«Қалб соғлом эканининг аломатларидан – киши намозга киришган вақтда ундан ғами ва дунё ташвиши кетади, ҳамда у намозда роҳатини, неъматини, қалб сурури ва кўз қувончини топади».
@VorisMedia
Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади:
«Пайғамбарлардан қайси бир пайғамбар қийналмасин-ки, магар тасбеҳ билан истиғоса қилган-ёрдам сўраган».
@VorisMedia
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)
©️islomnuri
@VorisMedia
4. ИХЛОС ВА НИЯТ
وعن أبي عبد الله جابر بن عبد الله الأنصارى رضي الله عنهما قال : كنا مع النبي ﷺ في غزاةٍ فقال : "إن بالمدينة لرجالاً ماسرتم مسيراً ، ولا قطعتم وادياً إلا كانوا معكم حبسهم المرض" .
وفى رواية : "إلا شاركوكم في الأجر" ((رواه مسلم)) .
((ورواه البخاري)) عن أنس رضي الله عنه قال : رجعنا من غزوة تبوك مع النبي ﷺ فقال : " إن أقواماً خلفنا بالمدينة ما سلكنا شعباً ولا وادياً إلا وهم معنا ، حبسهم العذر" .
Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазотларнинг бирида эдик. Шунда у Зот:
«Мадинада бир қанча одамлар қолдиларки, қайси ердан юрсангизлар ёки қайси майдондан ўтсангизлар, улар сизлар билан биргадирлар. Чунки уларни (бу ерга сизлар билан бирга келишдан) беморликлари тўхтатиб қўйди», дедилар». Бошқа бир ривоятда эса: «Улар ажр ва савобда сизларга шерикдирлар», дейилади.
Имом Муслим ривоятлари.
____
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Биз Табук ғазотидан Расулуллоҳ с.а.в. билан бирга қайтиб келаётган эдик. У зот:
«Мадинада биз билан бирга кела олмай қолган бир қанча кишилар бор. Бирор дара ёки водийдан ўтсак, улар ҳам биз билан бирга бўлурлар. Чунки (биз билан ғазотга чиқишдан) узрларигина тўхтатиб қўйган, холос», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
«Саодат ва муваффақиятнинг аломатларидандир, қачонки бандада илми зиёдалашса, унинг тавозуси, раҳмати ва хавфи ва эҳтиёткорлиги ҳам ортиб, зиёдалашади. Ҳар қачон умри зиёда бўлса, дунёга ҳирси, интилиши камайиб боради. Ҳар қачон мол-дунё, бойлиги ортадиган бўлса, унинг сахийлиги ва қўли очиқлиги, эҳсони орта бошлайди. Ҳар қачон қудрати ва имкониятлари орта бошлагани сайин эса, у бандада одамларнинг ҳожатларини чиқариш, ёрдам бериш ва уларга тавозели бўлиши ҳам орта бошлайди. (Табиийки, бу саодат аломатларидандир)».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Кимки ўзи ҳақида энг яхши деган гумонда бўлса, у инсонлар ичида ўзини энг кам билувчи киши экан».
@VorisMedia
3. ИХЛОС ВА НИЯТ
وعن عائشة رضي الله عنها قالت قال النبي ﷺ : " لا هجرة بعد الفتح، ولكن جهاد ونية ، وإذا استنفرتم فانفروا" ((متفق عليه)) .
ومعناه : لا هجرة من مكه لأنها صارت دار إسلام .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
«(Макка) фатҳ бўлгандан кейин ҳижрат йўқдир. Лекин жиҳод ва ният боқий қолади. Агар у учун чақирилсангизлар, унга сафарбар бӯлинглар», деб айтдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бунинг маъноси шуки, Маккадан ҳижрат қилиш йўқдир. Чунки у куфр диёри эмас, балки Ислом диёридир.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Диннинг негизи рашкдир. Кимда рашк бўлмаса, демак унда дин йўқ. Рашк ёмонлик ва ахлоқсизликларни даф қилиб, қалбни ва тана аъзоларини ҳимоя қилади. Рашксизлик қалбни ўлдиради. Пировардида тана аъзолари ҳам ўлади».
@VorisMedia
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)
©️islomnuri
@VorisMedia
وليعلم اللبيب:
أن مدمني الشهوات
يصيرون إلـى حالة لا يلتذون بها،
وهم مـع ذلك لا يستطيعون تركها.
«Ақл эгаси билсинки, шаҳватларга муккасидан кетган кимсалар ўша гуноҳ-маъсиятларидан ҳузурлана олмайдиган ва шу билан бирга улардан қутула олмайдиган даражагача етадилар».
@VorisMedia
«Зикрнинг шарафли амал эканига Аллоҳ таоло унинг аҳли (яъни, ҳамиша Уни ёд этувчилар)ни фаришталари ҳузурида мақташи етарли (далил)дир».
@VorisMedia
Зайд ибн Аслам раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳдан қўрқадиган кишини одамлар уни олдин ёқтирмаган бўлсалар-да, яхши кўриб қолишади, деб айтиларди».
@VorisMedia
5. ИХЛОС ВА НИЯТ
وَعَنْ أَبي يَزِيدَ مَعْنِ بْنِ يَزِيدَ بْنِ الأَخْنَسِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ، وَهُوَ وَأَبُوهُ وَجَدُّهُ صَحَابِيُّونَ، قَالَ: كَانَ أَبِي يَزِيدُ أَخْرَجَ دَنَانِيرَ يَتصَدَّقُ بِهَا فَوَضَعَهَا عِنْدَ رَجُلٍ فِي الْمَسْجِدِ فَجِئْتُ فَأَخَذْتُهَا فَأَتيْتُهُ بِهَا. فَقَالَ: وَاللَّهِ مَا إِيَّاكَ أَرَدْتُ، فَخَاصَمْتُهُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «لَكَ مَا نَويْتَ يَا يَزِيدُ، وَلَكَ مَا أَخَذْتَ يَا مَعْنُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Абу Язид Маън ибн Язид ибн Ахнас розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
У киши, оталари ва боболари саҳобалардан эди.
Отам Язид садақа қилиш ниятида бир қанча динорларни чиқариб, масжидда бир киши ҳузурига қўйди. “Мен келиб, у динорларни олиб, (отам ҳузурига) келдим. Отам: “Аллоҳга қасамки, мен сенга берилишини ният қилмаган эдим”, дедилар. Бу ҳақда жанжаллашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордик. Шунда у Зот:
“Эй Язид, сенга ният қилганинг. Эй Маън, олган нарсаларинг сен учундир”, дедилар”.
Имом Бухорий ривояти.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
#УНУТМАНГ:
«Саодатнинг аломати – банданинг ҳасанотлари ортида ва гуноҳлари кўз ўнгида бўлишидир. Ва бахтсизликнинг аломати эса – банда ҳасанотларини кўз ўнгида кўриб, ёмонликларини унутиб қўйишидир».
@VorisMedia
🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃
Читать полностью…"إن محبة الله تنور الوجحه، وتشرح الصدر، وتحيي القلب"
«Албатта, Аллоҳнинг муҳаббати юзни нурли қилади, (инсонни) кўксини очади ва қалбини тирилтиради».
«Адабу дуня вад-дин».
@VorisMedia
Касалликларнинг энг улкан муолажаларидан
«Касалликларнинг энг улкан муолажаларидан – яхши амал қилиш, эҳсон, зикр, дуо, тазарру, Аллоҳга муножот қилиш, сўраш ва тавба.
Ушбу ишлар касалликни даф этиш ва шифони ҳосил бўлишида ўз таъсирига эгадир. У табиий дориларнинг энг улуғларидан. Лекин унинг таъсири нафснинг тайёргарлиги ва унинг қабул қилишига кўра, унинг фойдасига қай даражада ишониши, эътиқод қилишига кўра бўлади».
@VorisMedia
2. ИХЛОС ВА НИЯТ
وعن أم المؤمنين أم عبد الله عائشة رضي الله عنها قالت : قال رسول الله ﷺ : "يغزو جيش الكعبة فإذا كانوا ببيداء من الأرض يخسف بأولهم وآخرهم" .
قالت : قلت : يارسول الله ، كيف يخسف بأولهم وآخرهم وفيهم أسواقهم ومن ليس منهم ! ؟
قال ﷺ : "يخسف بأولهم وآخرهم ، ثم يبعثون على نياتهم" ((متفق عليه , هذا لفظ البخاري)) .
Мўминлар онаси Оишадан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ с.а.в. :
«Бир тоифа аскарлар Каъбага ҳамла қилиш учун келишади. Улар саҳроли ерга келишганида аввалгилари-ю охиргиларини ер ютади», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг расули, уларнинг аввалги-ю охиргиларини қандай қилиб ер ютади? Ҳолбуки, уларнинг ораларида бозорчилар ва улардан ташқари кишилар ҳам бор-ку?!» десам, у зот: «Ер барчаларини баробар ютади. Сўнгра Қиёмат куни ҳамма ўз ниятига мувофиқ тирилтирилади», дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Лафз Бухорийники.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃
Читать полностью…1. ИХЛОС ВА НИЯТ
وعن أمير المؤمنين أبي حفص عمر بن الخطاب بن نفيل بن عبد العزى بن رياح بن قرط بن رزاح بن عدى بن لؤى ابن غالب القرشى العدوى رضي الله عنه قال : سمعت رسول الله ﷺ يقول : " إنما الأعمال بالنيات ، وإنما لكل امرىء ما نوى فمن كانت هجرته إلى الله ورسوله فهجرته إلى الله ورسوله ، ومن كانت هجرته لدنيا يصيبها ، أو امرأة ينكحها فهجرته إلى ما هاجر إليه" ((متفق على صحته , رواه إماما المحدثين : أبو الحسين مسلم بن الحجاج بن مسلم القشيرى النيسابورى رضي الله عنهما في صحيحهما اللذين هما أصح الكتب المصنفة)).
Амирул мўминин Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
«Албатта амаллар ният биландир. Ва ҳар кишига қилган нияти учун берилур. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва расули (ризоси) учун бўлса, Аллоҳ ва расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё топмоқ учун ёки бирор хотинга уйланиш учун бўлса, у кишининг ҳижрати ният қилган нарсаси учун бўлади», деб айтганларини эшитдим», дедилар.
Бу ҳадисни муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ал-Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Нисобурийлар ривоят қилишди.
(Риёзус солиҳийн китобидан)
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Агар қалб бир соат Аллоҳнинг зикридан ғофил қоларкан, шайтон унинг қалбига ўрнашади, унга (ёлғон) ваъда беради, унга умид беради, унга (дунё ҳою ҳавасларига) иштаҳа беради ва ҳар бир водийда у билан бирга бўлиб (гуноҳ маъсиятга) қизиқтиради».
@VorisMedia
«Бекорчилик ва бўш вақтдан унумли фойдаланмаслик банда учун энг зарарли нарсадир. Чунки қалб ҳеч қачон бекор қолмайди, балки (доим нима биландир машғул бўлади).
Агар у қалбини фойдали нарса билан машғул қилмаса, зарарли нарса билан машғул бўлиши муқаррар».
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Неъматлар Аллоҳдан берилган имтиҳонлардир, у сабабли шукр қилувчининг шукри ва кўрнамакнинг нонкўрлиги кўринади».
@VorisMedia
"فكيف يوفق لحسن الخاتمة من أغفل الله سبحانه قلبه عن ذكره ، واتبع هواه وكان أمره فرطا ، فَبَعِيدٌ مَن قَلبُه بعيد من الله تعالى ، غافل عنه ، مُتَعَبَّدٌ لهواه ، مُسَيَّرٌ لشهواته ، ولسانه يابس من ذكره ، وجوارحه معطلة من طاعته مشتغلة بمعصية الله ، أن يوفق لحسن الخاتمة".
«Аллоҳ таоло Ўзини зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган кимса чиройли хотимага қандай муваффақ бўлсин; ҳавосига эргашган, ишлари зое бўлган, зикрдан қалби узоқ кимса, Аллоҳ таолодан ҳам узоқдир, ундайлар ҳавосига ибодат қилади, шаҳватларига осон берилади, тили зикрдан маҳрум, тўрт мучаси тоатдан бўшаган, балки Аллоҳга осийлик қилиш билан банд - ахир чиройли хотимага етишарми-ди?!»
@VorisMedia
#УНУТМАНГ
«Ўтган вақтга надомат чекиш билан машғул бўлишнинг ўзи – вақтни зое қилиш ҳисобланади».
@VorisMedia