vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Жиходнинг энг кийини хавои нафсга карши жиходдир кимки ўзини хавои нафсидан кайтарса дунё ва унинг балосидан кутулгай, дунё озоридан омонда бўлгай, саклангай. (Иброхим ибн Адхам)

Islom nuri

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Баъзи салафи солиҳлар:

"Нима учун рўза машруъ қилинди?" - деб сўралганларида, шундай жавоб қилдилар:

"Бой ҳам очлик таъмини тотиши ва камбағални унутмаслиги учун".

Voris Media канали таржимаси

Читать полностью…

Voris Media

Hayot...®:
30 - Juzz
An-Nabaa' surasidan boshlab
An-Naas surasigacha.

Har kuni kuzatib boring.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят қилинади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атувбу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар. (Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Имом Ҳоким бу ҳадис Бухорий ва Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳдир, деганлар.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Ҳар бир амалнинг ҳисоби ва чекланган ажри бор. Фақатгина сабрнинг савоби чексиз; ҳисобсиздир.

«Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур».

("Зумар" сураси, 10- оят.)


Voris Media канали таржимаси

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Уч тоифанинг дуоси ижобат
🗃 2 дарс
📥 5.67 мб
🕰 15:17 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Эй инсонлар, дунё имтихон диёри. Охират кароргохдир. Ўтаргохингиздан кароргохингиз учун фойдаланинг. Сирингиз махфий колмайдиган зот олидида пардангизни йиртманг. Сизлар дунёда турибсиз. Бирок, ундан бошкаси учун яратилдингиз.

Риёший

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Смотрите "«Бизни қуръон тарбиялайди» Акрамжон домла" на YouTube
https://youtu.be/Bmq6gegk7SU

Читать полностью…

Voris Media

https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Арш соясида бўладигон етти тоифа
🗃 2 дарс
📥 8.11 мб
🕰 22:26 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Абдуллох ибн Аббос Умар ибн Хаттобдан ривоят килади. Умар деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирдим, ул зот бўйра устида ётибдилар. Олдиларига ўтирдим, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг эгнида факат изор-лунги (белдан пастга кийиладиган матох) бор эди, холос. Бўйра ёнбошларига ботиб кетибди, уйдаги нарсаларга назар ташладим. Уйнинг бир четида уч-тўрт ховуч арпа, акас кўзоги ва деворда осиглик мешни кўриб ўзимни тутиб тура олмадим, кўзимдан ёш куйилди. Эй Умар нимага йиглаяпсиз деб сўрадилар? Эй Набиюллох нега йигламас эканман, бўйра ёнбошингизга ботиб кетган бўлса, уйингизда нима борлигини хам кўриб турган бўлсам! Кисро ва Кайсарларни каранг, мевалар, анхорлар ичра бўлишса-ю, сиз Аллохнинг пайгамбари, танлаганининг холи бу бўлса!» «Эй Хаттобнинг ўгли, охират бизга ва дунё уларга бўлишига рози эмасмисиз» — дедилар. Ибн Можа ривояти.

Нубувват чашмасидан.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ЗУҲО НАМОЗИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир".
(Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Табароний, Баззор ва Ибн Абу Осим ривоят қилишган.)

Юқоридаги ҳадис қуйидаги кўринишда ҳам ривоят қилинган:
"Ким икки ракаат зуҳо намози ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди. Ким тўрт ракаат зуҳо намози ўқиса, қаноатлилардан деб ёзилади. Ким олти ракаат зуҳо намози ўқиса, у ўша кун учун унга кифоя қилади. Ким саккиз ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ таоло уни обидлардан деб ёзиб қўяди. Ким ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, у одам учун Аллоҳ жаннатда бир уй барпо қилади".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Халилим саллоллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар; ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракаат чошгоҳ–зуҳо намоз ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни».
(Бухорий, Муслим, Насоий ривоят қилишган. Худди шу ҳадисни Абу Дардоъ ҳам ривоят қилган.)

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам зуҳо намозини (баъзи кунлар) шундай (узлуксиз) ўқир эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Баъзан эса шундай ўқимай ташлаб қўяр эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз ўқимайдилар, дердик».
(Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Термизий ҳасан-ғариб деганлар.)

Зуҳо намози неча ракаат?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки икки ракаат зуҳо намозини мунтазам ўқиса,
гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилгайдир».
(Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ва Исҳоқ ривоят қилганлар.)

Абу Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам «Ҳар бир инсонда 360 та бўғин бўлиб, ҳар бўғин учун садақа бериши лозим»,- дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, бунга кимнинг кучи етади»,- дейишди. Расулуллоҳ: «(Бунинг ўрнига) икки ракаат зуҳо намоз ўқисангиз кифоя қилади»,- дедилар".
(Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ибн Хузайма, Абу Яъло ва Абу Нуъайм ривоят қилишган.)

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг ҳар бир аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз– садақа, ҳар бир ҳамд айтишингиз–садақа, ҳар бир таҳлилингиз («Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз)–садақа, ҳар бир такбирингиз–садақа, яхшиликка буюришингиз–садақа, ёмонликдан қайтаришингиз–садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракаат зуҳо намоз ўқишингиз кифоядир»,- дедилар.
(Имом Муслим ривоятлари.)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам зуҳо (чошгоҳ) намозини тўрт ракаат ўқир эдилар. Аллоҳ хоҳлаганича ундан ҳам зиёда қилаверардилар".
(Имом Муслим ривоятлари.)

Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Макка фатҳи куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, ювинаётган эканлар. Қачонки, ювиниб бўлганларидан кейин саккиз ракаат намоз ўқидилар. Ана шу зуҳо намози эди".
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.)

Хулоса шуки, зуҳо намозининг энг ками икки ракаат ва энг кўпи ўн икки ракаатдир. Валлоҳу аълам.

Эслатма:
Зуҳо намозининг вақти қуёш тўла чиққандан тахминан 15 дақиқа ўтгач бошланади ва пешин вақтидан 10-15 дақиқа аввал (бу вақтда қуёш тиккага келади ва намоз ўқиш макруҳ саналади) тугайди. Энг афзал вақти – пешин вақти киришидан 30-45 дақиқа аввалги вақтдир.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🕌 Акрамжон домла
🎤 Арш соясида бўладигон етти тоифа
🗃 1 дарс
📥 7.51 мб
🕰 20:51 дақ
📺www.youtube.com/vorismedia
💻www.facebook.com/vorismedia
➡️Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.📲💻🖥👇
@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар». (Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.)
Бухорий ва Муслим ривоятлари

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, албатта мен Аллоҳ таолога бир кунда етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, тавба қиламан», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ булутларни кўрсалар шундай дердилар:

"Аллоҳга қасамки, шу (булутлар)да сизларнинг ризқингиз бордир, лекин сизлар хатоларингиз ва гуноҳларингиз сабаб ундан маҳрум бўлгансизлар".

Абуд Дунёнинг "Ёмғир, чақмоқ ва момақалдироқ" китобидан, (91).


Voris Media канали таржимаси

Читать полностью…

Voris Media

Ҳакимлардан бири шундай дейди:

"Пули камайганидан тушкунликка тушиб, умри тугаб бораётганидан қайғурмаган одамларга ҳайронсан!"

Ибн Абид Дунёнинг "Заммуд дунё" китобидан, (114).

Voris Media канали таржимаси

Читать полностью…

Voris Media

Бахтни ҳис этиш учун ғам-ташвиш чекиб кўриш керак.
– Ютуқни қўлга киритиш учун муваффақиятсизликни бошдан ўтказиб кўриш керак.
– Яхшиликни ажратиб олиш учун ёмонликка назар солиб кўриш керак.
– Яхши кўришни ҳис этиш учун кароҳиятни ҳам билиб кўриш керак.
– Ғалабани ҳис этиш учун мағлубиятга учраб кўриш керак.
– Ҳузур-ҳаловатни ҳис этиш учун оғриқни тотиб кўриш керак.

Демак, ҳар бир неъматнинг қадрига етиш учун ундан маҳрум бўлиб кўриш керак. Улар бўлмаганида ҳеч нарсанинг қадр-қимматини ҳис этмаган бўлар эдик.

Ko'chirildi

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

https://youtu.be/9QrLw7Nkm-4

"Ҳамма билиб қўйсин!"

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَى نَفْسِهِ،
وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ.

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидада калиматиҳи».
(Маъноси: Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман.)
Имом Муслим ривоятлари.

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Voris Media:
👉 @VorisMedia

Дўстларга улашинг 👇


https://telegram.me/joinchat/BSEWSz71kiQ9veYE7r3trA

Читать полностью…

Voris Media

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ.

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал