Қадр кечаси охирги ўн кунликда бўлиб, унинг энг эҳтимолий кечаси тоқ кечалардир. Тоқ кечалар орасида энг эҳтимолийси йигирма еттинчи кечадир. Бу кечада тавфиқдан маҳрум бўлган бахтсиз кимсадан бошқа ҳеч ким зарур ишдан бошқаси билан машғул бўлмайди.
@VorisMedia
Муқаддас бўлган иккала ҳарами шарифдани фото лавҳалар.
Аллоҳ, мўъмин ва мусулмонларнинг ибодатларини қабул қил.
Дуоларини ижобат қил.
Мазлумларга нажот бер.
Касалларга шифо бер.
Туҳмат билан қамалган биродарларимизни озод қил ва яқинлари бағрига қайтар.
Шарий мақсадлари бор инсоннларнинг дуоларини қабул қил.
Улуғ кечаларнинг бирида сенга юзланяпмиз, бизларни ноумид қилма.
Ота-оналаримиз, аҳилларимиз ва фарзандларимизнинг гуноҳларини кечир. Жаҳаннамдан озод эт!
Сендан, бу дунё ва оҳират яхшиликларини сўраймиз.
🛒@VorisMedia
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن القيم رحمه الله:
"لو كانت ليلة القدر بالسنة ليلة واحدة لقمت السنة حتى أدركها! فما بالك بعشر ليال".
"بدائع الفوائد"، ٥٥/١.
«Агар Қадр кечаси йилнинг бир кечасига яширилган бўлганида, унга муваффақ бўлиш учун йилнинг ҳар кечасини ибодат билан ўтказган бўлардим. Бунинг олдида ўн кеча нима деган гап?!»
«Бадоиул фавоид», 1/55.
@VorisMedia
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِّنْ أَلْفِ شَهْرٍ تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِم مِّن كُلِّ أَمْرٍ سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ
[القدر:1-5] ..
🛒@VorisMedia
Ким охирги ўн кунликда эътикоф ўтиришга қодир бўлмаса, у ҳолда тоқ кунларида эътикоф ўтирсин. Ким бунга қодир бўлмаса, у ҳолда йигирма еттинчи кечада эътикоф ўтирсин. Энди ким бунга ҳам қодир бўлмаса, у ҳолда бир соат бўлса ҳам эътикоф ўтирсин. Зеро, саҳоба Яъло ибн Умайя разияллоҳу анҳу бир соат эътикоф ўтирар эди.
@VorisMedia
Бу баракотли абжир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларидан кейин Куфадаги энг бадавлат кишига айланган. اللهم اجعلنا مباركين أينما كنا
Энди жондан азиз Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи ва салламнинг “Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ унинг ҳар бир аъзоси эвазига бир аъзони дўзахдан озод қилади, ҳатто аврати эвазига аврати озод этилади”, деган муборак ҳадисларига қайтайлик.
Ҳақиқатда бу амални ҳозирги кунда амалга оширишнинг имкони борми?
Нега энди айнан “Лайлатулқадар” кечаларида буни амалга ошириш керак?
Бу саволга шайх Абдулазиз Турайфий жавоб берадилар.
Шайх Абдулазиз Турайфий ўзларининг оммабоп илмий дарсларининг бирида шундай дегандилар:
Энг афзал ва энг енгил амали солиҳалардан бири зикрдир, яъни Аллоҳни дилда ва тилда эслаш, зикр қилиш. Хусусан енгил, осон бўлгани учун Рамазон кечаларида буни кўпайтир-ган афзал. Агар бу амал “Лайлатулқадр”га тўғри келиб қолса, у ўн минг баробар кўпайиши умид этилади. Зикрларнинг энг афзали тавҳид калимасидир. Тавҳид калимасининг энг афзал сийғаси: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, ла шарика лаҳ, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува ала кулли шайъин қодийр”дир.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ:
«مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ، كَانَتْ لَهُ عَدْلَ عَشْرِ رِقَابٍ... »
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ким бир кунда юз марта “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, ла шарика лаҳ, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува ала кулли шайъин қодийр”
“Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқ. У яккаю ягонадир. Унинг шериги, тенги йўқ. Мутлақ мулк, подишоҳлик Унга хос. Ҳамду сано Унинг Ўзига хос. У ҳар қандай нарсага қодир Зот”, деса, ўнта қулни озод қилганига тенг бўлади”.
Агар банда бу муборак калимани охирги ўн кунликнинг ҳар кечасида юз марта айтса ва “Лайлатулқадр”га тўғри келса, ва бунга “Лайлатулқадр” фазилати қўшилса, натижада у гўёки ҳар куни (300 000) уч юз мингдан ортиқ қул озод қилганнингсавобини олади.
Аслида жаҳаннам ўтидан озод бўлиш учун битта қулни озод қилиш кифоя. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ унинг ҳар бир аъзоси эвазига бир аъзони дўзахдан озод қилади, ҳатто аврати эвазига аврати озод этилади”, деганлар.
Тасаввур қилинг, энди бир банда битта эмас, уч юз мингта қулни озод қилса нима бўлади?!
Ҳайратни оширадиган жуда ажойиб фазилат!
Одамларнинг бу муборак кечада шу фазилатдан ғафлатда қолишлари, бу зикрни ўқимасликлари жуда ғалати ҳайратомуз ҳолдир!
Абдулазиз Турайфийнинг интернетдаги расмий саҳифаси-дан олинди.
Қайси бирига ҳайрон бўлишга ҳам ҳайронман. Бир кечадаўзи енгил, ажри эса беҳисоб амал борлигигами ёки одамлар-нинг шу чексиз савобли амалдан ғафлатда қолишларигами?
Айрим талабалар шайх Абдулазиз Турайфийнинг (300 000) уч юз мингдан ортиқ қул озод қилганнинг савобини олади, деган сўзларини қуйидагича изоҳлабди. Фойдаданхоли бўлма-ган бу ечимни ҳам эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.
Бир кунда ўнта қул.
Лайлатулқадр минг ойдан яхшироқ.
Бир ойда ўттиз кун бор.
10003000 = 30 × 0.
30000 кун ўнта қулдан озод қилинса, натижа:
30000 × 10 3000 =00.
Бу – банданинг хомчўт ҳисоби. Аллоҳ фазлининг эса чеки йўқ, поёни йўқ.
Сиз билан биз Аллоҳнинг фазлидан умид, кунда 100 марта ёки ундан кўпроқ:
“Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, ла шарика лаҳ, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува ала кулли шайъин қодийр”калимасини айтайверайлик, Қиёмат куни натижани кўрамиз, инша Аллоҳ.
Ё Раб, ё Раб, ё Раб, ё Раб, дилимизга, тилимизга “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ”ни жо қил.
Дунёдан ўтар чоғимизда энг охирги калимамиз “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ” бўлишини насиб эт.
Жалол Иброҳим.
Агар бировга: «Фалон давлатда бориб ишласанг, сенга бир ой учун уч ойлик маош берилади», дейилса, буни деб у чет элга борган ва машаққатга сабр қилган бўларди. Ҳолбуки, Қадр кечаси 83 йилги ибодатга тенг.
@VorisMedia
«Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни зикр қиладилар…»
(Оли Имрон, 191)
©️
🛒@VorisMedia
Бирон узр туфайли охирги ўн кунлик кечаларини ибодат билан бедор ўтказа олмаган киши хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқиса, ўн кунлик кечаларини ибодат билан бедор ўтказган ва Қадр кечасини топган савобини олади. Бу фикрни Ибн Масаййиб ва бошқалар айтишгани саҳиҳ ривоятларда келган. Албатта Аллоҳнинг фазли-марҳамати кенгдир.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Кечаларнинг бири Қадр кечаси бўлиши ва бошқа кечага ўтмаслиги ҳақида биронта саҳиҳ ҳадис собит бўлмаган. Аксинча, оят-белгилар, ишоралар ва тадқиқотлар борки, энг яқини тоқ кечалардир, жумладан, 27, 23 ва 21.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
ЖАННАТНИНГ САККИЗТА ЭШИГИДАН КИМЛАР КИРАДИ?
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Сизлардан қайси бирингиз тўлиқ таҳорат олиб бўлгандан сўнг:
«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ ла шарика лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳ» деса, у киши учун Жаннатнинг саккизта дарвозаси ланг очилур ва у Жаннатга ўзи хоҳлаган дарвозадан кириб борур».
Имом Муслим «Саҳиҳи».
Имом Термизий «Сунани»да бунга қуйидаги дуо қўшимча қилинган:
«Аллоҳуммажъалний минат-таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн»
«Илоҳо, мени доим тавба қилувчилардан ва нажосатдан, қабоҳатдан, разолатдан, фаҳш, фисқ-фасоддан ўзларини пок тутувчи покидомонлардан қилгин».
Насоийда:
سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ ، أشْهَدُ أنْ لا إلهَ إِلاَّ أنْتَ ، أسْتَغْفِرُكَ وأتُوبُ إِلَيْكَ
«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду алла илаҳа илла анта. Астағфирука ва атубу илайк», дейилган.
Шу учта ривоятнинг ҳамма лафзини жамлаб ўқиш афзал.
Таҳоратни тўлиқ олишнинг маъноси:
Таҳоратни «Бисмиллаҳ» деб бошлаш.
Таҳоратда ювиладиган ҳар бир аъзони чала ювмасдан уч мартадан бекаму кўст ювиш.
Ва ниҳоят таҳорат охирида ушбу дуони ўқиш:
أشْهَدُ أنْ لا إله إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيك لَهُ، وأشْهَدُ أنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَوَّابِينَ ، واجْعَلْني مِنَ المُتَطَهِّرِينَ.
سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ ، أشْهَدُ أنْ لا إلهَ إِلاَّ أنْتَ ، أسْتَغْفِرُكَ وأتُوبُ إِلَيْكَ
«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ ла шарика лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳ.
Аллоҳуммажъалний минат-таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн.
Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду алла илаҳа илла анта. Астағфирука ва атубу илайк».
Инсон ҳар таҳоратдан сўнг ушбу дуоларни ўқиб юрса, унга Қиёмат куни Жаннатга ўзи истаган саккизта дарвозадан киришга имкон берилади.
Чунки Аллоҳ тавба қилучиларни ва покидомонларни яхши кўради. Жаннатга эса фақат Ўзи яхши кўрган кишиларнигина киргизади.
﴿إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ﴾
«Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни ва доим пок юрувчи покидомонларни яхши кўради».
«Бақара» сураси, 222-оят.
Жалол Иброҳим.
@VorisMedia
اللهم انك عفو تحب العفو فاعف
عني
Аллоҳумма иннака афуввун , туҳиббул афва , фаъфу ъанний.
Аллоҳим, Сен кечиргувчи Зотсан, кечиришни яхши кўрасан, мени кечиргин.
@VorisMedia
Қадр кечаси дуоси
Ойша разияллоҳу анҳо айтади:
«Мен: «Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечасига мувофиқ келсам, нима деб дуо қилай?», деганимда, у зот: «Эй Аллоҳ, албатта Сен афв қилишни яхши кўрадиган афв қилувчи Зотсан, бас, мени афв қил», деб айтгин», дедилар».
(Ибн Можа ривояти, 3119)
@VorisMedia
❗ Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ!
✔️Ушбу кечада қиладиган ҳар бир ибодатингизга, 84 йиллик ажр ваъда қилинди. Шундай экан бу тунларни қўлдан бой бериб қўйманг.
🗣#Akramjon_domla
🚀@VorisMedia
Дуо қабул бўлишининг баъзилари бошқаларидан умидлироқ бўлган вақтлари бор. Агар ижобатнинг бир неча сабаблари жамланса, дуо қабул бўлишга янада яқинроқ бўлади, худди жума кунининг охирги соатидаги дуо билан ифтор пайтидаги дуо жам бўлганидек.
@VorisMedia
اللهم انك عفو تحب العفو فاعف
عني
Аллоҳумма иннака афуввун , кариймун, туҳиббул афва , фаъфу ъанний.
Аллоҳим, Сен кечиргувчи Зотсан, кечиришни яхши кўрасан, мени кечиргин.
🛒@VorisMedia
Витр намозидан сўнг «Субҳанал маликил қуддус» деб уч марта айтиш суннатдир. Буни овоз чиқариб айтилади ва учинчи тасбеҳни баландроқ овозда айтилади. Витрдан кейин истиғфор ва таҳлил айтишга келсак, бу суннатда маълум эмас..
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
بسم الله الرحمن الرحيم
ҲАР КЕЧА БИР ҚУЛ ОЗОД ҚИЛИНГ,
ЎЗИНГИЗ ҲАМ ДЎЗАХДАН ОЗОД БЎЛАСИЗ!
Қайси бирига ҳайрон бўлишга ҳам ҳайронман
“Қаловини топса, қор ёғар”.
Мақол.
Агар бирон бир домла: “Қўлингиздан келса, Рамазоннинг мана бу охирги ўн кунлигида ҳар кеча битта қул озод қилинг, ўзингиз ҳам жаҳаннамдан озод бўласиз. Бухорий ва Муслим ўз “Саҳиҳ”ларида қул озод қилишнинг фазилати ҳақида ажойиб, фараҳбахш ҳадис ривоят қилишган:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ:
«مَنْ أَعْتَقَ رَقَبَةً مُسْلِمَةً أَعْتَقَ اللهُ بِكُلِّ عُضْوٍ مِنْهُ عُضْوًا مِنَ النَّارِ، حَتَّى فَرْجَهُ بِفَرْجِهِ».
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ унинг ҳар бир аъзоси эвазига бир аъзони дўзахдан озод қилади, ҳатто аврати эвазига аврати озод этилади”, деганлар.
Шунга биноан биродарлар, “Лайлатулқадр” кечалари умид этилган охирги ўн куннинг ҳар кечасида битта мусулмон қулни қулликдан, тутқинликдан озод қилинглар”, деса, тингловчилар бу борада уч қисмга бўлинишади.
1-Ўйламай-нетмай шошиб жавоб берадиган ҳовлиқмалар. “Ҳозир қуллар замоними?! У даврлар аллақачон ўтиб кетган!”деб ишонқирамайдиган ноумид пессимистлар.
2-Оғзидаги ошни олдирадиган лапашанглар, боқибеғам ғофиллар, тепса-тебранмас танбаллар, ландовурлар.
Бу тоифага ажр ҳам, савоб ҳам, илоҳий мукофот ҳам керак эмас. “Олма пиш, оғзимга туш” деб ётаверади.
3-Абжир, чаққон, ишбилармон некбинлар (оптимистлар).
“Қаловини топса, қор ёғар” дейилганидек, бу учинчи тоифа ишнинг кўзини билади, ноумид бўлмайди, қуллар замони ўтиб кетган демасдан изланади ва мақсад сари илдам одим отади.
Диний ва дунёвий жиҳатдан одамларни бир неча қисмга бўлиш мумкин.
1-Дунёвий ишни дўндиради, охират ишини уддаламайди. Фоний дунёни обод қилишга ақли етади, абадий охиратни обод қилишга умуман ақли етмайди. Ўтирган жойида жарақ-жарақ пул топишни билади, ўтирган жойида қоп-қоп, тонна-тонна савоб топишни билмайди. Беш кунлик ўткинчи дунё соҳасида устомон, мангу ухро соҳасида устабузармон.
2-Дунёвий ишга унча кучли эмас, пул топишга йўқроқ. Аммо охират ишига ўта моҳир. Ўтирган жойида енгил амаллар билан Жаннатни қўлга киритади. Жаннатгаборишнинг осон йўлларини билади.
3-Дунё ишига ҳам, ухро ишига ҳам моҳир. Уни ҳам, буни ҳам уддалайди. Пулни ҳам топади, ибодатларни ҳам ўз вақтида тўлиқ адо этади. Кун келиб, тўсатдан ёш чоғда ўлиб қолса, ёки ошини ошаб, ёшини яшаб қариган пайтда вафот этса, дунёдаги уйидан охиратдаги муҳташам қасрига кўчиб ўтади. Бундайлар у дунё-ю бу дунёда ютқизмайдилар.
Биз ёшларни ана шундай руҳда вояга етказишимиз керак. Дин ва дунёни эплайдиган маҳоратли бўлиб етилсин.
Келинглар, ёшларни бир синаб кўрайлик. Фаразан сиз учта ёш йигитга 100 доллар бериб: “Шу пулга бозор қилиб кел”, десангиз, улар уч хил натижа билан келиши мумкин:
1-Пулни йўқотиб келади. Ё ўғрига урдиради ё бир жойда тушириб қўяди.
2-100 долларга жинни-ғинни арзимас нарсаларни кўтариб келади.
3-Ишнинг кўзини билади. Сиз ўйлагандан кўра яхшироқ бозор қилади ва сизга 100 долларни қайтариб келади.
Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми?
Ҳа, мумкин. Бухорий “Саҳиҳ” да ривоят қиладилар:
حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ أَخْبَرَنَا سُفْيَانُ حَدَّثَنَا شَبِيبُ بْنُ غَرْقَدَةَ قَالَ سَمِعْتُ الْحَيَّ يُحَدِّثُونَ عَنْ عُرْوَةَ «أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَعْطَاهُ دِينَارًا يَشْتَرِي لَهُ بِهِ شَاةً فَاشْتَرَى لَهُ بِهِ شَاتَيْنِ فَبَاعَ إِحْدَاهُمَا بِدِينَارٍ وَجَاءَهُ بِدِينَارٍ وَشَاةٍ فَدَعَا لَهُ بِالْبَرَكَةِ فِي بَيْعِهِ وَكَانَ لَوِ اشْتَرَى التُّرَابَ لَرَبِحَ فِيه».
Тобеинлардан Шабиб ибн Ғарқада дейди:
“Мен маҳалла кишиларининг Урва ибн Абу Жаъд Бориқий ҳақида шундай деганларини эшитганман:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга битта қўй сотиб олиб келиш учун бир дийнор (тилла танга) берадилар. Урва убир дийнорга иккита қўй сотиб олиб, иккинчи қўйни бир дийнорга сотади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламёнларига бир дийнор ва бир қўй билан келади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олди-сотти, савдо-сотиғига қут-барака тилаб, ҳаққига дуо қиладилар. Шундан кейин у тупроқ сотиб олса ҳам фойда кўрадиган бўлиб кетди”.
Бухорий “Саҳиҳи”.
Биз, бу дунёда оҳиргилардан бўлдик. У дунёда эса биринчилардан бўламиз.
🔺#Akramjon_domla
🛒@VorisMedia
Қадр кечаси ва охирги ўн кечалардаги энг афзал амаллар намоз, Қуръон тиловати ва дуодир. Энг афзал ҳолат эса қиёмда Қуръон тиловатини узунроқ қилиб, саждада дуони кўпайтириш билан ушбу уч амални жамлашдир.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
Мана шу рамазон, ҳаётимиздаги энг яхши рамазон бўлиши керак!
🔺#Akramjon_domla
🛒@VorisMedia
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Қадр кечасини (унинг улуғлигига) иймон келтирган ва савобидан умид қилган ҳолда ибодат билан бедор ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
@VorisMedia
От маррага яқинлашиб қолганида ғалаба қозониш учун бор кучи билан чопади. У сиздан кўра заковатлироқ чиқиб қолмасин тағин ! Ишлар ҳотимаси билан ўлчанади. Кутиб олишни қойиллатолмаган бўлсангиз ҳам , хайрлашишни қойиллатинг !
@VorisMedia