vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Саҳарликни кечиктириб, бомдод намозини тезлаштириш мустаҳабдир. Чунки бунда рўзадор учун қулайлик ва унинг кучлироқ бўлишини таъминлаш бордир. Зайд ибн Собит айтади: «Саҳарлик билан намозга кириш орасидаги вақт эллик оят ўқилишичадир».  

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

• Банданинг қабрдаги ҳолати, қалбнинг дилдаги ҳолати каби бўлади; бахтлими, азобдами, маҳбусми, эркинми!!
Агарда, қабрдаги ҳолатингизни билмоқчи бўлсангиз, дилда ётган қалбингизга қаранг:

- Қалб: -иймон- сурури, хотиржамлик, поклик билан тўла бўлса, бу демак -Аллоҳ изни ила- сизнинг қабрдаги ҳолатингиздир.
Шунинг учун, тоат-ибодат аҳлидан бўлган, гўзал хулқли, одамларни кўп кечирувчи бандани ҳаётда хотиржам юрганини кўрасиз.

- Бундай иймон: ташвишни кетказади, ғам-қайғуни йўқ қилади. Ва у: муваҳҳидлар кўз қувончи, обидларнинг ширин ҳаётидир.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

👉#УНУТМАНГ



🌟🌟🌟 «Қанча, қанча савоблар сиз томон шошади ва сизнинг эшигингиз тагида тўхтайди. Лекин уларни эшигингиз тагидаги «эртага қиламан», «балки» ва «агарда», деб номланган дарвозабонлар ҳайдаб юборади». 🏠

🕌🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🕌


💎@VorisMedia🌟

Читать полностью…

Voris Media

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасининг фарзлиги ва улуғлигига иймон келтирган ва савобидан умид қилган ҳолда бу ойда тўлиқ рўза тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.

(Бухорий ва Муслим ривояти)



🌟🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🌟

@VorisMedia🌟

Читать полностью…

Voris Media

🌴 Ифтор 🌴

Қубо масжиди.
📌

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤


🔵@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ораларингиздаги ихтилофларда Аллоҳни ҳакам қилинг.

🔺#Akramjon_domla


⭐️🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩⭐️

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

‏🔸 إذا أتتك نعمة فاحمدالله.
‏🔸 وإذا أبطأ عنك رزق فاستغفرالله.
‏🔸 وإذا أصابتك شدة فأكثر من قول: لاإله إلاأنت سبحانك إني كنت من الظالمين.

(بهجةالمجالس3/127)

Агарда сенга бир неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт!
Агар сенга ризқ келиши кечикса, Аллоҳга истиғфор айт!
Агар бошингга қийинчилик тушса, ушбу дуони кўп такрорла!

{ لَّا إِلَٰهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ}

«Лаа илааҳа илла анта субҳаанака инни кунту минадзолимиин».¹

("Баҳжатул мажалис 3/127)

¹ Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.
"Анбиё" 87- оят.


🌙🔠🅰️🔠🅰️🔠🔠🔠🌙


@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

✏️✏️✏️

Мана шу рамазон, ҳаётимиздаги энг яхши рамзон бўлиб қолиши керак!

🔺#Akramjon_domla


Барчангизга Рамазон муборак бўлсин.
🕌

🌙🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🌙


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🌙 Бу ойда Аллоҳга кўпроқ дуо қилинг.🌙☪️

🗣 #Akramjon_domla

✉️@VorisMedia📍

Читать полностью…

Voris Media

24. ТАВБА

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَضْحَكُ اللَّهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى إِلَى رَجُلَيْنِ يَقْتُلُ أَحَدُهُمَا الآخَرَ يَدْخُلاَنِ الجَنَّةَ، يُقَاتِلُ هَذَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فيُقْتَلُ، ثُمَّ يَتُوبُ اللَّهُ عَلَى الْقَاتِلِ فَيُسْلِمُ فَيُسْتَشْهَدُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Бири иккинчисини ўлдирган икки кишининг ҳолига Аллоҳ таоло кулади. Уларнинг иккиси ҳам жаннатга киради. Бири Аллоҳ йўлида урушиб ўлдирилади. Сўнгра Аллоҳ қотилни гуноҳини кечиради, кейин у мусулмон бўлиб, бас шаҳид бўлади”, - дедилар.

