vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

Очиқ кийинган қизга очиқ хат.

Худо кўнгилда бўлса бўлди, ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ, дейдиган қиз, мени маъзур тутинг, сизга ёқмайдиган мавзуда ёзмоқчиман. Очиқ оёқларим, сонларим ва кўкракларимга эркакларнинг ҳирс билан қараши учун бундай кийинмайман, шунчаки, ўзим хоҳлаган усулда кийингим, гўзал кўрингим келади, одамларнинг менга эътибор қилишларини истайман, қабилида фикрларсиз эҳтимол. Ёки бўлмаса, сенга нима, кийинишим ёқмаётган бўлса қарама, тамом, дерсиз. Нима деб ўйлаш, қандай йўл тутиш сизнинг ихтиёрингиз. Шукурки, Худо қалбимга бир томчи иймонни солиб қўйган, сиз кабилар пайдо бўлиши билан юзимни четга бура оламан ва шу заҳотиёқ кўз зиносидан сақланганимнинг мукофоти — иймон лаззатини туяман. Сиз эса гўёки шарпа, кўланкага айланасиз мен учун. Менга сизнинг тақдирингиз, оқибатингиз қизиқ эмас, қандай кийиниш кераклиги ҳақида маъруза ҳам ўқимайман. Сизнинг ўз ҳаётингиз, ўз қисматингиз бор, мен ҳам сиздан бошқача фикрлаб, буткул ўзга йўлдан кетавераман. Умид қиламанки, бизнинг йўллар ҳеч қачон туташмайди ва сиз билан юзма-юз суҳбатлашиш азобига дуч келмайман.
Фақат бир сабаб билангина ўтган йиллар давомида йиғилиб қолган гапларимни юзага чиқаришга қарор қилмоқдаман. Аёлларнинг очиқ кийиниши эркакларнинг саломатлигига ҳам, маънавий дунёси ва иймон-эътиқодига салбий таъсир кўрсатади. Очиқ аёлларнинг ўзлари ҳам бундан сира фойда кўрмайди. Бир гап билан айтганда, очиқ кийиниш фаҳш, мункар иш, катта гуноҳ. Сиз очиқ кийиниб бир гуноҳ, эркакларнинг кўз зиносига сабаб бўлиб икки гуноҳ қилаяпсиз. Мен (эҳтимол сиз ҳам) эътиқод қилган дин — исломда кимки бирор мункар иш қилинаётган вақтда қўлидан келса ҳам бундан одамларни қайтармаса, ўша жойга, яхшисигаям, ёмонигаям тирик вақтидаёқ бало келади, деб айтилган. Бу сўзларга ишонганим боис қўлимдан келган иш — ёзиш орқали сизни оғир оқибатдан огоҳлантираяпман ва ўзимни эса балодан қутқармоқчиман.
Сиз кабилар фитнасидан мўмин-мусулмон, ибо-ҳаёли йигит-эркакларни Худонинг Ўзи асрасин, ҳар қадамда тотилажак иймон лаззатидан, охиратдаги гўзал оқибатдан бебаҳра қолдирмасин!

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қуръонга моҳир киши улуғ, итоаткор малоикалар билан биргадир. Қуръонни қироат қилишда тутилиб-тутилиб, қийналган кишига икки баробар ажр бор», деганлар (Имом Муслим).

Шарҳ:
1. Ушбу ҳадиси шарифда зикри келган «моҳир» сўзида Қуръонни тажвид ва тадаббур билан ўқийдиган «мутқин» - яхши ёд олган қори назарда тутилган.

2. Ҳадис таржимасида «малоика» деб берилган сўз асл матнда «сафаро» шаклида келган бўлиб, у «элчи», яъни малоика маъносини ҳам англатади.

3. Таржимада «итоаткор» деб тунгунтирилган сўз асл матнда «барора» шаклида зикр этилган.

4. «Тутилиб-тутилиб» деб таржима қилинган сўз ҳадис матнида «ятатаътаъу» шаклида келган ва «ёдлаш қийин бўл- гани учун қайта-қайта ўқувчи» деган маънони англатади.

5. Шунингдек, ҳадис матнида «унга икки баробар ажр бор» деган жумлада машаққат чекиб қироат қилганлик учун берилажак ажрлар назарда тутилган. Бу жумла зоҳиридан қийналиб қироат қилган кишига раво кўриладиган ажр Қуръонга моҳир киши ажридан устун экан, деган маъно келиб чиқмайди, албатта. Чунки Қуръонга моҳир кишининг мақоми малоикалар мақомига тенгдир.

Ким Қуръони каримни ёшлигида ёдласа, у қорининг эти ва қонига сингийди. Кимда-ким Куръонни ёши ўтганидан кейин ёд олса, ёдидан кўтарилиб кетмаслиги учун уни қайта-қайта ўқиб туради ва эвазига у кишига икки баробар ажр берилади[2]. Яъни, катта ёшдаги киши Қуръонни ёдлашга ўзи- ни ўзи мажбур қилса ва бу иш унга оғир келса, Аллоҳ таоло унга икки баробар ажр ёзади. Ёши кичик бола Қуръонни ёд олса, Аллоҳ таоло Қуръонни унинг эти ва қонига сингдиради ва ўша болани малоикаларга дўст деб ёзиб қўяди[3].

«Ким Қуръонни ёши кичиклигида ёд олса, Аллоҳ таоло Куръонни унинг эти ва қонига сингдиради»[4]. Ҳадиснинг маъноси: Ким Қуръон таълимини балоғат ёшига етмасидан, кичик ёшида ёдласа, Куръон унинг эти ва қонига таъсир қилади. Чунки жасади ва ақли ўсаёт- ган пайтда Куръон боланинг қалбида, яъни у билан бирга бўлади. Шундай пайтда Куръон унинг қони ва этига син- гиб кетади.

Ҳасан Басрий: «Бизнинг олдимизга ёшларингизни олиб келинг! Чунки уларнинг қалблари бўш, эшитган нарсани ёд оладиган бўлади. Аллоҳ таоло кимга бирор нарсани мукаммал қилиб бермоқчи бўлса, уни ёшларга беради», деган[5].

Куръонни ёд олиш қорининг нажот топиши ва жаннатда даражаси кўтарилишига сабаб бўлади. Олим киши ҳам ёдлаш орқали олимлик мақомига эришади. Куръонни ёд олиш заковат, фасоҳат, баён ва чиройли хулқларга эга бўлишга олиб келади[6].

Расулуллоҳ (алайҳиссалом) саҳобаларнинг Куръонни ёд олганларини танлаб олар ва уларни бирор жойга юбо- раётганларида: «У ерда сизларнинг кўпроқ Қуръон ёдла- ганингиз имомликка ўтсин!»[7] деб тайинлар эдилар. Саҳобалардан бўлган шаҳидлар бир жойга йиғилса, қабрга қўйишда ҳам Қуръондан кўпроқ ёдлаганларини олдинга қўяр ва уларни кўмишда ўзлари ҳам қатнашар эдилар[8]. Жобирдан (розияллоҳу анҳу): «Уҳуд куни Расулуллоҳга икки маййит баробар келтирилди. У зот: «Уларнинг қай бири кўпроқ Қуръон ёдлаган?» деб сўрадилар. Ўша киши кўр- сатилганида уни лаҳадда ҳам олдинга қўйдилар ва: «Мен қиёмат куни уларга гувоҳ бўламан», дедилар. Уларни ювмасдан, қонлари билан кўмишга буюрдилар»[9].

Юқорида ўтган ҳолатдан Қуръон ҳофизлари азиз ва мукаррам кишилар экани ва ушбу шарафлари сабабли бошқалардан олдинга қўйилишлари маълум бўлади. Бунга сабаб, улар қалбларида Аллоҳ таолонинг Китоби бўлмиш Қуръони каримни кўтариб юришларидир[10]. Яна у зот эрнинг ёдлаган Қуръонини аёл кишининг маҳри сифатида белгилаган ҳолатлар ҳам бўлган[11].


[2] Имом Бухорийнинг «Ат-тарихул кабир»да, Абу Нуъайм «Ҳуля»да Абу Хурайрадан (розияллоху анху) ривоят килган.
[3] Ҳазалийнинг «Ал-Комил» асари.
[4] Имом Бухорий «Ат-тарихул кабир» асарида Абу Ҳурайрадан (розияллоху анху) ривоят килган.
[5] «Чиройли сўзлар» асарининг 183-бети.
[6] Ўша манбанинг 26-32-бетларига каранг.
[7] «Саҳихи Бухорий»нинг «Магозий» китоби.
[8] «Саҳиҳи Бухорий»нинг «Жаноиз» китоби.
[9] Бу ҳадисни Бухорий ва тўрт «Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.
[10] «Қуръон хофизларининг мартабаси» асарининг 34-бети.
[11] «Саҳиҳи Бухорий»нинг «Никоҳ» китоби.

"ҚУРЪОН

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

бепарво қарашдир, бу эса жоиз эмас. Ҳадисдаги “тўсиғи бўлмаган том”дан мақсад, текис сатҳли томдир. Унинг чеккасида тўсиғи бўлмаса, ухлаб ётган одам уйқусида қимирлаб, у ёқ бу ёққа ағдарилганда пастга қулаб кетиши мумкин.


Islom Nuri

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 3 дарс
📥 20.7 мб
🕰 31:18 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Исломда аёл ўрни
📥 18.4 мб
🕰 27:43 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

82. Солиҳ кишига турмушга чиқиш.

Турмуш қуриш инсоннинг келажагига энг катта таъсир кўрсатадиган ишлардан саналади. Ҳаёт йўлидаги бу шерикчиликда ҳар икки томон – эр ва хотин бир-бирига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади. Шу туфайли оилавий ҳаётга қадам қўяётган киши кейинчалик афсусланиб юрмаслиги учун тўғри танлов қилиши керак. Чунки эртага туғилажак фарзандлар ҳам ота-онасидан ўрнак олади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам турмуш қуришда кишининг дини ва хулқига эътибор беришни тайинлаган эканлар, келгусида бирга яшайдиган эр-хотин мана шу хислатлар билангина бахтли бўлади.

Оила масаласида, одатда, эркак киши биринчи бўлиб ҳаракат қилади, ўзига маъқул келган аёлга совчи қўяди. Шунинг учун суннатга риоя қилишга, ўзига солиҳа жуфт танлашга интилади. Бу – барчамизга таниш ҳолат.

Айни пайтда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларга диндор аёлларга уйланишни тавсия қилганларидек, аёллар ҳам солиҳ кишилар билан турмуш қуришлари лозимлигини уқтирганлар. Буни эса кўпчилик билмайди, ёки бепарволик қилади. Хусусан, иқтисодий муаммолар тўлиб-тошган бугунги кунимизда қизнинг (аёлнинг) аҳли оиласи кўп ҳолларда диндор, аммо камбағал йигитни рад этиб, хулқи бузуқ, лекин бой куёвни афзал кўради. Ваҳоланки, бу суннатга зид:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا خَطَبَ إِلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَزَوِّجُوهُ، إِلَّا تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ، وَفَسَادٌ عَرِيضٌ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар дини ва хулқидан сиз рози бўлган киши олдингизга совчи бўлиб келса, (қизингизни) унга турмушга беринг. Бундай қилмасангиз, ерда фитна ва катта бузғунчилик бўлади”, дедилар”. Термизий (1084), Ибн Можжа (1967). Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний “Ҳасан ҳадис” деган.

Алийюл Қори роҳимаҳуллоҳ айтади: “Яъни, сиз дини ва хулқини яхши деб билган киши олдингизга келиб, қизингиз ёки бирон қариндошингизга уйланиш ниятини айтса, унга ижобий жавоб беринг. Агар қизингизни унга турмушга бермасангиз, ерда фитна ва катта бузғунчилик содир бўлади. Чунки уни рад қилиб, бой ёки обрўли кишининг совчи қўйишини кутсангиз, аёлларингизнинг кўпи турмушга чиқолмай, эркакларингиз эса уйланолмай қолади. Кейин зино кўпаяди, натижада қизларнинг яқинлари шарманда бўлиб, фитна ва бузғунчиликлар ёйилади. Насл-насаб бузилиб, салоҳият ва иффат (покдомонлик) камаяди.

Тийбий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу ҳадис Имом Моликнинг мазҳабига далил бўлади. Чунки у: “Никоҳда фақат диний тенгликка риоя қилинади (бойлик, насл-насаб тенг бўлиши шарт эмас)”, деган”. Али ибн Султон Муҳаммад Ал-Қори. “Мирқотул-мафотиҳ”, 5-жуз, 2047-бет; 3090-масала шарҳи.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари таъкидлаб айтган бу асосга ҳамма учун тушунарли мисол келтирдилар:

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: مَرَّ رَجُلٌ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: مَا تَقُولُونَ فِي هَذَا؟ قَالُوا: حَرِيٌّ إِنْ خَطَبَ أَنْ يُنْكَحَ، وَإِنْ شَفَعَ أَنْ يُشَفَّعَ، وَإِنْ قَالَ أَنْ يُسْتَمَعَ. قَالَ: ثُمَّ سَكَتَ، فَمَرَّ رَجُلٌ مِنْ فُقَرَاءِ المُسْلِمِينَ، فَقَالَ: مَا تَقُولُونَ فِي هَذَا؟ قَالُوا: حَرِيٌّ إِنْ خَطَبَ أَنْ لاَ يُنْكَحَ، وَإِنْ شَفَعَ أَنْ لاَ يُشَفَّعَ، وَإِنْ قَالَ أَنْ لاَ يُسْتَمَعَ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: هَذَا خَيْرٌ مِنْ مِلْءِ الْأَرْضِ مِثْلَ هَذَا

Саҳл ибн Саъд Ас-Соидий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларидан бир одам ўтди. У киши атрофдагиларга: “Бу одам ҳақида нима дейсизлар?” – дедилар. Улар: “Совчи қўйса, қиз бериладиган; ўртага тушса, шафоати (гапи) қабул қилинадиган; гапирса, тингланадиган киши”, дейишди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам индамадилар. Кейин мусулмонларнинг фақирларидан бўлган бир киши ўтди. “Бу ҳақида нима дейсизлар?” – деб сўрадилар. “Совчи қўйса, рад этиладиган; ўртага тушса, шафоати (гапи) қабул этилмайдиган; гапирса, қулоқ солинмайдиган киши”, дейишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу киши ер юзи тўла анавинга ўхшаганлардан яхширо

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ПОРА

Пора қандай кўринишда бўлмасин, қандай ном билан номланмасин, у ҳаромдир. Порани “ҳадя” деб номлаш уни ҳаромлик доирасидан чиқариб юбормайди. Зеро, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини, пора олувчини ва ўртада (порага) воситачилик қилувчини лаънатлаганлар”. (Имом Аҳмад ривоят қилган).

Шайх Юсуф Қарзовий

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Юсуф а.с
🗃 2 дарс
📥 20.3 мб
🕰 29:26 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

الِحَةُ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунё (вақтинчалик фойдаланиладиган) бир мато. Дунё матосининг энг яхшиси эса солиҳа аёл”, дедилар”. Муслим (1467/3533), Ибн Можжа (1855).

عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَرْبَعٌ مِنَ السَّعَادَةِ: الْمَرْأَةُ الصَّالِحَةُ، وَالْمَسْكَنُ الْوَاسِعُ، وَالْجَارُ الصَّالِحُ، وَالْمَرْكَبُ الْهَنِيءُ، وَأَرْبَعٌ مِنَ الشَّقَاوَةِ: الْجَارُ السُّوءُ، وَالْمَرْأَةُ السُّوءُ، وَالْمَسْكَنُ الضِّيقُ، وَالْمَرْكَبُ السُّوءُ

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тўрт нарса (охират эмас, дунёдаги) саодатдан – солиҳа аёл, кенг уй, солиҳ қўшни, яхши (манзилга қийнамай, тез олиб борадиган) улов. Тўрт нарса эса бадбахтликдан – ёмон қўшни, ёмон аёл, тор уй ва ёмон (кишини йўлда қийнайдиган) улов”, деб айтдилар”. Ибн Ҳиббон, “Саҳиҳ” (4032), Аҳмад (1445). Шайх Муҳаммад Носирудин Албоний “Саҳиҳ ҳадис”, деган. Шайх Шуайб Арнаут “Ҳадис санади Бухорийнинг шартига кўра саҳиҳ”, деган.

Уйланмоқчи бўлганлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавсияларига амал қилса, дунё ва охиратда катта манфаатларга эришадилар, Инша Аллоҳ.

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Нафcни малоллантириб қўймаcлик

Ибодатларда бардавомлик ва уларда жиддий тиришиш нафcни бездирадиган, малоллантириб қўядиган даражада бўлмаcлиги керак. Мақсад тоқат кўтарадиган даражада тоат-ибодатдан узилиб қолмаcлик бўлиши лозим. Бу иккала ҳолатни мувозанатга cолиш учун киши ўзига ибодатдан тоқати кўтарадиган даражада юклаши, қачон ибодатни кўпайтиришга ўзида иштиёқ cезаётган бўлcа фаолроқ бўлиши, ўзида cуcтлик cезганда мўътадилроқ бўлиши керак. Бу гапларимизга қуйидаги ҳадислар далолат қилади:

«Шубҳаcиз, дин енгилдир. Кимки уни ўзи учун оғирроқ қилиб олмоқчи бўлcа (яъни бунга тоқати етмаcа-да, ўзини қийнаб тиришаман деcа), албатта дин уни мағлуб этади. Шунинг учун мўътадил бўлинглар».Бухорий ривояти.

«Мўътадил бўлинглар - мақсадга етаcизлар».Бухорий ривояти.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ «Ибодатга ҳаддан зиёд қаттиқ киришишдан макруҳ бўладигани» номли бобда Анаc розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам маcжидга кирдилар-да, икки уcтун ораcига тортилган арқонга кўзлари тушиб:

- Бу қанақа арқон?- деб cўрадилар.

- Бу Зайнабнинг арқони. Агар намозда cуcайиб қолcа, шунга оcилиб туради,- деб жавоб қилди одамлар.

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

- Йўқ, уни ечиб ташланглар, тетик бўлган вақтингизда намоз ўқинглар, агар бўшашиб қолcангиз ўтириб олинг».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Оc розияллоҳу анҳумонинг туни билан намоз ўқиб чиқиши, кундузлари эcа доим рўзадор бўлишини билиб қолдилар. Шунда Раcулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни бундай қилишдан қайтардилар ва бунинг сабабини шундай баён қилдилар:

«Агар шу алфозда давом этаверcанг кўзинг киртайиб, заифлашади, нафcинг ҳам малолланади...». Бухорий ривояти.

«Амаллардан тоқатингиз кўтара оладиганини қилинглар. Зеро, Аллоҳ таоло сизлар малоланмагунингларча малолланмайди. (яъни, Аллоҳга ҳеч қачон малолланмайди, аммо cизларга малол келиб қолиши мумкин.) Албатта амалларнинг Аллоҳга энг cуюмлироғи, оз бўлcа ҳам давомлироқ бўлганидир». Бухорий ривояти.
—————————
Telegram каналимиз қўшилинг:

👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

АЁЛИНГИЗ ТАҚВОДОР, СОЛИҲА БЎЛИШИ УЧУН...

👇👇👇

http://telegra.ph/AYOLINGIZ-TA%D2%9AVODOR-SOLI%D2%B2A-B%D0%8ELISHI-UCHUN-11-03

Читать полностью…

Voris Media

ЁДЛАШ ФАЗИЛАТЛАРИ" китобидан.

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Одамлар билан қандай муомала қилиб, бахтиёр бўлиш мумкин?

Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтади: "Одамлар орасида бахтиёр бўлишни истасангиз, (доимо) Аллоҳ розилиги учун амал қиласиз.

Улар билан яхши муомалада бўлиб, Аллоҳдан савоб умид қиласиз; Аллоҳ учун қилган амалингизга улардан умидвор бўлмайсиз. Одамлар билан муомалангизда (ҳаром ишларни қилиб қўймаслик учун) Аллоҳдан қўрқасиз; лекин Аллоҳнинг буйруқларини бажаришда улардан қўрқмайсиз. Аллоҳдан савоб умидида одамларга эҳсон-яхшилик қиласиз; бунинг учун улардан мукофот кутмайсиз. Одамлардан эмас, Аллоҳдан қўрққанингиз учун уларга зулм қилишдан тийиласиз". "Мажмуул-фатово", 1-жилд, 51-бет.

Musannif Adham

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/cZ-4CL-Tp7s

Читать полностью…

Voris Media

Инсон ўзини ўзи ўлдириши ҳаромлиги ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким тиғ билан ўзини ўлдирса, қўлида тиғ билан уни қорнига урганича жаҳаннам ўтида абадий қолади. Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирган бўлса, жаҳаннам ўтида уни ичганича абадий қолади. Ким ўзини тоғдан ташлаб ўлдирган бўлса, жаҳаннам ўтида думалаган ҳолида абадий қолади»[4] (Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ўзига тиғ урган киши дўзахда ҳам ўзига тиғ уради, ўзини (ўтга) ташлаган одам дўзахга ўзини ташлайди, ўзини бўғган одам дўзахда ҳам ўзини бўғади» (Аҳмад ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3421).

Собит ибн Даҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким дунёда ўзини бир нарса билан ўлдирса, қиёмат куни ўша билан азоб берилади» (Муслим ривояти).

Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан илгари ўтган кишилардан бири жароҳатланди ва оғриғига чидаёлмай, пичоқни олиб, у билан қўлини кесиб ташлади, сўнг қон тўхтамасдан вафот этди. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам Менга жонини (топширишда) шошилди, Мен унга жаннатни ҳаром қилдим», деди» (Табароний ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 462).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Ҳунайн жангида ҳозир бўлдик. У зот мусулмон аталган кишилардан бирини: «Бу дўзах аҳлидан», дедилар. Урушга кирган пайтимизда ҳалиги киши қаттиқ жанг қилиб, жароҳатланди. Шунда: «Ё Расулуллоҳ, сиз дўзах аҳлидан деган киши бугун қаттиқ жанг қилиб вафот этди», дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У дўзахга (равона бўлади)», дедилар. Шунда мусулмонлардан баъзилари ишонқирамагандек бўлишди. Шу аҳволда туришган пайтларида: «У ўлмаган экан, қаттиқ жароҳатланибди» деган хабар келди. Ҳалиги одам тунга бориб, жароҳатига чидаёлмасдан ўзини ўзи ўлдирди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган эди, у зот: «Аллоҳу акбар, гувоҳлик бераманки, мен Аллоҳнинг бандаси ва элчисиман», дедилар. Сўнгра Билолга буюрдилар, у одамлар ичида: «Жаннатга фақат мусулмон киши киради, Аллоҳ таоло бу динни фожир одам билан ҳам қувватлайди» деб нидо қилди[5] (Муслим ривояти).

Саҳл ибн Аби Ҳасма розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбарда туриб шундай деганларини эшитганман: «Еттита катта гуноҳлардан сақланингиз: Аллоҳга ширк келтириш, одам ўлдириш, жангдан майдонидан қочиш, етимнинг молини ейиш, судхўрлик, покиза аёлни бузуқлик билан туҳматлаш, ҳижратдан кейин бадавий бўлиб кетиш»[6] (Табароний ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 2244).

Абу Имрон ал-Жавнийдан ривоят қилинади: Менга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан бирининг айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар: «Ким тўсиғи бўлмаган том устида ётса ва тушиб кетиб ўлса, ундан зимма хориждир. Ким тўлқин пайтида денгизга (яъни, кемага) минса ва ҳалок бўлса, ундан зимма хориждир»[7] (Аҳмад ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 828).
---------------------
[4] Жаҳаннамда абадий қолиши куфр ва ширк билан ўлган кишининг абадий қолишидек деб тушунилмайди. Балки, узундан-узоқ азобга дучор бўлиш, гуноҳнинг нақадар катталигининг баёни ва уни қилишдан қўрқитиш тушунилади. Чунки қибла аҳлидан бўлган ўзини ўлдирган кишини кофир бўлмаслиги ҳақида бошқа далиллар мавжуд, валлоҳу аълам.

[5] Ҳадисдан маълум бўладики, у ҳақда очиқ-равшан нас (оят-ҳадисдан далил) келмаган бирон муайян киши ҳақида гарчи зоҳирда жиҳод қилган бўлса ҳам, шаҳид деб айтилмайди ва уни аниқ жаннат аҳлидан деб гувоҳлик берилмайди, Аллоҳ таоло Ўзининг йўлида жароҳат олган ва ўлдирилган кишини Ўзи яхшироқ билувчидир.

[6] Одам ўлдириш дегани бировни ноҳақ ўлдиришни ҳам, ўзини ўзи ўлдиришни ҳам ўз ичига олади. Ҳижратдан сўнг бадавий бўлиб кетиш дегани Аллоҳ ва расулига ҳижрат қилганидан кейин муртад бўлиб, саҳро ҳаётига қайтиб кетишдир.

[7] Бундай қилган кишидан зимма (аҳд, кафолат) покдир. Чунки бундай қилиш ақлсизлик ва ўз саломатлигига

Читать полностью…

Voris Media

Касб-ҳунар билан шуғулланишнинг фазилати:

Меҳнат ва касб-ҳунар билан шуғулланишнинг кўп фойдалари мавжуд, жумладан:

— Касб-ҳунар билан шуғулланишда Аллоҳга таваккул қилиш – таяниш ва Ундан фазлини сўраш маъноси бор. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Энди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар” Жумъа: 10.

— Касб-ҳунар орқали топилган даромаддан Аллоҳ йўлида сарфлаш учун фойдаланилади. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан … эҳсон қилингиз!” Бақара: 267.

— Инсон касб-ҳунар билан шуғулланиши сабаб ўзгалардан тиланиш хорлигидан ўзини асрайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Сизлардан бирингиз елкасига бир боғ ўтин кўтариб ўтинчилик билан шуғулланиши (сўраган нарсаси) унга берилиши ёки берилмаслиги мумкин бўлган бировлардан тиланчилик қилишидан яхшироқдир Бухорий (2074), Муслим (1042), Термизий (680) ва Насоий (5\ 96).

— Касб-ҳунар билан шуғулланиш инсонни бекорчилик ва беҳуда машғулотлардан овутади. Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Қўл меҳнати билан шуғулланишнинг фазилатларидан бири ҳалол ва жоиз иш қилиш орқали бекорчилик ва беҳуда ишлардан машғул бўлиш ва шу билан нафсни синдиришдир” Фатҳул Борий” (4\ 304).

— Меҳнат ва касб-ҳунар билан шуғулланиш ишлаб чиқаришнинг ортиши ва одамларнинг бойишига олиб боради. Бу ўз ўрнида умматга куч-қувват бахш этади, мусулмонларда маънавий барқарорлик, иқтисодий мустақиллик ва душманлар кўзида мусулмонларга нисбатан ҳайбат пайдо қилади.

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

қдир”, дедилар”. Бухорий (5091).

Демак, дин ва хулқ кишидаги энг асосий, эътиборли жиҳат. Бир кишига баҳо беришда шу жиҳатларга қараб хулоса қилинади. Шу икки жиҳат оила ва фарзандларни муҳофаза қилади. Зеро, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигитнинг дини ва хулқига қараб куёв қилиш лозимлигини тайинладилар. У киши нимага буюрган бўлсалар, унда дунё ва охират фойдалари; нимадан қайтарган бўлсалар, унда ҳар икки дунёда зарар бор.

***

“Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан “Қизимга бир неча киши совчи қўйган. Қайси бирига узатай?” – деб сўраганида, “Аллоҳдан қўрқадиганига – агар хотинини яхши кўрса, ҳурматини жойига қўяди; агар ёқтирмаса ҳам зулм қилмайди”, деб жавоб берган”. Имом Ғаззолий. “Иҳёу улумид-дин”, 2-жилд, 41-бет.

#Суннатларни_тирилтириш
—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

ШЕЪРО ЮЛДУЗИ.

Қуръонда қайд этилган айрим тушунчалар XXI аср илмий кашфиётлари шарофати билан ўрганилар экан, биз Қуръоннинг яна қандай мўъжизалари бор экан дея ўйга толамиз. Бу мўъжизалардан яна бири «Нажм» сурасининг 49-оятида қайд этилган Шеъро юлдузидир: Албатта, Шеъро (юлдузи)нинг Парвардигори ҳам Унинг ўзидир. («Нажм» сураси, 49-оят)

Сириус юлдузининг эквиваленти бўлган арабча « шиьроо » сўзи фақатгина «юлдуз» маъносини англатувчи « Нажм» сурасининг 49-оятида ишлатилганлиги айниқса, ҳайратланарлидир. Чунки тундаги осмоннинг энг порлоқ юлдузи Сириуснинг ҳаракатидаги носимметрикликлар, уларнинг бошланиш нуқтасини эътиборга олиб, олимлар бу юлдузнинг аслида қўшалоқ юлдуз эканлигини аниқлашди. Ростдан ҳам, Сириус юлдузи Сириус А ва Сириус Б номли иккита юлдуздан ташкил топган. Булардан каттароғи Сириус А бўлиб, у Ерга ҳам яқинроқ жойлашган. Сириус А энг ёруғ юлдуз бўлгани сабабли уни бевосита кўз билан илғаш мумкин. Бироқ Сириус Б ни телескопсиз кўриб бўлмайди. Сириус қўшалоқ юлдузлари бир-бирининг атрофида эллипс орбиталарда ҳаракат қилади.
Сириус А ва Б ларнинг умумий тортишиш маркази атрофидаги орбитал даври 49,9 йилга тенгдир. Бу илмий маълумот бугунги кунда Гарвард, Оттава ва Лейсестер университетларининг астрономия департаментлари томонидан бир овоз билан қабул қилинган. Бу маълумот турли манбаларда қуйидагидек ёритилган: Сириус, энг порлоқ юлдуз, аслида эгизак юлдуздир ... Унинг орбитаси 49,9 йил давом этади. Маълум бўлишича, Сириус А ва Сириус Б юлдузлари бир-бирининг атрофида ҳар 49,9 йилда қўшалоқ камон бўлиб орбитал ҳаракат қилади. Бу ерда диққатни тортадиган жиҳат иккита юлдузнинг бир-бири атрофидаги камон шаклли орбитасидир. XX асрнинг охирига келиб аниқлик киритилган бу илмий ҳақиқат 1400 илгари Қуръонда мўъжизакорона кўрсатиб ўтилган эди. «Нажм» сурасининг 49 ва 9 оятлари биргаликда ўқилганда бу мўъжиза ойдинлашади: Албатта, Шеъро (юлдузи)нинг Парвардигори ҳам Унинг ўзидир.(«Нажм» сураси, 49-оят) Бас, икки камон оралиғидек ёки (ундан ҳам) яқинроқ бўлди. («Нажм» сураси, 9-оят)
«Нажм» сурасининг 9-ояти бу икки юлдузнинг ўз орбиталарида бир-бирига қандай яқинлашишини ҳам тасвирлаётган бўлиши мумкин. (Аллоҳ ҳаммадан кўп билгувчидир.) Қуръон нозил бўлган пайтда ҳеч бир кишининг билиши даргумон бўлган бу илмий фактлар Қуръон Қодир Аллоҳнинг сўзи эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Сириус юлдузи «Нажм» (у «юлдуз» маъносини англатади) сурасида учрайди. Яхлит Сириусни ташкил этувчи бу қўшалоқ юлдузлар ҳар 49,9 йилда бир марта ўз ўқлари билан бир-бирига камон шаклида яқинлашади. Бу астрономик ҳодиса «Нажм» сурасининг 9 ва 49 оятларида кўрсатиб ўтилган.

