Асмоийдан ривоят қилинади: у киши айтади:
«Маккадалигимда рамазон ойи кириб келди. Мен Макканинг иссиқ ҳавосидан қочиб, Тоифда рўза тутиш мақсадида у томон йўл олдим. Шунда менга бир аъробий йўлиқди. Мен унга: «Қаерга кетаяпсан?», десам: «Ушбу муборак ойда, муборак шаҳар (Маккани) истаб кетяпман. У ерда рўза тутмоқчиман», деди.
Мен унга: «У ернинг иссиғидан қўрқмайсанми?», десам, у: «Мен иссиқдан қочиб ўша ерга кетяпман», деди. (Яъни, у ердаги иссиқ дўзах иссиғининг олдида ҳеч нарса эмас-ку! Мен дўзах иссиғидан қочиб, Аллоҳнинг байтига гарчи иссиғ бўлса-да рўза тутиб, ибодат қилгани кетяпман).
(Луғат ва одоб», 1/163).
@VorisMedia
Яхудийлар маъсиятга ботди.
00:00 ●━━───── 01:29
ㅤㅤ ◁ ㅤ ❚❚ ㅤ ▷ㅤㅤ
🔺#Akramjon_domla
❤@VorisMedia
✍️۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩✍️
#ДУО
Манзил-уйдан чиқишда ўқиладиган дуо
(بِسْمِ اللَّهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ، وَلاَحَوْلَ ولاَقُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ).
Бисмиллаҳ, таваккалту ъалаллоҳи ,ва лаа хавла ва лаа қуввата илла биллаҳ
Бисмиллаҳи, Аллоҳга таваккал қилдим. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ва қувват ёлғиз Аллоҳдандир. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Агар ҳақ ҳамиша ғолиб бўлаверса, даъватчиларнинг сафлари мунофиқларга тўлиб кетарди. Агар ботил доимо ғалаба қозонаверса, даъватчилар ўз йўлларига шак келтириб қолишарди. Лекин гоҳи ундай, гоҳи бундай бўлади. Ботил ғалаба қилган замон даъватчилар элакдан ўтади, ҳақ ғолиб бўлган пайтда эса қатъий ишонч келади».
@VorisMedia
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)
©️islomnuri
@VorisMedia
#ДУО
Ухлаш олдидан айтиладиган дуо
( سُبْحَانَ اللَّهِ - ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْنَ - وَالْحَمْدُ لِلَّهِ - ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْنَ - وَاللهُ أَكْبَرُ - أَرْبَعاً وَثَلاَثِيْنَ ).
Субҳаналлоҳ - Аллоҳ (барча айбу нуқсондан) покдир. (33 марта айтади). Алҳамду лиллаҳ - Аллоҳга ҳамд бўлсин. (33 марта айтади). Аллоҳу акбар - Аллоҳ буюкроқдир. (34 марта айтади).
Жойига ётганда шу дуони ўқиган кишига бир ходим (га эга бўлиш) дан ҳам яхшироқ бўлади. (Бухорий ва Муслим ривояти).
@VorisMedia
16. ТАВБА
وَعَنْ أَبِي مُوسَى عَبْدِ اللَّهِ بنِ قَيْسٍ الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قال: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَبْسُطُ يَدَهُ بِاللَّيْلِ لِيَتُوبَ مُسِيءُ النَّهَارِ وَيَبْسُطُ يَدَهُ بالنَّهَارِ لِيَتُوبَ مُسِيءُ اللَّيْلِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таоло кундузи гуноҳ қилганлар тавба этишлари учун кечқурун қўлини ёзади. Ва кечаси гуноҳ қилганлар тавба этишлари учун кундузи қўлини ёзади. Бу нарса қуёш мағрибдан чиқадиган кунгача давом этади”, дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
(Қуёш мағрибдан чиқадиган кун–Қиёматдир, яъни, қуёш машриқдан чиқар экан, тавба эшиклари очиқдир. Ёки руҳ халқумига етгунча тавба эшиклари очиқдир)
(Риёзус солиҳийн китобидан )
@VorisMedia
«Амаллар кўриниши ва ададига қараб бир-биридан афзал бўлмайди, балки қалбларда бўладиган кечинмаларнинг фарқига қараб афзал бўлади. Икки бир хил кўринишдаги амаллар бор, лекин иккиси орасидаги фарқ худди осмон билан ерчалик бўлиши мумкин. Икки киши бир сафда намозда туради, ҳолбуки намозларининг фарқи осмон билан ер ораси каби бўлади».
@VorisMedia
🖼 Сурати бор уйга фаришталар кирмайди.
00:00 ●━━───── 02:07
ㅤ ㅤ ◀️ ⏸️ ▶️
🔺#Akramjon_domla
📱@VorisMedia
✍️۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩✍️
#ДУО
Қарзни тўлашда ўқиладиган дуо
اللَّهمَّ اكْفِني بحلالِكَ عَن حَرَامِكَ، وَاغْنِني بِفَضلِكَ عَمَّن سِوَاكَ».
Аллоҳуммакфиний бихалаалика ъан хароомик, вағниний бифазлика ъамман сиваак.
Эй Аллоҳим, мени ҳаромдан четлатиб, ҳалолинг билан кифоялантир. Фазлинг ила мени ўзгалардан беҳожат қилгин.
(Термизий ривояти).
@VorisMedia
«Қалб – шундай нарсаки, ҳар сафар унда бепарволик кўпайса, уни шунча кўп мағор босади.
Қачонки у (қалб) Аллоҳни зикр қилса, у мағор эриб кетади, унинг эриши худдики қўрғошин оловда эришига ўхшайди».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Кимнинг тили Аллоҳ таолонинг зикридан қуриса (тўхтаса), ҳар қандай ботил, лағв ва бузуқлик билан ҳўлланади (сўзлайди)».
@VorisMedia
من أحبَّ العِلمَ وأهلَه فقَد أحبَّ ما أحَبَّ اللّٰه
«Кимда-ким (шаръий) илм ва унинг аҳлини яхши кўрса, демак у Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўрибди».
@VorisMedia
«Намознинг калити таҳорат бўлганидек, дуонинг калити Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш дуолар ижобат бўлиши, гуноҳлар мағфират қилиниши, банданинг ғам-ташвишларига Аллоҳ кифоя қилиши ва Қиёмат куни банданинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиши сабабидир».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Банданинг учрашадиган Раббиси бор, борадиган уйи бор бўлиб, банда Раббисининг розилигига У Зотга рўпара келишдан олидин сазовор бўлиши, уйини эса жойлашишдан илгари яхшилаб олиши керак бўлади».
@VorisMedia
فالقرآن هو الشفاء التام من جميع الأدواء القلبية والبدنية، وأدواء الدنيا والآخرة، وما كل أحد يؤهل ولا يوفق للاستشفاء به، وإذا أحسن العليل التداوي به، ووضعه على دائه بصدق وإيمان، وقبول تام، واعتقاد جازم، واستيفاء شروطه لم يقاومه الداء أبداً، وكيف تقاوم الأدواء كلام رب الأرض والسماء، الذي لو نزل على الجبال لصدعها، أو على الأرض لقطعها؟!! فما من مرض من أمراض القلوب والأبدان، إلا وفي القرآن سبيل الدلالة على دوائه وسببه، والحمية منه لمن رزقه الله فهما في كتابه، قال تعالى: أَوَلَمْ يَكْفِهِمْ أَنَّا أَنْزَلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ يُتْلَى عَلَيْهِمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَرَحْمَةً وَذِكْرَى لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ {العنكبوت:51} فمن لم يشفه القرآن، فلا شفاه الله، ومن لم يكفه القرآن، فلا كفاه الله.
«Қуръон – қалб ва тананинг барча касалликларига, шунингдек дунёвий ва ухровий ҳаёт касалликларига мукаммал дармондир. Аммо у орқали шифога эришиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Агар бемор у (Қуръон) орқали моҳирона даволанса, уни сидқ, иймон, тўлиқ розилик, ишонч ва унинг барча талабларини бажарган ҳолда касалликка қарши қўлласа, у ҳолда ҳеч қачон касаллик унга бас кела олмайди. Ахир қандай қилиб қандайдир касаллик еру-осмоннинг Раббиси бўлган Аллоҳнинг каломига бас кела олсин?! Агар у (Қуръон) тоғларга юкланганида, уларни парчалаган бўлар эди. Агар у (Қуръон) ерларга юкланганида, уни бўлиб юборган бўлар эди! Қуръонда тана ва қалбнинг барча касалликларининг шифоси, сабаби ва улардан ҳимояланишга кўрсатмалар мавжуд. Бу кўрсатмалар Аллоҳ Ўзининг китобини фаҳмлашни насиб қилганлар учундир… Аллоҳ таоло айтади: «Ахир уларга тиловат қилинаётган шу Китобни Биз сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?!» (Анкабут: 51-оят).
Кимни Қуръон даволамаса, уни Аллоҳ даволамайди. Кимга у кифоя қилмаса, унга Аллоҳ Ўзининг кифоясини бермайди!»
@VorisMedia
17. ТАВБА
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَابَ قَبْلَ أَنْ تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا تَابَ اللهُ عَلَيْهِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки қуёш мағрибдан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул этади”, дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
«Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган неъмат ва фазилатларини бирма-бир санади. Уларнинг энг олийси дея у кишига Китоб ва ҳикматни ато этгани, ҳамда у кишига билмаган нарсаларини таълим берганини айтди».
@VorisMedia
🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃
Читать полностью…".. فمن عرف الله وعرف نفسه، لم يرَ نفسه إلا بعين النقصان".
«Кимда-ким Аллоҳни таниса сўнг ўзини таниса, ўзига фақат нуқсон кўзи билан қарайдиган бўлиб қолади».
@VorisMedia
Шаъбон ойи
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам бу ойда йилнинг бошқа ойларига қараганда кўпроқ нафл рўза тутар эдилар.
Усома розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан кўрадилар: Эй Аллоҳнинг Росули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбонда тутганингиздек рўза тутганингизни кўрмадим.
У Зот соллоллоҳу алайҳи васаллам: Бу бир ойки ,одамлар ундан ғофил қолурлар.У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аламийнга кўтарилур.Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман.дедилар.(Имом Насоий ,2357)
Бироқ ,бу амаллар нафл амаллар бўлиб, ҳар ким ўз имкониятларини кўриб чиқиши керак.
@VorisMedia
#ДУО
Уйқудан турганда айтиладиган дуо
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وإِلَيْهِ النُّشُوْرُ.
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳянаа баъда маа амаатана ва илайҳин нушуур
Бизга ўлдиргандан сўнг (яна) ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш унгадир! (Бухорий ва Муслим ривояти).
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Сабрнинг таъми аччиқдир, аммо унинг натижаси асалдан ҳам ширинроқдир».
@VorisMedia
Жобир розияллоҳу анҳудан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сеҳрдан халос бўлиш учун бошқа сеҳрдан фойдаланиш борасида сўрашганда, у зот: «Бу шайтоннинг амалидандир!» дедилар».
(Аҳмад 3/294, Абу Довуд 3868. Ҳадис саҳиҳлигини имом Ибн Муфлиҳ, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва Абдулқодир Арнаут тасдиқлаган).
«Сеҳрланган кишидан сеҳрни даф қилишнинг икки йўли бор.
– Биринчиси: шу каби сеҳр билан, бу шайтоннинг амалидандир. Чунки бу амал билан сеҳрдан халос бўлувчи ҳам, сеҳрланган ҳам шайтон яхши кўрган амал орқали унга қурбат ҳосил қилган бўладилар.
– Иккинчиси: сеҳрни руқя, Аллоҳга дуо қилиш ва ҳоказо йўллар билан даф қилиш. Бу рухсат берилган (услубдир)».
@VorisMedia
«Кимда ким фарзандининг тарбиясига бепарво бўлиб, уни ўзини ўзига қўйиб берар экан, ундай одам ўз фарзандига энг катта зулм қилган саналади!
Кўпгина болаларнинг муаммоларининг сабаби, уларнинг ота оналарида бўлиб, улар фарзандларининг тарбиясига бепарво бўлиб, диний илмларни ўргатмаганлари ва амалларга уларни буюрмаганликларидандир.
Оқибатда бундай ота оналар ёшлигидаёқ ўз фарзандларини йўқотиб қўядилар».
@VorisMedia
فما دفعت شدائد الدنيا بمثل التوحيد، ولذلك كان دعاء الكرب بالتوحيد، ودعوة ذي النون التي ما دعا بها مكروب إلاّ فرّج الله كربه بالتوحيد، فلا يُلقي في الكُرب العظام إلا الشرك، ولا يُنجي منها إلا التوحيد، فهو مفزع الخليقة وملجؤها وحصنها و غياثها.
«Дунё машаққатларини тавҳид каби нима даф қила олсин? Шунинг учун ҳам оғир дамларда қилинадиган дуо тавҳид билан бўлди. Зуннун (Юнус) машаққатга ботган чоғида қилган дуосида ҳам Аллоҳ уни машаққатидан тавҳид билангина халос қилди. Фақат ширк улкан машаққатга йўлиқтирса, фақат тавҳид ундан халос қилади. У махлуқотнинг бошпанаси, қароргоҳи, қўрғони ва нажотидир».
@VorisMedia
15. ТАВБА
وَعَنْ أَبِي حَمْزَةَ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ الأَنْصَارِيِّ خَادِمِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، رضي الله عنه قال: قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: "للهُ أَفْرَحُ بِتَوبَةِ عَبْدِهِ مِنْ أَحَدِكُمْ سَقَطَ عَلَى بَعِيرِهِ وَقَدْ أَضَلَّهُ فِي أَرْضٍ فَلاَةٍ" مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «لَلَّهُ أَشَدُّ فَرَحًا بِتَوْبةِ عَبْدِهِ حِينَ يَتُوبُ إِلَيهِ مِنْ أَحَدِكُمْ كَانَ عَلَى رَاحِلَتِهِ بِأَرْضٍ فَلاَةٍ، فَانْفَلَتَتْ مِنْهُ وَعَلَيْهَا طَعَامُهُ وَشَرَابُهُ فَأَيِسَ مِنْهَا، فَأَتَى شَجَرَةً فَاضْطَجَعَ فِي ظِلِّهَا، وَقَدْ أَيِسَ مِنْ رَاحِلتِهِ، فَبَيْنَمَا هُوَ كَذَلِكَ إِذْ هُوَ بِهَا قَائِمَةً عِنْدَهُ ، فَأَخَذَ بِخِطَامِهَا ثُمَّ قَالَ مِنْ شِدَّةِ الفَرَحِ: اللَّهُمَّ أَنْتَ عَبْدِي وَأَنَا رَبُّكَ، أَخْطَأَ مِنْ شِدَّةِ الفَرَحِ».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ходимлари Абу Ҳамза Анас ибн Молик ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан сизлардан бирингиз чўлда йўқолган туясини топиб олганидаги хурсандчилигидан ҳам зиёда шод бўлур”, дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг бошқа бир ривоятларида: “Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганда, шу қадар хурсанд бўладики, сизлардан бирингизнинг миниб турган туяси чўл ерда қўлидан чиқиб қочса, таоми ва ичимлиги туяда бўлса, у киши туясидан умидини узиб, дарахт соясида ётганида, қарасаки, туяси олдида турган бўлса, унинг тизгинидан ушлаб қаттиқ хурсанд бўлганидан: «Аллоҳим сен менинг бандамдирсан. Ва мен сенинг роббингдирман», деб қаттиқ хурсанд бўлганидан мана (шу тариқа) хатога йўл қўяди”, дейилади.
(Яъни, банда тавба қилса, Аллоҳ таолонинг хурсандчилиги бандасиникидан ортиқроқ бўлади.)
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳ билан ер устида юрганда одобини билмаган кимсага, Аллоҳ ер остида унга “одобини” беради, албатта».
@VorisMedia