Муттафақун алайҳ.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Одамлар дўзахга уч эшикдан киришди:

1. Аллоҳнинг динига шаккокликни келтириб чиқарган ШУБҲА эшиги.

2. Аллоҳга итоат ва Унинг розиликларига нафс-ҳавони муқаддам қўйишни мерос қўйган ШАҲВАТ эшиги.

3. Аллоҳнинг бандаларига адоватни келтириб чиқарган ҒАЗАБ эшиги.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Буйруқни бажармаслик, қайтариқни қилишдан ёмонроқлиги ҳақида Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийдан: Аллоҳ ҳузурида буйруқни бажармаслик, қайтариқни қилиб қўйишдан ёмонроқ. Одам алайҳиссалом дарахтдан ейишдан қайтарилганди, бироқ у еб қўйди. Аллоҳ уни тавбага йўллади ва тавбасини қабул қилди. Иблис Одамга сажда қилишга буюрилди, бироқ, саждага бош қўймади, Аллоҳ уни тавбага муваффақ қилмади.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

"ذِكرُ الله والإقبالُ عليه والإنابةُ إليه والفزعُ إلى الصلاة كم قد شُفِيَ بهم مِن عليلٍ وكم قد عُوفِيَ بهم مِن مريض".



«Аллоҳни зикр қилиш, У Зотга юзланиш, тавба билан Аллоҳга қайтиш ва мадад истаб намозга шошилиш (каби ибодатлар) борки, булар сабабли қанча-қанча хасталар тузалиб, қанча-қанча беморлар шифо топган».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

23. ТАВБА

وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ وَأَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ أَنَّ لابْنِ آدَمَ وَادِيًا مِنْ ذَهَبٍ أَحَبَّ أَنْ يَكُونَ لَهُ وَادِيَانِ، وَلَنْ يَمْلأَ فَاهُ إِلاَّ التُّرَابُ، وَيَتُوبُ اللَّهُ عَلَى مَنْ تَابَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.


Ибн Аббос ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у киши икки водий тиллоси бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини тупроқдан бошқа нарса тўлдира олмайди. Аллоҳ тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилади”, - дедилар.

Муттафақун алайҳ.

(Риёзус солиҳийн китобидан)




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Робиъ ибн Анас раҳимаҳуллоҳ айтади:

Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг аломати У Зотни кўп зикр қилишдир. Сиз агар бирон нарсани севсангиз уни зикр қилишни кўпайтирасиз, албатта.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ифторни, аввалги вақтларда қилинишининг фазилати.


🌟🌟🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🌟🌟


🔺#Akramjon_domla



🛒@VorisMedia🌟

Читать полностью…

Voris Media

Рамазон ойининг фазилати.

🔺#Akramjon_domla

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


🛒@VorisMedia🌟

Читать полностью…

Voris Media

Масжид ал Ҳарамдаги ифторлик. 🧕

Аллоҳ, бизларга ҳам муқаддас шаҳринг бўлган Маккада, Каъба олдида ифторлик қилиш баҳтини насиб эт.
🌟

🌟🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🌟🌟


@VorisMedia🌟

Читать полностью…

Voris Media

Сиз Росулуллоҳга эргашяпсизми?

اللهم صل وسلم على نبينا محمد ﷺ

🔺#Akramjon_domla

🔠🅰️🔠🅰️🔠🔠🔠


🛒@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Мўмин Рамазонни ибодат учун, мунофиқ эса гуноҳ-маъсият учун кутади. Бир ривоятда: «Рамазон мўмин учун ўлжа-ғанимат, фожир учун зарар-йўқотишдир», дейилган.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ


🌙🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🌙



🕊@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Салафлар ушбу уч сўз билан бир-бирларига нома йўллардилар. Агар банда уни қалб лавҳасига ўйиб ёзиб, нафаслари ададича уни ўқиса, албатта, бу ушбу сўзларга лойиқ бўладиган айрим ҳақлари бўлар эди.


1) Ким ичи (қалби)ни ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг ташқи кўринишини ислоҳ қилади.

2) Ким ўзи билан Аллоҳнинг ўртасидаги нарсани ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан одамлар ўртасидаги нарсани ислоҳ қилади.

3) Ким охирати учун амал қилса, Аллоҳ унинг дунёвий ҳожатларига кифоя қилади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

‎قــال عمرو بن العاص -  رضي الله عنه
‎"لو يعلم أحدكم حقيقة جهنّم لصرخ منها حتى ينقطع صوته ولصلّّى حتى ينكسر صلبه"

‎[زوائد الزهد لابن المبارك (1007)]📚




Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу: "Агар бирортангиз дўзах ҳақиқатини билганида, овозидан айрилгунича қичқирган ва бели сингунича намоз ўқиган бўларди", дедилар.

(Ибн Муборак, "Завоидуз зуҳд", 1007)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🌘 Алҳамдулиллаҳ, ихтилофларсиз рамазонга кирдик. 🌙

Барчангизга Рамазон муборак бўлсин.
🕌

🌙🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🌙

💌@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришлик.

🔺#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



“Одамлар яратилганларидан бери мудом сафардадирлар. Улар учун жаннат ёки дўзахдан ўзга бу сафарларида (тўхташ) нуқтаси йўқ. Оқил, сафар машаққат ва хатарларни босиб ўтишга асосланганини билади. Одатда сафарда неъмат, лаззат ва роҳатни талаб қилиш маҳолдир. Балки бу сафар интиҳо топгандан кейин бўлгай”




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Қуръонни тарк этиш бир неча хил бўлади:



● Унга иймон келтиришни тарк қилиш.

● Уни тинглаш ва тиловат қилишни тарк қилиш.

● Уни тушуниш ва унда фикр юритишни тарк қилиш.

● Унга амал қилишни тарк қилиш.

● У билан даволаниш ва ундан шифо излашни тарк қилиш.

● Уни ҳакам қилиш ва ҳукм излаб унга мурожаат қилишни тарк қилиш.

Бу тарк қилиш турларининг баъзилари баъзиларидан енгилроқдир.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#ДУО



Азондан кейин айтиладиган дуо.


اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاةِ القَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّداً الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَاماً مَحْمُوْداً الَّذِي وَعَدْتَهُ، [إِنَّكَ لاَ تُخْلِفُ الْمِيعَادِ]).



Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит тааммаҳ, вассолаатил қооимаҳ, аати Мухаммаданил василата вал фазилаҳ, вабъасҳу мақомам махмуданиллазий ваъадтаҳ, (Иннака лаа тухлифул миъаад)



Ушбу комил даъват-чақириқнинг, ҳозир бўлган-қоим намознинг Парвардигори бўлган эй Аллоҳ! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга васила (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга эришишга умид қилган жаннатдаги манзилат) ва фазила ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомга чиқар. [Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан]. (Бухорий ривояти, қавс ичида келтирилгани эса Байҳақийдан).




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Қуш - Ҳудҳуд Сулаймон алайҳиссаломдан бир неча соат ғоибда қолди, сўнг бу қилмишига дакки еди. Энди айтчи эй Раббисидан узилиб қолган кимса! У Зотнинг ғазабидан омонмисан?!!





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



Банда агар тонг орттирса ҳам, кеч киритса ҳам, ташвиши фақат Биргина Аллоҳ бўлса, Аллоҳ унинг барча эҳтиёжларини Ўзи кўтаради ва уни ташвишга солган нарсани ҳам. Ва унинг қалбини Ўз муҳаббатига, тилини зикрига, баданини тоатига бўшатиб қўяди.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

📚 Қуръон билан азиз бўламиз.


🔺#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал