИЙМ.

Муродига етган аъробий индамай чиқиб кетмасдан «Бу ҳамду санолар Аллоҳ учун эди, менга нима бор?» деб ўзи учун манфаатли дуо ўргатишларини сўради. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунё ва охират учун фойдали тўртта нарсани Аллоҳдан сўрашни ўргатдилар.

1. Аллоҳнинг раҳмати.
2. Ризқ-рўз.
3. Офият.
4. Ҳидоят.

Ақлли инсон бу ҳадисдан тўғри хулоса чиқариб, ҳар куни эрта-ю кеч Аллоҳни мазкур калималар билан зикр қилиб, зикр ортидан ўзи учун манфаатли неъматларни Аллоҳдан сўрайди.

«Лайлатулқадр» умид этилган бу оқшомдан то тонггача ушбу зикрни ҳамда бошқа зикр, дуо ва истиғфорларни тилдан қўймаслик керак!

Аллоҳ барчамизни Ўзи суйган амалларни бажаришимизга ёрдам берсин.

Жалол Иброҳим.





@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал