vorismedia | Неотсортированное

Telegram-канал vorismedia - Voris Media

3046

📖 Қуръон таржималари; 📒 Ҳадислар; 📚 Сийрати набавия; 📝 Ҳикматли сўзлар таржималари; 🗒 Кунлик дуолар; 💿 Аудио мавъизалар; 💽 Сара тиловатлар; ⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар; 📬 Савол-жавоблар; Админ:t.me/VorisMedia1

Подписаться на канал

Voris Media

«Қуръон – қалб ва тананинг барча касалликларига, шунингдек дунёвий ва ухровий ҳаёт касалликларига мукаммал дармондир. Аммо у орқали шифога эришиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Агар бемор у (Қуръон) орқали моҳирона даволанса, уни сидқ, иймон, тўлиқ розилик, ишонч ва унинг барча талабларини бажарган ҳолда касалликка қарши қўлласа, у ҳолда ҳеч қачон касаллик унга бас кела олмайди. Ахир қандай қилиб қандайдир касаллик еру-осмоннинг Роббиси бўлган Аллоҳнинг Каломига бас кела олсин. Агар у (Қуръон) тоғларга юкланганида, уларни парчалаган бўлар эди. Агар у (Қуръон) ерларга юкланганида, уни бўлиб юборган бўлар эди! Қуръонда тана ва қалбнинг барча касалликларининг шифоси, сабаби ва улардан ҳимояланишга кўрсатмалар мавжуд. Бу кўрсатмалар Аллоҳ Ўзининг Китобини фаҳмлашни насиб қилганлар учундир… Аллоҳ таоло айтади:
«Ахир уларга тиловат қилинаётган шу Китобни Биз сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?!» (Анкабут: 51). Кимни Қуръон даволамаса, уни Аллоҳ даволамайди. Кимга у кифоя қилмаса, унга Аллоҳ Ўзининг кифоясини бермайди!»





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃

Читать полностью…

Voris Media

22. ТАВБА

وَعَنْ أبي نُجَيْدٍ بِضَمِّ النُّونِ وَفَتْحِ الْجيِمِ عِمْرَانَ بْنِ الحُصيْنِ الخُزاعيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ امْرَأَةً مِنْ جُهينةَ أَتَت رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهِيَ حُبْلَى مِنَ الزِّنَا، فقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ أَصَبْتُ حَدًّا فَأَقِمْهُ عَلَيَّ، فَدَعَا نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَلِيَّهَا فَقَالَ: أَحْسِنْ إِليْهَا، فَإِذَا وَضَعَتْ فَأْتِنِي فَفَعَلَ فَأَمَرَ بِهَا نَبِيُّ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَشُدَّتْ عَلَيْهَا ثِيَابُهَا، ثُمَّ أَمَرَ بِهَا فرُجِمَتْ، ثُمَّ صَلَّى عَلَيْهَا. فَقَالَ لَهُ عُمَرُ: تُصَلِّي عَلَيْهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَقَدْ زَنَتْ، قَالَ: لَقَدْ تَابَتْ تَوْبةً لَوْ قُسِمَتْ بَيْنَ سَبْعِينَ مِنْ أَهْلِ الْمَدِينَةِ لَوَسِعَتْهُمْ وَهَلْ وَجَدْتَ أَفْضَلَ مِنْ أَنْ جَادَتْ بِنفْسِهَا للَّهِ عَزَّ وجَلَّ؟» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.



Имрон ибн Ҳусойн ал-Хузоий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Жуҳайна қабиласидан бўлган бир аёл зинодан ҳомиладор бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди. Ва: “Эй Аллоҳнинг расули, менга ҳад (шаръий жазо) лозим бўлди. У жазони менда қоим қилинг”, деди. Аллоҳ набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг валийсини чақириб, “Унга чиройли муомалада бўл. Агар боласини туғса, менинг ҳузуримга у аёлни олиб келгин”, дедилар. Валийси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларини қилди. Аёл келтирилгач, Аллоҳ набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам буюргандилар, у хотиннинг кийимларини боғланди, сўнгра буюргандилар тошбўрон қилинди. Сўнгра унга жаноза намози ўқидилар. Бас Умар розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг расули, зино қилган аёлга ҳам намоз ўқийсизми?” деганларида, у зот:

“Бу аёл шу даражада тавба қилдики, агар Мадина аҳлидан етмиштаси орасида бу тақсим қилинса, уларга мўл-кўл бўларди. Сен ўз нафсини Аллоҳ азза ва жаллага фидо қилгандан ҳам афзал кишини кўрганмисан?” - дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Имом Бухорийнинг авлодимиз дейишга ҳаққимиз борми?

🔺#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

إضاءة شمعة واحدة
خير من لعن الظلام ألف مرة




Зулматга минг бор лаънат айтгандан кўра бир дона шамчироқ ёқиш афзал.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

20. ТАВБА

وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ سَعْدِ بْنِ مَالِكِ بْنِ سِنَانٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه أَنَّ نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ رَجُلٌ قَتَلَ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ نَفْسًا، فَسَأَلَ عَنْ أَعلَمِ أَهْلِ الأَرْضِ فَدُلَّ عَلَى رَاهِبٍ، فَأَتَاهُ فَقَالَ: إِنَّهُ قَتَلَ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ نَفْسًا، فَهَلْ لَهُ مِنْ تَوْبَةٍ؟ فَقَالَ: لاَ فَقَتَلَهُ فَكَمَّلَ بِهِ مِائَةً ثُمَّ سَأَلَ عَنْ أَعْلَمِ أَهْلِ الأَرْضِ، فَدُلَّ عَلَى رَجُلٍ عَالِمٍ فَقَالَ: إنَّهُ قَتَلَ مِائَةَ نَفْسٍ فَهَلْ لَهُ مِنْ تَوْبَةٍ؟ فَقَالَ: نَعَمْ وَمَنْ يَحُولُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ التَّوْبَةِ؟ انْطَلِقْ إِلَى أَرْضِ كَذَا وَكَذَا، فَإِنَّ بِهَا أُنَاسًا يَعْبُدُونَ اللهَ تَعَالَى فَاعْبُدِ اللهَ مَعْهُمْ، وَلاَ تَرْجِعْ إِلَى أَرْضِكَ فَإِنَّهَا أَرْضُ سُوءٍ، فَانْطَلَقَ حَتَّى إِذَا نَصَفَ الطَّريقَ أَتَاهُ الْمَوْتُ فَاخْتَصَمَتْ فِيهِ مَلاَئِكَةُ الرَّحْمَةِ وَمَلاَئِكَةُ الْعَذَابِ. فَقَالَتْ مَلاَئِكَةُ الرَّحْمَةِ: جَاءَ تَائِبًا مُقْبِلاً بِقَلْبِهِ إِلَى اللَّهِ تَعَالَى، وَقَالَتْ مَلاَئِكَةُ الْعَذَابِ: إِنَّهُ لَمْ يَعْمَلْ خَيْرًا قَطُّ، فأَتَاهُمْ مَلَكٌ فِي صُورَةِ آدَمِي فَجَعَلُوهُ بَيْنَهُمْ "أَيْ حَكَمًا" فَقَالَ قِيسُوا مَا بَيْنَ الأَرْضَينِ فَإِلَى أَيَّتِهِمَا كَانَ أَدْنَى فَهُوَ لَهُ، فَقَاسُوا فوَجَدُوهُ أَدْنَى إِلَى الأَرْضِ الَّتِي أَرَادَ فَقَبَضَتْهُ مَلاَئِكَةُ الرَّحْمَةِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وَفِي رِوَايَةٍ فِي الصَّحِيحِ: «فَكَانَ إِلَى الْقَرْيَةِ الصَّالِحَةِ أَقْرَبَ بِشِبْرٍ، فَجُعِلَ مِنْ أَهْلِهَا» وَفِي رِوَايَةٍ فِي الصَّحِيحِ: «فأَوْحَى اللَّهُ تَعَالَى إِلَى هَذِهِ أَنْ تَبَاعَدِي، وَإِلَى هَذِهِ أَن تَقرَّبِي وَقَالَ: قِيسُوا مَا بَيْنَهُمَا، فَوَجَدُوهُ إِلَى هَذِهِ أَقَرَبَ بِشِبْرٍ فَغُفِرَ لَهُ». وَفِي رِوَايَةٍ: «فَنَأَى بِصَدْرِهِ نَحْوَهَا».



Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Аллоҳнинг набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлардан аввал ўтган умматлардан бир одам тўқсон тўққиз кишини ўлдирган эди. Бас, у ер юзидаги энг олим кишини сўради. Улар бир роҳибни кўрсатишди. У роҳиб ҳузурига бориб, тўқсон тўққизта одам ўлдирганини айтиб, тавба қилса, тавбаси қабул бўладими? Шу ҳақда сўраганида, роҳиб: “Йўқ”, деди. У роҳибни ҳам ўлдириб, (ўлдирган одамлар сонини) юзтага етказди. Сўнгра яна: “Ер юзида барчадан олимроқ киши ким?” деб сўради. Унга яна бир олим киши кўрсатилди. У (олимдан): “Юз кишини ўлдиргани ва унинг тавбаси қабул бўладими?” деб сўраганида, олим: “Ҳа, ким У билан тавба орасини тўса олар эди? Сен фалон-фалон ерга бор. У ерда Аллоҳ таолога ибодат қиладиган кимсалар бор. Сен ҳам улар билан бирга Аллоҳга ибодат қил. Ўз ерингга ҳаргиз қайтмагин, чунки у ёмон жойдир”, деди. Бу сўзларни эшитгач йўлга тушди. Ярим йўлга етганида, унга ўлим етди, раҳмат ва азоб фаришталари у хусусида жанжаллаша бошлашди. Раҳмат фаришталари: “У қалби билан Аллоҳга юзланиб, тавба қилган ҳолда келайтган эди”, дейишди. Азоб фаришталари эса: “У ҳеч ҳам яхши амал қилмаган”, дейишди. Шунда улар ҳузурига одам суратидаги фаришта келди, улар, уни ўзларига ҳакам қилиб, таъйин этишди. У: “Икки ер орасидаги масофани ўлчанглар. Қайси бирига яқин бўлса, у ҳам ўшалардандир”, деди. Икки ер оралиғи ўлчашганида, хоҳлаб (кетиб) турган тарафи яқин эди. Шундай қилиб, унинг жонини раҳмат фаришталари кўтариб кетишди”, дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Бошқа бир саҳиҳ ривоятда: “Яхши юртга бир қарич яқин экан. У ўша шаҳар аҳлидан саналибди”, дейилади.

Яна бир бошқа саҳиҳ ривоятда эса қуйидагича айтилади: “ Аллоҳ таоло келган тарафдаги ерга узоқ бўл, бораётган тарафдаги ерга яқин бўл, деб ваҳий қилди. Ва: “Икковининг орасини ўлчанглар”, деди. Натижада бораётган томонига бир қарич яқин экан. Бас, у мағфират қилинди”.

Бошқа ривоятда: “Кўкси билан ўзини ўша томонга ташлади”, дейилган.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Сиз берган садақани олувчи фақир, сиздан бахиллик дардини чиқариб олади, худди ҳижомачи сиздан зарарли қонни чиқариб олгани каби.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#ДУО


Саййидул истиғфор




( اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَيَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ).

Аллоҳумма анта роббий ,Лаа илаҳа илла анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъала ъаҳдика ва вахдика мастатоъту, аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу'у лака биниъматика ъалайя, ва абу'у бизамбий, фағфирлий ,фа иннаҳу лаа яғфируз зунууба иллаа анта.


Эй Аллоҳ! Сен Роббимсан ва Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг (алмийсоқда олган) аҳд-паймонинг ва (Пайғамбаринг тилида берган; ширк келтирмаган бандангни жаннатга киритиш ) ваъданг (га эришиш)да (қўлимдан келганича тиришиб) турибман. Ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан Сендан паноҳ бершингни тилайман. Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам эътироф этаман. Мени мағфират эт. Албатта, фақат Сенгина гуноҳларни кечирувчисан.

Кеч кирганда ушбу дуони чин дилдан ишониб айтган киши, шу кечасида вафот этса, жаннатга киради. Кундузи ҳам шундай. (Бухорий ривояти).




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🙏 Луқмон Ҳакимнинг ўғлига қилган насиҳатларидан.

🎤#Akramjon_domla

Яқинларингизга ҳам улашинг.

✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтди:

قال الحسن البصري رحمه الله:
"إذا نظر أهل الجنة إلى الله تعالى نسوا نعيم الجنة".

روضة المحبين، ص: ٤٢٣.

«Жаннат аҳли Аллоҳ таолога қараганда; жаннат неъматларини унутиб қўядилар».




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

تأمل سطور الكائنات فإنها
من الملك الأعلى إليك رسائل

وقد خط فيها لو تأملت خطها
إلا كل شيء ما خلا الله باطل





«Коинотда битиб қўйилган сатрларни ўқи,
Улар сенга Буюк Подшоҳ юборган рисолалардир.

Агар ундаги битикларни ўқий олсанг,
Билгинки, Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса ботилдир».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)



©️islomnuri

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Илм талабидаги энг олий ҳиммат: Китобу Суннат илмини талаб қилишлик, Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айни муродни фаҳмлашлик ва нозил қилинган ҳад-ҳудудларни ўрганишликдир. Талабаларнинг энг тубан ҳимматлари шоз, рўй бермаган ва воқеликда учрамайдиган масалалар кетига тушишга чекланишлик ёки ҳиммати ихтилофни билиш ва одамларнинг сўзини текшириш бўлишидир. Унинг ушбу сўзлар ичида саҳиҳини билишликка ҳиммати йўқ. Буларнинг бирортаси ўз илми билан фойда кўргани оз бўлади»





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

«Шукр беш қоидага қурилган:


Шукр қилувчи шукр қилинмиш Зотга бўйинсуниб, Унга муҳаббат қилиб, Унинг неъматини эътироф этиши, Унга шу неъмат билан олқиш айтиши, ҳамда уни У ёмон кўрган нарсаларда фойдаланмаслигидир. Ана шу беш қоида шукрнинг асоси ва унинг биносидир. Қачонки ундан бирортаси топилмаса шукр қоидаларидан бирига путур етади. Шукр ҳақида гапириб, унинг чегарасини белгилаб берганларнинг барини сўзи ушбу қоидаларга қайтиб, унинг атрофида айланади».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

أربعة تهدم البدن:
- الهم؛
- والحزن؛
- والجوع؛
- والسهر.



«Тўрт нарса баданни бузади-заифлаштиради:
1) Ғам-сиқилиш;
2) Ҳузн-хафагарчилик;
3) Очлик;
4) Бедорлик-уйқусизлик».




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)



©️islomnuri

@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Маъсиятлар сабаб ёпилган Аллоҳнинг рахмат эшиклари истиғфор билан очилур.


فَقُلۡتُ ٱسۡتَغۡفِرُوا۟ رَبَّكُمۡ إِنَّهُۥ كَانَ غَفَّارࣰا .یُرۡسِلِ ٱلسَّمَاۤءَ عَلَیۡكُم مِّدۡرَارࣰا. وَیُمۡدِدۡكُم بِأَمۡوَ ٰ⁠لࣲ وَبَنِینَ وَیَجۡعَل لَّكُمۡ جَنَّـٰتࣲ وَیَجۡعَل لَّكُمۡ أَنۡهَـٰرࣰا .


Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У Зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анхорларни берадир. (Нух сураси 10-12 оятлар)





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



Айрим маҳрум инсонлар бор, Қуръон ўқисам вақтим кетиб қолади дейди, аслида Куръон ўқиса барака берилишини билмайдилар.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#ДУО

Масжидга боришда ўқиладиган дуо.




«وَهَبْ لِي نُوراً عَلَى نُورٍ».


Ва ҳаблий нурон ъала нур


Менга нур устига яна нур бер. (Ибн Ҳажар келтирган).





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



«Аллоҳ амалларни икки турга бўлди ва учинчиси йўқ. Ёки Аллоҳ ва унинг Расулидан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келган нарсага эргашиш, ёки ҳавои нафсига эргашиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб келмаган ҳар қандай нарса ҳавои нафсдир»





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

ابن القيم: وَلَوْ لَمْ يَكُنْ فِي كِتَابِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ بَيَانُ حُكْمِ مَا تَنَازَعُوا فِيهِ وَلَمْ يَكُنْ كَافِيًا لَمْ يَأْمُرْ بِالرَّدِّ إلَيْهِ .



«Агарда Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ҳар қандай ихтилофнинг изоҳи бўлмаганида, Аллоҳ ихтилоф қилинганда Қуръон ва суннатга мурожаат этишни амр қилмаган бўларди».





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

#УНУТМАНГ



Амаллар кўриниши ва ададига қараб бир-биридан афзал бўлмайди, балки қалбларда бўладиган кечинмаларнинг фарқига қараб афзал бўлади. Икки бир хил кўринишдаги амаллар бор, лекин иккиси орасидаги фарқ худди осмон билан ерчалик бўлиши мумкин. Икки киши бир сафда намозда туради, ҳолбуки намозларининг фарқи осмон билан ер ораси каби бўлади.





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

"Шайтон: "Мен одам фарзандини гуноҳлар билан ҳалок қилдим, улар эса мени Истиғфор билан ҳалок қилдилар", – деди".





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

19. ТАВБА

وَعَنْ زِرِّ بْنِ حُبْيشٍ قَالَ: أَتَيْتُ صَفْوَانَ بْنِ عَسَّالٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَسْأَلُهُ عَنِ الْمَسْحِ عَلَى الْخُفَّيْنِ فَقَالَ: مَا جَاءَ بِكَ يَا زِرُّ؟ فَقُلْتُ: ابْتغَاءَ الْعِلْمِ، فَقَالَ: إِنَّ الْمَلاَئِكَةَ تَضَعُ أَجْنِحَتَهَا لِطَالِبِ الْعِلْمِ رِضَاءً بِمَا يَطْلُبُ، فَقُلْتُ: إِنَّهُ قَدْ حَكَّ فِي صَدْرِي الْمَسْحُ عَلَى الْخُفَّيْنِ بَعْدَ الْغَائِطِ وَالْبَوْلِ، وَكُنْتَ امْرَءاً مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَجِئْتُ أَسْأَلُكَ: هَلْ سَمِعْتَهُ يَذْكُرُ فِي ذَلِكَ شَيْئًا؟ قَالَ: نَعَمْ كَانَ يَأْمُرُنا إِذَا كُنَّا سَفْرًا - أَوْ مُسَافِرِينَ - أَنْ لاَ نَنْزِعَ خِفَافَنَا ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ إِلاَّ مِنْ جَنَابةٍ، لَكِنْ مِنْ غَائِطٍ وَبْولٍ وَنَومٍ . فَقُلْتُ: هَلْ سَمِعْتَهُ يَذْكُرُ فِي الْهَوَى شَيْئًا؟ قَالَ: نَعَمْ كُنَّا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي سَفَرٍ، فَبيْنَا نَحْنُ عِنْدَهُ إِذْ نَادَاهُ أَعْرَابِيٌّ بِصَوْتٍ لَهُ جَهْوَرِيٌّ: يَا مُحَمَّدُ، فَأَجَابَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَحْوًا مِنْ صَوْتِهِ: «هَاؤُمُ» فَقُلْتُ لَهُ: وَيْحَكَ اغْضُضْ مِنْ صَوْتِكَ فإِنَّك عِنْدَ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَقَدْ نُهِيتُ عَنْ هَذَا، فَقَالَ: وَاللَّهِ لاَ أَغْضُضُ: قَالَ الأَعْرابِيُّ: الْمَرْءُ يُحِبُّ الْقَومَ ولَمَّا يَلْحَقْ بِهِمْ؟ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْمَرْءُ مَعَ مَنْ أَحَبَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ» فَمَا زَالَ يُحدِّثُنَا حَتَّى ذَكَرَ بَابًا مِنَ الْمَغْرِبِ مَسِيرَةُ عَرْضِهِ أوْ يَسِيرُ الرَّاكِبُ فِي عَرْضِهِ أَرْبَعِينَ أَوْ سَبْعِينَ عَامًا. قَالَ سُفْيانُ أَحَدُ الرُّوَاةِ: قِبَلَ الشَّامِ خَلَقَهُ اللَّهُ تَعَالَى يَوْمَ خَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضَ مَفْتُوحًا لِلتَّوبَةِ لاَ يُغْلَقُ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْهُ» رواه التِّرْمذي وغيره وقال: حديث حسن صحيح.



Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Сафван ибн Ассал розияллоҳу анҳу ҳузурларига икки маҳсига масҳ тортиш хусусида сўраш учун бордим. У киши: “Эй Зирр, сени нима нарса (бу ерга) олиб келди?” дедилар. Шунда мен: “Илм талаби”, дедим. У киши: “Албатта фаришталар толиби илмнинг илм талаб қилганидан миннатдор бўлиб, қанотларини унга ёзишади”, дедилар. Мен: “Катта таҳорат ва бавл қилгандан кейин маҳсиларга масҳ тортиш ҳақида қалбимда тараддудланиш асорати бор. Сиз эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган кимсалардансиз. Мен ҳузурингизга у зотдан бу ҳақда бирор нарса айтганларини эшитганингиз борми?” деб сўраш учун келдим”, десам, у киши: “Ҳа, агар мусофир бўлсак, уч кеча ва кундуз маҳсиларимизни ечмай, (масҳ тортишимизни) буюрдилар. Жунубликдан ташқари катта бўшаниш, бавл қилиш ҳамда уйғонгандан кейин (масҳ тортар эдик)”, дедилар. Мен: “Сиз муҳаббат тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса эшитганмисиз?” десам, у киши: “Ҳа, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга эдик. Бир пайт ҳузурларида ўтирсак, баланд овозли бир саҳройи араб: “Эй Муҳаммад”, деб чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг овозига ўхшатиб: “Ҳа, нима дейсан?” дедилар. Мен эса унга: “Сенинг ҳолингга вой бўлсин, овозингни пастлатгин, чунки сен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидасан, бундай овозни баландлатишдан ман этилгансан”, дедим. Саҳройи араб: “Аллоҳга қасамки, овозимни пастлатмайман”, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Киши бир қавмни яхши кўради-да, уларга эргашмаган бўлади, шунда нима бўлади?” деб айтганида, Набийсоллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Киши Қиёмат куни яхши кўрган кишилари билан бирга бўлади”, дедилар.

У зот бизга гапиришда давом этиб, мағрибдаги бир дарвозани зикр қилдилар. У дарвозанинг кенглиги қирқ ёки етмиш йиллик масофа ёки отлиқ унинг кенглигида қирқ ёки етмиш йил юради. Ровийлардан бири Суфённинг айтишларича, у дарвоза Шом томонда бўлиб, Аллоҳ таоло осмонлар ва Ерни яратган куни халқ қилгандир. У дарвоза тавба учун доимо очиқ бўлиб, қуёш мағрибдан чиқмагунича ёпилмайди”, дедилар”.

Имом Термизий ва бошқалар ривоят қилишди. Имом Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.

(Риёзус солиҳийн китобидан)




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

"Аллоҳ таоло Бадр аҳлига: «Истаган ишингизни қилаверинг, Мен сизларни кечирдим», – деди. Бу сўзнинг маъносини тушунишлик кўпчилик одамларга мушкул бўлиб қолди. Аллоҳ таоло бу сўзни шундай қавмга айтдики, улар динларидан асло воз кечмайдиган ва Исломда вафот этадиган кишилардир. Улар ҳам бошқа одамлар сингари баъзи хато-камчиликларга йўл қўйишлари мумкин, аммо-лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни ўша гуноҳларда бардавом эттириб қўймайди. Балки, уларни тезда гуноҳларини ўчириб юборадиган насуҳ тавбага ва истиғфорга ва улкан савобли ишларга муваффақ қилади".





@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

اللهم صل وسلم على نبينا محمد 🕋


✉️@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃

Читать полностью…

Voris Media

#ДУО

Манзил-уйга киришда айтиладиган дуо



(بِسْمِ اللَّهِ وَلَجْنَا، وَبِسْمِ اللَّهِ خَرَجْنَا، وَعَلَى رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا).


Бисмиллаҳи валажнаа, ва бисмиллаҳи хорожнаа,ва ъала роббинаа таваккалнаа.




«Аллоҳ номи билан кирдик ва Аллоҳ номи билан чиқдик ва Парвардигоримизга таваккал этдик.» Сўнгра аҳлига салом берсин. (Абу Довуд ривояти).<br>Агар киши уйига киришида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, Шайтон (болаларига) айтади: Сизлар учун (бу ерда) тунаш ҳам, кечки таом ҳам йўқ. (Муслим ривояти).




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

18. ТАВБА

وَعَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يَقْبَلُ تَوْبَةَ العَبْدِ مَالَم يُغَرْغِرْ» رَوَاهُ التِّرمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.





Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Албатта Аллоҳ азза ва жалла бандасининг тавбасини ғарғара келгунча қабул қилади”, дедилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳадис ҳасандир, дедилар.




@VorisMedia

Читать полностью…

Voris Media

Динингизга бепарво бўлманг, акс холда…


🔺#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Читать полностью…
Подписаться на канал