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/zVRK9Dlb25Q

Читать полностью…

Voris Media

Фаластин президентининг «The Guardian»да эълон қилинган мақоласи

Исроил истилосига барҳам бериш учун Буюк Британия ҳукумати томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда аниқ қадамлар қўйиш фурсати етди, дейилади Фластин президенти Маҳмуд Аббоснинг «Бальфур декларацияси байрам эмас» деб номланган ва декларация имзоланганининг 100 йиллиги муносабати билан «The Guardian»да эълон қилинган мақоласида.
Мақола муаллифи Декларация 100 йил муқаддам имзоланганини, энди буни тўғрилаб бўлмаслигини, аммо аниқ қадамлар билан вазиятни ўзгартириш мумкинлигини айтган.
Аббоснинг фикрича, Буюк Британиянинг яҳудийларни Фаластин ерларига кўчириш сиёсати Европадан келган муҳожий яҳудийлар ва фаластин халқи ўртасида муносабатларни таранглаштириб юборди.
Муаллиф Буюк Британия ҳукумтини Бальфур декларациясининг 100 йиллигидан фойдаланиб фаластин халқига нисбатан қилинган тарихий хатони тўғрилашга чақирди.
Мақолада айтилишича, 1948 йил сионистлар ярим миллон инсонни ўз она еридан ҳайдаб чиқардилар, улар орасида аёллар, болалар ва кексалар ҳам бор эди.
«Бизни Цфат шаҳридан мажбурлаб чиқариб юборишганда 13 ёшда эдим. Исроил давлати ўзи ташкил топган кунни байрам қилаётган бир пайтда биз тарихимиздаги энг қора кунларни ёдга оламиз», – дейилади мақолада.
Муаллиф 1948 йил ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган 12 миллиондан ортиқ фаластинликлар ҳозирги пайтда дунёнинг турли чеккаларида яшаётганини эслатди.
«Бальфур декларацияси қабул қилинган кун байрам эмас, устига устак, томонлардан бири ҳамон муаммолар қуршовида ва азобланиб турган бир шароитда. Ҳатто «икки халқ учун икки давлат» принципига асосланиб Фаластин-Исроил низоларига барҳам бериш эҳтимоли йўққа чиққан тақдирда ҳам, фаластин халқи доим бу ҳудудда мавжуд бўлади. Исроил ва унинг иттифоқчилари буни мияларига қуйиб олишлари керак», – деб ёзади Маҳмуд Аббос.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

"Ким Қуръон ўқиб юрса, ёши юзга етса ҳам ақли жойида бўлади".

Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Бакр ибн Фарҳ Ал-Қуртубий (610-671ҳ./1214-1273 м.) роҳимаҳуллоҳ, Қуръон муфассири.

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Қуръон ёдлаш ва уни доимий ўқиб юриш хотирани кучайтириш, уни мустаҳкамлаш учун энг муҳим воситалардан биридир.

----------------------------------

Учрашиш насиб этмаган, лекин гувоҳлардан эшитганман: тошкентлик Абдулазиз қори дода (бобо) юз ёшдан ошганига қарамай хотираси тиниқ бўлиб, ўша пайтда ҳам у кишининг олдиларига Қуръондан дарс топшириш учун қорилар келиб турар экан. 2006 йил августда, адашмасам, 108 ёшларида вафот этдилар.

© Мусанниф Адҳам

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

شماتة الأعداء): فرحة الأعداء ببلاء يُصيب العبد

Сабр бобида тилларда достон бўлган Айюб алайҳиссаломдан сўрашди:
– Сиз кўрган балою мусибатларнинг энг оғири қайси эди?..
– *Душманга кулги бўлиш*, - деб жавоб бердилар буюк пайғамбар.

Аллоҳ таоло барчамизни дўсту душман олдида шармандаю шармисор бўлишдан Ўзи асрасин!

Абу Умар таржимаси

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Суннатларни_тирилтириш:

81. Солиҳа аёлга уйланиш.

Ислом ёшларни уйланиш, оилали бўлишга ундайди.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ لَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ؛ مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ، وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ، فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга: “Эй ёшлар жамоаси, сизлардан кимнинг никоҳга (маҳр ва оилавий сарф-харажатларга) имкони етса, уйлансин. Чунки у кўзни (ҳаром нарсаларга қарашдан тўсиб) пастга қаратувчи, фаржни (жинсий аъзоларни зинодан) сақловчидир. Ким (уйланишга) қодир бўлмаса, у рўза тутиши лозим. Зеро, бу (рўза) унинг учун бичишдир (яъни, рўза жинсий шаҳватни кесиб, кишини худди бичиб қўйгандек қилади)”, дедилар”. Бухорий (1905), Муслим (1400/3288), Абу Довуд (2046), Термизий (1081), Насоий (3207), Ибн Можжа (1845).

Айни пайтда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу масалани умумий гапириб ўтмай, уйланишга муносиб қиз(аёл)ни танлашда керак бўладиган муайян сифат ва шартларни ҳам санаб ўтганлар. Мана шу шартларга амал қилинса, оилавий ҳаётда муваффақиятга эришилади, Инша Аллоҳ.

Бу шартларнинг энг биринчи ва аҳамиятлиси диндор – солиҳа бўлишдир. Йигитлар тезроқ уйланишга ҳаракат қилиб, бу муҳим омилдан кўз юмади. Ҳатто баъзилар уйланиш учун барча соҳаларда (уй ишлари, таълим даражаси, чирой каби) илғор бўлган қиз қидиради-ю, унинг солиҳа, Аллоҳнинг итоатида бўлишини талаб қилмайди. Бу эса, афсуски, тўйдан кейин тез орада юз берадиган оилавий муваффақиятсизликларнинг асосий сабабидир.

Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланиладиган қизнинг айни шу жиҳатига диққат қаратишни очиқ-ойдин таъкидлаганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تُنْكَحُ المَرْأَةُ لِأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا وَلِحَسَبِهَا وَجَمَالِهَا وَلِدِينِهَا، فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّينِ، تَرِبَتْ يَدَاكَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёлга тўрт нарса учун уйланилади: мол-дунёси, насаби, чиройи ва дини. Диндорини танла, қўлинг оқаради (барака топасан)”, дедилар”. Бухорий (5090), Муслим (1466/3525).

Турмуш қуришда мана шу тўрт жиҳатдан бири ёки ҳаммаси мақсад қилинади: кимдир чиройли қизга, кимдир насл-насаби улуғига, кимдир бой-бадавлатига, яна кимдир эса диндорига уйланишга интилади.

Имом Нававий айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ерда одамлар одатда қиладиган ишларни санаб ўтдилар: улар мана шу тўрт хислатдан бирига қарайдилар. Дин эса уларнинг наздида энг охирги ўринда туради. Аммо тўғри йўл керак бўлса, диндорини танланг.

Ҳадисда ҳар қандай ҳолатда ҳам диндорларга яқин бўлишга тарғиб бор. Чунки бунда киши уларнинг хулқи ва одобидан фойда олади; айни пайтда диндор кишидан ёмонлик келмайди”. “Шарҳу саҳийҳи Муслим”, Разоъ (эмизиш) китоби, “Диндор аёлга уйланиш мустаҳаб эканлиги” боби. 1466/3525-ҳадис шарҳи.

Муҳаммад Абдурраҳмон Муборакфурий айтади: “Қози Иёз роҳимаҳуллоҳ: “Одамлар уйланишда мана шу хислатлардан бирига қараб ўзига рафиқа танлайди. Оқил ва солиҳ кишилар бунда асосий эътиборни диндорликка қаратишлари тўғри бўлади. Хусусан, бу каби узоқ давом этадиган, нотўғри қарор натижасида катта хатарлар келиб чиқадиган ишларда”, деган”. “Туҳфатул-аҳвазий шарҳу жомиъит-тирмизий”. Никоҳ китоби, “Аёл кишига уч хислат туфайли уйланилади” боби, 1086-ҳадис шарҳи.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёшлар асосан нима учун уйланишларини баён қилиш билан бирга уларга бўлажак аёлларининг динини биринчи ўйинга қўйиш лозимлигини уқтирдилар. Чунки диндор аёл билан турмуш қурган киши фақат охират саодатига эришиб қилмай – бу ўз-ўзидан кўзда тутилган мақсад – дунёда ҳам бахтли ҳаёт кечиради: Аллоҳга итоатли бўлган аёл эрининг розилигини топиш нақадар муҳимлигини яхши билади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: الدُّنْيَا مَتَاعٌ، وَخَيْرُ مَتَاعِ الدُّنْيَا الْمَرْأَةُ الصَّ

Читать полностью…

Voris Media

Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар:

1. Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг: "Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

2. Овқатдан сўнг ювинг: "Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

3. Кийим кийиш асносида ювинг: Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

4. Ҳар кунингизда ювинг: "Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

5. Ҳар намоз ортидан ювинг: "Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса, 
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.

Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.

Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?

Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин. Омин.

Абдулҳодий Юсуф

—————————
Telegram каналимизга қўшилинг:
👉 @VorisMedia
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Исломни қабул қилган Роберт Давилла қиссаси

👇👇👇
http://telegra.ph/Islomni-%D2%9Babul-%D2%9Bilgan-Robert-Davilla-%D2%9Bissasi-11-03

Читать полностью…
Подписаться на канал