Кибр қалбнинг пардасидир. Мутакаббир кимса уни қалбидан чиқариб ташламагунича ҳаргиз ҳақни англамайди. Ҳақни тушунмаслик қалбдаги кибр миқдорига яраша бўлади.
كَذَٰلِكَ يَطۡبَعُ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ قَلۡبِ مُتَكَبِّرٖ جَبَّارٖ
«Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяр» (Ғофир, 35).
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
@VorisMedia
خير أيام العبد على الإطلاق وأفضلها يوم توبته إلى الله .
«Умуман олганда, банданинг энг яхши ва энг афзал куни Аллоҳга тавба қилган кунидир».
@VorisMedia
12 ИХЛОС ВА НИЯТ
وَعَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ بْنِ الْخطَّابِ، رضي الله عنهما قال: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «انْطَلَقَ ثَلاَثَةُ نَفَرٍ مِمَّنْ كَانَ قَبْلَكُمْ حَتَّى آوَاهُمُ الْمَبِيتُ إِلَى غَارٍ فَدَخَلُوهُ، فَانْحَدَرَتْ صَخْرةٌ مِنَ الْجَبَلِ فَسَدَّتْ عَلَيْهِمُ الْغَارَ، فَقَالُوا: إِنَّهُ لا يُنْجِيكُمْ مِنْ هَذِهِ الصَّخْرَةِ إِلاَّ أَنْ تَدْعُوا اللهَ تَعَالَى بِصَالِحِ أَعْمَالِكُمْ. قَالَ رَجُلٌ مِنْهُمْ: اللَّهُمَّ كَانَ لِي أَبَوانِ شَيْخَانِ كَبِيرَانِ، وكُنْتُ لاَ أَغبِقُ قَبْلَهُمَا أَهْلاً وَلاَ مَالاً فَنَأَى بِي طَلَبُ الشَّجَرِ يَوْمًا فَلَمْ أُرِحْ عَلَيْهِمَا حَتَّى نَامَا فَحَلبْتُ لَهُمَا غَبُوقَهُمَا فَوَجَدْتُهُمَا نَائِمَيْنِ، فَكَرِهْتُ أَنْ أُوقِظَهُمَا وَأَنْ أَغْبِقَ قَبْلَهُمَا أَهْلاً أَوْ مَالاً، فَلَبِثْتُ وَالْقَدَحُ عَلَى يَدِي أَنْتَظِرُ اسْتِيقَاظَهُمَا حَتَّى بَرَقَ الْفَجْرُ وَالصِّبْيَةُ يَتَضَاغَوْنَ عِنْدَ قَدَمَيَّ فَاسْتَيْقظَا فَشَربَا غَبُوقَهُمَا. اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتُ فَعَلْتُ ذَلِكَ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَفَرِّجْ عَنَّا مَا نَحْنُ فِيهِ مِنْ هَذِهِ الصَّخْرَةِ، فانْفَرَجَتْ شَيْئًا لا يَسْتَطِيعُونَ الْخُرُوجَ مِنْهُ. قَالَ الآخَرُ: اللَّهُمَّ إِنَّهُ كَانتْ لِي ابْنَةُ عَمٍّ كَانَتْ أَحَبَّ النَّاسِ إِلَيَّ» وَفِي رِوَايَةٍ: «كُنْتُ أُحِبُّهَا كَأَشَدِّ مَا يُحبُّ الرِّجَالُ النِّسَاءَ، فَأَرَدْتُهَا عَلَى نَفْسِهَا فَامْتَنَعَتْ مِنِّي حَتَّى أَلَمَّتْ بِهَا سَنَةٌ مِنَ السِّنِينَ فَجَاءَتْنِي فَأَعْطَيْتُهَا عِشْرينَ وَمِائَةَ دِينَارٍ عَلَى أَنْ تُخَلِّيَ بَيْنِي وَبَيْنَ نَفْسِهَا فَفَعَلَتْ، حَتَّى إِذَا قَدَرْتُ عَلَيْهَا» وَفِي رِوَايَةٍ: «فَلَمَّا قَعَدْتُ بَيْنَ رِجْلَيْهَا، قَالتْ: اتَّقِ اللهَ وَلاَ تَفُضَّ الْخَاتَمَ إِلاَّ بِحَقِّهِ، فَانْصَرَفْتُ عَنْهَا وَهِيَ أَحَبُّ النَّاسِ إِليَّ وَتَرَكْتُ الذَّهَبَ الَّذِي أَعْطَيتُهَا: اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتُ فَعَلْتُ ذَلِكَ ابْتِغَاءَ وَجْهِكَ فَافْرُجْ عَنَّا مَا نَحْنُ فِيهِ، فَانْفَرَجَتِ الصَّخْرَةُ غَيْرَ أَنَّهُمْ لاَ يَسْتَطِيعُونَ الْخُرُوجَ مِنْهَا. وقَالَ الثَّالِثُ: اللَّهُمَّ إِنِّي اسْتَأْجَرْتُ أُجَرَاءَ وَأَعْطَيْتُهُمْ أَجْرَهُمْ غَيْرَ رَجُلٍ وَاحِدٍ تَرَكَ الَّذي لَهُ وَذَهَبَ، فَثَمَّرْتُ أَجْرَهُ حَتَّى كَثُرَتْ مِنْهُ الأَمْوَالُ فَجَاءَنِي بَعْدَ حِينٍ فَقَالَ: يَا عَبْدَ اللهِ أَدِّ إِلَيَّ أَجْرِي، فَقُلْتُ: كُلُّ مَا تَرَى مِنْ أَجْرِكَ: مِنَ الإِبِلِ وَالْبَقَرِ وَالْغَنَمِ وَالرَّقِيقِ فَقَالَ: يَا عَبْدَ اللَّهِ لاَ تَسْتَهْزِئْ بي، فَقُلْتُ: لاَ أَسْتَهْزئُ بِكَ، فَأَخَذَهُ كُلَّهُ فَاسْتَاقَهُ فَلَمْ يَتْرُكْ مِنْهُ شَيْئًا، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتُ فَعَلْتُ ذَلِكَ ابْتغَاءَ وَجْهِكَ فَافْرُجْ عَنَّا مَا نَحْنُ فِيهِ، فَانْفَرَجَتِ الصَّخْرَةُ فَخَرَجُوا يَمْشُونَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги сўзларни эшитдим:
“Сизлардан олдинги кишилардан уч нафари йўлга тушди. Тунаш учун бошпана излаб бир ғорга киришди. Шу пайт тоғдан бир харсанг тушиб, ғорни тўсиб қўйди. Улар: «Солиҳ амалларингиз ила Аллоҳга дуо қилишингизгина сизларни ушбу харсангдан қутқара олади», дейишди. Шунда улардан бир киши:
«Аллоҳим! Менинг ёши улуғ, кекса ота-онам бор эди. Кечки (сут)ни улардан олдин аҳли-оиламга ҳам, қул-чўриларимга ҳам ичирмас эдим. Бир куни ўтин излаб узоқроққа кетиб қолган эдим, қайтиб келгунимча (ота-онам) ухлаб қолишибди. Кейин уларга кечки сутларини соғиб келдим, лекин икковлари ҳам ухлаб қолишган экан. Кечки (сут)ни улардан олдин аҳли-оиламга ёки қул-чўриларимга ичиргим келмади ва уйғотишни кариҳ кўрдим. Икки қўлимда қадаҳ тутганча уларнинг уйғонишларини кутдим. Ниҳоят, тонг ёришди. Уйғонишгач, кечки сутларини ичишди. Болалар (очликдан) оёғимга остида бақиришарди. Аллоҳим! Агар буни Сенинг розилигингни истаб қилган бўлсам, мана бу харсанг сабабли бошимизга тушиб турган ҳолатни биздан кўтаргин!» деди. Шунда (харсанг) бир оз очилди. Лекин улар чиқа олмасдилар.
#УНУТМАНГ:
«Дангаса инсонлар одамлар орасидаги ташвиши, қайғуси ва маҳзунлиги кўпроғи бўлади. Уларда қувонч ва сурур бўлмайди. Ғайратли, жидди жаҳдли ва ишчан инсонлар эса тамомила бунинг акси бўладилар».
@VorisMedia
Уч тоифа кишининг дуоси ижобат бўлишидаги сир.
هذا -والله أعلم- هو السِّرُّ في اسْتجابةِ دعوة الثَّلاثةِ: المَظلومِ، والمُسافرِ، والصَّائم؛ لِلكَسْرةِ الّتي في قَلبِ كلِّ واحدٍ مِنهم
«Бу, Аллоҳ билгувчироқ, уч тоифа кишининг дуоси ижобат бўлишидаги сир шуки: мазлум, мусофир ва рўзадор. Уларнинг ҳар бири кўнгли синиқ (кўнгли яримта) бўлгани учундир».
@VorisMedia
11. ИХЛОС ВА НИЯТ
وَعَنْ أبي الْعَبَّاسِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلبِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فِيما يَرْوِي عَنْ رَبِّهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى قَالَ: «إِنَّ اللهَ كتَبَ الْحَسَنَاتِ وَالسَّيِّئَاتِ ثُمَّ بَيَّنَ ذَلِكَ: فَمَنْ هَمَّ بِحَسَنَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا كَتَبَهَا اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، وَإِنْ هَمَّ بِهَا فَعَمِلَهَا كَتَبَهَا اللَّهُ عَشْرَ حَسَنَاتٍ إِلَى سَبْعِمِائَةِ ضِعْفٍ إِلَى أَضْعَافٍ كَثيرةٍ، وَإِنْ هَمَّ بِسَيِّئَةِ فَلَمْ يَعْمَلْهَا كَتَبَهَا اللَّهُ تَعَالَى عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، وَإِنْ هَمَّ بِهَا فعَمِلهَا كَتَبَهَا اللَّهُ سَيِّئَةً وَاحِدَةً» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абулаббос Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббилари Аллоҳ табарока ва таолодан ривоят қилган (ҳадиси қудсийда):
“Албатта Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ёзиб, уни қуйидагича баён қилди: кимки бир яхши амални қасд қилса-ю адо эта олмаса, Аллоҳ таоло унинг учун Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди. Агар қасд қилса-ю адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхшиликдан етти юз ёки ундан ҳам зиёдагача яхшилик берур. Агар бирор ёмон амални қасд қилса-ю уни бажармаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзади. Агар ёмонликни қасд қилса-ю бажарса, Аллоҳ таоло унга битта ёмонлик ёзади”, дедилар.
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Тоат: банда учун барча нарсанинг барокатларини жалб қилади.
Маъсият: ундан барча баракани ўчириб юборади».
@VorisMedia
Ихтилоф пайтида ҳусумат қилмаслик.
https://youtube.com/watch?v=aRmJPiCdcAk&si=PHzEyJNldkvrPGsp
🗣#Akramjon_domla
✅@VorisMedia
«Аллоҳ таоло зикр аҳли билан фаришталарига фахрланиши зикрнинг нақадар шарафли эканига кифоя қилади».
@VorisMedia
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашмасдан ихлоссиз қилинган амални мисоли; фойдасиз қопини қумга тўлдириб оғир қилиб юрган мусофирга ўхшайди».
@VorisMedia
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)
©️islomnuri
@VorisMedia
«Қалб сиқилишининг энг катта сабаблари:
1) Аллоҳдан юз ўгириш;
2) Қалбнинг Аллоҳдан бошқага боғланиши;
3) Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолиш;
4) У Зотдан ўзгани яхши кўриш. Зеро, ким Аллоҳдан бошқани яхши кўрса, ўша билан азобланади ва қалби ўша бошқа нарсанинг муҳаббати билан ҳибсланади».
@VorisMedia
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Менга Аршни кўтариб турувчи Аллоҳнинг фаришталаридан бири ҳақида гапиришга изн берилди. Унинг қулоқ солинчаги билан елкаси ораси етти юз йиллик масофадир».
(Абу Довуд ривояти)
@VorisMedia
كل آية في القرآن فهي متضمنة للتوحيد شاهدة به داعية إليه، فإن القرآن: إمَّا خبر عن الله وأسمائه وصفاته وأفعاله فهو التوحيد العلمي الخبري، وإمَّا دعوة إلى عبادته وحده لا شريك له وخلع كل ما يعبد من دونه فهو التوحيد الإرادي الطلبي، وإمَّا أمر ونهي وإلزام بطاعته في نهيه وأمره فهي حقوق التوحيد ومكملاته، وإمَّا خبر عن كرامة الله لأهل توحيده وطاعته وما فعل بهم في الدنيا وما يكرمهم به في الآخرة فهو جزاء توحيده، وإمَّا خبر عن أهل الشرك وما فعل بهم في الدنيا من النكال وما يحل بهم في العقبى من العذاب فهو خبر عمن خرج عن حكم التوحيد، فالقرآن كله في التوحيد وحقوقه وجزائه وفي شأن الشرك وأهله وجزائهم.
«Қуръондаги ҳар бир оят тавҳидга киришган-қовушгандир; у билан гувоҳлик берувчидир, унга чақирувчидир:
1. У – ё Аллоҳ таоло ҳақида, Унинг исмлари, сифатлари ва феълларининг хабари бўлиб: бу (ваҳий билан) хабар берилган илмий тавҳиддир.
2. Ёки Унинг бир Ўзига, шериги йўқ Зотга ибодат қилиб ва Ундан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларни четга суришга бўлган чақириқ ҳақида: бу эса талаб қилинган, исталган тавҳиддир.
– Ёки буйруқ ва қайтариқ бўлган, Унинг қайтариғи ва амрига итоат қилиб эргашиш ҳақида: бу тавҳид (тақазо қилган) ҳақлари ва уни тўлдирувчи ишлар.
– Ёки Ўзининг тавҳиди ва таотида бўлган аҳлига, дунёда уларни синаган ва охиратда уларни икром қилиши ҳақидаги Аллоҳнинг каромати бўлиб; У Зотнинг тавҳиди эвазига берилажак мукофатининг хабари.
– Ёки ширк аҳли ҳақида ва уларга дунёда берилган хорлик мусибати ва оқибатдаги азобдан ўзларига ҳалоллаб олганлари ҳақидаги хабар: бу эса тавҳиднинг ҳукмидан чиққан кимсалар ҳақидаги хабардир.
Демак, Қуръон – барчаси тавҳид ва унинг ҳақлари, мукофатлари ҳақида ҳамда ширк ва унинг аҳли, уларга берилажак жазо ҳақидадир».
@VorisMedia
Жабал Умар меҳмонхоналарининг биридан Масжид ал Ҳаромнинг кўриниши. 🕋
🌴 Аллоҳ, бизларни муқаддас байтингда тез-тезда ибодат қилишлик баҳти билан ҳурсанд қил.⚔
▪@VorisMedia
Иккинчиси: “Аллоҳим, бир амакимнинг қизи бор эди. У менга барча инсонлардан севимли эди. (Бошқа бир ривоятда: “Киши аёлни яхши кўргандан ҳам кўра уни қаттиқроқ яхши кўрар эдим”, дейилади.) Мен уни(нг нафсимни қондиришини) истадим, у эса мендан ўзини олиб қочди. Қачонки, қаҳатчилик бўлган йилларнинг бирида қийинчилик сабабидан унинг ўзи ҳузуримга келди. Мен ўзи билан менинг орамни холи қолдириш (яъни, хоҳлаганимни қилавериш) шарти билан бир юз йигирма динор бердим. У шундай қилди. Ниҳоят, уни тўла қўлга олганимда: (Бошқа бир ривоятда: “Икки оёғи орасига ўтирганимда), у менга “Аллоҳдан қўрқ. «Муҳрни ноҳақ очма», деган эди, мен ундан юз ўгирдим. Ваҳоланки, у менинг учун энг севикли инсон эди. Унга берган тилламни ҳам қолдирдим. Аллоҳим! Агар буни Сенинг розилигингни истаб қилган бўлсам, бошимизга тушиб турган ҳолатни кўтаргин!» деди. Шунда харсанг очилди, бироқ улар ундан (ғордан) чиқа олмасдилар.
Учинчиси: «Аллоҳим! Мен бир неча мардикор ёллаган эдим. Уларга ҳақларини бердим. Фақат бир киши ўзиникини ташлаб, кетиб қолди. Мен унинг иш ҳақини сармоя қилган эдим, ундан мол-бойлик кўпайди. Маълум вақтдан кейин келиб: «Эй Аллоҳнинг бандаси, менга ҳаққимни тўла», деди. Мен унга: «Сен кўриб турган туя, сигир, қўй ва қулларнинг ҳаммаси сенинг ҳаққингдандир», дедим. У: «Эй Аллоҳнинг бандаси, мени масхара қилма!» деди. «Мен сени масхара қилаётганим йўқ», дедим. Шунда у уларнинг барчасини олиб, ҳайдаб кетди, ҳеч нарса қолдирмади. Аллоҳим! Агар буни Сенинг розилигингни истаб қилган бўлсам, бошимизга тушиб турган ҳолатни кўтаргин!» деди. Шунда харсанг очилди ва улар чиқиб кетишди».
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
«Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча парҳезкорликни ушбу сўзларида жамлаб айтиб қўйганлар: «Кишининг исломи чиройлилиги: ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк қилишидир». (Термизий).
Ушбу ҳадис – кишига тегишли бўлмаган барча кераксиз ишларни тарк қилишни ўз ичига қамраб олган: У гапириш, қараш, эшитиш, ушлаш, юриш, фикрлаш ва ҳоказо қолган барча ортиқча ички ва ташқи ҳаракатларни ҳам.
Мана шу сўз парҳез бобида керагича етарлидир».
@VorisMedia
Аллоҳ йўлида муҳаббатлашганлар.
📹https://youtube.com/watch?v=WVcehxz5gWQ&si=4QVu20vQUOj0n6Pm
👤#Akramjon_domla
✈️@VorisMedia
«Қалблар шифоси учун Қуръондан манфаатлироқ даво йўқ. Чунки Қуръон қалбларнинг тўлиқ, комил шифоси бўлиб, қалбда бирор-бир касалликни қолдирмай тузатади ва қалбни тўлиқ соғломлигини муҳофаза қилади, уни ҳар қандай азият ва зарар берувчилардан буткул ҳимоя қилади».
@VorisMedia
«Ҳар қачон одамлар орасида зулм ва бузуқлик авж олар экан, Аллоҳ таоло уларнинг қилмишлари, зулм ва гуноҳларига яраша овқат-егуликларида, меваларида, атроф-муҳитларида, анҳор-сувларида, жисмларида, хилқатларида, суратларида, шакли шамоилларида ва хулқ-атворларида турли нуқсонлар ҳамда офат-балоларни пайдо қилади».
@VorisMedia
«Ким ўз фарзандига фойдаси бор нарсаларни ўргатишни тарк қилган бўлса, уни ўз ҳолига ташлаб қўйган бўлса; демак-ки боласига нисбатан ниҳоят даражада ёмонлик қилиб қўйган бўлади. Аксар фарзандларнинг бузиқлиги ота-онаси тарафидан келган; уларни ўз ҳолига ташлаб қўйганидан, диндаги фарзларни, суннатларни таълим бермаганидан шу ҳолга келган, ёшлигиданоқ тарбиясини зое қилиб юборганлар…, қанча одамларнинг фарзандлари, дунё ва охиратдаги жигар-гўшалари шақоватда қолди; бу, уларни ўз ҳолига ташлаб қўйганлари ва тарбия бермай, балки шаҳватларига берилишда кўмак бериб, устига уларга яхшилик қиляпман, деган даъвода бўлганлари учундир! Фарзандни хору-қалоқ қилиб қўйиб раҳм қилдим, дейди; аслида болага зулм қилиб, унга фойдали бўлган нарсаларни ўргатмаган, ўз боласининг дунё ва охиратдаги улушидан маҳрум қилган…, агар, болалардаги бузуқликка диққат қиладиган бўлсангиз, аксари ота-онаси тарафидан содир бўлганини биласиз, албатта».
@VorisMedia
«Саҳобалар (розияллоҳу анҳум)нинг тушунчалари, бутун умматнинг тушунчасидан устундир. Шунингдек, уларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақсадлари, дини ва шаръий қоидалари борасидаги илмлари, улардан кейин келган ҳар қандай кишининг илмидан етукроқдир».
@VorisMedia
10. ИХЛОС ВА НИЯТ
وَعَنْ أبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنه قال: قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «صَلاَةُ الرَّجُلِ في جَمَاعَةٍ تَزِيدُ عَلَى صَلاَتِهِ في سُوقِهِ وَبَيْتِهِ بِضْعًا وَعِشْرينَ دَرَجَةً، وذَلِكَ أَنَّ أَحَدَهُمْ إِذَا تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ، ثُمَّ أَتَى الْمَسْجِدَ لاَ يُرِيدُ إِلاَّ الصَّلاَةَ، لاَ يَنْهَزُهُ إِلاَّ الصَّلاَةُ، لَمْ يَخْطُ خُطْوَةً إِلاَّ رُفِعَ لَهُ بِهَا دَرَجَةٌ، وَحُطَّ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةٌ حَتَّى يَدْخُلَ الْمَسْجِدَ، فَإِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ كَانَ فِي الصَّلاَةِ مَا كَانَتِ الصَّلاةُ هِيَ تَحْبِسُهُ، وَالْمَلاَئِكَةُ يُصَلُّونَ عَلَى أَحَدِكُمْ مَا دَامَ في مَجْلِسِهِ الَّذِي صَلَّى فِيهِ، يقُولُونَ: اللَّهُمَّ ارْحَمْهُ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ، اللَّهُمَّ تُبْ عَلَيْهِ، مَالَمْ يُؤْذِ فِيهِ، مَا لَمْ يُحْدِثْ فِيهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ مُسْلِمٍ.
وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «ينْهَزُهُ» هُوَ بِفتحِ الْياءِ وَالْهاءِ وَبالزَّاي: أَي يُخْرِجُهُ وَيُنْهِضُهُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кишининг жамоат билан ўқиган намози бозорда ва уйида ўқиган намозидан йигирма неча баробар зиёдадир. У шундай бўладики, бирор киши таҳорат қилса ва уни чиройли адо этса, сўнг масжидга келса, ана шу келиши фақат намоз учунгина бўлса ҳамда намозгина уни жойидан турғизса, то масжидга боргунича ҳар бир қадами учун бир даража берилиб, бир хатоси ўчирилади. Қачон масжидга кирса, уни намоз ушлаб турар экан, у намоздадир. Сизлардан бирингиз намоз ўқиган ерида ўтириб қолса, фаришталар унинг ҳаққига: “Аллоҳим, унга раҳм қил. Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир. Аллоҳим, бу банданинг тавбасини қабул эт, деб дуода бўлишади модомики, (бу киши) у ерда бирортага озор бермаса ва таҳорати кетмаса”, дедилар.
Муттафақун алайҳ. Бу лафз Муслимники.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини турли мусибат ва бало даволари билан даволамаса, улар туғёнга кетар, зулм ва бузуқликлар қилар ва ҳаддан ошадилар».
@VorisMedia
🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃
Читать полностью…Мўминнинг ахлоқидан намуна
«Мусибат ва аламларни яшириш – олийжанобларнинг сифатларидан».
Исҳоқ Ҳарбий деди: «Онамга, иниларимга, аёлимга ва қизларимга ўзимдаги иситма, бошим оғришидан асло шикоят қилмадим. Ҳақиқий эркак шулки, муаммо ғамини ўзида тутиб қолади ва оиласини ташвишга солмайди, ғаму аламни ошкор қилмайди. Мен билан бирга яшаган опам бор эди. Қирқ беш йил у кишига бирон ташвишим ҳақида сўзламадим. Ўн йил давомида бир кўзим кўрмай қолган, фақат биттаси билан кўрардим. Ҳеч кимга буни билдирмагандим».
@VorisMedia
9. ИХЛОС ВА НИЯТ
وَعَنْ أَبِي بَكْرَةَ نُفَيْعِ بْنِ الْحَارِثِ الثَّقَفِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قال: «إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، هَذَا الْقَاتِلُ فمَا بَالُ الْمَقْتُولِ؟ قَالَ: «إِنَّهُ كَانَ حَرِيصًا عَلَى قَتْلِ صَاحِبِهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам жаҳаннамдадир», деганларида мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, мана бу-ку қотил, ўлдирилганни айби нима?» дедим. У зот: «Чунки у ҳам шеригини ўлдирмоқчи бўлган эди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
@VorisMedia
فالمعاصي للإيمان كالمرض والحمى للقوة سواء بسواء ولذلك قال السلف: المعاصي بريد الكفر كما أن الحمى بريد الموت
«Гуноҳларнинг иймонга таъсири гўёки касалликнинг ёки иситманинг бадан қувватига таъсири кабидир. Шунинг учун ҳам салафлар: «Касаллик ўлимнинг элчиси бўлгани каби, гуноҳлар ҳам куфрнинг элчисидир!», дер эдилар».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Агар бир кишини оятларни эшитишдан кўра кўпроқ байтларни эшитишга, Қуръон эшитишдан кўра кўпроқ мусиқа, куй-қўшиқларни эшитишга завқу- шавқини ортаётганини кўрсанг, билгинки, бу унинг қалби Аллоҳнинг ва Каломининг муҳаббатидан фориғ, холи эканига энг кучли далилларидан биридир».
@VorisMedia