vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Саждада қилинган дуо қунутдан кўра қабул бўлишга яқинроқдир. Ёлғиз намоз ўқувчининг намозидаги дуо қабул бўладиган ўринларнинг энг афзали: саждалар, икки сажда ораси, охирги ташаҳҳуд, сўнг қунут ҳолатидир.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ОХИРАТ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ

Ишбилармон савдогар савдо-сотиқ учун сезонни пойлайди. Сезонгача дам олиб, сезон бошланиши билан ишга киришади. Бир сўмлик нарсаси ўн сўмдан сотиладиган кун ухламасдан, мижжа қоқмасдан савдо қилиб, роса пул топади, «соққа»ни босади.

Худди шунга ўхшаш ишбилармон тақводор киши ҳам охират сезонини пойлайди. Охират сезони келиши билан енг шимариб астойдил Аллоҳ билан савдо қилади. Пул қудрати синиб, «соққа» иш бермайдиган Кун учун савобни кўпайтиради.

ҚИЁМАТДА ФАҚАТ САВОБ ВА ЯНА САВОБ ФОЙДА БЕРАДИ.

ҲОЗИР БИР НЕЧА ДАҚИҚАЛАРДАН СЎНГ ОХИРАТ СЕЗОНИ БОШЛАНАДИ!

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР УМИД ЭТИЛГАН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЎН КУНЛИГИ КИРИБ КЕЛАДИ.

БУ ОХИРАТИНИ ЎЙЛАГАН АҚЛЛИ ИНСОН УЧУН ЭНГ КАТТА СЕЗОН, ЭНГ ФОЙДАЛИ МАВСУМ!

Бу мавсумда бир кеча минг ойдан яхшироқдир.

﴿لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِّنْ أَلْفِ شَهْرٍ﴾

«Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир!» дейди Аллоҳ.

Эътибор беринг, бир кеча минг кечага тенг, дейилмаяпти, йўқ! Балки бир кеча минг ойдан яхшироқ, афзалроқ, дейилмоқда.

Бозор тили билан айтганда, бир сўмлик нарсангиз минг сўмдан кўпроққа сотилади. Бир сўмлик нарса мингга тенг эмас, мингдан кўпроққа сотилади. Агар харидор қўли очиқ бўлса, минг эмас, икки мингни санаб беради, балким нақ уч минг, тўрт минг санаб бериши мумкин.

Худди шунга ўхшаш ولله المثل الأعلى бу кеча харидорингиз энг сахий, энг бой зот Аллоҳдир!

Ё Раб, бизларни шу баракотли, серфайз кечага етказганинг учун ўзингга ҳисобсиз шукур.

Илоҳо, бу саноқли кунлар ва тунлардан тўғри фойдаланишни бизга ҳам насиб эт...

Бу кечада бажариладиган асосий ибодатлар:

1. Хуфтон намози, таровеҳ ва тунги қиём.

2. Қуръон ўқиш.

3. Зикр.

4. Дуо, илтижо.

5. Истиғфор.

6. Масжидда эътикоф ўтириш. Истаганлар ўн кун, истаганлар бир кун эътикоф ўтириши мумкин. Бир неча соатга эътикофни ният қилиб, масжидда ўтирса бўлаверади, дейди олимлар.

7. Инсонлар қалбига қувонч улашиш.

Қўлингиздан келса, ҳар кеча шароитингизга қараб садақа беринг.

Жамоат билан намоз ўқиб бўлгандан кейин ўзингиз қўлингизга Мусҳафни олиб, яна намоз ўқийверинг.

«Тунги намоз икки ракаат, икки ракаатдан» дейилган ҳадисга биноан тундан тонггача икки ракаатдан намоз ўқисангиз бўлаверади.

اللهم أعنا على ذكرك و شكرك و حسن عبادتك

Жалол Иброҳим.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Аллаҳ улуғлаган ойни сиз ҳам улуғланг.


🔺#Akramjon_domla


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Қадр кечасини, рамазоннинг оҳирги ўн кунни тунлариданг изланг.


🔺#Akramjon_domla


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Бизлардан аввалгиларга ҳам рамазон рўзаси фарз бўлган.


🔺#Akramjon_domla


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Рамазоннинг иккинчи ярмида биринчи ярмига нисбатан кўпроқ тоат-ибодатларда тиришиш таъкидланади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар амалларининг зоҳири шундай бўлган.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

شَهْرُ رَمَضَانَ ٱلَّذِىٓ أُنزِلَ فِيهِ ٱلْقُرْءَانُ هُدًۭى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَـٰتٍۢ مِّنَ ٱلْهُدَىٰ وَٱلْفُرْقَانِ


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

✏️✏️✏️

Бу кунларни ғанимат билинг.


🔺#Akramjon_domla

✏️✏️✏️✏️


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

وأصل كل فتنة إنما هو من تقديم الرأي على الشرع والهوى على العقل





️«Ҳар бир фитнанинг асли; шариятдан фикрни, ақлдан ҳаво-истакни устун кўришдан бўлади холос».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

‏في القلب قسوة لا يذيبها إلا ذكر الله تعالى،
فينبغي للعبد أن يداوي قسوة قلبه بذكر الله تعالى.



"Қалбнинг қасовати бордир. Уни фақат Аллоҳ таолонинг зикригина эрита олади. Шундай экан банда қалб қасоватини Аллоҳ таолонинг зикри билан тинмай даволаб турмоғи лозим".





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Нима учун Рўза тутяпмиз?



🗣 #Akramjon_domla

🌟🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🌟


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Рамазон ойидаги Аллоҳга яқинлаштирадиган энг улуғ ибодатлардан бири Қуръон ўқиш ва уни ўрганишдир. Бу амалнинг улуғлигидан Аллоҳ малоикаларнинг энг афзали бўлмиш Жибрийл алайҳиссаломни бу ойда осмондан нозил бўлиб, инсонларнинг энг афзали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Қуръонни мудораса қилишга буюрди.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ислом илдиз ва шохлари бўлган дарахт кабидир. Асослар ва қадриятлар поймол қилинаётган замонда ихтилофли масалалар билан машғул бўлган кишининг мисоли душман дарахт илдизига болта ураётган пайтда шохларини сақлаб қолиш билан овора бўлган кишига ўхшайди.

Шайх Абдулазиз Тарифий





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

" وقد جعل الله سبحانه لكل مطلوب مفتاحا يفتح به فجعل مفتاح الصلاة الطهور كما قال مفتاح الصلاة الطهارة ومفتاح الحج الإحرام ومفتاح البر الصدق ومفتاح الجنة التوحيد ومفتاح العلم حسن السؤال حسن الإصغاء "



"Аллоҳ субҳанаҳу: ҳар бир талаб қилинган иш учун, уларни очадиган калитлар қилиб қўйган. Намознинг калити таҳорат, ҳажники эҳром. Яхшиликлар калити ростгўйлик, жаннат калити тавҳид. Илмнинг калити чиройли савол бериш ва яхши тинглай билишдир".





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирортангизнинг рўза тутадиган куни бўлса, фаҳш сўзларни сўзламасин, 
бақир-чақир қилмасин ва талашиб-тортишмасин. Агар биров уни ҳақоратласа ёки у билан уришса: «Мен рўзадор кишиман», десин», дедилар.

(Бухорий ва Муслим ривояти)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тунги намозни (таҳажжуд намозини) лозим тутинглар! Зеро, у сизлардан олдинги солиҳларнинг одати бўлиб, сизларни Раббингизга яқинлаштиради, гуноҳларга каффорат бўлади ва маъсиятлардан сақлайди», дедилар.

(Термизий ривояти)






@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

"العلم إمام العمل وقائد له، والعمل تابع له ومؤتم به، فكل عمل لا يكون خلف العلم مقتديا به فهو غير نافع لصاحبه، بل مضرة عليه، كما قال بعض السلف: من عبد الله بغير علم، كان ما يفسد أكثر مما يصلح".




«Илм амалнинг имоми ва йўлбошчисидир, амал эса унга тобеъ ва эргашувчидир. Илмнинг ортида турмаган ва унга эргашмаган ҳар қандай амал ўз эгасига фойда келтириш у ёқда турсин, аксинча унга зарар келтиради. Салафлардан бирлари айтганидек: Ким Аллоҳга илмсиз ибодат қилса, ислоҳидан кўра ифсоди (бузиши) кўпроқ бўлади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

"من قرت عينه بصلاته في الدنيا قرت عينه بقربه من ربه عز وجل في الآخرة".



«Дунёда кимнинг кўзи намози билан қувнаса, охиратда Раббиси азза ва жаллага яқин туриши билан кўзи яна қувнайди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Жаннат эшиклари дўзах эшикларидан кўпроқ ва Аллоҳнинг раҳмати ғазабидан илдамроқ.
Лекин, гуноҳкор кимса Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиши гуноҳнинг ўзидан оғирроқдир. Зеро, Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиш Унинг таҳдидларини менсимасликдир.

Шайх Абдулазиз Тарифий





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Рамазон рўзасини машаққатларига чиданг. Шундагина комил ажрга эга бўласиз.


🔺#Akramjon_domla


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Рамазоннинг рўзасини қадрига етинг.


🔺#Akramjon_domla


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

شَهْرُ رَمَضَانَ ٱلَّذِىٓ أُنزِلَ فِيهِ ٱلْقُرْءَانُ هُدًۭى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَـٰتٍۢ مِّنَ ٱلْهُدَىٰ وَٱلْفُرْقَانِ


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Аллоҳнинг зикри қалбни нифоқдан поклайди. Аллоҳ мунофиқлар ҳақида:

‎وَلَا يَذۡكُرُونَ ٱللَّهَ إِلَّا قَلِيلٗا

"Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар", деди. Мўминлар ҳақида эса:

‎يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ ذِكۡرٗا كَثِيرٗا

"Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар", деди.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ




"Бандага зарарли нарсаларнинг кучлироғи: унинг танбаллиги ва бўш бўлишлигидир. Нафс бўш ўтирмайди (яъни доим нимадир қилишни истайди). Балки сиз уни (бирор бир) ўзига манфаатли нарса билан машғул қилиб қўймасангиз, у (бандани ўзига) зарарли нарса ила машғул қилиб қўяди ва (шундай бўлишлиги) тайиндир"





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтди:

قال الحسن البصري رحمه الله:
"إذا نظر أهل الجنة إلى الله تعالى نسوا نعيم الجنة".



«Жаннат аҳли Аллоҳ таолога қараганда; жаннат неъматларини унутиб қўядилар».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Саҳл ибн Саъд Соъидий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дарҳақиқат, жаннатда Райён деб аталадиган бир эшик бор бўлиб, Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. Бу эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. «Рўзадорлар қани?», деб айтилади. Бас, ундан рўзадорлар кира бошлайдилар. Охиргилари кириб бўлгач, эшик ёпилади. Сўнг бошқа ҳеч ким бу эшикдан кирмайди».

(Бухорий ва Муслим ривояти)




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ




Хуфтондан то тонг отгунга қадар туннинг ҳаммасида намозда қоим бўлиш суннатга хилофдир. Фақат Рамазонда бундай эмас. Рамазон тунларини ибодат билан ўтказиш бунга қодир киши учун суннатдир. Кундузги уйқу Рамазон ойида тунги уйқудан афзал, айниқса диндор учун.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Нақадар ёмон банда экансизлар!
Хожангиз бедор бўлатуриб cизлар ухлайсизлар-а!


Кемада денгиз сафарига чиққан эдик, шамол бизни бир оролга элтиб ташлади. Тушиб қарасак, у ерда бир киши бутга сиғиниб ўтирган экан. Олдига бориб:
- Эй киши, кимга ибодат қиляпсан? - десак, у бутга ишора қилди.
- Бу ахир сиғиниладиган илоҳ эмас-ку! - дедик.
- Ўзларингиз кимга ибодат қиласизлар? - деди у.
- Аллоҳга ибодат қиламиз.
- Ким у Аллоҳ?
- У шундай Зотдирки, осмонда Арши, ерда султони бўлиб, тиригу ўликнинг Унда ҳожати бордир, - дедик.
- Буларни қаердан билдингизлар?
- Ушбу буюк подшоҳ, улкан яратувчи бизга фазилатлар соҳиби бўлган бир элчини юборди ва у бизга шу нарсаларнинг хабарини берди.
- Элчи нима ишлар қилди?
- Омонатни адо қилди ва Аллоҳ унинг жонини олди.
- У сизларга белги ўлароқ бирон нарса қолдирдими? - деганди биз:
- Ҳа, - дедик.
- Нима қолдирди?
- У бизларга оламлар подшоҳидан бир китоб қолдирди.
- Подшоҳнинг китобини менга кўрсатинглар, зеро, подшоҳларнинг китоблари жуда зўр бўлади, - деди. Биз унга мусҳафни келтирдик. "Мен буни билмас эканман", деди. Биз унга Қуръондан бир сура ўқиб бердик. У эса биз то сурани тугатгунимизча, ўзини йиғидан тўхтатолмади. Сўнг: "Ушбу каломнинг эгасига осийлик қилиб бўлмас", деди-да, Исломни қабул қилди. Биз унга Ислом қонунларини ва Қуръондан суралар ўргатдик, кейин уни ўзимиз билан бирга кемага олиб кетдик.
Кемада кетаётганимизда кеч кирди, биз ухлашга ётдик. Шунда у:
- Эй одамлар, сизлар менга танитганингиз - илоҳ, тунда ухлайдими? - деди.
- Эй Аллоҳнинг қули, йўқ, У ухламайди, У тирик ва абадий тургувчи буюк Зотдир, - дедик.
- Нақадар ёмон банда экансизлар! Хожангиз бедор бўлатуриб сизлар ухлайсизлар-а! - деди. Сўнгра бизни қолдириб, ўзи ибодат қилишга киришди.
Шаҳримизга етиб келганимизда, шерикларимга: "Бу киши яқинда Исломга кирган, қолаерса, у шаҳарда бегона", дедим. Кейин биз дирҳамлар йиғиб, унга берган эдик, у:
- Нима бу? - деди.
- Ҳожатларингга ишлатарсан, - дедик.
- Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ! Мен бир денгиз оролида Ундан бошқа қандайдир бутларга сиғиниб юрганимда мени зое қилмаган Зот, энди Уни таниган пайтимда мени зое қиладими? - деди-да, ўзи тирикчилик қилишга киришиб кетди.
У то вафот этгунига қадар солиҳ зотларнинг улуғларидан бўлди.



(Ибн Қудома, "Ат-таввабийн", 179-бет)







@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта Аллоҳ ва малоикалар саҳарлик қилувчиларга салавот айтишади», дедилар.

(Ибн Ҳиббон ривояти)






@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



Уч амал борки, Рамазонда Аллоҳ уларнинг бири билан ўтган гуноҳларни мағфират қилади:
— Рўза; 🌟🌟
— Кечалари намозда қоим бўлиш; 🌟👳‍♂️
— Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш. 🌟🧕🧕
Кимда-ким мазкур уч амални жамлаб тўлиқ адо қилса, у учун мағфират сабаблари янада комилроқ бўлади. ✔️



🌟🧕🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🧕🌟




@VorisMedia🌟

Читать полностью…
Подписаться на канал