vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Зуннундан (яъни, Юнус алайҳиссаломдан) ихлоснинг аломати ҳақида сўралганида:
"Агар амалингда одамларнинг мақтовларини яхши кўриш ва айблашларидан қўрқиш бўлмаса, демак, сен мухлис экансан, иншааллоҳ", дедилар".

("Ҳилятул авлия", 1/243)

Havaskor Tarjimonlar guruhidan.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтди: "Агар бир киши сизни сизда йўқ сифат билан мақтаётганини кўрсангиз ундан эҳтиёт бўлинг чунки у сизни сизда йўқ бўлган сифат билан ҳақорат қилиши ҳам мумкин."*

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

021. Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардаги дуолардан бошқа нарсалар билан дам солиш

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дейди – Мен - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим:
Албатта - Қуръон ва ҳадислардаги дуолардан бошқа жоҳилий йўллар билан - дам солиш, тумор ва ҳалақаларни – кўздан сақлайди, шифо бўлади ёки иситади- совутади деб – осиб олиш ширкдир.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлимидан аввалги касалида Ихлос, Фалақ ва Нос суралари билан ўзига дам соларди, оғирлашиб қолгач мен ўша сураларни ўқиб дам солиб, қўлларининг баракасини умид қилиб, ўз қўллари билан баданини силардим.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳлибайтларининг баъзиларига дам солиб, ўнг қўли билан силаб туриб шундай дер эди: «Аллоҳумма Роббан-наас, азҳибил-баъс, ишфи, анташ-шаафий, ла шифаа илла шифааук, шифаан ла юғодиру сақома (н)» Эй Парвардигор, инсонларнинг роббиси, касалликни кетказ, Сен шифо берувчисан, Сенинг шифоингдан бошқа ҳеч бир шифо йўқ, ундан кейин касаллик қолмайдиган шифо билан шифолагин.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чаён чаққан кишига ва шунга ўхшаган дардларга дам солишга рухсат бердилар.

Шарҳ
Дам солиш деганда, касал кишига Қуръон оятларидан ёки саҳиҳ ҳадисларда келган дуоларни ўқиб дам солиш ёки касалнинг оғриган жойига қўлни қўйиб ўқиш тушилинади. Бу амал - Аллоҳнинг изни билан агар Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардан иборат бўлса,- фойдали бўлади, агар шайтонлар воситаси билан бўлса ширк бўлади.

Кўпчилик Қуръон билан дам солувчилар билан шайтон мадади ила дам солувчиларнинг фарқини билмагани учун биз шайтон билан дам солувчиларнинг аломатларига ишора қилиб кетамиз:

Сеҳргарнинг аломатлари:

Биз зикр қиладиган аломатларнинг биронтасини топсангиз билингки бу киши сеҳргар, азайимхон, дарҳол ундан узоқлашинг!!!

- Бемордан беморнинг исмини, онасининг исмини сўрайди.

- Беморнинг бирон нарсасини олади: рўмолча, кийимидан бир бўлак ва шунга ўхшаш.

- Кўпинча бир муайян сифатдаги жонлиқни сўйиб, муайян сифатда пишириб маълум шахсларга ёки маълум маконларга олиб боришни талаб қилади.

- Араб тилида бўлмаган, тушунарсиз дуоларни ўқийди.

- Гапининг орасида парилар, кишилар, авлиёлар ёрдам беради деб айтади.

- Гоҳо бемордан одамларга кўринмай, алоҳида қуёш ҳам тушмайдиган хонада ўтиришини талаб қилади.

- Гоҳо беморга баъзи нарсаларни бериб, уни кўмиб юборишга ёки ёқиб юборишга буюради.

- Баъзилари бемордан аввал унинг исми, яшаш жойи ва муаммоси ҳақида айтиб беради.

- Баъзан беморга катаклар ичига чизилган ҳар хил шакллардан иборат қоғозни тумор қилиб беради ёки берадида кейин уларни ўчириб юборишга ёки ёқиб юборишга буюради.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Куръон ва шаръий дуолар билан дам солиш жоиз.

2- Қуръон ва шаръий дуолардан бошқа маъносиз лафзлар билан дам солиш ҳаром.

3- Агар дам солишда Аллоҳдан бошқасига дуо қилиш, бошқалардан мадад сўраш бўлса ширк акбар бўлади.

4- Инсон ўзига шаръий дуолар билан дам солиши суннат, бошқалардан дам солиб қўйинг деб талаб қилиши шарт эмас.

___
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Олдинга ўтинглар, менга иқтидо қилинглар. Орқангиздагилар эса сизларга иқтидо қилсин (эргашсин, яқинроқ турсин). Бир қавм (олдинга интилиш ўрнига) орқага сурилаверса, Аллоҳ уларни орқага суриб қўяди”, дедилар”. Муслим (438/868).

Демак, бизда катта имконият бор: бу суннатга амал қилиш билан Аллоҳ ва фаришталарининг саловатига эришишимиз мумкин.

Доктор Роғиб ас-Сиржоний қаламига мансуб «Унутилган ёхуд эътиборсиз ташлаб қўйилган сунатларни қайта жорий қилиш» китобидан

Мусанниф Адҳам таржимаси
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

020. Сеҳр ва ундан хазар қилиш

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 102- оятида шундай дейди: «Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар. Ҳолбуки у фаришталар: Биз фақатгина фитнамиз, бас (бу айтган нарсаларга) кофир бўлиб қолма демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар».

Тоҳа сурасининг 69-оятида шундай дейди: «Сеҳргарлар эса қаерда бўлмасин зафар топмас».

Абу Хурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Еттита ҳалок қилувчи – катта гуноҳлар - дан эҳтиёт бўлинглар», дедилар. Саҳобалар:
— Ё Расулаллоҳ, улар нималар, деб сўрашди.
— Улар: Аллоҳ таолога ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ таоло ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, судхўрлик, етимнинг молини ейиш, жангда орқага қочиш ва гуноҳ-маъсиятлардан пок бўлган мўъмина аёлларга бузуқ деб туҳмат қилиш», дедилар.

Шарҳ
Сеҳр сеҳргарни ёки сеҳргарга борувчини дунё ва оҳиратда ҳалок қилувчи гуноҳи кабирадир. Шариатимизда сеҳргарнинг калласи қилич билан узиб ташланади, чунки у шайтонлардан сеҳр қилишга мадад сўраб, Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилиб мушрик, кофир бўлади. Сеҳргарларга бориш ва улардан бирон нарсани талаб қилиш ҳаромдир. Дард берувчи ҳам дардингизга шифо берувчи ҳам ёлғиз Аллоҳнинг ўзи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога васият қилиб туриб “Агар бирон нарса сўрасангиз Ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан сўранг, агар мадад сўрасангиз Ёлғиз Аллоҳнинг ўзидангина сўранг” деганлар. Баъзи эркак ва аёллар турмуш ўртоғида сал ўзгаришни сезиб қолса иккисининг ўртасиги иссиқлиқ солиб қўйиши учун дарҳол сеҳргар ҳузурига шошади. Арзимаган нарсага иймонни сотиб қўйиш муъминларнинг сифатларидан эмас.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар

1. Сеҳр ҳаром ва эгасини ҳалок қилувчи гуноҳлардан.

2. Сеҳр инсоннинг динини барбод қилади. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 102- оятида сеҳргарлар ҳақида шундай дейди: «Албатта Биз фитнамиз (биз айтган амалларни қилиб) кофир бўлиб қолма».
Чунки сеҳр — сеҳргар ўз шайтонларига қурбонлик ва турли ибодатларни қилганидан кейингина хосил бўлади. Шунинг учун ҳам фолбинга борган кишига фолбин бир жонлиқни (ўзининг алвастиларига) атаб қон чиқаришга буюради.

3.Сеҳргарларга бориш ва улар билан алоқа қилиш ҳаром.
___
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимаси)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу тунда хоҳлаганча намоз ўқиб, тун охирлаганида аҳли аёлларини уйғотиб, намоз, намоз, деб айтардиларда сўнгра қуйидаги оятни тиловат қилардилар:

"Аҳли умматларингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билаксъ) ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Чиройли оқибат – жаннат – (аҳли) тақвоникидир"
(Тоҳа сураси, 132 оят).

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш

30. Васиятни ёзиб қўйиш
http://vorismedia.com/30-vasiyatni-yozib-quyish/

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга доим ўлимни эслаб туриш кераклигини уқтирардилар. Чунки ўлимни эслаш кишини охират учун амал қилиш, гуноҳлардан тавба қилиб, солиҳ амалларни кўпайтириш, ҳақларни эгаларига қайтариш, одамлар билан муомалада хато-камчиликка йўл қўйган бўлса, улардан узр сўрашга ундайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "أَكْثِرُوا ذِكْرَ هَاذِمِ اللَّذَّاتِ"، يَعْنِي الْمَوْتَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “(Дунёдаги) лаззатларни йўқ қилувчини кўпроқ эслаб туринглар”, дедилар”. Яъни, ўлимни назарда тутдилар. Термизий (2307), Насоий (1824). Ҳасан саҳиҳ ҳадис.

Ўлимни эслашга ёрдам берувчи воситалардан бири мусулмон киши ўз васиятини ёзиб қўйишидир. Хусусан, унинг зиммасида одамларнинг омонати ёки қарзлари бўлса, шунингдек, бошқалар билан молиявий шерикчилик қилаётган бўлса, бу ишни бажариш янада таъкидланади. Чунки ўлим кутилмаганда келади. Шунинг учун васиятни ёзиб қўйиш билан ҳақ-ҳуқуқлар сақланади, омонатларга риоя қилинади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَا حَقُّ امْرِئٍ مُسْلِمٍ لَهُ شَيْءٌ يُوصِي فِيهِ، يَبِيتُ لَيْلَتَيْنِ إِلاَّ وَوَصِيَّتُهُ مَكْتُوبَةٌ عِنْدَهُ".

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Васият қиладиган нарсаси бор бирон мусулмон (кетма-кет) икки кеча давомида олдида васияти ёзилмаган ҳолда ухлаши мумкин эмас (биринчи кечада васиятини ёзмаган бўлса ҳам эртасига, иккинчи кечада албатта ёзиб қўйсин)”, дедилар”. Бухорий (2738), Муслим (1627/4095). Ҳадис лафзи Имом Бухорийга тегишли.

Ҳар бир мусулмон ушбу муҳим суннатга имкони борича амал қилиши керак.

Доктор Роғиб ас-Сиржоний қаламига мансуб «Унутилган ёхуд эътиборсиз ташлаб қўйилган сунатларни қайта жорий қилиш» китобидан

Мусанниф Адҳам таржимаси
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Энг яхши АЁЛ ҳақида..
http://vorismedia.com/eng-yaxshi-ayol-haqida/

Ҳакимларнинг биридан “Энг яхши АЁЛ” ҳақида сўралганида, Ҳаким зот шундай жавоб берган экан:
Энг яхши АЁЛ – Раббисини рози қилган, беш маҳал намозини ўқиган, бир ой рўзасини тутган, (қодир бўлса) ҳаж қилган, эрини рози қилган, уйидан (эрининг изнисиз) чиқмаган, эр-хотин орасидаги сирларни яширган, кўчада юрганда оёқ кийими кўринмаган, овози (бегоналарга) эшитилмаган, қадди-қомати билинмаган, қавм-қариндошлари ичида шарафли, ўз нафсига кўра эса ҳокисор, фарзандлари учун мадраса, эри учун либос бўлган, эридан бирон яхшилик кўрса “раҳмат” айтган, ёмонлик кўрса сабр қилган, уйга кирганда табассум ила қарши олиб, кўнглига сурур, севинч бағишлаган, уйдан чиққанда эса чиройли кузатиб, қайтгунича интизорлик ила кутган, унга (аёлига) боққанида кўзини қувонтирадиган, сафарда бўлиб, уйдан ғоиб бўлганда эса мол-мулкини ва ўз номусини муҳофаза қилган, ётоққа чорлаганда бош тортмаган, унда бирон айб кўрса, уни яширган, хато кўрса, уни тўғрилаган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарган АЁЛдир.

Абдулҳодий Юсуф

Читать полностью…

Voris Media

“Дуруди мауззама” дуосини ўқиш жоизми?

• Савол: “Дуруди муззама” дуосини ўқиш бидъатми? Ахир, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишку?!

• Жавоб: Алҳамдулиллаҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш ибодат бўлиб, у зотнинг исмлари тилга олинган чоғда салавот айтмаслик гуноҳ саналади. Лекин саҳиҳ ҳадисларда собит бўлмаган муайян бир салавотни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, Жаброил алайҳиссаломга, ҳатто Аллоҳ таолога нисбат бериш ҳаромдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менинг номимдан ёлғон гапирса, дўзахдан жойини ҳозирлаб олаверсин” – деганлар (мутавотир ҳадис). Қолаверса, бу салавотни айтган инсон шунчаки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтяпман, деб эътиқод қилмайди. Балки қиёмат кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига етиш, у зотни тушида кўриш, ҳаж қилган, маълум бир муддат рўза тутган ва ҳоказо савобларга эришиш мақсадида қилади. Бирон саҳиҳ далилга таянмаган ҳолда муайян бир зикрни айтишнинг муайян бир мукофоти бор эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номларидан айтиш, эътиқод қилиш ёки шу зикрга амал қилиш қабул бўлиши у ёқда турсин, ҳаром бўлади.

Шунга биноан, “Дуруди муаззама” номли салавот ва унинг фазли бирон саҳиҳ ҳадисда собит бўлмагани учун уни айтиш, одамларни унга тарғиб қилиш ва тарқатиш ҳаром, валлоҳу аълам.

ИхлосОрг Саҳифасидан

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш

29. Ёш болаларга салом бериш
http://vorismedia.com/29-yosh-bolalarga-salom-berish/

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёш болаларга худди катталардек муомалада бўлиб, уларнинг жамиятда обрў-эътиборли, ўз қадрини биладиган киши бўлиб етишишига ҳаракат қилардилар. Бунинг учун бола ўзига нисбатан ижобий муносабатни ҳис қилиши лозим. Шунда у ёшлигиданоқ керакли масъулиятни зиммасига олади, феъл-атвори шунга мослашади, ортиқча қийинчиликсиз чиройли хулққа эга бўлади. Натижада келажакда жамият катта фойда кўради.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёш болаларнинг ёнидан ўтсалар, уларга беэътибор бўлмасдилар. Аксинча, юқорида зикр қилинган мақсадни юзага чиқариш учун биринчи бўлиб ўзлари ёш болаларга салом берардилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ كَانَ يَمْشِي مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَمَرَّ بِصِبْيَانٍ فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга кетаётганларида ёш болаларнинг ёнидан ўтишса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга салом бердилар”. Бухорий (6247), Муслим (21168/5558). Ҳадис лафзи Имом Муслимга тегишли.

Шубҳа йўқки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам салом берган болалар ўзларининг қандай қийматга, аҳамиятга эга эканини тўлиқ ҳис қилган. Хусусан, давлат бошлиғи бўлган киши бир ёш болага салом берганида унда қандай ўзгариш бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Бундай юксак муомала уларнинг тарбияси ва шахс сифатида шаклланишига кучли таъсир ўтказган.

Айни ҳолат Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг диққатини тортгани туфайли у киши бизга бу ҳадисни ривоят қилиб берди. Агар бу муомала ўша давр учун одатий иш бўлганида Анас розияллоҳу анҳу кейинчалик буни одамларга айтиб бермаган бўларди. Демак, бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларига хос, ажойиб суннатларидандир.

Доктор Роғиб ас-Сиржоний қаламига мансуб «Унутилган ёхуд эътиборсиз ташлаб қўйилган сунатларни қайта жорий қилиш» китобидан

Мусанниф Адҳам таржимаси

Читать полностью…

Voris Media

https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Фарзандларингиз ҳаққига дуо қиласизми?!

رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِنْ ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُسْلِمَةً لَكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَا ۖ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

128. «Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли зотсан».

فَلَمَّا وَضَعَتْهَا قَالَتْ رَبِّ إِنِّي وَضَعْتُهَا أُنْثَىٰ وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا وَضَعَتْ وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالْأُنْثَىٰ ۖ وَإِنِّي سَمَّيْتُهَا مَرْيَمَ وَإِنِّي أُعِيذُهَا بِكَ وَذُرِّيَّتَهَا مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

36. Уни (Марямни) туққан чоқда: «Эй Роббим, мен буни қиз туғдим-ку!!» деди. Ҳолбуки, Аллоҳ нима туққанини яхши билади. «Ва ўғил қиздек эмас. Ва мен унга «Марям» деб ном қўйдим ва, албатта, мен сендан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тилайман».

هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُ ۖ قَالَ رَبِّ هَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً ۖ إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاءِ

38. Шу чоқда Закариё Роббига дуо қилиб: «Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, сен дуони эшитувчисан», деди.

وَوَهَبْنَا لَهُ إِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ ۚ كُلًّا هَدَيْنَا ۚ وَنُوحًا هَدَيْنَا مِنْ قَبْلُ ۖ وَمِنْ ذُرِّيَّتِهِ دَاوُودَ وَسُلَيْمَانَ وَأَيُّوبَ وَيُوسُفَ وَمُوسَىٰ وَهَارُونَ ۚ وَكَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ

84. Ва Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни бердик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Бундан олдин Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилувчиларни ана шундай мукофотлаймиз.

رَبَّنَا إِنِّي أَسْكَنْتُ مِنْ ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِنْدَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِ رَبَّنَا لِيُقِيمُوا الصَّلَاةَ فَاجْعَلْ أَفْئِدَةً مِنَ النَّاسِ تَهْوِي إِلَيْهِمْ وَارْزُقْهُمْ مِنَ الثَّمَرَاتِ لَعَلَّهُمْ يَشْكُرُونَ

37. Эй Роббимиз, ҳақиқатда мен ўз зурриётимдан, сенинг Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Эй Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун Бас, Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин ва уларни мевалардан ризқлантиргин. Шояд шукр қилсалар.

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

40. Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин.

وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا

74. Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт», дейдиганлардир..

رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُمْ وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ

8. Эй Роббимиз, уларни ҳам, оталаридан, жуфтларидан ва зурриётларидан аҳли солиҳ бўлганларини ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган адн жаннатларига киритгин. Албатта, Сенинг Ўзинг азизу ўта ҳикматли зотсан..

Демак, фарзандлар камоли ва салоҳиятини ўйлаган киши улар ҳаққига жуда кўп дуо қилиши керак экан.

————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Суннатни улуғлаш

Салафларимиздан Имом Молик роҳимаҳуллоҳ тобеинларнинг саййидларидан бўлмиш Айюб ас-Сихтиёний ҳақида сўралганларида шундай жавоб қилдилар:

“Мен сизларга ким ҳақида гапириб берган бўлсам, билингларки, Айюб Сихтиёний у одамдан афзалроқдир. (Айюб Сихтиёний) икки марта ҳаж қилганлар, мен у кишини тинмай кузатар эдим. Гапирганларини ҳеч ҳам эшитмас эдим, бироқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни эслаб қолсалар шу даражада йиғлардиларки, ҳатто у кишига раҳмим келиб кетарди. У кишининг бу ҳолатини ва Пайғамбаримизни ниҳоятда улуғлаганликларини кўрганим заҳоти у кишидан ҳам (ҳадис) ёза бошладим”.

Салафи солиҳларимиздан яна бошқа кўплаб обид ва мужтаҳид олимларнинг ҳаётларида бунга ўхшаш воқеалар жуда кўп зикр қилинган.

Мусъаб ибн Абдуллоҳ айтади:

“Имом Молик роҳимаҳуллоҳ ҳам ҳар қачон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни зикр қилсалар, ранглари ўзгариб, бошлари эгилиб қолар ва бу нарса мажлисда ўтирган кишиларни ноқулай ҳолатга солиб қўярди. Кунларнинг бирида у кишидан бунинг сабабини сўралганда шундай жавоб қилдилар:

“Агар мен кўрган зотларни кўрганларингизда эди, менга бу саволни бермаган бўлар эдингизлар. (Қорилар саййиди бўлмиш) Муҳаммад ибн Мункадир роҳимаҳуллоҳдан бирон ҳадис ҳақида сўрасак, шу даражада йиғлардиларки, ҳатто у кишига раҳмимиз келиб кетарди. Жаъфар ибн Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ эса ҳазил-мутойибаси кўп ва сертабассум киши бўлишларига қарамай, ҳар қачон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилинса, ранглари сарғайиб кетар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида гапирсалар, таҳорат олиб сўнг сўзлар эдилар. Ва у кишини ҳамиша намоз ўқиган ёки сукут сақлаган ёки Қуръон ўқиган ҳолларида кўрар эдим. Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни асло гапирмас ва Аллоҳдан доим қўрқадиган обид уламолардан эдилар”.

“Маканатус сунна” китобидан

Абдулборий Холтўрахон таржимаси

http://vorismedia.com/sunnvtni-uluglash/

Читать полностью…

Voris Media

Ушбу китоб 630 бетдан иборат бўлиб унда мусулмон ўлкаларда катта фитнага сабаб бўлган оқимлар, ҳаракатлар ва бошқа шуларга тегишли масалалар хусусида сўз юритилади.

Бу билан аввало ўзимизга, ўзлигимизга назар солиш, тарихда йўл қўйилган хатолар келажак учун сабоқ бўлиши умиди кўзланди. Тарихдан сабоқ олиб, ўзини, ўзлигини ислоҳ этмаган уммат ўзгалар қўлида қўғирчоққа айланиб, жаҳолат ботқоғига ғарқ бўлмаслигига кафолат йўқ. Бу борадаги ожизона уринишимизни Аллоҳ хайрли қилсин.

МУНДАРИЖА

1. Муқаддима
2. Шиалар: тарих ва бугун
3. Бир тамаддун ҳалокати тарихи
4. «Боко ҳаром»га қарши бешта исломий ҳужжат
5. Бугунга зарур сабоқ
6. Ғарб Ислом билан муроса қилиши мумкинми?
7. Иблиснинг ваъдаси ва сектантнинг яширин қуроли
8. Ислом ҳақида ижобий фикр уйғотиш учун нима қилиш керак?
9. Исломдаги конструктив ва деструктив ижтимоий тармоқлар
10. Қолоқликнинг сабаби илмсизликданми?
11. Нима учун Исломга қарши уруш эълон қилинди?
12. Нима учун мусулмонлар бундай кучсиз?
13. Тақиқларни бузиб…
14. Уммат муаммолари
15. Ҳизбут Таҳрир: ислом сиёсатидаги ёш болаларнинг халифачилик касаллиги
16. Электрон фатволар ва онлайн-муфтийлар
17. Ғулув ва такфирдан огоҳлантириш
18. Диний мутаасибликнинг тўрт аломати
19. Европа худодан нега воз кечди?
20. Европани терроризмдан қандай қутқариш мумкин?
21. Қуръонийлар адашган секта
22. Мусулмонлар орасида тинчлик бўлиши учун 12 қадам
23. Нега фарзандларимиз урушга кетмоқда?
24. Постмодерн даврдаги Ислом
25. Экстремизмнинг башараси
26. Ислом олами ва ғарб тушунчасидаги “озодлик”
27. Агар қашқир бўлмасанг, унда туя бўл
28. Айбсиз айбдор қилинганлар
29. Аллоҳ барча ишда мулойимликни яхши кўради
30. Бир қизнинг холис эътирофи
31. Диннинг обрўсини тўкманг
32. Жамоатдан сектага
33. Инсонийлигини йўқотганлар
34. Ихлоссизлик изтироблари
35. “ИШИД” тўдаси
36. Қилич билан эмас, тинчлик билан
37. Қутблар бирлашмайди…
38. Осий мусулмонларнинг “муқаддас уруши”
39. Хаворижлар ким бўлган?
40. Алданганлар қандай қутқарилади: универсал услубнинг 25 принципи
41. Секта аъзоси эмасмисиз…?
42. Ахборот уруши
43. Бош миянинг патологик “салафия”си
44. «Ал-Васатия» ғояси: ҳақиқат ва уйдирмалар
45. Мазҳабларнинг келажаги: ижтимоий-тарихий таҳлил
46. Муташабиҳат
47. Шайх Рамазон ал-Бутий ва бемазҳаблар ўртасидаги баҳс
48. Террорчилар қандай “Ислом”га эътиқод қилишади?
49. Фитна ҳавфи қаердан вужудга келади?
50. Адашган «салафий»лар
51. Дунё келажаги ёҳуд дунё тартиботининг ўзгариши
52. Қўрқувнинг садоси!
53. Масжидул Зирор
54. Масжидул ҳаромнинг босиб олиниши
55. Миллатчилик
56. Мулоқотдаги қўполлик – уммат заифлашувига сабаб бўлувчи омил сифатида
57. Мунофиқ
58. Мусулмонлар бирлашишига нима тўсқинлик қилмоқда?
59. “Покланиш”нинг қонли йўллари
60. Сайловлар Исломга зидми?
61. Сохта ислом экстремизмининг белгилари
62. Суннат фақат кийим эмас, балки амалдир
63. ИШИДнинг чиқиши пайғамбаримиз тарафидан башорат қилинган
64. Ўзингиз ва биродарларингизнинг шаънини сақланг
65. Уламоларга эргашиш зарурати
66. Уммат бирлиги
67. Фитна пайтида нима қилиш керак?

Муаллиф: Абу Муслим (Адҳам Отажонов)

Ҳажми: 2.8 mb

Кўчириб олиш: PDF 👇
http://vorismedia.com/fitna-elektron-kitob/

Читать полностью…

Voris Media

Умму Дардо розияллоҳу анҳо айтдилар:
"Абу Дардонинг уч юз олтмишта Аллоҳ йўлидаги дўстлари бўлиб, намозда уларнинг ҳаққига дуо қилар эди. Шу ҳақда гапирганимда, у зот: "Қай бир киши биродарининг ҳаққига ғойибона дуо қилар экан, Аллоҳ унга икки фариштани тайин қиладики, улар: "Сенга ҳам шундай дуолар бўлсин" деб турадилар. Фаришталар мени дуо қилишларини истамайсанми?!" - деди".

(Имом Заҳабий, "Сияру аъламин нубала", 2/301)

Абу Довуд Юсуф

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ШУНДАЙ ЗОТНИНГ УММАТЛАРИМИЗ!

Мақолага тегишли далилларни ўрганаётганимда қуйидаги ҳадиси шарифда узоқ тўхталиб қолдим. Айнан бугунимизга далолатлари борлиги учун китоблардан шарҳини изламадим ҳам. Мана ўша ҳадис:

“Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят этишларича, онамиз айтадилар: “Яҳудийлардан бир неча киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кира туриб: “Ассому алайка”, яъни “Сизга ўлим бўлсин!”, дейишди. Буни мен пайқаб қолдим. Ва: “Сизларга ҳам ўлим ва лаънат бўлсин!”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шошманг, эй Оиша! Аллоҳ ҳар ишда юмшоқликни хуш кўради”, дедилар. Мен: “Улар нима деганларини эшитмадингизми, ё Расулуллоҳ?”, десам, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Мен: “Сенгаям шундай бўлсин” деб қўйдим, дедилар".
Аҳмад, Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ҳадисни ўқиб чиққан киши ўзи ҳам кўп нарсани тушуниб олади. Шундай бўлсада унинг айрим жойларига тўхталсам:

1. Ҳузурларига кирган кишиларнинг одобсизликларини кўринг. Кишининг юзига "Сенга ўлим бўлсин!" дегандан ортиқ ҳақорат бўладими? Ҳозирги пасткашларларнинг қилиғи ҳам ўша адабсизликнинг давоми холос.

2. Оиша онамизнинг хатти-ҳаракатларига эътибор қилинг. Севимли ёри, маҳбуб пайғамбарига нисбатан одобсизлик қилганга муносабат табиий шунақа бўлади. Тасаввур қилинг, биров онангизни сўкяпти. Бу адабсизга қандай муносабатда бўлардингиз? Отам, онам сизга фидо бўлсин, деган умматнинг ҳолини энди ўзингиз тасаввур қилаверинг.

3. "Шошманг, эй Оиша!" Мана бу энди Оиша онамиз тимсолларида умматга хитоб. Шошмоқ шайтондан. Шошганда инсон ақлини йўқотади. Шошганда адолат тарозуси қўлидан тушади, мувозанат йўқолади.

4. "Аллоҳ ҳар ишда мулойимликни ҳуш кўради". Ё Аллоҳ, юзига "Сенга ўлим бўлсин", деган ҳақоратни эшитиб турган пайғамбарингнинг ахлоқини нақадар гўзал қилгансан!
Эй уммати Муҳаммад, расул бизнинг намунамиз! Эргашсак шу зотга эргашайлик, ушласак унинг суннатини ушлайлик.
Аллоҳ ҳар ишда юмшоқликни хуш кўради!!

5. "Сенгаям шундай бўлсин!" деб қўйдим".
Бу энди ҳақ ва мувозанатли муносабат, муомаладир. Душман сўкди, муносабат ҳам шунга муносиб бўлди. Лекин душман даражасига тушмадилар жанобимиз! Бизга ўхшаб қўпол ва сўконғич бўлмадилар. Лекин индамай ҳам кетмадилар. Агар менга саломатлик истаган бўлсанг саломат бўл, агар ўлим тилаган бўлсанг, ўзинг ҳалок бўл, қабилида бўлди жавоблари. Одобсизларнинг оқибати эса сийрат ўқиган кишиларга маълум..

Пайғамбари ноҳақ ҳақоратга учраётган кишиларнинг аламларини ўзим ҳам танамда ҳис қилиб турибман. Мусулмон қорнига йиғламайди, ҳатто қадригаям йиғламайди.. аммо дунёдаги ҳамма нарсадан севимли пайғамбари калака қилинса оғриқдан ўлиб қолай дейди.
Аммо уммат эканмиз, ҳозирги мураккаб замонда ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини унутмайлик:
Аллоҳ ҳар ишда юмшоқликни хуш кўради!!!

Мубашшир Аҳмад
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/TAJuF9Z5klo

Читать полностью…

Voris Media

Савол: Динимизда сигарет чекишнинг ҳукми нима? Баъзилар ҳаром деяпти, баъзилар макруҳ дейишяпти. Чекса бўлаверади, дейдиганлар ҳам бор. Жумҳур уламолар бу ҳақда нима дейишади? (Санжар)

Жавоб: Сигарет чекиш замонамиз уламолари иттифоқи билан ҳаромдир. Зотан, унинг зарарлари, фойдасизлиги ва бошқа жиҳатлари бугунги кунда ошкор бўлди. Буни нафақат дин уламолари, балки тиббиёт ходимлари ҳам, инсон соғлиги учун зарарли эканлигини таъкидламоқдалар. Сигарет қутиларида, рекламаларида ҳам унинг зарарли экани айтилмоқда. Ҳатто баъзи сигарет қутиларида инглиз тилида: “Сигарет чекиш ўлимдир!” – деган қатъий ҳукм ўқилган ёзувлар ҳам бор.
Сигаретни ҳаром дейдиган уламолар бир қанча далилларни ўртага ташлашади. Биз уларнинг фақат учтасини айтиб ўтамиз:

1. Сигарет соғлиққа зарардир. У бир қанча ўлимга олиб борадиган касалликларни пайдо қилиши ҳеч кимга сир эмас. Аллоҳ таоло айтади:
“Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламанг!” (Бақара, 195).

2. Сигарет чекиш фойдасиз, манфаатсиз нарсага пулни сарфлашдир. Ҳар қандай исроф ҳаромдир Аллоҳ таоло айтади:
“Ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукр эди” (Исро, 26-27).

3. Сигаретнинг тутуни, унинг оғизда қолган нохуш иси сигарет чекувчига ҳам, бошқаларга ҳам, хусусан, фаришталарга ҳам изо ва озор етказмоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз ва саримсоқ пиёз еб одамлар орасига чиқишдан қайтарганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки хом пиёз ва саримсоқ пиёз еган бўлса, бас, бизнинг масжидларимизга яқин йўламасин!” – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Бухорода ёзилиб, бир вақтлар тошбосмада нашр қилинган, бизнинг юртларда машҳур бўлган “Фатовойи Жунг” китобида сигарет ва нос чекиш билан таҳорат кетиши айтилган! Аслида булар таҳоратни кетказмаса ҳам, тақво қилмоқ, эҳтиёт бўлмоқ лозимдир. (Муфтий Усмонхон Алимов, “Сўраган эдингиз” китобидан)

ИБРАТ УЧУН ВИДЕО: 👇

Читать полностью…

Voris Media

#СУННАТЛАРНИ_ТИРИЛТИРИШ

31. Имкони борича биринчи сафда намоз ўқиш
http://vorismedia.com/31-imkoni-boricha-birinchi-safda-namoz-uqish/

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нафақат яхшиликка эришишимизни, балки ўша яхшиликда пешқадам бўлишимизни ҳам истардилар. У киши биз – умматлари Жаннатдаги даражаларда кетма-кет юқорилаб, ундаги энг олий манзилга етиб боришимизни орзу қилардилар. Шу сабабли Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсия қилган баъзи суннатларда ўзаро мусобақа руҳини топамиз.

Шундай суннатлардан бири жамоат намозида биринчи сафда намоз ўқишга ҳаракат қилиш. Бу суннат мусулмонларни масжидда, жамоат билан намоз ўқишга ундашдан ташқари уларни намоз бошланишидан олдинроқ масжидга борадиган энг афзал кишилардан бўлишга, намоздаги нажот маъносини рўёбга чиқаришга ҳам тарғиб қилади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الْأَوَّلِ، ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلاَّ أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لاَسْتَهَمُوا، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ لاَسْتَبَقُوا إِلَيْهِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي العَتَمَةِ وَالصُّبْحِ، لأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا“.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар одамлар азон (айтиш) ва биринчи саф(да намоз ўқиш)да нима (қандай катта савоб) борлигини билиб, кейин бунга (эришиш учун) қуръадан бошқа йўл топа олмасалар, албатта, қуръа ташлаган бўлардилар. Агар (намозга) эрта келишда нима (қандай савоб) борлигини билганларида унга мусобақалшиб (елиб-югуриб) келган бўлардилар. Агар хуфтон ва бомдод(ни жамоат билан ўқиш)да нима борлигини билганларида, бу иккисига эмаклаб бўлса ҳам келардилар”, деб айтдилар”. Бухорий (615, 2689), Муслим (437/867).

Бу ердаги азондан мақсад уни айтиш, намоз вақти кирганини одамларга эълон қилишдир. “Эрта келиш” деганда намозга эртароқ келиш назарда тутилган. Киши масжидга эртароқ, азон айтилаётганида, ёки ундан ҳам олдин келмас экан, одатда, биринчи сафдан жой топа олмайди. Хусусан, жамоати кўп бўлган катта масжидларда ҳолат шундай.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи сафда намоз ўқишнинг нақадар улуғ амал эканлигини ҳам баён қилиб берганлар:

عن الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “إِنَّ اللهَ وَمَلاَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى الصَّفِّ الْأَوَّلِ”.

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумонинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафдагиларга саловат айтиб туради”, дедилар”. Ибн Можжа (997). Шайх Албоний саҳиҳ деган.

Аллоҳнинг бандаларига саловат айтиши уларга раҳматини ёғдириши, фаришталарнинг саловати эса одамларнинг ҳаққига дуо қилишдир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилинган бошқа бир ривоятда айни шу ўриндаги Аллоҳнинг раҳмати янада кенглиги айтилган:

عن الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “إِنَّ اللهَ وَمَلاَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى الصُّفُوفِ الأُوَلِ”.

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумонинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг фаришталари олдинги сафларга саловат айтиб туради”, дедилар”. Абу Довуд (664). Саҳиҳ ҳадис.

Шунда Аллоҳнинг саловати – раҳмати фақат биринчи сафга эмас, олдинги бир нечта сафга тегишли бўлади.

Айни пайтда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фазилатли амалга тарғиб қилиш билан чекланмай, ундан бош тортадиган, ялқовлик қиладиганларни ҳам огоҳлантирдилар:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “تَقَدَّمُوا فَأْتَمُّوا بِي، وَلْيَأْتَمَّ بِكُمْ مَنْ بَعْدَكُمْ، لاَ يَزَالُ قَوْمٌ يَتَأَخَّرُونَ حَتَّى يُؤَخِّرَهُمُ اللهُ”.

Читать полностью…

Voris Media

#Тафсир Тоҳа сураси 132 оят.👆

Читать полностью…

Voris Media

عَنْ أَبِيْ ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ : قُلْتُ: يَا رَسُوْلَ اللهِ أَوْصِنِيْ: قَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : عَلَيْكَ بِتَقْوَى اللهِ. فَإِنَّهَا رَأْسُ الْأَمْر كُلِّهِ. قُلْتُ : يَا رَسُوْلَ اللهِ زِدْنِيْ . قَالَ : عَلَيْكَ بِتِلَاوَة الْقُرْآنِ ، فَإِنَّهُ نُوْرٌلَكَ  فِي الْأَرْضِ، وَذُخْرٌ لَّكَ  فِي  السَّمَاءِ. - رَوَاهُ ابْنُ حِبَّانَ

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: у киши айтдилар: «эй Расулуллоҳ менга маслаҳат беринг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Тақво – Аллоҳдан қўрқишни маҳкам тут! Чунки у барча яхшиликнинг бошидир». Мен яна: «Эй Расулуллоҳ, қўшимча қилинг», дедим. Ул Зот айтдилар: «Қуръон тиловатини одат қил! Чунки у сен учун ерда нур, осмонда эса захира, жамғармадир».

(Ибн Ҳиббон ривоят қилган).

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

019. Фолбин, мунажжим ва коҳинларга боришнинг ҳаромлиги

Аллоҳ таоло Намл сурасининг 65- оятида шундай дейди: «Айтинг: Осмонлар ва ердаги ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди».

Пайғамбаримиз аёлларининг биридан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким фолбинга борса, ундан бирон нарса ҳақида сўраса унинг намози қирқ кун қабул бўлмайди». Имом Муслим ривоят қилган

Абу Довуд Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким фолбинга борса ва у айтган хабарни тасдиқласа ёки аёлига узрли-ҳайз ҳолатида ёки дубурига-орқа чиқарув йўлига яқинлик қилса Мухаммадга нозил бўлган нарсадан пок бўлибди», дедилар.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан коҳинлар ҳақида сўрашди.
- Улар ҳеч нарса эмаслар, дедилар.
- Улар бир нарсани айтадилар, гоҳо у рост чиқиб қолади-ку? дейишди.
- Ўша битта рост бўлган калимани жинлардан бири ўғирлаб олади кейин уни ўз дўстининг қулоғига ташлайди. Улар унга юзта ёлғонни қўшишади», дедилар.

Шарҳ
Ғайб илми Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлиб, уни ўзидан бошқа на фаришталар ва на пайғамбарлар билади. Ким ғайб илмини даъво қилса, каззоб, фолбин бўлади, агарчи баъзан унинг гапи тўғри чиқиб қолса ҳам. Шунинг учун ҳам фолбинларга бориш ёки улардан бирон нарса сўраш ҳаромдир. Бандаларнинг биронтаси ғайбни даво қилса ёки бирон махлуқ ғайбни билади деб эътиқод қилса Қуръон ва ҳадисни ёлғонга чиқаргани учун кофир бўлади.
Юқоридаги ҳадисларда келган «Мухаммадга нозил бўлган нарсадан пок бўлибди» маъноси, бир киши ҳақида «гуноҳдан пок бўлди» дейилади, яъни, унда гуноҳдан асар ҳам қолмади. Коҳинга бориб, ундан ғайбга тааллуқли бирон нарса ҳақида сўраса у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарса — у Ислом дини, Қуръон Карим — дан пок бўлади, яъни унда Ислом динининг асари қолмайди.
«Жинлардан бири ўғирларб олади» яъни, Осмондан хабар олиб тушувчи фаришталар ўзларининг, Ердаги ишларни бошқариб турувчи биродарлари-фаришталарга бўладиган ишларни хабар бераётганларида жинлар эшитишга ҳаракат қилади, гоҳида бирон калима унинг қулоғига тушади, у уни олиб дарҳол фолбин дўстига беради, у эса ҳалиги битта сўзга юзта ёлғонни қўшиб-чатиб одамларга етказади. Ана шу битта гап тўғри келиб қолса, одамлар ана фалончи фолбинни атгани тўғри чиқди, деб унинг бошқа гапларига ҳам ишонадилар. Қуръон Каримда «Дарҳақиқат Биз энг яқин осмонни чироқлар (юлдузлар) билан безадик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик». (Мулк сураси: 5) яъни, кофир жинлар сўз ўғирлаш учун осмонга кўтарилсалар уларга тош отилади, шундай бўлсада гоҳида биттаси ўз мақсадига эришади. Бунинг ортида ётган ҳикматни Ёлғиз Аллоҳгина билади.

Шу ўринда «Ғайб» калимасига ҳам тўхтаб ўтсак. Ғайб икки турли бўлади:

1) Келажакда бўладиган барча ишларга боғлиқ ғайб.

2) Бўлиб ўтган нарсаларга боғлиқ ғайб.

Биринчи турдаги ғайбнинг илми фақат Аллоҳгагина хос. Аммо иккинчи турдаги ғайбни бошқалар ҳам билади. Бу ғайб нисбийдир. Масалан: бир киши 10 минг сўм пул йўқотди, бу пул эгасидан ғойиб бўлди. Бу пулни кимдир топиб олди, ёки унинг қаерда турганини кўриб-билди. Бу пулнинг қаердалиги эгасига нисбатан ғайб, аммо унинг ўрнини билган одамга нисбатан ғайб эмас. Демак, фолбинга бориб, йўқолган нарса ҳақида сўралса, у жавоб берса ва жавоби тўғри чиқса, бундан ажабланишга ҳожат йўқ, чунки у йўқолган нарсани ўзи билан бирга ишлайдиган жиндан сўраб билиши мумкин. У жин дарҳол ўзи ва бошқа шериклари билан у нарсани излашга тушади, ёки нарсанинг ўрнидан бирортаси хабардор бўлади, у келиб фолбинга хабар беради. Кўп ҳолларда улар ҳам йўқолган нарсани тополмайдилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Ғайб илмини даъво қилган фолбин ёки мунажжимларга бориш ҳаром.

2. Фолчи, коҳинларнинг баъзан гапи тўғри чиқиб қолади, лекин улар битта рост сўзга юзта ёлғонни қўшиб гапиришади.

3. Экстрасенслик, кафтдан келажакни ўқиб бериш, гороскоп, хуллас, барча шу қабилдаги нарсалар фолбинлик ва мунажжимликка киради.
@VorisMedia
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Болалар тарбиясида фойда беради деб ўйлаб ўзим қилган тажриба билан ўртоқлашсам. Дафтар тутасиз ёки телефонингизга қуйидаги ўрнак каби ёзиб юрасиз. Дафтарга болангизнинг кун давомида қилган "савоб" ишлари хамда "гуноҳ" ишлари ёзилиб боради.
Ўрнак қуйидагича

Кун давомидаги савоб ишлар:

1) Нонуштадан сўнг дастурхонни еғиштирди

2) Шкафдаги кийимларни тахлади

3) Ахлатни ташқарига олиб чиқиб қўйди

4) Менга атаб расмлар чизиб мени хурсанд қилди
--------------------------------------------------
Кун давомидаги гунох ишлар:

1)Уйқудан кеч уйғонди, уйғотилса яна ухлай деб ойисини хафа қилди

2)Ойисини айтганини қилмай хафа қилди

3)Хонасини еғиштирмади
-------------------------------------------------

Орадан бир қанча кунлар ўтгач болага гуноҳ ишларини кўрсатиб туринг. Гуноҳ ишларини сиз ҳам у ҳам унутган бўласиз. Биргалашиб куласиз ҳам. Кейин унга айтасиз.
-Кўряпсанми? Сен ҳам мен ҳам сен қилган гуноҳ ишларни унутганмиз. Фаришталарда ҳам биздаги каби дафтарлари бор. Барча савоб - гуноҳ ишларимизни ёзиб туришибди. У дунёда гуноҳларимизни ўзимизга кўрсатилганда кула олмаймиз. Афсус қиламиз, кошки шу гуноҳни қилмасайдим деб .
Мана шундай қилсангиз кўрасиз, бора бора болангиз кам хато қиладиган бўлиб қолади...

© Умида Қаюмова
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA,

Читать полностью…

Voris Media

Улуғларнинг «деди-деди»га муносабатлари

Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:
- Палончи сизни ҳақорат қилди, деди.
- Ўзининг китоби, уни хоҳлаган нарса билан тўлдирсин.

Ваҳб ибн Мунаббиҳга бир киши палончи сизни сўкди, деди. Ваҳб айтди:
- Шайтон сендан бошқа элчи тополмадими?!

Али ибн Ҳусайннинг ҳузурида палончи сиз ҳақингизда ёмон сўзларни айтди, деди. У зот:
- Агар уни мен ҳақимда айтганлари рост бўлса мени, ботил бўлса уни Аллоҳ гуноҳларини кечирсин, дер эди.

Бир кишига палончи сизни ҳақорат қилди дейилди.
- У менга найза отган эди менга тегмади. Сен нима учун ярим йўлда қолган найзани олиб юрагимга санчмоқдасан?! деди.

Деди-дедиларга бизнинг муносабатимиз қандай?!

© Уранбаев Равшан
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Кундалик_дарслар

018. Тумор, кўзмунчоқ ва шунга ўхшаш нарсаларни осиш ҳукми

Аллоҳ таоло Зумар сурасинг 38-оятида шундай дейди: «Айтинг: Энди хабар берингларчи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз-агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса-ўша бутлар У Зотнинг зиёнини арита олувчиларми? Ёки Аллоҳ менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша бутлар у зотнинг марҳаматини ушлаб қолувчиларми? Айтинг: Менга Аллоҳнинг ўзи етарлидир. Таваккул қилувчи-суянувчи зотлар ёлғиз унга таваккул қилурлар».

Имом Ахмад Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким тумор тақса, Аллоҳ унинг ишини охирига етказмасин», дедилар.
Бошқа ривоятда эса: Ким тумор осса шубҳасиз ширк амалини қилибди», дедилар.

Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Укайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бирон нарсага боғланса Аллоҳ таоло уни ташлаб қўяди», дедилар.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим:
«— Оят ва ҳадислардан бошқа жоҳилий йўллар билан — урилган дам, тумор ва иситма-совутма ширк амалидир».

Шарҳ
Юқоридаги ҳадисларда зикр қилинган «Тумор»дан мурод одамлар кўзидан сақлаш, шифо бўлиш, иситма-совутма ва бошқа ниятлар билан ўзларига ёки дарвоза ва бошқа ўринларга осиб қўядиган кўзмунчоқ, кўзтикон, ҳар ҳил суяклар, ип, тош, тақа ва шунга ўхшаш нарсалардир. Бундай нарсаларни осиб олган одамларнинг мушкули устига мушкул қўшилиб боради, чунки қачон шу нарсага кўзи тушса дарди яна қўзийди. Шунинг учун ҳам Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай одамларга қарата “Аллоҳ таоло ишини охирига еткизмасин” деб дуо қилганлар. Энг хатарлиси, бундай нарсаларни осиб олиш ширк амалдир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Ким туморни фойда ёки зарар етказади, деб осиб олса ширк акбар яъни, катта ширк амалини қилибди, чунки бу киши Аллоҳдан бошқаси ҳам фойда ва зарар беради, деб эътиқод қилади, аммо тумор фойда ёки зарарга сабаб бўлади деса кичкина ширк қилган бўлади.

2. Тумор осиш мумкин эмас. Шу ўринда агар тумор Қуръондаги оятлардан иборат бўлсачи? деган савол туғилиши мумкин. Бу масалада уламолар ихтилоф қилишган, баъзилари жоиз, баъзилари жоиз эмас дейишган. Жоиз эмас деганларнинг далили:
а) Тумор осиб олган одам, тумор билан нопок ўринларга кириб оятларни хорлашга сабаб бўлади;
b) Тумор осган одамнинг қалби Аллоҳга эмас, балки туморга боғланади;
c) Кўпчилик, туморларни Қуръон оятларидан иборат деб ўйлашади, лекин тумор оддий қоғоз ёки баъзи нажосатлардан иборат бўлиши мумкин;

3. Шунингдек бу хукмга дарвоза, саййора ва бошқа нарсаларга кўз тегмасин, деб осилган тумор, катта ёки кичик ҳажмдаги Қуръон, латта ва мунчоқлар ҳам киради.
___
Доктор Рошид Ҳусайн ал-Абдулкарим нинг "Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар" китобидан. (Ислом Нури таржимас)
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

#Бир ҳадис тасдиқи

Бир киши балиқ кансерва заводида ишларди. Бир куни у ишчилар ишни тугатганидан кейин, музлатгич ичига кириб, атрофни кўздан кечираётганда тўсатдан музлатгич эшиги ёпилиб қолди. Энди унга ким ёрдам беради, ким? У бор кучи билан эшикни тепар, овозини борича бақирар эди. Лекин... Бари бефойда. Шу алфозда у беш соат музлатгич ичида қолди. Дунё билан хайрлашиши аниқ бўлиб қолди. Тўсатдан бир киши эшикни очиб ичкарига кирди. Қараса бир киши ўлим билан олишиб ётарди. Унга тезда ёрдам кўрсатилди. Киши дунёга қайтадан келди. Ёрдам қўлини чўзган киши шу заводни қоровули эди. Ундан сўрадилар. Музлатгич ичида одам борлигини қаердан билдингиз?
- Мен бу ерда ўттиз беш йилдан бери ишлайман. Хизматчилар орасида бир киши мен билан эрталаб табассум ила саломлашар, кетаётиб яна шу алфозда хайрлашар эди. Шу куни иш тугаганидан сўнг ўша кишини кўрмадим. Кўнглимда унга нима бўлди экан деган савол пайдо бўлди. Уни излай бошладим. Ниҳоят уни музлатгич ичидан топдим.

Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Биродаринг юзига табассум қилишинг САДАҚАДИР»

Мана сизга ҳадисга амал қилишни мукофоти.

Мана сизга табассумнинг таъсири.

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Фиқх
📥 9.38 мб
🕰 17:55 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/volb2-OIcUk

Читать полностью…

Voris Media

БАЪЗИ АРАБЧА СЎЗЛАРНИНГ ЁЗИЛИШИ

Алҳамдулиллаҳ!
Ижтимоий тармоқларда баъзи биродарларимиз “субҳаналлоҳ”, “машааллоҳ” каби “Аллоҳ” сўзи билан қўшилиб келган қўшма сўзларни “субҳанАллоҳ”, “машаАллоҳ” каби кўринишда, баъзилар эса “ма шаа Аллоҳ” ҳамда “ин шаа Аллоҳ” шаклида ёзаётганларини кўрамиз. Албатта, бу биродарларимиз маъно ўзгариб кетмаслиги учун шундай ёзаётганларида шубҳа йўқ. Лекин араб тилида “машааллоҳ” сўзидаги “ш”дан кейинги иккинчи “а” ҳарфи, “субҳаналлоҳ” сўзида эса “н”дан кейинги “а” ҳарфлари “Аллоҳ” сўзидаги “а” ҳарфи эмас. “Аллоҳ” сўзининг бошидаги “А” ҳарфи араб тилида “васлийя ҳамза”, яъни ўзидан олдингиси ҳаракатли бўлганида ўқилмасдан, тушиб қоладиган ҳамзадир. Шунинг учун бу каби сўзларни ўзбек тилида ёзганда “Аллоҳ” сўзини ажратиб ёки биринчи ҳарфини катта “А” билан ёзиш шарт эмас. Балки худди “астағфируллоҳ” каби “субҳаналлоҳ”, “алҳамдулиллаҳ”, “иншааллоҳ” ҳамда “машааллоҳ” кўринишида қўшиб ёзиш янада тўғрироқ бўлади, валлоҳу аълам.

Акбар Саматов
————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…
Подписаться на канал