Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Банда қалб ва ақлни бузиб юборадиган гуноҳи кабира содир этмас экан, доим яхшилик устида бўлади».
(Ибн Абу Шайба, "Мусаннаф", 19/483)
@VorisMedia
🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃
Читать полностью…Аввоб ким?
«Убайд ибн Умайр деди:
«Гуноҳларини эслаб, кейин истиғфор айтадиган киши аввобдир».
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтди:
«У — ёлғизликда гуноҳини эслаб, истиғфор айтадиган киши».
Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ айтди:
«У гуноҳ қилиб, кейин тавба қиладиган. Кейин яна гуноҳ қилиб, яна тавба қиладиган кишидир».
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Аввоб — гуноҳдан Аллоҳнинг тоатига ва ғафлатдан Унинг зикрига қайтувчи киши».
«Фавоид», 13.
[Гуноҳ қилиб, кейин тавба қиладиган, кейин яна гуноҳ қилиб, яна тавба қиладиган кишига "аввоб" дейилади. Уни мунофиқ, ярамас дейилмайди, гарчи гуноҳини минг марта такрорласа ҳам. Зотан, Аллоҳ биздан беҳожат ва тавбамиздан хурсанд бўлади].
@VorisMedia
Атрофингизда қандай одамлар тўплангани ва ўзингиз кимларга талпинаётганингизга кўра ким эканингиз аён бўлади.
Чунки инсон ўзига ўхшаганларни жалб қилади ва ўзига ўхшаганларга интилади.
Агар атрофингиздаги инсонлар билан дунёқарашингиз мос бўлмаса, ё уларни ўзгартириш, ё ўзингизни ўзгартиришга тўғри келади.
Агар улар аҳли солиҳ бўлса, бу сизга неъмат, уларга эргашинг, уларни қўйиб юборманг. Аммо агар жоҳил бўлсалар унда ишингиз қийин. Кучингиз етса уларни жаҳолатдан олиб чиқинг, кучингиз етмаса узоқлашинг. Йўқса сизни ҳам ўзларига ўхшатиб оладилар, йўқ қиладилар.
“Агар ҳаммадан узоқлашаверсам ёлғиз қоламанку?” дея қўрқманг.
Ҳеч қайси жой бўш қолмайди. Ҳаётингиздан сизга нолойиқ кимсаларни чиқариб юборсангиз ўрнига сизга муносиб бўлганлари келади.
Ҳатто ҳеч ким келмаган тақдирда ҳам, жоҳиллар ичида яшагандан кўра ёлғиз қолмоғингиз яхшироқ эмасми?...
Ёлғизлик - бечоралик эмас. Баъзида у неъмат бўлиши мумкин.
Чунки ёлғиз қолган инсон энг кўп вақтини Роббисига муножот қилиб ўтказиш бахтига эга бўлади. Бу албатта одамлар билан мулоқот қилиб, беҳуда гаплар, ғийбатлар қилгандан кўра минг бора афзалдир.
©️
✅@VorisMedia
زوال الجبال عن أماكنها ،
أيسر من زوال هذه الاربعة عمن بُلي بها... الكبر ، الحسد ، الغضب ، الشهوة .
«Кишидан тўрт нарса: кибр, ҳасад, ғазаб ва шаҳват балоси аришидан кўра тоғлар жойидан силжиши осонроқдир».
@VorisMedia
Қалб подшоҳдир!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтди: «Қалб подшоҳ бўлиб, қолган аъзолар унинг аскарларидир. Подшоҳ покланар экан, унинг қўшини ҳам пок бўлади. Агар подшоҳ бузилса, унинг қўшини ҳам бузилади».
@VorisMedia
Ибн Қoййим раҳимаҳуллоҳ айтди:
قال العلامة ابن القيم رحمه الله:
«فأفضل الصائمين أكثرهم ذكراً لله عزوجل في صومهم».
«الوابل الصيب»، ١٠٤.
«Рўза тутганларнинг энг яхшиси, рўзадор ҳолатида Аллоҳ азза ва жаллани энг кўп зикр қилганларидир».
«Вабил ас-соййиб», 104.
@VorisMedia
«Энг тентак одам, сафари охирлаганида адашган одамдир. Ваҳоланки манзилига жуда ҳам яқинлашган эди».
@VorisMedia
«Дунёнинг бошидан охиригача, ҳаммаси бир соат ғам чекишга арзимайди. Энди бир умр ғам-ташвиш чекиб юришга нима дейиш мумкин?!».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Гуноҳлар неъматларни бирин-кетин кетказаверади. Охир оқибат ҳаммасини кетказиб юборади».
@VorisMedia
«Ҳақ ғолиб бўлувчи ва имтиҳон қилинувчидир.
Ҳайрон бўлма! Бу Раҳмоннинг қонунидир».
@VorisMedia
6. ИХЛОС ВА НИЯТ
وَعَنْ أبي إِسْحَاقَ سَعْدِ بْنِ أبي وَقَّاصٍ مَالِكِ بْنِ أُهَيْبِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ زُهرةَ بْنِ كِلاَبِ بْنِ مُرَّةَ بْنِ كَعْبِ بنِ لُؤىٍّ الْقُرشِيِّ الزُّهْرِيِّ رَضِي اللَّهُ عَنْهُ، أَحَدِ الْعَشَرَةِ الْمَشْهُودِ لَهُمْ بِالْجَنَّةِ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ قَالَ: «جَاءَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَعُودُنِي عَامَ حَجَّةِ الْوَدَاعِ مِنْ وَجَعٍ اشْتدَّ بِي فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي قَدْ بَلَغَ بِي مِنَ الْوَجَعِ مَا تَرَى، وَأَنَا ذُو مَالٍ وَلاَ يَرِثُنِي إِلاَّ ابْنةٌ لِي، أَفأَتَصَدَّقُ بثُلُثَيْ مَالِي؟ قَالَ: لاَ، قُلْتُ: فَالشَّطْرُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ فقالَ: لاَ، قُلْتُ: فَالثُّلُثُ يا رَسُولَ اللَّهِ؟ قال: الثُّلُثُ وَالثُّلُثُ كَثِيرٌ - أَوْ كَبِيرٌ - إِنَّكَ أَنْ تَذَرَ وَرَثَتَكَ أَغْنِيَاءَ خَيْرٌ مِنْ أَنْ تَذَرَهُمْ عَالَةً يَتَكَفَّفُونَ النَّاسَ، وَإِنَّكَ لَنْ تُنْفِقَ نَفَقَةً تَبْتَغِي بِهَا وَجْهَ اللهِ إِلاَّ أُجِرْتَ عَلَيْهَا حَتَّى مَا تَجْعَلُ في فِي امْرَأَتِكَ قَال: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ أُخَلَّفُ بَعْدَ أَصْحَابِي؟ قَال: إِنَّكَ لَنْ تُخَلَّفَ فَتَعْمَلَ عَمَلاً تَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللهِ إِلاَّ ازْدَدْتَ بِهِ دَرَجَةً وَرِفْعَةً، وَلَعَلَّكَ أَنْ تُخلَّفَ حَتَّى يَنْتَفِعَ بِكَ أَقَوامٌ وَيُضَرَّ بِكَ آخَرُونَ. اللَّهُمَّ أَمْضِ لأَصْحَابِي هجْرتَهُمْ، وَلاَ تَرُدَّهُمْ عَلَى أَعْقَابِهمْ، لَكِنِ الْبَائِسُ سعْدُ بْنُ خـوْلَةَ « يَرْثِي لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ» أَن مَاتَ بمكَّةَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Исҳоқ Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши жаннатга кириши башорат қилинган Ашараи мубашшаранинг биридирлар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжату вадоъ йилида, касалим кучайганда, зиёрат қилгани ҳузуримга келдилар. Шунда мен:
“Эй Аллоҳнинг расули, кўриб турганингиздек, дардим роса авжига минди. Ўзим бадавлат кишиман. Битта қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг учдан икки қисмини садақа қилаверайми?” десам, у зот: “Йўқ”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, ярминичи?” десам, у зот яна: “Йўқ”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, учдан бириничи?” десам, у зот: “Учдан бири! Учдан бири ҳам кўпдир (Ёки каттадир). Сен ўз меросхўрларингни бадавлат қолдириб кетишинг, одамлардан тиланадиган камбағал қилиб қолдиришингдан яхшидир. Аллоҳнинг розилигини истаб қилган нафақанг борки, унга албатта ажр оласан, ҳатто аёлингнинг оғзига солиб қўйган нарсанг учун ҳам», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Дўстларимдан қолиб кетаманми?» дедим. У зот: «Сен қолиб, бирон солиҳ амал қилсанг, у туфайли даражанг ва мартабанг албатта ортади. Шояд, ортда қолсанг-да, кейин сендан бир қанча одамлар манфаат олса, бошқалар (душманлар) эса сен сабабли зарар тортса. Аллоҳим, асҳобларимнинг ҳижратини давомли қил ва уларни ортларига қайтариб юборма! Лекин бечора Саъд ибн Хавла...» дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Маккада вафот этгани учун ачинаётган эдилар».
Муттафақун алайҳ.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
Толиби илмларга хушхабар!
من طلب العلم ليحيى به الإسلام
فهو من الصديقين
ودرجته بعد درجة النبوة"
«Ким илмни Ислом динини тирилтириш учун ўрганса у сиддиқлардандир ва унинг даражаси нубувватдан кейин туради».
@VorisMedia
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)
©️islomnuri
@VorisMedia
وَإِنَّكَ أَنْ تَبِيتَ نَائِمًا وَتُصْبِحَ نَادِمًا ، خَيْرٌ مِنْ أَنْ تَبِيتَ قَائِمًا وَتُصْبِحَ مُعْجَبًا ، فَإِنَّ الْمُعْجَبَ لَا يَصْعَدُ لَهُ عَمَلٌ
«Кечаси ухлаб кундузи надомат қилишинг, кечаси қойим бўлиб кундузи ужубланишингдан яхшироқ; чунки ужуб билан амал қабул бўлмайди».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Одамларнинг (иймони) комилроғи тавбаси мукаммалроқ ва истиғфори кўпроқ бўлганидир».
@VorisMedia
ҲАРОМГА НАЗАР СОЛИШ
«Кўп инсонлар иссиқ-совуқ кунларда тунлари намоз ўқиш ва нафл рўзалар тутиш машаққатига сабр қиладилар. Бироқ номаҳрамлардан нигоҳни тўсишга сабр қилолмайдилар».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ:
«Агар садақа қилувчи берган садақаси фақирнинг қўлига тушишдан олдин Аллоҳнинг қўлига тушишини билганида, садақа берувчи олувчидан кўра кўпроқ лаззатланган бўларди».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Нафсни ислоҳ қилишнинг энг катта сабаблари: бутун фикру зикрингни илм билан машғул қилишингиз, ўлим ҳақида тафаккур юритиб, фойдасиз нарсаларни ўйламаслигингиз ҳамда қалбингни зарарли хаёл ва васвасалардан сақлашингиздир».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Неъматлар уч турлидир:
Неъматлар борки:
1) Банда уни ўзида борлигини билади;
2) Банда уни ҳосил бўлишини кутади ва умид қилади;
3) Банда уни ўзида борлигини сезмайди».
@VorisMedia
8. ИХЛОС ВА НИЯТ
وعَنْ أبي مُوسَى عَبْدِ اللَّهِ بْنِ قَيْسٍ الأَشعرِيِّ رضِي الله عنه قالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الرَّجُلِ يُقاتِلُ شَجَاعَةً، وَيُقَاتِلُ حَمِيَّةً وَيُقَاتِلُ رِيَاءً، أَيُّ ذَلِكَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ: «مَنْ قاتَلَ لِتَكُونَ كَلِمَةُ اللَّهِ هِيَ الْعُلْيَا فَهُوَ في سَبِيلِ اللَّهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Баҳодирларча урушган ва қабиласининг ҳимояси учун курашган ҳамда одамлар кўриши учун жанг қилган кишиларнинг қайси бири Аллоҳ йўлида бўлади?” деб сўралганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун урушса, бас, у Аллоҳнинг йўлидадир”, дедилар.
Муттафақун алайҳ.
( Риёзус солиҳийн китобидан )
@VorisMedia
Аллоҳ таоло айтади: «Эй инсонлар, сизларга Раббингиз томонидан панд-насиҳат, дилларингиздаги (бузуқ эътиқодлардан иборат) нарсаларга шифо ва иймон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон) келди».
«(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир». (Юнус: 57-58).
«Аллоҳ таоло касалликни кетқазишликда, Қуръондан кўра тезроқ, буюкроқ, фойдалироқ ва умумийроқ бўлган Қуръондан бошқа шифони осмондан туширмаган».
@VorisMedia
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига салавот айтадилар», дедилар. (Термизий, 2685).
«Инсонларга яхшиликни таълим бериш, уларнинг нажоти ва саодатига сабаб бўлар экан. Аллоҳ таоло ўша (таълим берувчи) инсонни ҳам ўзининг амалини жинси билан мукофотлаб қўяди, яъни Аллоҳ таоло Ўзининг салавотини ва фаришталарининг салавотини ҳамда ер аҳлининг салавотини ўша инсонга нажот топиши, саодатга эришиши ва зафар қозониши учун сабаб қилиб қўяди».
@VorisMedia
7. ИХЛОС ВА НИЯТ
وَعَنْ أَبي هُريْرة عَبْدِ الرَّحْمنِ بْنِ صَخْرٍ رضي الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ لا يَنْظُرُ إِلَى أَجْسَامِكُمْ، وَلاَ إِلَى صُوَرِكُمْ، وَلَكِنْ يَنْظُرُ إِلَى قُلُوبِكُمْ وَأَعْمَالِكُمْ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра Абдурроҳман ибн Сохр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта Аллоҳ жисмларингиз ва суратларингизга қарамайди. Лекин У Зот қалбларингиз ва амалларингизга қарайди”, дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
Ибн Ато раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Ким суннат амалларига одатланиш билан нафсини тарбия қилса, Аллоҳ таоло унинг қалбини маърифат нури билан мунаввар қилади. Зотан, Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари, феъли-атворлари ва хулқи-одобларига эргашишдан кўра шарафлироқ мартаба йўқдир».
@VorisMedia
Амалларингиз ўзингизнинг фойдангизга гувоҳлик берсин.
🗣#Akramjon_domla
✈️@VorisMedia
«Ҳақ йўлни маҳкам тут. Ундаги йўловчиларнинг озлигини кўриб, ёлғизланиб қоламан, деган ўйни хаёлингга ҳам келтирма.
Ноҳақ йўлдан йироқ юр. Ундаги ҳалокат сари бораётган йўловчиларнинг кўплигини кўриб, алданиб қолма.
Қалбинг ташна бўлса, уни фақат ва фақат Қуръон ила суғор. Ёлғизликни ҳис этса, унга фақат ва фақат Раҳмон зикрини ошно эт.
Ким Аллоҳдан бошпана сўраса, Аллоҳ унга бошпана берур.
Ким ишини Аллоҳга топшириб қўйса, Аллоҳ унинг ишини ўнглаб қўюр.
Ким ўз жонини Аллоҳга сотса, Аллоҳ унинг жонини сотиб олур.
Бас, жаннат бўлсин у кимсагаки, Парвардигори унга бошпана берди, ишини ўнглаб қўйди, жонини сотиб олди, ундан рози бўлди ва уни рози қилди.
Аллоҳ мени ҳам, сени ҳам ўшалардан қилсин.
Қайси бир ишинг билан жаннатга киришингни билмайсан. Кўз ёшинг ё табассуминг биланми, бир оғиз ширин сўзинг ёки садақанг биланми, чиройли сабринг ё тиловатинг биланми, тасбеҳинг ёки Аллоҳ учун яхши кўришинг биланми, софдиллигинг ё ростгўйлигинг биланми? Билмайсан, билмайсан, билмайсан!
Шунинг учун олийҳиммат зотлар бу ахлоқларнинг ҳаммасини ўзларида жамлайдилар».
@VorisMedia
«ما عارض أحد الوحي بعقله إلا أفسد الله عليه عقله حتى يقول ما يضحك منه العقلاء».
«Бирон бир киши ваҳий (Қуръон ва суннат)ни ақли билан инкор қилса, Аллоҳ таоло унинг ақлини шу даражада айнитиб-бузиб қўядики, ҳатто унинг тилидан ақлли одамлар эшитса кулгига қоладиган, шармандали гапларни гапиртириб қўяди».
@VorisMedia