vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Аллоҳ таоло ҳар бир талаб қилинган ишнинг эшигини очиш учун уларнинг калитларини тайин қилди:

• Намознинг калити поклик.
• Ҳажнинг калити эҳром.
• Яхшиликнинг калити садоқат.
• Жаннатнинг калити тавҳид.
• Илмнинг калити чиройли савол бериш ва яхшилаб тинглаш.
• Нусрат ва зафарнинг калити сабр.
• Зиёдалик калити шукр қилиш.
• Дўстликнинг калити муҳаббат ва ёдга олиш.
• Нажотнинг калити тақво.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

14. ТАВБА

وَعَنِ الأَغَرِّ بْن يَسَارٍ الْمُزَنِيِّ رضي الله عنه قال: قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يا أَيُّهَا النَّاسُ تُوبُوا إِلَى اللهِ وَاسْتَغْفِرُوهُ فَإِنِّي أَتُوبُ فِي اليَوْمِ مِائَةَ مَرَّةٍ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.


Ағар ибн Ясар ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилиб истиғфор айтинглар. Чунки мен бир кунда юз марта тавба қиламан”, дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.


(Риёзус солиҳийн китобидан)




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

لا تصح لك درجة التواضع
حتى تقبل الحق ممن تحب وممن تبغض
فتقبله من عدوك ، كما تقبله من وليّك



«Бирор кимса сизга нисбатан гуноҳ қилиб сўнгра келиб узр сўраса, тавозеълик сизга унинг узрини қабул қилишни ва унинг қалбини Аллоҳга топширишни вожиб қилади; хоҳ бу рост бўлсин ё ёлғон».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«الإيمان بالقضاء والقدر والرضا به
يبعد عن العبد الهمّ والغمّ والحزن».



«Қазою қадарга иймон келтириш ҳамда унга рози бўлиш, инсондан ташвиш ва ғам-андуҳларни аритади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Мусибат етганда нима қилишимиз керак?

👤#Akramjon_domla

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃

Читать полностью…

Voris Media

МАҲРУМЛИК

Намоз ўқийдиган «бенамоз» одам бўлишдан сақланинг!

Дунёда шунақангги бетоле, бефайз, ибодат қилиб, гўё ибодат қилмагандек савоблардан маҳрум бўладиган одам ҳам бўлиши мумкинми?

Ҳа, бўлиши мумкин.

Шунинг учун ғамхўримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини огоҳлантириб шундай дедилар:

«Бир киши олтмиш йил намоз ўқийди, лекин унинг бир дона намози ҳам қабул бўлмайди. Сабаби: у гоҳида  рукуъни тўлиқ қилиб, саждани тўлиқ қилмаган, гоҳида саждани тўлиқ қилиб, рукуъни тўлиқ қилмаган».

«Саҳиҳут тарғиб» китобидан.

Намозни ховлиқиб, апил-тапил, чала-чулпа ўқишнинг охири маҳрумликдир!
Сажда ва рукуъларни тўлиқ қилмасликнинг жазоси — маҳрумиятдир!

Бу мавзу «ЎҒРИ ВА ЎҒРИЛИК» номли рисоламизда батафсилроқ ёритилган.

Жалол Иброҳим.



@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

13. ТАВБА

وعَنْ أبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قال: سمِعتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «واللَّهِ إِنِّي لأَسْتَغْفرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِليْهِ، فِي اليَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مرَّةً» رَوَاهُ البُخَارِيُّ .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: 

“Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан”, деб айтганларини эшитдим”.

Имом Бухорий ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



«Қалб учун инсонлар билан лутфу марҳамат билан муомала қилиш ва уларга яхшилик исташдан кўра манфаатлироқ нарса йўқдир».




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Мадинани соғинганлар учун. 🇸🇦

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Юқори даражаларга кўтарилиш нима сабабли бўлади?



Аллоҳ таоло:

{ولو شِئْنَا لَرَفَعْنَاهُ بِهَا}

«Агар Биз хоҳласак уни ўша оятлар сабабли (юқори даражаларга) кўтарган бўлур эдик». (Аъроф: 176), деди:



فأخبرَ سُبحانه أنّ الرّفعةَ عندَه ليست بمُجرّدِ العِلمِ... وإنّما هي باتّباعِ الحقِّ وإيثارهِ وقَصدِ مرضاةِ الله

«У субҳанаҳу хабар бердики, У Зотнинг ҳузурида юқори даражаларга кўтарилиш илмнинг ўзи билан бўлмайди… Балки у ҳаққа эргашиш, ҳақни ийсор-(ихтиёр) қилиш ва Аллоҳнинг розилигини мақсад қилиш билан бўлади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ولو صُوِّر العلم صورة؛ لكانت أجمل من صورة الشمس والقمر.



«Агарда илмнинг суратга олинган расми бўлса эди; қуёш ва ойнинг суратидан гўзалроқ бўлиши аниқ эди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

[ وضع الله المصائب والبلايا والمحن رحمةً بين عباده يُكفِّرُ بها من خطاياهم ، فهي من أعظم نِعَمهِ عليهم وإن كرهتها أنفسُهم ، ولا يدري العبدُ أيُّ النعمتين عليه أعظم : نعمتُهُ عليه فيما يكرهُ ؟ أو نعمتُه عليه فيما يحبُّ؟
(( وما يصيب المؤمن من همٍّ ولا وصبٍ ولا أذىً حتى الشوكة يشاكها إلا كفَّر الله بها خطاياه )) اخرجه البخاري و مسلم .

وإذا كان للذنوب عقوبات ولا بدَّ فكل ما عوقب به العبد من ذلك قبل الموتِ خيرٌ له مما بعدهُ وأيسرُ وأسهلُ بكثير ] .




«Аллоҳ таоло мусибатлар, синовлар ва заҳматларни бандаларига раҳмат қилиб яратди. Гарчи банда уларни хушламаса-да, улар банда учун энг буюк неъматлардан биридир. Зеро улар банданинг гуноҳларига каффоратдир. Шу эътибор билан Аллоҳнинг бандага ато этган неъматлари икки турлидир – банда ёқтирадиган неъмат ва банда ёқтирмайдиган неъмат. Бу икки неъматнинг қай бири улканроқ эканини банданинг ўзи билолмайди.

«Мўмин гирифтор бўлган ҳар бир дард, ҳар бир ғам ва ҳар бир аламни ҳатто баданга кирган бир тиконни Аллоҳ унинг гуноҳларига каффорат қилур». (Бухорий ва Муслим ривояти).

Модомики, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмас экан, банданинг ўз қилмишига яраша жазосини ўлимидан олдин олгани ўлимидан кейин олишидан кўра неча чандон енгилроқ ва осонроқдир».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

{ يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلتَنظُر نَفسٌ مَا قَدَّمَت لِغَدٍ }.

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар бир жон эртанги кун учун нима ўтказганига қарасин». (Ҳашр: 18).



قال قتادة رحمه الله : ( مازال ربُّكم يقرِّب السَّاعة حتى جعلها كغد ) .



«Қотада раҳимаҳуллоҳ айтди: «Раббингиз Қиёмат соатини шунчалар яқинлаштирдики, ҳатто у  эртанги кунга ўхшаб қолди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: «Эй бандаларим, сизлар кечаю кундуз гуноҳ қиласизлар, Мен эса барча гуноҳларни кечираман. Шундай экан, Мендан мағфират сўранглар, сизларни мағфират қиламан».

(Муслим ривояти)




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Гўзал қироат.

Қалблар бир оз ором олсин.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Зикр – дунёда зикр қилувчилар учун нурдир, ҳамда банда учун қабрида нур ва охиратида нурдир. Сиротда унинг олдида юради, қалблар ва қабрлар Аллоҳнинг зикри каби бошқа нарса билан ёришмаган».




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

МЕН ЎЗИМГА ИШОНАМАН!


«Кимки ўзи ҳақида яхши гумонда бўлса, демак у ўзини яхши билмайдиган инсонларнинг энг нодонидир».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🇸🇦اللهم صل وسلم وبارك على رسول الله ﷺ

📱@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)



©️islomnuri

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

هجر القُرْآن أنْواع:
أحدها هجر سَماعه والإيمان بِهِ والإصغاء إلَيْهِ.
والثّانِي هجر العَمَل بِهِ والوُقُوف عند حَلاله وحَرامه وإن قَرَأهُ وآمن بِهِ.
والثّالِث هجر تحكيمه و التحاكم إلَيْهِ في أصُول الدّين وفروعه، واعتقاد أنه لا يُفِيد اليَقِين وأن أدلته لفظية لا تحصّل العلم.
والرّابِع هجر تدبّره وتفهّمه ومَعْرِفَة ما أرادَ المُتَكَلّم بِهِ مِنهُ.
والخامِس هجر الِاسْتِشْفاء والتداوي بِهِ في جَمِيع أمراض القلب وأدوائها فيطلب شِفاء دائه من غَيره، ويهجر التَّداوِي بِهِ وكل هَذا داخل في قَوْله: ﴿وَقالَ الرَّسُولُ يا رَبِّ إنَّ قَوْمِي اتَّخَذُوا هَذا القُرْآنَ مَهْجُورًا﴾.



«Қуръонни тарк этиш бир неча турли бўлади:
Бири: уни эшитиш, унга иймон келтириш ва унга қулоқ солишни тарк этиш.
Иккинчи: уни ўқиб, унга иймон келтирса-да унга амал қилиш, унинг ҳалоли ва ҳаромида тўхташни тарк этиш.
Учинчи: диннинг асос ва бўлимларида уни ҳакам қилиш ва унга ҳукм сўраб мурожаат қилишни тарк этиш. У аниқ ишончни ифодаламайди, унинг далиллари илмни ҳосил қилмайдиган (шунчаки) лафзий дея эътиқод қилиш.
Тўртинчи: уни тадаббур қилиш, фаҳмлаш, уни сўзловчи Зот нима ирода қилганини билишни тарк этиш.
Бешинчи: қалб касалликлари ва дардларининг барчасида ундан шифо ва даволанишни тарк этиш. Дардига малҳамни ундан бошқасидан излайди. У билан даволанишни тарк этади. Бунинг бари Унинг ушбу сўзига дохил бўлади: «Пайғамбар айтди: Эй Роббим, дарҳақиқат, менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк қилиб (ундан юз ўгирдилар)». (Фурқон: 30).





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг фаҳмлари жамики умматнинг фаҳмидан юқорироқдир. Уларнинг илмлари Набийлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақосидларига мувофиқлиги, дини ва шариатининг қонун-қоидаларига асослангани боис, улардан кейин келган барчанинг илмидан кўра мукаммалроқдир».




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Саҳобалар мадрасасидан етишиб чиққан тобеинлар ичида етти тобеин борки, улар Мадинада бўлиб, «Илм оламининг етти уммони» деб машҳур бўлганлар. Улар Мадина аҳлига фиқҳнинг тарқашига сабабчи бўлиб, улардан кейинги машҳур фақиҳларнинг барчаси мана шу етти фақиҳларнинг мадрасаларида етишиб чиққандир.
Улар:
– Саид ибн Мусаййиб;
– Урва ибн Зубайр;
– Қосим ибн Муҳаммад ибн Аби Бакр;
– Ҳорижа ибн Зайд ибн Собит;
– Абу Бакр ибн Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳошим;
– Сулаймон ибн Ясор;
– Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Уътба ибн Масъуддир».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

من أدام الحمد تتابعت عليه الخيرات
ومن أدام الأستغفار فتحت له المغاليق .



«Доим ҳамд айтиб юрадиган кишининг яхшиликлари узулмайди. Доим истиғфор айтиб юрган кишига барча ёпиқ нарсалар очилади (яъни, ҳар қандай муаммолар бартараф қилинади)».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Мадинаи Мунаввара ер юзидаги энг фазилатли шаҳар бўлиб, Пайғамбаримиз 🤲соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилган жойларидир.
У Қуръони Каримнинг кўп оятлари тушган, саҳобаи киромларни кўрган, Пайғамбаримиз❤️нинг муборак жасадларини ўз бағрига олган, улуғ саҳобаи киромлар дафн этилган шаҳар.
Мадина шаҳри Саудия Арабистонида жойлашган. Ислом тарихидаги биринчи пойтахт. Маккадан кейин иккинчи муқаддас жой. Маккадан таҳминан 400 км шимолий шарқда жойлашган. Мадина шаҳри ҳижратдан 1500 йилча олдин қурилган. Мадина шаҳрида таҳминан 1 300 000 дан ортиқ киши истиқомат қилади. Мадинаи мунаввара шаҳрида жуда кўп тарихий жойлар бор. Улардан Масжидун Набавий, саҳобаларнинг кўпчилиги дафн қилинган Бақиъ қабристони, исломда биринчи қурилган Қубо масжиди, Қиблатайн масжиди Уҳуд тоғи кабилар мавжуд.
 Ислом ёйилишидан олдин “Ясриб” деб танилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ясриб”исмини “Мадинага” ўзгартирганлар. 🇸🇦


Мадинани соғинганлар учун шунчакий, такрорий эслатма.

Аллоҳ, бизларга Мадинани тез-тезда зиёрат қилишликни насиб қил.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам атрни қайтармас эдилар». (Саҳиҳул Бухорий, 2582).


«Атрнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, малоикалар ҳушбўй ҳидларни ёқтиришади, шайтонлар эса ундан қочишади. Шайтонларга энг ёқимли нарсалар эса бадбўй ва ифлос нарсалардир. Покиза руҳлар ҳушбўй ҳидларни ёқтирганидек ифлос руҳлар ҳам жирканч ҳидларга ошиқ бўлади, ҳар-бир жон ўзига муносиб бўлганига мойил бўлади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Раҳм қилинг, раҳм кўрасиз.

👤#Akrmajon_domla

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Одамларни энг кўп бузадиган нарса далилсиз ёмон гумонга боришдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳар қандай ёмон гумонларни уларнинг баъзиларида бузғунчиликнинг кучлилиги сабабли ҳамром қилди.

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱجۡتَنِبُواْ كَثِيرًا مِّنَ ٱلظَّنِّ إِنَّ بَعۡضَ ٱلظَّنِّ إِثۡمٌ

«Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!» (Ҳужурот, 12).

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Саодат аломатлари




«Саодат ва муваффақиятнинг аломатларидан шуки, банданинг амали зиёда бўлгани сайин тавозуъси, раҳмати, хавфи, эҳтиёткорлиги зиёдалашади. Ҳар қачон унинг умри зиёда бўлса, очкўзлик, ҳарислиги камаяди. Ва ҳар қачон мол-дунёси ортиб кўпайса, унинг сахийлиги ва эҳсони ортиб бораверади. Ҳар қачон у банданинг қудрати имкониятлари ортса, унинг бошқаларга нисбатан муруввати ва эҳтиёжларини қондиришга бўлган қурби ҳам ортиб боради».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🚫 Мусулмонларга озор беришни бас қилинг.

👤#Akramjon_domla


📱@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал